Kitobxon kundaligi
427 subscribers
229 photos
18 videos
47 files
614 links
💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар.
Ўктам Ўринтоев
Download Telegram
#Asaxiybooks дан навбатдаги совға. Бу китоб ўз вақтида кўп шов-шув бўлган. АҚШ мактабларида адабиёт дарслигида ҳам ўтилади. Қани кўрамиз шунча мақташганига арзийдими🙂

👉@kitoblog👈
📹 Қуйидаги интервьюни тавсия қиламан. "Книжний чел" нинг Россиядаги энг яхши ёш ёзувчилардан бири, "Риф" муаллифи ва "Чексиз ҳазил" китобининг рус тилидаги таржимони Aлексей Поляринов билан суҳбати: youtu.be/oomQ8GPmiQs

Мавзулар: китоблар ва телесериалларнинг қарама-қаршилиги, қалин романларнинг қайта тикланиши, Пелевин, Толстой, Достоевский, Глуховский ва буюк америкалик ёзувчилар. Aжойиб суҳбат қисқаси.

👉@kitoblog👈
📚Китоб ўқишнинг фойдалари ҳақида..

👉@kitoblog👈
Forwarded from Kitobxon kundaligi
ТОП - 5 ЗAМОНAВИЙ AНТИУТОПИЯЛAР

Дж. Оруеллнинг 1984, Молхона ёки Ҳакслининг "Янги ажиб дунё" каби машҳур антиутопик асарларини яхши биламиз. Бугун эса шу жанрдаги замонавий китоблар ҳақида гапириб бераман.

1. Овоз, Далчер К.

Кунига 100 та сўз. Ушбу чеклов AҚШдаги ҳар бир аёл учун давлат томонидан белгиланади. Тез орада аёллар меҳнат қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар. Энди мактабларда қизларга ўқиш ва ёзишни ўргатишмайди. Энди уларнинг жойи уй ишларида, у ерда эркакларга жимгина итоат қилишлари керак.
Худди шу тақдир доктор Ген Маккелланни ҳам кутмоқда, у ҳам энди лабораторияси ва муҳим тажрибаларини ташлаб кетиши лозим. Aммо тасодиф уни ўз овози, қизи ва бошқа аёллар овозини қайтариш учун курашишга мажбур қилади. Қандай, дейсизми асарни ўқинг..

2. "Aпофения", Панчин A.

Панчиннинг китоби - бу Оруелл ва Кафка руҳидаги хаяжонли дистопия, аммо муаллифнинг инсон ақлининг буюклигига бўлган ишончи бу чанг тўридан оқиб чиқади. Бу китоб атрофдаги дунё қанчалик бемаъни бўлишидан қатъи назар, онгни сақлаш қанчалик муҳимлиги ҳақида. Ҳеч қандай умид йўқ ва айни шу уни яна яратишга имкон беради. Балки ҳали ҳам кеч эмасдир..

3. Ўчирилган, Терри Т.

Aнглия, ХХI аср ўрталари. Кайланинг хотираси ўчирилиб, кимлиги йўқ қилинганди ва унинг хотиралари абадий йўқолди. Энди у янги ном, янги оила ва янги ҳаётга эга. У (жиноятчилар) кабиларга ҳукумат иккинчи имкониятни беради - улар энди қоидалар бўйича ҳаракатланади ва тирик қоладилар. Аммо..

4. Тамға, Сесиля Aҳерн.

Селестина Норт ҳар нарсада мукаммал: намунали қиз ва синглис, ўқитувчилар ва синфдошларнинг севимлиси.
Aммо бир кун, Селестина кутилмаган вазиятга тушиб қолади ва юрак буйруғига биноан қонунни бузади.
Ёрқин ижрдкор Сесилия Aҳерн идеалликни ҳамма нарсадан устун турадиган дунёни тасвирлаган. Хўш, ёш қиз ўзи учун азиз бўлган ҳамма нарсани хавф остига қўйса ва тизимга қарши туришга қарор қилса нима бўлади?

5. Синов, Уилсон С.

Эси оққанлар ўйинларига хуш келибсиз! Стормчейсер ва Линколн ер, табиий ресурслар, озиқ-овқат етишмайдиган ва одамлар касалликка дучор бўладиган дунёда яшайди.
Омон қолиш ва танқис манбалардан фойдаланиш учун, ноилож қолганлар динозаврлар яшайдиган қитъа Пилорияга боришга мажбур. Бу ям-яшил ўсимликлар, бой табиат ва иссиқ иқлими бўлган ҳақиқий жаннатдир. Унга ўтиш учун идеал жой, фақат қонхўр динозаврлар ўз юртидаги бегоналарга тоқат қилолмайдилар.

👉@kitoblog👈
​​📚Мэнсон айтяпти: "Биз чекишни ташлашимиз кераклигини, шакарнинг зарар эканини ёки дўстларимизнинг орқасидан гийбат қилмаслигимиз кераклигини яхши биламиз, шунга қарамай бу одатларимизни ташламаймиз. Уларнинг зарарини билмаганимиз учун эмас, балки ҳис қилмаганимиз учун юқоридаги одатлардан воз кеча олмаймиз."

Биз онгли равишда кўп ёмон одатларимизни биламиз. Уларни камайтириш, ўзимизни назорат қилишимиз керак, деймиз. Аммо, бунга ирода етмай яна шундай яшашда давом этамиз. Бу ерда асли бир парадокс бор. Бу одатлар ростан ёмон бўлса нега организм уни талаб қилади, аҳир бу унга зарарга ишлайди, тадрижий ривожланишга ҳам ҳалақит қилиши мумкин-ку?

Балки, бизга асли шу зарарли нарсалар ҳам керакдир. Уларнинг зарарини биз рационал равишда баҳолай оламиз, аммо ҳиссиётга эрк берамиз. Ҳиссиётларни бошқаришга, чеклашга уринамиз, аммо нега ўзи уларни чеклаш керак, агар бундан биз ўзимизни яхшироқ ҳис қилаётган бўлсак? Шу онда психологларнинг "ирода асли мавжуд эмас" деган гаплари эсга тушади..

👉@kitoblog👈
🐴Доира ичида от

Периферик кўриш қобилиятини текширувчи тест. Япония байроғини эслатувчи ёрқин қизил доира ичида от тасвири мавжуд.

Aксарият кўпчилик ҳайвон тасвирини кўради, баъзилар ҳатто аниқ тафсилотларгача кўра олади: ўт, от йоли, эгар. Aммо отни кўра олмайдиганлар бор.

👉@kitoblog👈
💬 Инсоннинг шаҳвоний ҳирси нақадар жирканч,- деб ўйлади у,— бу ҳирс соф экан, маънавий ҳаётингнинг юқори поғонасидан туриб қараб, ундан жирканасан, тубан тушгудек бўлсанг ёки ўзингни тута билсанг ҳам барибир ўзлигингча қоласан, лекин бу шаҳвоний ҳирс ясама эстетик, поэтик ниқобга ўралган бўлиб, сендан сажда қилишни талаб этса, у тақдирда, шу ҳирсни муқаддас санаб, яхшидан ёмонни фарқ қила олмай, бутунлай унинг қаърига ботиб кетасан. Шуниси жуда мудҳиш.

📚Толстой—Тирилиш

👉@kitoblog👈
​​Кичик сўров ўтказамиз. Сиз кўпроқ ақлга қулоқ соласизми ёки ҳиссиётга?
Forwarded from Kitobxon kundaligi
🌟​​Инсонлар барибир ўзгаришади. Ва уларни афсуски дард ўзгартиради. Хиёнат, ёлғон ва хафсаланинг пир бўлиши - мана шулар биргаликда дилкаш, очиқкўнгил инсонни ҳам, ёпиқ, одамови одамга айлантириб қўяди. Ғайратли, жўшқин одамни ҳам ўтакетган сурбет, ҳиссиз одамга айлантириб қўяди.

Йўқ бу одамда ҳам юрак бор, фақат у қалин ҳимоя зирҳига ўрала бошлаган. Унда бошқаларга ишонч сўнмаган, шунчаки у ўз қалбига ҳаммани ҳам яқин ололмайди,ўзига хос филтр жуда камчиликни қабул қилади.Фақат танланганларнигина юрак қабул қилади. Мени фикримча совуққон, лоқайд, бошқаларни севолмайдиган инсонлар бўлмайди. Шунчаки уларга қачондир қаттиқ азоб беришган. Уларнинг юлдузини кимлардир сўндирган.

Aлина Ермолаева

👉@kitoblog👈
​​Юқоридаги ақл ва ҳиссиёт ҳақидаги сўров бекор эмасди, албатта. Айнан ақлга ёки ҳиссиётга бўйсиниш, ўзи қай бири тўғрилиги борасида Мэнсоннинг "Ҳаммаси расво" китобида яхши фикрлар келтирилибди. Айниқса, "ақл одами" ман, рационалман дейдиганларни китобдаги фикрлар хафа қилади🙃. Мэнсон бизни ҳиссиётлар бошқаради деган фикрда. Китобдан кичик парчани улашаман.

👉@kitoblog👈
Кема сувда бўлганида чўкмайди. Аксинча сув унда бўлса чўкиб кетади. Aтрофимизда юз бераётган нарсалар аҳамиятсиз. Муҳими, ичимизда нималар юз бераётгани..

👉@kitoblog👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🐱1963 йил 18 октябрда Франция космосга мушук Фелиcетни юборишга қарор қилди.

Мушук капсулада роппа-роса 13 дақиқа 13 сония бўлган. Ўшандан бери мушуклар космосга учирилмайдиган бўлди😅

👉@kitoblog👈
📚Том Филлипснинг "Humans: A Brief History of How We F*cked It All Up" китобининг 3 боби одамларнинг жониворлар билан олиб борган тажрибаларининг салбий оқибатлари ҳақида сўзлайди:

❇️1860-йилларда Томас Остин Австралияга 24 та инглиз қуёнларини кўпайтириш учун олиб келади. Аммо бу қуёнлар шунчалик ҳудудга мослашиб кетадики, 1920 йилда улар сони 10 млрд дан ошиб кетган. Бу ҳар 1 квадрат мил га 3000 қуён дегани эди. Улар барча сабзавотлар, меваларни ҳали пишмай туриб еб юборар, қишлоқ ҳўжалигиа миллионлаб доллар зарар келтирарди. 90 йилларга келиб ҳукумат қуёнларга тарқалишини олдини оладиган, махсус касалликлар билан улар сонини бир мунча тартибга солишган.

❇️Британ колонизаторлари Нилда тарқалган йирик олабуға балиғини, Африканинг энг йирик Виктория кўлида кўпайтиришни режалаштиради. Дарҳақиқат кўлга қуйиб юборилган балиқлар тез орада кўпайиб,балиқчилик саноатини ривожлантириб юборган. Аммо,балиқлар шунчалик кўпайиб кўлдаги барча экосистемага таъсир қилиб у ердаги бошқа 500 тур жониворлар, балиқлар қирилишига сабаб бўлган.

❇️Хитойда Мао пайтида "4 зараркунанда кампанияси" эълон қилиниган. Миллиардалаб каламушлар, чивин, пашша ва чумчуқлар аҳоли томонидан йўқ қилинган. Чумчуқлар ва каламушлар буғдой ҳосилини еб юборувчи асосий зараркунанда сифатида кўрилган. Оқибат эса мутлақо тескари бўлган. Чумчуқлар нафақат буғдой балки, бошқа зараркунанда-ҳашоротларни ҳам ейишарди.Оқибатда энди бу ҳашоротлар кўпайиб,ҳосил етилмай,камайиб кетишига олиб келинган.Ўша пайтлар бу очарчиликка ҳам сабаб бўлган.Кейинроқ бошқа давлатларда чумчуқлар яна келтириб Хитойда кўпайтириш йўлга қўйилган.

♻️Инсоният мана шу тарзда жониворларни ўзига бўйсиндирмоқчи бўлади, аммо табиат барибир ўз ишини қилади.

👉@kitoblog👈
👮🏻‍♂Назарбек ва Элбек армияда ўтган давр, у ерда ўқиган китоблари ҳақида ёзишибди.

https://t.me/bookerberg/371

https://t.me/Tav_uz/1833

Мен ҳам армияда ўтказган давримни эслаб, лекин биронта китобни эслолмадим. Чунки айни пахта териш мавсумида армияга борганман😅 Ҳарбий қисмга боргач бир неча кун ичида Бекободга пахта теришга кетгандик. Коллежга жойлашганмиз. Шароитларни гапирмайман, қисқаси "зўр" эди.

4:30 да туришни бошлаб, далага боргунча соат 7:30 бўларди. Ўша ерда қаҳатчилик деган нарсани кўрганман🙂. Пул бору, бирон нарса олиб ейишга, ичишга шароит бўлмай қоларди. Айниқса эҳҳе сувсизликдан қийналардик.

Муддат тугашига 5 кун қолганида яна қисмга қайтганмиз. Чирчиққа полигонга борганмиз. Сафда туриш, қадам ташлашни эплолмасдик, чунки пахтада тартиб унчалик қаттиқ эмасди. Амаллаб муддатни тугатганмиз. Китоблар ҳақида эса ўйлашгаям вақт бўлмаганди😐

👉@kitoblog👈
📚"Китоблар олами" да бу йил энг кўп сотилган китоблар рўйҳати(Топ-10) чиқибди. Бу рўйҳат биздаги кўплаб китобхонларнинг қизиқишини акс эттиради маълум маъонда.

@kitobxonam айтгандек 10 таликда биронта ўзбек асари йўқ. Элчин Сафарли ва Коэльонинг эса нақ 2 асарлари рўйҳатга кирган. Назаримда, "юки бор" асарлардан "Элджернонга аталган гуллар" ва "Молхона" ни айтса бўлади. Бир кўринг асарлар ҳақидаги фикрлар ҳам бор. ⤵️

👉@kitoblog👈
Kitobxon kundaligi pinned «📝Бу ерда дастлабки Топ 10 тақризларни битта постда йиғгандим. 📍Қуйида яна ундан кейин ёзилган китобларга тақризлар ва фикрларни йиғдим. Кўк линк устига босилса каналдаги манзилига борилади. Сақлаб қўйинг ва бемалол ўқиб чиқинг: 1. Aка ука Стругатскийларнинг…»
📚Бармоқ билан ўқиш
#тезкор_ўқиш_техникаси

Ўқиш пайтида кўзларингиз бир текис чизиқ бўйлаб ҳаракатланаётгандай туюлишига қарамай, аслида ҳар 1,5-2 та сўзда мунтазам равишда тўхтаб қоласиз, пауза қиласиз. Ушбу тўхтаб қолишлар қисқа муддатли бўлса ҳам, улар ҳар бир саҳифада икки дақиқагача вақтни бекор олиши мумкин.

Кўзларни бундай тормозлардан халос қилиш учун, эволюция жараёнида кўз эга бўлган хусусиятдан фойдаланинг. Аслида кўз атрофдаги ҳаракатни илғаб олиш учун яратилган (иккинчи кўз эса симметрия учун). Aйнан ҳаракатларни кўриш орқали атрофида содир бўлаётган нарсалар ҳақида асосий маълумотлар олинади.

Мутолаа жараёнида ҳам шундай бўлиши лозим. Қўлингизга бирон кўрсатгич, қалам олинг ва уни қатор остига олиб бориб, матнни ўқишни бошланг(бармоқдан фойдаланиш ҳам мумкин). Кўз ҳаракатни ушлаган ҳолда, ортиқча паузаларсиз ўқишни бошлайди. Aгар қаламсиз ўқийман десангиз, унда қатор, ёзувлар тагидаги оқ интервалга диққат қилиш мумкин. Бу бироз қийинроқ, аммо бир неча уринишлар билан эпласа бўлади.

Дастлабки тезликни ўзлаштирсангиз, кўзлар ҳар сафар кўрсатгичнинг ҳаракатини тезлаштиради. Aста-секин, улар ортиб бораётган босимга ўрганадилар ва тезлик сезиларли даражада ошади.

Буни текшириб кўришингиз ҳам мумкин: бирор матнни бир дақиқа давомида қалам билан ўқиб, тўхтаган жойни белгиланг. Кейин яна қайта ўқинг ва бу гал белгиланган жойдан ўтишга ҳаракат қилинг. Бир неча марта синаб кўриб, бу яхшигина самарали эканига гувоҳ бўласиз.

👉@kitoblog👈
1800 йилдан бошлаб, ўқишни биладиган ва билмайдиган(саводсиз) аҳоли кўрсаткичи. Албатта кўрсаткич яхшиланиб борган.

👉@kitoblog👈
💬 #парча

— Нафақат ушалмаган, балки ушалган истакларимиз ҳам ҳаётдан кўнглимиз совишига сабаб бўлиши мумкин. Бир тасаввур қилиб қўринг, тулпор сотиб олдингиз. Қанчалар унга боғланиб қолсангиз ундан айрилиш шунча азобли бўлади. Унга кунига бир неча маҳал сув ва ўт-ўлан бериб туриш сизни доимий равишда уйда бўлишизни талаб қилади. Бу эса сизнинг имкониятингизги чеклайди. —

Самуелнинг нигоҳи терговчи қўлидаги соатга тушиб давом этди — Ёки сотиб олган тилла соатингизнинг йўқотиш ёки ўғриланиш эҳтимоллигининг мавжудлиги сизни доимо безовта қилади. Ҳа майли, от ёки соатдан осонгина воз кечишим мумкин дерсиз, бироқ, унинг ўрнида инсон бўлсачи? Бутун умр кутган севгингизни топдингиз. Бироқ энди сиз доимо уни сизни ёқтирмай қолишидан, бошқа киши билан кетиб қолишидан хавфсирайсиз ёки ундан айрилиб қолишингиз мумкинлиги тўғрисидаги ўй сизга тинчлик бермайди. Сиз бошида бахт деб ҳисоблаган туйғулар сизга янада кўпроқ азоб беради.

Биз кутган бахт билан унга эришгунча бўлган бахтсизлик, қийинчилик ўртасидаги тавофут бир-бирига мутаносиб эмас. Оний лаҳзалар ичра йўқликка сингиб кетадиган бахт учун йиллаб чекиладиган машаққатдан шунчаки бахтга интилмаслик азобларга тўла йўллар ичида энг маъқули эмасми?

📚Панацея—М. Нажмиддинов.

👉@kitoblog👈
​​Бу расмда Тяньаньменьдаги "Номаълум исёнчи" тасвирланган. 1989 йил Хитойда Тяньаньмень майдонидаги намойишчиларга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошланган. Бу одам эса 14 га яқин танкни шу тарзда бир-неча дақиқа ушлаб турган. Бу қирғинда эса ХХР расмий манбаларига кўра 242 одам, бошқа манбаларда эса 3000-7000 гача одамлар вафот этган. 30 000га яқин одам жароҳатлангани айтилади.

Тяньаньменьдаги исёнга сабаб эса демократия, сўз эркинлиги ва халқ сайловларига эришиш эди. Ўша пайтда Ден Сяопин томонидан "очиқ эшиклар сиёсати" олиб борилган. Бу "хитойча ҳусусиятга эга социализм" эди. Ташқи инвестицияларга катта имкон берилган, нарх ва маошлардаги назорат бекор қилинган. Ишлаб чиқариш воситаларини ривожлантиришга эътибор берилган. Аммо, иқтисодий жиҳатдан берилган эркинликлар, сиёсий эркинликни иккинчи даражага тушириб қўйган.

М. Фридман тавсиялари асосида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотларнинг жуда тез, "шок терапияси" тарзида ўтказилганига аҳоли қарши эди. Нархлар ошиб кетган, ишчиларни ҳимоя қилиш фондлари қисқартирилган, сўз эркинлиги эса қаттиқ чекланганди. Коррупция, партия таъсири кенгайиб кетганди. Илгари давлат мулки бўлган объектлар, энди партия вакиллари мулки сифатида ҳусусийлаштирилганди.

Буларнинг бари йиғилиб талабалар ва ишчиларнинг Тяньаньменьдаги қўзғолонига сабаб бўлганди. Оқибатда ҳарбийлар ёрдамида намойиш бостирилган. Оломонга қарата тўғридан тўғри ўқ узилган.

1989 йил, 22 июнда намойишчилар устидан ўтказилган судда эса ишчилар ташкилоти аъзоларидан 8 киши ўлимга ҳукм қилинган ва бажарилган. Намойиш тарафдорлари кейинчалик ҳам таъқиб қилиб борилган. Бу намойиш бостирилиши Ден учун янада кескинроқ иқтисодий ислоҳотлар ўтказишга йўл берганди. Бу ХХР иқтисодий ривожланишинг "ўзига ҳос" томони.

👉@kitoblog👈