Тошкент кўчалари
148 subscribers
152 photos
9 videos
76 links
Кўчалар. Асосан Тошкент кўчалари ҳақида.

Мурожаат учун — @toshkentda_nimagap_bot
Download Telegram
​​«Тўхташ тақиқланган» белгиси остида, шу белги амал қиладиган жойда тўхтаманг. Пойтахт йўл нозирлари шундай қоидабузарларга хат қолдиришни бошлабди — 608 минг сўмга тушасиз.

❗️«Абу Сахий», «Бек Тўпи», «Ипподром» ва «Ўрикзор» бозорлари бўйидаги йўлда эса тўхташ тақиқланган жойларда машинани умуман қолдирманг — у ерда инспектор эмас, камера чора кўради.

💰Биргина 10 июлнинг ўзида (бозорлар олдидаги камералар шу кундан ишлай бошлаган) камералар 782 та қоидабузарни аниқлабди. Бу — бюджет бир кунда 475,6 миллион сўмга тўляпти, дегани.

@toshkent_live
Метрополитен янгиликлари

🤦🏻‍♀️Чилонзордаги, Сеул (собиқ Байналмилал) кўчасидан ўтган метро кўпригига «Камаз» олиб кетаётган, ичида одамлар бўлган контейнер урилган. Тан жароҳати олганлар ҳақида ҳам, кўприкка етказилган зарар кўлами ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

🤕«Пахтакор» метро бекатида соат 16:00 атрофида 59 ёшли аёл ҳушидан кетиб, рельсга тушиб кетган. Хабар беришларича, аёл енгил шикастланган, бошқа хавотирли жойи йўқ. Сўнгги вақтларда бундай ҳодисалар кўп бўляпти.

@toshkent_live
Бугун, 12 июль куни соат 10:00 да «Самарқанд Дарвоза»даги Royal Cinema кинотеатрида Ўзбекистон ҳақида 8K форматда олинган иккита қисқа метражли фильмлар премьераси бўлиб ўтади. Кириш бепул, дейишяпти.

Биринчи фильм — «Uzbekistan 8K» деб аталади, уни америкалик профессионал режиссёр ва аниматорлар суратга олган. Иккинчи фильм номи — «Lost in Uzbekistan»; уни NatGeo Awards мукофоти ғолиби Mystery Box Digital гуруҳи олган.

Агар сизда Тошкентда кутилаётган маданий-маърифий воқеа-ҳодисалар, тадбирлар ҳақида маълумотлар бўлса, уларни @toshkentda_nimagap_bot орқали бизга юборинг.

@toshkent_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентнинг қуш парвози баландлигидан олинган видеоси — масалан, Тошкент телеминорасининг оловранг чироқлари қандай ёнишини айнан шу видеода кўришингиз мумкин (видеопарча «Гражданин Горожанин» каналидаги бу материалдан олинди).

Агар сизда Тошкент билан боғлиқ бошқа қизиқарли видеолар бўлса, @toshkentda_nimagap_bot орқали бизга юборинг.

@toshkent_live
Тошкентда жазирама (фото Фейсбукдан олинди, муаллифи — Жанна Газарян).

«Ўзгидромет» ахборотига кўра, бугун, 12 июль куни Ўзбекистон пойтахтида ҳаво ҳарорати +42 даражагача кўтарилиши мумкин (маълумот учун, 10 июль куни ҳарорати кундузи +38,6 даражагача кўтарилган — бу Тошкент тарихидаги энг иссиқ 10 июль (1944 йил, +43,6 даража)дан анча паст).

@toshkent_live
Электрон ҳукумат ҳақида

@davletovuz’нинг ёзишича, Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси кассаларида жарима тўловларини қабул қилиш бир неча соатдан бери ишламаяпти.

«Ҳатто мобиль дастурлар орқали тўлаб бўлмаяпти. Одамлар иссиқда машина ва ҳужжатларини ололмасдан овора бўлмоқда», — дейилади хабарда.

Бунгача, масалан, абитуриентлардан ҳужжат қабул қиламан деб ДТМнинг серверлар «ухлаб қолгани» ҳақида роса хабарлар чиққанди (ҳали ҳам чиқяпти).

Сизлар бўлса «электрон ҳукумат қиламиз, ҳукуматимиз электрон бўлади», дейсизлар... Афтидан, аввал битта Сервер-Сити қуриш керагов.

@toshkent_live
Тарихий-меъморий ёдгорлик ҳисобланган Адлия вазирлиги биносида ойналари қора ёпиқ балконлар пайдо бўлибди. Давлат муҳофазасидаги ёдгорлик билан шундай тажриба қилиш мумкинми ўзи? Тошкент куранти остидаги ресторан айвонини мана шундай қилиб қора ойналар билан ўраб олишганида: «Курант остида тобут пайдо бўлди!», деб қанча шов-шув кўтаришганди...

@toshkent_live
Тошкентнинг Лутфий кўчасининг «Фарҳод» бозори олдидан ўтган қисмига Лутфийнинг бюсти ўрнатилибди. Кўчанинг шу жойдан бошланган қисми сайилгоҳга айлантирилган (худди Байналмилал ва Дамашидаги каби).

https://t.me/joinchat/AAAAAENVjaxEZC3A2bCqbQ
Тошкентда номи Ўқитувчи бўлган иккита кўча бор. Бири Юнусободда. Тўлиқ номи – Ўқитувчилар кўчаси. Кўчанинг аҳволи ҳам мамлакатдаги аксарият ўқитувчиларникидек – эътиборталаброқ; ҳаммаёқ ўнқир-чўнқир, марта асфальт қилинишга кучли эҳтиёжи бор. Кўчанинг ўзи нотекис бўлгани билан, бу ерда 1970-1980 йилларда қурилган ва ўшандан бери жиддий ўзгармаган хонадонларда ажиб бир файз, уларда ишлатилган ўша даврга хос безакларда ўзгача бир илиқлик бор.

@kochalar1
Тошкент кўчалари
Тошкентда номи Ўқитувчи бўлган иккита кўча бор. Бири Юнусободда. Тўлиқ номи – Ўқитувчилар кўчаси. Кўчанинг аҳволи ҳам мамлакатдаги аксарият ўқитувчиларникидек – эътиборталаброқ; ҳаммаёқ ўнқир-чўнқир, марта асфальт қилинишга кучли эҳтиёжи бор. Кўчанинг ўзи…
Тошкентдаги Ўқитувчи номли иккинчи кўча Мирзо Улуғбек туманида. Минглаб ўқитувчиларни бирдан бой қилиш қийин, лекин алоҳида бир ўқитувчини эпласа бўлади. Ўқитувчи кўчаси ҳам обод, йўллари текис, у ерда оддий хонадонларни ҳам, кўринишидан Нойшванштайн қасрига ўхшаш иморатларни ҳам, кўринишидан президент мактабига ўхшаш хай-тек уйларни ҳам кўрасан. Бир сўз билан айтганда, (Ўқитувчилар кўчасидан фарқли ўлароқ) эътибордаги, қадрланган Ўқитувчи кўчаси.

@kochalar1