📌Буюк немис файласуфи Фридрих Ницшедан 5 иқтибос.
Ницшенинг сўнгги асарларида асосий масала, инсонлар ўртасидаги муносабатлар ва уларнинг киши эгосига қаратилганини исботлашга қаратилган. Сиз ҳам ўқиб кўринг. Фикрларига қўшилгингиз келмайди, аммо ичингизда кимдир "Ҳа ростан шундай" деб туравергандек бўлади..
1⃣ Ҳотираси пастлар жуда бахтли одамлар, зеро улар ўз хатоларини эслай олишмайди.
2⃣ Кўп нарсаларни чуқур ўйлаб юбориш керак эмас, бу орқали сиз илгари бўлмаган муаммоларни ярата бошлайсиз.
3⃣ Одамлар менга азоб бериш учун исталган нарсани айтишлари мумкин, чунки улар барибир менга аслида нима азоб бера олиши мумкинлигини билмайдилар.
4⃣ Сизнинг яқинларингизга муҳаббатингиз аслида сизнинг ўзингизга бўлган аҳмоқона севги. Сиз ўзингиздан қочиш учун уларга интиласиз ва шу орқали ўзингизни ғамхўр сифатида ҳис қила бошлайсиз.
5⃣ Кимдир сени мақтаса билгинки, сен ҳали ўз даражангда эмас, мақтаётган одамнинг даражасидасан.
6⃣ Муносабатларни бўзишнинг энг яхши йўли - уларни аниқлаштиришни бошлаш.
👉@kitoblog👈

📚Шоҳномадан номалар
Мумтоз асарларимизни ҳам кўп ўқиб тураман. Улардан ўзгача завқ олса бўлади. Маъно, мазмунку жуда бой. Саъдий Шерозий асарлари, Лисон ут тайр, Хамса, Бобурномаларни қизиқиш билан ўқиб чиққанман. Фирдавсийнинг Шоҳномасини анча аввал ўқигандим. Бугун тақризни улашмоқчиман.

Telegraph
Шоҳномадан номалар
Фирдавсийнинг Шоҳномаси анча аввал ўқигандим.Йирик афсонавий ва тарихий воқеаларни қамраб олган.Асар турли шохлар ва баҳодирларнинг ўзига ҳос саргузаштларини ҳикоя қилади. Ўз ичида кўплаб алоҳида достонларни қамраб олган. Мени асарнинг афсонавий қисми гарчи…
📚С. Беккет-Годони кутиб асари ҳақида
Бу асар инсониятнинг яшашдан мақсадлари ва бир бирига ишончи ҳақида сўзлайди. Умид ва илинж асосида одам ҳамма нарсага сабр қилишини кўрсатади. Батафсил
👉@kitoblog👈
Бу асар инсониятнинг яшашдан мақсадлари ва бир бирига ишончи ҳақида сўзлайди. Умид ва илинж асосида одам ҳамма нарсага сабр қилишини кўрсатади. Батафсил
👉@kitoblog👈
Telegraph
Годони Кутиб - Сэмюэл Беккет
Годони кутиб.. Бу асарни кўплаб "энг, энг" адабий рўйҳатларда учратгансиз. Кўп ёзувчилар тавсия қиладиган, 20 асрнинг энг яхши драмаси деб эътироф этилади. Тўғриси бир йиллар олдин ўқишни ният қилиб ташлаб қўйгандим. Аммо бугун асарни ниҳоят тугатишга муваффақ…
Китобларни қаердан олишим, қайси дастурларда ўқишимни сўрашяпти. Мен асосан электрон китоблар ўқийман.
Ҳозир телефон учун бир неча шундай дастурлар тавсия қиламан.
1.Мен бир неча йилдан бери ўқиш учун ишлатадиган ридер бу Moon+Reader Pro. Playmarket да бор, шунингдек тўлиқ версияларини турли сайтлардан қидириб топиш мумкин. Дастур барча файллар epub, doc, pdf, fb2 ларни ўқийди. Сўнгги ўқилган китоблар тартиб билан туради. Қанча ўқилган, бобда қанча қолган барини кўриш мумкин.
Яна катта қулайлиги сўзни танлаб луғатдан таржима қилса бўлади. Луғатни дастурга юклаш мумкин. Буям Плаймаректдан. Менда 2 та луғат бор, инглизча-инглизча ва инглизча-русча. Расмларда кўрсатдим. Умуман менга энг қулай ридер шу.
2. Pdf учун лекин WPS Office ишлатаман. Мобил кўринишда ўқиш, сўзларни излаш ва pdf дан doc га ўтказиш функциялари бор.
3. Сўнгги пайт PocketBook дастурини ҳам ишлатяпман. Бу дастур одатда кўп ридерлар очмайдиган djvu(бошқа ҳамма форматларни ҳам) форматни очади. Жуда мукаммал қулайликлари бор, лекин шу мукаммалиги учун кўп ишлатмайман. Ўзи бир-неча китобни бирга ўқиганим учун шундай бир неча дастурдан фойдаланишга тўғри келади.
Сиз ёққанини ишлатинг!

🖍Адабий асарни таҳлил қилишда айниқса танқидий таҳлил қилишга, асар ҳақида тақриз ёзишга кўпчилик қийналиши мумкин. Ҳусусан, китобхонлар китобни ўқиб тушунишда таҳлил катта аҳамиятга эга ва бу фикрлашни оширишга ҳам ёрдам беради. Қуйида шу ҳақида👇
👉@kitoblog👈
👉@kitoblog👈
Telegraph
Адабий асарнинг танқидий таҳлили
Адабий асарни таҳлил қилишда айниқса танқидий таҳлил қилишга, асар ҳақида тақриз ёзишга кўпчилик қийналиши мумкин. Ҳусусан, китобхонлар китобни ўқиб тушунишда таҳлил катта аҳамиятга эга ва бу фикрлашни оширишга ҳам ёрдам беради. Танқидий таҳлил бу асарни…
📚Том Филлипснинг "Humans: A Brief History of How We F*cked It All Up" китобининг 3 боби одамларнинг жониворлар билан олиб борган тажрибаларининг салбий оқибатлари ҳақида сўзлайди:
❇️1860-йилларда Томас Остин Австралияга 24 та инглиз қуёнларини кўпайтириш учун олиб келади. Аммо бу қуёнлар шунчалик ҳудудга мослашиб кетадики, 1920 йилда улар сони 10 млрд дан ошиб кетган. Бу ҳар 1 квадрат мил га 3000 қуён дегани эди. Улар барча сабзавотлар, меваларни ҳали пишмай туриб еб юборар, қишлоқ ҳўжалигиа миллионлаб доллар зарар келтирарди. 90 йилларга келиб ҳукумат қуёнларга тарқалишини олдини оладиган, махсус касалликлар билан улар сонини бир мунча тартибга солишган.
❇️Британ колонизаторлари Нилда тарқалган йирик олабуға балиғини, Африканинг энг йирик Виктория кўлида кўпайтиришни режалаштиради. Дарҳақиқат кўлга қуйиб юборилган балиқлар тез орада кўпайиб,балиқчилик саноатини ривожлантириб юборган. Аммо,балиқлар шунчалик кўпайиб кўлдаги барча экосистемага таъсир қилиб у ердаги бошқа 500 тур жониворлар, балиқлар қирилишига сабаб бўлган.
❇️Хитойда Мао пайтида "4 зараркунанда кампанияси" эълон қилиниган. Миллиардалаб каламушлар, чивин, пашша ва чумчуқлар аҳоли томонидан йўқ қилинган. Чумчуқлар ва каламушлар буғдой ҳосилини еб юборувчи асосий зараркунанда сифатида кўрилган. Оқибат эса мутлақо тескари бўлган. Чумчуқлар нафақат буғдой балки, бошқа зараркунанда-ҳашоротларни ҳам ейишарди.Оқибатда энди бу ҳашоротлар кўпайиб,ҳосил етилмай,камайиб кетишига олиб келинган.Ўша пайтлар бу очарчиликка ҳам сабаб бўлган.Кейинроқ бошқа давлатларда чумчуқлар яна келтириб Хитойда кўпайтириш йўлга қўйилган.
♻️Инсоният мана шу тарзда жониворларни ўзига бўйсиндирмоқчи бўлади, аммо табиат барибир ўз ишини қилади.

1586241480_moon-reader-pro-v5_2_8-b502082-mod-5mod_ru.apk
19.5 MB
📲 Мен юқорида тавсия қилган Moon+ Reader Pro дастури андроид учун. Турли форматдаги электон китобларни ўқиш учун қулай. 19,5 мб.
⏩ Эндиликда ўзим ўқиётган китобларни электрон вариантларини ҳам юклаб кетаман.
⏬ Яна турли электрон,аудио китобларни топиш мумкин бўлган сайтлар, каналларни ҳам алоҳида пост қиламан.

🦀Қисқичбақа менталитети🦑
Агар битта челакка қисқичбақа солинса у қийинчиликсиз ундан чиқиб кетиши мумкин, аммо қисқичбақалар бир-неча, ўнлаб бўлса унда уларнинг бирортаси ҳам идишдан чиқолмайди. Чунки, бири чиқаётганда бошқалари унга осилиб олмоқчи бўлади ва уни тушириб юборади. Оқибатда барчаси идишдан чиқолмай қолаверади.
Психологияда қисқичбақа менталитети(crab mentality) деб ҳам кишиларнинг бир-бирини қўлламай руҳиятини синдириш,мотивацияни ўлдириш ҳолатларига айтилади. Бу менталитет болаликдан бизга ёпишиб олган. Х.Тожибоев айтгандек "Сен одам бўмайсан сен!Сен молсан, сен!" деган гап сўзлар дастлаб ота-оналардан янграйди. Болаям "ҳа мени бўганим шу эканда" деб юраверади. Сал катта бўлгач атрофдаги дўстлар,танишлар ҳам "қисқичбақа" га айланди. Э қўйсанг-чи...қўлингдан кемайди, бўладиган ишни қил.. эээ ўлиб кетамиз барибир, тарзида. Ҳамма бир биридаги мотивларни сўндириб, бирга "тешик тоғорадан" чиқолмай яшайверади. Бу кўпчиликнинг скептик бўлиб қолиши ва баъзан атай бир бирини мағлуб этмоқчилиги, билан боғлиқ.
Бу менталитет бизда деярли миллий менталитетга айланган десам, адашмасам керак.Бир биридан айб қидириш, бир бирини "кийдириш" ҳеч бўлмаса танқид қилиш бизнинг қон қонимизга сингиб кетган. Ҳатто чет элда ҳам хориждагилар қолиб ўзимизникилар бир-бирини алдаб, "ухлатмоқчи" бўлиб юради. Биз эмас, ўзим ривожланай деган худбинлик устунлик қилади.
Қисқичбақа эффекти таъсирини шифокор Игнац Земмельвейс ҳаёти мисолида кўриш мумкин.У туғруқ пайти кўплаб оналар ўлимига оддийгина дезинфекция қоидаларига риоя қилмаслик сабаблигини аниқлаган. Ва ўзи ишлаган шифохонада барча шифокорлар туғруқ олдидан қўлини яхшилаб ювиши кераклигини талаб қилган. Аммо, унинг бу янгилигига қарши чиққанлар ҳам кўп эди. Улар буни қабул қилолмай, Земмельвейс буни бошқаларга айтишига йўл қўйишмаган. Якунда уни Венадаги Дёблинг руҳий хасталар уйига алдаб олиб бориб, ўша ерда қамаб қўйишган.Орадан 2 ҳафта ўтиб Земмельвейс вафот этган.
Оналар ва болалар ўлими кўпаявергач, 18 йил ўтиб унинг назариялари амалиётга тадбиқ қилина бошлаган. Унинг шарофати билан ўша пайтлар оналар ва чақалоқлар ўлими 7 марта(!) га камайган. Бугун Будапештда унга қўйилган ҳайкалга "Оналар ҳалоскори" деб ёзилган..

Phillips_Humans_A_Brief_History_of_How_We_F_cked_It_All_Up_RuLit.zip
713.4 KB
📚Мен бир неча бор тавсия берган Том Филлипснинг "Humans.. " китоби. Инсоният тарихи, ривожланиши ва қилинган хатоларни қамраб олган ажойиб асар. Ҳали рус тилига таржима қилинмаган.Инглиз тилида. Ўқиб кўринг.
👉@kitoblog👈
👉@kitoblog👈
🔎 📚 Қуйида ўзим фойдаланадиган турли китобларни топиш мумкин бўлган манбаларни улашаман.
📝Мен каналда тақризлар ёзаётган китобларни электрон вариантларини ҳам шу сайтлардан кўчириб олса бўлади.
Сайтлар:
1. https://www.libgen.is/ жуда кўп инглиз тилидаги китоблар йиғилган база.Қидирув тизими орқали осонгина муаллифини ё асарни ёзиб топиш мумкин. Шунингдек турли жанр,мавзудаги яхши китобларни ҳам топса бўлади.
2. https://www.flibusta.site/ бу ерда эса асосан барча китобларни рус тилида топса бўлади.Ўзим кўп ишлатаман. Илмий оммабоп,иқтисодий,сиёсий китоблар ҳам кўп. Турли мавзудаги тўпламлари бор.Ёққанини кўчириб олиб ўқиш мумкин.
3. https://ru.pdfdrive.com/ номидан ҳам маълум бу ерда pdf форматдаги турли китобларни ўқиш мумкин. Машҳур китобларни кўриш мумкин. Сайтга ишонсак 75 млндан ошиқ китоблар бор экан😮
4. https://akniga.org/ | https://vse-audioknigi.ru/ сайтларида эса аудиокитобларни мазза қилиб тингласа бўлади. Бошқа иш қилиб турган маҳал айни муддао.
5. http://n.ziyouz.com/kutubxona ўзбекча адабиётлар учун эса бундан яхши манба йўқ. Жаҳон адабиёти асарлари, аудиокитоблар ҳам бор. Асосан пдф форматида.
📌Мана марҳамат шу манбалардан турли китобларни топишингиз муикин! Бошқаларга ҳам улашинг!
⏭Кейинги пост эса шундай телеграм каналлар ҳақида бўлади.

✨Дунёқарашни кенгайтириш ва ностандарт фикрлашни оширишни, ноодатий сюжетларга қизиқувчиларга замонавий француз ёзувчиси ва файласуфи Бернар Вербер асарларини тавсия қиламан. ‘Фаришталар империяси’ , 'Танотанавтлар’ , ‘Оталаримизнинг оталари’ каби асарлар бадий асар бўлсада илмий маълумотларга жуда бой. Шунингдек ‘Нисбий ва абсолют билим энциклопедияси’ китоби эса турли қизиқарли маълумотларга бой.
💬Бу эса Фаришталар империясидан:
Чтобы узнать цену недели, спроси редактора еженедельника.
Чтобы узнать цену часа, спроси влюбленного, ждущего свою возлюбленную.
Чтобы узнать цену минуты, спроси опоздавшего на поезд.
Чтобы узнать цену секунды, спроси того, кто потерял близкого человека в автомобильной катастрофе.
Чтобы узнать цену одной тысячной секунды, спроси серебряного медалиста Олимпийских игр».

bernard_verber-otetc_nashih_ottcov-1494270655.epub
442.1 KB
Бернард Вербер-Отец наших отцов
bernard_verber_novaya_entciklope.epub
8.5 MB
Бернард Вербер-Новая энциклопедия Относительного и Абсолютного знания
bernard_verber-otetc_nashih_ottcov-1494270655.epub
442.1 KB
Бернард Вербер-Отец наших отцов
📚Оскар Уайльд - Дориан Грей портрети
Оскар Уайльднинг Дориан Грей портрети асари мен энг севган асарлардан бири. Шунингдек, бу мен ягона 3 тилда ўқиб чиққан асардир🙂Тўғриси бу асарни нега чоп этишмаётганига ҳайрон ҳам қоламан. Асар ҳақида кўп гапирардиму, яхшиси дастлабки бобларидан иқтибослар келтириш билан чекланаман. Асар бундай иқтибосларга жуда бой. Батафсил

Оскар Уайльд - Дориан Грей портрети
Оскар Уайльднинг Дориан Грей портрети асари мен энг севган асарлардан бири. Шунингдек, бу мен ягона 3 тилда ўқиб чиққан асардир🙂Тўғриси бу асарни нега чоп этишмаётганига ҳайрон ҳам қоламан. Асар ҳақида кўп гапирардиму, яхшиси дастлабки бобларидан иқтибослар…
Дориан-Грей-портрети_5352546500.epub
498.7 KB
📔Дориан Грей китоби.Формат: epub
Дориан Грей портрети.pdf
2 MB
📔Дориан Грей китоби. Ажойиб асар ўқиб кўринг. Формат: pdf
🎲 Мальтус ва "жирканч иқтисодиёт"
18 асрда Томас Мальтус деган иқтисодчи ўтган. Унинг аҳоли ўсиши борасидаги фикри кўплаб иқтисодчиларга таниш. Қисқача айтганда, унинг фикрича аҳоли сони геометрик прогрессия билан кўпайса, озиқ-овқат, ресурслар арифметик прогрессия билан ўсади. Яъни аҳоли, ўзи ҳосил қиладиган ресурлардан бир-неча марта кўпроқ ўсиб боради. Якунда аҳоли етарлича озиқ овқатга эга бўлмайди ва "малтус тузоғи"(очлик, қолоқлик) га тушиб қолади. Очликка маҳкум бўлади. Малтус агар аҳоли ўсиши назорат қилинмаса ҳар 25 йилда "малтус тузоғи" вужудга келаверади деган. Назорат қилиш деб эса у урушлар, эпидемия ва ўша очликни кўрсатган. Шулар оқибатида аҳоли сони камайиши табиий деб ҳисоблаган. Айниқса камбағалларни Малтус кўп танқид қилган.Улар ўзидан ўзи кўпаявериб, баттар аҳволни қийинлаштиради, дерди. Шунинг учун ҳам асли улар қашшоқ ва шунга маҳкум деб ҳисоблаган. Малтус назариялари буржуа, зодагонлар орасида шухрат қозонганди.У сабабли энди шаклланаётган иқтисодиёт фанини "жирканч иқтисодиёт" дейишарди.
Мен бугунги баъзи амалдорларимизни ҳам Малтусга ўхшатаман. Улар ҳам кўп ҳолатда аҳолини айблашга уста.Улар сабаб бугун аҳолида келажакка салбий,негатив фикр шаклланган.
Малтус фикрлари фақат индустриализация давригача ўринли эди. Бугунги технологик жараёнда ресурслар аҳолидан каррасига ўсиб боради. Шунингдек, аҳоли ҳам контрацепция воситалари билан у қадар кўпайиб ҳам кетмайди. Бугун аҳоли ўсиши янги ишчи кучи, кадр сифатида ижобий баҳоланади. Аммо бу аҳоли дарҳақиқат яхши кадр ва ҳақиқий меҳнат яратувчиси бўлиши лозим. Шунда улар ўз сониданда кўпроқ одамларга етадиган ресурсларни яратади. Ана шунда Малтус адашгани маълум бўлади.
Айтганча, Малтус назарияси Дарвинга ҳам қаттиқ таъсир қилган. Аҳоли орасидан энг муносиблари яшаб қолиши ва ўшалар ривожланиши ҳақидаги фикрларни, Дарвин эволюцион назарияга ҳам қўллаган.

📚Куни кеча турли китобларни топиш мумкин бўлган манбаларни эълон қилгандим.
📂Бугун эса шундай телеграм каналларни улашмоқчиман
1️⃣. @flibustafreebookbot бу юқорида келтирган Флибуста сайти боти. Кириб муаллиф ё китоб номини ёзсангиз, барча китобларини топиб беради. Жуда камёб китоблар ҳам бор. Китобларни fb2, mobi ва epub форматларида кўчириб олса бўлади. Доимий ишлатаман.
2️⃣. @v_golove канали. Бунда турли асосан иқтисодий,психологик, нон-фикшн китобларнинг қисқа варианти рус тилида матн ва аудио кўринишда берилади. Йирик китобларнинг энг керакли жойларини ўқиб олиш мумкин, ёқса тўлиғини топиб ўқийверасиз.
4⃣. @AudioBookLove @audio_booteka каналларида эса жуда кўп аудиокитоблар бор. Рус тилида, ҳам бадий, ҳам илмий оммабоп китобларни топа оласиз.
4. Агар инглиз тилини ўрганаётган бўлсангиз @enmagazine каналида жаҳоннинг энг машҳур журналарини текинга кўчириб ола оласиз. Time, The Economist, New Scientist каби журналларнинг сўнгни сонлари мавжуд. https://freemagazinepdf.com/ да ҳам турли мавзу ва ҳудуд бўйича инглизча журналлар,газеталарни кўчириб олса бўлади.
5⃣. Ўзбекча контентга келсак яқинда ташкил қилинган @kitoboqiuz каналида яхши, камёб китоблар pdf вариантда бериб борилмоқда. @audiokitob_ulashamiz да эса ўзбекча аудикитоблар йиғилган.
🚀Марҳамат ушбу манбани ўзингизга сақлаб қўйинг ва бошқаларга ҳам улашинг!

Telegram
Kitobxon kundaligi
🔎 📚 Қуйида ўзим фойдаланадиган турли китобларни топиш мумкин бўлган манбаларни улашаман.
📝Мен каналда тақризлар ёзаётган китобларни электрон вариантларини ҳам шу сайтлардан кўчириб олса бўлади.
Сайтлар:
1. https://www.libgen.is/ жуда кўп инглиз тилидаги…

📰 Теодор Драйзер деса кўз олдимизга “Америка фожеаси”, “Сармоядор”, “Титан” каби асарлар келади. Драйзер адабиётда реализм йўналишинг энг йўқори чўққиларида туради мен учун. Яқинда эса адибнинг “Тузоқ” номли ҳикоялар тўпламини ўқидим ва бу фикримга янада амин бўлдим.
Америкаликлар ҳаётини реал тасвирлашда Драйзер моҳирона тасвирлар ва совуққонликдан фойдаланган. Ҳикоялар нафақат сиёсатчилар, амалдорлар ҳаёти ҳақида(Драйзерни шундайлар ҳаётини тасвирлайди дейди кўплар), балки қуйи қатлам, ишчи ва камбағаллар ҳаётини ҳам ишонарли тарзда яратиб берган. Ҳикояларда турли сиёсий ўйинлар ва ҳийлалар, одамларнинг бойлик ва обрў йулидаги тубанликлар кўрсатилиб сиёсатга қизиқувчилар учун ўзига ҳос қўлланма ҳам бўла олган. Жумладан “Тузоқ” ҳикояси қайсидир жиҳатлардан сиёсатчилар ҳақидаги машхур “Қоғоз уй” сериали воқеаларини ҳам эслатиб юборади.
📃Бу ҳикояга батафсилроқ тўхталиб ўтаман, зеро у сизга яна бир тренддаги воқеани ҳам эслатади. Сиёсатчи Грегори қўлида жиноятчилар гурухи ҳақидаги махфий маълумотлар бор. Буни ошкор қилиб у ўз мавқеини ошириши ва шахарда адолат ўрнатилишига хизмат қилиши мумкин. Аммо, сайлов олдидан қулай фурсатни кутишга мажбур. Бу жиноят гурухи эса бевосита шахар мэри билан ҳам алоқадор. Эндиликда жиноятчилар Грегоридаги маълумотлар чиқмаслиги имконини топиши керак. Бунинг учун улар бир неча одамларни ёллаб Грегорига яқинлаштиради ва унинг заиф томонларини билиб уни шантаж қилиш йўлини қидиришади. Грегорининг ўзини шарманда қилиб,обрўсизлантришга уринишади. Бу ўринда сиёсий найранглар, дўстлик,севги, садоқат каби туйғулар ҳам аралашиб кетади. Хўш қайси томон ғолиб келади, буни албатта китобни ўқиб билиш мумкин.
🔰Озодлик ва Қорли кунда ҳикоялари ҳам жуда маъқул бўлди. Қорли кундада киши бахт ва хурсанчилик қанчалар нисбий эканини тушуниб етади. Ишчилар учун бир кунда топиладиган 1 доллар 75 цент ҳам фаровонлик экани кишини бошқача таъсирлантиради.Озодликда хам ҳаёт мазмуни ҳақидаги ажойиб, таъсирчан фикрлар учрайди. Драйзер нафақат совуққон реалист балки сентиментал адиб сифатида ҳам таасурот уйғотди. Хуллас, бошқаларга ҳам мароқли мутолаа.

teodor_drajzer-v_metel-1495440506.epub
102.2 KB
Теодор Драйзер-В метель