Kitobxon kundaligi
429 subscribers
229 photos
18 videos
47 files
614 links
💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар.
Ўктам Ўринтоев
Download Telegram
Одамнинг энг катта душмани ҳам, дўсти ҳам унинг ўзи. Баъзи қарорларни қабул қилиш учун одам ўзини енгишига тўғри келади. Кўплаб вазиятларда эса ўзидан бошқа суянадигани бўлмай қолади. Ўзимизни асрайлик..

👉@kitoblog👈
..Борхесни ўқиб ҳам ўзимни алифни кўргандек ҳис қиламан. Асар воқеалари хаёлдан чиқмайди, турли ечимларни пайдо қилаверади. Аксинча бошқа муаллифлар эса энди илгаригидек жозибаси билан ўзига тортмайди. Балки бу ҳаёллар ҳам алифдек бир неча ҳафтада унут бўлар, шунга қарамай ҳар бир китобхон Борхес оламидан албатта бохабар бўлмоғи лозим. Бу воқеаларни ўз кўзи билан кўрмоғи(ҳа айнан кўрмоғи) ва бошидан ўткизмоғи лозим. Уларни англашга бўлган интилиш эса китобхонга ўзгача машаққат ва завқ тақдим этади.

👉@kitoblog👈
Forwarded from Ichimdagi isqirt odam (MMMDAA)
Drabbl

U "mualliflik huquqi" haqidagi kattagina postni yozib tugatdida "noqonuniy" tarjima qilinib "noqonuniy" tarqatilgan "Sapiens" elektronkitobini ochib o'qishni boshladi.

@kutubxona_library
Муаллифлик ҳуқуқи ҳақида постлар кўпайди. Бу оғриқли мавзу мен учун. Муаллифлик ҳуқуқи масалаларини тўлиқ қўллаб қувватласамда, бунга ўзим тўлиқ амал қила олмайман. Ўзи кўпчилик шу. Компютерда ўғриланган Windows, крак қилинган MS Office дастурлари. Бу ёқда электрон китобларни шундоқ текин интернетдан кўчириб оламан.

Аслида муаллифлиги олинган китобларнинг электрони тарқатилишига қаршиман. Бу ҳалол ишлаётган шундоқ ҳам кам нашриётлар, дўконлар фаолиятига салбий таъсир этади. Ўзи чет эл китобларининг муаллифлик ҳуқуқларини олиш, бу борада музокара ўтказиш билан шуғулланадиган битта агентликми очилса яхши эди. У дейлик қайсидир нашриётга сўралган китобларнинг муаллифлик ҳуқуқларини олиб беради. Ёки ўзида бор бундай ҳуқуқларни сотади. Муаллифлиги олинган асарлар ноқонуний тарқатилмаслиги олдини олади ва чора кўриш бўйича тегишли ишларни олиб боради. Шунда янги жаҳон адабиёти асарлари таржимаси ҳам жадаллашган бўларди. Балки орзудаги Ўзбекистонда бунинг ҳам иложи топилар.

👉@kitoblog👈
Қизиғи шундаки, Джордж Оруэллнинг француз тили бўйича ўқитувчиси Олдос Ҳаксли бўлган экан. 2 буюк антиутопия усталари.

👉@kitoblog👈
Бир куни бир одам кўчадан ўтиб кетаётиб, бир уй олдида стулда ўтирган кампирни кўрибди. Кампирнинг ёнида эса ити ётган экан. Ит ётган жойда ора орада зорланиб, аккилаб қўяркан. Одам бунга ҳайрон бўлиб ўтиб кетибди.

Эртаси куни ўтаётиб яна шу манзарага гувоҳ бўлибди. Ит ётган жойида ғингшиб, акиллаб қўяркан.

Учинчи кун ҳам шу воқеага гувоҳ бўлгач, оҳири қизиқиб кампирдан сўрабди:

-Нега итингиз ётган жойида орада қийналиб акиллаяпти?
- Ҳа у михни устида ётибди, шунга дебди, - кампир.
- Ия, тагида мих бўлса туриб бошқа жойда ётса бўлмайдими дебди, - одам.
Шунда кампир кулиб дебди:
- Чунки мих кучугимга акиллайдиган даражада оғриқ беряпти, ўрнидан турғизиб юборадиган даражада эмас.

П. С: Биз ҳам кўпинча кўп нарслардан нолиймиз, арз-дод қиламиз. Аммо ўрнимиздан туриб вазиятни ўзгартиришга уринмаймиз.

👉@kitoblog👈
Forwarded from Sarvinozdan chizgilar
Botqoqda uy qurolmaysan yoki motivatsion kitoblar qachon foydasiz?

Motivatsion kitoblarning bozori chaqqon. Ko‘pchilik ularni o‘qib qiziqarli, asosli va foydali ekanini sezgan, lekin hayot sifati yaxshilanib qolmagan. Nega? Chunki “baquvvat” psixika orqaligina – motivatsion kitob yoki birgina tavsiyani qo‘llash va natija olish mumkin. Yo‘qsa noto‘g‘ri ustanovkalar, o‘ziga nisbatan ishonchsizlik, travmalar, nosog‘lom (abyuziv) munosabatlar orqaga tortaveradi – botqoqqa esa uy qurib bo‘lmasligini hammamiz bilamiz.

Istalgan natijani oldingiz ham deylik. Ammo uni saqlab qolish yoki o‘stirib borish ham kerak. Yaxshi hayotni o‘ziga ravo ko‘rishni o‘rganmagan odam esa topgan puli, erishgan natijalaridan tez voz kechadi.

Misollar:
• Orzusidagi lavozimiga ko‘tarilgan, avvalgidan ikki barobar ko‘p pul topishni boshlagan erkak ichishga ro‘ju qo‘yadi va rafiqasi bilan tinimsiz janjallashishga o‘tadi (hayotining qiyinligini qaytarishi kerak). Bir muddat o‘tib, rahbariyat kutuvlarini oqlolmagach, yana joyiga qaytadi.
• Orzusidagi mamlakat universitetiga qabul qilingan talaba o‘qishdan voz kechadi. (“Yaxshisi o‘zimizda o‘qiyveraman, uydagilar qolsam xursand bo‘lishadi”)
• Istagan insonini uchratgan qiz munosabat qurishga rozi bo‘lmaydi. Osmondagi oymidiki, shunday yigit e’tibor bersa…

Bunday paytda go‘yo yaxshi narsaning albatta yomon joyi borday tuyulaveradi yoki yaxshi hayotga erishish uchun yetarlicha azoblanmaganini his qilgan odam yana azoblanishda davom etaveradi.

Vaqt bilan do‘stlashish haqida vebinar o‘tganimda ishtirokchilarga taym-menedjmentga oid tavsiyalar berishdan oldin – vaqtni o‘g‘irlovchi psixologik sabablarni ham tushuntirgan edim. Ulardan bir – Qutqaruvchi rolida bo‘lishdir. Qutqaruvchilar “Yo‘q” deyishga qiynaladi, ko‘p vaqtini boshqalarning hayotini “yaxshilash” bilan ovvora bo‘lib o‘tkazadi. Bu roldan chiqqanda – taym-menedmentga oid tavsiyalarga amal qilish osonlashadi, albatta boshqa psixologik to‘siqlar bo‘lmasa.

@sarvinoz_omonova
​​📊 MyBook китоблар хизмати ўз фойдаланувчиларидан одамлар қайси китобларни ўқимасдан, аммо бошқаларга ҳудди ўзларини ўқигандек кўрсатишини аниқлади.

Бу борада Лев Толстой ва Фёдор Достоевский романлари пешқадамлик қилмоқда. 3000 респондент ўртасида ўтказилган сўровномага кўра сўралганларнинг 67 фоиздан кўпроғи ҳаётларида ҳеч бўлмаганда бир марта у ёки бу китобни ўқигани ҳақида ёлғон гапиришганини ва 60 фоиздан кўпроғи ўзи ўқимаган китобларни муҳокама қилишганини тан олишган.

Маълум бўлишича, кўпинча руслар Лев Толстой ва Фёдор Достоевский романлари билан таниш эканлари ҳақида ёлғон гапиришади.

Респондентларнинг 13% яхши таасурот қолдириш учун алдаган, 12% етарли даражада саводли кўринмасликдан қўрққан ва 10% у ёки бу асарни ўқимаганлигини тан олишдан уялган.

❗️Сиз ҳам ўқимаган китобларингизни ўқиганман деб алдаб турасизми?

👉@kitoblog👈
ТОП - 5 ЗAМОНAВИЙ AНТИУТОПИЯЛAР

Дж. Оруеллнинг 1984, Молхона ёки Ҳакслининг "Янги ажиб дунё" каби машҳур антиутопик асарларини яхши биламиз. Бугун эса шу жанрдаги замонавий китоблар ҳақида гапириб бераман.

1. Овоз, Далчер К.

Кунига 100 та сўз. Ушбу чеклов AҚШдаги ҳар бир аёл учун давлат томонидан белгиланади. Тез орада аёллар меҳнат қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар. Энди мактабларда қизларга ўқиш ва ёзишни ўргатишмайди. Энди уларнинг жойи уй ишларида, у ерда эркакларга жимгина итоат қилишлари керак.
Худди шу тақдир доктор Ген Маккелланни ҳам кутмоқда, у ҳам энди лабораторияси ва муҳим тажрибаларини ташлаб кетиши лозим. Aммо тасодиф уни ўз овози, қизи ва бошқа аёллар овозини қайтариш учун курашишга мажбур қилади. Қандай, дейсизми асарни ўқинг..

2. "Aпофения", Панчин A.

Панчиннинг китоби - бу Оруелл ва Кафка руҳидаги хаяжонли дистопия, аммо муаллифнинг инсон ақлининг буюклигига бўлган ишончи бу чанг тўридан оқиб чиқади. Бу китоб атрофдаги дунё қанчалик бемаъни бўлишидан қатъи назар, онгни сақлаш қанчалик муҳимлиги ҳақида. Ҳеч қандай умид йўқ ва айни шу уни яна яратишга имкон беради. Балки ҳали ҳам кеч эмасдир..

3. Ўчирилган, Терри Т.

Aнглия, ХХI аср ўрталари. Кайланинг хотираси ўчирилиб, кимлиги йўқ қилинганди ва унинг хотиралари абадий йўқолди. Энди у янги ном, янги оила ва янги ҳаётга эга. У (жиноятчилар) кабиларга ҳукумат иккинчи имкониятни беради - улар энди қоидалар бўйича ҳаракатланади ва тирик қоладилар. Аммо..

4. Тамға, Сесиля Aҳерн.

Селестина Норт ҳар нарсада мукаммал: намунали қиз ва синглис, ўқитувчилар ва синфдошларнинг севимлиси.
Aммо бир кун, Селестина кутилмаган вазиятга тушиб қолади ва юрак буйруғига биноан қонунни бузади.
Ёрқин ижрдкор Сесилия Aҳерн идеалликни ҳамма нарсадан устун турадиган дунёни тасвирлаган. Хўш, ёш қиз ўзи учун азиз бўлган ҳамма нарсани хавф остига қўйса ва тизимга қарши туришга қарор қилса нима бўлади?

5. Синов, Уилсон С.

Эси оққанлар ўйинларига хуш келибсиз! Стормчейсер ва Линколн ер, табиий ресурслар, озиқ-овқат етишмайдиган ва одамлар касалликка дучор бўладиган дунёда яшайди.
Омон қолиш ва танқис манбалардан фойдаланиш учун, ноилож қолганлар динозаврлар яшайдиган қитъа Пилорияга боришга мажбур. Бу ям-яшил ўсимликлар, бой табиат ва иссиқ иқлими бўлган ҳақиқий жаннатдир. Унга ўтиш учун идеал жой, фақат қонхўр динозаврлар ўз юртидаги бегоналарга тоқат қилолмайдилар.

👉@kitoblog👈
#тавсия

📚Мураккаб сюжетли 10 та китоб.

Ушбу асарлар сизни дунёдаги ҳамма нарсани унутишга ва қаҳрамонлар тақдирини сўнгги саҳифага қадар диққат билан кузатиб боришга ундайди.

👉@kitoblog👈
​​📣Қарийб икки ой давомида қизғин ўтган танловимиз ниҳоят якунланди!

25 январда 3 номинация –
“Мутолаачилар эътирофи”,
“Обуначилар эътирофи”,
“Ўқувчилар эътирофи” ғолиблари аниқланганди.

Уларнинг келгуси ишларида омад тилаймиз! Ҳалоллик, тўғрилик ҳамиша машъалалари бўлсин!
Ютуқ ва совғаларингизни февраль ойида топширамиз.
 
Бугун – 30 январь санасида “Ҳакамлар эътирофи” ғолибларини эълон қилишимизни айтиб қўйгандик. Мана, уларнинг номини очиқлаш фурсати келди.

1-ўрин – #тақриз116 Раҳимжон Қудратов
(ютуқ: 1 000 000 сўм+китоблар+диплом)
2-ўрин – #тақриз97 Бекзод Ўктам
(ютуқ: 500 000 сўм+китоблар+диплом)
3-ўрин – #тақриз124 Ўктам Ўринтоев
(ютуқ: 300 000+китоблар+диплом)
 
Ҳакамларимизнинг ҳақиқий эътирофи ва юқори баҳосига лойиқ топилган уч ғолибни чин дилдан табриклаймиз! Қаламингиз қайрилмасин, рост сўз, тўғрилик йўлдошингиз бўлсин!
 
Қолган иштирокчиларга, танлов ҳақида китобхонларни бохабар қилиб, хабаримизни дўст-ҳамроҳларига имкон қадар кенг улашган-бўлишган ўқувчиларимизга раҳмат деймиз.

Китобхонликка, мутолаага заррадек ҳиссамизни қўша олган, сизни танловимиз орқали ёзишга-фикрлашга ундаган бўлсак, демак, мақсадимизга етибмиз!

Иштирокчиларни холис баҳолаш, иқтидорлиларни кашф этиш, кўплаб тақризлар орасидан сараларини аниқлаб беришда беминнат ёрдам берган ҳакамларимизга астойдил миннатдорлик билдирамиз!

Ҳали бир қанча танлов, қатор лойиҳа, режаларимиз олдинда. Бизни кузатганингиз, икки ой давомида фикрдош бўлганингиз учун “Академнашр” миннатдорлик билдиради.

Эътибор учун ташаккур!

@akademnashr
Ҳеч бўлмаса 2-ўринни оламанми девдим, майли шунисигаям(3) раҳмат🙂. Ҳар қандай эътироф одамга янада куч беради, го🥳

👉@kitoblog👈
Брейнвашинг ёки мияни ювиш

Мияни ювиш ёки брейнвашинг— инсоннинг иродаси ва хоҳишидан фарқли унинг тафаккури, хулқ-атвори, эътиқоди, ҳиссиётлари ёки қарор қабул қилиш жараёнини ўзгартиришга уринишда манипуляция усулларидан фойдаланиш.

Ғарбда бу атама биринчи марта AҚШда 1950-йилларда Корея уруши пайтида ишлатилган. Америкалик журналист Эдвард Хантер "мияни ювиш" атамасини хитойлик коммунистлар америкалик ҳарбий асирларга қўллаган "қайта тарбиялаш" усулини таърифлаш учун ишлатган. Ўша пайтда мамлакатга қайтган кўплаб маҳбусларнинг АҚШ ҳукуматига ишончи сўниб, давлат сиёсатини қоралашни давом эттиришган.

1953 йилда ўша пайтдаги Марказий разведка бошқармаси директори Aллен Даллес брейнвашингни "мияга бошқа бир киши томонидан диск қўйилиб бошқарилиши" деб тушунтирган.

Мияни ювиш терминини манқуртлаштириш, зомбилаштириш жараёни билан ҳам қиёсласа бўлади. Бугунги кунда ҳукуматлар, турли сиёсий гуруҳ ва қатламлар ҳам жамият, аҳоли миясини ювиш билан шуғулланишади. Бунда улар албатта ўз сиёсати устунлигини кўрсатиб, кишилар онгини манипуляция қилишга уринишади. Натижада соғлом фикрловчи ва мияси ювилган жамият вакиллари ўртасида турли низо ва баҳслар кўпаяди. Манипуляцияга учровчилар кўплиги учун кўпинча ёлғон ва ҳақиқат ўртасидаги фарқни сезиш қийинлашади.

Турли шиорлар, плакатлар, ОАВ, мактаб дарсликлари, миллий одатлар, байрам ва тадбирлар тарғиботи орқали мияни ювиш жараёни амалага оширилиши мумкин.

Бу ҳолатларга киши фақат танқидий фикрлаш ва скептиклик билангина қарши курашиши мумкин.

👉@kitoblog👈
Forwarded from Read'n'Roll
​​Салом, дўстлар!

Сизларни ва, айниқса, қизларимизни 8-март учун ўтказиладиган танловга таклиф қилиб қоламан.
Ҳозирдан бошлаб мартда бўладиган байрамга танлов ўтказиш эрта эмасми деб ҳайрон бўлаётган бўлсангиз, бунинг сабаби - совға 8-мартга Германиядан Ўзбекистонга бориб улгириши керак.

Танловда фақат 1 та совға бўлади ва совға ичида қуйидагилар бор:

1. Markus Zusakнинг I am the Messenger асари
2. Zara фирмасидан Шекспирнинг A Midsummer Night's Dream асаридан иқтибос босилган туника 😍 (тўлиқ расмини кўрмоқчи бўлганлар, илтимос, @readnrollcontact_bot га смс ёзиб қолдиринг)
3. Ane Ayo томонидан (Zara билан ҳамкорликда) яратилган Китоб Дўкони номли пробник-духи (10 ml). Парфюмернинг ёзишича, у бу ҳидни болалигида ҳар ҳафта отаси билан китоб дўконига бориш анъанасига боғлиқ ҳотираларига асосланиб яратган экан
4. Турли хил шоколадлар
5. Открытка
6. (чиройлироқ бирор нима кўриб қолсам, яна нарса қўшилиши мумкин)

Ғолиб қачон ва қандай қилиб аниқланади:

- қатнашчилар шархларига рақамлар берилади;
- random йўли орқали 01.03.2021 да.

Шартлар:

- 27.02.2021 соат 22:00 гача ушбу пост остида аёл киши нега ўқиши керак; унинг ўқишидан (оиласига/жамиятга) қандай фойда бўлиши мумкин ва шунга ўхшаш мавзуларга боғлиқ бўлган фикрларингизни қисқа тарзда қолдириш;

- ҳар бир қатнашчи ўз имкониятларини ошириш учун 5 тагача шарх қолдириши мумкин. Ҳар бир шархга алоҳида рақам берилади;

- ReadnRoll каналига 3 та яқинингизни/дўстингизни/танишингизни таклиф қилиш (қўшиш) ва кимларни қўшганингизни @readnrollcontact_bot га ёзиб қолдириш. Улар каналга 27.02.2021 дан сўнг қўшилсалар, афсус бу ҳисобланмайди;

- танловда ўғил болалар қатнашмоқчи бўлса, комментингиз охирида совғани кимга бермоқчи эканлигингизни ҳам ёзиб қолдириш.

Танловда кўпчилигингиз қатнашасиз деган умиддаман!
Барчага омад!

p.s. орангизда яхши инсонлар бўлса, бу постни дўстларига/танишларига ҳам улашиб юборади)

@readnroll
Read'n'Roll
​​Салом, дўстлар! Сизларни ва, айниқса, қизларимизни 8-март учун ўтказиладиган танловга таклиф қилиб қоламан. Ҳозирдан бошлаб мартда бўладиган байрамга танлов ўтказиш эрта эмасми деб ҳайрон бўлаётган бўлсангиз, бунинг сабаби - совға 8-мартга Германиядан…
Охирги пайт танловларда кўп қатнашдим, ғолиб бўлмасамда кучли учликка кирдим🙂. Бу танловда эса барча китобхон қизларга имкон берардим. Ажойиб танлов ва оригинал совғалар. Шошилинг қатнашинг. Го қизлар😅.

👉@kitoblog👈
Инсоннинг феъли-куйи шундайки, ўзига яхшилик қилган кимсага қанчалик боғланмасин, ўзи яхшилик қилган кимсага ундан кўпроқ боғланиб қолади.

📚Н. Макиавелли—Ҳукмдор

👉@kitoblog👈
📚Buyology: Замонавий истеъмолчи миясига ҳаяжонли саёҳат - Мартин Линдстром

Aжойиб китоб! Китобда онгимизга таъсир қилиш механизмлари ниҳоятда аниқ тасвирланган.

Бу китоб аслида нима харидорнинг эътиборини чиндан ҳам ўзига тортиши ва ўзига кераксиз, унчалик фойдасиз бўлган нарсаларга пул сарфлашга нималар мажбур қилишини тушунтиради. "Buyology" брендларнинг қудрати ва тўғридан-тўғри онг остига таъсир этувчи реклама кучи ҳақида сўзлайди.

Aгар сиз:
бренд логотиплари қанчалик муҳимлигини ва онг остига таъсир қиладиган реклама қанчалик самарали эканлигини тушунишни истасангиз;
асосий дунё динлари истеъмолчилар сотиб олиш хатти-ҳаракатларига қандай таъсир қиллиши;
чекловлар ва соғлиққа оид огоҳлантиришларнинг таъсири қандайлиги;
рекламадаги сексуал мазмундаги тагмаънолар қанчалик ўринли эканини билмоқчи бўлсангиз - ушбу китобни диққат билан ўқинг.

Aйтганча, ушбу китоб асосидаги экспериментал тадқиқотлар учун 7 миллион доллардан ошиқ маблағ сарфланган!

👉@kitoblog👈
📊 2021 йилнинг биринчи ойини ҳам якунладик. Хўш, ой бўйича китоблар сарҳисобини қилиш вақти ҳам келди. Аслида бундай сарҳисобларни ёқтирмасамда, канал учун қилиб боришга қарор қилдим.

Бошқа томондан шу орқали одам ўзини назорат қилиб боради. Нималарга улгургани ва режалари бўйича хулосалар қила олади.

Ўз сарҳисобимни ёзишдан олдин сизлардан билмоқчиман, бу ойда қайси китобларни ўқидингиз?
Қайси китоблар яхши таасурот қолдирди, нимадан кўнглингиз тўлмади?

⤵️ Изоҳда ёки гуруҳга @kitoblog_chat га кириб жавоб қолдиринг

👉@kitoblog👈
​​Менам яхши инфлюенсер бўлсам керакда, ҳозиргина Asaxiy Books дан ҳа ўша, ҳаммангизга таниш "Қўрқма" асарини совға қилиб ташлаб кетишди.

Кўпчилик бошидан ўқиб мақтаяпти-ю, аммо мен оҳиригача ўқиб фикримни айтаман. Ҳарқалай ўзбек адабиётидаги биринчи лойиҳа сифатда бекорга бу китоб танланмагандир.Кўрамиз🙂

П. С: Букблогер бўлишам қийиней, нашриёт, дўконлар роса китоблар беришади, ўқишга вақт етмай бош қотади, эҳҳ😏

👉@kitoblog👈
​​📊 Демак январ #сарҳисоби:

1. Толстой—Тирилиш.(270 бет)

Аслида китоб 500 бетдан ошиқ, аммо ярмини ўтган йил ўқигандим. Яхши асар, балки "Иқрорнома" даражасида эмасдир, аммо муаллифнинг айтмоқчи бўлганларини ҳис қиласиз. Оддий одамлар ҳаёти, қийинчиликлар, адолатсизликлар қандай юз беришига гувоҳ бўласиз. Қандайдир социалистик руҳ сезилиб туради.

2. Нил Гейман - Скандинав худолари(200 бет, аудиокитоб).

Гейманнинг "Америка худолари" асари таниш кўпчиликка. Гарчи унда воқеалар замонавий Америкада юз берсада, бу асар скандинав мифологиясининг қайта ҳикоя қилиб берилиши. Дунёнинг пайдо бўлиши, Асгард, Тор ва Локи саргузаштлари, Рагнарек ҳамма-ҳаммаси ажойиб баён қилинган. Бошқа афсоналарга ҳам параллеллар учрайди.

3. Хорхе Луис Борхес - Ал муҳтасимга яқинлашув(250 бет).

Бу асар ҳақида кўп ёздим. Мия хужайраларини қийнаб ҳақиқий адабий лабиринтдан ўтишни истсангиз албатта Борхесни ўқинг. Кортасар ва Коэльолар йўлда қолиб кетади.

4. Эволюция. От Дарвина до современных теорий.Сборник(250 бет)

Буни аудиокитобини тингладим асли. New Scientist журнали экспертлари, олимлар ва тарихчилар мақолалари йиғилиб умумий ажойиб китобга айланган. Эволюция, табиий танланиш, турларнинг келиб чиқиши борасида ҳозирча мен ўқиган энг яхши содда асар. Бу борадаги кўп берилувчи саволларга жавоблар берилади.

5. Ж. Селинжер - Жавдарзордаги халоскор( ўқиляпти 100-бетда)

Ҳозирча маъқул, ёшлар ҳаёти борича тасвирланган. Бош қахрамон фикрлари ҳам кўплаб ёшлар миясидан ўтувчи таниш ўй-ҳаёллар. Давом этамиз..

6. Питер Акройд - Платон ҳақида қисса(бунда ҳам 100 бетдан ўтдим)

Асар воқеалари 3700 йилда бўлиб ўтади. Унда Платон исмли нотиқ ўтмиш ҳақида бошқаларга сўзлаб беради. Яъни бугунги кунларимизга 3700 йилдан назар соламиз. Сатирага бой асар. Файласуф Платон диалогларига ўхшаб ёзилган кичик китоб.

Шунингдек С.Довлатовнинг "Чемодан" идан ҳам 2 боб эшитдим. Бошқа ҳикояларни ҳисобга олмадим. Умумий бу ойда 1170 бет ўқибман.


📚 Аслида сон муҳим эмас, муҳими асардан роҳатлана олишингиз ва ўзингизда бирон ўзгаришни сезишингиз. Ойига битта китоб ҳам такрорланмас таасуротлар учун етарли бўлиши мумкин.

👉@kitoblog👈