Kosonsoy.uz | rasmiy kanal
5.16K subscribers
61.3K photos
7.41K videos
55 files
18.4K links
Косонсой тумани ҳокимлигининг расмий канали

Сайт:
kosonsoy.uz
Telegram:
https://t.me/kosonsoyhokimligi
Facebook:
https://www.facebook.com/kosonsoyhokimligi/
Instagram:
https://instagram.com/kosonsoyhokimligi

👨‍💼 Aloqa: @hokimgamurojaat_bot
Download Telegram
🔰 Наманган вилоятида тол дарахтига шикаст етказган фуқаро 8,5 млн сўм жарима тўлайди

▫️Косонсой туман Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими ходимлари томонидан ҳудудларда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш, ноқонуний дарахт кесиш ва шикаст етказишнинг олдини олиш мақсадида ўтказилган рейд тадбири давомида туманнинг Озод маҳалласида яшовчи фуқаро У.М. ариқ бўйида ўсиб турган тол дарахтига тегишли рухсатномаларсиз ўсишдан тўхташ даражасида шикаст етказгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан фуқаро У.М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 8 500 000 сўм жарима тайинланди.
🔰 Кунига 10 000 қадам юриш жисмоний ва руҳий саломатлик учун жуда кўп фойда келтиради:

1️⃣ Юрак-қон томир саломатлигини яхшилайди: Мунтазам юриш юракни фаолиятини мустаҳкамлайди, қон босимини пасайтиради ва қон айланишини яхшилайди, юрак хасталиклари ва инсулт хавфини камайтиради.

2️⃣ Вазнни меъёрлаштиради: Юриш калорияларни йўқотиш ва соғлом вазнни сақлашнинг ажойиб усули ҳисобланади.

3️⃣ Руҳий ҳолатни яхшилайди: Юриш стресс, ташвиш ва депрессияни камайтиришга ёрдам берадиган танадаги табиий кайфиятни кўтарувчи эндорфинларни чиқаради.

4️⃣ Энергия даражасининг ошиши: юриш каби мунтазам жисмоний фаоллик билан шуғулланиш чидамлилик ва энергия даражасини яхшилайди, бу сизни кун бўйи сергак ва диққатни жамлагандек ҳис қилишингизни таъминлайди.

5️⃣ Кучли мускуллар ва суяклар: Юриш мушакларни, жумладан, оёқ, сон мушакларини кучайтиришга ёрдам беради, шу билан бирга суяк зичлигини оширади ва остеопороз хавфини камайтиради.

6️⃣ Яхшиланган уйқу сифати: юриш каби мунтазам жисмоний фаоллик уйқу ва уйғониш даврларини тартибга солиш ва уйқусизлик аломатларини камайтириш орқали яхши уйқуга ёрдам беради.

7️⃣ Яхшироқ овқат ҳазм қилиш: 10000 қадам юриш овқат ҳазм қилишни кучайтиради ва ичак ҳаракатини тартибга солишга ёрдам беради, метаболизмни рағбатлантиради.

8️⃣ Иммунитетни кучайтириш: касаллик хавфини камайтиради ва умумий саломатликни яхшилайди.

9️⃣ Узоқ умр кўриш: Тадқиқотлар шуни, мунтазам жисмоний фаоллик, жумладан, юриш узоқ умр кўришни таъинловчи омиллардан бири ҳисобланади.

🔟 Ижтимоий алоқа: Дўстлар, оила ёки уй ҳайвонлари билан юриш ижтимоий фаолият бўлиши мумкин, бу умумий фаровонлик учун муҳим бўлган боғланиш ва ижтимоий алоқа учун имконият яратади.

🔆 Кундалик тартибингизга пиёда юришни киритиш ва кунига 10 000 қадамни мақсад қилиб қўйиш саломатлик учун катта фойда келтириши ва соғлом, фаол турмуш тарзига ҳисса қўшиши аниқ.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
☀️ Нега баҳор офтобидан сақланиш керак?

▫️Баҳор офтоби танамиз учун қанчалик ёқимли ва ҳузурбахш туюлмасин, мутахассислар бу мавсумда қуёш тиғи остида узоқ қолмасликни тавсия этади.

Мутахассислар фикрича, баҳорда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси ошиши кузатилади.
Оқибатда бўйин, қўл соҳалари ва кўкракнинг юқори қисмида пуфакча, қавариқ, қизил доғ, куйиш кўринишидаги турли тошмалар юзага келади. Баъзан терининг қипиқланиши, қичишиши ва шишлар ҳам кузатилади.

Айни сабабдан баҳорнинг офтобли кунларида соат 11:00дан 16:00гача қуёш нурлари остида узоқ вақт юрмаслик, агар зарурат туғилса, бош кийим кийиш ёки соябон тутиш, кўзойнак тақиш ва имкон қадар ёпиқ либослар кийишни тавсия этамиз.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбекистон24

📹 Ахборот 24 | «Янги нафас» югуриш марафони


👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
🔰 Нонушта қилмаслик инсульт хавфини ошириши маълум бўлди

▫️Вақт етишмаслиги ёки стресс туфайли тез-тез нонушта қилишни ўтказиб юбориш инсульт хавфини ошириши мумкин ва кечки соат 20:00 дан кейин таом истеъмол қилиш юрак хуружи хавфини кўпайтиради. Кардиолог Ксения Ерусланова бу ҳақда огоҳлантирди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#uzbekiston24

📺 Ахборот 24 | За последние 6 лет объём привлечённых инвестиций в промышленность Узбекистана увеличился в 7 раз

📍Касансайский район

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
☀️ ⛅️ 29 апрел куни ҳаво ҳарорати 25 даража илиқ бўлади

▫️Республика Гидрометеорология маркази 29 апрел, душанба кунги об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.  

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг 2000 метрдан баланд тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
#МОТИВАЦИЯ

✍️ Қўлингизда бир стакан сувни кўтариб турганингизни кўз олдингизга келтиринг.

▫️Агар уни бир дақиқа ушлаб турсангиз, ҳеч бир оғирлиги йўқ. Агар бир соат тутиб турсангиз, қўлингиз толиқишни бошлайди. Агар бир кун тутиб турсангиз, қўлингиз ҳиссизлашади ва фалаж бўлади.

Аслида стаканнинг оғирлиги ўзгаргани йўқ. Аммо қанча кўп кўтарганингиз сари шунча кўп оғирликни ҳис қиласиз ва бу сизга зарар беришни бошлайди.

Стресс, ваҳима ва тушкунлик ҳам шундай.

Бир он ўйлаш – бу нормал ҳолат. Кун давомида ўйлаш азоб беради.
Узок вақт ўйлайверсангиз, сизни фалаж қилади.

📌 Етар, бас!
Стаканни ташланг!


👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
🔰 Устама олиш учун пeдагоглар қуйидаги балларни тўплаш кeрак

▫️Умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига директор жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади. Бунда педагоглар қуйидаги балларни тўплаши керак.

▫️65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;
▫️71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;
▫️76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;
▫️81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;
▫️86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;
▫️91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;
▫️96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.


👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
🔰 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди.

▫️Бугун давлатимиз раҳбари Президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.

Шунингдек, жорий ҳафтада Президентимиз III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Sana

🔰 BMTning AKT sohasidagi ixtisoslashgan tashkiloti tomonidan
har yili aprel oyining to'rtinchi payshanbasini IT sohasidagi ayollar kuni sifatida nishonlash tashabbusi ilgari surilgan. Bu yil ushbu xalqaro sana 25-aprel kuniga to'g'ri keldi.

Maqsad — ayol-qizlarni axborot texnologiyalari mutaxassisi bo‘lishga targ‘ib etish.

Biz ushbu tashabbusni qo'llab-quvvatlash maqsadida “Vatandoshlar hayotidan” loyihasi doirasida xorijda yashab, IT sohasida faoliyat yuritayotgan ayol-qizlarimiz bilan suhbatlashdik.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
☀️ Янги ҳафтада Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво кузатилади

▫️Фақат Фарғона водийси вилоятларида эртага қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳарорат ҳафта ўртасидан кундузи 24-29° гача, баъзи жойларда 31° гача исийди. Кечалари 10-15° гача кўтарилади.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 1 майда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥 #MatchDay Oʻyin kuni!

🏆 U-23 Osiyo kubogi | Yarim final

🇮🇩 Indoneziya 🆚 Oʻzbekiston 🇺🇿
🗓 29-aprel | 19:00
🏟 “Abdulloh Bin Xalifa” stadioni
📺📺 Jonli efir

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM