Kitobxon kundaligi
433 subscribers
229 photos
18 videos
47 files
614 links
💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар.
Ўктам Ўринтоев
Download Telegram
✳️Кун иқтибоси✳️

👉@kitoblog👈
Forwarded from Kitobxon kundaligi
📚Уста ва Маргарита- Михаил Булгаков

Бу асар дунёнинг энг машҳур асарларидан бири ҳисобланади. Кўплаб қарама-қарши муҳокамаларга сабаб бўлган асар ҳақида тақриз. Исталган ёш ёзувчи учун наъмуна бўладиган тарзда баён қилинган асар. Давоми

👉@kitoblog👈
Гап шундаки, ўқимишли киши китоб ўқиганидан кейин энг ёмон харидорга айланади: у кир ювиш машиналари ва автомобилларни камроқ сотиб олади, Моцарт ёки Ван Гог, Шекспир ёки теоремаларни афзал кўришни бошлайди. Бундан истеъмолчи жамияти ва иқтисодиёт, энг аввало, элита даромадлари зарар кўради. Ана шунинг учун ҳам улар доимо маданийлашиш ва таълимга йўл бермасликка интилишади.

👉@kitoblog👈
Фалсафа ва жамият

Бир томондан, фалсафани ўрганиш бошқа фанларга нисбатан фикрлашни ривожлантиради. Масалан, таниқли инглиз журнали The Economist ўтказган тадқиқот шуни кўрсатдики, фалсафа факултетини битирган бакалавр талабалари ихтисослашган олий тиббиёт мактаблари, ҳуқуқшунослик мактаблари ва бизнес мактабларига кириш тест синовларида юқорироқ балл тўплаган.

Бошқа томондан, фалсафа инсоният жамиятларига катта таъсир кўрсатади. Масалан, минг йиллар давомида Конфуций ва Лао Цзининг фалсафий тушунчалари Хитойнинг ривожланишини олдиндан белгилаб берган. Урушлар ва инқилоблар қурол билан эмас, балки фалсафадан бошланади. Масалан, марксизм фалсафасининг тарқалиши 1917 йилда Россияда ишчилар инқилобига, француз маърифати фалсафаси Буюк Француз инқилобига олиб келди ва Aмерика Қўшма Штатлари ҳам худди шу фалсафа асосида юзага келди.

Википедия материали

👉@kitoblog👈
piter_kamp_skorochtenie_kak zapo.epub
3.8 MB
Питер Камп-Скорочтение. Как запоминать больше, читая в 8 раз быстрее
pavel_aleksandrovich_palagin_sko.epub
1012 KB
Павел Александрович Палагин-Скорочтение на практике. Как читать быстро и хорошо запоминать прочитанное
📝Эртадан яна кучайтирилган карантинга ўтдик. Яна 20 кунлик, вазиятга қараб балки яна чўзилар.

Қайсидир аллома айтганди: вақт борида билим олаверинг, эртага билим керак бўлганда вақт топилмаслиги мумкин, деб. Ҳозир шундай, имкон борми керакли, фойдали ишлар билан шуғулланиш, ўқиб, ўрганишнинг айни вақти. Режа қилинган қолиб кетган каттароқ китоблар бўлса шу пайтда тугатволинг.

Ўзим ҳам карантинга бир қанча режа қилдим ҳозирча:

1. Платоннинг "Государство" асарини тугатаман, ҳозир 70% ўқилган. Кейин Аристотелни "Политика" сини ҳам бошлаб, тугатиш керак. Бу сиёсат ва жамият борасида ўқилаётган маст рид рўйҳатимдан.

2. Тезкор ўқиш усуллари ҳақида ёзгандим. Ҳозир Питер Камп ва Павел Палагиннинг бу борадаги китобларини танлаб олдим. Амалий машғулотлари, машқлари бор экан. Қунт қилиб бажариб кўраман. Нафақат ўқиш тезлиги, балки сифати ҳам анча ошаркан. Бу китоблар электронини юқорида ташлаб қўядим. Керак жойларини каналда ҳам бериб бораман.

3. Психология борасида Эрих Фром ва Карл Юнг асарлари, мақолаларини ўқиб турибман. Фромм мен ўқиган психологлар орасида нисбатан соддароқ ёзгани билан ажралиб турибди. Кейин Ҳерман Ҳессенинг "Чўл бўриси" ни ҳам ҳали тугатолмадим. Шуларни тугатиш керак.


4. Айтганча иқтисод борасида Ха Джунг Чангнинг "Как устроена экономика" асарини ҳам ярмини ўқиб қўйдим. Бошловчи, иқтисодиётга қизиққанлар учун энг мукаммал ва содда қўлланма. Қизиқ фактлар кўп. Ўқиб кўринг.

5. Орада яна бир-икки инглизча сериаллар бор. Уларни ҳам кўриб тугатиб қўйишим керак.

Қайсидир форумда савол берилганди: "Агар бир йил интернетга кирмай ўз устингизда ишласангиз, бир йилдан кейин қанчалик ривожланган бўлардингиз?" Бир йил эмас лоақал бир ойлар инетдан диета қилсангиз анча мунча қилинмаган ишларингизни тугатиб олардингиз, менимча.

Сизга ҳам мароқли карантин. Вақтдан унумли фойдаланишга урининг.

👉@kitoblog👈
​​ИНСОННИ АНГЛАШ

-Агар киши оддий ва маъносиз нарсаларга ҳам кулаверса, демак у чуқур ёлғизлик туйғуси ичида;

-Агар киши кўп ухлаётган бўлса, демак у тушкунликда;

-Агар киши қисқа ва тез гапираётган бўлса, демак у ниманидир беркитяпти;

-Агар киши йиғлай олмаса, демак у кучсиздир;

-Агар киши ноодатий шаклда овқат еяётган бўлса, демак унинг асаби таранглашган;

-Агар киши арзимас сабаб билан ҳам йиғлайверса, демак унинг қалби пок ва ўта юмшоқ;

-Агар киши бўлмағур ва арзимас нарсаларга ҳам жаҳл қилаверса, демак унинг муҳаббатга эҳтиёжи бор.

👉@kitoblog👈
↗️Тезкор ўқиш техникаси↗️

Бугундан тезкор ўқиш техникалари билан танишиб борамиз. Мен бир неча китоблар ва манбалардаги самарали машқлар ва тавсияларни улашиб бораман. Кўпчилик тезроқ ёзинг, билайлик деяпти. Аммо, ишонинг бунда шошилиш эмас, қунт ва интизом керак. Агар машғулотларни бошлаб олсак, бир ҳафтада ўқиш тезлигини 10-20 % га, бир ойларда эса 50% гача ошириб олишимиз мумкин. Бу ўқувчининг ўзига ҳам боғлиқ.

Бунинг учун берилган тавсия ва талабларни аниқ бажариб бориш ҳам керак. Ҳа биз шунчаки тез ўқишни эмас, ўқиганларимизни ёдда сақлашни ҳам ўрганамиз.

Бундай ўқиш сифатга таъсир қилади деб шунда ҳам ишонмасангиз, бир мисол келтираман. Биринчи синфда биз ҳарфлаб ўқирдик: К-И-Т-О-Б. Яхшилаб ўрганиб олганимизда бу сониясига 1 сўз ва 1 дақиқада 60 та сўз ўқиймиз дегани. Кейин бўғинлаб ўқишга ўттик: Ки-тоб. Энди 1 дақиқада 60 та сўздан 120 тагача сўзларни ўқий бошлаганмиз. Ҳозир сўз билан ажратиб ўқиймиз: китоб. Ўртача 120-240 атрофида сўз дегани.

Демак, бошланғич синфдан бошлаб анча тезлашдик, аммо бугун сўз билан ўқиб маънони тушунамизку. Демак, янада янги усуллар билан, тезликни оширсак ҳам мазмунни йўқотиб қўймаймиз.

📌Бугун мутолаа муҳити, мутолаадаги хатолар ва ўртача ўқиш тезлиги бўйича постлар бўлади.

Каналдан ўзоқлашманг!
Дўстларни ҳам чақиринг!

👉@kitoblog👈
Ҳа айтганча бошқа мавзудаги постлар, китобларга тақриз, тавсиялар ҳам тўҳтаб қолмайди. Тағин фақат тезкор ўқиш экан деб кетиб қолманг😅Аксинча тез ўқишни ўрганволсак, янада кўпроқ постлар бўлади😇 Шундай экан, ўқишдан чарчаманг..

👉@kitoblog👈
📰 Aгар сиз фақатгина The Economist ёки The Wall Street Journal каби журналларни ўқисангиз, Сингапурнинг эркин савдо сиёсати ва унинг хорижий инвестицияларга бўлган илиқ муносабати ҳақида эшитасиз.

Шундай қилиб, Сингапурнинг иқтисодий муваффақиятини кўриб, эркин савдо ва эркин бозор иқтисодий ривожланиш учун энг яхши ечим экан, деб ҳисоблайсиз.

Фақат қуйидагиларни билмагунингизча:

Сингапурдаги барча ерлар давлат мулки ҳисобланиб, 85 фоиз уй-жой давлатга қарашли кўчмас мулк агентликлари(Уй-жой кенгаши) томонидан таъминланади. Ялпи миллий маҳсулотнинг 22% давлат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилади (дунёда бу ўртача 10% ни ташкил қилади).

📚Как устроена экономика—Ха-Джун Чанг

👉@kitoblog👈
↗️Тезкор ўқиш техникаси↗️

Қандай мутолаа қилиш лозим?

Мутолаа жараёни 5 босқичдан иборат бўлади.

❇️Кўриб чиқиш
❇️Мақсад
❇️Диққат қилиш
❇️Ўқиш
❇️Ёдда сақлаш

Шу 5 босқични ривожлантира олсак, мутолаа самараси ва тезлигини анча оширамиз. Тезкор ўқишда ҳам айни шу босқичларни мукаммалаштришга уринамиз.

⛔️Тезкор ўқиш техникаси тақиқланади, агар:

🚫Кўриш қобилиятингизда, кўз қорачиғида муаммо, касаллик бўлса яхшиси ўзингизни қийнаманг ва одатий тезлигингизда ўқишда давом этинг;

🚫Кўзингизга мос бўлмаган кўзойнак, линзалардан фойдаланиб ўқишга мажбур бўлсангиз. Бунда кўриш қобилиятига мос бошқа кўзойнак олинг яхшиси. Чунки шундоқ ҳам бироз ўқиш кўзларингизни чарчатиши мумкин.

🔰Юқоридаги 2 ҳолатда асли сиз нафақат кўзингизга зарар етказишингиз, балки тезкор ўқиш техникасидан самара олмаслигингиз эҳтимоли кўп. Шундай экан соғлиғингизга қаранг, ўзингизни қийнаманг.

👉@kitoblog👈
👍1
🙇🏻‍♂Мутолаадаги ҳолат

Китобни доим кўздан 30-40 см масофада, 45 даражада ушланг. БУ дегани столда ўтирганингизда китоб тагига 5-7 см ли бирор нарса, қалинроқ бошқа китоб қўйсангиз бўлади(расмда кўрсатилган)

Тезкор ўқиш техникасини қўллаш учун тўғри ўтирган ҳолда ёки тик турган ҳолда китоб ўқинг. Тўғри ётиб, диванга суяниб ўқишни ҳам ёқтирамиз, аммо бу тана учун ҳам, кўз учун ҳам зарарли. Кейин бунда тез ўқиш ҳақида унутсангиз ҳам бўлади. Одатда, ётиб ўқисак тез уйқу келади.

Қийин китоблар, матнларни ўқишдан олдин жисмоний машқлар билан ўзингизни енергияга бойитинг. Қўлларни кенг очиб ёпинг, бармоқларни қимирлатиб гимнастика қилинг. Ҳатто ўтириб туриш, отжимание каби машқлар ҳам энергияга бойитиб, тетиклаштиради. Мияга кислород бориши тезлашади, демак ўқиб фикрлаш осонлашади. Бунга 3-5 дақиқа сарфлаш мумкин.

Мутолаа давомида ҳар 30-60 дақиқада танаффус қилинг. Ташқарига чиқинг, бироз юринг, жисмоний иш билан шуғуллансангиз бўлади. Бунга 5-10 дақиқа вақт кетиши мумкин.

Ҳаддан зиёд ёруғ ёки қоронғи ҳонада ўқиманг. Бу ҳам тез ўқишга ҳалақит қилади. Ёруғлик одатда турли жойдан тушиб тургани маъқул. Кейин ўқиётганингизда китобга соянгиз тушиб қолмаслиги керак.

👉@kitoblog👈
👍2
Мен энг ёқтирган адиблардан бири Албер Камю ҳисобланади. Унинг "Бегона", "Сизиф ҳақида афсона", "Исёнкор одам", "Бахтли ўлим" каби асарлари ва новеллалари катта таасурот қолдирган.

У сабабли ҳаёт мазмуни, экзистенциал фалсафа, абсурдизм билан танишдим, фикрлаш доирам ҳам анча ўзгарган. Ҳаётга қарашим анча осонлашган, ортиқча нарсаларга ҳавотир ва экзистенциал инқирозга тушмаслигимга ҳам унинг асарлари сабабчи.

Лекин уни асарларини, дейлик "Бегона" ни ўқиб тушунмайлиганлар, ёки асардан дарҳол Мерсони айблайдиганлар кўп. Бундан хафа бўлмайман, чунки бу янги китобхоннинг тажрибаси билан ҳам боғлиқ, экзистенциал инқирозга бир бор тушган одамга уни асарлари айни малҳам бўлади.

Қуйида унинг турли асарларидан иқтибослар келтираман. Ҳар бир сўзигача эътибор қилиш керак. Ҳар бир иқтибосига ярим бет шарҳ ёзса бўлади..

👉@kitoblog👈
Канал: @kitoblog
Энг яхши илмий оммабоп китоблар

Одатий, зерикарли китоблардан зериккан бўлсангўз ва турли фан соҳаларига қизиққанлар учун маҳсус рўйҳат.

Қуйида турли йўналиш: технология, психология, квант механикаси, генлар, эволуция, одам организми, жамиятшунослик, келажак ва ўтмиш, интернетдаги фейк хабарларни ажратиш борасидаги сўнгги энг яхши 50 китоб, тавсифлари билан келтирилган. Тавсиф, китоблар рус тилида.
Ўзи бундай китоблар ўзбекчага ўгирилмаса ҳам керак.

Кўплаб китоблар номи, муаллифини ёзиб интернетдан топа оласиз. Яна бир усул ботлар.

📥Қуйидаги ботга @libgen_scihub_bot муаллифни ёзсангиз унга тегишли барча китобларни юклаш учун чиқариб, топиб беради. Инглиз тили учун инглизчада ёзинг.

📤Бу Флибуста сайти боти @flibustafreebookbot ҳам машҳур, фақат рус тилида топа олади. Мен каналда ёзадиган хорижий китобларни ҳам турли нашрларигача топса бўлади.

🔎Ҳа "посмотреть(view)" ни босиб сўнгги энг ажойиб билимларга эга китоблар билан танишишни унутманг.

👉@kitoblog👈
Forwarded from Kitobxon kundaligi
⚡️Канал бўйича гид(қўлланма)📚

⤵️ Қуйида каналдаги фойдали контент рўйҳати. Устига босилса ўша манзилга борилади:

📝 Дастлабки Топ-10 тақриз

📝 18 та мақола, тақризлар

📲 Китоб ўқиш учун дастурлар

👨🏻‍💻 Китоб олиш учун сайтлар

🤳Китоб топиш учун Тг канал, бот.

📝 Сўнгги сараланган постлар

📝 Май ойи сара мақолалари

🎙 Аудиоподкастлар🎙

👉Каналга уланинг: @kitoblog
Гид янгиланди, май ойи сараланган мақолалари ва аудиоподкастлар бўлими қўшилди. Тезкор ўқиш техникаси бўлимлари ҳам киритиб борилади Яна бойитиб, саралаб борамиз. Биздан узоқлашманг.

👉@kitoblog👈
🙇🏻‍♂Прокрастинация: ҳадеб ишларимизни кечиктираверишни қачон тўхтамиз?

Психологияда прокрастинация деб турли-туман ишларни ёки фикрларни ҳадеб кечиктиравериш тушунилади. Одатий кундалик юмушлар, дарслар ва бошқаларни кейинроқ қиламан, дейиш ҳам шу прокрастинация.
Болалигингизда кўплаб орзулар бўлган. Aммо катта бўлавергач уларни амалга оширишга иштиёқ сўнаверади. Баъзан кайфиятингиз, баъзан салоҳиятингиз етмаётгандек туюлаверади. Aввал “кейинроқ қиламан” дейсиз, сўнгра “эртага қиламан” ва шу билан мақсадларингиз эсдан ҳам чиқиб кетади. Олов ёниши учун унга ўтин ташлаб туриш керак. Ҳудди шундай мақсадларга етиш учун ҳам меҳнат қилиш лозим.

❇️ Прокастинацияга қарши курашиш учун нима қилиш керак?

Кўпинча бошлаган ишингизни охирига етказа олмаслигингизга тажрибасизлик ва қандайдир қийинчилик юзага калгани сабаб бўлади. Хўш нима қилиш керак? Яқинлардан ёрдам саранг. Энг муҳими бошлаган ишни оҳирига етказиш, демак танишлардан кўмак сўранг. Кимдир сиздан тажрибали ёки шу ишни биладиган бошқа дўстлари бор. Кўпроқ одамлар билан маслаҳатлашинг ва ишни тезроқ тугатишга эришинг.

Идеаллаштирманг.

Ўзингизни кичкина хатоларга ҳам койиб, мукаммалликка интилманг. Баъзилар жуда ҳам перфеционист(ҳаддан зиёд мукаммалликка интилувчилар) бўлади. Бу хавфли. Идеал одамлар йўқ. Ҳамма нарса ипидан-игнасигача тўғри бўлиши шарт эмас. Дейлик презентация-тақдимот қиляпсиз. Кимдир оддий саҳифа ранглари ё шрифт танлашга ҳам бир неча соатни сарфлаб юборадию, лекин маълумотларни ёзишга улгуролмай қолади. Шунинг учун аввало ишни охирига етишига уриниш керак. Ҳар қанча қайта тузатишни кейинроқ қилса бўлади.

Вақтдан унумли фойдаланинг.

Суткада 24 соат бор. Бу жуда кўп аслида. Қачон қайси ишни қилишни белгилаб олинг. Aйниқса анчадан бери суриб юрган ишингизга кунига ҳеч бўлмаса 1 соат вақт ажратишни ўрганинг. Секин-секин мослашиб ишингизни тугатишга эришасиз.

Ўзингзини бошқалар билан таққосламанг

Кўпинча бошқалар биздан яхшироқ натижага эришгандек туюлаверади. Хўп, майли шундай бўлаверсин. Сиз ўз бошлаган ишингизни тугатиб, мақсадингизга етишни ўйланг. Бошқалар бунинг учун қандай қийинчиликлардан ўтганини билмайсиз-ку. Бошқалар фикри билан эмас, ўз ақлингиз билан яшанг.

Шунингдек сўнгги маслаҳат, бошқаларга ҳа деб ўз орзуларингиз ва уларни қандай амалга оширишингизни тушунтираверманг. Майли, ишонишмасин сиз бунга ортиқча вақт сарфлайсиз холос. Энг муҳими ўзингизга бўлган ишонч.

👉@kitoblog👈
🕰1 дақиқада нечта сўз ўқийсиз?
#тезкор_ўқиш_техникаси

Ўқиш самарасини билиш учун дастлаб 1 дақиқада нечта сўз ўқишингизни билиб олишингиз керак. Буни қуйидагича аниқлаш мумкин.

1. Ўзингизга қулай тилдаги ўртача қийинликдаги китобдан ҳеч бўлмаганда ўн саҳифадан иборат бўлимни танланг. Ёки кичикроқ бирон қўлланма китоб олинг.

2. Танланган китобнинг мумкин бўлган максимал қисмини 3 дақиқада ўқинг. Вақтни белгилаш учун соат ё секундомердан фойдаланинг.

3. 3 дақиқадан сўнг, тугатган жойингизни қалам билан белгиланг, сўнгра китобни ёпинг.

4. Ўқиганларингиз ёдда қолганини текшириш учун алоҳида варақ тайёрланг, 1 дан 10 гача рақамларни қўйинг, матнга қарамасдан, эслаб қолган ва аҳамиятли деб ҳисоблаган матннинг 10 та жиҳатларни ёзиб қўйинг. Бунга ҳам 3 дақиқа вақт сарфлашингиз мумкин.

♻️1 дақиқада ўқиш мумкин бўлган сўзлар сони эса қуйидагича ҳисобланади:

Биринчидан, китобнинг ҳар бир қаторидаги сўзларнинг ўртача сонини ҳисобланг. Бунинг учун ҳар қандай учта тўлиқ қатордаги сўзларни санаб, ҳосил бўлган миқдорни 3 га бўлиш керак. Масалан, агар учта тўлиқ қаторда 24 сўз бўлса, ўртача ҳар бир қаторда 8 та сўз бўлади.

Иккинчидан, ажратилган вақт ичидаги ўқилган қаторлар сонини ҳисобланг. Aлбатта тўлиқ бўлмаган баъзи қаторларни учратасиз. Бундай ҳолда, 2 тўлиқ бўлмаган қаторни(одатда 3-4 сўздан иборат) битта деб ҳисобланг. Aгар битта қаторда битта ёки иккита сўз кам бўлса, уни тўлиқ қатор сифатида кўраверинг.

Сўнгра бир қатордаги сўзлар сонини, қаторлар сонига кўпайтириб 3 га(ўқиган дақиқангиз бу) бўлинг. Чиққан сон сиз 1 дақиқада ўқишингиз мумкин бўлган сўзлар сони ҳисобланади.

❗️Мисол, сизда бир қатордаги сўзлар сони 6 та чиқди, матндаги қаторлар сони эса 128 та.

6⃣✖️1⃣2⃣8⃣=7⃣6⃣8⃣
7⃣6⃣8⃣3⃣=2⃣5⃣6⃣

Демак, сиз 1 дақиқада ўртача 256 та сўз ўқийсиз.

⤵️ Шу тарзда натижани ҳисоблаб, ўз тезлигингизга мос вариантни танланг, бугун кечга бу тезлик ўртача меъёрга мосми, қай даражада жавобларни чиқараман.
Шунингдек, ўқиганларингиз ёдда қолгани сифатини текшириш йўлини ҳам ёзаман.

👉@kitoblog👈