📚Сўнгги ўқиб тугатилган китоблар:
1.
📝 Бу китоб ҳақида фикрларни, парчаларни ёзганман.Тепада рўйҳатда бор.
2.
📝 Бу ҳақидаги йирик тақриз ҳам юқорида бор.
3.
📝 Бу унчалик катта бўлмаган трактат экан. Стратегия, жанг сиёсати, рақиблар билан муносабат бўйича қимматли маълумотлар, иллюстрацияларга бой экан. Бахсларга киришишдан олдин ҳам фойдаланса бўладиган тавсиялар. Қуйида ўша расмларга тўла рус тилидаги версияни ташлайман. Бир варақлаб кўринг.
👉@kitoblog👈
1.
З.Бзежинский-Великая шахматная доска📝 Бу китоб ҳақида фикрларни, парчаларни ёзганман.Тепада рўйҳатда бор.
2.
Пауло Коэльо-Алиф📝 Бу ҳақидаги йирик тақриз ҳам юқорида бор.
3.
Сун Цзы-Исскуство войны📝 Бу унчалик катта бўлмаган трактат экан. Стратегия, жанг сиёсати, рақиблар билан муносабат бўйича қимматли маълумотлар, иллюстрацияларга бой экан. Бахсларга киришишдан олдин ҳам фойдаланса бўладиган тавсиялар. Қуйида ўша расмларга тўла рус тилидаги версияни ташлайман. Бир варақлаб кўринг.
👉@kitoblog👈
sun_tczi-iskusstvo_vojni-1517802313.epub
12.3 MB
Сунь Цзы-Искусство войны
💬Тил ўрганиш, китоблар ва ҳк..
Мен ҳозирда рус ва инглиз тилларида китоблар ўқий оламан, кинолар кўраман. Тилни мукаммал билмасамда мутолаада,сўзлашувда қийналмайман. Қуйида бу борада ўз тажрибамни ўртоқлашмоқчиман.
✏️Мактаб, универ барида ўзбек гурухларда ўқиганман. Коллежга кирган йилим рус ва инглиз тили билан жиддийроқ шуғулланишни бошлаганман. Рус тилига, грамматикага 3 ой курсга қатнаганман. Асосан падеж(келишик) лар, род ва бошқа предлог, қўшимчаларни ўзлаштирганман. Шу курс жуда яхши пойдевор бўлган. Кейин осонроқ русча ҳикоялар, мақолалар ўқиб шуғулланганман. Бошида китобларни тушунмасдим, аммо ўқийвериб ўрганиб кеттим. Сўзлашувда ҳам амалиёт бўлмаса қийин. Руслар билан бирга ишлашга тўғри келганда, гапиришим анча яхшиланган.
📝Бошқларга ҳам шуни тавсия қиламан. Дастлаб грамматикани яхшироқ ўрганинг, бу кейин ишонч билан гапиришингизда қўл келади. Луғатлардан фойдаланиб бўлсада, китоб, мақолалар ўқинг. Аксинча русча кино кўришни тавсия қилмайман. Кинони тушунаётгандек бўласиз, аммо ўрганолмайсиз. Аксинча кунига ҳеч бўлмаса ярим соат вақт ажратиш лозим. Шунчаки сўз ёдлаш ҳам тўғри эмас. Бу сўзларни кейин сўзлашувда ишлатолмасангиз. Оз бўлсада тил қоидаларини ўрганишдан бошлаш керак. Бу борада китоблар, Ютубда видеокурслар тиқилиб ётибди. Сиздан озгина хоҳиш ва тиришқоқлик талаб қилинади. Рус тили бизда ҳали ҳам актуал. Шундай экан ўрганинг!
П. С: инглиз тили ҳақида кейин ёзаман.

🔊Ўзидан ўзи амалга ошувчи башорат ёки Томас теоремаси.
Р.Мертон ўзининг 1968 йилги "Ижтимоий назария ва ижтимоий структура" асарида "ўзидан ўзи амалга ошувчи башорат"(self-fulfilling prophecy) терминини ишлатгач, термин кенг жамоатчиликда машҳурликка эришган.
✅Ўзидан ўзи амалга ошувчи башорат бу - дастлаб мутлақо ёлғон бўлган башоратнинг якунда ҳақиқатга айланишидир. Бунда одамлар онгида пайдо бўлган асоссиз таҳмин, улар ҳулқини ўзгаришига сабаб бўлади ва оқибатда таҳмин реалликка кўчади.
Бу ҳолатни шунингдек Томас теоремаси деб ҳам аташади. Америкалик социолог У. Томас ижтимоий фанларнинг асосий теоремаси шундай деган: "Агар одамлар бирор вазиятни реал деб ҳисобласалар, унда бу вазият шунинг оқибатида реаллашади".
🛒Бу ҳолатнинг ёрқин мисоли эса карантиндаги ҳолат: одамлар карантин энди киритилаётган пайтда картошка, ун ва бошқа махсулотлар тугаб қолади, қимматлашади деб ваҳимага тушди. Асли бунга яққол асос йўқ эди. Аммо одамлар шунчаки турли гап сўзлар сабаб кўпроқ озиқ-овқат ва бошқаларни ғамлашга тушиб кетди. Оқибатда махсулотлар дефицитлашиб нархлар ҳақиқатдан ошди.
Ёки одатий мавсумий ҳолатларда доллар ошади деб таҳмин қилишни бошлайди кўплар. Доллар йиғиш пойгаси бошланади ва доллар кутилганидек ошади.
Ёки кимдир "мени ҳеч ким яхши кўрмайди" деб ўзига паст баҳо беришни бошлайди ва одамлар билан алоқадан ўзини тияди. Табиийки унга бошқалар унчалик ҳам эътибор бермайди.
▪️Одамларнинг тақдир борасидаги ишончини ҳам шундай баҳоласа бўлади. Одам ўзига установкалар, қолиплар қўйиб олгач онгсиз равишда ўша қолип асосида ривожланади.

📚Румий-Ичиндаги_ичиндадир
Жалолиддин Румий 1207 йил 30 сентябрда қадимий Балх шаҳрида дунёга келган. Унинг ижодига қизиқиш бугун ҳам сўнмаган. Румий ижодига қизиқишим баланд ва биринчи ўринда "Ичиндаги ичиндадир" асарини ўқишни барчага тавсия қилиб қоламан. Сиз асарни бир ўқишда тушунмаслигингиз мумкин, аммо қайта ўқиб ҳеч бўлмаса 10% ни, маълум ҳикматларни тушуна олсангиз ҳам катта озуқа оласиз. Румий ижодини тушунишда тасаввуф билан ҳам қисман таниш бўлиш мақсадга мувофиқдир.
"Ичиндаги ичиндадур" Румийнинг сўфийлик йўлидаги асари. Асар айниқса ундаги ўхшатишлар, ташбеҳлар билан менга жуда ёққан. Аммо умуман асар кўпчиликка тушунарсиз ва тўмтоқ бўлиб қолган. Мавзу бирдан ўзгариб кетади ё тугалланмай қолади,бир бирига қарама-қарши учровчи фикрлар кўплиги ўқувчини чалғитади.Бу ўзбекча таржимада кўплаб жойлари тушириб қолдирилгани билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.
#Асардан_иқтибослар:
Улуғ Тангри алдовчидир. У гўзал шакллар кўрсатиб алдайди. Шакллар орасида ёмонлари ҳам бор. Буни инсоннинг «Менга чиройли бир фикрлар ва яхши бир иш юз очди» дея ўзини алдаб, ғурурланиши учун қилади.
*
Инсонни танимоқчи бўлсанг, уни гапга сол сўзидан унинг ким эканлигини билиб оласан.
*
Савол берган зот иккита жиҳатни яхшилаб тушунмоғи керак.
Биринчиси: Мен сўраган нарсамдан янглишдим. Менинг билганимдан бошқа нарса бордир.
Иккинчиси: Бундан устун бўлган ва билинишга муносиб бир сўз ва бир ҳикмат мавжуд, бироқ мен уларни билмасдим. Энди ўргандим, демоғи лозим .
«Жўяли савол билимнинг ярмидир» дейишади, ахир.
***
Ошиқ ва маъшуқ ўртасидаги таклифнинг йўқлиги қандай яхши! Таклиф, такаллуф ва тортинишлар — бегоналар учун. Ошиққа ишқдан бошқа ҳамма
нарса харомдир. Буни яна ҳам чуқурроқ англатардим, бироқ энди бемаврид.

Одамлар билан суҳбат қуришда 3 та хато мавжуд:
🔰Лозим бўлмаган пайтда гапириш.
🔰Зарур пайтда гапирмаслик.
🔰Суҳбатдошга эътибор бермай гапириш.
Конфуций
👉@kitoblog👈
🔰Лозим бўлмаган пайтда гапириш.
🔰Зарур пайтда гапирмаслик.
🔰Суҳбатдошга эътибор бермай гапириш.
Конфуций
👉@kitoblog👈
Forwarded from Улуғбек Рамазонов | Ulug‘bek Ramazonov
Бирнима тўпладим. Кўнглим тўлмади барибир
Тарозининг бир палласи бўлмаса, иккинчи палласини ўлчашнинг имкони йўқ
Тўлиқ 👇
@UlugbekRamazonov

Telegraph
Фалсафа, мантиқ, ақл, мувозанат
Мантиқ Мантиқ китоби дарслигида келтирилган қонун: Инсоннинг билиш жараёни ўз моҳияти ва характери жиҳатидан ўзаро тафовут қилувчи икки босқичдан иборат. Биринчиси сезгилар орқали ҳиссий билиш бўлиб, у сезгилар, қабул қилиш, хотира ва тасаввурдан иборатдир.…
🔥1
📚С. Беккет-Годони кутиб асари ҳақида
Бу асар инсониятнинг яшашдан мақсадлари ва бир бирига ишончи ҳақида сўзлайди. Умид ва илинж асосида одам ҳамма нарсага сабр қилишини кўрсатади. Батафсил
👉@kitoblog👈
Бу асар инсониятнинг яшашдан мақсадлари ва бир бирига ишончи ҳақида сўзлайди. Умид ва илинж асосида одам ҳамма нарсага сабр қилишини кўрсатади. Батафсил
👉@kitoblog👈
Telegraph
Годони Кутиб - Сэмюэл Беккет
Годони кутиб.. Бу асарни кўплаб "энг, энг" адабий рўйҳатларда учратгансиз. Кўп ёзувчилар тавсия қиладиган, 20 асрнинг энг яхши драмаси деб эътироф этилади. Тўғриси бир йиллар олдин ўқишни ният қилиб ташлаб қўйгандим. Аммо бугун асарни ниҳоят тугатишга муваффақ…
💬 Бекзод ака ажойиб фикр билдирибдилар. Ёзиш бу фикрлашнинг бир тури. Бирор ғояни ёзишга, ёзма тушунтиришга келганда киши ўша мавзуни ўзи қанчалик тушунишини билиб олади.
📝Ҳудди шундай китобларни ўқиш, росмана тушунишда ҳам улар ҳақидаги фикрни қоралаб қўйиш керак. Ўқиган китобингизга ҳеч бўлмаса бир абзац фикр, тақриз билдириб қўйсангиз, ўқиган китобингиз ёддан чиқмайди. Фикрларингиз чарҳланади, нутқ маданияти ҳам ошади.
✍Бугун жуда кўпчилик ижтимоий тармоқларда ўз фикрини билдириб бормоқда. Турли йўналишдаги блогерлар анча кўп. Киши аниқ бир йўналишда блог юритишини доим қўллаб қуватлайман. Фақат шу соҳага одам ўзи қизиқиши, яхши билиши даркор. Шунда блог ҳам қизиқ, ҳам фойдали бўлади. Баъзилар "мен бу соҳани зўр биламан, фақат ёзгим келмайди, эп кўрмайман" қабилида гапиришади. Аслида ҳақиқатдан бир соҳани билсангиз, бошқаларга ҳам уни тушунишда ёрдам берганингиз маъқул. Киши компютер ёнига ўтириб ёзишни бошлаганида ўзи соҳани қанчалик билиши, ойдинлашиб қолади. Фикрлашдан, ёзишдан чарчаманг!

📚Нассим Талебнинг «Қора оққуш» китобини ўқишни бошладим. Талеб ливанлик собиқ бизнес трейдер, ёзувчи, фалсафа доктори. У айни шу асаридан кейин катта машҳурликка эришган. Бу асар эса ҳаётимиздаги турли “қора оққуш” лар – кутилмаган ҳолатлар, тасодифларга тайёр туриш лозимлигини, бундай ҳолатлар қандай вужудга келишини тушунтиришга уқтиради. Асарда муаллиф эҳтимоллар ҳақида, скептицизим, статистик маълумотларнинг нотўғри баҳоланиши, масштабли касблар борасидаги фикрларини билдириб ўтади.
📊Нассим жуда кўп олдинги муаллифларни инкор қилган, Гаусс эгриси умуман нотўри деб ҳукм чиқарган. У ишлаб чиққан ўзига ҳос таҳлил усуллари ёрдамида 2008-йилги инқироздан у ишлаган компания катта фойда билан чиққан. Шунга қарамай уни фикрлари, ғоялари ҳам кўп танқид қилинади. Уни одатий “интеллектуал қаллоб” деб ҳам таъриф беришган. Аммо, китобнинг бир неча бўлимарини ўқиб янгича кутилмаган ғоялар, оригинал фикрларни кўрдим. Ҳатто бундан ҳайратландим. Унинг ўзи ҳам китобни ёзишдан мақсад ҳудди бошқа муаллифлардек фактларни мустаҳкамлаш эмас, балки анъанавий мантиқни оёғини осмондан қилиб ташлаш деган.
✅Назаримда бу китобни ҳамма ўқиши керак, таржима билан шуғулланувчилар ҳам қизиқиб кўрса бўлади.
📝Қуйида шу «Қора оққуш» китобининг кириш қисмларидан иқтибослар келтираман:
👉Австралия кашф қилинмагунча одамлар барча оққушлар оппоқ рангда бўлади деб ишонишган, биринчи қора оққушга дуч келган орнитолог қаттиқ ҳайратга тушгани аниқ.
👉Хўш миямиз нима учун мўлжалланган: фикрлаш ва таҳлил қилиш учунми? Йўқ таҳлил қилиш катта энергия талаб қилади, мия-организм эса ўз ўзидан энергияни сарфлаб, ўзини қийнашни хоҳламайди
👉Профилактикага терапиядан кўра кўпроқ аҳамият бериш кераклигини ҳамма билади, аммо камдан кам ҳолларда профилактика билан шуғулланувчилар мақтовга сазовор бўлади.
👉Агар яхшилаб изласангиз албатта исталган нуқтаи назарингизни қўллаб қувватлайдиган марҳум классиклардан бирининг фикрини топасиз.Худди шундай аксинча фикрни исботлайдиган классикни ҳам.
👉Дунёқарашингиз кенгайгани сари ўқилмаган китобларингиздан иборат кутубхонангиз кенгайиб бораверади.
👉Агар сизда етарлича капитал бўлса “ақлий фоҳишалик” билан шуғулланишингизга хoжат қолмайди, ортиқча бошқалар босимисиз ишлайсиз.
👉Эрудит ўз билимидан қониқмайди, айни шу қониқмаслик эса платонизм(ўз билимига юқори баҳо бериш, идеаллаштириш, тез хулоса чиқариш) дан яхши ҳимоя ҳисобланади.

nassim_nikolas_taleb-chyornij_lebed-1488919320.epub
1.7 MB
Нассим Николас Талеб-Чёрный лебедь
nassim_nikolas_taleb_the_black_s.epub
1006 KB
Нассим Николас Талеб-The Black Swan
📚 Халқ таълими вазирлиги яхши дастур чиқарибди китоб ўқишга. Kitob.uz (https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.kitob.itsm). Плаймаркетдан кўчириб олсангиз бўлади, кўплаб китоблар, аудиокитоблар бор экан. Айтганча китобларни кўчириб олиш кўплаб операторларда текин, яъни мегабайт кетмайди.
👉@kitoblog👈
👉@kitoblog👈
📚Албер Камюнинг ‘Бегона’ асарини 2 марта ўқиганман. Кичкина ҳажмли ажойиб қисса. Биринчи ўқиганимда кичикроқ фикрларни ёзиб кетган эканман.Ҳалиям ўша фикрдаман, Бегона ҳамма ўқиши лозим бўлган асарлардан. Қуйида ўша фикрлар
💬Бош қахрамон Мерсо катта таасурот қолдирган,баъзида ўзимни унга ўхшатаман.Мерсо бутун жамият ва одамзотга бегона.Одатий ақидалару, бировлар фикрига эътибор бермайди ва одамларнинг ўзи ҳақидаги фикрлари ҳам қизиқ эмас. Гўёки яшашдан мақсадсиз ва ҳиссиз бир интровертдек кўринади..
🧩Бир кишини ўлдиргани учун уни суд қилишади лекин гўё уни қотиллиги учун эмас,балки шундай беэътибор ва бошқаларга ўхшамаслиги учун айблашади.У онаси ўлганда йиғлаб қайғурмаган,аксинча марҳум қошида кофе ичиб ўтирган.У ўз ишидан пушаймон ҳам эмас, тавба тазарру қилишни ҳам хоҳламайди...Аммо якунда у барибир шу ҳаётда яшагиси келади, кўпроқ умр кечиришни истаб қолади.
📍Камю психолгиясини тушиниш қийин, уни қайта ва қайта таҳлил қилиш керак. Қисқаси Камюдан нимадир ўқиб кўринг, ҳаётингизри бир элакдан ўтказиб олишга ёрдам беради.

📍Сўнгги пайтлар Тошкентни "ҳимоя қилган" аскарларга қўйилган бутхона борасида қарама қарши фикрлар авж олди. Бу борада тарихий воқеаларни бир варақлаб қўйиш даркор.
📚Мен қуйида З. Бзежинскийнинг 1997 йилда ёзган "Буюк шахмат тахтаси" асаридан иқтибослар келтираман. Тўлиғини қуйидаги линк орқали ўқиб олинг. Бу китобнинг О.Шарафиддинов томонидан берилган қисқача таржимаси экан.Катта китобнинг қисқа аммо керакли жиҳатлари ёритилган.Ўқиш 20-25 дақиқалик вақт олади.
🖇 Россия ва Ғарб давлатлари геосиёсий мақсадлари, Ўрта Осиё давлатларининг мустақил бўлиши, Американинг гегемонлик сиёсати ҳақида қимматли маълумотлар бор.
Китобдан парча:
👉Кавказ ва Ўрта Осиёни босиб олиш учун чор Россияси тахминан уч аср мобайнида кураш олиб борди, лекин унинг яқиндаги барбоди жуда тез ва қўққисдан рўй берди. Усмонийлар империясининг қуёши сўна боргани сари Россия империяси жанубга — Каспий денгизи соҳиллари бўйлаб Эрон томонга кенгайиб борди. 1556 йилда бу империя Астрахан хонлигини ютиб юборди ва 1607 йилда Эронга етиб борди. 1774—1784 йиллар мобайнидаги уруш натижасида Қрим босиб олинди, сўнгра 1801 йилда Гуржистон подшолиги қўлга киритилди.
👉ХIX асрнинг иккинчи яримида эса Россия Кавказ тизма тоғларининг ҳар иккита томонидаги қабилалар ва қавмлар қаршилигини бартараф қилди (фақат чеченларгина ҳайрон қоладиган матонат билан қаршилик кўрсатди). 1878 йилда эса Арманистон босиб олинди.
👉Ўрта Осиёни босиб олишда рақобатлашувчи империягина доғда қолдирилгани йўқ, балки дунёдан ажралиб қолган ва ярим ибтидоий шароитда ҳаёт кечирувчи хонликлар ва амирликларни забт этмоқ керак эди. Улар тузукроқ қаршилик кўрсатишга лаёқатли эмас, фақат айрим жойлардагина матонат билан кураша олар эдилар. Ўзбекистон ва Қозоғистон 1801-1881 йиллар давомида амалга оширилган бир нечта ҳарбий юришлар оқибатида забт этилди. Туркманистонни эса 1873 йилдан 1886 йилгача бўлган даврдаги ҳарбий мухорабалар оқибатида қўлга киритишди.
👉Шундай бўлса-да, 1850 йилга келганда Ўрта Осиёнинг асосий қисми босиб олиниб бўлинган эди. Тўғри, айрим жойларда қаршиликлар кўрсатиб турилди. Бундай қаршиликлар ҳатто совет даврида ҳам рўй бериб турарди.
👉Совет Иттифоқининг емирилиши натижасида воқеаларнинг ҳайрон қоладиган даражадаги тескари оқими бошланиб кетди. Бор-йўғи бир неча ой мобайнида Ўрта Осиёдаги Россия территориясини ташкил қилувчи жойлар кутилмаганда тахминан 20 фоизга қисқариб кетди, Россия ҳукмронлиги остидаги Ўрта Осиёда яшайдиган аҳолининг сони 75 миллион кишидан тахминан 30 миллион кишига қисқарди, бундан ташқари яна Кавказда истиқомат қилувчи 18 миллион одам Россиядан ажралиб қолди.
👉 Воқеаларнинг бундай тус олиши Россия сиёсий элитасининг онгига янада қаттиқроқ ботди — чунки бу районларнинг иқтисодий потенциали хорижий мамлакатлар манфаатларининг объектига айланиб қоларди. Инвестициялар учун уларнинг молиявий имкониятлари каттароқ эди, ҳолбуки, яқин замонларгача уларнинг бойликларидан фақат Россиягина истифода қилиб келарди.
👉Шундай бўлса-да, Россия бир дилемма қаршисида турипти — бу минтақани ташқи кучлар учун ёпиб қўяй деса, бунга сиёсий жиҳатдан ожизлик қилади, бу вилоятлардаги бойликларни фақат ўз кучи билан қайта ишлай деса, ўзи ҳаддан ташқари қашшоқ.

👨🏻🎓Инглиз тили, курслар, китоблар..
Бироз олдин рус тили бўйича тажрибаларни ёзгандим. Энди инглиз тили бўйича баъзи фикрларни айтсам.
📚Инглиз тилида ҳам бошидан курсларга қатнаб ўрганганман. Курс асосан сўзлашиш(speaking) га йўналганди. Нолдан бошлаб ўтилган дарсда умуман инглизча гапириш мумкин эмасди. Бошида 90% репетитор гапларини, ҳазилларини эшитиб тушуниб тушунмай ўтирардик. Аммо, кейин секин ўрганиб кетганмиз. Грамматикани билмасамда, аммо сўзларни ишлатишни билардим, тушунардим. Грамаатикани ҳам мос равишда ўргангандим, оддий кўплар биладиган қизил Мерфи китоби ҳам етади ўзи. Инглизча қўшиқлар, кинолар билан буни янада мустаҳкамлаб борганман. Кўпчилик биладиган Friends сериалини бошида умуман тушунмаганман.Америкача акцентда,тез гапиришарди,аммо 2-3 сезонларга бориб тушуна борганман.Ҳақиқий комедия бу, нетдан топиб субтитрли вариантда кўрсангиз бўлади.
Инглиз тилида турли билиш даражаасида(elementary,intermediate) китоблар жуда кўп. Айни шундай китобларни аудиоси билан бирга эшитардии. Джейн Остин, Диккенс, Фитсжеральд, Ш. Бронт кабилар асарининг айни шундай енгил вариантдаги асарлари луғат бойлигимни оширишда ёрдам берган. Ўзи исталган тилда 500 атрофида сўз билсангиз,ўртача гаплаша оласиз.
🎤Исталган тилда сўзлашув қобилиятни ошириш учун доимий амалиёт бўлиши керак. Ўша пайтлар миллий кутубхонада ҳафтада 2 марта speaking, debate клублар бўларди. Шуларда ҳам қатнаишиб юрганман. Дастлаб ҳамма олдида гапириш жуда қийин бўларди, аммо у ердагилар қўллаб қувватлаиш билан аста тадрибам ошган. Ноқтиқликнинг кўп ҳусусиятларини ўрганганман.
📒Умуман тил кўникмаси кетиб қолмаслиги, унутиб қўймамлик учун доимий шуғулланиб бориш керак. Ҳозир ҳам инглизчада китоблар, мақолалар ўқиб туришга ҳаракат қиламан. Кинолар ҳам одатда кам кўраман, аммо кўрмоқчи бўлсам инглизчада излаб кўраман. Интернетда ҳам, телеграмда ҳам инглизчага фойдали контент, кинолар, китоблар жуда кўп. Шунчаки бироз вақт ва қунт билан шуғулланиш лозии. Ҳеч бўлмаса кунига 30 дақиқа сарфланг. Бир хафта ичида кўника борасиз, 2 ҳафтадан кейин бу одатга айланади. Бутун жаҳон интернет тармоғидаги маълумотларнинг 90 фоиздан ошиғи инглиз тилида, демак қанча нарсани йўқатаётганингизни тасаввур қилиб кўринг. Ўрганишдан чарчаманг!

📚 Анчадан бери ўзбекча асар тавсия қилмабман. Мана яна бир яхши асар. Х. Тўхтабоев гарчи болалар ёзувчиси дейилсада, унинг "Мунгли кўзлар" асари барча учун айниқса катталарга мўлжалланган. Ҳалоллик, ўғирлик, бойликка ружу қўйиш ва бу билан бутун оиланинг барбод бўлиши ва оиладагиларнинг ҳис туйғуларини шу асарда кўриш мумкин.
💬 Сиз порахўрлик, коррупцияга қаршисиз. Аммо, яқинингиз, ота онангиз шу ишларни қилаётган бўлса-чи? Уларни қонун ҳукмига топшира оласизми, виждонан ўйлаб кўринг? Жавоб бериш қийин бўлса асарни ўқинг..