Биз ва нарсалар
Уйларимиз кўпайиб бормоқда, аммо оилалар камайиб кетди. Қулайликлар кўп, вақт кам. Фан докторлари кўп, соғлом фикрловчилар кам. Биладиган нарсамиз кўп, фикрлаш қобилияти кам. Мутахассислар кўп, аммо муаммолар уларданда кўпайган. Дорилар кўп, саломатлик кам. Турли маълумотлар алмашувчи компютерлар яратдик, лекин бир биримиз билан кам гаплашяпмиз. Биз сонда ютяпмиз, аммо сифатда ютқиздик Баланд бўйлилар кап, аммо паст аҳлоқлилар унданда кўп. Ойна ортида жуда кўп нарсалар, аммо хонамиз бўм бўш.
Теодор Драйзер
👉@kitoblog👈

Ёшлик! У билан тенглаша оладиган нима бор дунёда ?!
Оскар Уайлд: "Дориан Грейнинг портрети"
Ҳақиқатан, дунёда ёшликка, у даврдаги ёқимли ҳис-туйғуларга тенг келадиган ҳеч нарса йўқ. Унинг ҳар бир лаҳзасидан завқ олиб яшаш керак, зеро у ҳам ғаниматдир.👫
"30 июн Ёшлар куни" муносабати билан www.asaxiy.uz интернет дўкони барчани байрам табриклаган ҳолда, Сизларга ажойиб чегирмаларни тақдим қилмоқда. 🤗
Шошилинг, Бунақасини ҳали учратмагансиз. Фақатгина, бир ой давомида Asaxiy Books китобларини энг арзон нархларда чегирма билан харид қилинг! 🥳
📲Тел: +998 71 200 01 06
📧Телеграм: @asaxiybook
Расмий саҳифаларимиз
Instagram| Facebook|Telegram

Эртанги Ёшлар кунига яхшигина чегирмалар қилишаётган экан. Айниқса Дориан Грейни тавсия қилардим. Бу ерда асар ҳақида ёзганман. Афсусланмайсиз.
Эртага ёшлар куни эканини эса шу хабарни кўриб билибман😅

Telegram
Kitobxon kundaligi
📚Оскар Уайльд - Дориан Грей портрети
Оскар Уайльднинг Дориан Грей портрети асари мен энг севган асарлардан бири. Шунингдек, бу мен ягона 3 тилда ўқиб чиққан асардир🙂Тўғриси бу асарни нега чоп этишмаётганига ҳайрон ҳам қоламан. Асар ҳақида кўп гапирардиму…

🎙Энг цензуралашган давлатлар ва Ўзбекистон
Яқинда энг цензура қиладиган(сўз ва ОАВ эркинлиги тақиқланган, журналистлар фаолияти чекланадиган) 10 та давлат рейтинги аниқланди ва унда биринчи ўринни кўпчилик кутгандек Шимолий Корея эмас балки Эритерия эгаллади. Қуйидаги мақолада айни шундай 3 давлатни ва уларда сўз эркинлиги қай тарзда чекланганини батафсил кўриб чиқамиз. Ўзбекистон 10 ликда борми?

Telegraph
Энг цензуралашган давлатлар ва Ўзбекистон
Яқинда энг цензура қиладиган(сўз ва ОАВ эркинлиги тақиқланган, журналистлар фаолияти чекланадиган) давлатлар рейтинги аниқланди ва унда биринчи ўринни кўпчилик кутгандек Шимолий Корея эмас балки Эритерия эгаллади. Топ-10 давлатлар Эритрея Шимолий Корея Туркманистон…
💬Ҳ.Ҳессе — Чўл бўриси.
Инсон ўзини буткул маънавиятга бағишлаш, илоҳийликка яқинлашишга ҳаракат қилиш, тақводорликка берилиш имкониятларига эга. У аксинча, ўз имкониятларини бутунлай жинсий ҳаётга, кўнглининг майл-истакларини қондиришга йўналтириши, ўзининг бутун интилишларини бир зумлик ҳою-ҳавасларга, кайф-сафо, маишатга сарф этиши ҳам мумкин.
Биринчи йўл тақводорликка, руҳнинг шу йўлда жафо чекишига, ўзни ўзига топширишга олиб боради. Иккинчи йўл эса бузуқликка, ҳою-ҳаваслар азобига, ўзни айнишга, бузилишга, таназ зулга маҳкум этишга элтади.
Оддий фуқаро иккаловининг ўртасида мўътадил, холисона яшашга ҳаракат қилади. У ҳеч қачон на кайф, на тарки дунёчиликдан воз кечади, у ҳеч қачон жафокаш тақводор бўлолмайди. Ўзининг маҳв этилишига ҳам рози бўлмайди, аксинча, унинг омоли садоқат, фидокорлик эмас, балки ўз «мен»ини сақлашдир.
Унинг интилиши илоҳийликка ҳам, унинг аксига ҳам дахлдор эмас, чексизлик унинг учун жуда оғир. У, албатта, Яратганнинг измида бўлади, лекин шу билан бирга, кайф-сафони ҳам эсдан чиқармайди. У ҳимматли, саховатли бўлиш билан биргаликда, Ер юзида бир оз яхши яшашни ҳам хоҳлайди.
Қисқаси, у қарама-қаршиликлар ўртасидаги муҳитда, кучли бўронлар ва момақалдироқлар бўлмайдиган ўртамиёна, холисона ва қулай жойда қўним топишга ҳаракат қилади. Бироқ чексизлик ва ноиложликка йўналтирилган ҳаётбахш этадиган ўша турмуш ва ҳис-туйғулар жўшқинлиги эвазига бунга муваффақ ҳам бўлади. Қизғин ва жўшқин яшаш мумкин, фақат энди «мен» эвазига.
Фуқаро энди «мен»дан, ҳар ҳолда ўсмай, ривожланмай қолган «мен»дан бошқа ҳеч нарсани тан олмай қўяди. У энди жўшқинлик эвазига хотиржамлик ва хавфсизликка эришади. Яратганга астойдил сиғиниш ўрнига виждон хотиржамлигини қўлга киритади, хурсандчилик ўрнига ҳузур-ҳаловатга, эркинлик ўрнига қулайликка, ўлим талвасасида куйиб-ёниш ўрнига ёқимли ҳароратга эга бўлади...

📚Стив Жобс—Уолтер Aйзексон
#Бир_дақиқада_бир_китоб
✅Китобдаги асосий фикрлар:
❓Стив Жобс қандай инсон эди.
Болаликдан Стивга ақл бовар қилмас қатъият хос эди. У ҳеч қачон бошқалар хоҳлаган нарсани қилмаган, лекин бирон қарорга келиши билан у ҳар қандай йўл билан мақсадига эришарди.
Жобс бошқа одамларнинг ҳис-туйғуларини жуда яхши ҳис қиларди, одамларнинг заиф томонларини сезувчи ғайритабиий қобилиятга эга эди. Стив одамни қандай камситишни, уларни ерга уришни яхши биларди. У қўл остидагиларга асоссиз равишда қўпол муносабатда бўлган. Aммо, агар ходим ўзини хотиржам тутса, ишни тўғри ва самарали бажарса, Жобс уни ҳурмат қила бошларди.
Стив Жобс ўзлигини излашдан тўхтамасди: у зен-буддизмга эътиқод қилар ва AҚШдаги Буддист коммунада ҳам истиқомат қилади. У тажриба қилишдан қўрқмасди: очликни синаб кўрганди, турли хил парҳезлар ("Apple" номи олма парҳези туфайли пайдо бўлган) ва уйқусизликни синаб кўрганди. Стив сабрсиз ва кескин кайфияти билан ажралиб турарди.У агар нимадир у хоҳлагандек бўлмаса, тез-тез йиғлар ва омма олдида жазавага тушиб қоларди.
📌Стив Жобснинг ғоялари:
— Биз ҳамма нарсани яхши қилишимиз керак, ҳатто ҳеч ким кўрмайдиган нарсани ҳам.
— Биринчи даражали маҳсулотни яратиш учун фақат энг яхши ходимларни ишга ёллаш керак.
— Раҳбар барча жараёнларда иштирок этиши керак.
— Сиз ўзингиз эга бўлишни истаган маҳсулотни яратишингиз керак.
— Дизайн технологияни бошқариши керак.
— Ҳақиқий санъаткорлар ҳамма нарсани соддалаштирадилар. Жобс ҳамма нарсада: компанияни бошқаришда, маҳсулотни лойиҳалашда, муваффақият калити— рекламада ҳам оддийлик лозим деб ҳисобларди.
— Aгар биз ўзимизга зарар етказмасак, буни бошқа биров амалга оширади. Умуман олганда компанияга бир бутун сифатида қараш Жобсга ўз рақобатчиларидан сезиларли устунликни берганди. У глобал даражада фикрлар, iPhone-нинг чиқарилиши iPodнинг сотилишини камайтиради ва iPad эса ноутбукларнинг сотувига зарар етказади деб қўрқмаган.
- Харидор ҳар доим ҳам хақ эмас. Жобсдан "Сиз маркетинг тадқиқотларини ўтказасизми?" , деб сўрашганда, Жобс "Йўқ, чунки биз истеъмолчига кўрсатмагунимизча у ўзи нимани хоҳлашини билмайди" деб жавоб берган.

💬Цивилизацион давлатда яшаш учун чет элга кетиш шарт эмас. Шунчаки бошқаларга хурматда бўл, йўл қоидаларига риоя қил, пора олма ва берма, яқинларга хиёнат қилма, маданиятингни хурмат қил, мамлакат тарихини ўрган. Бўлди, шунда цивилизацион давлатда яшаётганингни тушуниб етасан.
М.Задорнов
👉@kitoblog👈
М.Задорнов
👉@kitoblog👈
💬Кўп режалармиз ва мақсадларимизга ета олмаслигимиз, амалга ошира олмаслигимизга сизнингча нима сабаб? Энди ҳаракатни бошламоқчи бўламизу, аммо нимадир йўлдан қайтариб қолади. Буни кўпинча ташқи омиллар, шароит ва ўзгалар фикри билан боғлаймиз. Кимдир энргиямизни ўлдириб "Ҳа барибир қилолмайсан" дейди, ёки бошқаларнинг мағлубияти, хатосини кўргач ўзимиз "Қўй, бу ишдан яхшилик чиқмайдиёв" деб фикримиздан қайтамиз.
Aслида-чи?
Aслида исталган ишни бошлашда энг биринчи душманимиз ўзимиздир. Одам ўзини енга олса, ишонтира олса, бошқаларнинг фикри таъсир қилмайди. Aслида биз ўзимизни ўзимиз енгиб, ҳафсаламизни ўлдирамизда кейин бошқаларни айбдор қилиб, ўзимизни оқлашга ҳаракат қиламиз. Ҳар доим энг аввало ўзимизни енгишимизга тўғри келади. Бу кураш абадий давом этади. Қайси ишда аввало ўз ғайратимизни кўрсата олсак, ўша ишлар ижобий ҳал бўлаверади. Ўз ички менимиз билан курашдан чарчаган пайтимиз, буткул мағлуб бўламиз. Шунинг учун аввало ўзингизни енгишни ўрганинг. Ўзингизни енгмасдан туриб, бошқаларни мағлуб этиш ҳақида ўйламанг..

Нарцисс одамни ҳар қандай танқидга ўта таъсирчан муносабатда бўлишидан таниб олиш мумкин. Бундай ҳиссиёт оқибатида, нарцисс танқидни асоссиз деб ҳисоблайди ва танқидларга ғазаб ёки тушкун кайфият орқали муносабат билдиради.
Нарцистик одам, исталган танқидни душманлик ҳужуми сифатида қабул қилишга мойил, чунки ўзини доим ҳақ деб билади. Ўзгача фикрлар асосли бўлиши мумкинлигини тасаввур қила олмайди. Бундай одамнинг дунё билан алоқаси узилганини, у бутунлай ёлғиз қолганини ва қўрқувга берилиб кетганини ҳисобга олсак, унинг аччиқланишининг сабабини тушуниш мумкин.
📚Эрих Фромм—Инсон қалби

"Kitob qurti" iborasi sizga tanish bo‘lsa kerak. Xo‘sh u qanday kelib chiqqan? 🐛
Ilgari kitoblar hayvonlar terisidan tayyorlangan va ularga ko‘plab xasharotlar xujum qilardi. Aynan kitoblarni yeyuvchi xasharotlarni "kitobqurti" deb atashgan. Chunki istalgan kitobda ular bo‘lardi.
Bugun ham kitoblardan ajralmaydigan, mutolaani sevuvchi insonlarni @kitobqurti deb ataymiz. Shu kanal muallifi ham turli xorijiy va mumtoz adabiyotlarga mehri bilan ajralib turadi. Asosan chet tilidagi kitoblarni originalida o‘qiydi, noodatiy fikrlari, taqrizlarini ulashib turadi.
Mana bu yerda uning ''Komillik sari 63 qadam'' xazinasi kitoblar ro'yxatini ko‘rish mumkin👉🏻 https://t.me/kitobqurti/680
Bu yerda depressiya haqida va bunda kitob o‘qish ahamiyati borasida yozgan 👉🏻https://t.me/kitobqurti/993
Xullas yaxshi kanal: @kitobqurti

💊Қизил ҳапдори. Ҳақиқатга тик боқинг — Андрей Курпатов
#Бир_дақиқада_бир_китоб
✅Китобдаги асосий фикрлар:
➖ Нима учун биз жавобгарликни бошқаларга юклаймиз? Болаликда деярли ҳар биримиз ота-онамиздан ёрдам оламиз. Бу кейинчалик ўзига хос рефлексни келтириб чиқаради: бизга доимо ёрдам беришади, деб ҳисоблаймиз. Бу англашилмовчи ликни ўтмишда қолдириш вақти келди. Факт шуки - биз фақат ўзимизга керакмиз. Фақат ўзимизгина ўз ҳаётимиз учун жавобгармиз.
➖ Биз ўзимизни чалғитишимиз ростми? Ҳар ким ўзини аллақачон алдашга улгурган. Биз ноҳақ бўлишни, ўз фикрларимизнинг қарама-қарши томонларини тан олишни хоҳламаймиз. Мия ёмон хотирани эслашни истамайди, шунинг учун реал вазият ҳис қилаётганимиздан фарқ қилади. Биз ўз хатоларимизни ҳимоя қиламиз ва ўз хатоларимизга ишонамиз. Биз ўзимиз бефарқ ва кўр бўлган комфорт зонамизни яратиб оламиз.
✳️ Ушбу ёлғондан халос бўлиш учун таваккал қилиш керак. Бу азобли бўлиши мумкин, аммо бунга арзийди.
• Биринчи маслаҳат. Одамларга сиз учун қилган ёки қилмаган ишлари учун миннатдорчилик билдиришни ўрганинг. Улардан ҳеч нарса кутманг. Aгар бирор нарсани хоҳласангиз, уни ўзингиз бажаринг.
• Иккинчи маслаҳат. Ҳаёт адолатсиз деган фикрдан халос бўлинг. Кимдадир моддий жиҳат яхши, бошқа биров яхши ташқи кўринишга ёки турли маҳоратга эга бўлиши мумкинлигини табиий қабул қилинг. Ўзингизда ҳасад туйғусини йўқ қилинг.
• Учинчи маслаҳат. Заиф жиҳатларингизни кўришдан қўрқманг. Бу сизга ўзингизни ислоҳ қилиш учун имконият беради.
• Унутманг, ҳар ким ўз ҳаётини ўзи қуради ва ўз қоидалари бўйича ҳаёт майдонида ўйнайди.
📚Красная таблетка—Андрей Курпатов

📚Агар кунига 25 бетдан ўқисангиз бу ойига 750 бет дегани. Яъни 2-4 та китоб.
📝 Йилига эса 9100 бет дегани яъни 30-40 та атрофида китоб. Демак, бир йилда 30+ китоб ўқиш унчалик мушкул эмас. Баъзилар ойига ҳам 10 дан ошиқ китоб ўқиши мумкин. Аммо, ўзингизни мажбурламнг.Китобни росмана роҳат олиб, мағзини чақиб ўқинг.Ойига 2-3 та, йилига 30 та ҳам яхши натижа.
❓Йил бошида бу йил қанчадир китобларни ўқийман деб ният қилгандирсиз. Хўш 6 ой ўтди, режа ярмини ўқишни уддаладингизми?

Китобларни ўқиб тугатмаганлар, куюнманг. Мен сизлар билан😅 Ўзим ҳам кўнгилдагидек ўқишга улгурмаяпман. Лекин мен йил бошида рўйҳат қилмаганман, ўзи бундай муддатли рўйҳатларга қаршиман. Мотивацияни ўлдириши мумкин.
Шаҳсан ўзимда сиёсат, фалсафа, психология бўйича 20 га яқин must read китоблар рўҳати бор. Лекин муддати йўқ🙂 Ўз вақти билан ўқишга ва фикрлашга улгурамиз. Муҳими, ўрганишдан тўҳтаманг.

🧩Нарциссизм мавзусини давом эттирамиз.
Хўш, нарцисслар ўзига бино қўйган, ўзини атрофдагилардан яхшироқ деб билса, лекин бу уларнинг жамиятда фаолият кўрсатиши, улар билан бирга ривожланишига ҳалақит қилади ку?
Аҳир кишилик жамияти мавжуд бўлиши учун ўзаро ҳамкорлик, жамият қоидаларига бўйсинув ва аҳлоқ нормаларига амал қилиш талаб қилинади-ку. Биологик томондан нарциссизм одамни ўзини асраш инстинктига мос ишлайди. Ижтимоий томондан эса у одамни жамиятга қоришишига халақит қилади. Одам эса ёлғиз ўзи бошқаларсиз яшолмайди, ўзини муҳофаза этолмайди-ку. Парадокс?
Йўқ, дейди бу гапларга Эрих Фромм. Кишидаги индивидуал нарциссизм жамият билан, бошқа гурухлар билан аралашувда "жамоавий нарциссизм" га ўзгаради. Энди нарцисслик объекти индивиднинг ўзи эмас, балки жамиятга ҳос(қадрли) бошқа жиҳатлар: миллат, дин, ирқ, аждодлар, ватан ва ҳк. лар бўлади.
Шу орқали одамда нарцисслик энергияси қолади. Лекин у алоҳида индивиднинг ўзини асраши, муҳофазасига эмас балки ўша гурух манфаатларини ҳимоя қилишга йўналади.Энди индивидуал манфаатдан, гурух мақсадлари афзалроқ бўлади. Агар жамиятда барчада шундай жамоавий нарциссизм устун бўлса, бу ўша жамият ривожи учун ҳизмат қилади.
Аммо бу жамоавий нарциссизм салбий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин. Гурух ўзини барчадан устун ҳисоблашни бошлаши мумкин: Учинчи рейҳдаги "орийлар" нинг юзага келиши, қора танлиларни камситилиши ва кейин black lives matter тарзидаги тарғиботлар.

Одам ўзи тушиб қолган шароитни ўзгартириши мушкул ҳолат. Киши омадли, муваффақиятли бўлиш учун тинмай ҳаракат қилади. Умуман одам доимо ўзини бахтли ҳисоблашга эҳтиёж сезади.
Аммо,бу хотиржамликка эришиш осон эмас.Чунки материалистик шароитни ўзгартириш осон эмас. Саёҳатлар, севимли касб, пул ёки бошқача шароитларга эришиш осонлик билан рўй бермайди.Айни шу ҳолатда киши, ўз атрофидаги воқеаларни ўзгартиришга кучи етмаслигини билгач, бу воқеаларга ўз муносабатини ўзгартириш тўғрироқ йўл эканини тушиниб етади. Яшашдан мазмунни излаш ҳам кишининг шу балансни қондириш йўлидаги уринишидир.
Одам жамият билан бир хил темпда кетолмаса, у ўзига бошқа йўл танлашни, ўзини бошқа мазмун билан овутишни хоҳлайди. У дейлик камтарона ҳаёт кечириш, тўкин сочинликни инкор қилиб аскетизм, минимализни танлайди. Ёки кўнгилҳушликда яшаш тўғрироқ деб ҳисоблаб гедонизмга ўтади. Бошқалар, вазиятларни бошқариш қўлида эмаслигини тушунса бори билан қаноатланиб стоикка айланади.Ёки барча нарсани инкор этади ва нигилистга айланади..

👍1
Бир донишманд тингловчилар олдида нутқ сўзлар экан, уларга латифа айтиб берибди. Барча томошабинлар кулишибди.
Бир неча дақиқадан сўнг у яна ўша латифани одамларга қайтиб айтиб берибди. Бир неча киши жилмайиб қўйибди. Донишманд ўша латифани учинчи марта айтибди, лекин энди ҳеч ким кулмабди.
Шунда донишманд жилмайиб дебди: "Битта хазилга қайта-қайта кула олмайсиз.. Хўш, нега унда битта нарса сабаб қайта ва қайта йиғлайверасиз?"

📚🧩 Кастанеда.. Коэльо. Алкимёгар муаллифи сизга таниш албатта. Хўш уни нега кўп танқид қилишади? Унинг файласуф, эзотерик Кастанеда билан алоқаси қандай? Коэльонинг "Алиф" асари нима ҳақида. Барчасини қуйида ўқишингиз мумкин. ⤵️
👉@kitoblog👈
👉@kitoblog👈
Telegraph
Кастанедадан эмас уни ўқиганлардан қўрқинг - Ўқувчини эмас, Коэльони айбланг.
Кириш Пауол Коэльонинг “Алиф” асарига тақриз ёзар эканман сарлавҳани бекорга бундай танламадим. Карлос Кастанеда этнограф, файласуф ва энг машҳур эзотериклардан ҳисобланади. У ўзининг Дон Хуан таълимоти ҳақидаги мураккаб асарлари билан машҳур. Бу асарларда…
💬Албер Камю — Ён дафтаридан
Достоевский, мазмунидан кўра бу ҳаётнинг ўзига кўпроқ муҳаббат қўйиш керак, дейди. Тўғри, дарҳақиқат, ҳаётга муҳаббат сўнганида унинг мазмуни ҳам ўз-ўзидан ўчиб қолади.
➖➖➖
Одамлар нега ичишади? Шунинг учун бўлса керакки, шароб бутун тафаккурга жило бериб, жами вужудни жунбишга келтиради. Хулоса шул: қадаҳ – ночорлик ёки норизолик аломати.
➖➖➖
Толстойнинг иш столида қолиб кетган охирги, тугалланмаган асари шундай номланган: «Дунёда гуноҳкорнинг ўзи йўқ».
➖➖➖
Инсон – ўзи қандай бўлса, шундай бўлишни рад этадиган ягона мавжудотдир.

📝 Тезкор ўқиш усуллари. Одатда китобларни ўқишнинг турли тезкор усуллари бор: переферияли ўқиш, сўзлар ва қаторлар билан ўқиш, диагоналига ўқиш каби турли методикалар бор.
Бу қобилиятни ривожлантирадиган амалий машқлар ҳам талайгина. Айниқса турли илмий-оммабоп китобларни ўқишда бу усул қўл келади. Китобнинг керакли жойларини ўқий оласиз.
Сўнгги пайтларда шундай услубларга қизиқаяпман. Ҳозир бир нечта машқлар ва китобларни топиб кўраяпман. Агар самарали усул топсам, каналда ёзиш ниятим бор.
📍Сиз ҳеч шундай тезкор ўқиш усулларидан фойдаланганмисиз? Бундай қобилият керакмикин, нима дейсиз?