Kitobxon kundaligi
433 subscribers
229 photos
18 videos
47 files
614 links
💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар.
Ўктам Ўринтоев
Download Telegram
🙇🏻‍♂Мутолаадаги ҳолат

Китобни доим кўздан 30-40 см масофада, 45 даражада ушланг. БУ дегани столда ўтирганингизда китоб тагига 5-7 см ли бирор нарса, қалинроқ бошқа китоб қўйсангиз бўлади(расмда кўрсатилган)

Тезкор ўқиш техникасини қўллаш учун тўғри ўтирган ҳолда ёки тик турган ҳолда китоб ўқинг. Тўғри ётиб, диванга суяниб ўқишни ҳам ёқтирамиз, аммо бу тана учун ҳам, кўз учун ҳам зарарли. Кейин бунда тез ўқиш ҳақида унутсангиз ҳам бўлади. Одатда, ётиб ўқисак тез уйқу келади.

Қийин китоблар, матнларни ўқишдан олдин жисмоний машқлар билан ўзингизни енергияга бойитинг. Қўлларни кенг очиб ёпинг, бармоқларни қимирлатиб гимнастика қилинг. Ҳатто ўтириб туриш, отжимание каби машқлар ҳам энергияга бойитиб, тетиклаштиради. Мияга кислород бориши тезлашади, демак ўқиб фикрлаш осонлашади. Бунга 3-5 дақиқа сарфлаш мумкин.

Мутолаа давомида ҳар 30-60 дақиқада танаффус қилинг. Ташқарига чиқинг, бироз юринг, жисмоний иш билан шуғуллансангиз бўлади. Бунга 5-10 дақиқа вақт кетиши мумкин.

Ҳаддан зиёд ёруғ ёки қоронғи ҳонада ўқиманг. Бу ҳам тез ўқишга ҳалақит қилади. Ёруғлик одатда турли жойдан тушиб тургани маъқул. Кейин ўқиётганингизда китобга соянгиз тушиб қолмаслиги керак.

👉@kitoblog👈
👍2
Мен энг ёқтирган адиблардан бири Албер Камю ҳисобланади. Унинг "Бегона", "Сизиф ҳақида афсона", "Исёнкор одам", "Бахтли ўлим" каби асарлари ва новеллалари катта таасурот қолдирган.

У сабабли ҳаёт мазмуни, экзистенциал фалсафа, абсурдизм билан танишдим, фикрлаш доирам ҳам анча ўзгарган. Ҳаётга қарашим анча осонлашган, ортиқча нарсаларга ҳавотир ва экзистенциал инқирозга тушмаслигимга ҳам унинг асарлари сабабчи.

Лекин уни асарларини, дейлик "Бегона" ни ўқиб тушунмайлиганлар, ёки асардан дарҳол Мерсони айблайдиганлар кўп. Бундан хафа бўлмайман, чунки бу янги китобхоннинг тажрибаси билан ҳам боғлиқ, экзистенциал инқирозга бир бор тушган одамга уни асарлари айни малҳам бўлади.

Қуйида унинг турли асарларидан иқтибослар келтираман. Ҳар бир сўзигача эътибор қилиш керак. Ҳар бир иқтибосига ярим бет шарҳ ёзса бўлади..

👉@kitoblog👈
Канал: @kitoblog
Энг яхши илмий оммабоп китоблар

Одатий, зерикарли китоблардан зериккан бўлсангўз ва турли фан соҳаларига қизиққанлар учун маҳсус рўйҳат.

Қуйида турли йўналиш: технология, психология, квант механикаси, генлар, эволуция, одам организми, жамиятшунослик, келажак ва ўтмиш, интернетдаги фейк хабарларни ажратиш борасидаги сўнгги энг яхши 50 китоб, тавсифлари билан келтирилган. Тавсиф, китоблар рус тилида.
Ўзи бундай китоблар ўзбекчага ўгирилмаса ҳам керак.

Кўплаб китоблар номи, муаллифини ёзиб интернетдан топа оласиз. Яна бир усул ботлар.

📥Қуйидаги ботга @libgen_scihub_bot муаллифни ёзсангиз унга тегишли барча китобларни юклаш учун чиқариб, топиб беради. Инглиз тили учун инглизчада ёзинг.

📤Бу Флибуста сайти боти @flibustafreebookbot ҳам машҳур, фақат рус тилида топа олади. Мен каналда ёзадиган хорижий китобларни ҳам турли нашрларигача топса бўлади.

🔎Ҳа "посмотреть(view)" ни босиб сўнгги энг ажойиб билимларга эга китоблар билан танишишни унутманг.

👉@kitoblog👈
Forwarded from Kitobxon kundaligi
⚡️Канал бўйича гид(қўлланма)📚

⤵️ Қуйида каналдаги фойдали контент рўйҳати. Устига босилса ўша манзилга борилади:

📝 Дастлабки Топ-10 тақриз

📝 18 та мақола, тақризлар

📲 Китоб ўқиш учун дастурлар

👨🏻‍💻 Китоб олиш учун сайтлар

🤳Китоб топиш учун Тг канал, бот.

📝 Сўнгги сараланган постлар

📝 Май ойи сара мақолалари

🎙 Аудиоподкастлар🎙

👉Каналга уланинг: @kitoblog
Гид янгиланди, май ойи сараланган мақолалари ва аудиоподкастлар бўлими қўшилди. Тезкор ўқиш техникаси бўлимлари ҳам киритиб борилади Яна бойитиб, саралаб борамиз. Биздан узоқлашманг.

👉@kitoblog👈
🙇🏻‍♂Прокрастинация: ҳадеб ишларимизни кечиктираверишни қачон тўхтамиз?

Психологияда прокрастинация деб турли-туман ишларни ёки фикрларни ҳадеб кечиктиравериш тушунилади. Одатий кундалик юмушлар, дарслар ва бошқаларни кейинроқ қиламан, дейиш ҳам шу прокрастинация.
Болалигингизда кўплаб орзулар бўлган. Aммо катта бўлавергач уларни амалга оширишга иштиёқ сўнаверади. Баъзан кайфиятингиз, баъзан салоҳиятингиз етмаётгандек туюлаверади. Aввал “кейинроқ қиламан” дейсиз, сўнгра “эртага қиламан” ва шу билан мақсадларингиз эсдан ҳам чиқиб кетади. Олов ёниши учун унга ўтин ташлаб туриш керак. Ҳудди шундай мақсадларга етиш учун ҳам меҳнат қилиш лозим.

❇️ Прокастинацияга қарши курашиш учун нима қилиш керак?

Кўпинча бошлаган ишингизни охирига етказа олмаслигингизга тажрибасизлик ва қандайдир қийинчилик юзага калгани сабаб бўлади. Хўш нима қилиш керак? Яқинлардан ёрдам саранг. Энг муҳими бошлаган ишни оҳирига етказиш, демак танишлардан кўмак сўранг. Кимдир сиздан тажрибали ёки шу ишни биладиган бошқа дўстлари бор. Кўпроқ одамлар билан маслаҳатлашинг ва ишни тезроқ тугатишга эришинг.

Идеаллаштирманг.

Ўзингизни кичкина хатоларга ҳам койиб, мукаммалликка интилманг. Баъзилар жуда ҳам перфеционист(ҳаддан зиёд мукаммалликка интилувчилар) бўлади. Бу хавфли. Идеал одамлар йўқ. Ҳамма нарса ипидан-игнасигача тўғри бўлиши шарт эмас. Дейлик презентация-тақдимот қиляпсиз. Кимдир оддий саҳифа ранглари ё шрифт танлашга ҳам бир неча соатни сарфлаб юборадию, лекин маълумотларни ёзишга улгуролмай қолади. Шунинг учун аввало ишни охирига етишига уриниш керак. Ҳар қанча қайта тузатишни кейинроқ қилса бўлади.

Вақтдан унумли фойдаланинг.

Суткада 24 соат бор. Бу жуда кўп аслида. Қачон қайси ишни қилишни белгилаб олинг. Aйниқса анчадан бери суриб юрган ишингизга кунига ҳеч бўлмаса 1 соат вақт ажратишни ўрганинг. Секин-секин мослашиб ишингизни тугатишга эришасиз.

Ўзингзини бошқалар билан таққосламанг

Кўпинча бошқалар биздан яхшироқ натижага эришгандек туюлаверади. Хўп, майли шундай бўлаверсин. Сиз ўз бошлаган ишингизни тугатиб, мақсадингизга етишни ўйланг. Бошқалар бунинг учун қандай қийинчиликлардан ўтганини билмайсиз-ку. Бошқалар фикри билан эмас, ўз ақлингиз билан яшанг.

Шунингдек сўнгги маслаҳат, бошқаларга ҳа деб ўз орзуларингиз ва уларни қандай амалга оширишингизни тушунтираверманг. Майли, ишонишмасин сиз бунга ортиқча вақт сарфлайсиз холос. Энг муҳими ўзингизга бўлган ишонч.

👉@kitoblog👈
🕰1 дақиқада нечта сўз ўқийсиз?
#тезкор_ўқиш_техникаси

Ўқиш самарасини билиш учун дастлаб 1 дақиқада нечта сўз ўқишингизни билиб олишингиз керак. Буни қуйидагича аниқлаш мумкин.

1. Ўзингизга қулай тилдаги ўртача қийинликдаги китобдан ҳеч бўлмаганда ўн саҳифадан иборат бўлимни танланг. Ёки кичикроқ бирон қўлланма китоб олинг.

2. Танланган китобнинг мумкин бўлган максимал қисмини 3 дақиқада ўқинг. Вақтни белгилаш учун соат ё секундомердан фойдаланинг.

3. 3 дақиқадан сўнг, тугатган жойингизни қалам билан белгиланг, сўнгра китобни ёпинг.

4. Ўқиганларингиз ёдда қолганини текшириш учун алоҳида варақ тайёрланг, 1 дан 10 гача рақамларни қўйинг, матнга қарамасдан, эслаб қолган ва аҳамиятли деб ҳисоблаган матннинг 10 та жиҳатларни ёзиб қўйинг. Бунга ҳам 3 дақиқа вақт сарфлашингиз мумкин.

♻️1 дақиқада ўқиш мумкин бўлган сўзлар сони эса қуйидагича ҳисобланади:

Биринчидан, китобнинг ҳар бир қаторидаги сўзларнинг ўртача сонини ҳисобланг. Бунинг учун ҳар қандай учта тўлиқ қатордаги сўзларни санаб, ҳосил бўлган миқдорни 3 га бўлиш керак. Масалан, агар учта тўлиқ қаторда 24 сўз бўлса, ўртача ҳар бир қаторда 8 та сўз бўлади.

Иккинчидан, ажратилган вақт ичидаги ўқилган қаторлар сонини ҳисобланг. Aлбатта тўлиқ бўлмаган баъзи қаторларни учратасиз. Бундай ҳолда, 2 тўлиқ бўлмаган қаторни(одатда 3-4 сўздан иборат) битта деб ҳисобланг. Aгар битта қаторда битта ёки иккита сўз кам бўлса, уни тўлиқ қатор сифатида кўраверинг.

Сўнгра бир қатордаги сўзлар сонини, қаторлар сонига кўпайтириб 3 га(ўқиган дақиқангиз бу) бўлинг. Чиққан сон сиз 1 дақиқада ўқишингиз мумкин бўлган сўзлар сони ҳисобланади.

❗️Мисол, сизда бир қатордаги сўзлар сони 6 та чиқди, матндаги қаторлар сони эса 128 та.

6⃣✖️1⃣2⃣8⃣=7⃣6⃣8⃣
7⃣6⃣8⃣3⃣=2⃣5⃣6⃣

Демак, сиз 1 дақиқада ўртача 256 та сўз ўқийсиз.

⤵️ Шу тарзда натижани ҳисоблаб, ўз тезлигингизга мос вариантни танланг, бугун кечга бу тезлик ўртача меъёрга мосми, қай даражада жавобларни чиқараман.
Шунингдек, ўқиганларингиз ёдда қолгани сифатини текшириш йўлини ҳам ёзаман.

👉@kitoblog👈
⛔️Тақиқланган адабиётлардан ибодатхона

Германияда ўз вақтида турли давлатларда тақиқланган китоблардан ибодатхона барпо этилибди. Машҳур асарлар ва адиблар ҳам бор. Марҳмат, расмлар билан бирга қуйида танишинг.

🔰Кейинроқ Рим-католик черкови тақиқлаган китоблари индексига кирган машҳур китоблар ва адиблар бўйича ҳам маълумотлар берамиз.

👉@kitoblog👈
📚Том Филлипснинг "Humans: A Brief History of How We F*cked It All Up" китобининг 3 боби одамларнинг жониворлар билан олиб борган тажрибаларининг салбий оқибатлари ҳақида сўзлайди:

❇️1860-йилларда Томас Остин Австралияга 24 та инглиз қуёнларини кўпайтириш учун олиб келади. Аммо бу қуёнлар шунчалик ҳудудга мослашиб кетадики, 1920 йилда улар сони 10 млрд дан ошиб кетган. Бу ҳар 1 квадрат мил га 3000 қуён дегани эди. Улар барча сабзавотлар, меваларни ҳали пишмай туриб еб юборар, қишлоқ ҳўжалигиа миллионлаб доллар зарар келтирарди. 90 йилларга келиб ҳукумат қуёнларга тарқалишини олдини оладиган, махсус касалликлар билан улар сонини бир мунча тартибга солишган.

❇️Британ колонизаторлари Нилда тарқалган йирик олабуға балиғини, Африканинг энг йирик Виктория кўлида кўпайтиришни режалаштиради. Дарҳақиқат кўлга қуйиб юборилган балиқлар тез орада кўпайиб,балиқчилик саноатини ривожлантириб юборган. Аммо,балиқлар шунчалик кўпайиб кўлдаги барча экосистемага таъсир қилиб у ердаги бошқа 500 тур жониворлар, балиқлар қирилишига сабаб бўлган.

❇️Хитойда Мао пайтида "4 зараркунанда кампанияси" эълон қилиниган. Миллиардалаб каламушлар, чивин, пашша ва чумчуқлар аҳоли томонидан йўқ қилинган. Чумчуқлар ва каламушлар буғдой ҳосилини еб юборувчи асосий зараркунанда сифатида кўрилган. Оқибат эса мутлақо тескари бўлган. Чумчуқлар нафақат буғдой балки, бошқа зараркунанда-ҳашоротларни ҳам ейишарди.Оқибатда энди бу ҳашоротлар кўпайиб,ҳосил етилмай,камайиб кетишига олиб келинган.Ўша пайтлар бу очарчиликка ҳам сабаб бўлган.Кейинроқ бошқа давлатларда чумчуқлар яна келтириб Хитойда кўпайтириш йўлга қўйилган.

♻️Инсоният мана шу тарзда жониворларни ўзига бўйсиндирмоқчи бўлади, аммо табиат барибир ўз ишини қилади.

👉@kitoblog👈
ТОП - 5 ЗAМОНAВИЙ AНТИУТОПИЯЛAР

Дж. Оруеллнинг 1984, Молхона ёки Ҳакслининг "Янги ажиб дунё" каби машҳур антиутопик асарларини яхши биламиз. Бугун эса шу жанрдаги замонавий китоблар ҳақида гапириб бераман.

1. Овоз, Далчер К.

Кунига 100 та сўз. Ушбу чеклов AҚШдаги ҳар бир аёл учун давлат томонидан белгиланади. Тез орада аёллар меҳнат қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар. Энди мактабларда қизларга ўқиш ва ёзишни ўргатишмайди. Энди уларнинг жойи уй ишларида, у ерда эркакларга жимгина итоат қилишлари керак.
Худди шу тақдир доктор Ген Маккелланни ҳам кутмоқда, у ҳам энди лабораторияси ва муҳим тажрибаларини ташлаб кетиши лозим. Aммо тасодиф уни ўз овози, қизи ва бошқа аёллар овозини қайтариш учун курашишга мажбур қилади. Қандай, дейсизми асарни ўқинг..

2. "Aпофения", Панчин A.

Панчиннинг китоби - бу Оруелл ва Кафка руҳидаги хаяжонли дистопия, аммо муаллифнинг инсон ақлининг буюклигига бўлган ишончи бу чанг тўридан оқиб чиқади. Бу китоб атрофдаги дунё қанчалик бемаъни бўлишидан қатъи назар, онгни сақлаш қанчалик муҳимлиги ҳақида. Ҳеч қандай умид йўқ ва айни шу уни яна яратишга имкон беради. Балки ҳали ҳам кеч эмасдир..

3. Ўчирилган, Терри Т.

Aнглия, ХХI аср ўрталари. Кайланинг хотираси ўчирилиб, кимлиги йўқ қилинганди ва унинг хотиралари абадий йўқолди. Энди у янги ном, янги оила ва янги ҳаётга эга. У (жиноятчилар) кабиларга ҳукумат иккинчи имкониятни беради - улар энди қоидалар бўйича ҳаракатланади ва тирик қоладилар. Аммо..

4. Тамға, Сесиля Aҳерн.

Селестина Норт ҳар нарсада мукаммал: намунали қиз ва синглис, ўқитувчилар ва синфдошларнинг севимлиси.
Aммо бир кун, Селестина кутилмаган вазиятга тушиб қолади ва юрак буйруғига биноан қонунни бузади.
Ёрқин ижрдкор Сесилия Aҳерн идеалликни ҳамма нарсадан устун турадиган дунёни тасвирлаган. Хўш, ёш қиз ўзи учун азиз бўлган ҳамма нарсани хавф остига қўйса ва тизимга қарши туришга қарор қилса нима бўлади?

5. Синов, Уилсон С.

Эси оққанлар ўйинларига хуш келибсиз! Стормчейсер ва Линколн ер, табиий ресурслар, озиқ-овқат етишмайдиган ва одамлар касалликка дучор бўладиган дунёда яшайди.
Омон қолиш ва танқис манбалардан фойдаланиш учун, ноилож қолганлар динозаврлар яшайдиган қитъа Пилорияга боришга мажбур. Бу ям-яшил ўсимликлар, бой табиат ва иссиқ иқлими бўлган ҳақиқий жаннатдир. Унга ўтиш учун идеал жой, фақат қонхўр динозаврлар ўз юртидаги бегоналарга тоқат қилолмайдилар.

👉@kitoblog👈
❇️Бир дақиқда ўқиш тезлиги-натижалар:

Бу ерда 1 дақиқада ўқиш тезлигини ҳисоблаш ҳақида ёзгандим. Шаҳсан ўзимда бу кўрсаткич 1 дақиқада 274 сўзга тенг чиқди, бу ўртача натижа. Умуман умумий натижалар ва тавсиялар қуйида:

120 тадан кам
Сизнинг даражангиз ўртача кўрсаткичдан паст. Яхшилашга муҳтож натижа. Aгар 15 ёшдан кичик бўлсангиз, натижа бироз қониқарли.

120-180. Ўрта ёшдагилар учун ўртачадан паст кўрсаткич.
Aдекват кўрсаткич. Эҳтимол, сизнинг асосий муаммоларингиздан бири сиз етарли даражада ўқимаслигингиздир. Кунига камида 30 дақиқа ўзингиз ёқтирган китоб ёки журналларни ўқишга вақт ажратинг. Кундалик қўшимча ўқиш билан бир қаторда, кунига ўқиганингизни тушуниш учун китоб таҳлилига алоҳида эътибор беришингиз керак.

180-240. Сизда ўртача тезлик.
Агар тезкор ўқув техниксини қўллай олсангиз, натижани анча яхшилай оласиз. Ўқиганингизни тушуниш ва эслаб қолиш учун машқларга алоҳида эътибор беришингиз керак. Доимий ўқиш учун қўшимча вақт ажратиш жуда муҳим, бу аста секин тезлигингизни ошириб боради.

240-350. Сиз ўртача университет талабаси даражасида ўқийсиз.
Оддий ўқиш амалиёти билан, эҳтимол сиз тез ва сезиларли ривожланишга эришасиз. Яхшилаш керак. Ўқиётганда тез тез чалғийсиз. Фақат шугина ўқув самарасига салбий таъсир этади. Мутолаа пайти ортиқча чалғитувчи ўй ҳаёллардан ҳалос бўлиш лозим.

350-500. Сизнинг даражангиз ўртача кўрсаткичдан юқори.
Катта эҳтимол билан сизни яна прогресс кутяпти. Баъзи тезкор ўқув техникаси машқлари сиз учун жуда осон бўлиб туюлиши мумкин, аммо пойдевор қўйиш учун уларни диққат билан бажаринг. Ўқишни яхши назорат қила олмайсиз: қачон секинлашишингиз кераклигини тушунишни ўрганишингиз керак.

500 дан ошиқ. Сизда жуда яхши тезлик бор.
Баъзи бошланғич фокуслар ўқиш тезлигини бироз пасайтириши мумкин. Сабр қилинг ва ривожланиш узоқ давом этмайди. Эҳтимол, диққат қилишга алоҳида эътибор беришингиз керак. Ўқиш тезлиги ва мақсадини мослаштириб олсангиз ҳам фойдали.

👉@kitoblog👈
📝Сўнгги пайтлар ишлар жуда кўпайиб каналда яхши постлар ёза олмадим. Энди секин буни тўғирлаб, яна фаолроқ бўлишга уринаман. Ўзи бир нарса кўп ўйлантиради. Кунига каналда қанча пост бўлгани маъқул? Баъзан 4-5 та пост кўпдир деб ўйлайман, аммо бир-икки кунда битта пост ҳам камдир, деб қоламан.

Хўш сизнингча кунига нечта пост бўлгани маъқул?
Баҳслар.. Бугун айниқса ижтимоий тармоқларда турли баҳс муноазара жуда кўп. Бу баҳслар конструктив, аниқ бир мақсад, ечимга йўналган бўлса яхши. Аммо, баъзан шунчаки ўз фикрини ўтказишга беҳуда уринишлардан, полемикадан иборат бўлиб қолади. Бу айниқса ёшларга ҳос..

Бу ҳақида Платон "Давлат" асарида шундай дейди:

Кишиларга ёшликдан баҳс-мунозара таъмини ҳис қилишига йўл қўймаслик лозим.

Бундай баҳсларнинг таъмини билиб олган ўсмирлар, буни суистеъмол қиладилар. Энди улар вақтичоғлик учун баҳсга киришади. Зиддиятларга ошуфта бўлиб, уларни рад этувчиларга қарши чиқишга уринаверади. Улар ўз далиллари билан, ҳудди кучукчадек йўлидан чиққан барчани йўқ қилиб ташлашмоқчи бўлади

Сўнгра, ўзлари кўпчиликни рад этиб ва бошқалар томонидан рад этилгач, илгариги барча фикрларини буткул инкор қилишни бошлайди. Бу эса ҳам бошқалар, ҳам ўзлари наздида бутун фалсафини обрўсизлантиради.

👉@kitoblog👈
Ҳаёт бу доимий такрорланишдир. Биз биринчи бор юз келган муаммони ҳал қила олмасак, у бироз бошқача кўринишда яна қайтади. Aгар биз шунда ҳам юз бераётган вазиятни тушунолмасак, бу сабоқни олмагунимизча у қайтаверади.

📚Бернар Вербер - Кассандра кўзгуси

👉@kitoblog👈
Мутолаа депрессиясини қандай енгиш керак?

Кўпинча мутолаадан чарчаш жараёни содир бўлади - китоблар ҳеч қандай завқ ва фойда келтирмай қўйгандек туюлади. Ўқишга ҳафсала ўлади, бу мутолаа депрессияси. Бундан чиқишнинг осон усуллари эса шундай:

Форматларни ўзгартириш

Электрон, қоғозли китобларни ўқинг, аудио китобларни тингланг. Турфа хилликка интилинг. Битта форматда қотиб қолманг

Бирданига иккита китоб ўқинг

Бу сизга битта китобдан чарчамасликка ва ўқишга бўлган қизиқишни сақлаб қолишга имкон беради. Бири кичикроқ китоб бўлса, тугатганингизда ўзингизга мотивация бўлади.

Ўзингизни машбурламанг

Мутолаа жараёни мароқли бўлмаса, шунчаки тугатиб қўйиш, режа учун ўқиманг. Китобдан қандай фойда олиш ҳақида ўйланг.

Буткул янги жанрни ўқинг

Кўпинча саргузашт, детектив ёқса энди тарихий, психологик китобларни ўқинг. Ёки аксинча. Ўзингиз ҳатто қизиқ эмас деб ҳисоблаган жанрдаги китобларни ўқиб кўринг. Бу янги таасуротлар улашади.

👉@kitoblog👈
Ҳаёт мазмунини излаш одамлар учун қондирилмаган маънавий, руҳий эҳтиёжлардан келиб чиқаверади. Инсон ўзи учун бу мазмунни топгач, хотиржам яшайверади. Кўпинча бу янги марраларга интилишга сабаб бўлади. Аммо бугунги кунда яшашдан мазмунни топа олмаслик яъни экзистенциал кризисга берилиш ҳам тобора авж олмоқда.

Освальд Шпенглер "Европанинг сўниши" китобида, интеллектуал лар якунда фан ва техникадан шунчалик зерикади-ки, фақат яшашдан мазмун излаш билан боғлиқ бўлиб қолади.АҚШ да йилига ярим миллионга яқин ўсмирлар ўз жонига қасд қилишга уриниб кураркан. Дунё бўйлаб ҳам асли бу кўрсаткич ошган, кишиларда ўлим ва ҳаёт ҳақида аниқ бир тушунча бўлмагач улар ҳаётдан қутилиш учун, ўлимни синаб кўрмоқчи бўлади. Гарчи техникалар ривожланаётган, ҳаёт мураккаблашиб янги машғулотлар вужудга келаётган бу даврда ҳаётдан маъно тополмаслик ошиб бораётгани ҳайрон қолдиради.

Фрейд одамда ўлим инстинкти борлигини айтади. Бу инстинкт танани буткул тўхтатиб, шу орқали буткул мувозанатга эришишга ҳаракат қилади, деб тушунтиради. Шу орқали тана буткул ҳаловатга келади. Бу инстинкт, севги инстинкти ёкт Эрос билан доимий зиддиятда бўлади.Севги инстинкти одамнинг ўзоқроқ яшаб, ўзидан насл қолдириш ва ҳаёт билан гармонияга эриштиришга уриниб келади..

👉@kitoblog👈
Дўзаҳ бу — бошқалар

Жан Пол Сартрнинг "Чиқиш йўли йўқ" пъесасини тугатдим. Бу Сартрга ҳос эркинликни очиб беришга бўлган ўзига ҳос навбатдаги интилиш. Киши ўз қилган қилмишлари ва бошқаларнинг ўзи ҳақидаги фикрларини энди ўзгартира олмаслигини тушуниши бу — дўзаҳдир.

Қисқача сюжет шундай: 3 киши вафот этиб дўзаҳга тушган.Аммо бу дўзаҳда улар ўйлагандек қийноқлар, жаллод ёки бошқа азоб-уқубат кўринмайди. Улар оддий меҳмонхонага жойлашгандек гўё. Улар турган хонада кўзгулар йўқ, зеро энди улар бир бирига кўзгу вазифасини бажаради. Ўзаро суҳбатда бир бирининг нега дўзаҳга тушгани ҳақида маълумотга эга бўлишади. Ва айни шу сўровлар, ўзини оқлашлар орқали асли дўзаҳ азобини тушуниб етади.Улар ўтган ҳаётида етарлича эркин бўлмагани сабаб асли кўплаб ёлғонлар,жинояталар содир этганини тушуниб етади. Аммо, буни яшириш, доим ўз хоҳишлари билан иш қилганини ҳас пўшлаш учун бу уччовлон бир бирини алдайверади. Камю "Ёлғон гапириш бу киши эркин эмаслиги белгиси" деганда нақадар ҳақ эди.

Шу пъесда Сартнинг "дўзаҳ—бу бошқалар" афоризми учрайди. Бу орқали муаллиф асли ҳар бир инсон асли бошқлар учун азоб,уқубуат манбаи бўлиши мумкинлигини айтган. Асарда ҳам персонажлар бир бирини ўз ҳис туйғуларига, фикрларига ишонтиришга уринишади, аммо йўқ бошқа одам бизни ўзимиздек ҳис қилолмайди. Сиз нега бу вазиятда айни шундай йўл тутганингизни тушуна олмайди. Айни шу нарса бизни азобга солади, дейди Сартр. Бошқалар фикрини ўзгартира олмаслигимиз, лекин бунга тинмай уринишимиз ҳақиқий дўзаҳ асли.

Киши вафот этгач, мавжудлик йўқолади.Энди фақат бошқа одамлар хотирасида яшашимиз мумкин. Бу хотирани эса ўлимдан сўнг ўзгартира олмаймиз. Ҳа асардаги дўзаҳ эшиги ҳам асли очиқ эди, аммо улар чиқиб кетолмайди. Улар энди ерда мавжуд эмас, фақат бир бири учунгина мавжуд. Шунинг учун энди бир бирини асли бошқача эканликларига ишонтириб ҳаловатга эришишга уриниб ўтишади, ҳолос.

👉@kitoblog👈
Confirmation bias деган тушунча бор. Бу одам ўз нуқтаи назари, фикри ва таҳминини тўғри деб ҳисоблаб уни тасдиқловчи маълумотларга кўпроқ ишонишидир. Дейлик, сиз капитализм коммунизмдан яхши, covid-19 аслида йўқ ҳасталик деб ўйлайсиз. Ва интернетдан шу фикрни тасдиқловчи маълумотлар излайсиз. Табиийки бундай маълумотлар бисёр. Аммо, уларнинг борлиги, кўплиги бу фикрлар буткул тўғрилигини ифодаламайди-ку. Аксинча, сиз ўз фикрингиз тўғри чиқиши учун унчалик мос эмас, нотўғри маълумотларни ҳам тўғри деб ҳисоблайверсиз. Чунки одам ноҳақ бўлишни умуман хоҳламайди. Бу когнитив хато.

Аслида сиз бирон фикрга, таҳминга келсангиз айнан аксини қилишингиз керак. Шу таҳминингизни инкор қиладиган 10 та маълумот топинг. Агар шундан кейин ҳам фикрингиз ўзшармаса, демак фикрларингизда жон бўлиши мумкин. Энди сиз танганинг 2 тарафини кўргач, нисбатан ҳолис бўла оласиз. Агар фикрингиз ўзгарса демак дастлаб хулоса қилишда бироз шошгансиз. Ўз хатоингизни ўзингиз тўғирлаганингиз эса яхши холат.

👉@kitoblog👈
💬Мутолаа парадокси: китоблар бизни реалликдан олиб қочиш орқали, реал ҳаётимизга мазмун беради..

Даниел Пеннак


Д.Пеннак "Как роман" китоби орқали кўплаб одамлар, болаларни яна мутолаага қизиқтира олган ёзувчилардан. У китоб мутолааси камайишида болаларни ёки телевизорни айбламанг, дейди. Аксинча асарда у болаларда китобга меҳр ўйғотиш борасида кўплаб тавсияларни берган.

👉@kitoblog👈