Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍Сақланиб қолган 2100 та ширкатнинг 330 таси "оғир", 982 таси "ўрта", 788 таси "яхши" аҳволда
АОКАда ўтказилган брифингда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Жамолиддин Қаландаров кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича маълумот берди.
Бугунги кунда 1 млн 300 мингдан зиёд хонадонга эга бўлган 39 609 та кўп квартирали уй мавжуд бўлиб, уларга 2 100 та уй-жой мулкдорлари ширкати ва 443 та бошқарув ташкилоти хизмат кўрсатади.
2021 йилда 15 та ҳудудда 15 та бошқарувчи ташкилот “очиқ танлов” йўли билан танланди ва фаолият юрита бошлади.
Бугунги кунда аҳоли мурожаатларига тезкорлик билан жавоб бериш мақсадида 24/7 режимида фаолият юритадиган авария-диспетчерлик ҳамда қўшимча 38 турдаги хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилди.
📌 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

KOMMUNAL
ОАВ_НИГОҲИДА Уй - жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги брифинги https://t.me/kommunaluzb
Кўп хонадонли уйларга хизмат кўрсатиш соҳасида қатор қонунбузарликлар аниқланди
Бу ҳақида Жамолиддин Қаландаров АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди:
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонодонли уй-жой фондидан фойдалнишни назорат қилиш инспекцияси томонидан 2022 йил январь-апрель ойлари давомида Республикадаги кўп қаватли уй-жой фондларига хизмат кўрсатувчи 120 дан ортиқ уй-жой мулкдорлари ширкати фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш натижасига кўра, мажбурий бадаллар, кредитлар ва маҳаллий бюджет маблағларини мақсадсиз ишлатиш, ёки талон-тарож қилинганлик бўйича 64 ҳолатда 6,3 млрд сўм камомад аниқланган.
Кўп қаватли уйларни таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб боришда пудратчилар томонидан 31 та ҳолатда бажарилмаган ишлар ҳажмига қўшиб ёзиш натижасида 8,5 млрд сўм маблағ мақсадсиз сарфлангани ёки талон-тарож қилинганлиги аниқланган.
Хусусан, Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш корхонасида 6 ҳолатда 6 млрд 768 млн сўм маблағ пудратчилар томонидан бажарилмаган ишлар ҳажмига қўшиб ёзилган ёки толон-тарож қилинганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

БСК ташкил этишда коррупцияга йўл қўйилмайди!
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Озода Жўраева ҳамда қатор мутасадди ташкилотларнинг масъул вакиллари пойтахтимизнинг Чилонзор туманида бўлиб, кўп хонадонли уйларга хизмат кўрсатувчи бир неча бошқарувчи ташкилотлар раҳбарлари билан учрашдилар. Унда бошқарув компанияларини ташкил этишда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш, аҳолига хизмат кўрсатишнинг шаффоф тизимини яратиш масалалари муҳокама қилинди.
- Бошқарув компаниялари аҳолининг оғирини енгил қилиш, уларга янада сифатли ва хилма-хил хизмат турларини кўрсатиш мақсадида ташкил этилаётгани барчангизга маълум. Ҳукуматимиз томонидан бошқарув сервис компанияларига берилаётган имтиёзлар ва имкониятлар замирида ҳам аҳоли розилигига эришиш, уларнинг бирламчи эҳтиёжларини тўлиқ қондириш масаласи турибди. Билдирилган ишончни суистеъмол қилиш, бошқарув сервис компанияларини ташкил этишда коррупцияга йўл қўйиш ҳолатлари асло кечирилмайди. Биз бунга қаттиқ курашамиз- деди Озода Жўраева.

#БСК
Андижон шаҳрида ташкил этилганига кўп бўлмаган «BIO-TEX-SERVICE» бошқарув сервис компанияси фаолиятидан бугун аҳоли жуда мамнун. Шаҳарнинг Шимолий кичик даҳаси ҳудудида жойлашган 210 та кўп қаватли уйга хизмат кўрсатиб келаётган компания кўп қаватли уйларни таъмирлаш ва ободонлаштиришда қатор ишларни амалга оширди.
Жумладан, бошқарув ташкилоти томонидан "Шифокор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп квартирали уйларнинг том ҳамда фасад қисмлари тўлиқ таъмирланди. Ҳозирги кунга қадар 10 дан зиёд кўп квартирали уй таъмирланиб, аҳолига қатор қулайликлар яратилмоқда. Шунингдек, компания томонидан уйларнинг атрофлари ободонлаштирилиб, гул кўчатлари экилмоқда.
https://t.me/kommunaluzb

#ХАЛҚАРО_ҲАМКОРЛИК
Куни кеча Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари Қурбон Турсунов раҳбарлигидаги мутасаддилар Жанубий Кореянинг "SK Ecoplant" компанияси вице президенти жаноб Жинхеон Ким бошчилигидаги компания вакилларини қабул қилдилар.
Унда "Бухоро, Жиззах ва Қўқон вилоятлари иссиқлик тизимини модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар, галдаги муҳим вазифалар муҳокама қилинди.
Қурбон Турсунов лойиҳанинг техник иқтисодий асослари ва концепциясини ишлаб чиқишни тезлаштириш, шундан сўнг, қўшимча битимларни имзолаш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, мазкур лойиҳанинг асосий мақсади марказий иссиқлик тизимини модернизация қилиш, тармоқлардаги муамммолар учун оқилона ечим топиш зарурлиги таъкидланди.
📌Маълумот учун: Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва "SK Ecoplant" компанияси ўртасида 2021 йил 15 декабрь куни мазкур лойиҳа бўйича ўзаро келишув меморандуми имзоланган.

Шерзод Ҳидоятов Наманган вилоятида бўлиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда
Хусусан, вазир ва қатор мутасадди раҳбарлар Давлатобод туманида иссиқлик тизимини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича масъуллар билан йиғилиш ўтказмоқдалар. Унда марказлашган иссиқлик таъминоти тизимини тубдан яхшилаш, иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш, аҳолини иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув билан таъминлаш сифати ва даражасини ошириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Маълумот учун: РК-1 қозонхонаси Давлатобод туманининг "Тўқувчи", "Навбаҳор", "Мустақиллик" ва "Порлоқ" МФЙларидаги жами 152 та кўп қаватли уй ҳамда 23 та ижтимоий соҳа объектини иссиқлик билан таъминлаш қувватига эга.