Kitobxon kundaligi
430 subscribers
229 photos
18 videos
47 files
614 links
💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар.
Ўктам Ўринтоев
Download Telegram
Комфорт зонасидан чиқиш учун одам буткул янги жараёнларни бошдан кечириши лозим. Яъни янги жанрдаги китобларни ўқиб кўринг. Триллер, қўрқинчли китоблар ёки детективлар. Қисқаси илгари ўқимаган йўналишдаги китобларни. Бу ҳолат одамда янги фикрлар ва марралар пайдо бўлишига олиб келади.

👉@kitoblog👈
Бир куни бир одам кўчадан ўтиб кетаётиб, бир уй олдида стулда ўтирган кампирни кўрибди. Кампирнинг ёнида эса ити ётган экан. Ит ётган жойда ора орада зорланиб, аккилаб қўяркан. Одам бунга ҳайрон бўлиб ўтиб кетибди.

Эртаси куни ўтаётиб яна шу манзарага гувоҳ бўлибди. Ит ётган жойида ғингшиб, акиллаб қўяркан.

Учинчи кун ҳам шу воқеага гувоҳ бўлгач, оҳири қизиқиб кампирдан сўрабди:

-Нега итингиз ётган жойида орада қийналиб акиллаяпти?
- Ҳа у михни устида ётибди, шунга дебди, - кампир.
- Ия, тагида мих бўлса туриб бошқа жойда ётса бўлмайдими дебди, - одам.
Шунда кампир кулиб дебди:
- Чунки мих кучугимга акиллайдиган даражада оғриқ беряпти, ўрнидан турғизиб юборадиган даражада эмас.

П. С: Биз ҳам кўпинча кўп нарслардан нолиймиз, арз-дод қиламиз. Аммо ўрнимиздан туриб вазиятни ўзгартиришга уринмаймиз.

👉@kitoblog👈
Кўплаб китобларни ўқимаганим учун афсусланаман, баъзи китобларни эса ўқиганим учун..

Сизда ҳам ўқиб афсусланган китоблар бўлганми?

👉@kitoblog👈
Кўп китоб ўқиганлар, ўта билимлилар дўстлари, умр йўлдошлари ҳам шундай бўлишини истайди. Аммо доим ҳам ундайи учрамайди. Лекин ўша билими ҳаминқадар одамларда ҳам ўзгача руҳият, самимийлик ва иштиёқ бўлиши мумкин..Улар аксинча сизни зериктирмайди.

▪️Мария ҳаётимдаги барча маҳбубаларим орасида энг биринчиси, ҳақиқийси бўлди, десам муболаға бўлмас. Мен ўзим севган аёллардан, ҳар қандай энг ақлли ва нисбатан билимли бўлган аёл ҳам илмимга жавоб қайтармаган, ўз муносабатини билдирмаган, аксинча, унга доим қарама-қарши туриб келганини мутлақо сезмаган ҳолда улардан ҳамиша ақл ҳамда маълумот, билим талаб қилиб келганман.

Мен ўзимнинг барча муаммоларим ҳамда фикрларимни ҳам аёлларга олиб келардим, биронта китоб ўқимаган, мутолаа нималигини билмаган, ҳатто Чайковскийни Бетховендан ажрата олмайдиган қизни бир соатдан ортиқ сева олиш менга амримаҳол туюларди.

Мариянинг маълумоти йўқ эди, унга бу айланма йўллар ҳамда захира оламларнинг кераги йўқ эди. Узининг келишган қадди-қомати, ранги-туси, сочлари, овози, жўшқинлиги билан севиш, севилиш бахтига муяссар бўлиш, танасидаги ҳар бир лаёқат, ҳар бир эгри-бугри чизиқ, гавдасининг нозик, нафис, хушбичимлиги хушторида жавоб, сезги ва жонли, бахтиёр, шодиёна макр-ҳийла, найранг уйғотишига эришиш — мана шуларгина унинг санъати, мақсад ва вазифаси!..

📚Ҳ. Ҳессе—Чўл бўриси

👉@kitoblog👈
Баъзи китобларни ўқигандан кейин афсусланиш ҳақида ёзгандим. Аслида 2-3 йилдан бери менда бундай ҳолат деярли кузатилмайди. Чунки, бирон китобни бошлашдан аввал китоб ҳақида интернетдан жуда кўп маълмуотлар олишга ҳаракат қиламан.

Муаллиф ким, қаерларда таҳсил олган, китоб қачон, нима мақсадда ёзилган, рейтингларда қандай ўринларга эга, Goodreads ва LiveLib кабиларда ўқувчилар қандай фикр билдирган, қайси жиҳатларига танқид қилинган ва ҳк. Шундан кейин "ўқиса бўлади" деб ҳисобласам бошлайман.

Фақат ўзбек адабиётида бундай кўп маълумот интернетдан топиб бўлмагани учун "адашишим" мумкин. Шундай бўлган ҳам. Оҳирги ҳафсаламни пир қилган асар Х. Султоновнинг "Кўнгил озодадир" асари бўлди. Бу асарни жуда кўплар, ёзувчилар ҳам мақатаган. Аммо мен кутган нарсамни ололмаганман. Маиший мавзудаги асардек таасурот қолдирган.

Ўзи қай ҳолда китобни ўқиб кетган вақтга афсусланиш мумкин:

— Сиз китобни интернетда роса хайп қилиниб, мақталгани учун ўқигансиз;
— Яқин, ишонган танишингиз мақтаган, аммо у билан дидларингиз ҳар хил;
— Севган ёзувчингизнинг навбатдаги асарини ҳам катта умидалар билан ўқишни бошлагансиз;
— Кимдир совға қилган, ютиб олгансиз ва ўқиб кўрайчи дегансиз;
— Китобни муқовага қараб танлагансиз(муқовага қараб китобга баҳо берувчиларга тушунмай ўтиб кетсам керак).

Ва ҳоказо. Юқоридаги бандларга амал қилмасангиз асар танлашда кўп ҳам адашавермайсиз.

👉@kitoblog👈
Бир китобнинг кучи.
Мен ҳам шу китобни бошлаганман. Қизиқ менга ҳам шундай таъсир қилармикин🤔

👉@kitoblog👈
⚡️Кўпчилик каналда "танлов ўтказинг" деб мурожаат қилади. Ҳеч ҳафсала қила олмасдим рости.

Мана энди @UZBNnashriyoti "Ўзбекистон" нашриёти билан ҳамкорликда танлов уюштирдик. Қуйида танлов шартларини ташлаб қўяман.

🎁Бир қанча ажойиб совринлар ҳам қўйилган. Албатта қатнашинг!

👉@kitoblog👈
Forwarded from KITOBLAR DUNYOSI
​​#tanlov #bilimdon_kitobxon
Нашриётимиз томонидан чоп этилган ҳар бир китобни кўздан қочирмай кузатиб келаётган синчков дўстларимиз учун кичик туҳфа 🎁

👉 Энди Сиз – "БИЛИМДОН КИТОБХОН" танловида иштирок этиб, барча ёшдаги ўқувчиларга бирдай манзур келадиган қизиқарли китоблар тўпламини қўлга киритишингиз мумкин.

Танловимиз шартлари билан танишинг 👇

Сиз нашриётимиз томонидан нашр этилган, ўзингиз севиб ўқиган асарингиз ҳақида 250 сўздан ошмаган ҳолда қисқача тақриз ёзишингиз керак бўлади. Бунинг учун сизга устозларингизнинг қимматли маслаҳатлари қўл келади.
Китоблар рўйхати мана бу ерда👈

Тақриз илмий тилда ёзилиши шарт эмас. Унда сиз севиб ўқиган асарингиздаги қаҳрамонлар, уларнинг турмуш тарзидан олган таассуротларингиз ва фикр-мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашасиз.

Китоб ҳаётининг мазмунига айланган 3 нафар дўстингизга ушбу танлов ҳақидаги хабарни улашинг. Бу билан сиз нафақат бизга ёрдам берган, балки, тенгдошларингиз орасида китобхонлар сафини кенгайишига ҳам катта ҳисса қўшган бўласиз.
(Дўстларингизга улашганлигингизни тасдиқлаш учун скрин қилиб олишни унутманг. Ғолиб бўлган тақдирингизда бу сизга шартларни тўлиқ бажарганлигингизни исботлайди).

@UzbNashriyotTanlovBot ботга тегишли муддат ичида изоҳларингизни юборинг!

❗️Танлов 🗓 14 сентябрдан 30 сентябрга қадар давом этади. Ғолиблар 1 октябрда эълон қилинади.

🏆 Уч нафар ғолиб деб топилган иштирокчи нашриётимизда чоп этилган энг зўр китоблар гулдастаси билан тақдирланади.

🥇1-ўринга: 5 томли "Ўзбек тилининг изоҳли луғати", 5 та китобдан иборат "Шайтанат" асари

🥈2-ўринга "Шайтанат" 5 та китоби, "Шоҳнома" асари

🥉3-ўринга "Шоҳнома" ва "Шафқатсиз аср" асари


🔊 Шошилинг! Шахсий кутубхонангизни яна ҳам қизиқ китоблар билан бойитинг 🛍

➡️ Танловни шаффоф ўтказилиши учун нашриётимиз муҳаррирлари ва @kitoblog каналининг админини ҳакамликка чорлаганмиз.

#tanlov_2020

Каналга уланиш учун:
👉 @UZBNnashriyoti 👈
“Ўз фикрини билдириш бу шахмат ўйинида пиёдани суришдек гап, пиёда ҳалок бўлиши мумкин,аммо шахмат партияси бошланади ва ютилиши ҳам мумкин”

Гётенинг бу гапи айниқса бугун жуда актуал.Зеро эндиликда тв ва ижтимоий тармоқлар аҳамияти ортиб бораётган бир даврда шаҳсий фикрлаш ва тафаккуримиз ривожланиши анча оқсамоқда. Бугун одамларда кўр-кўрона ишониш ва сал фикр юритишга эриниш ҳисси юқори. Жуда ишонувчанмиз камига ривожланаётган мас-медия бизни лаққа алдашга ҳам уста.

Эндиликда ўз фикримиз эмас минглаб ўқувчиси, аъзолари бор блогерларнинг фикри устунроқ. Турли китоблардан иқтибослар келтирувчиларнинг ҳаёти, ҳақиқати маъқулроқ. Уларга ўхшашга улардек фикрлашга ҳаракат қиламиз ҳаёлларимизда идеаллар ясаб олганмиз. Фактчекинг йўқ, кўр кўрона ишонаверамиз уларга. Асли уларнинг сийрати бизга маълум эмас аммо улар ёзадиган статусга қараб ижтимоий статусига баҳо берамиз.

Унутманг ҳамма адашаётган бўлиши мумкин, аммо бу сиз ҳам бемалол адашаверишингиз мумкин дегани эмас. Балким сиз жамият фикрини ўз ҳақиқатингиз билан ўзгартира олмассиз, аммо ҳеч бўлмаса янги бир ҳақиқат туғилишига сабабчи бўласиз.

👉@kitoblog👈
Болакай Буюк Британиянинг немис бомбардимонидан зарар кўрган китоб дўкони харобаларида китоб ўқимоқда. 1940 йил.

Бугун эса биз сал ҳаво булутли бўлса, "депрессиядаман" деб қўлимиз ишга бормайди🙂

👉@kitoblog👈
Forwarded from Kitobxo‘r (Kitobxo‘r)
Ўғил бола bookbloger'лар ошга борса таҳминан шунақа суҳбат бўлса керак

-Фақат қизлар йиғилишорадими биз ҳам бир ошда ўтиришганимиз зўр иш бўлдиида
-Ээээ нима қиляпсиз Полигон видео олишга бало борми?
-Ютюбдаги янги каналимга қўямандаа ака
-Ҳаа майли, Назарбек ошна қараб турмасдан нондан синдиринг
-Bookvamper бу акаларизга чойдан қуйиб турсаз бўмидими, Ўктам аказни чойи совиб қоптию, тез янгилангчи
-Ош нечи кило айтудиз ошна?
-750 грамм айтудим ошна
-Ҳаа шуни 755 қиб қўйовирмабсиздаа, бир ошга бўкардик
-Ана ош келди, қани қани бошладик

P.S) китоб ҳақида гап сўз йўқ😂
@kitobxorr
Ош бўлади-ю, биз йўқ дермидик😃
Ўзи мазза қилиб шундай ўтириш керак. Фақат бу чойхонда доимги футбол, янги чиққан телефон, мошинани ранги, қизлани юриш-туриши, ким қачон уйланиши, кеча маҳаллада нима бўлгани ҳақидаги суҳбатлар бўлмайди.:) Аксинча китоблар, ёзувчилар ва илмий мавзудаги бахс-мунозаралар бўлади менимча. И это нормально😇

👉@kitoblog👈
📚Томас Гоббс "Левиафан" да давлатлар вужудга келиши ва бошқарув шаклига оид қуйидаги фикрларни билдиради:

Давлатнинг мақсади — биринчи навбатда фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлашдир. Кейинги ўринда эса кишиларнинг иложи боричи фаровон ҳаётда яшашини таъминлаш.

Одамларни ҳимоя қилувчи бундай ҳукумат эса бир киши ёки кишилар гуруҳи қўлида жамланишини назарда тутади. Бу эса кишиларнинг ўз эркинлиги, иродасини ўша бир киши ёки кишилар гуруҳига ишоншиб топширишини тақозо этади. Яъни одам ўзини бошқаришни ўз иродаси билан бошқа одамга ишониб топширади.

Бу амалга ошса шу тарзда бирлашган кишилар жамоаси давлат лотинча "civitas" деб номланади.

👉@kitoblog👈
Эрталабдан мияни чарҳлаймиз. Юқоридаги расмда Ницше ва Оскар Уайльдни кўриб турибсиз. Шу ўзига ҳос постер орқали нима реклама қилинаётган бўлиши мумкин? Жавобларни изоҳда қолдиринг.

👉@kitoblog👈
Демак жавоб: букинист(ишлатилган) китоблар, second hand китоблар реклама постери эди.

Эътибор берсангиз расмдаги 2 ёзувчи қулоғи қайрилган, ҳудди ишлатилган китобларнинг варақлари қайириб қўйилгандек.

Кўпчилик изоҳлар ёзди, аммо аниқ тўғри жавоб бўлмади. Барчага раҳмат🙂

👉@kitoblog👈
📚Давлатлар бошқарув шакллари(Томас Гоббс—Левиафан)

Aгар давлатдаги аҳоли сайлаган вакил(бошқарувчи) битта одам бўлса, демак давлат бошқарув шакли — монархия; агар вакиллар - кўпчилик аҳолининг йиғилиши бўлса, демак бу демократия ёки халқ бошқаруви. Aгар олий ҳокимият давлат аҳолисининг фақат бир қисмига тегишли бўлса, демак бу аристократиядир.

Тирания ва олигархия - бу монархия ва аристократиянинг турли хил номлари. Тарих ва сиёсатга оид китобларда биз бошқарув шаклларининг тирания ва олигархия каби шаклларини учратамиз. Бироқ, булар бошқа бошқарув шаклларининг номлари эмас, балки санаб ўтилган шаклларга нисбатан одамлар муносабатининг турлича ифодалари.

Дарҳақиқат, монархия даврида озор кўрганлар уни тирания, аристократлардан норози бўлганлар эса бу бошқарувни олигархия деб аташади. Худди шундай, демократиядан ранжиганлар буни анархия(бу умуман ҳукумат йўқлиги) деб аташади ва шунга қарамай ҳеч ким назаримда ҳукуматсизликни янги бошқарув шакли деб ҳисобламайди.

Шу сабабли ҳукумат бизга маъқул бўлган ҳолда бир шаклни , биз ёқтирмаганимизда ёки ҳукмдорлар зулмига дучор бўлганимизда бошқа шаклни олади деб ҳисобламаслигимиз керак.

👉@kitoblog👈
Мотивацион, ўзликни ривожлантирувчи китоблар ва турли коуч, тренерлар ҳақида қисқача🙂

Сизга мотивацион китоблар таъсир қилганми? Бундай китоблар самаралими?
Изоҳларда ёзинг.


👉@kitoblog👈
https://t.me/costigan_m/304

Costigan айтяпти, нега эркинликка, индивидуалликка интилувчи одамлар Ницше, Фрейд ва Лорд Генри(Дориан Грей портретидан) фалсафасини яхши кўради?

Чунки бу улардаги ўша индивидуаллика интилиш борасидаги шафқатсизликларни, бошқаларни йўлдан "суриб ташлаш" борасидаги ички ҳиссиётларини далда беради, оқлаб беради. Улардаги "виждонни" бироз бўлсада ўлдиришга ёрдам беради, демоқда.

Бир-неча йил олдин Ницшени севиб ўқирдим. Ницше фалсафаси шундайки, дастлаб унинг фикрларига қўшилгингиз келмайди "Бўлмаган гап, одамлар бунчалик тубан эмас" деб китобини отиб юборгингиз келади. Аммо...

Аммо, ичингизда бир овоз "Тўхта, бир лаҳза ўйлаб кўр, аҳир ўзинг ҳам шундайсан, шу фикрлар миянгдан ўтган-ку" деб тураверади. Кейин одам аслида бу фикрлар ё Ницшедан эмас, аслида ўзи, ўз ҳаёлларидан нафратланишини тушуниб етади.

Кўпчилик эса ўзининг, одамларнинг ҳаёллари шунчалар тубан, шафқатсизлигини тан олмаслик учун "Йўқ, ғирт сафсата. Ницше бўлмағур файласуф" деб юради.

Ницше Достоевскийни энг яхши психолог деб ҳисоблаган. Мен эса бугун гарчи файласуф бўлсада Ницшени инсон ҳиссиётлари, мотивларини очиб берган энг яхши психолог дейман.

Лекин, бу ерда бир жиҳат бор. Ницше инсоннинг энг ички ҳиссиётлари, истакларини тушунтиргандир, аммо уларни юзага чиқариш инсоннинг ўзи, ўз иродасига боғлиқ. Ҳаёлларимизда, ёлғиз қолганимизда нималарни ўйламайди ичимиздаги иблис. Аммо, бу истаклар ўринли, шафқатсизлик табиий деган ҳулосани бермайди бу. Аслида инсонни ҳайвонлардан ажратиб турувчи жиҳат ҳам шу онг, тафаккур.

Ницшени ўқиш, ўрганиш керак. Аммо, унинг буткул таъсирига тушиб қолиш керак эмас. Ўз вақтида меъёрни ажрата билиш лозим.

👉@kitoblog👈
👍1
Ҳаёлларимизга эмас, амалларимизга жавобгармиз..

Ўйлаганлармиз эмас, айтганларимиз учун маломатга қоламиз..

👉@kitoblog👈
Ақлий меҳнат ходимларнинг теранроқ ишлашга бўлган лаёқатини сўнишига яхши баҳона ўйлаб топилган: алоқа тармоқлари.

Бу - электрон почта ва СМС алоқа хизматлари, “Facebook” ва “Twitter” каби ижтимоий тармоқлардан тортиб, “BuzzFeed” ва “Reddit” сингари ахборот-кўнгилочар веб-сайтлар тўпламини қамровчи кенг маъноли тушунчадир. Умуман олганда, бундай алоқа тармоқларининг тараққиёти, уларга ақлли телефонлар ва компьютерлар орқали исталган жой ва вақтда боғлана олиш имконияти ақлий меҳнат ходимларининг диққатини бўлиб юборди.

2012 йилги Маккензи тадқиқотлари натижаларига кўра, ҳозирда битта ақлий меҳнат кишиси ўртача иш ҳафтасининг 60 фоизини электрон ахборот алмашиш ва интернет қидирувларга сарфлар экан, иш вақтининг қарийб 30 фоизи эса биргина электрон хатларни ўқиш ва жавоб қайтаришга кетар экан.

📚Кэл Ньюпорт—«Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари»

👉@kitoblog👈
Исроилнинг 5-бош вазири Голда Меирдан исталган давлатни буюк давлатга айлантириш сирлари:

1. Коррупцияни ватанга ҳиёнатга тенглаштиринг, коррупционерларни эса хоинларга.

2. Уч касб вакилларига энг юқори маош ва ҳурмат бажо келтиринг. Булар ҳарбийлар, ўқитувчилар ва шифокорлар.

3. Энг муҳими ишланг, ишланг ва яна ишланг. Чунки сиздан бошқа ҳеч ким сизга ғамҳўрлик қилмайди, ҳимоя қилмайди. Ва сизнинг давлатингиз сиздан бошқаларга керак ҳам эмас.

Қачонки юқоридагилар шунчаки шиор эмас, балки ҳаёт тарзига айланса демак сиз кўзланган ниятга етгансиз.

👉@kitoblog👈