Kitobxon kundaligi
433 subscribers
229 photos
18 videos
47 files
614 links
💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар.
Ўктам Ўринтоев
Download Telegram
Нарцисс одамни ҳар қандай танқидга ўта таъсирчан муносабатда бўлишидан таниб олиш мумкин. Бундай ҳиссиёт оқибатида, нарцисс танқидни асоссиз деб ҳисоблайди ва танқидларга ғазаб ёки тушкун кайфият орқали муносабат билдиради.

Нарцистик одам, исталган танқидни душманлик ҳужуми сифатида қабул қилишга мойил, чунки ўзини доим ҳақ деб билади. Ўзгача фикрлар асосли бўлиши мумкинлигини тасаввур қила олмайди. Бундай одамнинг дунё билан алоқаси узилганини, у бутунлай ёлғиз қолганини ва қўрқувга берилиб кетганини ҳисобга олсак, унинг аччиқланишининг сабабини тушуниш мумкин.

📚Эрих Фромм—Инсон қалби

👉@kitoblog👈
"Kitob qurti" iborasi sizga tanish bo‘lsa kerak. Xo‘sh u qanday kelib chiqqan? 🐛

Ilgari kitoblar hayvonlar terisidan tayyorlangan va ularga ko‘plab xasharotlar xujum qilardi. Aynan kitoblarni yeyuvchi xasharotlarni "kitobqurti" deb atashgan. Chunki istalgan kitobda ular bo‘lardi.

Bugun ham kitoblardan ajralmaydigan, mutolaani sevuvchi insonlarni @kitobqurti deb ataymiz. Shu kanal muallifi ham turli xorijiy va mumtoz adabiyotlarga mehri bilan ajralib turadi. Asosan chet tilidagi kitoblarni originalida o‘qiydi, noodatiy fikrlari, taqrizlarini ulashib turadi.

Mana bu yerda uning ''Komillik sari 63 qadam'' xazinasi kitoblar ro'yxatini ko‘rish mumkin👉🏻 https://t.me/kitobqurti/680

Bu yerda depressiya haqida va bunda kitob o‘qish ahamiyati borasida yozgan 👉🏻https://t.me/kitobqurti/993

Xullas yaxshi kanal: @kitobqurti

👉@kitoblog👈
​​Ўз темпераментига мос шароитда яшаётган одам - бахтли одам. Исталган шароитларга, темпераментини мослаштира оладиган одам эса мукаммал одамдир.

Девид Юм.

👉@kitoblog👈
💊Қизил ҳапдори. Ҳақиқатга тик боқинг — Андрей Курпатов

#Бир_дақиқада_бир_китоб

Китобдаги асосий фикрлар:

Нима учун биз жавобгарликни бошқаларга юклаймиз? Болаликда деярли ҳар биримиз ота-онамиздан ёрдам оламиз. Бу кейинчалик ўзига хос рефлексни келтириб чиқаради: бизга доимо ёрдам беришади, деб ҳисоблаймиз. Бу англашилмовчи ликни ўтмишда қолдириш вақти келди. Факт шуки - биз фақат ўзимизга керакмиз. Фақат ўзимизгина ўз ҳаётимиз учун жавобгармиз.

Биз ўзимизни чалғитишимиз ростми? Ҳар ким ўзини аллақачон алдашга улгурган. Биз ноҳақ бўлишни, ўз фикрларимизнинг қарама-қарши томонларини тан олишни хоҳламаймиз. Мия ёмон хотирани эслашни истамайди, шунинг учун реал вазият ҳис қилаётганимиздан фарқ қилади. Биз ўз хатоларимизни ҳимоя қиламиз ва ўз хатоларимизга ишонамиз. Биз ўзимиз бефарқ ва кўр бўлган комфорт зонамизни яратиб оламиз.

✳️ Ушбу ёлғондан халос бўлиш учун таваккал қилиш керак. Бу азобли бўлиши мумкин, аммо бунга арзийди.

• Биринчи маслаҳат. Одамларга сиз учун қилган ёки қилмаган ишлари учун миннатдорчилик билдиришни ўрганинг. Улардан ҳеч нарса кутманг. Aгар бирор нарсани хоҳласангиз, уни ўзингиз бажаринг.

• Иккинчи маслаҳат. Ҳаёт адолатсиз деган фикрдан халос бўлинг. Кимдадир моддий жиҳат яхши, бошқа биров яхши ташқи кўринишга ёки турли маҳоратга эга бўлиши мумкинлигини табиий қабул қилинг. Ўзингизда ҳасад туйғусини йўқ қилинг.

• Учинчи маслаҳат. Заиф жиҳатларингизни кўришдан қўрқманг. Бу сизга ўзингизни ислоҳ қилиш учун имконият беради.

• Унутманг, ҳар ким ўз ҳаётини ўзи қуради ва ўз қоидалари бўйича ҳаёт майдонида ўйнайди.

📚Красная таблетка—Андрей Курпатов

👉@kitoblog👈
📚Агар кунига 25 бетдан ўқисангиз бу ойига 750 бет дегани. Яъни 2-4 та китоб.

📝 Йилига эса 9100 бет дегани яъни 30-40 та атрофида китоб. Демак, бир йилда 30+ китоб ўқиш унчалик мушкул эмас. Баъзилар ойига ҳам 10 дан ошиқ китоб ўқиши мумкин. Аммо, ўзингизни мажбурламнг.Китобни росмана роҳат олиб, мағзини чақиб ўқинг.Ойига 2-3 та, йилига 30 та ҳам яхши натижа.

Йил бошида бу йил қанчадир китобларни ўқийман деб ният қилгандирсиз. Хўш 6 ой ўтди, режа ярмини ўқишни уддаладингизми?

👉@kitoblog👈
Китобларни ўқиб тугатмаганлар, куюнманг. Мен сизлар билан😅 Ўзим ҳам кўнгилдагидек ўқишга улгурмаяпман. Лекин мен йил бошида рўйҳат қилмаганман, ўзи бундай муддатли рўйҳатларга қаршиман. Мотивацияни ўлдириши мумкин.

Шаҳсан ўзимда сиёсат, фалсафа, психология бўйича 20 га яқин must read китоблар рўҳати бор. Лекин муддати йўқ🙂 Ўз вақти билан ўқишга ва фикрлашга улгурамиз. Муҳими, ўрганишдан тўҳтаманг.

👉@kitoblog👈
🧩Нарциссизм мавзусини давом эттирамиз.

Хўш, нарцисслар ўзига бино қўйган, ўзини атрофдагилардан яхшироқ деб билса, лекин бу уларнинг жамиятда фаолият кўрсатиши, улар билан бирга ривожланишига ҳалақит қилади ку?

Аҳир кишилик жамияти мавжуд бўлиши учун ўзаро ҳамкорлик, жамият қоидаларига бўйсинув ва аҳлоқ нормаларига амал қилиш талаб қилинади-ку. Биологик томондан нарциссизм одамни ўзини асраш инстинктига мос ишлайди. Ижтимоий томондан эса у одамни жамиятга қоришишига халақит қилади. Одам эса ёлғиз ўзи бошқаларсиз яшолмайди, ўзини муҳофаза этолмайди-ку. Парадокс?

Йўқ, дейди бу гапларга Эрих Фромм. Кишидаги индивидуал нарциссизм жамият билан, бошқа гурухлар билан аралашувда "жамоавий нарциссизм" га ўзгаради. Энди нарцисслик объекти индивиднинг ўзи эмас, балки жамиятга ҳос(қадрли) бошқа жиҳатлар: миллат, дин, ирқ, аждодлар, ватан ва ҳк. лар бўлади.

Шу орқали одамда нарцисслик энергияси қолади. Лекин у алоҳида индивиднинг ўзини асраши, муҳофазасига эмас балки ўша гурух манфаатларини ҳимоя қилишга йўналади.Энди индивидуал манфаатдан, гурух мақсадлари афзалроқ бўлади. Агар жамиятда барчада шундай жамоавий нарциссизм устун бўлса, бу ўша жамият ривожи учун ҳизмат қилади.

Аммо бу жамоавий нарциссизм салбий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин. Гурух ўзини барчадан устун ҳисоблашни бошлаши мумкин: Учинчи рейҳдаги "орийлар" нинг юзага келиши, қора танлиларни камситилиши ва кейин black lives matter тарзидаги тарғиботлар.

👉@kitoblog👈
Одам ўзи тушиб қолган шароитни ўзгартириши мушкул ҳолат. Киши омадли, муваффақиятли бўлиш учун тинмай ҳаракат қилади. Умуман одам доимо ўзини бахтли ҳисоблашга эҳтиёж сезади.

Аммо,бу хотиржамликка эришиш осон эмас.Чунки материалистик шароитни ўзгартириш осон эмас. Саёҳатлар, севимли касб, пул ёки бошқача шароитларга эришиш осонлик билан рўй бермайди.Айни шу ҳолатда киши, ўз атрофидаги воқеаларни ўзгартиришга кучи етмаслигини билгач, бу воқеаларга ўз муносабатини ўзгартириш тўғрироқ йўл эканини тушиниб етади. Яшашдан мазмунни излаш ҳам кишининг шу балансни қондириш йўлидаги уринишидир.

Одам жамият билан бир хил темпда кетолмаса, у ўзига бошқа йўл танлашни, ўзини бошқа мазмун билан овутишни хоҳлайди. У дейлик камтарона ҳаёт кечириш, тўкин сочинликни инкор қилиб аскетизм, минимализни танлайди. Ёки кўнгилҳушликда яшаш тўғрироқ деб ҳисоблаб гедонизмга ўтади. Бошқалар, вазиятларни бошқариш қўлида эмаслигини тушунса бори билан қаноатланиб стоикка айланади.Ёки барча нарсани инкор этади ва нигилистга айланади..

👉@kitoblog👈
👍1
Бир донишманд тингловчилар олдида нутқ сўзлар экан, уларга латифа айтиб берибди. Барча томошабинлар кулишибди.
Бир неча дақиқадан сўнг у яна ўша латифани одамларга қайтиб айтиб берибди. Бир неча киши жилмайиб қўйибди. Донишманд ўша латифани учинчи марта айтибди, лекин энди ҳеч ким кулмабди.
Шунда донишманд жилмайиб дебди: "Битта хазилга қайта-қайта кула олмайсиз.. Хўш, нега унда битта нарса сабаб қайта ва қайта йиғлайверасиз?"

👉@kitoblog👈
Мен йиллар давомида ҳаётим ўзгаришини кутгандим, кейин билсам асли у мени ўзгаришимни кутаётган экан.

Фабио Воло

👉@kitoblog👈
💬Албер Камю — Ён дафтаридан


Достоевский, мазмунидан кўра бу ҳаётнинг ўзига кўпроқ муҳаббат қўйиш керак, дейди. Тўғри, дарҳақиқат, ҳаётга муҳаббат сўнганида унинг мазмуни ҳам ўз-ўзидан ўчиб қолади.

Одамлар нега ичишади? Шунинг учун бўлса керакки, шароб бутун тафаккурга жило бериб, жами вужудни жунбишга келтиради. Хулоса шул: қадаҳ – ночорлик ёки норизолик аломати.

Толстойнинг иш столида қолиб кетган охирги, тугалланмаган асари шундай номланган: «Дунёда гуноҳкорнинг ўзи йўқ».

Инсон – ўзи қандай бўлса, шундай бўлишни рад этадиган ягона мавжудотдир.

👉@kitoblog👈
📝 Тезкор ўқиш усуллари. Одатда китобларни ўқишнинг турли тезкор усуллари бор: переферияли ўқиш, сўзлар ва қаторлар билан ўқиш, диагоналига ўқиш каби турли методикалар бор.

Бу қобилиятни ривожлантирадиган амалий машқлар ҳам талайгина. Айниқса турли илмий-оммабоп китобларни ўқишда бу усул қўл келади. Китобнинг керакли жойларини ўқий оласиз.

Сўнгги пайтларда шундай услубларга қизиқаяпман. Ҳозир бир нечта машқлар ва китобларни топиб кўраяпман. Агар самарали усул топсам, каналда ёзиш ниятим бор.

📍Сиз ҳеч шундай тезкор ўқиш усулларидан фойдаланганмисиз? Бундай қобилият керакмикин, нима дейсиз?

👉@kitoblog👈
✳️Кун иқтибоси✳️

👉@kitoblog👈
Forwarded from Kitobxon kundaligi
📚Уста ва Маргарита- Михаил Булгаков

Бу асар дунёнинг энг машҳур асарларидан бири ҳисобланади. Кўплаб қарама-қарши муҳокамаларга сабаб бўлган асар ҳақида тақриз. Исталган ёш ёзувчи учун наъмуна бўладиган тарзда баён қилинган асар. Давоми

👉@kitoblog👈
Гап шундаки, ўқимишли киши китоб ўқиганидан кейин энг ёмон харидорга айланади: у кир ювиш машиналари ва автомобилларни камроқ сотиб олади, Моцарт ёки Ван Гог, Шекспир ёки теоремаларни афзал кўришни бошлайди. Бундан истеъмолчи жамияти ва иқтисодиёт, энг аввало, элита даромадлари зарар кўради. Ана шунинг учун ҳам улар доимо маданийлашиш ва таълимга йўл бермасликка интилишади.

👉@kitoblog👈
Фалсафа ва жамият

Бир томондан, фалсафани ўрганиш бошқа фанларга нисбатан фикрлашни ривожлантиради. Масалан, таниқли инглиз журнали The Economist ўтказган тадқиқот шуни кўрсатдики, фалсафа факултетини битирган бакалавр талабалари ихтисослашган олий тиббиёт мактаблари, ҳуқуқшунослик мактаблари ва бизнес мактабларига кириш тест синовларида юқорироқ балл тўплаган.

Бошқа томондан, фалсафа инсоният жамиятларига катта таъсир кўрсатади. Масалан, минг йиллар давомида Конфуций ва Лао Цзининг фалсафий тушунчалари Хитойнинг ривожланишини олдиндан белгилаб берган. Урушлар ва инқилоблар қурол билан эмас, балки фалсафадан бошланади. Масалан, марксизм фалсафасининг тарқалиши 1917 йилда Россияда ишчилар инқилобига, француз маърифати фалсафаси Буюк Француз инқилобига олиб келди ва Aмерика Қўшма Штатлари ҳам худди шу фалсафа асосида юзага келди.

Википедия материали

👉@kitoblog👈
piter_kamp_skorochtenie_kak zapo.epub
3.8 MB
Питер Камп-Скорочтение. Как запоминать больше, читая в 8 раз быстрее
pavel_aleksandrovich_palagin_sko.epub
1012 KB
Павел Александрович Палагин-Скорочтение на практике. Как читать быстро и хорошо запоминать прочитанное
📝Эртадан яна кучайтирилган карантинга ўтдик. Яна 20 кунлик, вазиятга қараб балки яна чўзилар.

Қайсидир аллома айтганди: вақт борида билим олаверинг, эртага билим керак бўлганда вақт топилмаслиги мумкин, деб. Ҳозир шундай, имкон борми керакли, фойдали ишлар билан шуғулланиш, ўқиб, ўрганишнинг айни вақти. Режа қилинган қолиб кетган каттароқ китоблар бўлса шу пайтда тугатволинг.

Ўзим ҳам карантинга бир қанча режа қилдим ҳозирча:

1. Платоннинг "Государство" асарини тугатаман, ҳозир 70% ўқилган. Кейин Аристотелни "Политика" сини ҳам бошлаб, тугатиш керак. Бу сиёсат ва жамият борасида ўқилаётган маст рид рўйҳатимдан.

2. Тезкор ўқиш усуллари ҳақида ёзгандим. Ҳозир Питер Камп ва Павел Палагиннинг бу борадаги китобларини танлаб олдим. Амалий машғулотлари, машқлари бор экан. Қунт қилиб бажариб кўраман. Нафақат ўқиш тезлиги, балки сифати ҳам анча ошаркан. Бу китоблар электронини юқорида ташлаб қўядим. Керак жойларини каналда ҳам бериб бораман.

3. Психология борасида Эрих Фром ва Карл Юнг асарлари, мақолаларини ўқиб турибман. Фромм мен ўқиган психологлар орасида нисбатан соддароқ ёзгани билан ажралиб турибди. Кейин Ҳерман Ҳессенинг "Чўл бўриси" ни ҳам ҳали тугатолмадим. Шуларни тугатиш керак.


4. Айтганча иқтисод борасида Ха Джунг Чангнинг "Как устроена экономика" асарини ҳам ярмини ўқиб қўйдим. Бошловчи, иқтисодиётга қизиққанлар учун энг мукаммал ва содда қўлланма. Қизиқ фактлар кўп. Ўқиб кўринг.

5. Орада яна бир-икки инглизча сериаллар бор. Уларни ҳам кўриб тугатиб қўйишим керак.

Қайсидир форумда савол берилганди: "Агар бир йил интернетга кирмай ўз устингизда ишласангиз, бир йилдан кейин қанчалик ривожланган бўлардингиз?" Бир йил эмас лоақал бир ойлар инетдан диета қилсангиз анча мунча қилинмаган ишларингизни тугатиб олардингиз, менимча.

Сизга ҳам мароқли карантин. Вақтдан унумли фойдаланишга урининг.

👉@kitoblog👈
​​ИНСОННИ АНГЛАШ

-Агар киши оддий ва маъносиз нарсаларга ҳам кулаверса, демак у чуқур ёлғизлик туйғуси ичида;

-Агар киши кўп ухлаётган бўлса, демак у тушкунликда;

-Агар киши қисқа ва тез гапираётган бўлса, демак у ниманидир беркитяпти;

-Агар киши йиғлай олмаса, демак у кучсиздир;

-Агар киши ноодатий шаклда овқат еяётган бўлса, демак унинг асаби таранглашган;

-Агар киши арзимас сабаб билан ҳам йиғлайверса, демак унинг қалби пок ва ўта юмшоқ;

-Агар киши бўлмағур ва арзимас нарсаларга ҳам жаҳл қилаверса, демак унинг муҳаббатга эҳтиёжи бор.

👉@kitoblog👈