📚Харуки Мураками - "Пинбол-1973"
Мураками давримизнинг энг машҳур япон ёзувчиларидан. Унинг асарлари доимо кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлади. Мураками бир неча марта Нобел мукофотига номзоди қўйилиб, аммо лауреат бўла олмаган.
Куни кеча унинг "Пинбол-1973" асарини ўқиб тугатдим. Асар икки инсон ҳаётидан ҳикоя қилади. Улар кўрган кечирганлари ва ўй-фикрларидан иборат. Одатий япон кишиларии ҳаётига ўхшайди, аммо ғарб нафаси сезилиб туради. Ортиқча интригасиз ва одамни ўзига жалб қилмайдиган сюжетга эга. Ўзи Мураками асарларида сюжет бош планда турмайди.
Лекин асардан ўқувчи ўзига нимадир олиши мумкин. Энг аввало кишиларнинг нега яшаши тўғрисидаги саволларга Мураками ортиқча фалсафасиз, персонажлар маиший ҳаёти орқали жавоб беради. Биз ҳам ҳаётда турли саволлар, ҳом ҳаёллар ичида яшасакда, турмушда бошқалардан фарқ қилмаймиз. Яшаш учун курашамиз, қандайдир овунчоқлар топамиз. Қаҳрамондек оддий пинбол автоматига ишқибоз бўлиб қолишимиз мумкин. Шуларга андармон бўлиб анча-мунча вақтимизни ҳам йўқотиб қўямиз. Дўстлар билан муносабат, партнёр, яқинларимизга кўп вақт сарфлаймиз, ҳудди персонаж ҳам эгизаклар билан умргузаронлик қилгандек. Бу ғалати муносабат ғализ кўриниши мумкин,аммо бу ўзларига ёқса ва бошқаларга ҳалақит бермаса, уларни айблашга не ҳожат. Бу вақт бекор ўтгандек туюлиши мумкин, аммо вафқтни шундай мазмунли, вақтичоғ сарфламасак бу умрни орқалаб кетамиз-ми? Ёки турли метафизик саволларга жавоб излаб юраверсак, кимдир бизга рўзғор қилиб берадими? Гап бунда ҳам эмас. Майда маиший ҳолатлар ҳам бизни яшашга ундайверишида. Аслида бу ҳаётда яшаш қийин эмас, яшаб қолиш қийин.
Оддий вирус сабаб, ҳамма ўз жонини сақлаб қолишга уриниши ҳам бекор эмас. Ҳеч ким ўлишни хоҳламайди. Биологик генларимиз ўзини сақлаб қолишга, кўпроқ авлодларга етиб боришга ҳаракат қилаверади. Ҳаёт биз ўйлаганимиздан қисқа, шунинг учун борича яшаб қолиш керак. Ҳали зўр бўлиб кетаман, пенсияга чиқволсам бўлди деб эмас айнан бугун ўзимизга ва яқинларга кўпроқ вақт ажратишимиз керак. Қисқаси яшанг, яшаганда ҳам мароқ билан яшанг.
👉@kitoblog👈

📚Ф.М.Достоевский - "Ака ука Карамазовлар" иқтибослар:
-Бошқа одам мен қанчалик азоб чекаётганимни ҳеч қачон тушунолмайди, чунки у бошқа, мен эмас.
- Рус йиғлаш керак бўлган жойда доим кулиб юради.
- ... одам худодан ҳам кўра мўжизаларни излайди.
- Тушун мен худони эмас, у яратган дунёни тан ололмайман. Шу тангри яратган дунё эканини ҳеч қачон қабул қилолмайман.
- Бу ҳолат қандайдир бир-бирини севадиган душманларга ўхшарди.
- У ўзидаги қабиҳлик учун барчадан ўч олишга уринарди.
- Реалистда иймон мужиза сабабли пайдо бўлмайди, аксинча иймон сабабли мўжиза туғилади.
- Социалист-насроний даҳрий-социалистдан кўра қўрқинчлироқ.

🔰Мортимер Адлернинг «Китобларни қандай ўқиш керак?» асаридан китоб ўқиш борасидаги тавсиялари:
1. Буюк китоблар такрорлашлар-у, йиғма фикрлардан эмас, буткул янги фикрлардан иборат бўлади. Шунингдек, бу фикрлар ҳеч ҳам зангламайди.
2. Агар одамлар китобларни ўқишга ва ёзишга қийналсалар, унда улар ўша китоб ёзувчиларни танқид қилишни бошлашади.
3. Сиз ўқитувчига савол бериб тушунмаган жойларингизни узоқ ўйламай билиб олишингиз мумкин. Китобларга бундай савол бериб эса сиз жавобни барибир ўзингиз топасиз. Китоблар сизнинг тафаккурингиз даражасида сизга ёрдам бера олади.
4. Китоб ўқишда ҳам ҳудди бошқа ишлардаги каби амалиёт талаб қилинади. Шу сабабли кўпроқ ўқинг.
5. Агар сиз яхши китобларн ўқиб ҳам шаҳсий ҳаётда бемаъни иш тутаётган бўлсангиз, демак ўқишга бекор вақт сарфлабсиз.
6. Баъзан китобни тушуниш учун уни уқиш эмас, балки ўша китоб ҳақида ўқиш керак.
7. Сиз китобни самарали ва тўғри ўқиётганингизнинг биринчи белгиси бу - чарчоқ. Ҳақиқий мутолаа миянинг шиддатли ишлашини талаб этади.

🎦Платформа фильми ҳақида.
Баъзи баъзида фильмлар ҳам тавсия қилиб, шарҳлаб тураман. Ҳеч ким қаршимасдир🙈 Бу фильм ҳам сўнгги пайтлар жуда реклама бўлганди. Турли аллюзияларга бой фильм. Қуйида фикрлар. Кўрмоқчи бўлганларга Канал33 да бор эди.

Telegraph
“Платформа” фильмига фикрлар
Кўпчилик оҳирги пайтларда “Платформа” фильмини тавсия қилиб келаётганди. Хўш нимаси ёқди дейилганига эса жавоблар мужмал шунчаки “Вау”, “Зўр”, “Гап бўлиши мумкинмас!” деган ҳитоблардан ортмайди. Фильм воқеалари билан бироз танишгач кеча фильмни ўзини тугатдим.…
✨Кеча мана шундай қувонарли хабар келиб қолди😀 Asaxiy Books лойиҳаси раҳбари Фируз Аллаев янги чиққан китобни электрон вариантини совға қилди. Бу Пауло Кoэльонинг «Алиф» китоби. Автобиографик, фалсафий асар экан. Энди бу китобга ҳам тез кунларда фикрларни билдириб ўтаман☺️ Мутолаадан чарчаманг!
👉@kitoblog👈
👉@kitoblog👈
📚В.Пелевин-Generation П
Замонавий рус адабиётида Виктор Пелевин энг таниқли адиблардан ҳисобланади. У ўзининг ўзгача фалсафага, йўналишга эга асарлари билан танилган. Шунингдек у машхур мистик-эзотерик Кастанеда асарларини рус тилига ўгирган. Анчадан бери уни бирор асарини ўқишни ният қилиб юриб, ниҳоят Generation П асарини ўқиб тугаттим.
📝Дастлаб асар номига тўхталсак, номни ўзбекчага П авлоди деб таржима қилсак бўлади. Муаллиф асар бошида П деб пепси авлодини назарда тутганини айтади. Маълумки Собиқ Иттифоқ пайтида пепси энг кенг тарқалган ичимлик эди. Аммо П га бошқалар турли тарзда ёндошиб, Пелевин авлоди ва ҳк тарзида ҳам талқин қилишади.
👨💻Асар бош қахрамони Вавилен Татарский оддий ишларда ишлаб юриб кейин реклама агентлигига ишга киради. Копирайтер, криейтор бўлиб ишлаб аста секин кўтарила бошлайди.Якунда сиёсий мансабдорларни яратувчи махфий тизимга ҳам ишга киради.
🖊Асар аллюзия ва пародияларга бой. Бош қахрамон исми ҳам буни кўрсатиб турибди.Қадимги мифлар ва замонавий маркетинг концепцияларига ўхшатишлар кўпгина.Умуман асарни маркетинг, рекламага қизиққанларга қатъий тавсия қилмаман. Ўзлари учун кўплаб янги ва ўзгача ғояларни олишади. Асарда кишилар психологиясидан келиб чиқиб реклама концепциялари ишлаб чиқиш майдалаб кўрсатилган. Шунингдек, сиёсий манипуляциялар ҳам маромида кўрсатилган, жаргон, вулгар сўзлар ҳам кўп учрайди. Асардан кучли фалсафий ва психологик жиҳатларни топиш мумкин. Ўқимаганларга Пелевиннинг бирор асарини ўқишни тавсия қиламан.
Иқтибос:
Дарҳақиқат кўплаб миллионерлар оддий кийимларда ва арзон машиналарда юради. Лекин киши буни ўзига раво кўриши учун у - миллионер бўлиши керак. Камбағал одам бундай ҳолатда когнитив диссонансга тушиб қоларди. Шунинг учун ҳам кўплаб қашшоқ одамлар энг сўнгги пулларига бўлсада қиммат ва яхши кийинишга ҳаракат қилишади.

Карантинда кўпчилик мутолаага тушиб кетган. Бир кунда битталаб, ҳафтада 3-4 та ёки ойига 10 дан ошиқ китоб ўқиётганлар бор.. Аслида сон ортидан қувиш керак эмас. Муҳими асарни тушуниб ўқиш, шу ўқилганларни таҳлил қила олишда гап кўп.. Шунчаки ҳар куни овқатлангандай китоб ўқиб кетишдан фойда йўқ. Кимдир 1000 та китоб ўқиб тугатган бўлиши мумкин, аммо у билан гаплашсанг гапини тузи, мағзи йўқ.. Шунақа гаплар
@kitoblog
@kitoblog
📌Буюк немис файласуфи Фридрих Ницшедан 5 иқтибос.
Ницшенинг сўнгги асарларида асосий масала, инсонлар ўртасидаги муносабатлар ва уларнинг киши эгосига қаратилганини исботлашга қаратилган. Сиз ҳам ўқиб кўринг. Фикрларига қўшилгингиз келмайди, аммо ичингизда кимдир "Ҳа ростан шундай" деб туравергандек бўлади..
1⃣ Ҳотираси пастлар жуда бахтли одамлар, зеро улар ўз хатоларини эслай олишмайди.
2⃣ Кўп нарсаларни чуқур ўйлаб юбориш керак эмас, бу орқали сиз илгари бўлмаган муаммоларни ярата бошлайсиз.
3⃣ Одамлар менга азоб бериш учун исталган нарсани айтишлари мумкин, чунки улар барибир менга аслида нима азоб бера олиши мумкинлигини билмайдилар.
4⃣ Сизнинг яқинларингизга муҳаббатингиз аслида сизнинг ўзингизга бўлган аҳмоқона севги. Сиз ўзингиздан қочиш учун уларга интиласиз ва шу орқали ўзингизни ғамхўр сифатида ҳис қила бошлайсиз.
5⃣ Кимдир сени мақтаса билгинки, сен ҳали ўз даражангда эмас, мақтаётган одамнинг даражасидасан.
6⃣ Муносабатларни бўзишнинг энг яхши йўли - уларни аниқлаштиришни бошлаш.

📚Шоҳномадан номалар
Мумтоз асарларимизни ҳам кўп ўқиб тураман. Улардан ўзгача завқ олса бўлади. Маъно, мазмунку жуда бой. Саъдий Шерозий асарлари, Лисон ут тайр, Хамса, Бобурномаларни қизиқиш билан ўқиб чиққанман. Фирдавсийнинг Шоҳномасини анча аввал ўқигандим. Бугун тақризни улашмоқчиман.

Шоҳномадан номалар
Фирдавсийнинг Шоҳномаси анча аввал ўқигандим.Йирик афсонавий ва тарихий воқеаларни қамраб олган.Асар турли шохлар ва баҳодирларнинг ўзига ҳос саргузаштларини ҳикоя қилади. Ўз ичида кўплаб алоҳида достонларни қамраб олган. Мени асарнинг афсонавий қисми гарчи…
📚С. Беккет-Годони кутиб асари ҳақида
Бу асар инсониятнинг яшашдан мақсадлари ва бир бирига ишончи ҳақида сўзлайди. Умид ва илинж асосида одам ҳамма нарсага сабр қилишини кўрсатади. Батафсил
👉@kitoblog👈
Бу асар инсониятнинг яшашдан мақсадлари ва бир бирига ишончи ҳақида сўзлайди. Умид ва илинж асосида одам ҳамма нарсага сабр қилишини кўрсатади. Батафсил
👉@kitoblog👈
Telegraph
Годони Кутиб - Сэмюэл Беккет
Годони кутиб.. Бу асарни кўплаб "энг, энг" адабий рўйҳатларда учратгансиз. Кўп ёзувчилар тавсия қиладиган, 20 асрнинг энг яхши драмаси деб эътироф этилади. Тўғриси бир йиллар олдин ўқишни ният қилиб ташлаб қўйгандим. Аммо бугун асарни ниҳоят тугатишга муваффақ…
Китобларни қаердан олишим, қайси дастурларда ўқишимни сўрашяпти. Мен асосан электрон китоблар ўқийман.
Ҳозир телефон учун бир неча шундай дастурлар тавсия қиламан.
1.Мен бир неча йилдан бери ўқиш учун ишлатадиган ридер бу Moon+Reader Pro. Playmarket да бор, шунингдек тўлиқ версияларини турли сайтлардан қидириб топиш мумкин. Дастур барча файллар epub, doc, pdf, fb2 ларни ўқийди. Сўнгги ўқилган китоблар тартиб билан туради. Қанча ўқилган, бобда қанча қолган барини кўриш мумкин.
Яна катта қулайлиги сўзни танлаб луғатдан таржима қилса бўлади. Луғатни дастурга юклаш мумкин. Буям Плаймаректдан. Менда 2 та луғат бор, инглизча-инглизча ва инглизча-русча. Расмларда кўрсатдим. Умуман менга энг қулай ридер шу.
2. Pdf учун лекин WPS Office ишлатаман. Мобил кўринишда ўқиш, сўзларни излаш ва pdf дан doc га ўтказиш функциялари бор.
3. Сўнгги пайт PocketBook дастурини ҳам ишлатяпман. Бу дастур одатда кўп ридерлар очмайдиган djvu(бошқа ҳамма форматларни ҳам) форматни очади. Жуда мукаммал қулайликлари бор, лекин шу мукаммалиги учун кўп ишлатмайман. Ўзи бир-неча китобни бирга ўқиганим учун шундай бир неча дастурдан фойдаланишга тўғри келади.
Сиз ёққанини ишлатинг!

🖍Адабий асарни таҳлил қилишда айниқса танқидий таҳлил қилишга, асар ҳақида тақриз ёзишга кўпчилик қийналиши мумкин. Ҳусусан, китобхонлар китобни ўқиб тушунишда таҳлил катта аҳамиятга эга ва бу фикрлашни оширишга ҳам ёрдам беради. Қуйида шу ҳақида👇
👉@kitoblog👈
👉@kitoblog👈
Telegraph
Адабий асарнинг танқидий таҳлили
Адабий асарни таҳлил қилишда айниқса танқидий таҳлил қилишга, асар ҳақида тақриз ёзишга кўпчилик қийналиши мумкин. Ҳусусан, китобхонлар китобни ўқиб тушунишда таҳлил катта аҳамиятга эга ва бу фикрлашни оширишга ҳам ёрдам беради. Танқидий таҳлил бу асарни…
📚Том Филлипснинг "Humans: A Brief History of How We F*cked It All Up" китобининг 3 боби одамларнинг жониворлар билан олиб борган тажрибаларининг салбий оқибатлари ҳақида сўзлайди:
❇️1860-йилларда Томас Остин Австралияга 24 та инглиз қуёнларини кўпайтириш учун олиб келади. Аммо бу қуёнлар шунчалик ҳудудга мослашиб кетадики, 1920 йилда улар сони 10 млрд дан ошиб кетган. Бу ҳар 1 квадрат мил га 3000 қуён дегани эди. Улар барча сабзавотлар, меваларни ҳали пишмай туриб еб юборар, қишлоқ ҳўжалигиа миллионлаб доллар зарар келтирарди. 90 йилларга келиб ҳукумат қуёнларга тарқалишини олдини оладиган, махсус касалликлар билан улар сонини бир мунча тартибга солишган.
❇️Британ колонизаторлари Нилда тарқалган йирик олабуға балиғини, Африканинг энг йирик Виктория кўлида кўпайтиришни режалаштиради. Дарҳақиқат кўлга қуйиб юборилган балиқлар тез орада кўпайиб,балиқчилик саноатини ривожлантириб юборган. Аммо,балиқлар шунчалик кўпайиб кўлдаги барча экосистемага таъсир қилиб у ердаги бошқа 500 тур жониворлар, балиқлар қирилишига сабаб бўлган.
❇️Хитойда Мао пайтида "4 зараркунанда кампанияси" эълон қилиниган. Миллиардалаб каламушлар, чивин, пашша ва чумчуқлар аҳоли томонидан йўқ қилинган. Чумчуқлар ва каламушлар буғдой ҳосилини еб юборувчи асосий зараркунанда сифатида кўрилган. Оқибат эса мутлақо тескари бўлган. Чумчуқлар нафақат буғдой балки, бошқа зараркунанда-ҳашоротларни ҳам ейишарди.Оқибатда энди бу ҳашоротлар кўпайиб,ҳосил етилмай,камайиб кетишига олиб келинган.Ўша пайтлар бу очарчиликка ҳам сабаб бўлган.Кейинроқ бошқа давлатларда чумчуқлар яна келтириб Хитойда кўпайтириш йўлга қўйилган.
♻️Инсоният мана шу тарзда жониворларни ўзига бўйсиндирмоқчи бўлади, аммо табиат барибир ўз ишини қилади.

1586241480_moon-reader-pro-v5_2_8-b502082-mod-5mod_ru.apk
19.5 MB
📲 Мен юқорида тавсия қилган Moon+ Reader Pro дастури андроид учун. Турли форматдаги электон китобларни ўқиш учун қулай. 19,5 мб.
⏩ Эндиликда ўзим ўқиётган китобларни электрон вариантларини ҳам юклаб кетаман.
⏬ Яна турли электрон,аудио китобларни топиш мумкин бўлган сайтлар, каналларни ҳам алоҳида пост қиламан.

🦀Қисқичбақа менталитети🦑
Агар битта челакка қисқичбақа солинса у қийинчиликсиз ундан чиқиб кетиши мумкин, аммо қисқичбақалар бир-неча, ўнлаб бўлса унда уларнинг бирортаси ҳам идишдан чиқолмайди. Чунки, бири чиқаётганда бошқалари унга осилиб олмоқчи бўлади ва уни тушириб юборади. Оқибатда барчаси идишдан чиқолмай қолаверади.
Психологияда қисқичбақа менталитети(crab mentality) деб ҳам кишиларнинг бир-бирини қўлламай руҳиятини синдириш,мотивацияни ўлдириш ҳолатларига айтилади. Бу менталитет болаликдан бизга ёпишиб олган. Х.Тожибоев айтгандек "Сен одам бўмайсан сен!Сен молсан, сен!" деган гап сўзлар дастлаб ота-оналардан янграйди. Болаям "ҳа мени бўганим шу эканда" деб юраверади. Сал катта бўлгач атрофдаги дўстлар,танишлар ҳам "қисқичбақа" га айланди. Э қўйсанг-чи...қўлингдан кемайди, бўладиган ишни қил.. эээ ўлиб кетамиз барибир, тарзида. Ҳамма бир биридаги мотивларни сўндириб, бирга "тешик тоғорадан" чиқолмай яшайверади. Бу кўпчиликнинг скептик бўлиб қолиши ва баъзан атай бир бирини мағлуб этмоқчилиги, билан боғлиқ.
Бу менталитет бизда деярли миллий менталитетга айланган десам, адашмасам керак.Бир биридан айб қидириш, бир бирини "кийдириш" ҳеч бўлмаса танқид қилиш бизнинг қон қонимизга сингиб кетган. Ҳатто чет элда ҳам хориждагилар қолиб ўзимизникилар бир-бирини алдаб, "ухлатмоқчи" бўлиб юради. Биз эмас, ўзим ривожланай деган худбинлик устунлик қилади.
Қисқичбақа эффекти таъсирини шифокор Игнац Земмельвейс ҳаёти мисолида кўриш мумкин.У туғруқ пайти кўплаб оналар ўлимига оддийгина дезинфекция қоидаларига риоя қилмаслик сабаблигини аниқлаган. Ва ўзи ишлаган шифохонада барча шифокорлар туғруқ олдидан қўлини яхшилаб ювиши кераклигини талаб қилган. Аммо, унинг бу янгилигига қарши чиққанлар ҳам кўп эди. Улар буни қабул қилолмай, Земмельвейс буни бошқаларга айтишига йўл қўйишмаган. Якунда уни Венадаги Дёблинг руҳий хасталар уйига алдаб олиб бориб, ўша ерда қамаб қўйишган.Орадан 2 ҳафта ўтиб Земмельвейс вафот этган.
Оналар ва болалар ўлими кўпаявергач, 18 йил ўтиб унинг назариялари амалиётга тадбиқ қилина бошлаган. Унинг шарофати билан ўша пайтлар оналар ва чақалоқлар ўлими 7 марта(!) га камайган. Бугун Будапештда унга қўйилган ҳайкалга "Оналар ҳалоскори" деб ёзилган..

Phillips_Humans_A_Brief_History_of_How_We_F_cked_It_All_Up_RuLit.zip
713.4 KB
📚Мен бир неча бор тавсия берган Том Филлипснинг "Humans.. " китоби. Инсоният тарихи, ривожланиши ва қилинган хатоларни қамраб олган ажойиб асар. Ҳали рус тилига таржима қилинмаган.Инглиз тилида. Ўқиб кўринг.
👉@kitoblog👈
👉@kitoblog👈
🔎 📚 Қуйида ўзим фойдаланадиган турли китобларни топиш мумкин бўлган манбаларни улашаман.
📝Мен каналда тақризлар ёзаётган китобларни электрон вариантларини ҳам шу сайтлардан кўчириб олса бўлади.
Сайтлар:
1. https://www.libgen.is/ жуда кўп инглиз тилидаги китоблар йиғилган база.Қидирув тизими орқали осонгина муаллифини ё асарни ёзиб топиш мумкин. Шунингдек турли жанр,мавзудаги яхши китобларни ҳам топса бўлади.
2. https://www.flibusta.site/ бу ерда эса асосан барча китобларни рус тилида топса бўлади.Ўзим кўп ишлатаман. Илмий оммабоп,иқтисодий,сиёсий китоблар ҳам кўп. Турли мавзудаги тўпламлари бор.Ёққанини кўчириб олиб ўқиш мумкин.
3. https://ru.pdfdrive.com/ номидан ҳам маълум бу ерда pdf форматдаги турли китобларни ўқиш мумкин. Машҳур китобларни кўриш мумкин. Сайтга ишонсак 75 млндан ошиқ китоблар бор экан😮
4. https://akniga.org/ | https://vse-audioknigi.ru/ сайтларида эса аудиокитобларни мазза қилиб тингласа бўлади. Бошқа иш қилиб турган маҳал айни муддао.
5. http://n.ziyouz.com/kutubxona ўзбекча адабиётлар учун эса бундан яхши манба йўқ. Жаҳон адабиёти асарлари, аудиокитоблар ҳам бор. Асосан пдф форматида.
📌Мана марҳамат шу манбалардан турли китобларни топишингиз муикин! Бошқаларга ҳам улашинг!
⏭Кейинги пост эса шундай телеграм каналлар ҳақида бўлади.

✨Дунёқарашни кенгайтириш ва ностандарт фикрлашни оширишни, ноодатий сюжетларга қизиқувчиларга замонавий француз ёзувчиси ва файласуфи Бернар Вербер асарларини тавсия қиламан. ‘Фаришталар империяси’ , 'Танотанавтлар’ , ‘Оталаримизнинг оталари’ каби асарлар бадий асар бўлсада илмий маълумотларга жуда бой. Шунингдек ‘Нисбий ва абсолют билим энциклопедияси’ китоби эса турли қизиқарли маълумотларга бой.
💬Бу эса Фаришталар империясидан:
Чтобы узнать цену недели, спроси редактора еженедельника.
Чтобы узнать цену часа, спроси влюбленного, ждущего свою возлюбленную.
Чтобы узнать цену минуты, спроси опоздавшего на поезд.
Чтобы узнать цену секунды, спроси того, кто потерял близкого человека в автомобильной катастрофе.
Чтобы узнать цену одной тысячной секунды, спроси серебряного медалиста Олимпийских игр».

bernard_verber-otetc_nashih_ottcov-1494270655.epub
442.1 KB
Бернард Вербер-Отец наших отцов
bernard_verber_novaya_entciklope.epub
8.5 MB
Бернард Вербер-Новая энциклопедия Относительного и Абсолютного знания