Kitobxon kundaligi
428 subscribers
229 photos
18 videos
47 files
614 links
💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар.
Ўктам Ўринтоев
Download Telegram
👤Френсис Фицджеральднинг сирли тарихи

Фицджеральд ўзининг "Буюк Гетсби" асари ва асар асосида олинган киноси билан ҳаммага машҳур. Ёки Бред Пит рол ўйнаган "Бенжамин Баттоннинг сирли тарихи" фильми ҳам унинг асари асосида олинган.
Унинг ҳаёти ўша асарлардагидек экцентрик кечгани эса кўпчиликка нотаниш.

👨🏻‍🎓Френсис даврининг энг нуфузли мактаб ва университетларида ўқиган. Иқтидорли ёш ёзувчи университетдаги ҳикоялар танловларида доимо ғолиблар қаторида бўлган.

Аммо кейинги иш фаолиятида у унчалик ҳам муваффақиятга эришмади. Ўша пайтдаги зодагон
оиладан бўлган соҳибжамол Зельда билан унаштируви ҳам айнан Френсиснинг молиявий ҳолати яхши эмаслиги сабаб бузилган. Шундан сўнг Фицджеральд катта пул топиб, албатта Зельдага уйланишни ният қилади.

📚Дарҳақиқат, у 24 ёшида ёзган "Жаннатнинг бошқа томонида" номли дастлабки романи унга ҳақиқий шухрат келтирди. Омадсиз ёзувчи бирдан, АҚШ нинг энг машҳур журналлари орасида талаш бўлиб қолган. У энг кўп ҳақ тўланадиган ёзувчига айланиб, кетма кет ҳикоялари унга ҳам шухрат, ҳам даромад келтирди. Табиийки у севгилиси Зельда билан турмуш қуради ва уларнинг ҳашаматли, қизғин ҳаёти бошланди.

👨‍👩‍👧Улар Американинг таниқли жуфтлигига айланишди. Доимий кўнгилхушликлар, кечалар, турли тадбирлар ва скандаллар уларнинг одатий ҳаёт тарзига айланганди. Кўчларда такси капоти устида сайр қилишар, шаҳар фаввораларида бемалол чўмилиб юришар, спектакль премерасига эса ҳатто яланғоч келишдан ҳам тап тортишмасди. Ўз вақтида ҳар иккаласи ҳам ижод билан шуғулланарди. Манхеттендаги ҳашаматли виллада, айш ишратда ҳаёт кечиришарди.

✈️Кейинроқ Европага саёҳат. Париж. Зельда рақс, рассомлик билан шуғулланса, Френсис шу ерда Ҳемингуэй билан қадрдон бўлиб қолади.

Америкага қайтишади ва вазият орқага кета бошлайди. Буюк депрессия бошланганди. Зельда ўзгариб, номаълум овозларни эшита бошлайди. Фицджеральдни раққоса Айседора Дункан(Есениннинг хотини) дан рашқ қилиб, ўзини ўлдирмоқчи ҳам бўлади. Маълум бўлишича унда шизофрениянинг оғир шакли бошланган. Руҳий касалликлар шифохонасига ётади. Френсис депрессияга берилиб, алкоголга муккасидан кетади. Ижод борасида ҳам ишлар орқага кетган, оҳирги ёзганлари ўқилмай қолганди. Ҳатто ўша пайт тугатилган "Буюк Гетсби" романи ҳам муваффақиятга эришмайди. Гарчи яна уйлансада бу кетма кет ташвишлар ўзини кўрсатиб, у 44 ёшида инфарктдан вафот этади. Зельда эса орадан 8 йил ўтиб жиннихонадаги бир хонада қамалиб қолиб ёнғинда вафот этган.

📝Шу тарзда бу ўзига ҳос жуфтлик "live fast die young" вакиллари ҳаёти якунланди. Фицджеральд ўлимидан бир йил ўтиб "Буюк Гетсби" бестселлерга айланади. Уруш пайти асарнинг 150 000 нусҳаси фронтга юборилгани ҳам асар мавқеи қанчалик эканини кўрсатади.

Бугун эса Америка адабиётини Ф.С. Фицджеральд асарларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Буюк Гетсби эса мактаб ва коллежларда дарс дастурларига киритилган. У "йўқотилган авлод" нинг энг ёрқин вакили сифатида тарихда қолди.

👉@kitoblog👈
📚Густав Лебон - Омма психологияси

Нима ҳақидалиги номидан ҳам маълум бўлган бундан 125 йил олдин ёзилган янги таржима китобдан иқтибослар. Шундан кейин китоблар эскиради деманглар🙂

👉Инсон ғоя, ҳиссиёт ва одатлар томонидан бошқарилади ва буларнинг биронтаси ўзимиз билан бирга дунёга келмаган.

👉Илм-фан билан яшашда бизга чидам керак, чунки у барбод этган иллузияларни қайтиб ҳеч нарса тиклай олмайди.

👉Нарсаларни фақатгина расмга олиши мумкин бўлган, аммо нарсаларга тегинишга рухсат бўлмаган дунёни тасаввур қилиб кўринг. Бундай дунёда нарсаларнинг аниқ шакли тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш қийин кечган бўларди.

👉Давримизнинг муҳим хусусиятларидир бири шундаки, бугун инсониятнинг фикрлаш тарзи ўзгариш жараёнини бошдан кечирмоқда.
Бу ўзгаришларга сабаб бўлаётган иккита асосий омил мавжуд. Биринчиси – цивилизация элементларининг илдизи ҳисобланган диний, сиёсий ва ижтимоий эътиқодларнинг емирилиши.
Иккинчиси – замонавий илм-фан ва саноат инқилоби оқибатида юзага чиққан бутунлай янги шароитлар ва янгича фикрлаш тарзи.

👉Цивилизация ҳеч қачон авом томонидан вужудга келтирилган эмас, у доимо кичик интеллектуал қатлам томонидан яратилиб келинган ва бошқарилган.

👉Фактларга таянадиган бўлсак, дунё бошқарувчилари, барча дин ва империяларнинг асосчилари, барча эътиқод даъватчилари, кичик-кичик гуруҳларнинг бошчилари инстинктив ҳолатда омма характеридан хабардор бўлган ва улар ўзлари англамаган ҳолда кучли психологлар бўлишган.

👉@kitoblog👈
👳🏻‍♂Суқрот ва унинг таълимоти

Суқрот эрамиздан аввалги 5-асрда яшаган. У инсонни ўз ўзини англаш жараёнини ва инсон тафаккурини чуқур ўрганган дастлабки файлсуф эди. "Мен ҳач нарса билмаслигимни билдим" деган гапида ҳам у киши ўргангани сари ҳали англамаганлари кўп экани тушунишини айтиб ўтган. Суқрот оддий аҳоли билан гаплаш экан, уларнинг исталган нарса борасидаги фикрини,тасаввурини тескарисини исботлаб бера оларди.У вазиятга чуқур кириб борар, абстакт тушунчалардан унумли фойдаланарди. Бу софистларнинг анъанавий усули аслида. Бундай идеалистик фикрлар ўша пайтда ҳақиқий инқилобий қараш эди.

🧩Гиппий билан суҳбатда Суқрот одамлар бир вақтнинг ҳалол ва ёлғончи дейди. Чунки ёлғон ёки тўғри гапириш барча одамлар эга бўлган билим даражасига боғлиқ. Суқрот ўз билимини ёзиб қолдирмай, шаҳар бўйлаб айланиб юриб улашган. Суқрот ўзи гаплашган кўплаб билимли кишиларни танг аҳволга солиб қўяр, улар ўзларини нодон эканини тушуниб қоларди. Шу сабаб уни баъзи шогирдлари унга рақиб, бошқалари эса буюк файласуф(Платон, Ксенофонт) бўлиб етишган. Суқрот кишилар умумий тасаввур қиладиган тушунчалардан кечиб, фақат ўзларининг бирор нарсага бўлган муносабати муҳим эканини уқтирарди.

📍Демократияни қаттиқ танқид қилган, чунки асосий халқ билимсиз улар фақат кун кечириш учун яшайди, фикрламайди, демак лавлатни бошқара олмайди деган. Бу ўринда анчайин мос одамлардан иборат артисократик давлат бошқарувни устун қўйган.

🀄️У диний ва аҳлоқий қарашларни ҳам ўрганиб, кишилар дастлаб ўзини англамагунча бошқа илоҳларни англолмайди, деган. Бундай радикал қарашлар, Афинада кўплаб одамлар фикрларини тубдан ўзгартириб юборгани сабаб Суқротни "худоларга сиғинмаслик ва ёшлар аҳлоқини бузишда" айблаб ўлимга ҳукм қилишан. У ўз айбини тан олиб, ўлимни қувғинга алиаштириши мумкин эди. Аммо, бундай қилмай захар ичиб вафот этган.

👉@kitoblog👈
🔊Ҳаммага салом! Дам олиш кунлари яхши ўтаяпти, деган умиддаман. Ҳозир бир яхши мақола ташлайман. Психолог, социолог Эрих Фромнинг "Инсоннинг ҳозирги ҳолати" мақоласи. Мақола инсониятнинг қай аҳволда, қандай мотивлар асосида яшаши, ички кечинмалари тўғрисида ажойиб маълумотларга эга. Ғоялар ҳали ҳануз актуал. Фром ўқувчига тушунарли ва қизиқ муаллиф. Мақола бор йўғи 15 бет. Мен ҳаммадан шу мақолани бугун ўқиб фикрларни, ёққан иқтибосларни комментда ёки @uktamga_xatbot га қолдиришни сўрайман. Фикрлашамиз ва яхши изоҳларни каналда эълон қиламан. Марҳамат мутолаага кеттик!

👉@kitoblog👈
Erix Fromm - Insonning hozirgi holati_290919141920.pdf
1.5 MB
📚Э. Фром-Инсоннинг ҳозирги ҳолати.

👉@kitoblog👈
✈️Сўнгги хитойча огоҳлантириш

Рус тилида шундай идиома бор: сўнгги хитойча огоҳлантириш.

💬Бу ибора шунчаки қуруқ сўз билан қилинадиган таҳдидлар ва якунда барибир ҳеч қандай амалий ҳаракатлар амалга оширилмайдиган ҳолатни билдиради.

🧩 АҚШ-Эрон тарафларнинг бир бирига таҳдидлари, ёки турли бошқа давлатларнинг шикоят билан БМТ га мурожаатлари, Шимолий Кореянинг АҚШ га ўз вақтидаги ҳар хил таҳдидлари, "оҳири вой бўлишидан" огоҳлантиришларини сўнгги хитойча огоҳлантириш деб аташ мумкин.

🀄️Идиома тарихи ҳам жуда қизиқ. 1950-60 йилларда АҚШ Хитой ва Тайван қарама қаршилиги пайтида ХХР нинг коммунистик партиясини тан олмаган(лекин Чан Кайши режими тан олинган). Ва Хитой ҳудуди устидан разведка парвозларини амалга ошира бошлаган. ХХР нинг сув ва қуруқликдаги даҳлсиз бўлиши керак бўлган ҳудудларидан Америка самолётлари бемалол учиб юрган. Хитой эса бунга фақат дипломатик йўл билан "огоҳлантириш" бера бошлаган(сиёсий ва харбий қудрат ҳали кучсиз эди). Ҳар бир чегара бузилиш учун АҚШ га огоҳлантирув жўнатилаверган, аммо чора кўрилмаган. Бу огоҳлантириш мурожаатлари рақамлаб борилган ва ўша пайт Хитойда трансляция қилиниб, огоҳлантириш мурожаатлари СССР да газеталарда босиб чиқарилган. 1964 йилга келиб 900 дан ошиқ бундай огоҳлантириш (!!!) қайд қилинган. Шу сабабли ҳам бу ҳолат кўпчиликда кулгуга сабаб бўлиб, кейинчалик одамлар орасида кўчма маънода иборага айланиб кетган. Одатда 679-хитойча огоҳлантириш, 742-хитойча огоҳлантириш вариантоарида ҳам қўлланилади. Исталган қуруқ таҳдидларга нисбатан ишлатиш мумкин.

👉@kitoblog👈
💬Баъзан шундай бўлади-ки, ўзингни ўзинг тушунолмайсан. Кейин қандайдир китобга дуч келасан ва у барча барчасини ўз ўрнига қўяди, қалбингдаги қозиқларни суғриб олади.

💬Жуда кўп одам билан вақтни чоғ ўтказиш, дилдан ҳурсандчилик қилиш,турли туман мавзуда суҳбатлар қуриш мумкин. Аммо, биргаликда ўзингни ҳам унутадиган ҳолатга жуда камчилик билан тушасан.

📚Элчин Сафарли "Если бы ты знал" асаридан. Сафарли тили жуда чиройли, асарларида ажойиб психологик жиҳатларни топса бўлади.

👉@kitoblog👈
📚Либерализм - энг ноаниқ тушунча.

Гарчи бу сўз 19-асрдан бери қўлланилиб келсада унинг асосида ётувчи ғояларни Томас Гобсс ва Джон Локк ишларида ҳам кўриш мумкин эди. Либерализм термини шундай бир ҳолатни билдиради-ки, бунда инсон эркинлиги энг юқори ўринда туради. Иқтисодий нуқтаи назардан бу одамлар мулкини ўзлари хоҳлагандек фойдаланиши ва пул топишда ҳам эркинлик кафолатлайдиган ҳуқуқларнинг ҳимояланишидир.

Либераллар фикрича энг яхши ҳукумат фуқаролар ишига минимал даражада аралашади, амалда қонун ва тартибни таъминласа бўлди.
Бугун либерализм демократияга тарғиб билан тенглаштирилади. Ваҳоланки, 20-аср ўрталаригача либераллар демократлар эмасди. Либераллар бошиданоқ консерватив нуқтаи назардан воз кечишган, чунки анъаналар ва ижтимоий иерархия инсон ҳуқуқларидан устун бўлиши мумкин эди.

Бу тушунчани янада тушунарсиз қиладиган бир жиҳат эса АҚШ да термин буткул бошқа маънода қўлланилади. АҚШ да сўл-марказ партия вакилларини либераллар дейишади, булар эса Европада социал-демократлар билан баробар.

Европада “либерал” термини эркин демократик партия тарфдорларига қўлланилса уларни АҚШ да либертариан деб аташади.
Шунингдек 80-йиллардан бошлаб неолиберализм концепцияси ҳам кучайиб борган. Иқтисодий жиҳадан неолибераллар либераллардан марказий банкни ва давлат пул эмиссиясида монопол бўлишини тан олишлари билан фарқланади. Неолибераллар демократияга очиқча қаршилик қилишмайди, аммо кўпчилиги эркин бозор ва хусусий мулк ривожи учун демократиядан воз кечишга тайёр.

📒Ха-Джун Чанг-Как устроена экономика

👉@kitoblog👈
💬Aқлли одам нафақат аҳмоқона гап гапирмайди, балки у аҳмоқона гап ҳам эшитмайди.

👤Людвиг Берне

Aқлли бўлинг, ақлли инсонлар даврасида кўпроқ бўлинг!

👉@kitoblog👈
🎙Бугун “Жаҳон матбуоти эркинлиги куни”. Матбуот эркинлиги эса аввало сўз эркинлиги, цензурага йўл қўймасликни талаб этади. Сўз эркинлиги деганда мен ОАВ лар ёки журналистларнинг эркин, қўрқмай фикр билдиришидан ҳам кўра, жамоатчиликнинг шундай фикр билдиришини, фаоллигини тушунаман. Аслида энг катта куч, жамоатчилик фикри, унинг қатъий фаоллиги барча раҳбарларни ҳам оёққа турғизиб юбора олиши лозим.
📺Биз бир қанча вақт тв ва газеталардан янгиликлар олардик, аммо ЦЕНЗУРА сабаб улардан воз кечдик, ишонмай қўйдик. Кейин нисбатан цензура кам бўлган интернет оав лар, сайтларга ўттик. Сўнгра эса янада эркинроқ бўлган блогерларни тинглашни, кузатиб боришни бошладик. Якун эса эндиликда БЛОГЕР терминини айни маъносини йўққа чиқаришдан иборат.
👨‍💻Шундай бўлиши керакки, жамиятдаги ишларга бефарқ бўлмаган ҳар бир оддий тармоқ фойдаланувчиси блогерга айланади. Блогер тушунчаси алоҳида маъно касб этмай, одатий тармоқда ўз фикрларини билдириб турувчи фойдалаунвчи маъносида қўлланилади(ўзи ҳозир ҳам асл маъно шу). Мансабдорлар, расмий идоралар ҳам қайсидир сайт ёки блогер фикрларигагина эмас балки оддий тармоқ фойдаланувчиси, фуқаро фикрига, постига тушунтириш беришига, эътибор қаратишига тўғри келади. Мана шу ҳақиқий ЖАМОТАЧИЛИК НАЗОРАТИ бўлади.
Ҳозирча эса матбуот ходимларига байрам муборак!

👉@kitoblog👈
📚Нассим Талебнинг "Қора оққуш" китобини ўқиб келган фикрлар:

🔹Бирон фикр, хулосага келганингизда, вазиятга бир томондан қараётганингизни тушунинг. Шу хулосани инкор этувчи 10 та сабабни қидириб кўринг, оз бўлсада фикрингиз ўзгармаса кейин ишонч билан гапира оласиз.

🔹Бирон фикрни тасдиқловчи фактлар кўплиги бу фикр ҳақиқат эканини билдирмайди. Мингта оққушлар борлиги, дунёда қора оққуш йўқ дегани эмас.

🔹Биз маълумотларни эсда сақлаш учун уларни тартиблашга, тизимлаштиришга уринамиз. Аммо шу тизимга, мантиққа тушмай қолган ҳолатларни ташлаб кетамиз ва маълумотни эсда сақлашда нуқсонлар келиб чиқади.

👉@kitoblog👈
⚡️Канал бўйича гид(қўлланма)

⤵️ Қуйида каналдаги фойдали контент рўйҳати. Устига босилса ўша манзилга борилади:

👨🏻‍💻 Мен ҳақимда

📝 Дастлабки Топ-10 тақриз

📝 18 та мақола, тақризлар

📲 Китоб ўқиш учун дастурлар

👨🏻‍💻 Китоб олиш учун сайтлар

📝 Сўнгги сараланган постлар

🎙 Аудиоподкастлар🎙

Тезкор ўқиш техникаси

👉Канал: @kitoblog
📚Густав Лебон "Омма психологияси" асари гарчи 100 йил олдин ёзилган бўлсада, ундаги фикрлар бугун ҳам актуал. Китоб яқин кунларда ўзбекча таржимада тақдим қилинади. Унгача иқтибосларни ўқиб туринг:

Хулоса қилиш мумкинки, омма доимо алоҳида шахсдан кўра пастроқ тафаккур қобилиятига эга бўлади, лекин ҳислар ва ҳаракатларнинг юзага келишига қараб, турли вазиятларда омма якка шахсдан кўра яхшироқ ёки ёмонроқ бўлиши мумкин.

Агар кундалик эҳтиёжлар инсонни маълум маънода бошқариб турган кўринмас куч бўлмаганида, ҳар қандай демократия кўпга чўзилмасди.

Омма учун иложсиз деган тушунча йўқ, мана шу нарса қаҳрамонлик ҳикояларининг тўқилишига сабаб бўлган.

Демак, омманинг умумий хулосаси катта эҳтимол билан янглиш бўлади ва омма ичидаги сохта тасаввур биринчи одамдан қолганларига тез суратда «юқади».

Бурбонлар даврида Наполеон шафқатли ва сахий, узоқ йиллар эсланиб юрадиган қаҳрамон сифатида кўрилган бўлса, ўттиз йил ўтгач мана шу қаҳрамонимиз тинчликни бузган, ўз эҳтиёжлари йўлида миллионларни ёстиғини қуритган қонхўр қотилга айланди-қолди.

Алоҳида шахс омма каби ҳаракатлана олмаслигига сабаб, у ўз хатти-ҳаракатларига жавоб бериши кераклигини билиб туради, омма эса бундай хавотирдан холи равишда ҳаракатланади. Омма таркибидаги ахмоқ, жоҳил ва заиф кишилар оммавий ҳаракат оқибатида ўзини кучсиз ва кераксиз ҳис қилмай қўяди ва вақтинчалик бўлса ҳам, чексиз куч ҳамда шафқатсиз характерга эга бўла олади.

Оммавий учрашувларда нотиқлик қиладиганларнинг асосий услублари бўрттириш, такрорлаш каби элементларни кўп қўллашдир.

Омма ҳар қандай ғоя ёки эътиқод шаклини ё мутлақ ҳақиқат сифатида қабул қилади, ё мутлақ янглиш фикр сифатида инкор этади.

Омма юмшоқ кўнгил бошқарувчиларни эмас, балки бошқарувни золимлик билан қўлига олган ҳукмдорларни севади. Омма доим ана шундай ҳукмдорларга ҳайкаллар қўйиб келган.

👉@kitoblog👈
📚Габриэль Гарсиа Маркес - Полковникка ҳеч ким хат ёзмайди

📝Бу асар Маркеснинг дастлабки романи. Кўпчиликка таниш "Ёлғизликнинг юз йили" асарида Маркес сеҳрли реализм усулидан фойдаланган бўлса, бу асар соф реализм жанрида ёзилган. Одатий кишилар ҳаёт тарзи ўқувчи кўз ўнгида намоён бўлади.

Фуқаролар уруши ветерани бўлган полковник мана неча йилки, унга пенсия тайинлангани ҳадилаги хатни кутади.Аҳир у ватан учун жон кечиб урушда қатнашган, уни албатта мукофотлашлари керак. Аммо бу хат "ҳа деганда" келавермайди, камига полковник ва хотинининг кун кечириши тобора оғирлашиб боради. Уларга мана шу хат ва уйларидаги хўроз илинж беради.Қишда хўроз жангда қатнашиб ғолиб бўлса, улар катта даромад қилиши мумкин. Аммо буларнинг бари қуруқ умид, амалга ошмаслиги ҳам мумкин..

Киши ҳаётда бир нарсага умид қилиб, боғланиб қоларкан бошқа нарсалар кўзига кўринмайди. Ўша ҳали "ҳаёти яхши бўлиб кетадиган кундан" умид қилиб яшайверади. Шу тарзда жуда кўпчлигимиз, "ҳали мана шу иш ўхшаб омадим келади" , "ҳали пенсияга етволсам бўлди,кейин маза қилиб яшайман" деган ўй ҳаёллар билан умримизни ўтказиб қўйганимизни билмаймиз.

Аммо бу илинжлар амалга ошмаслиги, ўйлаган ишимиз ўхшасада ҳаётимиз яхшиланмаслиги мумкин. Полковникнинг ҳам хўрози қишгача етиб борар,аммо жангда ютқизиши ҳам мумкин-ку. Аммо,киши доим яхшиликдан умид қилади, биз ўта кетган оптимистлармиз. Аҳир пенсия ёшига етиб, ана етдим деганда ажал олиб кетганлар қанча..Аммо шу келажакдаги ҳаёлий тўкин ҳаёт учун бугунимиздан, яқинлармиз ва соғлиғимиздан ҳам кечиб кетаверамиз.

Ҳаёт дастлаб фақат қийин кейин эса енгил кечади, деган шаблон миямизга ўрнашиб қолган. Меҳнатнинг таги роҳат, қийинчилик орти бахт, деган тушунчалар мутлақ ҳақиқат деб ҳисоблаймиз. Аммо ундай эмас, ҳаёт бу бугун, ҳозир давом этади. Ҳар бир кунимизни аслида мазмунли ўтказишга уриниш лозим. Қийинчилик, ютуқлар, омад, кулфат барини оддий қабул қилиш керак, уларга ортиқча урғу бериш шарт эмас. Шундагина қандайдир тушунчалар, қарашлар, стереотиплар қурбони бўлмай ўзимиз истаган ҳаётни яшаб ўтамиз.

💬Иқтибос:

Бошқаларни тўйдириш учун оч-муҳтожликда, аранг кунимиз ўтади. Қирқ йил шундай кечди.

👉@kitoblog👈
🚶‍♂Биринчи қадам

Энг асосийси биринчи қадамни ташлаш. Энг қийини бошлаб олиш, кейин ҳаммаси ўтиб кетади. Бу ҳудди сувга сакрамоқчи бўлиб лекин, иккиланиб туришга ўхшайди. Сиз сувни совуқ деб ўйлайсиз ва дастлаб тиззагача тушиб оласизда тўхтайсиз. Секинлик билан сувга тушиб борасиз. Қанча секин тушсангиз, аксинча шунча жараён азобли бўлади. Aслида сувга бирдан сакрасангиз, бошида бир неча сония қийинроқ бўлади, аммо тез мослашиб кетасиз. Бирон ишни бошлашда ҳам шундай, дасталбки қарорни тез қабул қилсангиз, кейин иш енгил кетади.

Чак Паланик - ёзувчи

👉@kitoblog👈
🧠Пенфилд хулосасига кўра мия 3 функцияни бажаради:

1. Сақлаб қолиш
2. Эслаш
3. Кечинмаларни қайта жонлантириш.

💬Болалар ҳали чақалоқлигиданоқ миясида барча кечинмалари, атрофдаги конфликтлар, қўрқувларни эслаб қолади. Уларга қарши фикрини билдиришга эса болада сўзлар,имо ишоралар етмайди. Бола фақат йиғлаб, қандайдир ҳаракатлар билангина ўз қаршилигини, ноқулайлигини билдиришга уринади. Аммо, бу кечинмалар унутилмайди, кейин бола катта бўлгач бу хотиралар унинг тушларида қайта жонланади.

📚Т. Хэррис- Я окей, ты окей

👉@kitoblog👈
📝Омма психологиясини ҳисобга олмай туриб, тарихни ва тарихий инқилобларни етарлича тушуниш жуда мушкулдир. Омма арзимас ўзгаришлар учун ҳам катта инқилоблар ҳосил қилишга қодир.

💬Уларнинг инстинктлари худди ибтидоий мавжудотларники каби ўта қолоқ ва ўзгармасдир. Улар эскидан қолган барча анъаналарни қадрлайди; ўзгаришларга нисбатан жуда тоқатсиз ва онгсиз равишда янгиликлардан ҳайиқади.

🚂Агар буғ машиналари ва темирйўллар кашф қилинган даврда, демократия ҳозирги даврдаги каби кучга эга бўлганида, биз ҳеч қачон у кашфиётларга эга бўла олмасдик. Хайриятки, омма кучининг шаклланиши энг асосий илм-фан кашфиётлари ва саноат инқилобидан кейинги даврга тўғри келди, акс ҳолда, цивилизация бу даражага етмаслиги мумкин эди.

Густав Лебон-Омма психологияси

👉@kitoblog👈
Турли китоблар ва машҳур асарлар ҳақида фикр билдирамиз, тақризлар ёзамиз. Қайсидир асар ёқади, ёки ёқмайди. Бу албатта ҳамманинг ўз диди. Аммо исталган асарга ўта салбий тарзда баҳо бериб тақриз ёзсангиз уни албатта исботлари билан ёзиш керак.

📝Нега асар ёқмади? Қайси жиҳати? Персонажлар тасвирланиши, сюжет мантиқсизлиги, ташбеҳлар ва бошқалар.. Шунчаки "бу асар ёқмади" дейиш шу асарни ёқтирувчи ёки ижодкорлар учун беҳурматлик. Аммо хатолар бўлса айтавериш лозим.

👤Кейин асарга муаллиф шаҳсияти, ҳаёти, эътиқоди, жинси ва шунга ўхшаш ҳолатлар билан баҳо берманг. Сиз муаллифга эмас, асарга эътирозларни билдиришни ўрганинг.

👉@kitoblog👈
— Энг буюк нарса нима?
— Макон буюкдир, чунки у ҳамма нарсани ўз бағрига олади.
— Энг учқур нарса нима ?
— Ақл ҳамма нарсадан учқурдир, у ҳамма нарсадан ўзади.
— Доноларнинг доноси нима?
— Вақт, чунки у ҳамма нарсани кашф этади.
— Ҳамма учун хос бўлган умумийлик нима ?
— Умидворлик, чунки одамларда ҳеч нарса бўлмаганда ҳам у албатта бўлади.
— Энг кучли нарса нима?
— Зарурият, чунки у ҳамманинг устидан ҳукмронлик қилади.
— Нима қийин?
— Ўз-ўзингни билиш.
— Нима осон?
— Бошқаларга маслаҳат бериш.
— Ким бахтли?
— Тани-жони соғ, руҳи хотиржам ва маънавий камолотга интилувчи инсон.

👤Фалес. Грек файласуфи, эра. ав.624-547 йиллар.

👉@kitoblog👈
Барча янги қўшилганларга салом. Каналда мен ўзим ўқиб бораётган турли туман жанрдаги бадиий, иқтисодий, сиёсий ва психологик китоблардан парчалар, уларга тақризлар бериб бораман. Шу ташланаётган иқтибос ва парчалар ҳам айнан ўзим ўқиётган китоблардан. Бир неча китобни бир вақтда ўқийман. Асосан чет эл адабиёти ва чет тилида ўқиб бораман. Ва ўзимга қизиқ, аҳамиятли бўлган жиҳатларини каналда пост қиламан. Китобларни тугатиб умумловчи тақризлар ҳам бериб бораман.
Шунингдек, яхши китобларни ўзбекчада ёки бошқа тилда каналда улашиб тураман. Бирга эканлигингиздан мамнунман!

👉@kitoblog👈