Конспект
37.2K subscribers
117 photos
54 videos
48 links
Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир.

Абдулла Авлоний

Реклама: @pekin8017
Download Telegram
Рўзадорларга 5 мукофот

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Рамазон ойида умматимга аввалги умматларга берилмаган беш хислат берилади:
1. Рўзадор оғзидан келадиган ҳид Аллоҳнинг ҳузурида мушки анбардан ҳам хушбўйдир;
2. Ифтор қилгунларига қадар фаришталар уларнинг хаққига истиғфор айтадилар;
3. Аллоҳ ҳар куни жаннатни безаб унга айтади: “Яқинда солиҳ бандаларим машаққат ва азиятлардан халос бўлиб, сенга келадилар”;
4. Бу ойда шайтонлар занжирбанд қилиниб, бошқа ойлардаги эркинликларига эга бўла олмайдилар;
5. Охирги кечада уларнинг гуноҳлари мағфират қилинади" (Имом Аҳмад ривояти).

@konspektor
- Истиғфор айтишни кўпайтиринг, муаммодан қутуласиз.
- Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳга яқин бўласиз.
- Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қалбингиз қордек оппоқ, руҳингиз тетик бўлади.
- Истиғфор айтишни кўпайтиринг, гуноҳлардан фориғ бўласиз.
- Кўп истиғфор айтинг, дилингиз яйрайди, кўнглингиз ёзилади.
- Кўп истиғфор айтинг, муваффақият қозонасиз.
- Истиғфорни кўпайтирсангиз, ташвишларингиз ариб ёруғ кунларга етасиз.
- Кўп истиғфор айтинг, касалликдан тўлиқ тузалиб кетасиз.
- Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қийинчиликдан фаровонликка чиқасиз.
- Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ мушкулингизни осон қилади.
- Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ сизни фарзанд неъмати билан сийлайди.
- Оила қуришга имкони йўқ йигитлар кўп истиғфор айтишса, ўзларига муносиб солиҳа жуфт топиб, кўнгиллари таскин топади.
- Турмушга чиқиш умидидаги қизлар истиғфор айтишни кўпайтиришса, бахт йўллари очилади.
- Дунёда истиғфор билан орзуига етган қанчадан-қанча инсонлар бор. Етиб бўлмас марраларни истиғфор ила забт этган одамлар сони беҳисоб.
- Истиғфор айтинг, дилингиздаги васвасалар, қўрқувлар арийди.
- Истиғфор дилга қувонч бағишлайди, қалбга таскин беради, кўнгилни хотиржам қилади.

"Истиғфорнинг 40 хосияти I Салавотлар " китобидан

@konspektor
Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга: “Менинг шундай бандаларим борки, уларни охирзамонда чиқараман. Уларга Рамазон ойини туҳфа қиламан. Уларга сендан ҳам яқин бўламан. Сен билан Менинг сўзим орасида етмиш минг парда бор. Агар Муҳаммад алайҳиссаломнинг уммати рўза тутса, ифтор пайти ўша пардаларни кўтараман. Мен уларни Ўзимга йўлиқиш билан мукофотлайман. Чунки рўза Мен билан бандаларим ўртасидаги сирдир. Мен рўзадорларни ҳадсиз-ҳисобсиз мукофотлайман. Уларга жамолимни кўрсатаман”, деди.

@konspektor
Беш нарса рўзанинг савобини йўққа чиқаради:

1) ёлғон гапириш;
2) ғийбат қилиш;
3) чақимчилик;
4) ёлғон қасам ичиш;
5) туҳмат қилиш.

Беш нарсани рўзанинг тугал бўлишини таъминлайди:

1) кўзни шариат ёмон деган барча нарсадан тийиш;
2) тилни тийиш;
3) ёмон нарсаларни эшитмаслик;
4) барча аъзоларни ёмон ишлардан тийиш;
5) ифтор пайти қоринни шубҳалардан тийиш.

Акс ҳолда рўза тутишдан бирор маъни қолмайди. Ҳалол рўзани ҳаром билан очиш худди қаср қуриб, бутун шаҳарни бузишга ўхшайди.

@konspektor
Баъзи солиҳ салафларнинг айтиши-ча: Намоз ўз эгасини Аллоҳ томон бўлган йўлнинг ярмигача олиб боради. Рўза эса, Аллоҳнинг эшигигача олиб боради. Садақа эса, унинг қўлидан ушлайди-да, Аллоҳнинг ҳузурига олиб киради. Рўза тутиб, бироқ намоз ўқимаяпсизми....

Тасаввур қилиб кўринг, сиз Жаннат эшигининг тагидасиз, бироқ, калитини дунёда унутиб қўйгансиз! Зеро, Намоз Жаннатнинг калитидир, дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

@konspektor
Кўпчилик мусулмонлар Қуръони Каримни фақат ажр-савоб умидида ўқишади, чунки улар Қуръоннинг улуғ манфаатларидан бехабардир. Улар банда Қуръонни қандай ниятда ўқиса, шунга эришиш мумкинлигини билишмайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Амаллар ниятга боғлиқдир. Ҳар кимга ният қилгани бўлади…» деганлар. Қуръон – ҳаёт йўлидир. Ният эса уламоларнинг тижорат сармоясидир.

Шундай экан, ўзимга ҳам, барча биродарларимизга ҳам Қуръон қироати пайтида қандай ният қилиш кераклигини эслатиб ўтмоқчиман:
1. Қуръонни илм олиш ва унга амал қилиш ниятида ўқиймиз.
2. Қуръонни Аллоҳдан ҳидоят сўраш ниятида ўқиймиз.
3. Қуръонни Аллоҳ таолога муножот қилиш ниятида ўқиймиз.
4. Қуръонни зоҳирий ва ботиний дардлардан шифо топиш ниятида ўқиймиз.
5. Қуръонни Аллоҳ мени зулматлардан нурга чиқарсин дея ўқиймиз.
6. Қуръонни қотган қалбларга даво бўлгани, унда қалб учун хотиржамлик, ҳаёт ва ислоҳ борлиги учун ўқиймиз.
7. Қуръонни Аллоҳ таолонинг зиёрати бўлгани учун ўқиймиз.

@konspektor
• Сиз тирикмисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки тавба қилиш учун вақтингиз бор.
• Сиз соғмисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки ибодат қилишга имконингиз бор.
• Сизнинг фарзандларингиз борми? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки орқангиздан сизга атаб дуо қилгувчингиз бор.
• Сизнинг ота-онангиз борми? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки сизни бу дунёда дуо қилгувчингиз бор.
• Сиз ибодатдамисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки Сизни Жаннатга етакловчи ибодатларингиз бор.
• Истасангиз, сизни Алҳамдулиллаҳ, дейишга ва Аллоҳга шукрона айтишингиз керак бўлган минглаб сабабларни санаб бера оламан. Ҳар сониянгизга, Алҳамдулиллаҳ, денг. Сабаб, кейинги сонияси йўқлар бор.
• Сиз сездингизми? Ёки йўқми, сиз 7 марта Алҳамдулиллаҳ дедингиз. Мана 8 марта бўлди.
Аллоҳдан сизга жаннатнинг 8 эшигини очишини ва истаганингиздан киришингиз мумкин бўлишини сўраб қоламан.

@konspektor
Рамазондаги ибодатнинг таьсири йил бўйи туради

Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳ айтадилар:
«Тажрибадан маълумки, Рамазондаги ибодатнинг таъсири ўзидан кейин ўн бир ой туради. Ким Рамазон ойида бирор яхши амални машаққат ила қилса, Рамазондан кейин ўша ишни осонлик ила қила олади. Ким Рамазон ойида бирор гуноҳдан сақланса, Рамазондан кейин ўша гуноҳдан осонлик ила сақлана олади. Рамазон ойида гуноҳдан сақланиш қийин эмас. Чунки, шайтонлар кишанланган бўлади. Шайтонлар кишанлангач эса, сизнинг гуноҳлардан сақланишингиз ҳам осон бўлади. Аммо, бу дегани, гуноҳлар буткул йўқ бўлади, дегани эмас. Чунки, гуноҳга яна битта чорловчи, яъни нафс турибди. Рамазон ойида ҳам у гуноҳ қилишни истайверади. Бироқ таъсири кам бўлади. Чунки, гуноҳга чорловчи нариги шериги йўқ – у кишанда. Рамазон ойининг ўттиз кунлик машаққатига чидаш у қадар оғир эмас. Мақсад бу ойда ҳар бир аъзони гуноҳдан сақлашдир».

@konspektor
Эрнинг вазифалари

1. Аёлидан ва фарзандларидан ҳабар олиш;
2. Тўлақонли таъминлаш;
3. Болалар тарбиясида иштирок этиш;
4. Аёли билан дилдан суҳбат;
5. Оила аъзоларига таълим, тарбия ва илм олишига йўл очиб бериш;
6. Фарзандлари ва аёлини кунига 5 марта қучоқлаш;
7. Дам олишга олиб чиқиш ва совға саломлар;
8. Меҳр бериш;
9. Назорат ва қизғониш;
10. Аёлининг ҳатоларини юзма-юз ўтириб муҳокама қилиш;
11. Ҳар доим ёрдам бериш;
12. Ҳимоя.

@konspektor
Рамазон Аллоҳнинг шиорларидандир

Рамазонда кам ибодат қиларсиз. Бироқ, билингки,
Рамазон ойида ҳаромлардан четланиб, ушбу ойни улуғлаш
Аллоҳга қурбат ҳосил қилувчи энг улуғ ибодатлардандир!
«Ким Аллоҳнинг шиорларини улуғласа, албатта, бу
қалбларнинг тақвосидандир»
(Ҳаж сураси, 32-оят).

Изоҳ: Оятдаги «шиорлар» сўзи «шаъийра» сўзининг
кўплик шаклида келган бўлиб, нишон, белги, аломат
маъноларини билдиради. Бу сўз Аллоҳ таолога нисбат
берилиб, «Аллоҳнинг шиорлари» дейилганда эса Аллоҳнинг
дини, Исломнинг кўзга кўринган, шон-шавкати аломати
бўлган ибодатлар кўзда тутилади.

@konspektor
ИСРОФ
(Ибратли ҳикоя)

Олмонияга ўқишга борган бир араб йигит ҳикоя қилади:
"Олмония саноатлашган, ўта ривожланган давлат. У ерда турли соҳаларга оид маҳсулотларнинг энг саралари ишлаб чиқарилади. Кўпчилик, бу мамлакат аҳолиси ниҳоятда тўкин-сочин, ўта дабдабада яшайди, деб ўйлайди. Сафаримдан олдин мен ҳам шу фикрда эдим. Ҳамбург шаҳрига келиб тушганимда, у ердаги танишларим бир ресторанда зиёфат уюштиришди. Ресторанга бордик. Қарасак, ресторанда одам кам. Бир нечта ёши катта аёллар бор. Бир четдаги столда ёш эр-хотин ўтирибди. Олдиларида иккита тарелкада овқат ва иккита ичимликдан бошқа нарса йўқ. Биз ҳам бир столга ўтирдик. Қорин ҳам очқаб кетганди. Шундан шеригим кўпроқ овқатга буюртма берди. Ресторан тинч экан, овқат ҳам тезда келди.
Овқатланиб бўлиб, туриб кетаётганимизда овқатнинг деярли учдан бири тарелкада ортиб қолган эди. Ресторан эшигига етиб бормаган ҳам эдикки, кимдир бизни чақирди. Қарасак ёши улуғ хонимлар ресторан бошлиғига нималарнидир гапиришяпти. Билсак, улар кўп овқат қолдириб кетаётганимиздан норози эканлар. Шеригим: “Ўзимиз буюртма берган овқат, пулини тўладик, сизларга дахли бўлмаган нарсага нега аралашасизлар?!”, деди. Хонимлардан бири бизга қаттиқ ғазаб билан қараб турди-да, телефон олдига бориб кимгадир сим қоқди.
Кўп ўтмасдан, расмий кийимда бир киши кериб келди. У ўзини "ижтимоий таъминот муассаса"сининг зобити деб таништирди. Бизга 50 марка жарима солди. Биз жавоб қайтаролмадик. Шеригим узр сўраб 50 марка тўлади. Зобит самимий оҳангда: "Ортиб қолмаслигига кўзларинг етган таомни буюртма беринглар, пул ўзларингники, лекин ресурслар барчаники. Дунёда кўплаб одамлар ресурс, озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда, сизлар эса исроф қилаяпсизлар", деди.
Биз роса хижолатда қолдик. Унинг гаплари ҳақ эди. Шеригим ўша жиноят қоғозини суратга олиб, ҳар биримизга эсдалик сифатида биттадан нусха берди. Биз уни ҳеч қачон исроф қилмаслигимизни эслатиб турсин учун, хонамиз деворига осиб қўйдик!
"Пул ўзингники, лекин ресурслар барчаники!".

Aллоҳ таоло марҳамат қилган:
“Еб-ичинг, (лекин) исроф қилманг! Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас!”
(Аъроф, 31).


Кўнгил кундалиги

@konspektor
Matnlar yozish orqali daromad qiling

Siz oddiy xodim, talaba yoki vaqtincha ishsiz inson bo‘lishingizdan qatʼi nazar, Sizda zamonaviy kasblardan biri boʻlgan kopirayting, yaʼni sotuvchi matnlar yozish orqali daromad qilish imkoni bor.

Bunda Sizga shu sohada 2.5 yillik tajribaga ega professional kopirayter, @jaydari_kopirayter blogi asoschisi Doniyorbek Erkin o‘g‘li shaxsan yordam beradilar.

Sizdan talab etiladigan harakat, ularning kanallariga obuna boʻlish va 1 hafta davomida joylanadigan postlarni kuzatish.

Obuna boʻling: @jaydari_kopirayter
Ким нимани даволайди?

Эндокринолог – ички секреция безлари касалликларини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш билан шуғулланувчи мутахассис. Ички секреция безларига гипофиз билан узвий боғланган марказий нерв системасининг бир қисми ҳисобланган гипоталамус, гипофиз, ғуррасимон без (эпифез), қалқонсимон без, қалқонсимон без олди безлари, меъда ости безининг оролча (инкретор) қисми, буйрак усти безлари киради.
Терапевт – ички аъзолар касалликлари билан шуғулланувчи шифокор. Аксарият ҳолларда бемор ўзини безовта қилган муаммонинг асл сабабини билмаганда биринчи бўлиб терапевтга мурожаат қилади. Терапевт кўригидан сўнг, унинг йўналиш бериши бўйича гепатолог ёки эндокринолог каби тор мутахассисларга мурожаат қилиши мумкин.
Офтальмолог – кўз касалликлари бўйича мутахассиси.
Невропатолог (невролог) – асаб касалликларини аниқлаш, даволаш билан шуғулланувчи мутахассис.
Диетолог – касалликларни парҳез ёрдамида даволовчи шифокор.
Гастроэнтеролог – меъда-ичак йўли аъзоларининг, асосан, ноинфекцион касалликларини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш билан шуғулланувчи шифокор.
Хирург (жарроҳ) – касалликлар ва шикастланишларни ташхислаш ва уларни жарроҳлик йўли билан даволаш бўйича таълим олган мутахас
Ревматолог – бириктирувчи тўқима ва бўғим касалликларини (масалан, ревматик артрит, тизимли қизил бўрича, Бехтерева касаллиги, ревматизм) ташхислаш, даволаш ва олдини олиш билан шуғулланувчи шифокор.
Ортопед – ҳаракат ва таянч аъзолари касалликлари (майибликлар)га даво қилиш ва олдини олиш билан шуғулланувчи шифокор.
Кардиолог – юрак-қон томир касалликларини даволовчи мутахассис.
Дерматолог – тери касалликларини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш билан шуғулланувчи шифокор.
Андролог – эркаклар пешоб таносил аъзоларининг касалликларини даволовчи шифокор.
Физиотерапевт – табиий омиллар, масалан, қуёш, ҳаво, электр билан даволовчи мутахассис.
Психиатр – руҳий касалликларни ташхислаш, даволаш, олдини олиш билан шуғулланувчи шифокор
Онколог – ўсма (саратон) касалликларини ташхислаш, даволаш, олдини олиш билан шуғулланувчи мутахассис.
Иммунолог – иммунитет билан боғлиқ патологик ҳолатларни текшириб, даволовчи шифокор.
Гинеколог – аёллар касалликлари бўйича мутахассис.
Аллерголог – аллергик касалликлар ва аллергик реакцияларнинг келиб чиқиши, ривожланиши ҳамда уларни даволаш, профилактика қилиш бўйича мутахассис.
Отоларинголог – қулоқ, бурун, томоқ ва бўғиз касалликлари диагностикаси, даволаш ва профилактикаси билан шуғулланувчи шифокор.
Гепатолог – жигар касалликларини даволовчи шифокор.
Логопед – нутқ камчиликлари (дудуқланиш)ни даволовчи мутахассис.
Маммолог – сут бези касалликларини даволаш ва ташхислаш билан шуғулланувчи
Уролог – сийдик-таносил аъзолари касалликлари бўйича мутахассис.
Трихолог – соч билан боғлиқ касалликлар (соч тўкилиши, каллик, эрта оқариши)ни ўрганувчи ва даволовчи мутахассиси.
Пульмонолог – нафас олиш тизими (ўпка, бронхлар, трахея, ҳиқилдоқ) касалликларини ташхислаш ва даволаш билан шуғулланувчи шифокори.
Гематолог – қон таркиби, унинг хусусиятлари, қон ишлаб чиқариш аъзолари касалликларини даволовчи шифокор.
Педиатр – болалар касалликлари мутахассиси
Неонотолог – янги туғилган чақалоқлар касалликлари билан шуғулланувчи мутахассис
Травмотолог – одам танасига этувчи тирли жароҳат ва шикастланишларни даволовчи мутахассис
Венеролог – таносил аъзолари касалликларини даволовчи.
Анестезиолог – оғриқсизлантирувчи; наркоз (умумий оғриқсизлантирувчи) ва маҳаллий оғриқсизлантирувчи мутахассис. Оғриқ йўқотувчи моддани қон томирига юбориб, сезгини вақтинча йўқотувчи.
Апитерапевт – асалари заҳри ва унинг препаратлари билан даволовчи мутахассис.
Гирудотерапевт – касалликларни даволашда тиббиёт зулукларидан фойдаланувчи мутахассис.

@konspektor
Беморлик, фақирлик ва мухтожлик  сабаблари

1. Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.
2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.
3. Бебисмиллаҳ таом ейишлик.
4. Тик туриб таом ейишлик.
5. Идиш товоқни тоза тутмаслик.
6. Қўлни ювмасдан таом ейишлик.
7. Намозни қазо қилишлик.
8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.
9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилишлик.
10. Остонада ўтиришликни одат қилишлик.
11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.
12. Ёлғон гапиришлик.
13. Тонг вақтида ухлашлик.
14. Шомдан кейин ухлашлик.
15. Ялангбош хожатхонага киришлик.
16. Хожатхонада гаплашишлик.
17. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.
18. Фақирни камситишлик.
19. Нағмаларга муҳаббат қўйишлик.
20. Ховуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.

@konspektor
Ҳақиқий эркакларга аталган насиҳат!

1. Қачон аёлинг ўзини заиф ҳис қилса, унга отадек бўл.
2. Қачонки аёлинг йиғласа, унга онадек бўл.
3. Қачон у хатога йўл қўйса, унга худди акадек бўл.
4. Қачон у шикоят қилса, у билан худди дўстдек бўл.
5. Қачон у қўрқганда уни маҳкам тутиб бағрингга бос, севувчи эр бўл.
6. Қачон у маслаҳатга муҳтож бўлганда сен унга худди опадек бўл.
7. Унга, сен у билан доим бирга эканлигингни ҳис эттир!

У бир сени деб ота-онасини, ака-укаларини, опа-синглилларини ташлаб келди. Шунинг учун унинг бутун яқинларини ўрнини босишинг керак. Аёлингни ҳаётида энг яқин инсонига айлангансан, унутма. Аёлни кўнглига қараб, эркаликларини кўтариш пасткашлик эмас, балки мардлик...

@konspektor
Масжидда жамоат билан намоз ўқидим. Намоз тугаши билан ёнимдаги кекса ёшли отахон қулоғимга пичирлади:
— Биринчи сафдаги одамларга яхшилаб қара.
Мен диққат билан уларга қарадим ва отахондан сўрадим:
— Узр, бу билан нима демоқчисиз?
— Ораларида бирор бой ёки амалдорни кўряпсанми?
— Ҳа, лекин озчилик.
— Йўқ, уларнинг ҳаммаси оддий ишчилар. Бири фаррош, бири сувчи яна бири оддий хизматчи.
- Ҳа...
- Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимиз ҳам худди шундай, — деди отахон ва гапида давом этди. — Менинг ҳозирги ўрнимга ва ўзингникига қара, тўртинчи ё бешинчи сафдамиз. Қиёмат кунида ҳам шундай бўлади! Масжидлар бор бўлсин, Бизларни фош қилди, Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимизни кўрсатиб қўйди!

Бу гапдан мен даҳшат ва ҳайрат орасида қолдим. Худди биров чакагимга қаттиқ ургандек бўлди. Аллоҳ таолонинг оятини эсладим: "Ва пешқадамлар, пешқадамлар. Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлар" (Воқеа 10, 11).

Яна Ҳабибимизнинг хадислари ёдимга келди: "(Одамлар) Азон айтишда ва биринчи сафда намоз ўқишда нималар (қандай фазилатлар) борлигини билсалар эди, уларга эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар".

"Эҳ отахон, — дедим хаёлан, — намозга кечикиб келганлар ҳақида шундай десангиз, умуман намоз ўқимайдиган ёки фақат жума намозини ўқийдиганлар ҳақида нима дер экансиз!?"

Икром Шариф таржимаси

@konspektor
Жума куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!

- Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг:
(Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад).

- Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг.

- Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб барча мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!

- Ота-онангиз, дўстларингиз сизнинг уларга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади.
Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни хам унутманг!

@konspektor
Табассум – ҳарфсиз ёзилган ёқимли сўздир.
Табассум – электр сарфламай ёнган чироқдир.
Табассум – Аллоҳнинг қазо-қадарига розиликдир.
Табассум – таржима керак бўлмаган луғатдир.
Табассум – садақадир.

@konspektor
Қадр кечаси хусусидаги тавсиялардан:

Ушбу кечадаги дуоларнинг энг афзали «Аллоҳумма, иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний», дейишдир (Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан, мени афв қилиб, кечиргин).
Ушбу дуони йил бўйи содир қилиб қўйган гуноҳларимиз учун тавба қилган ҳолда айтайлик.

@konspektor
У озғин ва камбағал эди. Бой бўлди, семириб қолди. Одамлар: "Пул одамни семиртирадида, нима ўйлови бор" деди.

У камбағал эди, семиз эди. Бой бўлди, озиб қолди. Одамлар: "Бировни ҳаққидурда, мана озиб қолди. Ичида касаллиги бор" деди.

Озғин эди, камбағал эди. Бойиб кетди. Озғинликча қолди. Одамлар: "Роса ичидан пишганда, шунча пули бор, тўйиб овқат емайди. Игна ютгандек бўлиб юраверади", деди.

Бой эди, семиз эди. Камбағал бўлиб қолди, семизлиги кетмади. Одамлар: "Ҳа, буни бир бало касали бор, бўлмаса камбағални буқадек семирганини ким кўрган", деб гап қилди.

Одамларни тили озганни, семирганни, камбағални, бойни, ҳар кимни ортидан сўз бўронини отиб тинмади. Шундоқ экан, одамларни рози қиламан, деб умрингизни беҳудага ўтказиб юборманг!

Нишондаги гаплар

@konspektor
Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушгани учун фаришталарнинг афзали бўлди.
– Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлгани учун у зот халойиқнинг саййиди бўлдилар.
– Қуръон Муҳаммад умматига нозил бўлгани учун Муҳаммад уммати энг яхши уммат бўлди.
– Қуръон Рамазон ойида нозил бўлгани учун Рамазон ойи энг яхши ой бўлди.
– Қуръон Қадр кечаси нозил бўлгани учун Қадр кечаси энг яхши кеча бўлди.
Энди шу Қуръон қалбимизга нозил бўлса нималар бўлишини бир ўйлаб кўринг…

Доктор Аҳмад Ийсо Маъасровий

@konspektor