Жавондаги хазина
59 subscribers
442 photos
19 videos
161 files
565 links
Xorazm viloyat
Axborot-resurs markazi rasmiy kanali. Unda siz
Elektron kitoblar
Audio kitoblar
Uslubiy qõllanmalarni kõchirib olishingiz mumkin.
Bundan tashqari
ARM yangiliklaridan xabardor bõlib borasiz va o’zingizni qiziqtirgan savollarga javob topas
Download Telegram
Ҳақиқат ҳар доим ҳам инсонларга яхшилик олиб келавермайди.

• • •

Биз ҳақиқатни ақлимиз эмас, юрагимиз талаб қилгани учун қидирамиз.

• • •

Негадир кўп ҳолларда айнан сен ишонган инсон хоин бўлиб чиқади.

• • •

Ёлғон сўзлаш, хиёнат, сохта муносабатлар нақадар зерикарли ва жирканч ишлар!...

• • •

«Бир келса қўшалоқлашиб келади» деган гап тўғри. Лекин бу бахтсизликка нисбатан тўғри, бахтга эмас.

• • •

Баъзан одам англолмайсан, чалкашиб кетасан: нима ўзи бу ҳаёт?!

© Оқил Тўрақул https://t.me/kitobxazina
КИТОБ ЎҚИНГ!

Демадилар китоб ўқиб хато топдим,
Ҳар бир сатрин ўқиганда маъно топдим.
Китоб ўқиб хатоларни бугун ёпдим,
Шундай экан дўстлар доим китоб ўқинг!

Навоийу-Бобурларга ҳавас қилинг,
Билим олмоқ учун доим юриб елинг.
Ҳар ёзилган китобларни қадрин билинг,
Китоб ўқиб тарихингиз мағзинг билинг!

Умр яна асло қайтмас англанг шуни,
Минг бир кеча ёзилганди минг бир туни.
Ўқиганлар англагайдир ҳар гардунни,
Шундай экан дўстлар доим китоб ўқинг!
Нақорат
Осмондаги қуёш бордир китобларда,
Ҳар бир бетни ҳикмати бор хитобларда.
Бир кун келиб айлангайсиз минг ёдларда,
Дунёни кенг гавҳаридан маъно тўқинг,
Абдуллаю-Эркинларни байтин ўқинг!

Ёнингизда бўлсин доим ҳамроҳ китоб,
Ўқисанггиз ўққинг келар кейинги боб.
Қодирийни Ўткан куни буюк сабоқ,
Шундай экан дўстлар доим китоб ўқинг!

Мамлакатда эътибордир китоб бугун,
Минг йилларга татигайдир ҳар битта кун.
Китобларни асраган эл буюк чунун,
Шундай экан дўстлар кун-тун китоб ўқинг!

Китоб ўқиб кўрмагайсиз асло ғамни,
Бефойда ҳеч нурин кетмас ёруғ шамни.
Тўлдирасиз билимингиз кўсту-ками,
Китоблардан англагайсиз ҳаёт таъми!

Ака-ука, сингилжонлар китоб ўқинг,
Шоир Йўлчи шеърларида маъно уқинг.
Ёзсангиз гар ҳикматлардан жамлаб тўқинг,
Шундай экан дўстлар кун-тун китоб ўқинг!
Умрингизни сўнгигача китоб ўқинг! https://t.me/kitobxazina
Китоб ҳақида ўн фикр.

1. Муаллифи яхши ёза билган китобларни ўқиб борар экансиз, яхши гапиришни ҳам одат қилиб оласиз.

2. Кишининг маданий савияси – китобларнинг ўқиб чиқилган сони билан эмас, уқиб олинган сони ила ўлчанади.

3. Китоб ўқишни одат қилган шахслар телевизор экранидан нари кетмайдиган кишиларни бошқара олишади.

4. Китоб кинодан афзалдир. Негаки, киши тасаввурининг кўлами фильмдаги кучли таассуротга эга кадрлар сони каби чекланмайди.

5. Қанча кўп китоб ўқисанг, бировларга шунча кам тақлид қиласан.

6. Одамлар икки тоифага, хусусан: китоб ўқийдиганлар ва китоб ўқийдиганларнинг оғзига қараб юрадиганларга бўлинади.

7. Сўмни тийин ташкил этса, ўқиб чиқилган китоб сони – билимни.

8. Ақл топиш учун китоб ўқиш – тана манфаатида бадантарбия билан шуғулланишдек гапдир.

9. Киши ақлли бўлиб қолиши учун 10 та китоб кифоя. Ўша ўнтани топиш учун эса минглаб китобларни ўқиб чиқиши керак бўлади.

10. Яқин дўстинг бўлмиш китобга инон. Зеро у, одатда, сукут сақлаб, фурсати етганда жамики олам ҳақида батафсил сўзлаб беради сенга.
https://t.me/kitobxazina
«Китоб ва телефон»

Бир куни мақтаниб қолди ТЕЛЕФОН:
- Одамлар қўлидан тушмайман зинҳор
Мен гўзал САМСУНГман, мен ўшал АЙФОН,
Чунки менинг "УЛУҒ" интернетим бор.

КИТОБ жавоб берди сокин ва беғам:
-Майли сен ҳар қалбга зиё солгансан.
Фақат ҳақиқатни тан олгин болам,
Аҳир ҳаммасини мендан олгансан.
https://t.me/kitobxazina
Китоб инсоният ижодиётининг чинакам хайратланарли ва эoтиборга лойик куринишидир. Китобларда кечмиш замонларнинг акл-идроки яшайди; хоки тупроклари туш сингари аллакачонлар тузгиб кетган одамларнинг овози бурро ва аник янграб туради. Инсоният яратган, кайта-кайта уйлаб курган ва у эришган нарсаларнинг бари - худди сехрли сандикдай китоблар сахифасида сакланиб колган. https://t.me/kitobxazina
ДАРС ҚИЛИШСИН.
(ҳазил шеър)
Дил тубида нолалар,
Эй амма -ю, ҳолалар,
Ўйнамасдан телефон,
Дарс қилишсин болалар.

Маҳкам боғлаб белини,
Ёдлаб байту шеърини,
Кўрамасдан Гулперини
Дарс қилишсин болалар

Очиб китоб дафтарин,
Мисоли гул -настарин,
Чиройли қилиб хатин,
Дарс қилишсин болалар.

Нима кўп замонада,
,,Матоҳ''лар ҳар ёнада,
Телевизор йўқ хонада,
Дарс қилишсин болалар.

Ўнаб ўйла ,изла,топ,
Бахслар қилишсин ҳар боб,
Тик турмайди бўм бўш қоп,
Дарс қилишсин болалар.

Устозлари бўлар шод,
Кундалик бўлмас касод,
Мултьифилмдан ВОЙДОД,
Дарс қилишсин болалар.

Келди ҳуш замоналар,
Тўлсин китобхоналар,
Азиз ота оналар,
Дарс қилишсин болалар.

Бир ҳазил шеър сўзладим,
Ростми ёлғон сўзларим,
Ҳақиқатни кўзладим,
Дарс қилишсин болалар.
Муаллиф:Хуршид Карим. https://t.me/kitobxazina
Китобни севса дейман бутун хамюрт, инсонлар,
Китобларда яширин энг қиммат билим-конлар
Китобни этгум тарғиб қизиқтириб ёшларни,
Тўғри йўлга солади китоб, кўп бебошларни.
Китобга этай ошно, бу энг долзарб масала,
Китобни севган инсон қоқилмайди хеч жойда.
Орзум китобхонликда юртим бўлсин пешқадам,
Китоб турсин доимо хаттоки уйларда хам.
https://t.me/kitobxazina
Forwarded from PSIXOGRAM
Китоб сотувчи харидорлардан бирига «Кулгили ҳикоялар» китобини узатиб:
— Шу китобни олинг, жуда қизиқ, кулавериб ўласиз, - деди.
— Ўзингиз бу китобни ўқиганмисиз? - сўради харидор.
Уларнинг гапига қулоқ солиб турган Афанди китоб сотувчига ишора қилиб:
— Ўқиган бўлса тирик қолармиди, - деярмиш


🔥 @Pozitivkayfiyat
📚 Кишига билганингни ўргат-у, ақл ўргатма.

📚 Бошқаларга қулоқ тут, бироқ айтилган гапларнинг барини тўғри деб ўйлама.

📚 Сукут сақлаган кишини бевоқиф, кўп гапирган кишини ақлли, деб билма.

📚 Ҳаммани ўзингдай кўра кўрма!

📚 Ким бўлишидан қатъи назар, кишини паст деб топиш – аҳмоқлик, кўкка кўтариш – қўрқоқликдир.

📚 Онгли равишда содир этилган жасоратгина ҳақиқий жасорат, саводсизликдан келган жасорат – жаҳолатдир.

Мавлоно Жалолиддин Румий
t.me/kitobxazina
Audio
♻️Болага китоб беринг♻️

Қ. Дилноза ўқиди
❗️Bizdan uzoqlashmang❗️
t.me/kitobxazina
Forwarded from Жавондаги хазина (Хоразм)
Китоблар суҳбати
Ўқув йили якунлангач, ўқувчилар дарсликларини кутубхонага топширди. Кутубхоначи уларни бирма-бир кўздан кечираркан, яхшиларини жавонга, яроқсизларини бошқа жойга тахлабди. Бироздан сўнг ўша томондан шодон овозлар эшитила бошлабди:
— Хайрият, ёмон болалардан қутулдик!..
— Энди маза қилиб дам оламиз!
Шунда улар орасидаги муқовасининг ярми йиртилган Ўқиш китоби:
— Тўхтанглар, ҳали хурсанд бўлишга эрта. Бир ўйлаб кўринг, нега барча китоблар жавонда-ю, бизлар бу ерда абгор аҳволда турибмиз, — дебди. Бу гапдан кейин китоблар: “Наҳотки бизларни ташлаб юборишса?” — деб хавотирга тушибди.
— Ҳаммасига хулқ-атвори ёмон болалар айбдор! — дебди Табиатшунослик китоби аччиғи чиқиб. — Улар бизни эҳтиётлаб тутганида бундай кўринишга келмас эдик. Қаранг, бетларимга расм чизиб ташлашган. Энди мени ўқиб бўладими?!
— Э, сен менга боқ, дўстим. Энг ёмон боланинг қўлига тушганман, — дебди Ўқиш китоби кўнгли ўксиб. — У мени сира аямаган. Шу сабаб муқовам йиртилиб, варақларим ғижимланиб кетган.
— Суратларимга қараб расм чизади, десам, аксинча, устимдан қалам билан босиб, кўчириб оларди, — йиғлай бошлади Расм китоби. — Қаламвойнинг зарбидан ҳаммаёғим оғрирди. Саҳифаларимдаги чиройли расмларим ҳам қирқиб олинган, шунинг учун ҳам мени ташлаб юбормоқчи.
— Мен энг ақлли ўқувчига тушдим, деб хурсанд бўлгандим, — хўрлиги келиб гапирди Она тили китоби. — Кейин билсам, жуда қулоқсиз, дангаса бола экан. Доим партадошидан уй вазифаларини кўчириб оларди-да, мени ақалли очиб ҳам кўрмасди. Камига ёмғирда бошига “соябон” қилиб олгани-чи! Шу сабабдан саҳифамдаги ёзувлар ўчиб кетган.
— Мени ўқиб, тил ўрганиши мумкин эди, — дея суҳбатга қўшилди Инглиз тили китоби. — Лекин болакай варақларимни йиртиб, “самолёт” ясарди. Энди эса, бош¬қа болаларнинг тил ўрганишига кўмаклашолмайман.
Шу пайт бадиий асарлар бўлимидан бир китобча чиқиб:
— Сизлар билан ўтирсам майлими? — дебди тушкун кайфиятда. Унга ҳамма ҳайратланиб:
— Ҳали саҳифаларинг тоза ва силлиқ экан, нега бизга қўшилмоқчисан? — дея сўрабди.
— Ҳамма гап шунда-да. Мен кутубхонага ўтган йили келгандим. Лекин шу пайтгача бирон киши мени олиб ўқимади. Ахир мендаги бир-биридан қизиқарли эртакларни мароқ билан мутолаа қилса бўларди-ку. Шунга ҳеч ким ҳафсала қилмаганидан хафаман. Сизларга қўшиб ташлаб юборишса ҳам рози эдим…
Уларнинг даврасига Одобнома, Рус тили дарсликлари ҳам қўшилибди. Тонг отгунча суҳбат қурдилар.
Кутубхоначи барвақт ишга келиб, йиртилган китобларни кўздан кечира бошлабди. Уларни янги муқова билан қоплаб, ғижимланган бетларини эҳтиёт билан ўнглабди. Дарсликлар орасида бадиий китобни кўриб ҳайрон бўлиб, жойига олиб қўйибди. Худди янгидек бўлиб қолган китоб¬лар жавонга қайтганидан севиниб, кутубхоначидан миннатдор бўлибди.
t.me/kitobxazina
📙 "Insonni o'rganish ilmi" (to'liq shaklda)
/Yangi tanishingizni bir ko‘rishdayoq qanday insonligini bila olasizmi? Yoki uzoq vaqt suhbatlashgachgina uni o‘rgana boshlaysizmi? Ko‘pchilik odamlar suhbatdoshining nafaqat so‘zlayotgan so‘zi va o‘zini tutishi, balki tashqi ko‘rinishiga qarab ham baho berishadi. Va ba’zan shunday bo‘ladiki, hech qanaqangi so‘z, hech qanaqangi xatti-harakatsiz ham bir ko‘rishdayoq munosabat bildiriladi.
t.me/kitobxazina