Тошкент Эски шаҳари бўйлаб сайр қилган Николай Хандан ажойиб фотоҳисобот. Мазза қилиб томоша қилинг!
@toshkeeent
@toshkeeent
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар Иттифоқи фаоллари Ёшлар кунига кортеж қилишибди (олдинда ГАИси бўлса керак, ҳар ҳолда). Лекин... узр.
PS. Келин-куёвлар, «домлани айтганини қилу, қилганини қилма»!
@toshkeeent
PS. Келин-куёвлар, «домлани айтганини қилу, қилганини қилма»!
@toshkeeent
"Ситизен" нашри Самарқанд вилояти ҳокими ва Самарқанд шаҳри ҳокими қамалгани (ёки ишдан олингани) ҳақидаги хабарини ўчириб ташлабди. Ажойиб. Биз ҳам ўчириб ташлаймиз энди.
Олмазорда Olmazor City, Сергелида Sergeli City
Сергелининг ҳам 80 гектарлик ўз Ситиси бўларкан. Спутник тарафда. Лойиҳанинг умумий қиймати 3,2 триллион сўм (7900 курс бўйича тахминан 405 миллион доллар), киритиладиган хорижий инвестиция — 400 миллион доллар (демак, фақат хорижий инвестиция ҳисобига қурилади).
Лойиҳа амалга оширилиши билан 20 минг янги иш ўрни яратиларкан. Бу — лойиҳа суратидаги гаплар, лойиҳа сурати эса «Кун.уз»да эълон қилинди. Суратда чиройли бинолар ҳам бор. Ҳаётда қандай бўлади ҳали — Худо билади.

Паркент бозори — капут. Тошкент шаҳар ҳокимлиги уни бузиб, ўрнида «янги замонавий савдо ва маиший мажмуа» қурмоқчи. Лойиҳа қиймати 18 миллион доллар, деб ёзилган шекилли суратда.
@toshkeeent
@toshkeeent
Нукус кўча билан Кичик ҳалқа йўли оралиғидаги, Мироншоҳ, Мингўрик, Боғибаланд, Оғабегим кўчалари жойлашган маҳаллалада ҳам ҳали «буз-буз базм»нинг зўри бўлади, шекилли. Тошкент ҳокимлигида бугун кўз-кўз қилинган лойиҳалардан бирида айнан ўша ҳудуд қизилга олиниб, унинг ўрнида қурилажак бутун бошли кўп қаватли уйлар квартали лойиҳавий сурати ҳам кўрсатиб қўйилган.
Яқин йилларда Тошкент, афтидан, фақат кўп қаватли уйлар ва Samarqand Darvoza’га ўхшаш савдо мажмуаларидан иборат бир маконга айланса керак. Шу савдо мажмуаларининг бари бир кунда Magic Friday қилса борми, шаҳарга чиқмай қўяверса ҳам бўлади.

Полосалари сони учтадан бештагача кўпайган Роҳат кругида йўл чизиқлари чизиляпти. Ҳокимлик 4 июль куни ваъда берганди — «уч кунда ҳаммаси чўткий-мўткий бўп кетади», деб; @contextuz фотоси, 14 июль, шанба.
@toshkeeent
@toshkeeent
Mirobod City ҳам бўларкан. Агар кадрда тўғри кўриб, тўғри хулоса чиқарган бўлсак, 20 гектардан ортиқ ҳудудда (тағинам видеони яхшилаб кўринглар). Афтидан, мана бу харитада кўрсатилган қизил ҳудудда.
Хуллас, Тошкентда 12 та Сити бўлади, шекилли. Tashkent City ва яна ҳар бир туманда алоҳида Сити... Ҳоким билан кечаги учрашувга бориш керак экан-да, эҳ!

Президентнинг кеча Тошкент айлангани ҳақидаги «Ахборот 24» лавҳасидан олинган бир-икки ахборот
🏗Чоштепада қуриладиган 72 та 7 қаватли домларни қуришда темирбетон-монолит конструкциялардан фойдаланилади; «Ахборот 24» мухбири буни «ҳали Ўзбекистонда қўлланилмаган янги технология» деб атади. Массив 29 гектарда майдонда қурилади, хонадонлар сони 4032 та бўлади.
Чоштепадаги 72 та домдан иборат лойиҳа буюртмачиси — Тошкент шаҳар ҳокимлиги (уйлар ижтимоий ҳам арзон бўлади, дейишяпти), бош пудратчиси — Ўзбекистоннинг Whitecity компанияси билан Туркиянинг Ozguven ширкати, бош лойиҳачиси — Ўзбекистоннинг Prime Tower Group компанияси.
🚇Президент матбуот хизмати Қўйлиқ метро йўлини 2019 йил Наврўзигача битириш ҳақида топшириқ берилганини ёзганди. «Ахборот»да чиққан «Ўзбекистон темир йўллари»нинг бош инженери Ҳусниддин Ҳосилов сал бошқачароқ (ва янги) маълумотларни айтди.
Масалан, Қўйлиқ йўлининг 4,2 километри 2018 йил охиригача топширилади, қолган 6,5 километрлик — Қўйлиққача бўлган бўлакдаги ишларни жадаллаштириш режаси қўйилган. Энг асосийси, Президент Наврўзгача фақат Қўйлиқ эмас, балки Чилонзоргача бўлган ер усти метросини қуриб битказиш ҳақида топшириқ берган.

Тошкент автобусларига камера ва видеорегистраторлар ўрнатилиши бошланибди. 2019 йил 1 июлдан дейишганди / via @vtchannel
@toshkeeent
@toshkeeent
«Қозоғистон» кинотеатри чорраҳасида информацион таблолар ишлай бошлади (бир ҳафтадан бери). Бунгача аэропорт йўлига ҳам қўйишган эди / via @vtchannel
@toshkeeent
@toshkeeent
Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 21 июль куни инвесторлар билан бўлган учрашувда бир гап айтибди: «Мақсадимиз битта — ... анча йиллар, деярли 25 йил давомида ухлаб қолган мамлакатни уйғотиш».
Билимдонлардан сўрасангиз, улар бу гапни — яъни, «Ўзбекистон 25 йил ухлаб қолгани» ҳақидаги гапни «бу — метафора» деб таърифлайдилар (масалан, «ДХХ сизнинг тушингиздан бошқа ҳаммасини билади» деган гапни адлия вазири Руслан Давлетов «бу — метафора» деганди).
Фақат бу метафоранинг бир қизиқ жойи бор — «Ўзбекистон ухлаб ётган ўша 25 йил»нинг бир йилида (2004 шекилли) Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзининг Akfa компаниялар гуруҳига асос солган, сўнг яна бир йили — 2011 йилдамикин, Artel’ни ишга туширган.
Бир мамлакат ухлаб ётганидаки шунча ривожланиш қилса (оддий бир тошкентлик шу ухлаб ётган мамлакатда шундай катта иккита ширкат очолган бўлса, ўсиш бўлмай нима бу?), уйғонса Америка-ю Хитой қўрқаверсин экан!

Ўзбекистон боғча вазири «Газета.уз»га берган интервьюсида қизиқ бир факт айтибди: 19 июнь куни Ўзбекистонда 6029 та боғча бўлган экан, орадан икки кун ўтиб — 21 июнда мамлакатдаги боғчалар сони 6154 тага етибди. Ўсиш: икки кунда +125.
Агриппина Шиннинг айтишича, «бундай ўсишга хусусий секторнинг ривожланиши ҳисобига эришилди».

Бу йилги ёз чилласида икки марта бир ҳафталик аномал жазирама кузатилди (раҳматли Ҳожибойнинг тили билан айтганда — иссиқниям кўрдик, энамизниям кўрдик). Шу бугун Телеграмда пайдо бўлган, ФВВдан чиққан деб айтилаётган (лекин ҳақиқийлиги ҳали тасдиқланмаган) 65-сон хабарномага кўра, чилла охирида яна бир ҳафта шундай аномал жазирама бўлармиш.
Агар рост бўлса, 3—9 август кунлари. Ҳали ҳақиқийлиги исботланмаган хабарномадаги ёзувлардан хулоса қилсак, ҳарорат +54...+58 даражагача кўтарилиши мумкин (айтишларича, аномал жазираманинг иккинчи ҳафтасида чўл зоналарда ҳарорат +60 даражадан ошганмиш). Ҳозирча «Ўзгидромет» сайтида бу ҳақда маълумот йўқ — ташкилот 3 август ва ундан кейинги кунларга доир прогнозни эртага (29 июль, якшанба)да тақдим этади.
Нега бу хатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланиши керак? Нега унга ҳозироқ ишониб бўлмайди? Камида интернетдаги об-ҳаво сайтлари 3—9 август учун ҳеч қандай жазирама ваъда қилмаётгани учун. Ишониш қанчалик қийин бўлмасин, бир нарса факт — Ўзбекистон бўйича энг тўғри об-ҳаво маълумотини «Ўзгидромет» беради, «Яндекс.Погода» ёки «Гисметео» сайти эмас.
@toshkeeeeent

Тошкент кўчалари
Бу йилги ёз чилласида икки марта бир ҳафталик аномал жазирама кузатилди (раҳматли Ҳожибойнинг тили билан айтганда — иссиқниям кўрдик, энамизниям кўрдик). Шу бугун Телеграмда пайдо бўлган, ФВВдан чиққан деб айтилаётган (лекин ҳақиқийлиги ҳали тасдиқланмаган)…
«Кун.уз» ФВВдаги манбаларга асосланиб учинчи аномал жазирама ҳафталиги ҳақидаги хабарномани аллақачон фейкка чиқарган экан; узр, вақтингизни олдик https://kun.uz/news/2018/07/28/favkulodda-vaziatlar-vazirligi-habarnomasi-fejk-bulib-cikdi
Kun.uz
Ўзбекистонда аномал иссиқ бўлмайди. Вазирлик интернетда тарқалган хабарни рад этди
Гўёки, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тарқатилган №65-сонли хабарнома “фейк”, яъни сохта экани тасдиқланди.
@davletovuz янги Абу Сахий эски Абу Сахийга айланаётгани (чегаралардаги, божхоналардаги эски тўсиқларнинг қарийб қайта тикланиши ва товарларни фақат Абу Сахий эгалари олиб келиши ва ҳ.к.) ва ўтган йили қамаб қўйилган Асил-долларчи озодликка чиққани ҳақида ёзяпти.
Forwarded from Yangi | Янги
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд-дарвоза маҳалла «пойтахтимиз кўркига соя соляпти» эмиш, шунга у бузилиб, ўрнига 2 млрд долларга BUYUK SAMARQAND DARVOZA бизнес-сити қурилармиш
https://t.me/joinchat/AAAAADvuPqCivRCqhHqS0w
https://t.me/joinchat/AAAAADvuPqCivRCqhHqS0w
Forwarded from Yangi | Янги
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Исломхўжа» фильми трейлери
Трейлер — даҳшат! Умид қиламизки, фильм ҳам трейлери каби зўр чиққан (турк сериалларининг ҳиди келяпти — ҳа майли)
https://t.me/joinchat/AAAAADvuPqCivRCqhHqS0w
Трейлер — даҳшат! Умид қиламизки, фильм ҳам трейлери каби зўр чиққан (турк сериалларининг ҳиди келяпти — ҳа майли)
https://t.me/joinchat/AAAAADvuPqCivRCqhHqS0w
Баъзи манбаларда ёзилишича, россиялик миллиардер Алишер Усмонов Тошкентнинг «Пахтакор» клубини ривожлантириш ҳамда клуб стадионини қайтадан қуриш учун 100 миллион доллардан ортиқ беғараз инвестиция киритмоқда.
Шаҳарда кўпдан бери бир гап бор — «Пахтакор» учун Сергели тарафда янги стадион қурилади, шаҳар марказидаги эски стадион эса бузилиб, ўрнида ё яна бир Сити, ё қимматбаҳо апартаментлардан иборат элит турар жой мажмуаси қад ростлайди (бу гапни, албатта, текшириш керак — ҳозирча бу бор-йўғи шаҳардаги кўплаб гаплардан бири, холос).
Ўрни келганда, таққослаб кўринг — «Қозоғистон» кинотеатри ўрнида қурилаётган битта домнинг қиймати камида 12 миллион доллар бўлган бир вақтда шундоққина анҳор бўйида, Президент ўтирадиган қароргоҳнинг орқа томонида қад ростлаши мумкин бўлган мавзечада бинолар нархи қанча бўлиши мумкин? Ҳар ҳолда, янги «Пахтакор» стадиони қурилиши учун сарфланадиган, масалан, 100 миллион доллардан кўпроқ бўлади, катта эҳтимол.
100 миллионга ва ундан ҳам камроққа яхши стадион қурса бўлади. Мисоллар кўп. «Ишончли бошқарув»га берилса бас. Алишер Усмонов ва унга яқин (унга синфдош, курсдош ва ҳ.к.) бошқа миллиардерлар (масалан, Шодиевлар) «ишончли бошқарув» усталари. Бекободда кўрдик, Олмалиқда кўряпмиз, эвазига, мана, «Пахтакор»ни гранд-клубга айлантиришяпти.
https://t.me/joinchat/AAAAAENVjaxEZC3A2bCqbQ

Президент Шавкат Мирзиёев Samarkand City лойиҳаси билан таниша туриб: «Бу замонавий туризм маркази бўлади; дунёда нимаики хизмат тури бўлса, бу ерда муҳайё бўлиши керак», — дебди.
Дунёда, масалан, тунги клуб деган жойлар бор — кун бўйи шаҳар айланиб, чарчаган туристлар дам олиши учун ўйлаб топилган хизмат турларидан бири бу (хизмат турлари кўп, лекин шундан нарига ўтиш, жуда чуқурлашиш шарт эмас, деб ўйладик — улари ҳозирча ноқонуний бўлиб тураверсин-чи). Тунги клублар номига яраша — тунда, масалан, 23:00 дан кейин ишлайди. Баъзи туристлар спиртли ичимлик ичиб дам олади, шундай экан, бундай клубларда 21:00 дан кейин ҳам спиртли ичимлик сотилади.
Бизда, Ўзбекистонда эмас, дунёда шунақа, деяпмиз. Ўзингиздан қолар гап йўқ — тунги клуб деган нарсалар ёзувчи Тоҳир Малик ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг уюшган ёшларига керак эмас. Шунчаки, дунёда туристлар учун шундай хизмат турлари ҳам бор, демоқчимиз холос (маҳаллий аҳоли — айниқса уюшмаган ёшлар! — эса 21:00 дан кейин, марҳамат қилиб, уйда ўтирсин, йўқса ошхона пичоғи билан бир-бирини ўлдириб қўйиши мумкин; қизиқ, нега ҳалигача ошхона пичоғи тақиқланмади-я?!).