Дунёда биронта ҳукумат табиатга буйруқ бера олмаган — Алишер Қодиров
“Миллий тикланиш” партияси раҳбари Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши давлат айби билан боғлиқ деган иддаоларга жавоб қайтарди.
Сиёсатчининг айтишича, "дунёда биронта ҳукумат табиатга буйруқ бера олмаган, бера олмайди ҳам".
Қодиров фойдаланувчиларни ахборот манбаларини диққат билан кузатишга ва асоссиз айбловларга ишонмасликка чақирди.
👉 @Kun_Uz

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ЙПХ инспектори унга йўл бермаган Equinox ҳайдовчисини асоссиз айблади
Қайд этилишича, инспектор ҳайдовчининг олдига ўтиб, "авария содир этдингиз" деб асоссиз айб қўйган.
Шунингдек, у бодикамерасиз ҳайдовчидан машинани йўл четига олиб ўтишни талаб қилган.

#диққат
🚘 Тошкентдан Чорвоққа 22 дақиқада: 150 км/соат тезликда ҳаракатланиш мумкин бўлган пуллик йўл қурилади⚡️
Тошкентдан Чимён ва Чорвоқ йўналиши бўйлаб 6 қаторли, 56 км узунликдаги пуллик йўл қурилиши режалаштирилмоқда. Янги йўл ҳозирги маршрутдан 26 км қисқа бўлади ва саёҳат вақти сезиларли даражада камаяди.
Маълумотларга кўра, ушбу йўлда 150 км/соатгача тезликда ҳаракатланиш мумкин бўлади. Қурилиш ишларини 2026 йил охирида бошлаш режалаштирилган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱 Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
👉 @Kun_Uz
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
👉 @Kun_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди сиз кўрмаган нарса қолмади
UzAutо тармоқларда «Cobalt»ни реклама қилишга мажбур бўлмоқда. Бир пайтлар Cobalt учун шартномаларни бир неча дақиқада талаш бўларди, ҳозир эса унга ҳеч ким қизиқмай қўйди.

❗️ОТМларда контракт тўлаш муддатлари янгиланди
Ўзбекистонда давлат ОТМларда контракт тўлаш тартиби янгича белгиланди.
Янги низомга кўра:
▪️ 25% — абитуриентлар учун 15 сентябргача, юқори босқичлар учун 1 октябргача;
▪️ 50% — 1 январгача;
▪️ 75% — 1 мартагача;
▪️ 100% — 1 майгача тўланади.
Шу билан бирга, ОТМ ректори ёки Давлат комиссияси бу муддатларни узайтириши мумкин.

Ўзбекистонда олинган диплом энди 38 та хорижий мамлакатда тан олиниши мумкин
Мамлакат Марказий Осиёда биринчи бўлиб «Олий таълим соҳасида малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенция»ни ратификация қилган. Конвенсия унга аъзо давлатлар малакани ўзаро тан олишини назарда тутади.

⚡️Тошкентда 10% пулини берсангиз мошина олиб берамиз деб одамларнинг миллиардлаб пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳга ҳукм ўқилди
Улар “Zamin Avto Karavan” МЧЖ номи орқали йиллик 10 фоиз устама билан машина олиб беришни ваъда қилган ва пулларни ўзлаштирган.
Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз

Тошкентда одамларнинг миллиардлаб пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳга ҳукм ўқилди

Тошкентда бир гуруҳ шахслар томонидан 2023 йил давомида “Zamin Avto Karavan” МЧЖ номи орқали ўнлаб фуқаролардан катта миқдорда пуллар олиб, автомашина етказиб бериш ваъдаси билан фирибгарлик содир этилгани аниқланди. Бу ҳақда Яккасарой туман судининг 20 ноябрда эълон қилинган ҳукмида гап боради. Суд ҳукми Platina.uz ихтиёрида мавжуд.
Маълум бўлишича, жиноий гуруҳга “AVD Group” раҳбари А.Ж. бошчилик қилган. У С.Х, Э.О., У.А., Ғ. С. ва Н. Ў каби шахслар билан олдиндан тил бириктириб, фуқароларга йиллик 10% устама билан “Damas”, “Lacetti-Gentra”, “Cobalt” каби автомобилларни 60 банк куни ичида узоқ муддатли кредит эвазига етказиб беришни ваъда қилган.
Аммо олинган катта миқдордаги аванс маблағлари мақсадли сарфланмаган: пуллар банк карталарига ўтказилиб, нақдлаштирилган ва шахсий эҳтиёжларга йўналтириб юборилгани аниқланган. Суд ҳужжатида қайд этилишича, жами 89 ҳолатда фуқаролардан 45 млрд сўмга яқин пул йиғиб олинган ва талон-торож этилган. Фуқаролардан олинган маблағлар 30 млн сўмдан 105 млн сўмгача бўлган малбағларни ташкил этади. Айрим ҳолларда 70–100 млн сўмлик шартномалар расмийлаштирилган, бироқ автомашиналар эса етказилмаган.
Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз
👉 @Kun_Uz
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев аёллар орасида онкологик касалликлар кўплигининг сабабларидан бири сифатида улар тандирда нон ёпмай қўйганини айтди.
«Тандирда нон ёпган аёлда рак касали бўлмайди… Сабаби — [тандир олдига] борганда организм қизийди, кейин қон тез айланади», — деди ҳоким.

#Тезкор
❗️Комил Алламжоновга президент администрациясида янги лавозим берилди
Президент Администрацияси раҳбарининг фармойишига кўра, Комил Исмоилович Алламжонов АҚШдаги вакил — Президент Администрациясининг маслаҳатчи-вакили этиб тайинланди.
У шу билан бирга Администрация раҳбарининг маслаҳатчиси сифатидаги фаолиятини ҳам давом эттиради.

Тошкент вилоятида мотоцикл ҳайдовчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
Ҳодиса 23 ноябрь куни Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи Д-012 «Бектемир - Чорбоғ» автомобиль йўлида содир бўлган. Тошкент шаҳрида яшовчи 41 ёшли Г.А. Honda мотоциклида пойтахт йўналишида юқори тезликда ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги темир тўсиққа бориб урилган. Эркак олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
👉 @Kun_Uz
Ҳодиса 23 ноябрь куни Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи Д-012 «Бектемир - Чорбоғ» автомобиль йўлида содир бўлган. Тошкент шаҳрида яшовчи 41 ёшли Г.А. Honda мотоциклида пойтахт йўналишида юқори тезликда ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги темир тўсиққа бориб урилган. Эркак олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
👉 @Kun_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Ҳаво тозалагичлар учун бож бекор бўлди
Президент фармонига биноан, тадбиркорлик субектлари ва фуқаролар томонидан маиший ҳаво тозалаш ускуналари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда божхона божидан озод этилади.
Шунингдек, махсус лаборатория учун ускуналар ва бошқа жиҳозлар, автоматлашган кичик стансиялар, ташламаларнинг автоматик мониторинг стансиялари, автоматик кузатув лостлари, чанг-газ тозалаш ускуналари, локал сув тозалаш иншоотлари ҳам бождан озод этилади.

Тошкент ва унинг атрофидаги барча иссиқхоналарга газ берилади
Агар шунда ҳам ҳавога турли заҳарли тутунларни чиқарувчи мазут ва ҳаво сифатига салбий таъсир қилувчи моддалар ёққан иссиқхона ҳамда бошқа турдаги объектлар фаолияти вақтинча тўхтатилади ёки бутунлай тугатилади.

Тошкентда қурилиш майдонлари назорати кучайтирилади
Бир ҳафта ичида 500 м² ва ундан катта майдонларда комплекс текширувлар ўтказилиб, майдонларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштирилгани, сув пуркагичлар ўрнатилгани, кириш-чиқиш йўлларида автотранспорт гилдераклари ювиладиган ҳавзалар мавжудлиги ва материаллар брезент ёки ПВХ қоплама билан ёпилган ҳолда ташилаётгани текширилади. Чанг ва қумнинг ҳавога кўтарилишига йўл қўймаслик талаблари қатъий назоратга олинади.
Катта қурилиш майдонларида мониторинг станциялари мажбурий бўлади. Майдони 1 000 м²дан ортиқ объектларда мониторинг ускуналарини ўрнатиш ва Экология қўмитаси тизимига улаш қурилишни давом эттиришнинг асосий шарти этиб белгиланди. Шунингдек, йўл бўйларида дарахт ва буталарни мунтазам ювиш, кўп квартирали уйларда суғориш учун резервуарлар ўрнатиш чоралари кўрилади.

Ўзбекистондаги барча масжидларда ёмғир сўраш намози ўқилади
Ўзбекистонда куз фасли ёмғирсиз ўтаётгани, келгуси кунларда ҳам ёғингарчилик кутилмаётгани туфайли муфтий ташаббуси билан, 28 ноябрь куни жума намозидан кейин — Ўзбекистондаги барча масжидларда ёмғир сўраб, жамоат билан икки ракат «истисқо намози» ўқилади. Шунингдек, Умра зиёратидаги имомлардан ҳам Икки Ҳарамда ўз гуруҳлари иштирокида истисқо намозини ўқиш сўралган.

Ҳоким ўринбосари экология инспекторига куч ишлатди
Фарғона вилояти, Бувайда туманида Экология қўмитаси инспектори Ахроржон Ниёзовга туман ҳокими ўринбосари Саидали Хидиров куч ишлатиб, миллий гвардия ходимлари ёрдамида туман ИИБга олиб кетган.
Аҳоли мурожаатига асосан ҳолат жойига тезкор етиб борган Экология қўмитаси инспектори ноқонуний дарахт кесиш ҳолатини аниқлаб, уни тўхтатиш ва белгиланган тартибда ҳужжатларни расмийлаштирмоқчи бўлган.
Бироқ унинг қонуний ҳаракатига зўравонлик йўли билан қаршилик қилинмоқда.

Автомобиль босиб ўтган йўлнинг ўзгаришини яширганлик учун жарималар жорий этиш тўғрисидаги лойиҳа биринчи ўқишда қабул қилинди
Қонунчилик палатаси депутатлари одометр кўрсаткичларини қалбакилаштирганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этишни маъқуллади.
👉 @Kun_Uz
Қонунчилик палатаси депутатлари одометр кўрсаткичларини қалбакилаштирганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этишни маъқуллади.
👉 @Kun_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда намлик пурковчи улкан қурилма синовдан ўтказилмоқда
Пойтахт ҳокимлиги сув микрозаррачаларини узоқ масофаларга пурковчи дисперсия қурилмасини синовдан ўтказишга киришди. Бу – пойтахт шароитига мослаштирилаётган инновацион воситалардан бири, дейилади ҳокимлик баёнотида.
Ускунани ўрнатиш учун танланган илк жойлардан бири – Олмазор туманидаги Тахтапул массивида жойлашган 1-сонли юқумли касалликлар шифохонаси. Синов тафсилотлари кейинроқ маълум қилинади.

Бувайда тумани ҳокими ўринбосари ишдан олинди
Тармоқда Бувайда туманидаги қишлоқлардан бирида зовур атрофида дарахтларнинг ноқонуний кесилгани, жараён вақтида туман ҳокими ўринбосари томонидан Экология қўмитаси инспекторига қаршилик кўрсатилгани акс этган видеотасвирлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан мутасаддилар томонидан ишчи гуруҳ тузилди ва ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш ишлари натижасида Бувайда тумани ҳокими ўринбосари С.Хизиров лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан иш қўзғатилган бўлиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари амалга оширилмоқда. Якуни бўйича ҳоким ўринбосарининг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилади.