Ko'kaldosh madrasasi
6.27K subscribers
17.7K photos
2.6K videos
670 files
16.6K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
Forwarded from MIRARABMADRASA.UZ
#Янгиликлар #Баркамол_авлод_2024

"Баркамол авлод-2024" спорт мусобақасининг Республика босқичи ўтказилди


Жорий йилнинг 14-16-май кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари орасида ҳар икки йилда ўтказиладиган "Баркамол авлод -2024" спорт мусобақасининг Республика босқичи Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси мезбонлигида ўтаказилди.
Мусобақани ўтказишлик учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим ва илмий-тадқиқот бўлим мудири С. Шерхонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим ва илмий-тадқиқот бўлим мудир ўринбосар А. Дўсматов ҳамда бошқа раҳбар кузатувчиларлар қатнишдилар.
"Баркамол авлод-2024" спорт мусобақасининг Республика босқичи иштирокчилари тўрта спорт Стол теннис, Шахмат, Миллий кураш, Тош кўтариш турлари бўйича беллашдилар. Унда шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳар бир спорт тури бўйича Бухоро вилоят спорт федерациясидан ҳакамлар жалб қилинди.
Мусобақада жами 13 та ислом таълим муассасаларидан 50 дан ортиқ талабалар иштирок этдилар. "Баркамол авлод-2024" спорт мусобақаси кўтаринки руҳда ўтказилди.


🖥 БАТАФСИЛ

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак #Мудир_минбари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

☪️ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ ИККИНЧИ ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🤲 Шу улуғ айём кунингиз яхши кайфиятда, тинч ва хотиржам бўлсин. Барча яхши ният, орзу-ҳавасларингизга эришинг. Қилган дуо-ибодатларингиз қабул бўлсин!

@kukaldoshuz — диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақола

Салафларимизнинг Қуръонга бўлган муҳаббати

Имом Абу Закариё Яҳё ибн Шароф Нававий “Ат-Тибён фий ҳамалатил Қуръон” китобида шундай ёзадилар:
Ибн Абу Довуд баъзи салафлардан улар ҳар икки ойда Қуръонни бир маротаба хатм қилганликларини, баъзилари эса ҳар ойда, баъзилари ҳар ўн кунда, баъзилари ҳар саккиз кечада, баъзилари ҳар етти кечада, баъзилари ҳар олти кечада, баъзилари ҳар беш кечада, баъзилари ҳар тўрт кечада, баъзилари эса ҳар уч кечада, баъзилари ҳар икки кечада хатм қилганларини ривоят қилади.
Кўпчилик салафларимиз эса бир кеча-кундузда хатм қилишган, баъзилари эса бир кеча-кундузда икки маротаба хатм қилишган, баъзилари эса уч маротаба хатм қилишган, ҳатто баъзилари саккиз маротаба хатм қилишган: тўрт марта кундузи, тўрт марта кечаси.
Ҳар кеча-кундузда бир маротаба хатм қиладиганлардан Усмон ибн Афвон, Тамим ад-Дарий, Саъид ибн Жубайр, Мужоҳид, имом Шофеъий ва бошқалар.
Ҳар куни уч маротаба хатм қиладиганлардан: Салим ибн Иътр (Муовия розияллоҳу анҳу даврларида Мисрнинг қозиси).
Абу Бакр ибн Абу Довуд ҳар куни кечаси уч маротаба хатм қилишини ривоят қилган.
Абу Умар Киндий “Миср қозилари” китобида ҳар кечаси тўрт маротаба хатм қилишини ривоят қилган.
Шайх имом Абу Абдурроҳман Суламий айтади: “Абу Усмон Мағрибийни Ибнул Катиб роҳимахуллоҳ кундузи тўрт маротаба, кечаси тўрт маротаба хатм қилишлини айтганини эшитганман. Бу бизга хабари етиб келган энг кўп хатм қилиш ҳисобланади.

✍️ Пўлат Зийнатуллоҳ
"Кўкалдош" ЎМИБЮ 3-курс талабаси



https://kukaldosh.uz/17/05/2024/13039


@kukaldoshuz — диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
📣 “Жумадан жумагача” (17.05.2024)

🖥 Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти

00:00 Анонс
00:58 Фуқаролар мурожаати ўз ечимини топмоқда
01:26 “Кўкалдош" мадрасаси талабаларининг хатмона маросими бўлиб ўтди
02:21 “Ҳаж – 2024” мавсуми 23 майдан бошланади
02:59 Мусобақа ғолиблари аниқланди
04:07 Водийлик муаззинлар синовдан ўтказилди
04:36 Андижон вилоятида бош имом-хатиблар йиғилди
05:07 Наманган вилоятида диний-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди
05:54 Отинойилар иштирокида муҳим масалалар муҳокама этилди
06:27 “Анжир Фағнавий” жоме масжидининг янги биносига илк ғишт қўйилди
07:00 Қорақалпоғистонда “Сиз бизга кераксиз!” учрашуви ўтказилди
07:23 Янги қурилаётган масжидлар кўздан кечирилди
07:48 Халқимиз маърифатини оширишда отинойиларнинг ўрни

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Умра

▪️ Умра тадбирлари янги тартибда ташкил этилади

▫️ Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича лицензияланадиган фаолият тури жорий этилмоқда. Лицензияни олиш учун БҲМнинг 10 бараварида бож белгиланмоқда. Шунингдек, эндиликда Умра тадбирларини лицензиясиз амалга ошириш ёки лицензияни қалбакилаштириш БҲМнинг 200 бараварида жаримага сабаб бўлади…- Gazeta.uz

Давоми

@kukaldoshuz — диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram
#Namoz_vaqti

📆 20-may | 12-zulqa'da
(Toshkent shahar vaqti bilan)

❗️Hijriy sana bir kunga farq qilishi mumkin.

Manba: O'zbekiston Musulmonlari idorasi hijriy-qamariy taqvimi.

@kukaldoshuz — diniy-ma'rifiy kanal!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия
#мақола

Мужассима “ҳанбалий”ларга насиҳат

Имом Абул Фараж Ибн Жавзий Ҳанбалий ўзининг “Дафъу шубуҳотут ташбиҳ” номли асарининг 97-бетида шундай ёзади:
“Мен ҳанбалийларга қуйидагича насиҳат қилдим: “Эй асҳобларим, сиз Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг давомчиларисиз, сиз нақл эгаларисиз, сизлар қамчи остида туриб, “Мен У (Аллоҳ таоло) айтмаган нарсани қандай айтаман”, деган Аҳмад ибн Ҳанбал сизларнинг имомингиз бўлади. У зот роҳимаҳуллоҳнинг мазҳабига бидъатларни ва унда бўлмаган нарсаларни киритишдан эҳтиёт бўлинг!

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН : https://kukaldosh.uz/20/05/2024/13041

✍️ Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Рустам Охунжонов

@kukaldoshuz — diniy-ma'rifiy kanal!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Гуноҳ #ширк
#сеҳр #фолбинлик

🎬 Сеҳр ва фолбинликнинг хатарлари

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar

@kukaldoshuz — diniy-ma'rifiy kanal!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram
#Namoz_vaqti

📆 21-may | 13-zulqa'da
(Toshkent shahar vaqti bilan)

❗️Hijriy sana bir kunga farq qilishi mumkin.

Manba: O'zbekiston Musulmonlari idorasi hijriy-qamariy taqvimi.

@kukaldoshuz — diniy-ma'rifiy kanal!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Raddiya
#Maqola

G‘uluv va mutaassiblik mo‘tadillikning aksidir

G’uluv haqida so’z yuritmoqchi bo’lsak, avvalo bu so’zning ma’nosiga e’tibor berishimiz kerak.
G‘uluv (الغلو) so‘zi arabcha “غلا”, “يغلو” fe’lining masdari, ya’ni o‘zagi bo‘lib, lug‘atda “haddan oshish”, “me’yorni bilmaslik”, ma’nolariga dalolat qiladi.
Dinda mo‘tadillik chegarasini buzib, g‘uluvga ketish qadim-qadimlarga borib taqaladigan salbiy holat bo‘lib, bu holat barcha dinlarda bo‘lgan. Misol uchun, ahli kitoblardan nasorolar Alloh buyurmasa ham o‘zlariga rohibchilik va tarkidunyochilikni lozim qilib olganlarida, shuningdek, Allohning quli va payg‘ambari bo‘lmish Iyso alayhissalomni o‘z insoniy martabasidan yuqoriroq martabaga qo‘yib, ilohiylashtirganlarida g‘uluvga ketdilar. Alloh taolo ularni dinda haddan oshishdan qaytarib: “Ey ahli kitoblar, diningizda g‘uluvga ketmang va Alloh haqida faqat haq so‘znigina gapiring!” dedi (Niso surasi, 171-oyat).

Davomi:https://kukaldosh.uz/21/05/2024/13044

✍️ Ko'kaldosh o'rta maxsus islom bilim yurti mudarrisi Ro'ziqulov Ikrom

@kukaldoshuz — diniy-ma'rifiy kanal!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ягона_олимпиада

▪️“Ягона олимпиада-2024” бошланди

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари ўртасидаги “Ягона олимпиада” танловининг якуний боқичи Тошкент ислом институтида бошланди.

▫️10 та мадрасаларда ўтказилган саралаш босқичида 1-ўринни эгаллаган талабалар республика босқичида иштирок этмоқда.

▫️Танловни ЎМИ раиси ўринбосари, ТИИ ректори, ҳайъат раиси М.Муҳаммадсидиққов кириш сўзи билан очиб берди.

▫️ТИИ ўқитувчиси Абдулбосит қори Қобилов Қуръон тиловат қилгач, иштирокчиларга омад тилаб дуои хайр қилинди.

▫️ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири, ҳайъат раиси ўринбосари С.Шерхонов танловни ўтказиш тартиби, тест синовлари қоидалари билан иштирокчиларни таништирди.

▫️Иштирокчилар ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг ўқув дастурлари асосида Араб тили, Фиқҳ ва ақоид, Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовдан ўтмоқда.

▫️Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртидан “Ягона олимпиада” танловининг якуний боқичида Абдужалилий Комилжон иштирок этмоқда

🔗 t.me/oliymahad

@kukaldoshuz — diniy-ma'rifiy kanal!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram