📰 The Guardian нашри бўйича 2021 йил адабий оламдаги бир нечта муҳим воқеалар:
11 ноябр - Ф.М.Достоевскийнинг 200 йиллиги !
⠀
📒Янги китоблар
⠀
The Code Breaker. Walter Isaacson.
⠀
Леонардо да Винчи ва Стив Джобс биографи энди ДНКни таҳрир қила оладиган инқилобий восита бўлган Crispr ҳақидаги китоб билан қайтиш қилмоқда
Beyond Order: 12 More Rules for Life. Jordan Peterson.
⠀
Россиядаги бир йиллик реабилитациядан сўнг, шов шувли канадалик психолог ўзининг "12 та ҳаёт қоидалари" глобал бестселлерининг давомини тақдим этади. Aжойиб китоб бўлиши кутилмоқда.
Noise. Daniel Kahneman, Olivier Sibony и Cass R Sunstein
"Думай медленно... решай быстро", «Nudge. Как улучшить наши решения о здоровье, благосостоянии и счастье» каби китоблари билан машҳур бўлган уч муаллиф қарор қабул қилиш жараёнини қандай яхшилаш борасида тадқиқот орқали бирлашадилар. Қуйидаги китобда улар тадқиқот маҳсулини ўқиш мумкин.
⠀
Four Thousand Weeks. Oliver Burkeman
Aгар сиз 80 ёшгача яшасангиз, сизнинг умрингиз тўрт минг ҳафта давом этади... вақтдан қандай қилиб унумли фойдаланиш ҳақида илҳом берувчи ва ўзига хос тадқиқот.
⠀
Foragers and Kings. David Graeber и David Wengrow.
Ўтган йили антрополог ва анархист Грейбер ўлимидан уч ҳафта олдин якунлаган инсониятнинг янги тарихи ҳақидаги китоб.
⠀
Terry Pratchett: The Official Biography. Rob Wilkins.
"Discworld" серияси муаллифининг ёрдамчиси ва дўстидан Пратчетнинг 25 йиллик ҳаёти ҳақидаги биография.
Яна янги китоблар ҳақида,каналда маълумотлар берамиз.
⠀
👉@kitoblog👈

Сэдфишинг(sadfishing) - бу одам ўз кечинмалари ҳақида ижтимоий тармоқларда ёзиш орқали эътиборни ўзига жалб қилиши, изоҳлар, лайклар ва янги обуначиларга эга бўлиш усули. Одам унга қанчалик қайғули экан, йиғлаётгани ёки ҳасталиги ҳақида пост ёзиши, мазмундор расм ёки видео жойлаштириши мумкин.
Кўпчилик чалинган касаллик, шундай эмасми? 🙂
👉@kitoblog👈
Кўпчилик чалинган касаллик, шундай эмасми? 🙂
👉@kitoblog👈
📚Бен Оливер. "Келажак сиртмоғи"
Йил: 2020. 290 бет (босма).
Узоқ келажакни тасаввур қилганмисиз?
Aркан - юқори технологияли қамоқхона. Лука Кейн 9-70-981 рақамли маҳбус, ҳозир унинг бутун ҳаёти фақат овоз ўтказмайдиган камерада мавжудлигидан азоб чекиб ўтмоқда. Кунлар эса кўнгил айнитар даражада: жадвал бўйича тушлик, бир соат ёлғиз юриш, назоратчи Рен ва операцион тизимнинг овози. Унинг билакларига магнит кабеллар жойлаштирилган ва кўкрагига портловчи мослама осилган, агар у қочишга ҳаракат қилса, унинг юраги парчаланиб кетади.
Дунё узоқ вақтдан бери абгор аҳволда: энди тирик одам шунчаки бир нотавон. Ҳамма нарса тизим томонидан бошқарилади ва маҳбуслар ресурс, ҳомашё сифатида ишлатилади. Ҳар куни наноботлар Лукадан энергия олишади ва ҳар олти ойда киборглар учун янги протезлар синовдан ўтказилади. Нажот топиш учун умуман имконият йўқ.
Aммо у озод бўлиши керак, оиласини топиши ва дунёдаги тартибсизлик учун ким айбдорлигини топиши керак! Ва тизим ишдан чиққанида, Лука имкониятдан фойдаланишишга қарор қилади.
Aммо у Aркан ташқарисида, дунёда нималар бўлаётганини биладими? Қамоқхона деворлари балки ҳақиқий дунёнинг даҳшатларидан унинг ягона ҳимоясидир?
💾Асарни юклаб олиш

Forwarded from Kitobxon kundaligi
📚"Атиргулнинг тикони" ҳикоялар тўпламига кўзим тушиб қолди.
Жаҳон адабиётининг энг ёрқин вакиллари асарлари жамланган экан. Ўқинг ҳеч ҳам афсусланмайсиз. Ўзим Бурун, Девор, Ҳелладосни ўқиб чиққандим. Энди қолганларига ўтаман.
🧾Китобдаги ҳикоялар:
1. Оноре де БАЛЬЗАК-Ғойиб бўлган дурдона
2. Николай ГОГОЛЬ-Бурун
3. Ясунари КАВАБАТА-Ойнадаги ой
4. Жан-Поль САРТР-Девор
5. Дино БУЦЦАТИ-Тақиқ
6. Макс ФРИШ-Бир ҳалокат ҳисоботи
7. Нодар ДУМБАДЗЕ-Hellados
8. Габриэль Гарсиа МАРКЕС-Атиргулнинг тикони
9. Фозил ИСКАНДАР-Қўшюрак
10. Валентин РАСПУТИН-Француз тили сабоқлари.
11. Стефан ЦВЕЙГ-Бир умрнинг заволи
💬Ёқимли мутолаа! Агар бу асарларни ўқиган бўлсангиз фикрингизни изоҳларда қолдиринг.

Атиргулнинг тикони.pdf
8 MB
"Интеллект" гуруҳида 4 ой давом этган дуэл турнирида қатнашган эдим. Турли туман ҳикоялар, асарларга тақризлар бўйича беллашдик, фикрлашдик. Яхши тажрибага эга бўлдим ва якунда 3-ўринни қўлга киритдим. Шунча беллашувимиз қуруқ бўлмади, ғолиб 250 минг сўм, 3-ўринлар эса 100 минг сўмдан пул мукофоти ва Академнашрдан китоблар билан тақдирландик. Барчаси учун раҳмат.
Ҳа бугун Академнашр ўзи ўтказаётган танлов нинг оҳирги куни экан. Қатнашиб қолинг, ғолиблар 1 млн.гача пул мукофотига эга бўлиши мумкин.
Бу каби танловлар кўпайиши жуда яхши. Китобга, китобхонликка тарғиб бизни фақат юксалтиради.

Telegram
Kitobxon kundaligi
📚М. Нажмиддинов "Панацея" ҳикоясига тақриз
Бу ҳикоя муаллифнинг насрдаги дастлабки ишларидан экан. Шунга қарамай, ҳикоя менда яхши таасурот қолдирди. Муаллифнинг ўй фикрларини сезгандек бўлдим. Ўзим ҳам шундай ҳиссиётларни, саволларни бошимдан ўтказганман.…

💬Адабиётшунос Раҳмон Қўчқор: «Мен қўрқяпман, бизда миллий нигилизм шаклланяпти»
«Мен ижтимоий тармоқларни имкон қадар кузатиб бораман. Кузатаман-да, у ердаги охирги вақтларда кучайиб кетаётган ахлатбозорлик, оғзи шалоқлик, ғийбат, уятсизлик ва оломон психологиясини ҳис қиламан.
Мен бир нарсадан чўчияпман, дўстлар: бизда миллий нигилизм пайдо бўляпти.
Воқеликлардан хулоса қилинса, бизнинг ёшлар ўзининг халқидан, миллатидан безиб бораётгандек туюляпти. Миллий нигилизм пайдо бўляпти. Бу жуда ёмон ҳолат, дўстлар.
Тармоқларни қаранг, ҳамма ёқ норозилик. Бизда оломон психологияси жуда кучайиб кетди. Йўқ, бу шахс психологияси эмас. Оломон психологияси деганимки, томошага ўч бўлиб кетяпмиз. Ўзингиз учун бўлса ҳам жавоб беринг. Эрталаб ижтимоий тармоққа нима учун киряпсиз? Кўпчилик томоша учун киряпти. Ким нима қовун туширганини кўриш учун киряпти. Бизда психологик истаклар вектори ўзгариб кетди.
Буни кимдир билмасдан, яна кимдир жуда яхши билиб қиляпти. Норозилик кайфияти кучайиб кетяпти. Агар бу кайфият бутун жамиятга тарқаб кетса, бизни даҳшатли келажак кутяпти. Агар вақтида бунинг олдини олмасак, бугунги кунларимиз, тушиб қолган аҳволимиз ҳам ҳолва бўлиб қолади», – деган адабиётшунос.
«Бу вазиятни тўғрилаш учун ҳар бир киши ҳалол ишлашга ўтиши керак. Масалан, ёзувчи ўз асарини, шоир шеърини виждонан ёзиши керак. Вазирлар Маҳкамаси ходимлари, Президент aдминистрацияси вакиллари, электрик, фаррош, деҳқон, умуман, ҳамма ўз ишини тўғри қилиши керак.
Келинглар, иш вақтида, бор-йўғи 8 соат ҳалол меҳнат қилайлик. Ишонтириб айтаман, вазиятни ўнглаш учун бошқа нарса керак эмас. Ҳаммаси жойига тушади. Тушунинглар, ҳамма ўз ишини тўғри қилса, ҳалол қилса, ўнгланамиз. Фаррош ўз ишини ҳалол қилар экан, атрофни ахлат босмайди, амалдор тўғри ишлар экан, ўша тизимни ахлат босмайди.
Ҳаммаси, ҳаммаси бир-бирига чамбарчас боғлиқ, дўстлар. Барчамизни дардимиз бир, келинглар, бирлашайлик.
Шу ўринда европалик машҳур файласуфнинг гаплари ёдга тушади.
«Кимдир кафтларда эркаланиб яшаётган бўлса, у унутмасинки, ўша кафт билан бармоқлар орасидаги масофа жуда узоқ эмас. Агар оёқ бармоқлари орасида яшаётганлар ҳолидан хабардор бўлинмаса, оёқ чирийдиган бўлса, кафт ҳам қулайди. Кафт ҳам кунпаякун бўлади». Кўзимизни очайлик», – деган адабиётшунос.
П. С. Раҳмон Қўчқор зўр адабиётшунос, бугунги кун ҳақида жуда ўринли фикр билдирибдилар..

📚Борхеснинг "Ал муҳтасимга яқинлашув" китобини тугатдим. Борхесни англаш ўқувчига қийин эканини тушундим. Рамзлар, ишоралар асарда жуда кўп. Баъзан оддий воқеалар остида ҳам бошқа мазмун ётган бўлади. Лекин ёзувчига қизиқишим ортди. Сиз Хорхе Луис Борхес асарларини ўқиганмисиз? Фикрингиз қандай?
👉@kitoblog👈
👉@kitoblog👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📚Каналимиз аъзоси Дилноза Азимова каналдаги видео тақризлардан илҳомланиб Виктор Суминнинг "Сўнгги ва биринчи субҳидам" асари ҳақида видео тайёрлабдилар. Ажойиб видео чиққан.Томоша қилинг.
👉@kitoblog👈
👉@kitoblog👈
💬Мишел, сен китоб ўқишинг керак. Одамлар икки тоифага бўлинади: китоб ўқийдиганлар ва китоб ўқийдиганларни тингловчилар. Ишон, биринчи тоифага кириш яхшироқ
📚Б. Вербер - "Танатонавтлар"
П. С. Бернар Вербер жуда яхши ёзувчи. Афсус, бизда уни кўпчилик танимайди, ўқимайди..

Мен қайси китобни ўқишни бошладим?
Anonymous Quiz
24%
Генри Форд—Менинг ҳаётим
25%
Ж. Селинжер—Жавдарзордаги қўрувчи
13%
К. Нюпорт—Диққат
38%
Бошқа нотаниш китоб😏
Ҳа шундай қилиб Жавдарзордаги халоскорни бошладим. Бу асар доим турли адабий рейтинглар бошида туради. АҚШда мактаб адабиёт дарслигига ҳам киритилган.
Дастлабки бетларни ўқиб, шуни айтишим керак-ки, асар қахрамонлари фикри, тили одатий ҳаётдаги фикрларимизга жуда ўхшаш. Яъни ортиқча бўрттириш йўқ. Ўсмир фикрлари, одатий ўсмир бола фикрлари билан ўхшаш, ортиқча бойитилмаган. Ва бу асар руҳиятини янада ўқувчига яқинлаштиради. Қолганини давом этамиз..
П. С: аслида бошқа асарлар ҳам параллел ўқиляпти. Улар ҳақида ҳам ёзаман ҳали.

Forwarded from “Аkademnashr” nashriyoti
Telegraph
Борхес — Ал-муҳтасимга яқинлашув
Мортимер Адлер ўз китобида “китоб ўқиш ҳам оғир меҳнат, у ҳам алоҳида тайёргарликни талаб қилади. Залворли китоб мутолаасида одам ҳам жисмонан, ҳам маънан чарчайди” деб айтган. Шу фикрлар қанчалар тўғрилигини очиғи Борхесни ўқиб ҳис қилдим. Борхес ҳикоялари…
💬 «Агар, — деб ёзарди у, — бактерия инсон тирноғини кузатса ва текширса эди, уни жонсиз модда деб топган бўларди. Биз ҳам ер қобиғини кузатиб, ер куррасини, жонсиз деб топганмиз, бу тўғри эмас».
📚Толстой — "Тирилиш" асар тугаб бормоқда..
👉@kitoblog👈
📚Толстой — "Тирилиш" асар тугаб бормоқда..
👉@kitoblog👈
📊2020 йилда кўп ўқилган адиблар
Йил оҳирида, Фейсбукдаги "Китобхонлар давраси" китобхонларидан йил давомида ўқиган китоблари сарҳисобини сўраган эдик. Жуда кўп изоҳлар ва фикрлар билдирилди. Ўша сарҳисобларни ҳаммасини жамлаб, энг кўп ўқилган адиблар рейтингини тузиб чиқдим. Рўйҳатда жиддий адиблар, асарлар кам, аммо улар ростдан ҳам сўнгги пайтлар кўп ўқилаяпти. Бошқа кўплаб дўкон, нашриёт харидларида ҳам бу асарлар харидоргир бўлса не ажаб. Турли ижтимоий тармоқдаги пиар ва нашриётлар маркетинг сиёсати ҳам китобхонлар дидига таъсир кўрсатмоқда албатта.
🔝Демак Топ-10 талик
(рўйҳатдаги кетма кетлик айнан тўғри бўлмай, бироз фарқ қилиши мумкин)
1. Аҳмад Лутфий Қозончи
Туркиялик адиб рўйҳатда биринчи туриши ажабланарли эмас, назаримда. “Саодат асри қиссалари”, “Қайнона” ва “Ўгай она” каби асарлари билан танилган адиб китобхонлар орасида машҳур. Тармоқларда ҳам асарларини жуда кўп излашади.
2. Ден Браун
Ден Браун детектив, мистика мухлисларига жуда қадрли ёзувчилардан. “Рақамли қалъа” таржимаси эса унинг ижодига қизиқишни қайта уйғотгандек. “Фаришталар ва иблислар” асари, Роберт Ленгдоннинг саргузаштлари китобхонларни ҳали ҳануз ўзига ошно қилмоқда.
3. Амина Шенликўғлу
Сўнгги бир йилда бизда танила бошлаган яна бир турк адибаси. “Имомнинг манекен қизи”, “Насроний атиргули” асарлари машҳур. Аҳлоқий, диний контекстдалиги учун ҳам кўпчиликка ёқади. Шаҳсан ўзим бу каби асарларни ўқимайман, лекин.
4. Паоло Коэльо
Бу адибга таъриф ортиқча. Кўплаб китобхонларнинг “мутолаа тили” Алкимёгар билан чиққан. Ўқиганлар ҳам, ўқимаганлар ҳам бирдай муҳокама қиладиган асар.
5. Джордж Оруэлл
Агар “1984” таржима қилинмаганда кўпчилик бизда бундай ёзувчи борлигини билмай кетарди, менимча. Асар жуда кўп пиар қилинган, аммо бу антиутопик асар мазмунига ҳалигача кўпчилик тушунмайди. “Молхона” ҳам яхши ёзилган. Умуман рўйҳатимиздаги дастлабки “жиддий” адиб.
6. Элчин Сафарли
Сафарлисиз бу рўйҳат бўлиши мумкин эмасди. Оҳирги пайтлар асарлари кетма кет ўзбекчага таржима қилинаётган адиблардан. Сентиментал китобхонларнинг севимли ёзувчиларидан. Мен эса унинг “Менга сени ваъда қилишган” асари тўлиқ таржимасини кутаман, менга ёққани шу китоб.
7. Дениэл Киз
Кизни бу рўйҳатга ягона “Элжернонга аталган гуллар” асари олиб кирди. Чарли Гордоннинг сирли тарихи жуда қизиқарли баён қилинган. Асар жуда яхши, ўзим олдинроқ ўқиганимда маъқул бўлган.
8. Ҳолид Ҳусайний
“Шамол ортидан югуриб”, “Тоғлар ҳам садо беради” каби асарлар бир неча йилдирки китобхонлар орасида Ҳусайнийни танитиб келади. Асарлари ёмон эмас, одамлар орасидаги маиший ҳаёт, муносабатларни яхши тасвирлайди.
9. Тохир Малик
Рўйҳатдаги ягона ўзбек адиби. “Шайтанат” дан тортиб сўнгги йилларда турли ҳикматлар, нақлларни жамлаган асарлар муаллифи. Кўп танқид қилинсада, кўп ўқилади барибир.
10. Ф.М. Достоевский – Л. Толстой
Аслида рўйҳат бошида туриши лозим бўлган классик адиблар. Шунга қарамай ҳали ҳануз ўқилаётгани ижобий ҳол. Таржималарнинг қайта нашри ҳам асарлар кенг тарқалишига сабаб бўлмоқда. “Ака ука Карамазовлар” чиқиши эса ҳамон кечикмоқда..
🔜Давомида Ремарк, Гунтекин ва Чингиз Айтматовлар ҳам бўлиши мумкин эди.. Қисқаси рўйҳат шундай. Аниқ биламан рўйҳатдагилар дан энг камида биттасини ўқигансиз.🙂

🚶♂Биринчи қадам
Энг асосийси биринчи қадамни ташлаш. Энг қийини бошлаб олиш, кейин ҳаммаси ўтиб кетади. Бу ҳудди сувга сакрамоқчи бўлиб лекин, иккиланиб туришга ўхшайди. Сиз сувни совуқ деб ўйлайсиз ва дастлаб тиззагача тушиб оласизда тўхтайсиз. Секинлик билан сувга тушиб борасиз. Қанча секин тушсангиз, аксинча шунча жараён азобли бўлади. Aслида сувга бирдан сакрасангиз, бошида бир неча сония қийинроқ бўлади, аммо тез мослашиб кетасиз. Бирон ишни бошлашда ҳам шундай, дасталбки қарорни тез қабул қилсангиз, кейин иш енгил кетади.
Чак Паланик - ёзувчи

Кимдир айтганди, вақт борида билим олиш, ўқиб-ўрганиб олиш керак, чунки эртага билим керак бўлганда вақт топилмаслиги мумкин, деб. Доим шунга амал қилишга уринаман. Бугун кичик кўринган жиҳатлар эртага кутилмаганда катта мадад бўлиши мумкин. Имкониятлардан максимад даражада фойдаланиш керак. Шу жумладан яхши дам олишни ҳам билиш керак.
👉@kitoblog👈
👉@kitoblog👈