Kitobxon kundaligi
427 subscribers
229 photos
18 videos
47 files
614 links
💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар.
Ўктам Ўринтоев
Download Telegram
📚Нассим Талебнинг "Қора оққуш" китобини ўқиб келган фикрлар:

🔹Бирон фикр, хулосага келганингизда, вазиятга бир томондан қараётганингизни тушунинг. Шу хулосани инкор этувчи 10 та сабабни қидириб кўринг, оз бўлсада фикрингиз ўзгармаса кейин ишонч билан гапира оласиз.

🔹Бирон фикрни тасдиқловчи фактлар кўплиги бу фикр ҳақиқат эканини билдирмайди. Мингта оққушлар борлиги, дунёда қора оққуш йўқ дегани эмас.

🔹Биз маълумотларни эсда сақлаш учун уларни тартиблашга, тизимлаштиришга уринамиз. Аммо шу тизимга, мантиққа тушмай қолган ҳолатларни ташлаб кетамиз ва маълумотни эсда сақлашда нуқсонлар келиб чиқади.

👉@kitoblog👈
⚡️Канал бўйича гид(қўлланма)

⤵️ Қуйида каналдаги фойдали контент рўйҳати. Устига босилса ўша манзилга борилади:

👨🏻‍💻 Мен ҳақимда

📝 Дастлабки Топ-10 тақриз

📝 18 та мақола, тақризлар

📲 Китоб ўқиш учун дастурлар

👨🏻‍💻 Китоб олиш учун сайтлар

📝 Сўнгги сараланган постлар

🎙 Аудиоподкастлар🎙

Тезкор ўқиш техникаси

👉Канал: @kitoblog
📚Густав Лебон "Омма психологияси" асари гарчи 100 йил олдин ёзилган бўлсада, ундаги фикрлар бугун ҳам актуал. Китоб яқин кунларда ўзбекча таржимада тақдим қилинади. Унгача иқтибосларни ўқиб туринг:

Хулоса қилиш мумкинки, омма доимо алоҳида шахсдан кўра пастроқ тафаккур қобилиятига эга бўлади, лекин ҳислар ва ҳаракатларнинг юзага келишига қараб, турли вазиятларда омма якка шахсдан кўра яхшироқ ёки ёмонроқ бўлиши мумкин.

Агар кундалик эҳтиёжлар инсонни маълум маънода бошқариб турган кўринмас куч бўлмаганида, ҳар қандай демократия кўпга чўзилмасди.

Омма учун иложсиз деган тушунча йўқ, мана шу нарса қаҳрамонлик ҳикояларининг тўқилишига сабаб бўлган.

Демак, омманинг умумий хулосаси катта эҳтимол билан янглиш бўлади ва омма ичидаги сохта тасаввур биринчи одамдан қолганларига тез суратда «юқади».

Бурбонлар даврида Наполеон шафқатли ва сахий, узоқ йиллар эсланиб юрадиган қаҳрамон сифатида кўрилган бўлса, ўттиз йил ўтгач мана шу қаҳрамонимиз тинчликни бузган, ўз эҳтиёжлари йўлида миллионларни ёстиғини қуритган қонхўр қотилга айланди-қолди.

Алоҳида шахс омма каби ҳаракатлана олмаслигига сабаб, у ўз хатти-ҳаракатларига жавоб бериши кераклигини билиб туради, омма эса бундай хавотирдан холи равишда ҳаракатланади. Омма таркибидаги ахмоқ, жоҳил ва заиф кишилар оммавий ҳаракат оқибатида ўзини кучсиз ва кераксиз ҳис қилмай қўяди ва вақтинчалик бўлса ҳам, чексиз куч ҳамда шафқатсиз характерга эга бўла олади.

Оммавий учрашувларда нотиқлик қиладиганларнинг асосий услублари бўрттириш, такрорлаш каби элементларни кўп қўллашдир.

Омма ҳар қандай ғоя ёки эътиқод шаклини ё мутлақ ҳақиқат сифатида қабул қилади, ё мутлақ янглиш фикр сифатида инкор этади.

Омма юмшоқ кўнгил бошқарувчиларни эмас, балки бошқарувни золимлик билан қўлига олган ҳукмдорларни севади. Омма доим ана шундай ҳукмдорларга ҳайкаллар қўйиб келган.

👉@kitoblog👈
📚Габриэль Гарсиа Маркес - Полковникка ҳеч ким хат ёзмайди

📝Бу асар Маркеснинг дастлабки романи. Кўпчиликка таниш "Ёлғизликнинг юз йили" асарида Маркес сеҳрли реализм усулидан фойдаланган бўлса, бу асар соф реализм жанрида ёзилган. Одатий кишилар ҳаёт тарзи ўқувчи кўз ўнгида намоён бўлади.

Фуқаролар уруши ветерани бўлган полковник мана неча йилки, унга пенсия тайинлангани ҳадилаги хатни кутади.Аҳир у ватан учун жон кечиб урушда қатнашган, уни албатта мукофотлашлари керак. Аммо бу хат "ҳа деганда" келавермайди, камига полковник ва хотинининг кун кечириши тобора оғирлашиб боради. Уларга мана шу хат ва уйларидаги хўроз илинж беради.Қишда хўроз жангда қатнашиб ғолиб бўлса, улар катта даромад қилиши мумкин. Аммо буларнинг бари қуруқ умид, амалга ошмаслиги ҳам мумкин..

Киши ҳаётда бир нарсага умид қилиб, боғланиб қоларкан бошқа нарсалар кўзига кўринмайди. Ўша ҳали "ҳаёти яхши бўлиб кетадиган кундан" умид қилиб яшайверади. Шу тарзда жуда кўпчлигимиз, "ҳали мана шу иш ўхшаб омадим келади" , "ҳали пенсияга етволсам бўлди,кейин маза қилиб яшайман" деган ўй ҳаёллар билан умримизни ўтказиб қўйганимизни билмаймиз.

Аммо бу илинжлар амалга ошмаслиги, ўйлаган ишимиз ўхшасада ҳаётимиз яхшиланмаслиги мумкин. Полковникнинг ҳам хўрози қишгача етиб борар,аммо жангда ютқизиши ҳам мумкин-ку. Аммо,киши доим яхшиликдан умид қилади, биз ўта кетган оптимистлармиз. Аҳир пенсия ёшига етиб, ана етдим деганда ажал олиб кетганлар қанча..Аммо шу келажакдаги ҳаёлий тўкин ҳаёт учун бугунимиздан, яқинлармиз ва соғлиғимиздан ҳам кечиб кетаверамиз.

Ҳаёт дастлаб фақат қийин кейин эса енгил кечади, деган шаблон миямизга ўрнашиб қолган. Меҳнатнинг таги роҳат, қийинчилик орти бахт, деган тушунчалар мутлақ ҳақиқат деб ҳисоблаймиз. Аммо ундай эмас, ҳаёт бу бугун, ҳозир давом этади. Ҳар бир кунимизни аслида мазмунли ўтказишга уриниш лозим. Қийинчилик, ютуқлар, омад, кулфат барини оддий қабул қилиш керак, уларга ортиқча урғу бериш шарт эмас. Шундагина қандайдир тушунчалар, қарашлар, стереотиплар қурбони бўлмай ўзимиз истаган ҳаётни яшаб ўтамиз.

💬Иқтибос:

Бошқаларни тўйдириш учун оч-муҳтожликда, аранг кунимиз ўтади. Қирқ йил шундай кечди.

👉@kitoblog👈
🚶‍♂Биринчи қадам

Энг асосийси биринчи қадамни ташлаш. Энг қийини бошлаб олиш, кейин ҳаммаси ўтиб кетади. Бу ҳудди сувга сакрамоқчи бўлиб лекин, иккиланиб туришга ўхшайди. Сиз сувни совуқ деб ўйлайсиз ва дастлаб тиззагача тушиб оласизда тўхтайсиз. Секинлик билан сувга тушиб борасиз. Қанча секин тушсангиз, аксинча шунча жараён азобли бўлади. Aслида сувга бирдан сакрасангиз, бошида бир неча сония қийинроқ бўлади, аммо тез мослашиб кетасиз. Бирон ишни бошлашда ҳам шундай, дасталбки қарорни тез қабул қилсангиз, кейин иш енгил кетади.

Чак Паланик - ёзувчи

👉@kitoblog👈
🧠Пенфилд хулосасига кўра мия 3 функцияни бажаради:

1. Сақлаб қолиш
2. Эслаш
3. Кечинмаларни қайта жонлантириш.

💬Болалар ҳали чақалоқлигиданоқ миясида барча кечинмалари, атрофдаги конфликтлар, қўрқувларни эслаб қолади. Уларга қарши фикрини билдиришга эса болада сўзлар,имо ишоралар етмайди. Бола фақат йиғлаб, қандайдир ҳаракатлар билангина ўз қаршилигини, ноқулайлигини билдиришга уринади. Аммо, бу кечинмалар унутилмайди, кейин бола катта бўлгач бу хотиралар унинг тушларида қайта жонланади.

📚Т. Хэррис- Я окей, ты окей

👉@kitoblog👈
📝Омма психологиясини ҳисобга олмай туриб, тарихни ва тарихий инқилобларни етарлича тушуниш жуда мушкулдир. Омма арзимас ўзгаришлар учун ҳам катта инқилоблар ҳосил қилишга қодир.

💬Уларнинг инстинктлари худди ибтидоий мавжудотларники каби ўта қолоқ ва ўзгармасдир. Улар эскидан қолган барча анъаналарни қадрлайди; ўзгаришларга нисбатан жуда тоқатсиз ва онгсиз равишда янгиликлардан ҳайиқади.

🚂Агар буғ машиналари ва темирйўллар кашф қилинган даврда, демократия ҳозирги даврдаги каби кучга эга бўлганида, биз ҳеч қачон у кашфиётларга эга бўла олмасдик. Хайриятки, омма кучининг шаклланиши энг асосий илм-фан кашфиётлари ва саноат инқилобидан кейинги даврга тўғри келди, акс ҳолда, цивилизация бу даражага етмаслиги мумкин эди.

Густав Лебон-Омма психологияси

👉@kitoblog👈
Турли китоблар ва машҳур асарлар ҳақида фикр билдирамиз, тақризлар ёзамиз. Қайсидир асар ёқади, ёки ёқмайди. Бу албатта ҳамманинг ўз диди. Аммо исталган асарга ўта салбий тарзда баҳо бериб тақриз ёзсангиз уни албатта исботлари билан ёзиш керак.

📝Нега асар ёқмади? Қайси жиҳати? Персонажлар тасвирланиши, сюжет мантиқсизлиги, ташбеҳлар ва бошқалар.. Шунчаки "бу асар ёқмади" дейиш шу асарни ёқтирувчи ёки ижодкорлар учун беҳурматлик. Аммо хатолар бўлса айтавериш лозим.

👤Кейин асарга муаллиф шаҳсияти, ҳаёти, эътиқоди, жинси ва шунга ўхшаш ҳолатлар билан баҳо берманг. Сиз муаллифга эмас, асарга эътирозларни билдиришни ўрганинг.

👉@kitoblog👈
— Энг буюк нарса нима?
— Макон буюкдир, чунки у ҳамма нарсани ўз бағрига олади.
— Энг учқур нарса нима ?
— Ақл ҳамма нарсадан учқурдир, у ҳамма нарсадан ўзади.
— Доноларнинг доноси нима?
— Вақт, чунки у ҳамма нарсани кашф этади.
— Ҳамма учун хос бўлган умумийлик нима ?
— Умидворлик, чунки одамларда ҳеч нарса бўлмаганда ҳам у албатта бўлади.
— Энг кучли нарса нима?
— Зарурият, чунки у ҳамманинг устидан ҳукмронлик қилади.
— Нима қийин?
— Ўз-ўзингни билиш.
— Нима осон?
— Бошқаларга маслаҳат бериш.
— Ким бахтли?
— Тани-жони соғ, руҳи хотиржам ва маънавий камолотга интилувчи инсон.

👤Фалес. Грек файласуфи, эра. ав.624-547 йиллар.

👉@kitoblog👈
Барча янги қўшилганларга салом. Каналда мен ўзим ўқиб бораётган турли туман жанрдаги бадиий, иқтисодий, сиёсий ва психологик китоблардан парчалар, уларга тақризлар бериб бораман. Шу ташланаётган иқтибос ва парчалар ҳам айнан ўзим ўқиётган китоблардан. Бир неча китобни бир вақтда ўқийман. Асосан чет эл адабиёти ва чет тилида ўқиб бораман. Ва ўзимга қизиқ, аҳамиятли бўлган жиҳатларини каналда пост қиламан. Китобларни тугатиб умумловчи тақризлар ҳам бериб бораман.
Шунингдек, яхши китобларни ўзбекчада ёки бошқа тилда каналда улашиб тураман. Бирга эканлигингиздан мамнунман!

👉@kitoblog👈
📚Хотира ва қадрлаш куни 💐

Бундай кунда 2 жаҳон уруши ҳақида эслаш, бу уруш воқеалари ҳақида бирон асар ўқишнинг айни вақти. Қуйида Нобел мукофоти совриндори Михаил Шолоховнинг "Инсон тақдири" ҳикоясини тақдим қиламан. Бир инсон тақдири уруш оқибатида қандай ўзгариб кетиши мумкин? Асли бу фақат бир инсон эмас, ўша пайт яшаган кўплаб кишилар ҳаётига ҳам мос келади.

👉@kitoblog👈
🧩​​Барнум Эффекти

Сиз бошқалар сизни яхши қадрлашига муҳтожсиз. Сиздан ҳайратда қолишларини хоҳлайсиз. Ўзингизга талабчансиз. Сизда ҳали ошкор бўлмаган кўплаб яширин имкониятларингиз бор ва потенциалингизни тўлиқ ишга солмагансиз. Заиф жиҳатларингиз бўлсада, уларни бартараф этиш қўлингиздан келади. Ташқаридан тартибли ва ўзига ишонган кўринсангизда, ичингизда ҳавотир ва ишончсизликни ҳис қиласиз. Баъзан шу ишни тўғри қилдимми деган, шубхалар гирдобида қоласиз. Сизни чегаралашларига чидай олмайсиз ва бошқалардан мустақил фикрлашингиз билан фахрланасиз. Ҳаётдаги мақсадларингиздан бир - доимий барқарорликка эришиш.

Бироз тўхтаб шу таърифлар сизга мосми ўйланг ва 5 балли тизимда баҳоланг.

Бу таърифларни Бертрам Форер ўз талабаларига уларнинг шахсини очиб берувчи психологик тестнинг жавоби сифатида берган. Лекин у бу гапларни ҳеч қандай психологик тестдан эмас, оддий мунажжимоар башоратидан умумлаштириб олган эди. Ва ҳаммага шу битта тестни уларнинг ҳар бирига хос таъриф сифатида берган. Сўнгра 5 баллик тизимда бу таърифлар уларга мос келишини баҳолашни сўраган.

Ўртача натижа - 4,26 эди!

Албатта натижага профессорнинг авторитети ҳам таъсир ўтказган. Кейинроқ бу эксперимент юзлаб марта ўтказилган.

Айни шу ҳолат - Барнум эффекти дейилади. Одамлар уларнинг ўзига индивидуал ҳос деб айтилган, аммо аслида кўпчиликка ҳос бўлган умумий ва мавҳум қарашларни, башоратларни тўғри деб ҳисоблаб, юқори баҳо беришади. Эффект ўзининг психологик манипуляциялари билан машхур бўлган америкалик шоумен Финеас Барнум шарафига номланган.

Эффектга таъсир этувчи омиллар:

1. Одам(субъект) таъриф айнан унга тегишлилигига ишонади.
2. Характеристикадаги ноаниқ, мужмал фикрлар ҳаммага мос тушаверади.
3. Одам характеристикани берган одам(сайт, китоб) авторитетига ишонади.
4. Таърифда позитив ҳусусиятлар кўпроқ бўлади.

Турли психологик тестлар, мунажжимлар башорати, хиромантия ва бошқа псевдофанларнинг машхурлиги ҳам эффектнинг кенг тарқалганини билдиради.

Сиз эса навбатдаги психологик тест орқали қайсидир эшикни танлаётганда, ўйлаб кўринг, балки барча эшиклар ўхшашдир?

👉@kitoblog👈
📚Шунингдек, ўз даврининг энг буюк қироллари ҳам, энг золим бошқарувчилар ҳам омма тасаввурини ўзининг асосий кучи сифати ишлатганлар ва омма тасаввурига зид йўлдан бормаганлар.

Наполеон айтади:
«Христиан бўлиш орқали консулликни эгалладим, мусулмон бўлиш орқали Мисрга кириб бордим, Италиялик роҳибларни устидан ғалаба қозониш учун уларнинг эътиқодига ўтдим. Агарда яҳудий миллатини бошқаришимга тўғри келганида, пайғамбар Сулаймоннинг ибодатхонасини қайта қурган бўлар эдим.»

👤Александр ва Цезардан кейин ҳеч ким Наполеончалик оммага таъсир қила олмаган эди. У доим ишларини олдиндан ўйлаб оларди. У барча зафарларини, барча нутқ ва ҳаракатларини ўйлаб амалга оширарди.

Густав Лебон-Омма психологияси

👉@kitoblog👈
📚Китобни нега ўқиймиз? Бу фикр исталган китобхон айниқса бадий китоб ўқимайдиганларга қизиқ туюлади. Китоб ўқишдан фойда борми, ҳудди китобдан бир катта фойда бордек, ана интернетдан маълумотлар кўриб олса бўлади-ку.. қабилидаги гаплар кўп янграйди.

Аслида-чи.. Биринчидан, китобларга, бадий адабиётга қизиқиши йўқ одам ҳеч қачон бошқалар нега китоб ўқишини тушунолмайди. Чуни бундан мақсад, фойда бўлиш керак деб ҳисоблайди. Лекин китобхон учун китоб шунчаки кўнгилёзиш, хобби ҳолатида бўлади. Нега баъзилар кино, сериалларни ёқтиради, кўчада сайр қилгиси келади? Улар ҳам фойда кўзламайди, шундан кўнгли кўтарилади, бундан завқ олади. Китобхон учун китоб ўқиш ҳам шундай.

Иккинчи масала, албатта китоблар ўқишдан ҳам барибир демак фойда йўқ эканда, деб ўйласангиз ҳам янглишасиз. Бир масал бор, одам бир нечта ҳурмо егач, унинг танасида дарров ўзгариш сезмайди, аммо бу ҳурмо уни танасига қувват бермади, фойда бермади, дегани эмас. Ҳурмо танага сингди-ку.

Умуман бадий китоб одамга ўзини унутишга, одатий турмуш ташвишларини эсдан чиқаришга ҳам ёрдам беради. Буни кимдир китоб, кимдир мусиқа, кимдир кинолар билан амалга оширади. Аммо мақсад ўша реал ҳаётдан чалғиб, ўзга ҳаётга бир назар солиш.

П.С. Юқоридаги фикрлар асосан бадий алабиёт ҳақида. Илмий, илмий оммабоп адабиётдан киши албатта аниқ фойда ҳам кўради. Билим учун ҳам ўқийди

👉@kitoblog👈
📚Никколо Макиавеллининг номини абадийлаштирган шоҳ асари «Давлатпаноҳ»(Шаҳзода, Принц) бўлди. Европа ижтимоий-фалсафий ва сиёсий тафаккури тарихида илк бор марказлашган қудратли давлат ғоясини асослаб бергани учун
мазкур асар мутафаккир вафотидан кейинги уч аср мобайнида бутун Европани ҳайратга содди. 1559 йилда Рим папаси ҳокимияти томонидан «Давлатпаноҳ» асари «Таъқиқ этилган китоблар индексига» киритилишига қарамасдан тез орада унлаб халқлар мутафаккир мулоҳазалари билан танишишга мушарраф бўлдилар.

🏛Манфаат ва худбинликнинг ўзаро алоқадорлиги ҳақида фикр юритган муаллиф худбинлик инсон табиатида мустаҳкам ўрнашиб олган, деган хулосага келади. Табиатан худбин бўлган кишиларнинг биргаликда
яшашларини таъминлаш учун уларни ягона қудратли марказлашган давлат байроғи остида бирлаштирмоқ зарур, деб ҳисоблайди. Бунинг учун эса энг олий қудрат — давлат муассасаларини таъсис этмоқ, унинг ҳокимиятини мутлақлаштирмоқ, уни бошқаришни энг муносиб зот қўлига топширмоқ зарур. Шу тариқа илк бора Европа фалсафий тафаккури тарихида эски ақидаларидан озод, мантиқ кучига асосланган давлат ҳақидаги таълимот шакллана бошлади.

📚Ғарб фалсафаси китобидан

👉@kitoblog👈
💁‍♂Мотивация нега бефойда?

Турли мотивацион тренинг ва курслар нега доим ҳам фойда бермайди? Инсон мақсадга етишиши учун мотивация бўлмаса нима талаб қилинади? Қуйидаги мақолада шулар ҳақида ўтган йили ёзгандим. Марҳамат ўқиб кўринг

👉@kitoblog👈
📚Каналда бир-неча марта Густав Лебоннинг «Омма психологияси» китоби ҳақида ёзгандим. Иқтибослар, иқтибос2, парчалар Ботга жуда кўпчилик китоб қачон чиқишини сўраб ёзганди.

Ниҳоят китоб электрон ҳолда сотувга чиқди. Китобни Asaxiybooks дастуридан электрон кўринишда юклаб олишингиз мумкин. Asaxiybooksni esa Playmarket дан юклаб оласиз.
Китоб карантиндан сўнг нашриётдан чиқади.

Китоб оммада ғоялар қандай шаклланиши, уни бошқариш ва манипуляция қилиш борасидаги қимматли маълумотларга эга. Юклаб олинг ва ўқиб албатта фикрларни менга жўнатинг, китоб ҳақида гаплашамиз.

👉@kitoblog👈