Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📚Каналимиз аъзоси Дилноза Азимова каналдаги видео тақризлардан илҳомланиб Виктор Суминнинг "Сўнгги ва биринчи субҳидам" асари ҳақида видео тайёрлабдилар. Ажойиб видео чиққан.Томоша қилинг.
👉@kitoblog👈
👉@kitoblog👈
💬Мишел, сен китоб ўқишинг керак. Одамлар икки тоифага бўлинади: китоб ўқийдиганлар ва китоб ўқийдиганларни тингловчилар. Ишон, биринчи тоифага кириш яхшироқ
📚Б. Вербер - "Танатонавтлар"
П. С. Бернар Вербер жуда яхши ёзувчи. Афсус, бизда уни кўпчилик танимайди, ўқимайди..

Мен қайси китобни ўқишни бошладим?
Anonymous Quiz
24%
Генри Форд—Менинг ҳаётим
25%
Ж. Селинжер—Жавдарзордаги қўрувчи
13%
К. Нюпорт—Диққат
38%
Бошқа нотаниш китоб😏
Ҳа шундай қилиб Жавдарзордаги халоскорни бошладим. Бу асар доим турли адабий рейтинглар бошида туради. АҚШда мактаб адабиёт дарслигига ҳам киритилган.
Дастлабки бетларни ўқиб, шуни айтишим керак-ки, асар қахрамонлари фикри, тили одатий ҳаётдаги фикрларимизга жуда ўхшаш. Яъни ортиқча бўрттириш йўқ. Ўсмир фикрлари, одатий ўсмир бола фикрлари билан ўхшаш, ортиқча бойитилмаган. Ва бу асар руҳиятини янада ўқувчига яқинлаштиради. Қолганини давом этамиз..
П. С: аслида бошқа асарлар ҳам параллел ўқиляпти. Улар ҳақида ҳам ёзаман ҳали.

Forwarded from “Аkademnashr” nashriyoti
Telegraph
Борхес — Ал-муҳтасимга яқинлашув
Мортимер Адлер ўз китобида “китоб ўқиш ҳам оғир меҳнат, у ҳам алоҳида тайёргарликни талаб қилади. Залворли китоб мутолаасида одам ҳам жисмонан, ҳам маънан чарчайди” деб айтган. Шу фикрлар қанчалар тўғрилигини очиғи Борхесни ўқиб ҳис қилдим. Борхес ҳикоялари…
💬 «Агар, — деб ёзарди у, — бактерия инсон тирноғини кузатса ва текширса эди, уни жонсиз модда деб топган бўларди. Биз ҳам ер қобиғини кузатиб, ер куррасини, жонсиз деб топганмиз, бу тўғри эмас».
📚Толстой — "Тирилиш" асар тугаб бормоқда..
👉@kitoblog👈
📚Толстой — "Тирилиш" асар тугаб бормоқда..
👉@kitoblog👈
📊2020 йилда кўп ўқилган адиблар
Йил оҳирида, Фейсбукдаги "Китобхонлар давраси" китобхонларидан йил давомида ўқиган китоблари сарҳисобини сўраган эдик. Жуда кўп изоҳлар ва фикрлар билдирилди. Ўша сарҳисобларни ҳаммасини жамлаб, энг кўп ўқилган адиблар рейтингини тузиб чиқдим. Рўйҳатда жиддий адиблар, асарлар кам, аммо улар ростдан ҳам сўнгги пайтлар кўп ўқилаяпти. Бошқа кўплаб дўкон, нашриёт харидларида ҳам бу асарлар харидоргир бўлса не ажаб. Турли ижтимоий тармоқдаги пиар ва нашриётлар маркетинг сиёсати ҳам китобхонлар дидига таъсир кўрсатмоқда албатта.
🔝Демак Топ-10 талик
(рўйҳатдаги кетма кетлик айнан тўғри бўлмай, бироз фарқ қилиши мумкин)
1. Аҳмад Лутфий Қозончи
Туркиялик адиб рўйҳатда биринчи туриши ажабланарли эмас, назаримда. “Саодат асри қиссалари”, “Қайнона” ва “Ўгай она” каби асарлари билан танилган адиб китобхонлар орасида машҳур. Тармоқларда ҳам асарларини жуда кўп излашади.
2. Ден Браун
Ден Браун детектив, мистика мухлисларига жуда қадрли ёзувчилардан. “Рақамли қалъа” таржимаси эса унинг ижодига қизиқишни қайта уйғотгандек. “Фаришталар ва иблислар” асари, Роберт Ленгдоннинг саргузаштлари китобхонларни ҳали ҳануз ўзига ошно қилмоқда.
3. Амина Шенликўғлу
Сўнгги бир йилда бизда танила бошлаган яна бир турк адибаси. “Имомнинг манекен қизи”, “Насроний атиргули” асарлари машҳур. Аҳлоқий, диний контекстдалиги учун ҳам кўпчиликка ёқади. Шаҳсан ўзим бу каби асарларни ўқимайман, лекин.
4. Паоло Коэльо
Бу адибга таъриф ортиқча. Кўплаб китобхонларнинг “мутолаа тили” Алкимёгар билан чиққан. Ўқиганлар ҳам, ўқимаганлар ҳам бирдай муҳокама қиладиган асар.
5. Джордж Оруэлл
Агар “1984” таржима қилинмаганда кўпчилик бизда бундай ёзувчи борлигини билмай кетарди, менимча. Асар жуда кўп пиар қилинган, аммо бу антиутопик асар мазмунига ҳалигача кўпчилик тушунмайди. “Молхона” ҳам яхши ёзилган. Умуман рўйҳатимиздаги дастлабки “жиддий” адиб.
6. Элчин Сафарли
Сафарлисиз бу рўйҳат бўлиши мумкин эмасди. Оҳирги пайтлар асарлари кетма кет ўзбекчага таржима қилинаётган адиблардан. Сентиментал китобхонларнинг севимли ёзувчиларидан. Мен эса унинг “Менга сени ваъда қилишган” асари тўлиқ таржимасини кутаман, менга ёққани шу китоб.
7. Дениэл Киз
Кизни бу рўйҳатга ягона “Элжернонга аталган гуллар” асари олиб кирди. Чарли Гордоннинг сирли тарихи жуда қизиқарли баён қилинган. Асар жуда яхши, ўзим олдинроқ ўқиганимда маъқул бўлган.
8. Ҳолид Ҳусайний
“Шамол ортидан югуриб”, “Тоғлар ҳам садо беради” каби асарлар бир неча йилдирки китобхонлар орасида Ҳусайнийни танитиб келади. Асарлари ёмон эмас, одамлар орасидаги маиший ҳаёт, муносабатларни яхши тасвирлайди.
9. Тохир Малик
Рўйҳатдаги ягона ўзбек адиби. “Шайтанат” дан тортиб сўнгги йилларда турли ҳикматлар, нақлларни жамлаган асарлар муаллифи. Кўп танқид қилинсада, кўп ўқилади барибир.
10. Ф.М. Достоевский – Л. Толстой
Аслида рўйҳат бошида туриши лозим бўлган классик адиблар. Шунга қарамай ҳали ҳануз ўқилаётгани ижобий ҳол. Таржималарнинг қайта нашри ҳам асарлар кенг тарқалишига сабаб бўлмоқда. “Ака ука Карамазовлар” чиқиши эса ҳамон кечикмоқда..
🔜Давомида Ремарк, Гунтекин ва Чингиз Айтматовлар ҳам бўлиши мумкин эди.. Қисқаси рўйҳат шундай. Аниқ биламан рўйҳатдагилар дан энг камида биттасини ўқигансиз.🙂

🚶♂Биринчи қадам
Энг асосийси биринчи қадамни ташлаш. Энг қийини бошлаб олиш, кейин ҳаммаси ўтиб кетади. Бу ҳудди сувга сакрамоқчи бўлиб лекин, иккиланиб туришга ўхшайди. Сиз сувни совуқ деб ўйлайсиз ва дастлаб тиззагача тушиб оласизда тўхтайсиз. Секинлик билан сувга тушиб борасиз. Қанча секин тушсангиз, аксинча шунча жараён азобли бўлади. Aслида сувга бирдан сакрасангиз, бошида бир неча сония қийинроқ бўлади, аммо тез мослашиб кетасиз. Бирон ишни бошлашда ҳам шундай, дасталбки қарорни тез қабул қилсангиз, кейин иш енгил кетади.
Чак Паланик - ёзувчи

Кимдир айтганди, вақт борида билим олиш, ўқиб-ўрганиб олиш керак, чунки эртага билим керак бўлганда вақт топилмаслиги мумкин, деб. Доим шунга амал қилишга уринаман. Бугун кичик кўринган жиҳатлар эртага кутилмаганда катта мадад бўлиши мумкин. Имкониятлардан максимад даражада фойдаланиш керак. Шу жумладан яхши дам олишни ҳам билиш керак.
👉@kitoblog👈
👉@kitoblog👈
Бир йўлни танлаб олганидан сўнг у, ортиқ шубҳаланмас ва тараддудланмасди. Шу сабабли ўзича, мен ҳеч қачон хато қилмаганман деб ўйларди. Ҳамма нарса унга жуда оддий, равшан, аниқдек туюларди. Дунёқарашининг торлиги ва бир томонламалиги туфайли ҳамма нарса унга ҳақиқатан ҳам оддий ва очиқ-ойдин кўринар, унинг айтишича, мантиқий бўлса бас эди. Узига ишонч шу қадар зўр эдики, одамларни ўзидан ё узоқлаштирар ёки бўйсундирарди.
📚Толстой-Тирилиш
👉@kitoblog👈
📚Толстой-Тирилиш
👉@kitoblog👈
Стив Джобс Apple муҳандислари томонидан унга тақдим қилинган биринчи iPod ни аквариумга ташлаб юборади.
iPod чўкиб кетаркан, ўз ортидан ҳаво кўпикларини қолдириб кетарди. Шундай қилиб, даҳо раҳбар муҳандисларга унда бўш жой борлигини намойиш қилган ва "кичрайтиринг" дейди. Гарчи улар дастлаб электроникани бундан кичикроқ корпусга жойлаштириш мумкин эмас деб ҳисоблашган бўлсада, "тажриба" дан сўнг бунинг уддасидан чиқишган.🙂

📺 Бэтмен трилогияси
Дам олиш кунлари Кристофер Ноланнинг "Бэтмен" трилогиясини кўриб тугатдим. Фильмлар ажойиб ишланган. Айниқса, 2-қисм: "Қора рицар" фильми анча машҳур. Бу дастлабки миллиард доллар фойда кўрган комикс-фильм экан.
📝 Умуман 3 та фильмга қисқача таъриф берсам.
1.Бэтмен: Ибтидо.
Бэтмен суперқаҳрамонининг юзага келиши ҳақида. Қўрқувларимизни енгиб чиқсак, шунда ҳақиқий қахрамонга айланамиз. Шу қисмдаги бир гап ёқди: "Сенинг кимлигингни ички дунёинг эмас, балки қилаётган амалларинг белгилаб беради". Бу ё кўринганингдек бўл ёки қандай бўлсанг шундай кўрингин, дегандай гап.
2. Бэтмен: Қора рицар.
Бу фильм кўпроқ Джокер ҳақида. Рол жуда яхши очиб берилган. У психопат, ҳеч нарсадан тап тортмайди, қўрқмайди. Шуни эвазига катта натижаларга эришади. Джокер одамларни манфаатлар, эгоизм бошқаради деган, фалсафани сингдирмоқчи бўлади. Аммо, ҳали одамийлик сақланиб қолганига фильмда гувоҳ бўлиш мумкин.
3. Бэтмен: Афсонанинг қайта туғилиши.
Оҳирги воқеалардан сўнг, Бэтмен буткул узлатга чекинган эди. Аммо, яна қайтишга мажбур бўлади. Бу трилогиядаги ҳақиқий экшн назаримда. Махсус эффектлар ҳам кўп. Киши ўлимдан қўрқмаганида ҳамма нарсага тайёр бўлиши мумкин, аммо ўлимдан қўрққанида ўз имкониятини тўлиқ юзага чиқара олади. Мени ўлдирмайдиган нарса, янада кучлироқ қилади.
Агар трилогиядан қайси бири кўпроқ ёққанига тўхталсам, бу биринчи қисм бўлса керак. Чунки унда экшн ҳам, мулоҳазалар ҳам етарлича. Аммо, уччаласини ҳам кўришга арзийди. Инглиз тилида бу ердан олиш мумкин.

Питер Акройднинг "Платон ҳақида қисса" романини бошладим. Асар воқеалари 3700 йилда бўлиб ўтади. Унда Платон исмли нотиқ ўтмиш ҳақида бошқаларга сўзлаб беради. Яъни бугунги кунларимизга 3700 йилдан назар соламиз. Сатирага бой асар. Файласуф Платон диалогларига ўхшаб ёзилган кичик китоб. Сюрреализм қоришмаси бор. Қизиққанлар ўқиб кўриши мумкин.
Асардан иқтибос: "Сен бошқалардан тушунган ҳақиқатнигина, бошқаларга етказиб беришинг мумкин".

📚Данияликлар каби бахтли | Малин Рюдал
"Ўз тақдирингизни танлаш ва унга жавоб бериш иҳтиёрига эга бўлиш гарчи ёқимли бўлсада, аммо бу мураккаб ва ҳатто азобли бўлиши мумкин. Эҳтимол, шу омил Скандинавия мамлакатларида ўз жонига қасд қилиш даражаси юқори бўлишига сабабдир?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра: Финляндияда ҳар 100 000 кишига ўз жонига қасд қилиш - 29; Швецияда - 18,7; Дания - 17,5; Литвада - 61,3; Россияда - 53.9; Кореяда - 39.9; Японияда - 36.2 ва Францияда - 24,3 нафарни ташкил этади.
Энг кам миқдордаги ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари Қувайт (1,9) ва Эронда (0,3) қайд этилган, аммо бу мамлакатларда ҳаёт жуда осон эмаслиги аниқ.
Худди шундай ҳодиса AҚШда ҳам қайд этилган. Иқтисодчилар турли штатларда истиқомат қилувчи 2,3 миллион америкаликларнинг ўз ҳаётидан мамнун ёки йўқлигини ўрганишди ва натижани ўша штатдаги ўз жонига қасд қилишлар сони билан таққослашди. Юта "бахтли" штатларнинг биринчи поғонасида бўлиб, AҚШ штатлари орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари бўйича тўққизинчи, 2-ўриндаги "бахтли" штат Гавайи эса "ўз жонига қасд қилиш" ҳолатлари орасида бешинчи ўринни эгаллади.
Бу борада бир фикр бор: Гуллаб-яшнаган, позитив жамиятда яшаб, бахтга ўз танлови билан эришиш имкониятига эга бўлиб туриб, аммо ҳаётини йўлга сола олмаган одамлар, шароит ва атрофдагиларни эмас, ўзларини айблашади. Aйбдорлик ҳисси эса одамларни суиқасдларга ундаса не ажаб."

Одамнинг энг катта душмани ҳам, дўсти ҳам унинг ўзи. Баъзи қарорларни қабул қилиш учун одам ўзини енгишига тўғри келади. Кўплаб вазиятларда эса ўзидан бошқа суянадигани бўлмай қолади. Ўзимизни асрайлик..
👉@kitoblog👈
👉@kitoblog👈
Forwarded from “Аkademnashr” nashriyoti
Telegraph
Борхес — Ал-муҳтасимга яқинлашув
Мортимер Адлер ўз китобида “китоб ўқиш ҳам оғир меҳнат, у ҳам алоҳида тайёргарликни талаб қилади. Залворли китоб мутолаасида одам ҳам жисмонан, ҳам маънан чарчайди” деб айтган. Шу фикрлар қанчалар тўғрилигини очиғи Борхесни ўқиб ҳис қилдим. Борхес ҳикоялари…
..Борхесни ўқиб ҳам ўзимни алифни кўргандек ҳис қиламан. Асар воқеалари хаёлдан чиқмайди, турли ечимларни пайдо қилаверади. Аксинча бошқа муаллифлар эса энди илгаригидек жозибаси билан ўзига тортмайди. Балки бу ҳаёллар ҳам алифдек бир неча ҳафтада унут бўлар, шунга қарамай ҳар бир китобхон Борхес оламидан албатта бохабар бўлмоғи лозим. Бу воқеаларни ўз кўзи билан кўрмоғи(ҳа айнан кўрмоғи) ва бошидан ўткизмоғи лозим. Уларни англашга бўлган интилиш эса китобхонга ўзгача машаққат ва завқ тақдим этади.
👉@kitoblog👈
👉@kitoblog👈