Kitobxon kundaligi
429 subscribers
229 photos
18 videos
47 files
614 links
💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар.
Ўктам Ўринтоев
Download Telegram
💬 Бекзод ака ажойиб фикр билдирибдилар. Ёзиш бу фикрлашнинг бир тури. Бирор ғояни ёзишга, ёзма тушунтиришга келганда киши ўша мавзуни ўзи қанчалик тушунишини билиб олади.

📝Ҳудди шундай китобларни ўқиш, росмана тушунишда ҳам улар ҳақидаги фикрни қоралаб қўйиш керак. Ўқиган китобингизга ҳеч бўлмаса бир абзац фикр, тақриз билдириб қўйсангиз, ўқиган китобингиз ёддан чиқмайди. Фикрларингиз чарҳланади, нутқ маданияти ҳам ошади.

Бугун жуда кўпчилик ижтимоий тармоқларда ўз фикрини билдириб бормоқда. Турли йўналишдаги блогерлар анча кўп. Киши аниқ бир йўналишда блог юритишини доим қўллаб қуватлайман. Фақат шу соҳага одам ўзи қизиқиши, яхши билиши даркор. Шунда блог ҳам қизиқ, ҳам фойдали бўлади. Баъзилар "мен бу соҳани зўр биламан, фақат ёзгим келмайди, эп кўрмайман" қабилида гапиришади. Аслида ҳақиқатдан бир соҳани билсангиз, бошқаларга ҳам уни тушунишда ёрдам берганингиз маъқул. Киши компютер ёнига ўтириб ёзишни бошлаганида ўзи соҳани қанчалик билиши, ойдинлашиб қолади. Фикрлашдан, ёзишдан чарчаманг!

👉@kitoblog👈
📚Нассим Талебнинг «Қора оққуш» китобини ўқишни бошладим. Талеб ливанлик собиқ бизнес трейдер, ёзувчи, фалсафа доктори. У айни шу асаридан кейин катта машҳурликка эришган. Бу асар эса ҳаётимиздаги турли “қора оққуш” лар – кутилмаган ҳолатлар, тасодифларга тайёр туриш лозимлигини, бундай ҳолатлар қандай вужудга келишини тушунтиришга уқтиради. Асарда муаллиф эҳтимоллар ҳақида, скептицизим, статистик маълумотларнинг нотўғри баҳоланиши, масштабли касблар борасидаги фикрларини билдириб ўтади.

📊Нассим жуда кўп олдинги муаллифларни инкор қилган, Гаусс эгриси умуман нотўри деб ҳукм чиқарган. У ишлаб чиққан ўзига ҳос таҳлил усуллари ёрдамида 2008-йилги инқироздан у ишлаган компания катта фойда билан чиққан. Шунга қарамай уни фикрлари, ғоялари ҳам кўп танқид қилинади. Уни одатий “интеллектуал қаллоб” деб ҳам таъриф беришган. Аммо, китобнинг бир неча бўлимарини ўқиб янгича кутилмаган ғоялар, оригинал фикрларни кўрдим. Ҳатто бундан ҳайратландим. Унинг ўзи ҳам китобни ёзишдан мақсад ҳудди бошқа муаллифлардек фактларни мустаҳкамлаш эмас, балки анъанавий мантиқни оёғини осмондан қилиб ташлаш деган.

Назаримда бу китобни ҳамма ўқиши керак, таржима билан шуғулланувчилар ҳам қизиқиб кўрса бўлади.

📝Қуйида шу «Қора оққуш» китобининг кириш қисмларидан иқтибослар келтираман:

👉Австралия кашф қилинмагунча одамлар барча оққушлар оппоқ рангда бўлади деб ишонишган, биринчи қора оққушга дуч келган орнитолог қаттиқ ҳайратга тушгани аниқ.

👉Хўш миямиз нима учун мўлжалланган: фикрлаш ва таҳлил қилиш учунми? Йўқ таҳлил қилиш катта энергия талаб қилади, мия-организм эса ўз ўзидан энергияни сарфлаб, ўзини қийнашни хоҳламайди

👉Профилактикага терапиядан кўра кўпроқ аҳамият бериш кераклигини ҳамма билади, аммо камдан кам ҳолларда профилактика билан шуғулланувчилар мақтовга сазовор бўлади.

👉Агар яхшилаб изласангиз албатта исталган нуқтаи назарингизни қўллаб қувватлайдиган марҳум классиклардан бирининг фикрини топасиз.Худди шундай аксинча фикрни исботлайдиган классикни ҳам.

👉Дунёқарашингиз кенгайгани сари ўқилмаган китобларингиздан иборат кутубхонангиз кенгайиб бораверади.

👉Агар сизда етарлича капитал бўлса “ақлий фоҳишалик” билан шуғулланишингизга хoжат қолмайди, ортиқча бошқалар босимисиз ишлайсиз.

👉Эрудит ўз билимидан қониқмайди, айни шу қониқмаслик эса платонизм(ўз билимига юқори баҳо бериш, идеаллаштириш, тез хулоса чиқариш) дан яхши ҳимоя ҳисобланади.

👉@kitoblog👈
nassim_nikolas_taleb-chyornij_lebed-1488919320.epub
1.7 MB
Нассим Николас Талеб-Чёрный лебедь
nassim_nikolas_taleb_the_black_s.epub
1006 KB
Нассим Николас Талеб-The Black Swan
📚 Халқ таълими вазирлиги яхши дастур чиқарибди китоб ўқишга. Kitob.uz (https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.kitob.itsm). Плаймаркетдан кўчириб олсангиз бўлади, кўплаб китоблар, аудиокитоблар бор экан. Айтганча китобларни кўчириб олиш кўплаб операторларда текин, яъни мегабайт кетмайди.

👉@kitoblog👈
📌 Фақат фавқулодда ҳолатлардагина бир халқнинг қонуни, бошқа халқ учун ҳам мос тушади.

👤Шарль Луи де Монтескьё, "О духе законов"

"Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб..", "ривожланган давлатларда ҳам шундай.." тарзидаги гапларни эшитганда шу иқтибосни бир эслаб қўйиш лозим🙂

👉@kitoblog👈
📚Албер Камюнинг ‘Бегона’ асарини 2 марта ўқиганман. Кичкина ҳажмли ажойиб қисса. Биринчи ўқиганимда кичикроқ фикрларни ёзиб кетган эканман.Ҳалиям ўша фикрдаман, Бегона ҳамма ўқиши лозим бўлган асарлардан. Қуйида ўша фикрлар

💬Бош қахрамон Мерсо катта таасурот қолдирган,баъзида ўзимни унга ўхшатаман.Мерсо бутун жамият ва одамзотга бегона.Одатий ақидалару, бировлар фикрига эътибор бермайди ва одамларнинг ўзи ҳақидаги фикрлари ҳам қизиқ эмас. Гўёки яшашдан мақсадсиз ва ҳиссиз бир интровертдек кўринади..

🧩Бир кишини ўлдиргани учун уни суд қилишади лекин гўё уни қотиллиги учун эмас,балки шундай беэътибор ва бошқаларга ўхшамаслиги учун айблашади.У онаси ўлганда йиғлаб қайғурмаган,аксинча марҳум қошида кофе ичиб ўтирган.У ўз ишидан пушаймон ҳам эмас, тавба тазарру қилишни ҳам хоҳламайди...Аммо якунда у барибир шу ҳаётда яшагиси келади, кўпроқ умр кечиришни истаб қолади.

📍Камю психолгиясини тушиниш қийин, уни қайта ва қайта таҳлил қилиш керак. Қисқаси Камюдан нимадир ўқиб кўринг, ҳаётингизри бир элакдан ўтказиб олишга ёрдам беради.

👉@kitoblog👈
📍Сўнгги пайтлар Тошкентни "ҳимоя қилган" аскарларга қўйилган бутхона борасида қарама қарши фикрлар авж олди. Бу борада тарихий воқеаларни бир варақлаб қўйиш даркор.

📚Мен қуйида З. Бзежинскийнинг 1997 йилда ёзган "Буюк шахмат тахтаси" асаридан иқтибослар келтираман. Тўлиғини қуйидаги линк орқали ўқиб олинг. Бу китобнинг О.Шарафиддинов томонидан берилган қисқача таржимаси экан.Катта китобнинг қисқа аммо керакли жиҳатлари ёритилган.Ўқиш 20-25 дақиқалик вақт олади.

🖇 Россия ва Ғарб давлатлари геосиёсий мақсадлари, Ўрта Осиё давлатларининг мустақил бўлиши, Американинг гегемонлик сиёсати ҳақида қимматли маълумотлар бор.

Китобдан парча:

👉Кавказ ва Ўрта Осиёни босиб олиш учун чор Россияси тахминан уч аср мобайнида кураш олиб борди, лекин унинг яқиндаги барбоди жуда тез ва қўққисдан рўй берди. Усмонийлар империясининг қуёши сўна боргани сари Россия империяси жанубга — Каспий денгизи соҳиллари бўйлаб Эрон томонга кенгайиб борди. 1556 йилда бу империя Астрахан хонлигини ютиб юборди ва 1607 йилда Эронга етиб борди. 1774—1784 йиллар мобайнидаги уруш натижасида Қрим босиб олинди, сўнгра 1801 йилда Гуржистон подшолиги қўлга киритилди.

👉ХIX асрнинг иккинчи яримида эса Россия Кавказ тизма тоғларининг ҳар иккита томонидаги қабилалар ва қавмлар қаршилигини бартараф қилди (фақат чеченларгина ҳайрон қоладиган матонат билан қаршилик кўрсатди). 1878 йилда эса Арманистон босиб олинди.

👉Ўрта Осиёни босиб олишда рақобатлашувчи империягина доғда қолдирилгани йўқ, балки дунёдан ажралиб қолган ва ярим ибтидоий шароитда ҳаёт кечирувчи хонликлар ва амирликларни забт этмоқ керак эди. Улар тузукроқ қаршилик кўрсатишга лаёқатли эмас, фақат айрим жойлардагина матонат билан кураша олар эдилар. Ўзбекистон ва Қозоғистон 1801-1881 йиллар давомида амалга оширилган бир нечта ҳарбий юришлар оқибатида забт этилди. Туркманистонни эса 1873 йилдан 1886 йилгача бўлган даврдаги ҳарбий мухорабалар оқибатида қўлга киритишди.

👉Шундай бўлса-да, 1850 йилга келганда Ўрта Осиёнинг асосий қисми босиб олиниб бўлинган эди. Тўғри, айрим жойларда қаршиликлар кўрсатиб турилди. Бундай қаршиликлар ҳатто совет даврида ҳам рўй бериб турарди.

👉Совет Иттифоқининг емирилиши натижасида воқеаларнинг ҳайрон қоладиган даражадаги тескари оқими бошланиб кетди. Бор-йўғи бир неча ой мобайнида Ўрта Осиёдаги Россия территориясини ташкил қилувчи жойлар кутилмаганда тахминан 20 фоизга қисқариб кетди, Россия ҳукмронлиги остидаги Ўрта Осиёда яшайдиган аҳолининг сони 75 миллион кишидан тахминан 30 миллион кишига қисқарди, бундан ташқари яна Кавказда истиқомат қилувчи 18 миллион одам Россиядан ажралиб қолди.

👉 Воқеаларнинг бундай тус олиши Россия сиёсий элитасининг онгига янада қаттиқроқ ботди — чунки бу районларнинг иқтисодий потенциали хорижий мамлакатлар манфаатларининг объектига айланиб қоларди. Инвестициялар учун уларнинг молиявий имкониятлари каттароқ эди, ҳолбуки, яқин замонларгача уларнинг бойликларидан фақат Россиягина истифода қилиб келарди.

👉Шундай бўлса-да, Россия бир дилемма қаршисида турипти — бу минтақани ташқи кучлар учун ёпиб қўяй деса, бунга сиёсий жиҳатдан ожизлик қилади, бу вилоятлардаги бойликларни фақат ўз кучи билан қайта ишлай деса, ўзи ҳаддан ташқари қашшоқ.

👉@kitoblog👈
💬Мен 19 ёшлигимда университетга кира олмаганман. Чунки қашшоқ оиладан эдим. Университетга пул йўқ эди, шу сабабли кутубхонага қатнардим. Ҳафтада уч марта бориб, китоб ўқирдим. 27 ёшимда университет ўрнига, кутубхонани битиргандим.

Рей Бредбери

👉@kitoblog👈
👨🏻‍🎓Инглиз тили, курслар, китоблар..

Бироз олдин рус тили бўйича тажрибаларни ёзгандим. Энди инглиз тили бўйича баъзи фикрларни айтсам.

📚Инглиз тилида ҳам бошидан курсларга қатнаб ўрганганман. Курс асосан сўзлашиш(speaking) га йўналганди. Нолдан бошлаб ўтилган дарсда умуман инглизча гапириш мумкин эмасди. Бошида 90% репетитор гапларини, ҳазилларини эшитиб тушуниб тушунмай ўтирардик. Аммо, кейин секин ўрганиб кетганмиз. Грамматикани билмасамда, аммо сўзларни ишлатишни билардим, тушунардим. Грамаатикани ҳам мос равишда ўргангандим, оддий кўплар биладиган қизил Мерфи китоби ҳам етади ўзи. Инглизча қўшиқлар, кинолар билан буни янада мустаҳкамлаб борганман. Кўпчилик биладиган Friends сериалини бошида умуман тушунмаганман.Америкача акцентда,тез гапиришарди,аммо 2-3 сезонларга бориб тушуна борганман.Ҳақиқий комедия бу, нетдан топиб субтитрли вариантда кўрсангиз бўлади.

Инглиз тилида турли билиш даражаасида(elementary,intermediate) китоблар жуда кўп. Айни шундай китобларни аудиоси билан бирга эшитардии. Джейн Остин, Диккенс, Фитсжеральд, Ш. Бронт кабилар асарининг айни шундай енгил вариантдаги асарлари луғат бойлигимни оширишда ёрдам берган. Ўзи исталган тилда 500 атрофида сўз билсангиз,ўртача гаплаша оласиз.

🎤Исталган тилда сўзлашув қобилиятни ошириш учун доимий амалиёт бўлиши керак. Ўша пайтлар миллий кутубхонада ҳафтада 2 марта speaking, debate клублар бўларди. Шуларда ҳам қатнаишиб юрганман. Дастлаб ҳамма олдида гапириш жуда қийин бўларди, аммо у ердагилар қўллаб қувватлаиш билан аста тадрибам ошган. Ноқтиқликнинг кўп ҳусусиятларини ўрганганман.

📒Умуман тил кўникмаси кетиб қолмаслиги, унутиб қўймамлик учун доимий шуғулланиб бориш керак. Ҳозир ҳам инглизчада китоблар, мақолалар ўқиб туришга ҳаракат қиламан. Кинолар ҳам одатда кам кўраман, аммо кўрмоқчи бўлсам инглизчада излаб кўраман. Интернетда ҳам, телеграмда ҳам инглизчага фойдали контент, кинолар, китоблар жуда кўп. Шунчаки бироз вақт ва қунт билан шуғулланиш лозии. Ҳеч бўлмаса кунига 30 дақиқа сарфланг. Бир хафта ичида кўника борасиз, 2 ҳафтадан кейин бу одатга айланади. Бутун жаҳон интернет тармоғидаги маълумотларнинг 90 фоиздан ошиғи инглиз тилида, демак қанча нарсани йўқатаётганингизни тасаввур қилиб кўринг. Ўрганишдан чарчаманг!

👉@kitoblog👈
💬"Эйнштейнга қарши 100 муаллиф" китоби чиққач, Эйнштейн шундай деган эди: "Агар ноҳақ бўлганимда биттаси ҳам етарди".

Стивен Ҳокинг- "Вақтнинг қисқача тарихи"

👉@kitoblog👈
📚 Анчадан бери ўзбекча асар тавсия қилмабман. Мана яна бир яхши асар. Х. Тўхтабоев гарчи болалар ёзувчиси дейилсада, унинг "Мунгли кўзлар" асари барча учун айниқса катталарга мўлжалланган. Ҳалоллик, ўғирлик, бойликка ружу қўйиш ва бу билан бутун оиланинг барбод бўлиши ва оиладагиларнинг ҳис туйғуларини шу асарда кўриш мумкин.

💬 Сиз порахўрлик, коррупцияга қаршисиз. Аммо, яқинингиз, ота онангиз шу ишларни қилаётган бўлса-чи? Уларни қонун ҳукмига топшира оласизми, виждонан ўйлаб кўринг? Жавоб бериш қийин бўлса асарни ўқинг..

👉@kitoblog👈
💬​​Хоҳишларимиздаги ғалати фарқ

Aжойиб бир мақол бор: "Ҳар ким дўсти бўлишини хоҳлайди, лекин ҳамма ҳам дўст бўлишни хоҳламайди". Ҳозир кўпроқ эга бўлишни истаймиз. "Она бўлишни хоҳлайман"ни ўрнига — "Болам бўлишини хоҳлайман", "Рафиқа бўлишни хоҳлайман"ни ўрнига — "Эрим бўлишини хоҳлайман" ва ҳоказо.

Тилнинг бу нозик хусусиятларида одамнинг ҳаётга муносабати, унинг шиори ётади: ё мен — ким учундир, ё кимдир — мен учун..

Эгалик қилиш истаги ортидан ҳаётларни вайрон қиламиз, қалбларни синдирамиз — ва ёлғизликдан азоб чекамиз... "Эгалик қилувчи" одамга ҳар доим эга бўлганлари камлик қилади. Пул кам, ҳокимият кам, битта хотин кам, дўст кам, қувонч кам, ўзи ҳам кам. Истеъмолчи ўз моҳиятига эга бўлмаган ҳолда ўзи эгалик қиладиган нарсалардан иборат.

Эрих Фром

👉@kitoblog👈
👤Френсис Фицджеральднинг сирли тарихи

Фицджеральд ўзининг "Буюк Гетсби" асари ва асар асосида олинган киноси билан ҳаммага машҳур. Ёки Бред Пит рол ўйнаган "Бенжамин Баттоннинг сирли тарихи" фильми ҳам унинг асари асосида олинган.
Унинг ҳаёти ўша асарлардагидек экцентрик кечгани эса кўпчиликка нотаниш.

👨🏻‍🎓Френсис даврининг энг нуфузли мактаб ва университетларида ўқиган. Иқтидорли ёш ёзувчи университетдаги ҳикоялар танловларида доимо ғолиблар қаторида бўлган.

Аммо кейинги иш фаолиятида у унчалик ҳам муваффақиятга эришмади. Ўша пайтдаги зодагон
оиладан бўлган соҳибжамол Зельда билан унаштируви ҳам айнан Френсиснинг молиявий ҳолати яхши эмаслиги сабаб бузилган. Шундан сўнг Фицджеральд катта пул топиб, албатта Зельдага уйланишни ният қилади.

📚Дарҳақиқат, у 24 ёшида ёзган "Жаннатнинг бошқа томонида" номли дастлабки романи унга ҳақиқий шухрат келтирди. Омадсиз ёзувчи бирдан, АҚШ нинг энг машҳур журналлари орасида талаш бўлиб қолган. У энг кўп ҳақ тўланадиган ёзувчига айланиб, кетма кет ҳикоялари унга ҳам шухрат, ҳам даромад келтирди. Табиийки у севгилиси Зельда билан турмуш қуради ва уларнинг ҳашаматли, қизғин ҳаёти бошланди.

👨‍👩‍👧Улар Американинг таниқли жуфтлигига айланишди. Доимий кўнгилхушликлар, кечалар, турли тадбирлар ва скандаллар уларнинг одатий ҳаёт тарзига айланганди. Кўчларда такси капоти устида сайр қилишар, шаҳар фаввораларида бемалол чўмилиб юришар, спектакль премерасига эса ҳатто яланғоч келишдан ҳам тап тортишмасди. Ўз вақтида ҳар иккаласи ҳам ижод билан шуғулланарди. Манхеттендаги ҳашаматли виллада, айш ишратда ҳаёт кечиришарди.

✈️Кейинроқ Европага саёҳат. Париж. Зельда рақс, рассомлик билан шуғулланса, Френсис шу ерда Ҳемингуэй билан қадрдон бўлиб қолади.

Америкага қайтишади ва вазият орқага кета бошлайди. Буюк депрессия бошланганди. Зельда ўзгариб, номаълум овозларни эшита бошлайди. Фицджеральдни раққоса Айседора Дункан(Есениннинг хотини) дан рашқ қилиб, ўзини ўлдирмоқчи ҳам бўлади. Маълум бўлишича унда шизофрениянинг оғир шакли бошланган. Руҳий касалликлар шифохонасига ётади. Френсис депрессияга берилиб, алкоголга муккасидан кетади. Ижод борасида ҳам ишлар орқага кетган, оҳирги ёзганлари ўқилмай қолганди. Ҳатто ўша пайт тугатилган "Буюк Гетсби" романи ҳам муваффақиятга эришмайди. Гарчи яна уйлансада бу кетма кет ташвишлар ўзини кўрсатиб, у 44 ёшида инфарктдан вафот этади. Зельда эса орадан 8 йил ўтиб жиннихонадаги бир хонада қамалиб қолиб ёнғинда вафот этган.

📝Шу тарзда бу ўзига ҳос жуфтлик "live fast die young" вакиллари ҳаёти якунланди. Фицджеральд ўлимидан бир йил ўтиб "Буюк Гетсби" бестселлерга айланади. Уруш пайти асарнинг 150 000 нусҳаси фронтга юборилгани ҳам асар мавқеи қанчалик эканини кўрсатади.

Бугун эса Америка адабиётини Ф.С. Фицджеральд асарларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Буюк Гетсби эса мактаб ва коллежларда дарс дастурларига киритилган. У "йўқотилган авлод" нинг энг ёрқин вакили сифатида тарихда қолди.

👉@kitoblog👈
📚Густав Лебон - Омма психологияси

Нима ҳақидалиги номидан ҳам маълум бўлган бундан 125 йил олдин ёзилган янги таржима китобдан иқтибослар. Шундан кейин китоблар эскиради деманглар🙂

👉Инсон ғоя, ҳиссиёт ва одатлар томонидан бошқарилади ва буларнинг биронтаси ўзимиз билан бирга дунёга келмаган.

👉Илм-фан билан яшашда бизга чидам керак, чунки у барбод этган иллузияларни қайтиб ҳеч нарса тиклай олмайди.

👉Нарсаларни фақатгина расмга олиши мумкин бўлган, аммо нарсаларга тегинишга рухсат бўлмаган дунёни тасаввур қилиб кўринг. Бундай дунёда нарсаларнинг аниқ шакли тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш қийин кечган бўларди.

👉Давримизнинг муҳим хусусиятларидир бири шундаки, бугун инсониятнинг фикрлаш тарзи ўзгариш жараёнини бошдан кечирмоқда.
Бу ўзгаришларга сабаб бўлаётган иккита асосий омил мавжуд. Биринчиси – цивилизация элементларининг илдизи ҳисобланган диний, сиёсий ва ижтимоий эътиқодларнинг емирилиши.
Иккинчиси – замонавий илм-фан ва саноат инқилоби оқибатида юзага чиққан бутунлай янги шароитлар ва янгича фикрлаш тарзи.

👉Цивилизация ҳеч қачон авом томонидан вужудга келтирилган эмас, у доимо кичик интеллектуал қатлам томонидан яратилиб келинган ва бошқарилган.

👉Фактларга таянадиган бўлсак, дунё бошқарувчилари, барча дин ва империяларнинг асосчилари, барча эътиқод даъватчилари, кичик-кичик гуруҳларнинг бошчилари инстинктив ҳолатда омма характеридан хабардор бўлган ва улар ўзлари англамаган ҳолда кучли психологлар бўлишган.

👉@kitoblog👈
👳🏻‍♂Суқрот ва унинг таълимоти

Суқрот эрамиздан аввалги 5-асрда яшаган. У инсонни ўз ўзини англаш жараёнини ва инсон тафаккурини чуқур ўрганган дастлабки файлсуф эди. "Мен ҳач нарса билмаслигимни билдим" деган гапида ҳам у киши ўргангани сари ҳали англамаганлари кўп экани тушунишини айтиб ўтган. Суқрот оддий аҳоли билан гаплаш экан, уларнинг исталган нарса борасидаги фикрини,тасаввурини тескарисини исботлаб бера оларди.У вазиятга чуқур кириб борар, абстакт тушунчалардан унумли фойдаланарди. Бу софистларнинг анъанавий усули аслида. Бундай идеалистик фикрлар ўша пайтда ҳақиқий инқилобий қараш эди.

🧩Гиппий билан суҳбатда Суқрот одамлар бир вақтнинг ҳалол ва ёлғончи дейди. Чунки ёлғон ёки тўғри гапириш барча одамлар эга бўлган билим даражасига боғлиқ. Суқрот ўз билимини ёзиб қолдирмай, шаҳар бўйлаб айланиб юриб улашган. Суқрот ўзи гаплашган кўплаб билимли кишиларни танг аҳволга солиб қўяр, улар ўзларини нодон эканини тушуниб қоларди. Шу сабаб уни баъзи шогирдлари унга рақиб, бошқалари эса буюк файласуф(Платон, Ксенофонт) бўлиб етишган. Суқрот кишилар умумий тасаввур қиладиган тушунчалардан кечиб, фақат ўзларининг бирор нарсага бўлган муносабати муҳим эканини уқтирарди.

📍Демократияни қаттиқ танқид қилган, чунки асосий халқ билимсиз улар фақат кун кечириш учун яшайди, фикрламайди, демак лавлатни бошқара олмайди деган. Бу ўринда анчайин мос одамлардан иборат артисократик давлат бошқарувни устун қўйган.

🀄️У диний ва аҳлоқий қарашларни ҳам ўрганиб, кишилар дастлаб ўзини англамагунча бошқа илоҳларни англолмайди, деган. Бундай радикал қарашлар, Афинада кўплаб одамлар фикрларини тубдан ўзгартириб юборгани сабаб Суқротни "худоларга сиғинмаслик ва ёшлар аҳлоқини бузишда" айблаб ўлимга ҳукм қилишан. У ўз айбини тан олиб, ўлимни қувғинга алиаштириши мумкин эди. Аммо, бундай қилмай захар ичиб вафот этган.

👉@kitoblog👈
🔊Ҳаммага салом! Дам олиш кунлари яхши ўтаяпти, деган умиддаман. Ҳозир бир яхши мақола ташлайман. Психолог, социолог Эрих Фромнинг "Инсоннинг ҳозирги ҳолати" мақоласи. Мақола инсониятнинг қай аҳволда, қандай мотивлар асосида яшаши, ички кечинмалари тўғрисида ажойиб маълумотларга эга. Ғоялар ҳали ҳануз актуал. Фром ўқувчига тушунарли ва қизиқ муаллиф. Мақола бор йўғи 15 бет. Мен ҳаммадан шу мақолани бугун ўқиб фикрларни, ёққан иқтибосларни комментда ёки @uktamga_xatbot га қолдиришни сўрайман. Фикрлашамиз ва яхши изоҳларни каналда эълон қиламан. Марҳамат мутолаага кеттик!

👉@kitoblog👈
Erix Fromm - Insonning hozirgi holati_290919141920.pdf
1.5 MB
📚Э. Фром-Инсоннинг ҳозирги ҳолати.

👉@kitoblog👈
✈️Сўнгги хитойча огоҳлантириш

Рус тилида шундай идиома бор: сўнгги хитойча огоҳлантириш.

💬Бу ибора шунчаки қуруқ сўз билан қилинадиган таҳдидлар ва якунда барибир ҳеч қандай амалий ҳаракатлар амалга оширилмайдиган ҳолатни билдиради.

🧩 АҚШ-Эрон тарафларнинг бир бирига таҳдидлари, ёки турли бошқа давлатларнинг шикоят билан БМТ га мурожаатлари, Шимолий Кореянинг АҚШ га ўз вақтидаги ҳар хил таҳдидлари, "оҳири вой бўлишидан" огоҳлантиришларини сўнгги хитойча огоҳлантириш деб аташ мумкин.

🀄️Идиома тарихи ҳам жуда қизиқ. 1950-60 йилларда АҚШ Хитой ва Тайван қарама қаршилиги пайтида ХХР нинг коммунистик партиясини тан олмаган(лекин Чан Кайши режими тан олинган). Ва Хитой ҳудуди устидан разведка парвозларини амалга ошира бошлаган. ХХР нинг сув ва қуруқликдаги даҳлсиз бўлиши керак бўлган ҳудудларидан Америка самолётлари бемалол учиб юрган. Хитой эса бунга фақат дипломатик йўл билан "огоҳлантириш" бера бошлаган(сиёсий ва харбий қудрат ҳали кучсиз эди). Ҳар бир чегара бузилиш учун АҚШ га огоҳлантирув жўнатилаверган, аммо чора кўрилмаган. Бу огоҳлантириш мурожаатлари рақамлаб борилган ва ўша пайт Хитойда трансляция қилиниб, огоҳлантириш мурожаатлари СССР да газеталарда босиб чиқарилган. 1964 йилга келиб 900 дан ошиқ бундай огоҳлантириш (!!!) қайд қилинган. Шу сабабли ҳам бу ҳолат кўпчиликда кулгуга сабаб бўлиб, кейинчалик одамлар орасида кўчма маънода иборага айланиб кетган. Одатда 679-хитойча огоҳлантириш, 742-хитойча огоҳлантириш вариантоарида ҳам қўлланилади. Исталган қуруқ таҳдидларга нисбатан ишлатиш мумкин.

👉@kitoblog👈