Kitobxon kundaligi
427 subscribers
229 photos
18 videos
47 files
614 links
💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар.
Ўктам Ўринтоев
Download Telegram
Кеча "Ҳошимов Иқтисодиёти" да Бекзод Ҳошимов иқтисодчи-профессор Сергей Гуриев билан суҳбатлашган. Пандемиядан кейинги инқироз, автократия, коррупция ҳолатлари ва унинг ривожланаётган давлатлардаги ўрни ҳақида гаплар бўлди. Суҳбатни тўлиқ кўришни тавсия қилардим, кўришга имкони йўқлар учун эса ўша интервьюнинг маълум жойларидан қайдларни ёзмоқчиман. Нима дейсиз?

👉@kitoblog👈
👨🏻‍🏫Ҳошимов иқтисодиётининг Sciences Po иқтисодиёт институти профессори Сергей Гуриев билан суҳбатини кўрдим. С. Гуриев ўз вақтида Москва иқтисодиёт мактаби ректори, Путиннинг маслахатчилари таркибида бўлган. Кейин Россиядан кетишига тўғри келган. Гуриев Евробанкда ҳам бош иқтисодчи бўлиб ишлаган. У сўнгги пайтлар бизда анча танилиб қолди. Ўзим ҳам уни бир неча интервью, лекцияларини кўриб замонамизнинг энг кучли иқтисодчи, назариётчиларидан эканлигига амин бўлганман. Педогогик қобилияти ҳам кучли, қандайдир тушунарли гапиради.

✏️Қуйида ўша интервьюдан, Гуриев фикрларидан бир неча қайдлар:

👉Пандемия сабаб ривожланаётган давлатларнинг экспорт салоҳияти тушиб кетади. Чунки бундай давлатлар асосан хомашё экспорт қилади, ишлаб чиқариш ва халқаро савдо эса тўхтаган.

👉Бошқарув тизими сифатли бўлган, давлат институтлари сифатли ишлайдиган мамлакатларда коррупция бўлмайди. Тизим қанчалик сифатсиз,самарасиз ишласа коррупция ривожланаверади.

👉Халқаро Валюта Фонди(МВФ) 2020 йилда Россия иқтисодиёти манфий ўсишини 5,5 % деб башорат қилган. Гуриев аслида бу ҳам оптимистик қараш, амалда кўрсаткич -10% гача тушуши мумкин деяпти.

👉Бугунги кунда автократлар ва уларнинг оппонентлари орасидаги асосий жанг майдони – ахборот. Илгари автократлар репрессия, одамларни қўрқитиш эвазига бўсиндирган. Бугун эса улар ўзларига тегишли ахборот билан одамларни манипуляция қилиб одамларни уларни яхши кўриб қолишга ҳаракат қилади.

👉Чернобил воқеаларининг анча пайтгача яширин тургани, фавқулодда чоралар ўз вақтида кўрилмагани айтиларкан, Гуриев демократик давлатларда ахборотни яшириб бўлмайди, аммо автократияда ахборот автократлар хоҳиши билангина чиқиши мумкин, дейди.

👉Чернобил катастрофаси жиддийлигини ҳам дастлаб Скандинав давлатлари радияция ошиб кетганидан сезиб, шов шув кўтаришган. Бу пайтда эса Гуриевнинг ўзи ҳали ёш бола бўлиб Украинада 1-май байрамида қатнашиб юрган экан.

👉Айнан Чернобил воқеалари халқда совет хукумати аслида уларни ҳимоя қилмаслигини англаб етишига энг катта туртки бўлган.

👉Табиий офатлар, эпидемиялар исталган давлатни қамраб олиши мумкин. Аммо уларнинг оқибатлари турли давлатларда турлича кечади. Кучли демократик давлатларда айниқса енгилроқ. Хитой материгига кирувчи Тайванда вирусдан ўлганлар сони 10 га ҳам етмаскан.

👉Шунингдек, Гуриев гарчи эпидемик вазият бўлсада давлат махсулотлар нархларини қатъий назорат қилиши, уларни пасайтиришга уриниши салбий оқибатларга олиб келиши мумкин демоқда. Бу махсулотларнинг расталардан катта партияларда тезда сотиб олиниб, сунъий дефицит холатига олиб келиниши кейин эса ўша махсулотлар “қора бозор” да яна қиммат нархлада сотувга чиқишига олиб келиши мумкин.

Интервью балки ўта муҳим маъулмотларга бой бўлмаган бўлиши мумкин аммо анча фойдали бўлди деб айта оламан. Баъзилар интервью тушунарсиз деб, изоҳ қолдирган. Иқтисодиёт, сиёсатдан фундаментал билими бўлмаган одам балки тушуниши қийинроқдир. Лекин бундай фундаментал билим аҳолининг ҳар бирида бўлиши лозим, аслида.

👉@kitoblog👈
📚Қуйида бир китобни юклайман. Турли туман маълумотларга бой қизифарли китоб. Нобел мукофоти соҳиблари, кашфиёт ва ихтиролар, нанотехнология ва космос ҳақида билмоқчи бўлсангиз китобни ўқиб кўринг. Ўзбекчада бундай адабиётлар кам. Фойдаланиш керак.

👉@kitoblog👈
Qiziqarli bilimlar olamida_280917055750_110918131004.pdf
5 MB
Қизиқарли билимлар оламида.

👉@kitoblog👈
💬Энди илгаригидек бўлмайди(пандемия оқибатлари ҳақида)

Кўплаб бойлар ўз ороллари, курортларида изоляция ҳолатига тушиб олишди. Улар 2-3 ойдан кейин бари илгаридагидек меъёрида бўлишига ишонишмоқда. Лекин бу "меъёр" илгаригидек бўлмайди.

Капитализмнинг молиявий структураси яксон бўлади. Эпидемия нафақат иқтисодий инқирозга, балки экологик инқирозга ҳам олиб келади.
Инқироздан чиқиш учун эса бизга 3 нарса лозим: соғлиқни сақлаш тизимини самарали ташкил эта оладиган давлат, кучли халқаро ҳамкорлик, маҳалллий мобилизация.

Кўплаб сиёсатчилар инқироз 2-3 ой давом этиши ва кейин бари жойига тушишини айтмоқда. Лекин, ундай бўлмайди бари изига тушади, аммо илгаригидек бўлмайди.

Славой Жижек - социал файласуф, маданиятшунос.
📚Сўнгги ўқиб тугатилган китоблар:

1. З.Бзежинский-Великая шахматная доска

📝 Бу китоб ҳақида фикрларни, парчаларни ёзганман.Тепада рўйҳатда бор.

2. Пауло Коэльо-Алиф

📝 Бу ҳақидаги йирик тақриз ҳам юқорида бор.

3. Сун Цзы-Исскуство войны

📝 Бу унчалик катта бўлмаган трактат экан. Стратегия, жанг сиёсати, рақиблар билан муносабат бўйича қимматли маълумотлар, иллюстрацияларга бой экан. Бахсларга киришишдан олдин ҳам фойдаланса бўладиган тавсиялар. Қуйида ўша расмларга тўла рус тилидаги версияни ташлайман. Бир варақлаб кўринг.

👉@kitoblog👈
sun_tczi-iskusstvo_vojni-1517802313.epub
12.3 MB
Сунь Цзы-Искусство войны
💬Тил ўрганиш, китоблар ва ҳк..

Мен ҳозирда рус ва инглиз тилларида китоблар ўқий оламан, кинолар кўраман. Тилни мукаммал билмасамда мутолаада,сўзлашувда қийналмайман. Қуйида бу борада ўз тажрибамни ўртоқлашмоқчиман.

✏️Мактаб, универ барида ўзбек гурухларда ўқиганман. Коллежга кирган йилим рус ва инглиз тили билан жиддийроқ шуғулланишни бошлаганман. Рус тилига, грамматикага 3 ой курсга қатнаганман. Асосан падеж(келишик) лар, род ва бошқа предлог, қўшимчаларни ўзлаштирганман. Шу курс жуда яхши пойдевор бўлган. Кейин осонроқ русча ҳикоялар, мақолалар ўқиб шуғулланганман. Бошида китобларни тушунмасдим, аммо ўқийвериб ўрганиб кеттим. Сўзлашувда ҳам амалиёт бўлмаса қийин. Руслар билан бирга ишлашга тўғри келганда, гапиришим анча яхшиланган.

📝Бошқларга ҳам шуни тавсия қиламан. Дастлаб грамматикани яхшироқ ўрганинг, бу кейин ишонч билан гапиришингизда қўл келади. Луғатлардан фойдаланиб бўлсада, китоб, мақолалар ўқинг. Аксинча русча кино кўришни тавсия қилмайман. Кинони тушунаётгандек бўласиз, аммо ўрганолмайсиз. Аксинча кунига ҳеч бўлмаса ярим соат вақт ажратиш лозим. Шунчаки сўз ёдлаш ҳам тўғри эмас. Бу сўзларни кейин сўзлашувда ишлатолмасангиз. Оз бўлсада тил қоидаларини ўрганишдан бошлаш керак. Бу борада китоблар, Ютубда видеокурслар тиқилиб ётибди. Сиздан озгина хоҳиш ва тиришқоқлик талаб қилинади. Рус тили бизда ҳали ҳам актуал. Шундай экан ўрганинг!

П. С: инглиз тили ҳақида кейин ёзаман.

👉@kitoblog👈
Қуйидаги фикрлар айни дамда актуал, айниқса бир ой карантинда ўтириб ҳам вақтни бекор ўткиздим, деганлар бўлса эслатаман 10 майгача вақтни унумли ўтказиш, китоблар ўқишга вақт бор.

👉@kitoblog👈
🔊Ўзидан ўзи амалга ошувчи башорат ёки Томас теоремаси.

Р.Мертон ўзининг 1968 йилги "Ижтимоий назария ва ижтимоий структура" асарида "ўзидан ўзи амалга ошувчи башорат"(self-fulfilling prophecy) терминини ишлатгач, термин кенг жамоатчиликда машҳурликка эришган.

Ўзидан ўзи амалга ошувчи башорат бу - дастлаб мутлақо ёлғон бўлган башоратнинг якунда ҳақиқатга айланишидир. Бунда одамлар онгида пайдо бўлган асоссиз таҳмин, улар ҳулқини ўзгаришига сабаб бўлади ва оқибатда таҳмин реалликка кўчади.

Бу ҳолатни шунингдек Томас теоремаси деб ҳам аташади. Америкалик социолог У. Томас ижтимоий фанларнинг асосий теоремаси шундай деган: "Агар одамлар бирор вазиятни реал деб ҳисобласалар, унда бу вазият шунинг оқибатида реаллашади".

🛒Бу ҳолатнинг ёрқин мисоли эса карантиндаги ҳолат: одамлар карантин энди киритилаётган пайтда картошка, ун ва бошқа махсулотлар тугаб қолади, қимматлашади деб ваҳимага тушди. Асли бунга яққол асос йўқ эди. Аммо одамлар шунчаки турли гап сўзлар сабаб кўпроқ озиқ-овқат ва бошқаларни ғамлашга тушиб кетди. Оқибатда махсулотлар дефицитлашиб нархлар ҳақиқатдан ошди.
Ёки одатий мавсумий ҳолатларда доллар ошади деб таҳмин қилишни бошлайди кўплар. Доллар йиғиш пойгаси бошланади ва доллар кутилганидек ошади.
Ёки кимдир "мени ҳеч ким яхши кўрмайди" деб ўзига паст баҳо беришни бошлайди ва одамлар билан алоқадан ўзини тияди. Табиийки унга бошқалар унчалик ҳам эътибор бермайди.

▪️Одамларнинг тақдир борасидаги ишончини ҳам шундай баҳоласа бўлади. Одам ўзига установкалар, қолиплар қўйиб олгач онгсиз равишда ўша қолип асосида ривожланади.

👉@kitoblog👈
📚Румий-Ичиндаги_ичиндадир

Жалолиддин Румий 1207 йил 30 сентябрда қадимий Балх шаҳрида дунёга келган. Унинг ижодига қизиқиш бугун ҳам сўнмаган. Румий ижодига қизиқишим баланд ва биринчи ўринда "Ичиндаги ичиндадир" асарини ўқишни барчага тавсия қилиб қоламан. Сиз асарни бир ўқишда тушунмаслигингиз мумкин, аммо қайта ўқиб ҳеч бўлмаса 10% ни, маълум ҳикматларни тушуна олсангиз ҳам катта озуқа оласиз. Румий ижодини тушунишда тасаввуф билан ҳам қисман таниш бўлиш мақсадга мувофиқдир.

"Ичиндаги ичиндадур" Румийнинг сўфийлик йўлидаги асари. Асар айниқса ундаги ўхшатишлар, ташбеҳлар билан менга жуда ёққан. Аммо умуман асар кўпчиликка тушунарсиз ва тўмтоқ бўлиб қолган. Мавзу бирдан ўзгариб кетади ё тугалланмай қолади,бир бирига қарама-қарши учровчи фикрлар кўплиги ўқувчини чалғитади.Бу ўзбекча таржимада кўплаб жойлари тушириб қолдирилгани билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

#Асардан_иқтибослар:

Улуғ Тангри алдовчидир. У гўзал шакллар кўрсатиб алдайди. Шакллар орасида ёмонлари ҳам бор. Буни инсоннинг «Менга чиройли бир фикрлар ва яхши бир иш юз очди» дея ўзини алдаб, ғурурланиши учун қилади.

*
Инсонни танимоқчи бўлсанг, уни гапга сол сўзидан унинг ким эканлигини билиб оласан.
*

Савол берган зот иккита жиҳатни яхшилаб тушунмоғи керак.
Биринчиси: Мен сўраган нарсамдан янглишдим. Менинг билганимдан бошқа нарса бордир.
Иккинчиси: Бундан устун бўлган ва билинишга муносиб бир сўз ва бир ҳикмат мавжуд, бироқ мен уларни билмасдим. Энди ўргандим, демоғи лозим .
«Жўяли савол билимнинг ярмидир» дейишади, ахир.
***
Ошиқ ва маъшуқ ўртасидаги таклифнинг йўқлиги қандай яхши! Таклиф, такаллуф ва тортинишлар — бегоналар учун. Ошиққа ишқдан бошқа ҳамма
нарса харомдир. Буни яна ҳам чуқурроқ англатардим, бироқ энди бемаврид.

👉@kitoblog👈
Одамлар билан суҳбат қуришда 3 та хато мавжуд:

🔰Лозим бўлмаган пайтда гапириш.
🔰Зарур пайтда гапирмаслик.
🔰Суҳбатдошга эътибор бермай гапириш.

Конфуций

👉@kitoblog👈
💬 Бекзод ака ажойиб фикр билдирибдилар. Ёзиш бу фикрлашнинг бир тури. Бирор ғояни ёзишга, ёзма тушунтиришга келганда киши ўша мавзуни ўзи қанчалик тушунишини билиб олади.

📝Ҳудди шундай китобларни ўқиш, росмана тушунишда ҳам улар ҳақидаги фикрни қоралаб қўйиш керак. Ўқиган китобингизга ҳеч бўлмаса бир абзац фикр, тақриз билдириб қўйсангиз, ўқиган китобингиз ёддан чиқмайди. Фикрларингиз чарҳланади, нутқ маданияти ҳам ошади.

Бугун жуда кўпчилик ижтимоий тармоқларда ўз фикрини билдириб бормоқда. Турли йўналишдаги блогерлар анча кўп. Киши аниқ бир йўналишда блог юритишини доим қўллаб қуватлайман. Фақат шу соҳага одам ўзи қизиқиши, яхши билиши даркор. Шунда блог ҳам қизиқ, ҳам фойдали бўлади. Баъзилар "мен бу соҳани зўр биламан, фақат ёзгим келмайди, эп кўрмайман" қабилида гапиришади. Аслида ҳақиқатдан бир соҳани билсангиз, бошқаларга ҳам уни тушунишда ёрдам берганингиз маъқул. Киши компютер ёнига ўтириб ёзишни бошлаганида ўзи соҳани қанчалик билиши, ойдинлашиб қолади. Фикрлашдан, ёзишдан чарчаманг!

👉@kitoblog👈
📚Нассим Талебнинг «Қора оққуш» китобини ўқишни бошладим. Талеб ливанлик собиқ бизнес трейдер, ёзувчи, фалсафа доктори. У айни шу асаридан кейин катта машҳурликка эришган. Бу асар эса ҳаётимиздаги турли “қора оққуш” лар – кутилмаган ҳолатлар, тасодифларга тайёр туриш лозимлигини, бундай ҳолатлар қандай вужудга келишини тушунтиришга уқтиради. Асарда муаллиф эҳтимоллар ҳақида, скептицизим, статистик маълумотларнинг нотўғри баҳоланиши, масштабли касблар борасидаги фикрларини билдириб ўтади.

📊Нассим жуда кўп олдинги муаллифларни инкор қилган, Гаусс эгриси умуман нотўри деб ҳукм чиқарган. У ишлаб чиққан ўзига ҳос таҳлил усуллари ёрдамида 2008-йилги инқироздан у ишлаган компания катта фойда билан чиққан. Шунга қарамай уни фикрлари, ғоялари ҳам кўп танқид қилинади. Уни одатий “интеллектуал қаллоб” деб ҳам таъриф беришган. Аммо, китобнинг бир неча бўлимарини ўқиб янгича кутилмаган ғоялар, оригинал фикрларни кўрдим. Ҳатто бундан ҳайратландим. Унинг ўзи ҳам китобни ёзишдан мақсад ҳудди бошқа муаллифлардек фактларни мустаҳкамлаш эмас, балки анъанавий мантиқни оёғини осмондан қилиб ташлаш деган.

Назаримда бу китобни ҳамма ўқиши керак, таржима билан шуғулланувчилар ҳам қизиқиб кўрса бўлади.

📝Қуйида шу «Қора оққуш» китобининг кириш қисмларидан иқтибослар келтираман:

👉Австралия кашф қилинмагунча одамлар барча оққушлар оппоқ рангда бўлади деб ишонишган, биринчи қора оққушга дуч келган орнитолог қаттиқ ҳайратга тушгани аниқ.

👉Хўш миямиз нима учун мўлжалланган: фикрлаш ва таҳлил қилиш учунми? Йўқ таҳлил қилиш катта энергия талаб қилади, мия-организм эса ўз ўзидан энергияни сарфлаб, ўзини қийнашни хоҳламайди

👉Профилактикага терапиядан кўра кўпроқ аҳамият бериш кераклигини ҳамма билади, аммо камдан кам ҳолларда профилактика билан шуғулланувчилар мақтовга сазовор бўлади.

👉Агар яхшилаб изласангиз албатта исталган нуқтаи назарингизни қўллаб қувватлайдиган марҳум классиклардан бирининг фикрини топасиз.Худди шундай аксинча фикрни исботлайдиган классикни ҳам.

👉Дунёқарашингиз кенгайгани сари ўқилмаган китобларингиздан иборат кутубхонангиз кенгайиб бораверади.

👉Агар сизда етарлича капитал бўлса “ақлий фоҳишалик” билан шуғулланишингизга хoжат қолмайди, ортиқча бошқалар босимисиз ишлайсиз.

👉Эрудит ўз билимидан қониқмайди, айни шу қониқмаслик эса платонизм(ўз билимига юқори баҳо бериш, идеаллаштириш, тез хулоса чиқариш) дан яхши ҳимоя ҳисобланади.

👉@kitoblog👈
nassim_nikolas_taleb-chyornij_lebed-1488919320.epub
1.7 MB
Нассим Николас Талеб-Чёрный лебедь
nassim_nikolas_taleb_the_black_s.epub
1006 KB
Нассим Николас Талеб-The Black Swan
📚 Халқ таълими вазирлиги яхши дастур чиқарибди китоб ўқишга. Kitob.uz (https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.kitob.itsm). Плаймаркетдан кўчириб олсангиз бўлади, кўплаб китоблар, аудиокитоблар бор экан. Айтганча китобларни кўчириб олиш кўплаб операторларда текин, яъни мегабайт кетмайди.

👉@kitoblog👈
📌 Фақат фавқулодда ҳолатлардагина бир халқнинг қонуни, бошқа халқ учун ҳам мос тушади.

👤Шарль Луи де Монтескьё, "О духе законов"

"Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб..", "ривожланган давлатларда ҳам шундай.." тарзидаги гапларни эшитганда шу иқтибосни бир эслаб қўйиш лозим🙂

👉@kitoblog👈
📚Албер Камюнинг ‘Бегона’ асарини 2 марта ўқиганман. Кичкина ҳажмли ажойиб қисса. Биринчи ўқиганимда кичикроқ фикрларни ёзиб кетган эканман.Ҳалиям ўша фикрдаман, Бегона ҳамма ўқиши лозим бўлган асарлардан. Қуйида ўша фикрлар

💬Бош қахрамон Мерсо катта таасурот қолдирган,баъзида ўзимни унга ўхшатаман.Мерсо бутун жамият ва одамзотга бегона.Одатий ақидалару, бировлар фикрига эътибор бермайди ва одамларнинг ўзи ҳақидаги фикрлари ҳам қизиқ эмас. Гўёки яшашдан мақсадсиз ва ҳиссиз бир интровертдек кўринади..

🧩Бир кишини ўлдиргани учун уни суд қилишади лекин гўё уни қотиллиги учун эмас,балки шундай беэътибор ва бошқаларга ўхшамаслиги учун айблашади.У онаси ўлганда йиғлаб қайғурмаган,аксинча марҳум қошида кофе ичиб ўтирган.У ўз ишидан пушаймон ҳам эмас, тавба тазарру қилишни ҳам хоҳламайди...Аммо якунда у барибир шу ҳаётда яшагиси келади, кўпроқ умр кечиришни истаб қолади.

📍Камю психолгиясини тушиниш қийин, уни қайта ва қайта таҳлил қилиш керак. Қисқаси Камюдан нимадир ўқиб кўринг, ҳаётингизри бир элакдан ўтказиб олишга ёрдам беради.

👉@kitoblog👈