67 та ноқонуний қурилма аниқланди

Наманган вилояти кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Поп тумани “Уйғурсой” МФЙ ҳудудида жойлашган 31 та кўп қаватли уйда назорат ишларини амалга оширди.
Мазкур ҳудудда аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан қурилган ва ўзлаштириб олинган жами 67 та ноқонуний қурилма аниқланди. Қонунбузарлик ҳолатларининг 18 таси бўйича мажбурий кўрсатма берилиб, қолган ҳолатлар юзасидан мулкдорларга огоҳлантириш хатлари юборилди.

👉https://t.me/kommunaluzb
“Менинг уйим” биллинг тизимидан фойдаланинг!

Хабарингиз бор, коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига замонавий технологияларни жалб этиш, шаффофликни ошириш мақсадида “Менинг уйим” биллинг тизими жорий этилган бўлиб, тест режимида ишламоқда. Бугун вазирликнинг ушбу тизимга масъул мутахассислари пойтахтимизнинг Сергели туманидаги бошқарув ташкилотлари раҳбарлари билан учрашиб, биллинг тизимидан фойдаланиш бўйича маълумот бердилар. Мутахассислар платформадан фойдаланишдаги энг зарурий қоидалар ва уни соҳага татбиқ этишнинг афзалликларига тўхталиб ўтдилар.
Шунингдек, соҳага рақамли технологияларни жалб этиш орқали кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш ва аҳоли билан ишлашнинг самарали механизмини ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди. Тадбир сўнгида, бошқарув ташкилотлари раҳбарларининг тизимга оид саволларига батафсил жавоб берилди.

Маълумот учун: Бундай тадбирлар барча туманлар кесимида мунтазам ташкил этиб келинмоқда.
❗️1,6 МЛРД СЎМ МАҚСАДСИЗ САРФЛАНГАН

Аҳолининг мурожаатларига асосан, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой фонди инспекцияси томонидан мамлакатимиздаги қатор уй-жой мулкдорлари ширкати фаолияти ўрганилди.
Натижада, 20 та уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан 37 та ҳолатда 1,6 млрд сўм маблағ мақсадсиз сарфлангани ёки талон-тарож қилинганлиги аниқланди.
Шундан:
- 8 та ҳолатда қурилиш-таъмирлаш ишлар ҳажмига 451,8 млн сўм қўшиб ёзилган;
- 5 та ҳолатда 508,2 млн сўм кредит маблағи мақсадсиз сарфланган ёки талон-тарож қилинган;
- 16 та ҳолатда мулкдорлардан йиғилган 313,2 млн сўм мажбурий бадал маблағи мақсадсиз ишлатилган ёки талон-тарож қилинган;
- 8 та ҳолатда 351,9 млн сўмга тенг бошқа ҳуқуқбузарлик ва камчиликларга йўл қўйилган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

👉https://t.me/kommunaluzb
❗️Пудратчилар томонидан 419,8 млн сўм талон-тарож қилинган

Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларидаги кўп қаватли уйларни таъмирлаш- тиклаш ишларини олиб боришда пудратчилар томонидан 8 та ҳолатда бажарилмаган ишлар ҳажмига қўшиб ёзиш натижасида 419,8 млн сўм маблағ мақсадсиз сарфлангани ёки талон-тарож қилинганлиги аниқланган.
Сирдарё вилояти бўйича:
- Янги шаҳардаги кўп қаватли уйларга электр тақсимловчи шитлар, кириш йўлакларига кодли темир эшиклар ўрнатиш, уйларни фасад қисмини таъмирлаш учун -
42,6 млн сўм;
- Сирдарё туманидаги кўп қаватли уйларда ёритиш тизимини ўрнатиш, болалар мойдончаларини қуриш ҳамда бетон қопламаларини қоплаш учун - 82,5 млн сўм;
- Мирзаобод туманидаги кўп қаватли уйларга электр тақсимловчи шитлар, кириш йўлакларига кодли темир эшиклар ўрнатиш, уйларни фасад қисмини таъмирлаш учун - 25,2 млн сўм;
- Мирзаобод туманидаги кўп қаватли уйларни таъмирлаш-тиклаш ишлари учун бажарилган ишлар ҳажмига қўшиб ёзиш натижасида -
138,4 млн сўм;
- Гулистон шаҳридаги кўп қаватли уйларга ташқи ёритиш воситаларини ўрнатиш бўйича- 53,7 млн сўм;
- Боёвут туманидаги кўп қаватли уйларга ташқи ёритиш воситаларини ўрнатиш бўйича- 7,1 млн сўм;
- Сардоба туманидаги кўп қаватли уйларга кириш йўлаклари, бетон қоплама билан қоплаш ва уйларни фасад қисимларини таъмирлаш учун - 3,4 млн сўм қонунга зид ҳолатда ўзлаштирилган. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидаги кўп квартирали уйларни жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга оширишда 67,1 млн сўм ноқонуний ўзлаштириш ишлари аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқ тартибот органларига тақдим этилди.

👉https://t.me/kommunaluzb
Бугунги кунда Ангрен шаҳрида 823 та кўп қаватли уй мавжуд бўлиб, уларнинг 389 тасига ёки 47%га 8 та бошқарув сервис компанияси, 30 та ширкат 374 та кўп қаватли уйга (45%) хизмат кўрсатади. 60 та уй (8%) ўзини ўзи бошқарув усулидан фойдаланади. Мавжуд 30 та ширкатнинг 5 млрд сўм атрофида кредит қарздорлиги бор.
Кўриниб турибдики, бошқарувда ширкатлар улуши юқори. Аммо аҳоли уларнинг кўрсатаётган хизматларидан мутлақо рози эмас. Шу мақсадда, Тошкент вилояти Уй-жой фондини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи, Ангрен шаҳар ҳокими, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, прокуратура қошидаги Департамент бўлими ҳамда Ички ишлар бошқармаси масъул ҳодимлари иштирокида кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида йўл қўйилаётган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда шаҳарда фаолият юритаётган ширкатлар томонидан хизмат кўрсатиш сифати, моддий техник базаси ҳамда молиявий ҳолати тубдан ўрганилиб, ширкатлар яхши ва оғир тоифаларга ажратилди.

👉https://t.me/kommunaluzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ГОНКОНГНИНГ БЕТОНЛИ “ЖУНГЛИСИ”

Квартиралар, яшаш майдонлари, уй нархи ва бошқа қизиқарли маълумотлар

https://t.me/kommunaluzb
#Наврўз #Баҳорайёмимуборак

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги азиз юртдошларимизни – Наврўз – янгиланиш айёми билан самимий муборакбод этади!
Уйғониш ва янгиланиш, қут-барака элчиси Наврўзи аём шукуҳидан дилларингиз яйрасин! Меҳр- мурувват кўрсатиш, кексалар ҳамда ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, юртимизни янада обод қилиш каби ишларда собитқадам бўлайлик!

Байрамингиз муборак бўлсин!

👉
https://t.me/kommunaluzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#БУ_ҚИЗИҚ

ШАҲАР ИНФРАТУЗИЛМАСИГА ТАЪСИР ЎТКАЗМАЙДИГАН ИЧИМЛИК СУВ ҚУВУРИ ЎТКАЗИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

https://t.me/kommunaluzb
#ЖАРАЁН

БОШҚАРУВ КОМПАНИЯСИДА ИШ ҚИЗҒИН

Бошқарув компанияси ҳудудидаги кўп квартирали уй-жойларда истиқомат қилаётган аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифати ошмоқда.
Хусусан, Навоий шаҳрида фаолият олиб бораётган "Ҳумо Зилола барҳаёт" Бошқарув сервис компанияси томонидан кўп квартирали уйларда таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Жумладан, компания томонидан "Лочин" МФЙ Энергетик кўчасидаги кўп квартирали уйларга туташ ҳудудда ободонлаштириш, эски ўриндиқларни янгисига алмаштириш, уйларнинг сокол қисмини буёқлаш, ертўла қисмидаги муҳандислик коммуникация тармоқларини таъмирлаш, болалар майдончалари қуриш ишлари давом этмоқда. Шунингдек, мазкур ҳудуддаги ички йўллар, пиёдалар йўлакчалари ҳамда тўсиқ бетонларни таъмирлаш ишлари ҳам бир вақтда олиб борилмоқда.

https://t.me/kommunaluzb