Kitobxon kundaligi
433 subscribers
229 photos
18 videos
47 files
614 links
💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар.
Ўктам Ўринтоев
Download Telegram
Бахт истакнинг бир объектдан иккинчисига узлуксиз ҳаракатланишидан иборат бўлиб, аввалги объектга эришиш кейингисига эришиш йўлидаги қадамдир. Бунинг сабаби шундаки, инсон бир марта ёки бир муддат завқ олишга эмас, балки келажакдаги истаклари абадий қондирилишини таъминлашга интилади.

📚Томас Гоббс—Левиафан

П. С: Бугун бахт ҳақида яхшилаб фикрлашамиз..

👉@kitoblog👈
📚Чўл бўрисидан..

— Демак, энди ўзингга керак бўлган ҳамма нарсага эга бўлдинг, шундайми?
— Йўқ, Ҳермина, ундай эмас. Мен гўзал ва мафтункор, зўр қувонч, кўнгил хуши, овунчоққагина эга бўлдим. Бахтли бўлишим учун эса...
— Хўш, яна нима етишмайди?
— Кўп нарса. Менга бахтли бўлишнинг ўзигина кифоя қилмайди. Мен бунинг учун яралмаганман, толеим бугина эмас. Менинг тақдир-қисматим бутунлай бошқа...

... — Мен истаётган, мен интилаётган бахтсизлик бошқа нарса; у шундайки, мен оташин эҳтиросдан изтироб чекаман, унинг хумори тутса, ўлим ҳам ҳеч гап эмас. Мен кутаётган бахт ёки бахтсизлик ҳам мана шу.


👉@kitoblog👈
Майли кайфиятни туширмай китоб ўқишда давом этамиз😹

👉@kitoblog👈
"Ҳар бир давлат - бу халқ мулкдир"

Марк Туллий Цицерон

Яна бир бор қонун устуворлиги тўғрисида.

Тез тез қулоққа чалинади: ҳуқуқий давлат - бу одамларнинг ҳуқуқларга эга бўлиши. Ундай эмас, аслида ҳар қандай давлат фуқаролари маълум бир расмий ҳуқуқларга эга.

Ҳуқуқий давлат, Кант фикрига кўра, қонунларга риоя қилинадиган давлатдир. "Бор йўғи шу".

Бу ерда асли Кант Суқрот фикрини қисман такрорлайди: "Ҳал қилувчи рол бошқарув шаклига эмас, балки қонунларга қатъий риоя қилинишига боғлиқдир ...".

Давлат қонунлари қандай бўлишидан қатъи назар, уларга амал қилиниши керак - ҳар қандай давлат тизимида, ҳар қандай бошқарув шаклида. Агар қонунларга амал қилинса мутлақ монархия ҳам — ҳуқуқий давлат бўлиши мумкин, амал қилинмаса демократия ҳам ҳуқуқсиз давлат бўлиши мумкин. Aгар қонунлар номукаммал бўлса, фуқаролар бошқарув шаклидан қониқмаса, улар иккаласини ҳам ўзгартириши мумкин - бу тарихда бир неча бор амалга оширилган.

Кантнинг фикрига кўра, давлатнинг асосий вазифаси фуқароларни ҳимоя қилиш, уларнинг фаровонлигини таъминлаш эмас. Уларнинг кайфиятини кўтариш (Макивеллининг сўзларига кўра ҳурсандчилик) эмас, балки қонун устуворлигини таъминлашдир. Ва агар қонунларга амал қилинса, бошқа жиҳатлар ҳам ўз ўрнида бўлади.

Aйнан шу ғоялар сабабли Кант ҳуқуқий давлат назариясининг асосчиларидан бири ҳисобланади.

Суратда - Фемида. Унинг кўзлари боғлаб қўйилган, чунки у одамларнинг кимлигидан қатъий назар ФAҚAТ адолатга эътибор қаратади. (c)

👉@kitoblog👈
"Aгар хулоса бу одамнинг ўйлашдан чарчаган жойи бўлса, стереотиплар - бу одам ҳали ўйлашни бошламаган нуқта."

📚Дмитрий Чернишев—Одамлар қандай ўйлайди

👉@kitoblog👈
Брейнвашинг ёки мияни ювиш

Мияни ювиш ёки брейнвашинг— инсоннинг иродаси ва хоҳишидан фарқли унинг тафаккури, хулқ-атвори, эътиқоди, ҳиссиётлари ёки қарор қабул қилиш жараёнини ўзгартиришга уринишда манипуляция усулларидан фойдаланиш.

Ғарбда бу атама биринчи марта AҚШда 1950-йилларда Корея уруши пайтида ишлатилган. Америкалик журналист Эдвард Хантер "мияни ювиш" атамасини хитойлик коммунистлар америкалик ҳарбий асирларга қўллаган "қайта тарбиялаш" усулини таърифлаш учун ишлатган. Ўша пайтда мамлакатга қайтган кўплаб маҳбусларнинг АҚШ ҳукуматига ишончи сўниб, давлат сиёсатини қоралашни давом эттиришган.

1953 йилда ўша пайтдаги Марказий разведка бошқармаси директори Aллен Даллес брейнвашингни "мияга бошқа бир киши томонидан диск қўйилиб бошқарилиши" деб тушунтирган.

Мияни ювиш терминини манқуртлаштириш, зомбилаштириш жараёни билан ҳам қиёсласа бўлади. Бугунги кунда ҳукуматлар, турли сиёсий гуруҳ ва қатламлар ҳам жамият, аҳоли миясини ювиш билан шуғулланишади. Бунда улар албатта ўз сиёсати устунлигини кўрсатиб, кишилар онгини манипуляция қилишга уринишади. Натижада соғлом фикрловчи ва мияси ювилган жамият вакиллари ўртасида турли низо ва баҳслар кўпаяди. Манипуляцияга учровчилар кўплиги учун кўпинча ёлғон ва ҳақиқат ўртасидаги фарқни сезиш қийинлашади.

Турли шиорлар, плакатлар, ОАВ, мактаб дарсликлари, миллий одатлар, байрам ва тадбирлар тарғиботи орқали мияни ювиш жараёни амалага оширилиши мумкин.

Бу ҳолатларга киши фақат танқидий фикрлаш ва скептиклик билангина қарши курашиши мумкин.

👉@kitoblog👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана шундай Телеграм видео шаклида маълум бир китобларга тақризлар ва баъзи фикрларимни ҳам етказиб турмоқчиман. Менимча интерактив ва креатив усул. Шундай эмасми?

👉@kitoblog👈
Оҳирги пайтлар ҳаётимда кўп нарсаларнинг аҳамияти қолмаётганини сезяпман. Қадриятлар парчаланиб бормоқда. Бошқалар улуғлайдиган нарсаларга тоқатим йўқ, улар кўзларимга оддий кўринади. Муаммо кимда? Мендами ёки атрофимдагиларми, қизиқ?

Чўл бўрисидан бу вазиятга янада теран назар:

Сени ҳам жуда яхши тушунаман! Сен ҳақсан, Чўл бўриси, минг-маротаба ҳақсан: Бироқ шундай бўлса-да, барибир, ҳалок бўлишинг муқаррар. Сен бу оддий, қулай, озгина нарса билан мамнун бўладиган бугунги дунёга ўта талабчан ёндашяпсан, сенинг ўлчаминг унга тўғри келмайди, у сенга тупуради. Ким агар бугун яшамоқни истаса, ўз ҳаётидан шодланмоқчи бўлса, у сен билан менга ўхшаган инсон бўлмаслиги керак. Кимки динғир-динғир ўрнига асл мусиқани, кайф-сафо ўрнига ҳақиқий қувончни, пул ўрнига қалб-кўнгилни, шовқин-сурон ўрнига чинакам меҳнатни, юзаки ҳавас, эрмак ўрнига чин иштиёқни талаб қиладиган бўлса, унинг учун бу дилбар дунё ватан бўлолмайди...


👉@kitoblog👈
📚Густав Лебон "Омма психологияси" асари гарчи 100 йил олдин ёзилган бўлсада, ундаги фикрлар бугун ҳам актуал.

💬Иқтибосларни кўринг:

Агар кундалик эҳтиёжлар бўлмаганида, ҳар қандай демократия кўпга чўзилмасди.

Бурбонлар даврида Наполеон шафқатли ва сахий, узоқ йиллар эсланиб юрадиган қаҳрамон сифатида кўрилган бўлса, ўттиз йил ўтгач мана шу қаҳрамонимиз тинчликни бузган, ўз эҳтиёжлари йўлида миллионларни ёстиғини қуритган қонхўр қотилга айланди-қолди.

Оммавий учрашувларда нотиқлик қиладиганларнинг асосий услублари бўрттириш, такрорлаш каби элементларни кўп қўллашдир.

Омма ҳар қандай ғоя ёки эътиқод шаклини ё мутлақ ҳақиқат сифатида қабул қилади, ё мутлақ янглиш фикр сифатида инкор этади.

Омма юмшоқ кўнгил бошқарувчиларни эмас, балки бошқарувни золимлик билан қўлига олган ҳукмдорларни севади. Омма доим ана шундай ҳукмдорларга ҳайкаллар қўйиб келган.

👉@kitoblog👈
Умид ҳамда қўрқувнинг бош сабаби – бизнинг бугунги кунга мослашолмаслигимиз  ва ўз ният-истакларимизни ҳамиша олис келажакка томон йўллашимиз, бугунни яхшилаш ўрнига эртага албатта яхши бўлар, деб яшашимиздир.

Шундай қилиб, инсонга берилган энг буюк эзгуликлардан бўлмиш башорат қилиш ҳаётда ёмонликка эврилади. Ҳайвонлар, жониворлар хавфни кўргач, қочадилар, хавфдан қочиб қутилгач, бошқа қўрқмайдилар. Бизни, инсонларни эса ҳам ўтмиш эзади, ҳам келажак азоблайди.

Бизга берилган эзгу фазилатларнинг кўпи ўзимиз туфайли бизга зарар келтиради: хотира бизни қўрқувдан титраган кунларимизни яна бошдан кечиришга мажбур қилади, башорат қилиш ҳислатамиз келажакда чекадиган азоб-уқубатларимиздан дарак беради. Ва ҳеч ким фақат бугунги сабабларнинг ўзи туфайлигина бахтсиз эмас.

📚Сенека—Мактублар

👉@kitoblog👈
Комфорт зонасидан чиқиш учун одам буткул янги жараёнларни бошдан кечириши лозим. Яъни янги жанрдаги китобларни ўқиб кўринг. Триллер, қўрқинчли китоблар ёки детективлар. Қисқаси илгари ўқимаган йўналишдаги китобларни. Бу ҳолат одамда янги фикрлар ва марралар пайдо бўлишига олиб келади.

👉@kitoblog👈
Бир куни бир одам кўчадан ўтиб кетаётиб, бир уй олдида стулда ўтирган кампирни кўрибди. Кампирнинг ёнида эса ити ётган экан. Ит ётган жойда ора орада зорланиб, аккилаб қўяркан. Одам бунга ҳайрон бўлиб ўтиб кетибди.

Эртаси куни ўтаётиб яна шу манзарага гувоҳ бўлибди. Ит ётган жойида ғингшиб, акиллаб қўяркан.

Учинчи кун ҳам шу воқеага гувоҳ бўлгач, оҳири қизиқиб кампирдан сўрабди:

-Нега итингиз ётган жойида орада қийналиб акиллаяпти?
- Ҳа у михни устида ётибди, шунга дебди, - кампир.
- Ия, тагида мих бўлса туриб бошқа жойда ётса бўлмайдими дебди, - одам.
Шунда кампир кулиб дебди:
- Чунки мих кучугимга акиллайдиган даражада оғриқ беряпти, ўрнидан турғизиб юборадиган даражада эмас.

П. С: Биз ҳам кўпинча кўп нарслардан нолиймиз, арз-дод қиламиз. Аммо ўрнимиздан туриб вазиятни ўзгартиришга уринмаймиз.

👉@kitoblog👈
Кўплаб китобларни ўқимаганим учун афсусланаман, баъзи китобларни эса ўқиганим учун..

Сизда ҳам ўқиб афсусланган китоблар бўлганми?

👉@kitoblog👈
Кўп китоб ўқиганлар, ўта билимлилар дўстлари, умр йўлдошлари ҳам шундай бўлишини истайди. Аммо доим ҳам ундайи учрамайди. Лекин ўша билими ҳаминқадар одамларда ҳам ўзгача руҳият, самимийлик ва иштиёқ бўлиши мумкин..Улар аксинча сизни зериктирмайди.

▪️Мария ҳаётимдаги барча маҳбубаларим орасида энг биринчиси, ҳақиқийси бўлди, десам муболаға бўлмас. Мен ўзим севган аёллардан, ҳар қандай энг ақлли ва нисбатан билимли бўлган аёл ҳам илмимга жавоб қайтармаган, ўз муносабатини билдирмаган, аксинча, унга доим қарама-қарши туриб келганини мутлақо сезмаган ҳолда улардан ҳамиша ақл ҳамда маълумот, билим талаб қилиб келганман.

Мен ўзимнинг барча муаммоларим ҳамда фикрларимни ҳам аёлларга олиб келардим, биронта китоб ўқимаган, мутолаа нималигини билмаган, ҳатто Чайковскийни Бетховендан ажрата олмайдиган қизни бир соатдан ортиқ сева олиш менга амримаҳол туюларди.

Мариянинг маълумоти йўқ эди, унга бу айланма йўллар ҳамда захира оламларнинг кераги йўқ эди. Узининг келишган қадди-қомати, ранги-туси, сочлари, овози, жўшқинлиги билан севиш, севилиш бахтига муяссар бўлиш, танасидаги ҳар бир лаёқат, ҳар бир эгри-бугри чизиқ, гавдасининг нозик, нафис, хушбичимлиги хушторида жавоб, сезги ва жонли, бахтиёр, шодиёна макр-ҳийла, найранг уйғотишига эришиш — мана шуларгина унинг санъати, мақсад ва вазифаси!..

📚Ҳ. Ҳессе—Чўл бўриси

👉@kitoblog👈
Баъзи китобларни ўқигандан кейин афсусланиш ҳақида ёзгандим. Аслида 2-3 йилдан бери менда бундай ҳолат деярли кузатилмайди. Чунки, бирон китобни бошлашдан аввал китоб ҳақида интернетдан жуда кўп маълмуотлар олишга ҳаракат қиламан.

Муаллиф ким, қаерларда таҳсил олган, китоб қачон, нима мақсадда ёзилган, рейтингларда қандай ўринларга эга, Goodreads ва LiveLib кабиларда ўқувчилар қандай фикр билдирган, қайси жиҳатларига танқид қилинган ва ҳк. Шундан кейин "ўқиса бўлади" деб ҳисобласам бошлайман.

Фақат ўзбек адабиётида бундай кўп маълумот интернетдан топиб бўлмагани учун "адашишим" мумкин. Шундай бўлган ҳам. Оҳирги ҳафсаламни пир қилган асар Х. Султоновнинг "Кўнгил озодадир" асари бўлди. Бу асарни жуда кўплар, ёзувчилар ҳам мақатаган. Аммо мен кутган нарсамни ололмаганман. Маиший мавзудаги асардек таасурот қолдирган.

Ўзи қай ҳолда китобни ўқиб кетган вақтга афсусланиш мумкин:

— Сиз китобни интернетда роса хайп қилиниб, мақталгани учун ўқигансиз;
— Яқин, ишонган танишингиз мақтаган, аммо у билан дидларингиз ҳар хил;
— Севган ёзувчингизнинг навбатдаги асарини ҳам катта умидалар билан ўқишни бошлагансиз;
— Кимдир совға қилган, ютиб олгансиз ва ўқиб кўрайчи дегансиз;
— Китобни муқовага қараб танлагансиз(муқовага қараб китобга баҳо берувчиларга тушунмай ўтиб кетсам керак).

Ва ҳоказо. Юқоридаги бандларга амал қилмасангиз асар танлашда кўп ҳам адашавермайсиз.

👉@kitoblog👈
Бир китобнинг кучи.
Мен ҳам шу китобни бошлаганман. Қизиқ менга ҳам шундай таъсир қилармикин🤔

👉@kitoblog👈
⚡️Кўпчилик каналда "танлов ўтказинг" деб мурожаат қилади. Ҳеч ҳафсала қила олмасдим рости.

Мана энди @UZBNnashriyoti "Ўзбекистон" нашриёти билан ҳамкорликда танлов уюштирдик. Қуйида танлов шартларини ташлаб қўяман.

🎁Бир қанча ажойиб совринлар ҳам қўйилган. Албатта қатнашинг!

👉@kitoblog👈
Forwarded from KITOBLAR DUNYOSI
​​#tanlov #bilimdon_kitobxon
Нашриётимиз томонидан чоп этилган ҳар бир китобни кўздан қочирмай кузатиб келаётган синчков дўстларимиз учун кичик туҳфа 🎁

👉 Энди Сиз – "БИЛИМДОН КИТОБХОН" танловида иштирок этиб, барча ёшдаги ўқувчиларга бирдай манзур келадиган қизиқарли китоблар тўпламини қўлга киритишингиз мумкин.

Танловимиз шартлари билан танишинг 👇

Сиз нашриётимиз томонидан нашр этилган, ўзингиз севиб ўқиган асарингиз ҳақида 250 сўздан ошмаган ҳолда қисқача тақриз ёзишингиз керак бўлади. Бунинг учун сизга устозларингизнинг қимматли маслаҳатлари қўл келади.
Китоблар рўйхати мана бу ерда👈

Тақриз илмий тилда ёзилиши шарт эмас. Унда сиз севиб ўқиган асарингиздаги қаҳрамонлар, уларнинг турмуш тарзидан олган таассуротларингиз ва фикр-мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашасиз.

Китоб ҳаётининг мазмунига айланган 3 нафар дўстингизга ушбу танлов ҳақидаги хабарни улашинг. Бу билан сиз нафақат бизга ёрдам берган, балки, тенгдошларингиз орасида китобхонлар сафини кенгайишига ҳам катта ҳисса қўшган бўласиз.
(Дўстларингизга улашганлигингизни тасдиқлаш учун скрин қилиб олишни унутманг. Ғолиб бўлган тақдирингизда бу сизга шартларни тўлиқ бажарганлигингизни исботлайди).

@UzbNashriyotTanlovBot ботга тегишли муддат ичида изоҳларингизни юборинг!

❗️Танлов 🗓 14 сентябрдан 30 сентябрга қадар давом этади. Ғолиблар 1 октябрда эълон қилинади.

🏆 Уч нафар ғолиб деб топилган иштирокчи нашриётимизда чоп этилган энг зўр китоблар гулдастаси билан тақдирланади.

🥇1-ўринга: 5 томли "Ўзбек тилининг изоҳли луғати", 5 та китобдан иборат "Шайтанат" асари

🥈2-ўринга "Шайтанат" 5 та китоби, "Шоҳнома" асари

🥉3-ўринга "Шоҳнома" ва "Шафқатсиз аср" асари


🔊 Шошилинг! Шахсий кутубхонангизни яна ҳам қизиқ китоблар билан бойитинг 🛍

➡️ Танловни шаффоф ўтказилиши учун нашриётимиз муҳаррирлари ва @kitoblog каналининг админини ҳакамликка чорлаганмиз.

#tanlov_2020

Каналга уланиш учун:
👉 @UZBNnashriyoti 👈