#Якшанбага_тавсия
Ўқувчи
Кеча рус киноижодкорлари олган “Ўқувчи”(Ученик) фильмини кўрдим. Фильм Канн кинофестивалида ҳам тақдирланган экан. Кинода диний мутаасиблик қандай оқибатларга олиб келиши яққол кўрсатиб берилган. Бош қахрамон Венямин мактаб ўқувчиси. У онаси билан яшайди ва Инжилни ўқишга муккасидан кетган. У ҳаётдан, одамлардан юз ўгириб зоҳидлардек яшашга ўтади. У Инжилдаги ҳар бир оятларни айтиб бера олади ва ҳаётда ҳам ҳудди китобда ёзилганидек яшаш тарафдори.
У жамият аҳлоқини айнан муқаддас китобларда ёзилгандек бўлишини хоҳлайди. У қизларнинг бикини кийишига, мактабда жинсий тарбия ва эволюция мавзулари ўтилишига қарши. Гомосексуалларга буткул қарши. Черков ва роҳибларнинг турли удумларига ҳам қарши. Умуман фильмда юқоридаги барча мавзулар алоҳида қамраб олинган.
Фильмда мана шу биз интернетда баҳслашиб ва жар солиб юрадиган ҳолатларинг реал ҳаётдаги оқибатлари кўрсатилган.
Қисқаси, фильмни барчага тавсия қиламан. Кўплаб маълумотларга эга бўласиз ва жиддий ҳаётий зиддиятларни кўрасиз. Фильм қатъий +18.
👉@kitoblog👈

🌟Инсонлар барибир ўзгаришади. Ва уларни афсуски дард ўзгартиради. Хиёнат, ёлғон ва хафсаланинг пир бўлиши - мана шулар биргаликда дилкаш, очиқкўнгил инсонни ҳам, ёпиқ, одамови одамга айлантириб қўяди. Ғайратли, жўшқин одамни ҳам ўтакетган сурбет, ҳиссиз одамга айлантириб қўяди.
Йўқ бу одамда ҳам юрак бор, фақат у қалин ҳимоя зирҳига ўрала бошлаган. Унда бошқаларга ишонч сўнмаган, шунчаки у ўз қалбига ҳаммани ҳам яқин ололмайди,ўзига хос филтр жуда камчиликни қабул қилади.Фақат танланганларнигина юрак қабул қилади. Мени фикримча совуққон, лоқайд, бошқаларни севолмайдиган инсонлар бўлмайди. Шунчаки уларга қачондир қаттиқ азоб беришган. Уларнинг юлдузини кимлардир сўндирган.
Aлина Ермолаева

Forwarded from Kitobxon kundaligi
📚Ўқилган китобни ёдда сақлаш
Кўпинча китобдан ўқилганларимиз бир неча кундаёқ дарҳол эсдан чиқиб қолади.Бу самарасиз мутолаадир. Ҳатто энг қизиқарли китобдан ҳам кўпинча асосий жойларини эслай олмаймиз. Бунга барҳам бериш учун Павел Палагин "Ҳосил йиғиш техника" сини амалга оширишни айтади. Деҳқон ҳам йилда бир неча марта ҳосил йиғиб олади,бўлмаса йил оҳиригача экинлари етиб бормай, чириб кетиши мумкин. Сиз ҳам бутун китобни оҳирида мазмунини чиқараман деб овора бўлманг ва ҳар бир бўлим "ҳосили" ни вақтида йиғиб олинг.
♻️Хосил йиғиш техникасининг уч босқичи
1⃣ Тўхташ. Китобдаги блокни охиригача ўқиб чиқишингиз билан (бирор боб, бўлим,қисмни) ўқишни тўхтатиш, матнга қарамай, қисқа пауза қилиш керак. Бу бир сониядан камроқ вақтни олади.
2⃣ Моҳият. Расм, диаграмма, вазият ва шунга ўхшаш нарсалар шаклида ўқилган матннинг асосини тасаввур қилинг. Ҳаёлингизда янги маълумотларнинг асосий жиҳатлари ва улар юзага чиқарадиган мазмун пайдо бўлиши керак. Бизнинг узоқ муддатли хотирамиз бирон бир нарсани тасаввур орқали яхши эсда сақлаб қолади. Шунинг учун, агар сиз матннинг моҳиятини шу тарзда ҳосил қилишга муваффақ бўлсангиз, унда сиз уни яхшироқ ёдда сақлай оласиз. Ўртача, бунга 10 сония вақт кетади.
3⃣ Aсосий қисмни сўзлаб бериш. Ўзингиз тасаввур қилган матннинг моҳиятини қисқа ва аниқ қилиб айтишга ҳаракат қилинг. Қанчалик қисқа бўлса, шунча яхши. Кўпинча мен буни ўзимга пичирлаб айтаман ва атрофда ҳеч ким бўлмаса, унда баланд овоз чиқариб бажаришга ҳаракат қиламан. Бу 10-30 сония давом этади.
✅Шундай қилиб, ҳар бир бўлимидан кейин ўқиш пайтида "ҳосил" ни ўқиш учун 20 дан 40 секундгача вақт керак бўлади, бу ўқишга сарфланган вақтни ҳам мазмунли, ҳам самарали қилади!
📝 Ҳа шундан кейин янада эсда қолиши ва оҳирида тақриз ёзишда кўмак бўлиши учун, шу қайтарганларингизни 3-4 гап бн ёзиб ҳам қўйинг.

Йил давомида бошлаб қўйган китобларим кўп, бир нечтаси ҳали тугамаган. Шу декабр ойида янги китоблар бошламай, ўша китобларни тугатиб қўйишга қарор қилдим. Буни қанчалик уддалай оламан билмадим😅.
Ҳарқалай бошланган китобларни тугатиб қўйиш керак. Кейин хотиржам бошқа асарларни бошласам бўлади. Оҳирги пайтлар ўқиш тезлигим пасайди, энди буни етказиб олишим керак. Ҳаммага ёқимли мутолаа🙂

Баъзи халқаро ташкилотларнинг аҳамияти шундаки уларнинг пуллари бор. Жаҳон банки ва бошқа "минтақавий" кўп қиррали банклар, асосан бой давлатлар ҳукуматига тегишли бўлиб, ривожланаётган мамлакатларга кредитлар беради.
Қарз олишда улар хусусий сектор банкларига қараганда қулайроқ шартларни (паст фоиз ставкалари, узоқ муддатлар) таклиф қилишади. Халқаро Валюта Жамғармаси (МВФ) молиявий инқирозга учраган мамлакатларга улар хусусий бозордан ололмайдиган қисқа муддатда катта миқдордаги кредитлар беради.
Жаҳон банки, ХВФ ва шунга ўхшаш бошқа молиявий ташкилотлар қарз олувчи давлатлардан аниқ иқтисодий чораларни қўллашни талаб қиладилар.
Аммо Жаҳон банки ва ХВФ танлаган шартлар бой давлатлар ҳолатига мос, аммо камдан-кам ҳолларда қарз олувчи давлатлар учун фойдали бўлади. Бунинг сабаби шундаки, ушбу молия институтлари "бир доллар — бир овоз" қоидасини қўлловчи корпорациялардир. Улар акцияларининг аксарияти бадавлат мамлакатларга тегишли, шунинг учун ҳам айнан бой давлатлар нима қилишни ҳал қилишади.
Энг муҳими шундаки, АҚШ Жаҳон Банки ва ХВФда қонуний вето ҳуқуқига эга. Чунки ушбу муассасалардаги энг муҳим қарорлар 85 фоиздан ошиқ овозини талаб қилади. Қўшма Штатлар эса акцияларнинг 18 фоизига эгалик қилади. Бу дегани АҚШ қайсидир қарорга кўнмаса бошқа барча давлатлар биргаликда ҳам бу қарорни қабул қила олмайди.
📚 Х. Дж. Чанг— Как работает экономика

Ўғирлик яхши эмас, янаям билмадим😕 Ҳеч бўлмаса канал манзили қўйилса бўларди..
Бу бўйича админ мурожаат қилиб,манбани қўшиб қўйди.👏👏
Бир ҳафта олдинги постим: https://t.me/kitoblog/791
👉@kitoblog

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизнинг миямиз ўртача одам ўқиганидан кўра тезроқ ўйлайди. 🤯
Мия фикрларни ўқиш тезлигига (одатда дақиқасига 150-200 сўз) нисбатан тезроқ қабул қилади. Одатда энди китоб ўқишни бошлаганлар, секин ўқувчиларда мия тез зерикиб қолади, шунинг учун секин ўқийдиган одамлар кўпинча матндан чалғиб, бошқа бир нарса ҳақида ўйлаб кетишади.
⠀
📚Китоблардан кўпроқ фойда олиш учун ўқиш тезлигини фикрлаш тезлигига етказиш лозим, шунда сиз ўқиганларингизни янада яхшироқ тушунасиз.

🎦Платформа фильми ҳақида.
Баъзи баъзида фильмлар ҳам тавсия қилиб, шарҳлаб тураман. Ҳеч ким қаршимасдир🙈 Бу фильм ҳам сўнгги пайтлар жуда реклама бўлганди. Турли аллюзияларга бой фильм. Қуйида фикрлар. Кўрмоқчи бўлганларга Канал33 да бор эди.

Telegraph
“Платформа” фильмига фикрлар
Кўпчилик оҳирги пайтларда “Платформа” фильмини тавсия қилиб келаётганди. Хўш нимаси ёқди дейилганига эса жавоблар мужмал шунчаки “Вау”, “Зўр”, “Гап бўлиши мумкинмас!” деган ҳитоблардан ортмайди. Фильм воқеалари билан бироз танишгач кеча фильмни ўзини тугатдим.…
Шу китобларни тезроқ тугатсам яхши бўларди. Ўзимдан кўнглим тўларди🙂
Лекин мағзини чақиб ўқиш ҳам мароқли. Шунчаки барибир кўпроқ вақт ажратиш керак.
Тепада биринчи турган китоб К. Островитяновнинг "Политическая экономия" китоби жуда ёқяпти. Бугунги жамиятдаги, иқтисодиётдаги ҳолатларни тушунишга ўта мақбул экан. Китобда ибтидоий пайтлар, қулдорлик, феодализм, капитализм ва коммунистик жамиятлар, тизимларнинг қандай вужудга келиши батафсил содда тушунтирилган. Меҳнат тақсимотининг аҳамияти, ишлаб чиқариш воситалари мураккаблашуви ва шу орқали бугунги синфлар вужадга келиши ҳақида қимматли маълумотлар кўп. Қисқаси ҳаммага тавсия.

Forwarded from Bookerberg
📚 Inson umrida bir marta bo'lsa ham o'qib chiqishi kerak bo'lgan badiiy asarlar ro'yhati (Jahon adabiyoti)
❗️ Disklaymer: ro'yhatda yo'q bo'lgan munosib asarlar bo'lishi mumkin. Ularni yo keyingi ro'yhatlarda uchratasiz, yoki men u asarlar haqida bilmayman (yoki menga xuddi sizga ta'sir qilganidek ta'sir ko'rsatmagan)
(1-ro'yhat, kategoriya #1)
asar sizga nimani o'rgata olishiga qarab shu mavzudagi darslik deb ketilgan
1. "Kichkina shahzoda", Antuan de Sent-Ekzyuperi (falsafa darsligi)
2. "Usta va Margarita", Mixail Bulgakov (ezgulik va yovuzlik tarixi)
3. "Oliver Tvistning sarguzashtlari", Charlz Dikkens (jamiyat turmush tarzi darsligi)
4. "G'urur va andisha", Jeyn Osten (munosabatlar haqidagi darslik)
5. "Dorian Grey portreti", Oskar Uayld (ijodiy fikrlash darsligi)
6. "Urush va tinchlik", Lev Tolstoy (haqiqiy insonning xatti-harakatlari haqida darslik)
7. "Над пропастью во ржи", Джером Д. Селинджер (o'smirlik inqirozi haqidagi darslik)
8. "Uch ogayni", Erix Mariya Remark (haqiqiy do'stlik haqida darslik)
9. "O ajib yangi dunyo", Oldos Xaksli (illyuziyalardan voz kechis darsligi)
10. "Faust", Gyote (kuch va iroda darsligi)
11. "Jonatan Livingston laqabli baliqchi qush (Parvoz zavqi)", Richard Bax (orzularni ro'yobga chiqarish darsligi)
12. "Martin Iden", Jek London (chidamlilik va qat'iyat darsligi)
13. "Eljernonga atalgan gullar", Daniel Kiz (insonparvarlik darsligi)
14. "Biz", Yevgeniy Zamyatin (siyosatshunoslik darsligi)
15. "Farengeyt bo'yicha 451 daraja", Rey Bredberi (degradatsiyaga qarshi kurash haqida darslik)
16. "Alisa mo'jizlar mamlakatida", Lyuis Kerrol (Mantiq va ma'no darsligi)
17. "Ilohiy komediya", Dante Aligyeri (gunoh va e'tiqod darsligi)
18. "Graf Monte-Kristo", Aleksandr Dyuma (haqiqiy hissiyotlar haqidagi darslik)
19. "Jinoyat va jazo", Fyodor Dostoyevskiy (falsafa va ahloq darsligi)
20. "1984", Jorj Oruell (jamiyat haqidagi darslik)
21. "Бойцовский клуб", Чак Паланик (zamonaviy dunyo hayoti haqida darslik)
22. "Olchazor", Anton Chexov (eskilikdan voz kechish haqida darslik)
23. "Begona", Alber Kamyu (insoniylik darsligi)
24. "Alvon yelkanlar", Aleksandr Grin (romantika darsligi)
25. "Robinson Kruzo", Daniel Defo (umid va kelajakka ishonch darsligi)
Ro'yhatning davomi bor.
Shuningdek, ilmiy adabiyotlar uchun alohida, o'zbek adabiyoti uchun alohida, va turli kategoriyalarga ajratilgan holda ro'yhatlar tuzib e'lon qilaman.
Shu kabi tematik ro'yhatlar sizga qiziqmi?
@Bookerberg

#тезкор_ўқиш_техникаси
Ўқиш пайтида одамларнинг 80% сўзларни ичида ё сиртида такрорлайди. Баъзан юмшоқ артикулацияни ўқувчининг лабларининг енгил ҳаракати билан кўриш мумкин, лекин кўпинча лаб қимирламай ҳам аммо томоқ мушаклари ҳаракатда бўлиши мумкин.
Юлия Орлованинг фикрига кўра, бу мутолаани ўта секинлаштирадиган ёмон одат. Бирон нарса ҳақида ўқиётганда сиз дастлаб харфлар, бўғинлар кейин сўзлар шаклига келтириб такрорлайсиз. Натижада, сиз матнни фақат уни такрорлагандан кейингина тушунишга ўрганиб қоласиз. Aммо тушуниш учун бўғиз мушакларидан фойдаланиш шарт эмас.
Фотосуратга қараганда, у нимани тасвирлаётганини сиз ўзингизга айтмайсиз, тушунтирмайсиз. "Бу дарахт, бу тоғлар, бу ерда сувлар оқиб турибди" қабилида. Расмдаги маълумотлар дарҳол нутқ органларини четлаб ўтиб, мияга узатилади. Ўқиш пайтида ҳам худди шундай бўлиши лозим.
Лаблар ҳаракатларини бостириш учун уларни бармоқ билан босиш, оғизда нимадирни қисиб ушлаб туриш мумкин. Ички талаффуз билан курашиш учун матнни ўқиш мобайнида бир вақтнинг ўзида ўттизга қадар сананг ёки бирор қўшиқни (ҳатто сўзларсиз) ҳиргоя қилинг. Шунда томоқ мушаклари иштироки чекланади ва мия тўғридан-тўғри маълумот олишни бошлайди. Бир ёки икки ҳафта давомида сиз матннинг мазмунини тушунмаслигингиз мумкин, лекин аста-секин ҳаммаси нормал ҳолатга қайтади. Ва тезда бу ёмон одатдан қутиласиз.

Барча жавоблар ўзингизда. Сиз китобларда ёзилганидан кўпроқ нарса биласиз. Aммо буларни эслаш учун - китобларни ўқиш, ички оламингизга назар солиш, ўзингизни тинглашингиз керак.
👉@kitoblog👈
👉@kitoblog👈
💬 Ёзиш бу фикрлашнинг бир тури. Бирор ғояни ёзишга, ёзма тушунтиришга келганда киши ўша мавзуни ўзи қанчалик тушунишини билиб олади.
Ҳудди шундай китобларни ўқиш, росмана тушунишда ҳам улар ҳақидаги фикрни қоралаб қўйиш керак. Ўқиган китобингизга ҳеч бўлмаса бир абзац фикр, тақриз билдириб қўйсангиз, ўқиган китобингиз ёддан чиқмайди. Фикрларингиз чарҳланади, нутқ маданияти ҳам ошади.
Бугун жуда кўпчилик ижтимоий тармоқларда ўз фикрини ёзиб бориши ошган. Турли йўналишдаги блогерлар анча кўп. Киши аниқ бир йўналишда блог юритишини қўллаб қуватлайман. Фақат шу соҳага одам ўзи қизиқиши, яхши билиши даркор. Шунда блог ҳам қизиқ, ҳам фойдали бўлади. Баъзилар "мен бу соҳани зўр биламан, фақат ёзгим келмайди, эп кўрмайман" қабилида гапиришади. Аслида ҳақиқатдан бир соҳани билсангиз, бошқаларга ҳам уни тушунишда ёрдам берганингиз маъқул. Киши компютер ёнига ўтириб ёзишни бошлаганида ўзи соҳани қанчалик билиши, ойдинлашиб қолади.
Фикрлашдан, ёзишдан чарчаманг!

Forwarded from Ichimdagi isqirt odam
2021 yilda o'qilishi shart bo'lgan 21 kitob. (Freedom's library tavsiyasi)
1. Homo Deus: Kelajakning qisqacha tarixi - Yual Noa Xarari
2. Sunniy aqiydalar - Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
3. Lolita - Vladimir Nobakov
4. Nega davlatlar qashshoq(Why nations fail) - Daren Ajemoglu, Jeyms Robinson
5. Vaqtning qisqacha tarixi - Stiven Xoking
6. Политика - Aristotel
7. Государство - Platon
8. Gorio ota - Balzak
9. Barchasi dabdala (😁)(Everything is fucked) - Mark Menson
10. Urush va tinchlik - Lev Tolstoy
11. Jinoyat va jazo - Dostoyevskiy
12. Yolg'on psixologiyasi - Pol Ekman
13. Usta va Margarita - Mixail Bulgakov
14. Otamdan qolgan dalalar - Tog'ay Murod
15. Qo'rqinchili Tehron - Mushfiq Kozimiy
16. Sivilizatsiyalar to'qnashuvi - Samuel Xatington
17. Imkonsizlik fizikasi - Mitio Kaku
18. Brave new world - Oldos Xaksli
19. Biz (Мы) - Zamyatin
20. Qizil va qora - Stendal
21. Javdarzordagi qo'ruvchi - Jerom Devid Selinjer
Ulashishingiz, ro'yhatni davom ettirishingiz va o'zingizni ro'yhatingizni tuzishingiz mumkin
@kutubxona_library

Тик токерлар ҳақидаги интервью видеони кўрдим. Уларни ерга ураётган, тик токни тақиқлаш керак деяётганлар кўп сўнги пайтларда.
Аммо, танганинг бошқа томони бор. Видеони кўриб 17-18 ёш болалар самимий, мустақил фикр бераётгани гувоҳи бўлдим. Улар бошқалардек ота-она қўлига қараб қолмай, ўзлари кун кўряпти. Ҳатто уйдагиларини ҳам таъминлаётган экан. Бу ёшлар бойвачча, мажорлар эмас, пул учун тик ток олиб қобилияти ортидан кўтарилган. Ҳўш шулар агар шундай кўтарилмаганда, ўқишни битириб Россия ё бошқа жойда мигрант бўлиб кетмаслигига ким кафолат бера оларди? Ёки кўчада такасалтанг, ота онасига юк бўлиб ҳам яшайверарди.
Олий таълимга қизиқиш йўқ, дейишяпти. Ҳатто дарслар тик токдаги ишларимга ҳалақит қилади дейди. Бугун ойига 1000$ топиб тургандан кейин, 4 йил контракт тўлаб 2-3 млн ойликка ўқиймайди-да албатта🙂
Айниқса К. Қаҳҳоров фикрлари жуда маъқул бўлди. Сохталик йўқ, борича гапирган. 18 ёш боланинг гапи 28 ёшлилардан кам эмас. Ўзини бошқалардек яхши кўрсатишга уринмайди, кўнгилочар роликлар оламан дейди. "Тик токда ҳам сифатли, маънили контент бор, агар сиз кўпроқ шундай видеоларни кўрсангиз, унда бошқа бачканалари сизга кўринмайди, ҳамма излаганини топадиган жой" деяпти.
Қисқаси шу, жиноят қилмаяпти, мажбурий обунага ундамай, талабга қараб ишлаб, кун тебратишяпти. Ёқмаса кўрмаслик мумкин, аммо тик токни тақиқлаш шарт эмас.

YouTube
O‘zbekistonda TikTok pandemiyasi | SUBYEKTIV
Sifatli kontent yaratishga hissa qo‘shing:
▪️ VISA, MasterCard, СБЕРБАНК, Webmoney, QIWI 👉 https://www.donationalerts.com/r/subyektiv
▪️ UZCARD: 8600 5704 3846 2441 (Ziyoxonov Jamshidxon)
Bosh homiy: Kun.uz internet nashri
▪️ Reklama 👉 +99890 044-66-81…

Табиий бойликларнинг етишмаслиги интеллект, интизом ва ихтирочилик қобилиятининг оширилиши билан қопланиши лозим.(c)
👉@kitoblog👈
👉@kitoblog👈
📚Ф.М.Достоевский—Ойдин тунлар
«Оний ҳаловат! Бир инсон умрига кифоямас-ми, бу?»
Ойдин тунлар асарини аслида бундан анча йиллар олдин ўқигандим, ўшанда оддий севги қиссасидек таасурот ўйғотганди,ҳолос. Аммо бу гал асарни ўқир эканман, барча ҳиссиётларни бошдан ўтказгандек, бош қаҳрамоннинг кечмишларини, психологик ҳолатини ўз кўзим билан кўриб тургандек бўлдим.
Бош қаҳрамон бир ҳаёлпараст йигит. Лекин у ортиқча маиший нарсаларга бош қотириб ўтирмайди, уларни ҳаёл қилмайди. Нураган уйлар, атрофдаги одамларнинг фаолияти, кўчадаги одамалар унга бегона, арзимас нарсалар.Унинг ҳаёлида ўзга олам бор, у шу оламида яшайди. Ўзи қай бири ҳақиқий ҳаёт эканига ҳам шубҳа қилади. Тушида капалакка айланиб қолган Хитой ҳукмдорини ёдга солади.Ўшанда ҳукмдор асли туши ҳақиқий ҳаётми ёки яшаётган умри тушми деган саволлар гирдобида қолганди.
Бизнинг ҳаёлпарастнинг эса нафақат турмушда омади келмаган, балки шаҳсий ҳаётда ҳам. У энди ўзи танишган гўё иккинчи ярми деб ўйлаган қизни учратгандаёқ, бир кичик тарсаки олди: "Уни яхши кўриб қолиш мумкин эмас". Кошки кўнгил раъйига қарши чиқиб бўлса...
Лекин йигит ҳақиқий самимий ва том маънода ҳалол инсон эди.У шундай севарди-ки, бу севгиси севган инсонига ортиқча юк бўлишни хоҳламасди. Ҳатто севганига бошқа инсон билан бахтли бўлишига ҳам ёрдам берарди. Билмадим, бу йигитнинг ростдан ҳам самимий соф истагимиди, ёки сўнгги сонияларгача севгилисига бўлган умидимиди? Менимча, иккинчиси. Чунки, севги кишини ҳар кўйга солади, киши севган одами гарча уни севмасада у билан бирга лаҳзалардан оний бахтни ҳис қилади. Аммо сўз бошидаги иқтибосга қайтамиз: лаҳзалик бахт, бир неча кунлик сармастлик кишининг бутун умрига баробарми? Киши ўша онлар учун, энди қолган умрини бир маромда ўтказа оладими? Йўқ бу етарли эмас, балки Достоевский бошқа фикрдадир,аммо мен киши ҳаловатга ва бахтга эришишга уринишда давом этавериши керак деб ҳисоблайман. Киши мутлақ ҳаловатга эришмаслиги аниқ, аммо фақат бахтли ўтмишни эслаб ҳам яшаб бўлмайди.
«О, агар у сиз бўлсангиз эди!»
Асардаги мен учун энг самимий сўзлар.. У сиз бўлсангиз...Сиз у эмас.Аксинча. Сиз кимгадир доимо яхшилик қилишингиз, меҳрибон, самимий ва ғамхўр бўлишингиз мумкин, аммо "ўша бошқа" си ўрнини боса олмайсиз. Осмондаги ойни маржон қилиб тақмайсизми у эмассиз.Бор йўғи шу. У сизни севолмайди, уни ғамхўрлик, меҳр билан ўзингизники қилиб олишингиз мумкин, аммо қуруқ танага, жисман эгалик қиласиз. Унинг қалби бошқа одамни деб тураверади. Ҳақиқий самимият эса сиз бошқа бировга ҳеч ғаразсиз яхшиликлар қилиб, меҳр бериб ундан шундай жавобга умид қилмасликдир. Ўша инсоннинг одатий муносабатини тўғри тушуна олишдир.Аммо, бунга кўпчилигимиз қодир эмас, қодир бўлиши ҳам қийин. Киши бировга меҳр бераркан, камида бироз эътиборга ҳаққим бордир, деб ҳисоблайди. Аммо ростдан шундайми? У сиздан меҳрни қарзга сўраганмиди? Нега қарши шундай жавоб бўлиши керак ёки ростдан бўлиши кераг-у, одамлар сурбетлашиб кеттими? Мен нотўғри фикрлаяпманми. Билмадим.
Аммо мен ҳавас қиламан. Бировга ҳеч таъналарсиз яхшилик қиладиганларга, бировдан катта умид қилмайдиганларга, бошқалардан ҳафсаласи пир бўлмайдиганларга. Зеро бировдан нимадир кутиш фақат бизнинг айбимиз, ўзгаларнинг маъсулияти эмас..

Хитой мактабидаги одатий дарс.
Нафақат расм чизиш ва ёзиш балки 3D моделлар билан ҳам ишлаш мумкин бўлган интерактив доска.