📚Ҳерман Ҳессе "Чўл бўриси" дан:
— Ҳа, — деди у ниҳоят, — сен ҳақсан. Албатта, яна уруш бўлиши муқаррар, буни билиш учун газеталарни ўқиш шарт эмас. Албатта, бу жуда қайғули, бироқ қайғурганинг билан фойдаси йўқ. Бу худди ўлимга ўхшаб кетади, йиғлаб-сиқтаб, хафа бўлганинг билан, барибир, ўлим ҳақ, бир кун ўлиш бор. Улимга қарши кураш, азизим Ҳарри, ҳамиша гўзал, олийжаноб, ажойиб ҳамда ҳурмат-иззатга сазовор ишдир, бинобарин, урушга қарши кураш ҳам худди шундай. Бироқ у ҳамиша умидсиз, иложсиз, бедаво Дон Кихотликдир.
— Эҳтимол, бу тўғридир, — дедим кескин оҳангда, — лекин барчамизга бир кун ўлиш бор экан деб, бепарво ва лоқайд, тек қараб тураверсак, унда ҳаётимиз нотўғри изга тушиб, ҳаммаёқнинг расвоси чиқиб кетмайдими! Нима, энди ҳамма нарсага қўл силтаб, барча ақл-тафаккурдан, барча интилишлардан, барча одамгарчиликдан воз кечиб, пул ва шуҳратпарастликка жиловни бериб қўйиб, пиво ичиб, кейинги сафарбарликни кутиб ўтираверишимиз керакми?
👉@kitoblog👈

Mr. Robot сериални кўряпман. Кўпчилик кўргандир, машҳур сериал. Турли корпорациялар, киберҳафсизлик ва маҳсус ҳизматларнинг ўзаро алоқаси ҳақида. Улар бизни манипуляция қилиши, кишнинг танлов эркинлигини рекламалар орқли белгилаб беришга уриниши ва жамият қусурлари ҳақида.
Сериални кўриб Бенедикт Спинозанинг бир гапи ёдимга тушди: Ўзини эркин деб ҳисоблайдиган одам, ҳудди отиб юборилган тошнинг ўзини учаяпман деб ўйлашига ўхшайди..

Иқтисодиёт бўйича Нобел соҳиби Герберт Саймон қарор қабул қилишда инсоннинг иррационаллиги(ақлсизлиги) тушунчасига қарши чиқмаган бўлсада, у одамлар рационал(оқил) бўлишга ҳаракат қилади деб ҳисоблайди.
Шундай қилиб, кўпинча қарор қабул қилишда асосий тўсиқ - бу маълумотларнинг етишмаслиги эмас, балки одамнинг мавжуд маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш қобилиятининг чекланганлиги.
Саймоннинг таъкидлашича, ушбу чекланган рационаллик туфайли биз ақлий қобилиятимизни "тежашга" имкон берадиган ақлий "ёрлиқлар" ни ишлаб чиқамиз. Улар эвристика (ёки интуитив фикрлаш) деб номланади ва турли шаклларга эга: мавжуд қоидалар, соғлом фикр ёки эксперт хулосаси.
Ушбу кичик қонуниятларга эътибор қаратиш дегани, якуний танлов ҳар доим ҳам мақбул бўлмаслиги мумкин, аммо бу ёндашув бизга чегараланган рационаллик орқали дунёнинг мураккаблиги ва ноаниқлигини бошқариш имконини беради. Шундай қилиб, Саймоннинг таъкидлашича, танлов қилишда одамлар минимал даражада қониқишга эришади яъни улар энг яхши ечимларни эмас, балки яхшироқ, муносиброқ ечимларни излашади.
📚Х. Дж. Чанг— Иқтисодиёт қандай тузилган

Ҳаёт паст-баландликлардан, ўнқир-чўнқирлардан иборат. Ҳеч қачон бир маромда кетмайди. Бу ҳудди юрак урушининг кардиограммадаги кўринишига ўхшайди. Паст-баландликлар.📈 Агар у текис кетса демак, ҳаёт тугайди.
Волтер "Кандид ёки оптимизм" асарида ёзганидек "барчаси яхшиликка"..
👉@kitoblog👈
Волтер "Кандид ёки оптимизм" асарида ёзганидек "барчаси яхшиликка"..
👉@kitoblog👈
Эрталаб кўпчилик кунни интернетда каналлар ва лентани ўқиш билан бошласа керак. Одатда ўзим ҳам бир текшириб қўяман. Лекин Телеграмда каналларни асосан кечқурун ўқиб чиқаман. Чунки вақт кетиб қолади, информацион диетага амал қилмайман. Кўпларда 5-6 тагина каналлар бўлиши мумкин. Мен нақ 200 га яқин канал ва 40 га яқин гурухларга аъзо эканман. 😅 Уларнинг аксариятини кузатиб бораман. Асосан хорижий каналлар, рус китоб блоглари ва ўзимизни букблогерлар. Ўзбекча букблоглар рўйҳати қилингач, уларнинг ҳам аксариятини кузатишни бошладим. Кўпчиликида аъзолар кам бўлсада лекин яхши, оригинал ва креатив контент бор. Плагиат кам, шуниси ёқади.
Сизчи, нечта каналга аъзосиз? Кимларни кузатиб борасиз?
👉@kitoblog👈
Сизчи, нечта каналга аъзосиз? Кимларни кузатиб борасиз?
👉@kitoblog👈
Малколм Гладуэл—Зукколар ва ландовурлар
Китобхон кундалиги
Малколм Гладуэлл китоби бўйича тақриз ҳам ёзгандим. Энди баъзи жиҳатларини аудиода айтиб беришга ҳаракат қилдим. Асосан, китобдаги асосий ғоя, Матфей эффекти, 10000 соат, IQ ва EQ аҳамияти ва Крис Ланган, Роберт Оппенгеймер фаолияти борасидаги фикрлар.
Нутқ унчалик ҳам сифатли эмас, ҳаёлимдагиларни ёздим, шунчаки. Бироз тезлаштирдим, одатда, секин гапирар эканман😅

"Чўл бўриси" да шундай гап бор:
— Масалан, сенда маънавий нарсалар, ақл-заковат жуда юксак ривожланган, шунинг учун ҳам турли-туман майда турмуш санъатлари соҳасида ниҳоятда орқада қолиб кетгансан. Мутафаккир Ҳарри юзга кирган, раққос Ҳаррининг туғилганига эса ҳали ярим кун ҳам бўлгани йўқ.
▪️Шундайлар борку орамизда. Адабиёт, фалсафа, таҳлилларни дўндириб ташлаймизу, танишларга турмушдан маслаҳат беролмаймиз. Ницше, Толстой, инглиз адабиёти ҳақида соатлаб суҳбатлар қила оламизу, уйдагилар билан овқатдан кейин икки оғиз ўтириб гаплашолмаймиз. Билим, маърифатга ўчмиз аммо, маиший масалалар, рўзғор ишларига тишимиз ўтмайди. Ўзимизча буюкмиз, абадий мавзуларни алқаймиз, лекин майда муаммолар қизиқтирмайди. Шунга жамиятдан ҳам бегоналашганмиз. Ишқилиб ғалати ҳолат. Шу тўғрими йўқми билмаймиз ҳам..

Одамлар қандай яшашлари керак деган тушунча билан аслида қандай яшаётганлари ўртасида фарқ шунчалик катта-ки, ҳақиқий ҳаётни инкор этиб, қандай бўлиши керак, деган хаёлий тушунчага таянаётганлар, фойда кўраман деб ўзларига зиён етказишлари аён. Яхшиликка ҳар бир соҳада эътиқод ва амал қиламан деган одам — яхшилик мутлақо ёт одамларга дуч келавериб албатта ҳалокатга учрайди.
Бироқ инсон ўз табиатига кўра нуқул яхши хислатлар эгаси бўлиши, ҳамда нуқул уларга риоя этмаслиги мумкин.
📚Н. Макиавелли—Ҳукмдор

Китобларни қаердан олишим, қайси дастурларда ўқишимни сўрашяпти. Мен асосан электрон китоблар ўқийман.
Ҳозир телефон учун бир неча шундай дастурлар тавсия қиламан.
1.Мен бир неча йилдан бери ўқиш учун ишлатадиган ридер бу Moon+Reader Pro. Playmarket да бор, шунингдек тўлиқ версияларини турли сайтлардан қидириб топиш мумкин. Дастур барча файллар epub, doc, pdf, fb2 ларни ўқийди. Сўнгги ўқилган китоблар тартиб билан туради. Қанча ўқилган, бобда қанча қолган барини кўриш мумкин.
Яна катта қулайлиги сўзни танлаб луғатдан таржима қилса бўлади. Луғатни дастурга юклаш мумкин. Буям Плаймаректдан. Менда 2 та луғат бор, инглизча-инглизча ва инглизча-русча. Расмларда кўрсатдим. Умуман менга энг қулай ридер шу.
2. Pdf учун лекин WPS Office ишлатаман. Мобил кўринишда ўқиш, сўзларни излаш ва pdf дан doc га ўтказиш функциялари бор.
3. Сўнгги пайт PocketBook дастурини ҳам ишлатяпман. Бу дастур одатда кўп ридерлар очмайдиган djvu(бошқа ҳамма форматларни ҳам) форматни очади. Жуда мукаммал қулайликлари бор, лекин шу мукаммалиги учун кўп ишлатмайман. Ўзи бир-неча китобни бирга ўқиганим учун шундай бир неча дастурдан фойдаланишга тўғри келади.
Сиз ёққанини ишлатинг!

Чили мўжизаси ва чикаголик болалар
Ўтган асрнинг 70-йилларида чилилик 30 га яқин иқтисодчилар Чикаго университетида таҳсил олишган. Машҳур иқтисодчи "шок терапияси" асосчиси Милтон Фридманнинг бевосита ўзи ва ғоялари орқали малака оширишган. Кейин эса Чилига қайтиб ҳудди шу тарзда бошқа чилилик талабаларга ҳам таълим беришни бошлашган. Шу сабабли уларни "чикаголик болакайлар" деб аташарди.
Батафсил: https://teletype.in/@kitoblog/chicago-boys

Teletype
Чили мўжизаси ва чикаголик болалар
Ўтган асрнинг 70-йилларида чилилик 30 га яқин иқтисодчилар Чикаго университетида таҳсил олишган. Машҳур иқтисодчи "шок терапияси"...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқиш стрессни енгиллаштиради
Сассекс университети нейрофизиологи Девид Люис бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар эксперимент ўтказишган. Улар бир гуруҳ кўнгиллиларни масхара қилишади, уларни жисмоний машқлар қилишга ва ақлий синовларни бошдан ўткизишга мажбур қилишди. Сўнгра пулс, босим ва мушакларнинг тонусини нормаллаштиришга киришдилар.
Юзага келган стрессни енгиш учун мусиқа (стресс кўрсаткичларини 61% пасайтиради), бир стакан илиқ хушбўй чой (54%), тоза ҳавода юриш (42%) синаб кўрилди. Якунда бор йўғи олтита дақиқалик мутолаа, стрессни енгишда рекорд даражада 68% самарали экани аниқланди.
Энди муаммолар ёмонлашганда нима қилиш кераклигини биласиз.

Тафаккур кишилари, жамиятдан бегоналашиш.
Китобхон кундалиги
Баъзиларнинг ўз олами, хаёллари билан бўлиб турмушда оқсаши, жамиятдан бегоналашуви ҳақида. Бу ҳақида Чўл бўрисини ўқиганимда ҳам озроқ ёзгандим. Аудиоподкастда тўлиқроқ фикрларни бердим. Тўхтамасдан гапирганман, ҳеч қандай монтаж йўқ. Асли одам миясидаги фикрларни шу тарзда бошқаларга етказиб беришга уриниши керак. Тайёргарликсиз, узмай гапириш нутқни табиий қилиб, ҳақиқий фикрни юзага чиқаради.
👉@kitoblog👈
👉@kitoblog👈
🌧Тошкентда эрталабдан ёмғир. Бугун кун бўйи ёғадиганмиш, ёнимдаги "синоптикларни" айтишича.💦 Ёмғир ёқади, ёмғирли ҳаво зўр.. Шундай ҳавода ҳиёбонда ким биландир сайр қилиб, суҳбатлар қурсанг.. Фақат мана бу каби парталарни олиб ташлаш керак. Имтихонни ярмида ёмғир ёғиб кетса нима бўларкин, шунча ишлаганинг бекор қилинса😅
👉@kitoblog👈
👉@kitoblog👈
Forwarded from Фойдаси йўғакан (The Polygon)
— Hayotni nimasi uchun sevasiz?
— Bunga aniq javob bo‘lmaydi. Bugun kimdir uchun, ertaga ishim uchun, indin oilam, yaqinlar uchun. Hayotdagi har bir kichik lahzadan ham lazzat olib yashash lozim.
Intervyu #2 soni mehmoni - @kitoblog kanali admini, tajribali bookbloger O‘ktam O‘rintoyev.
@Great_Bookstore

Telegraph
Intervyu #2 soni mehmoni - Kitobxon kundaligi kanali admini, tajribali bookbloger O‘ktam O‘rintoyev.
— O‘ziz haqizda qisqacha gapirib bering. — Toshkent viloyatidanman. Kasbim moliyachi. Kitoblar, intellektual o‘yinlarga qiziqaman. — Adabiyot olamiga, umuman kitob o‘qishga qiziqish sizda qachon, qanday va qaysi kitoblar orqali boshlangan? — Bolaligimdan…
"Сиз Л. Толстой буюк адабиётимиздаги барча нарсага тенг деб айтасиз. Мутлақо ундай эмас! Пушкин, Ломоносовлар —даҳолар. Буюк Пётрнинг Aрапи ва Белкин билан бирга юзага чиқиш, бу олдин ҳеч қачон ҳеч қаерда айтилмаган ажойиб янги сўз билан катта саҳнага чиқишдир. "Уруш ва тинчлик" билан пайдо бўлиш эса бу Пушкин томонидан аллақачон олға сурилган янги сўздан кейин пайдо бўлиш демакдир. Бу ҳар қандай ҳолатда ҳам, Толстой аллақачон айтилган сўзларни шунчаки ривожлантирганини англатади холос."
📩Достоевскийнинг Страховга хатидан.
П. С: Буюк Пётр Aрапи ва Белкин бу Пушкиннинг дастлабки насрий асарлари эди. "Уруш ва тинчлик" асари ғоялари эса Пушкинннинг "Капитан қизи" асаридан илҳомланиб ёзилган. Достевский шунга урғу бермоқда.

Марк Цукерберг Фейсбукни янада такомиллаштириш устида ишлаётган экан. Янги ўзгаришлардан кейин одамлар ўз ҳиссиётлари билан бўлишиши янада осонроқ бўларкан. Назаримда яна янги реакция ва эмоциялар қўшилади.
Умуман сўнгги пайтларда виртуал ҳаётга берилиб, аксинча реал ҳаётдан узоқлашиб эмоцияларни ҳам унутаётганимиздек туюлади менга. Аниқроғи бошқалар эмоциясини тушунишни ва ўз ички ҳолатимизга мос ҳисни юзага чиқаришни. Чунки бугун бизга ўзимиз нимани ҳис қилишимиз эмас, атрофимиздагилар, бошқалар бундан нимани ҳис қилиши муҳимроқ. Нима чиройли, хунук, мазали ёки ёқимли эканини ҳам бошқалар фикри орқали кўпроқ ўлчаймиз. Гарчи нимадир бизга чиройли кўринсада, бошқалар буни тан олмаса ўзимиздан шубҳаланимиз.
Тез орада дейлик буткул ҳислардан айриламиз. Хурсанд, хафалик, ғазаб, алам, ҳасад, табассум биронтасини юзага чиқара олмаймиз. Фақат тармоқдагина керакли эмоция инструментини танлаб ҳиссиётимизни билдира оламиз. Реал ҳаётда эса йўқ. Апатияга чалинамиз. Виртуал ҳаёт янада такомиллашиб, актуаллашиб бораверади.
Бу менга "Эквилибриум" фильмини ёдга солади. Фильмда учинчи жаҳон уруши юз бергач, барча урушлар, талафотларга инсонлардаги шу «арзимас» ҳиссиётлар сабабчи экани айтилади. Эндиликда барча одамлар ҳар куни ҳиссиётларни блокловчи дорини қабул қилади. Одамларда турли ҳис уйғотувчи ҳолатлар ва санъат асарлари яксон қилиниб, тақиқланади. Дори қабул қилмайдиган "эмоционал жиноятчилар" қаттиқ жазоланади. Шу орқали барча ғам андуҳларни кишилар ҳис қилмай, хотиржам ҳаёт кечириши айтилади.
Ким билсин балки ростдан ҳиссиётлардан ҳоли бўлиш яхшидир. Шунда балки одамлар ортиқча ғам чекмас. Яъни буни ҳис қила олмайди. Бир бирдан хафа бўлмайди, жаҳли чиқмайди, нафратланмайди. Хотиржам яшайверади. Тўғри ўз навбатида одамлар бир бирини сева олмайди, яхши кўрмайди ва xурсанд ҳам бўлмайди. Аммо, тинчлик, хотиржамлик йўлида бу ижобий ҳиссиётлар арзимас қурбонлик эмас-ми? Қизиқ, шунчаки футуристик ўйлар..

Коррупция ҳақида кўп гапириб, коррупцияга қарши курашиш агентлиги пайди бўлди.
Оила, ажралишлар сони ҳақида айтилиб махалла ва оила вазирлиги тузилди.
Инновациялар камлиги айтилиб инновацион вазирлик, камбағаллар кўплиги айтилиб қамбағалликни қисқартириш вазирлиги тузилди.
Аввалига жамиятда аҳлоқ ҳақида кўп гапирилади. Аҳлоқсизлар танқид қилинади. Кейин буни бартараф этиш учун аҳлоқсизларга қарши кураш вазирлиги тузилади.Вазирлик эса ҳар ойда мамлакатда содир бўлган аҳлоқсизлик, ҳулқ бузилиши ва "маънавиятсиз" лар ҳақида ҳисоботлар тайёрлайди. Плакатлар, бланкалар тайёрлайди. Мана биз қарши курашяпмиз деган таасуротни пайдо қилишади...Минбарларда эришилган натижалар ҳақида баланпарвоз нутқлар гапирилади. Аммо, ҳеч нарса ўзгармайди. Аҳлоқ ҳам ўша жойида қолган, фақат илгари аҳлоқсизликни айблаганлар энди уни ҳаспушлашга ўтган ҳолос.
"1984" га ўхшаб адолат, севги, тинчлик вазирликларини тузиш қолди. Аҳир уларни ҳам тенг тақсимлаш керак-ку. Кейин эса фикр полициячилари пайдо бўлади. Катта оғани эса ўзимиз яратиб оламиз..

«Садизм» деган иборанинг чин маъноси нима эканини айрим кишилар билмаса керак.
Хорижий сўзлар луғатига мурожаат этамиз. Француз ёзувчиси маркиз де Сад (1740—1814) номи билан аталадиган ушбу атаманинг маъноси — жинсий бузуқлик, ёстиқдошига жисмоний азоб етказилган тақдирдагина тўла-тўкис ҳузур қилинади, шунингдек, ҳаддан ташқари шафқатсизлик, бошқаларнинг азобланишидан ҳузурланиш демак.
Юқорида айтилган гапларга қўшимча сифатида қайд этмоқ лозимки, олимлар садизмни бир неча турга ажратадилар: наслий касаллик билан боғлиқ бўлган садизм; руҳий касаллик сифатида рўй берадиган садизм; нашавандлик ва ичкиликбозлик натижасида юзага чиқадиган
садизм ҳам бояги тоифага мансуб; ниҳоят, ижтимоий турмушнинг кескин издан чиқиб кетиши натижасида рўй берадиган садизм.
Айтматов. Қайсидир бир китобда ўқиганим бор, Франция инқилоби тажрибаларидан маркиз
де Сад ғаройиб хулоса чиқаради.
Шохонов. Қизиқ. Қандай?
Айтматов. Мана бундай: инқилобий тузум шароитида инсониятга қарши қилинган бирон-бир жиноят қораланмаслиги лозим. Чунки, бундай шароитда жиноят одатий таомилга айланиб
қолади.
Шохонов. Найрангбозликни қаранг!
Айтматов. Асти қўяверасан. Уддабуронлик, устамонлик бобида унинг ақл-идрокига тан
бермай иложинг йўқ.
📚Чўққида қолган овчининг оҳи-зори. Чингиз Айтматов, Мухтор Шохонов