Kitobxon kundaligi
427 subscribers
229 photos
18 videos
47 files
614 links
💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар.
Ўктам Ўринтоев
Download Telegram
Брейнвашинг ёки мияни ювиш

Мияни ювиш ёки брейнвашинг— инсоннинг иродаси ва хоҳишидан фарқли унинг тафаккури, хулқ-атвори, эътиқоди, ҳиссиётлари ёки қарор қабул қилиш жараёнини ўзгартиришга уринишда манипуляция усулларидан фойдаланиш.

Ғарбда бу атама биринчи марта AҚШда 1950-йилларда Корея уруши пайтида ишлатилган. Америкалик журналист Эдвард Хантер "мияни ювиш" атамасини хитойлик коммунистлар америкалик ҳарбий асирларга қўллаган "қайта тарбиялаш" усулини таърифлаш учун ишлатган. Ўша пайтда мамлакатга қайтган кўплаб маҳбусларнинг АҚШ ҳукуматига ишончи сўниб, давлат сиёсатини қоралашни давом эттиришган.

1953 йилда ўша пайтдаги Марказий разведка бошқармаси директори Aллен Даллес брейнвашингни "мияга бошқа бир киши томонидан диск қўйилиб бошқарилиши" деб тушунтирган.

Мияни ювиш терминини манқуртлаштириш, зомбилаштириш жараёни билан ҳам қиёсласа бўлади. Бугунги кунда ҳукуматлар, турли сиёсий гуруҳ ва қатламлар ҳам жамият, аҳоли миясини ювиш билан шуғулланишади. Бунда улар албатта ўз сиёсати устунлигини кўрсатиб, кишилар онгини манипуляция қилишга уринишади. Натижада соғлом фикрловчи ва мияси ювилган жамият вакиллари ўртасида турли низо ва баҳслар кўпаяди. Манипуляцияга учровчилар кўплиги учун кўпинча ёлғон ва ҳақиқат ўртасидаги фарқни сезиш қийинлашади.

Турли шиорлар, плакатлар, ОАВ, мактаб дарсликлари, миллий одатлар, байрам ва тадбирлар тарғиботи орқали мияни ювиш жараёни амалага оширилиши мумкин.

Бу ҳолатларга киши фақат танқидий фикрлаш ва скептиклик билангина қарши курашиши мумкин.

👉@kitoblog👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марк Мэнсоннинг "Ҳаммаси расво" китобига видеопролог. Azbobooks лойиҳаси таржимаси, ҳозирча таасуротлар яхши. 2 та бобни тугатдим. Яна фикрларни улашиб бораман.

👉@kitoblog👈
​​🧿Yandex.Translate томонидан тўлиқ таржима қилинган биринчи китоб Россияда нашр этилди.

"Ишсиз келажак" - бу келаётган сунъий интеллект даври ҳақидаги китоб. Яндекс нейрон тармоғи вакили бўлган сунъий интеллект таржимони эса атиги 40 сония ичида 350 бетлик босма китобни таржима қилди. У шунчалик яхши ишлаганки, кейин таржимани фақат муҳаррирнинг ўзи кўриб чиққан.

Баъзи парчалар эса умуман ўзгаришсиз қолди. Aйтганча, китоб учун иллюстрация ҳам Яндекс нейрон тармоғи томонидан "чизилган".

П.С: Келажакда таржимонлик касби керак бўлмай қолармикин? Балки, шундай. Ҳозир ҳам ҳатто ўзбекчага матнларни жуда яхши таржима қилишади. Айниқса Google Translate да ўзбекча таржималар анча яхши чиқади. Аслида бугун инглизчадан ва русчадан таржима қилинаётган кўплаб китоблар ҳам шу усулда қилиниб, кейин таржимон яна бир қайта кўриб чиқади. Келажакда эса бунга таржимоннинг ёрдами ҳам керак бўлмаслиги мумкин.

👉@kitoblog👈
📚Румий-Ичиндаги_ичиндадир

Жалолиддин Румий 1207 йил 30 сентябрда қадимий Балх шаҳрида дунёга келган. Унинг ижодига қизиқиш бугун ҳам сўнмаган. Румий ижодига қизиқишим баланд ва биринчи ўринда "Ичиндаги ичиндадир" асарини ўқишни барчага тавсия қилиб қоламан. Сиз асарни бир ўқишда тушунмаслигингиз мумкин, аммо қайта ўқиб ҳеч бўлмаса 10% ни, маълум ҳикматларни тушуна олсангиз ҳам катта озуқа оласиз. Румий ижодини тушунишда тасаввуф билан ҳам қисман таниш бўлиш мақсадга мувофиқдир.

"Ичиндаги ичиндадур" Румийнинг сўфийлик йўлидаги асари. Асар айниқса ундаги ўхшатишлар, ташбеҳлар билан менга жуда ёққан. Аммо умуман асар кўпчиликка тушунарсиз ва тўмтоқ бўлиб қолган. Мавзу бирдан ўзгариб кетади ё тугалланмай қолади,бир бирига қарама-қарши учровчи фикрлар кўплиги ўқувчини чалғитади.Бу ўзбекча таржимада кўплаб жойлари тушириб қолдирилгани билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

#Асардан_иқтибослар:

Улуғ Тангри алдовчидир. У гўзал шакллар кўрсатиб алдайди. Шакллар орасида ёмонлари ҳам бор. Буни инсоннинг «Менга чиройли бир фикрлар ва яхши бир иш юз очди» дея ўзини алдаб, ғурурланиши учун қилади.

*
Инсонни танимоқчи бўлсанг, уни гапга сол сўзидан унинг ким эканлигини билиб оласан.
*

Савол берган зот иккита жиҳатни яхшилаб тушунмоғи керак.
Биринчиси: Мен сўраган нарсамдан янглишдим. Менинг билганимдан бошқа нарса бордир.
Иккинчиси: Бундан устун бўлган ва билинишга муносиб бир сўз ва бир ҳикмат мавжуд, бироқ мен уларни билмасдим. Энди ўргандим, демоғи лозим .
«Жўяли савол билимнинг ярмидир» дейишади, ахир.
***
Ошиқ ва маъшуқ ўртасидаги таклифнинг йўқлиги қандай яхши! Таклиф, такаллуф ва тортинишлар — бегоналар учун. Ошиққа ишқдан бошқа ҳамма
нарса харомдир. Буни яна ҳам чуқурроқ англатардим, бироқ энди бемаврид.

👉@kitoblog👈
HAMMASI JUDA ODDIY EKAN!

Juda ham ko'p kitoblar haqida biladigan do'stlarimga rosa xavas qilardim. Qanday qilib shu qadar ko'p kitob o'qish mumkin deb 🙄

Gap bu yerda ekan — @Iqtiboslar_makoni

U yerda kuniga bir kitobdan parchalar berib borilar ekan. Kitob o'qishga vaqti yo'q va qaysi kitobni o'qishni bilmay turganlar uchun ayni muddao bo'larkan. O'qish uchun bir daqiqa kifoya.

Marhamat 👉 @Iqtiboslar_makoni
#Asaxiybooks дан навбатдаги совға. Бу китоб ўз вақтида кўп шов-шув бўлган. АҚШ мактабларида адабиёт дарслигида ҳам ўтилади. Қани кўрамиз шунча мақташганига арзийдими🙂

👉@kitoblog👈
📹 Қуйидаги интервьюни тавсия қиламан. "Книжний чел" нинг Россиядаги энг яхши ёш ёзувчилардан бири, "Риф" муаллифи ва "Чексиз ҳазил" китобининг рус тилидаги таржимони Aлексей Поляринов билан суҳбати: youtu.be/oomQ8GPmiQs

Мавзулар: китоблар ва телесериалларнинг қарама-қаршилиги, қалин романларнинг қайта тикланиши, Пелевин, Толстой, Достоевский, Глуховский ва буюк америкалик ёзувчилар. Aжойиб суҳбат қисқаси.

👉@kitoblog👈
📚Китоб ўқишнинг фойдалари ҳақида..

👉@kitoblog👈
Forwarded from Kitobxon kundaligi
ТОП - 5 ЗAМОНAВИЙ AНТИУТОПИЯЛAР

Дж. Оруеллнинг 1984, Молхона ёки Ҳакслининг "Янги ажиб дунё" каби машҳур антиутопик асарларини яхши биламиз. Бугун эса шу жанрдаги замонавий китоблар ҳақида гапириб бераман.

1. Овоз, Далчер К.

Кунига 100 та сўз. Ушбу чеклов AҚШдаги ҳар бир аёл учун давлат томонидан белгиланади. Тез орада аёллар меҳнат қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар. Энди мактабларда қизларга ўқиш ва ёзишни ўргатишмайди. Энди уларнинг жойи уй ишларида, у ерда эркакларга жимгина итоат қилишлари керак.
Худди шу тақдир доктор Ген Маккелланни ҳам кутмоқда, у ҳам энди лабораторияси ва муҳим тажрибаларини ташлаб кетиши лозим. Aммо тасодиф уни ўз овози, қизи ва бошқа аёллар овозини қайтариш учун курашишга мажбур қилади. Қандай, дейсизми асарни ўқинг..

2. "Aпофения", Панчин A.

Панчиннинг китоби - бу Оруелл ва Кафка руҳидаги хаяжонли дистопия, аммо муаллифнинг инсон ақлининг буюклигига бўлган ишончи бу чанг тўридан оқиб чиқади. Бу китоб атрофдаги дунё қанчалик бемаъни бўлишидан қатъи назар, онгни сақлаш қанчалик муҳимлиги ҳақида. Ҳеч қандай умид йўқ ва айни шу уни яна яратишга имкон беради. Балки ҳали ҳам кеч эмасдир..

3. Ўчирилган, Терри Т.

Aнглия, ХХI аср ўрталари. Кайланинг хотираси ўчирилиб, кимлиги йўқ қилинганди ва унинг хотиралари абадий йўқолди. Энди у янги ном, янги оила ва янги ҳаётга эга. У (жиноятчилар) кабиларга ҳукумат иккинчи имкониятни беради - улар энди қоидалар бўйича ҳаракатланади ва тирик қоладилар. Аммо..

4. Тамға, Сесиля Aҳерн.

Селестина Норт ҳар нарсада мукаммал: намунали қиз ва синглис, ўқитувчилар ва синфдошларнинг севимлиси.
Aммо бир кун, Селестина кутилмаган вазиятга тушиб қолади ва юрак буйруғига биноан қонунни бузади.
Ёрқин ижрдкор Сесилия Aҳерн идеалликни ҳамма нарсадан устун турадиган дунёни тасвирлаган. Хўш, ёш қиз ўзи учун азиз бўлган ҳамма нарсани хавф остига қўйса ва тизимга қарши туришга қарор қилса нима бўлади?

5. Синов, Уилсон С.

Эси оққанлар ўйинларига хуш келибсиз! Стормчейсер ва Линколн ер, табиий ресурслар, озиқ-овқат етишмайдиган ва одамлар касалликка дучор бўладиган дунёда яшайди.
Омон қолиш ва танқис манбалардан фойдаланиш учун, ноилож қолганлар динозаврлар яшайдиган қитъа Пилорияга боришга мажбур. Бу ям-яшил ўсимликлар, бой табиат ва иссиқ иқлими бўлган ҳақиқий жаннатдир. Унга ўтиш учун идеал жой, фақат қонхўр динозаврлар ўз юртидаги бегоналарга тоқат қилолмайдилар.

👉@kitoblog👈
​​📚Мэнсон айтяпти: "Биз чекишни ташлашимиз кераклигини, шакарнинг зарар эканини ёки дўстларимизнинг орқасидан гийбат қилмаслигимиз кераклигини яхши биламиз, шунга қарамай бу одатларимизни ташламаймиз. Уларнинг зарарини билмаганимиз учун эмас, балки ҳис қилмаганимиз учун юқоридаги одатлардан воз кеча олмаймиз."

Биз онгли равишда кўп ёмон одатларимизни биламиз. Уларни камайтириш, ўзимизни назорат қилишимиз керак, деймиз. Аммо, бунга ирода етмай яна шундай яшашда давом этамиз. Бу ерда асли бир парадокс бор. Бу одатлар ростан ёмон бўлса нега организм уни талаб қилади, аҳир бу унга зарарга ишлайди, тадрижий ривожланишга ҳам ҳалақит қилиши мумкин-ку?

Балки, бизга асли шу зарарли нарсалар ҳам керакдир. Уларнинг зарарини биз рационал равишда баҳолай оламиз, аммо ҳиссиётга эрк берамиз. Ҳиссиётларни бошқаришга, чеклашга уринамиз, аммо нега ўзи уларни чеклаш керак, агар бундан биз ўзимизни яхшироқ ҳис қилаётган бўлсак? Шу онда психологларнинг "ирода асли мавжуд эмас" деган гаплари эсга тушади..

👉@kitoblog👈
🐴Доира ичида от

Периферик кўриш қобилиятини текширувчи тест. Япония байроғини эслатувчи ёрқин қизил доира ичида от тасвири мавжуд.

Aксарият кўпчилик ҳайвон тасвирини кўради, баъзилар ҳатто аниқ тафсилотларгача кўра олади: ўт, от йоли, эгар. Aммо отни кўра олмайдиганлар бор.

👉@kitoblog👈
💬 Инсоннинг шаҳвоний ҳирси нақадар жирканч,- деб ўйлади у,— бу ҳирс соф экан, маънавий ҳаётингнинг юқори поғонасидан туриб қараб, ундан жирканасан, тубан тушгудек бўлсанг ёки ўзингни тута билсанг ҳам барибир ўзлигингча қоласан, лекин бу шаҳвоний ҳирс ясама эстетик, поэтик ниқобга ўралган бўлиб, сендан сажда қилишни талаб этса, у тақдирда, шу ҳирсни муқаддас санаб, яхшидан ёмонни фарқ қила олмай, бутунлай унинг қаърига ботиб кетасан. Шуниси жуда мудҳиш.

📚Толстой—Тирилиш

👉@kitoblog👈
​​Кичик сўров ўтказамиз. Сиз кўпроқ ақлга қулоқ соласизми ёки ҳиссиётга?
Forwarded from Kitobxon kundaligi
🌟​​Инсонлар барибир ўзгаришади. Ва уларни афсуски дард ўзгартиради. Хиёнат, ёлғон ва хафсаланинг пир бўлиши - мана шулар биргаликда дилкаш, очиқкўнгил инсонни ҳам, ёпиқ, одамови одамга айлантириб қўяди. Ғайратли, жўшқин одамни ҳам ўтакетган сурбет, ҳиссиз одамга айлантириб қўяди.

Йўқ бу одамда ҳам юрак бор, фақат у қалин ҳимоя зирҳига ўрала бошлаган. Унда бошқаларга ишонч сўнмаган, шунчаки у ўз қалбига ҳаммани ҳам яқин ололмайди,ўзига хос филтр жуда камчиликни қабул қилади.Фақат танланганларнигина юрак қабул қилади. Мени фикримча совуққон, лоқайд, бошқаларни севолмайдиган инсонлар бўлмайди. Шунчаки уларга қачондир қаттиқ азоб беришган. Уларнинг юлдузини кимлардир сўндирган.

Aлина Ермолаева

👉@kitoblog👈
​​Юқоридаги ақл ва ҳиссиёт ҳақидаги сўров бекор эмасди, албатта. Айнан ақлга ёки ҳиссиётга бўйсиниш, ўзи қай бири тўғрилиги борасида Мэнсоннинг "Ҳаммаси расво" китобида яхши фикрлар келтирилибди. Айниқса, "ақл одами" ман, рационалман дейдиганларни китобдаги фикрлар хафа қилади🙃. Мэнсон бизни ҳиссиётлар бошқаради деган фикрда. Китобдан кичик парчани улашаман.

👉@kitoblog👈
Кема сувда бўлганида чўкмайди. Аксинча сув унда бўлса чўкиб кетади. Aтрофимизда юз бераётган нарсалар аҳамиятсиз. Муҳими, ичимизда нималар юз бераётгани..

👉@kitoblog👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🐱1963 йил 18 октябрда Франция космосга мушук Фелиcетни юборишга қарор қилди.

Мушук капсулада роппа-роса 13 дақиқа 13 сония бўлган. Ўшандан бери мушуклар космосга учирилмайдиган бўлди😅

👉@kitoblog👈
📚Том Филлипснинг "Humans: A Brief History of How We F*cked It All Up" китобининг 3 боби одамларнинг жониворлар билан олиб борган тажрибаларининг салбий оқибатлари ҳақида сўзлайди:

❇️1860-йилларда Томас Остин Австралияга 24 та инглиз қуёнларини кўпайтириш учун олиб келади. Аммо бу қуёнлар шунчалик ҳудудга мослашиб кетадики, 1920 йилда улар сони 10 млрд дан ошиб кетган. Бу ҳар 1 квадрат мил га 3000 қуён дегани эди. Улар барча сабзавотлар, меваларни ҳали пишмай туриб еб юборар, қишлоқ ҳўжалигиа миллионлаб доллар зарар келтирарди. 90 йилларга келиб ҳукумат қуёнларга тарқалишини олдини оладиган, махсус касалликлар билан улар сонини бир мунча тартибга солишган.

❇️Британ колонизаторлари Нилда тарқалган йирик олабуға балиғини, Африканинг энг йирик Виктория кўлида кўпайтиришни режалаштиради. Дарҳақиқат кўлга қуйиб юборилган балиқлар тез орада кўпайиб,балиқчилик саноатини ривожлантириб юборган. Аммо,балиқлар шунчалик кўпайиб кўлдаги барча экосистемага таъсир қилиб у ердаги бошқа 500 тур жониворлар, балиқлар қирилишига сабаб бўлган.

❇️Хитойда Мао пайтида "4 зараркунанда кампанияси" эълон қилиниган. Миллиардалаб каламушлар, чивин, пашша ва чумчуқлар аҳоли томонидан йўқ қилинган. Чумчуқлар ва каламушлар буғдой ҳосилини еб юборувчи асосий зараркунанда сифатида кўрилган. Оқибат эса мутлақо тескари бўлган. Чумчуқлар нафақат буғдой балки, бошқа зараркунанда-ҳашоротларни ҳам ейишарди.Оқибатда энди бу ҳашоротлар кўпайиб,ҳосил етилмай,камайиб кетишига олиб келинган.Ўша пайтлар бу очарчиликка ҳам сабаб бўлган.Кейинроқ бошқа давлатларда чумчуқлар яна келтириб Хитойда кўпайтириш йўлга қўйилган.

♻️Инсоният мана шу тарзда жониворларни ўзига бўйсиндирмоқчи бўлади, аммо табиат барибир ўз ишини қилади.

👉@kitoblog👈
👮🏻‍♂Назарбек ва Элбек армияда ўтган давр, у ерда ўқиган китоблари ҳақида ёзишибди.

https://t.me/bookerberg/371

https://t.me/Tav_uz/1833

Мен ҳам армияда ўтказган давримни эслаб, лекин биронта китобни эслолмадим. Чунки айни пахта териш мавсумида армияга борганман😅 Ҳарбий қисмга боргач бир неча кун ичида Бекободга пахта теришга кетгандик. Коллежга жойлашганмиз. Шароитларни гапирмайман, қисқаси "зўр" эди.

4:30 да туришни бошлаб, далага боргунча соат 7:30 бўларди. Ўша ерда қаҳатчилик деган нарсани кўрганман🙂. Пул бору, бирон нарса олиб ейишга, ичишга шароит бўлмай қоларди. Айниқса эҳҳе сувсизликдан қийналардик.

Муддат тугашига 5 кун қолганида яна қисмга қайтганмиз. Чирчиққа полигонга борганмиз. Сафда туриш, қадам ташлашни эплолмасдик, чунки пахтада тартиб унчалик қаттиқ эмасди. Амаллаб муддатни тугатганмиз. Китоблар ҳақида эса ўйлашгаям вақт бўлмаганди😐

👉@kitoblog👈
📚"Китоблар олами" да бу йил энг кўп сотилган китоблар рўйҳати(Топ-10) чиқибди. Бу рўйҳат биздаги кўплаб китобхонларнинг қизиқишини акс эттиради маълум маъонда.

@kitobxonam айтгандек 10 таликда биронта ўзбек асари йўқ. Элчин Сафарли ва Коэльонинг эса нақ 2 асарлари рўйҳатга кирган. Назаримда, "юки бор" асарлардан "Элджернонга аталган гуллар" ва "Молхона" ни айтса бўлади. Бир кўринг асарлар ҳақидаги фикрлар ҳам бор. ⤵️

👉@kitoblog👈