Kitobxon kundaligi
426 subscribers
229 photos
18 videos
47 files
614 links
💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар.
Ўктам Ўринтоев
Download Telegram
​​🧠​​Интуиция

Интуиция – бу бир лаҳзадаёқ беиҳтиёр хулоса чиқариш орқали қарор қабул қилиш жараёни, усули.

Баъзан қандайдир қарор қабул қилиш, икки нарсадан бирини танлаш керак бўлганда қандайдир “ички овоз” ёрдам беради. Мана шу – интуиция. Кўпинча "мени интуициям кучли" деган гапларни эшитиб қоламиз ку.

Аслида одам туғилганида бошлаб ҳеч қачон ҳеч нарсани ёддан чиқармайди. Ҳатто биз болалигимизда кўп нарсани эслай олмасакда, улар онг остида сақланиб қолаверади. Биз эшитган, кўрган ва ўқиган барча нарса таъсири онг остида сақланиб қолади ва қачонки тезкор қарор қабул қилиш керак бўлганда, шу маълумотлар “ички овоз” кўринишида юзага чиқади.

Биз кўпинча беиҳтиёр(онг остида) ҳукм чиқарамиз. Мана шу қарорларимиз интуиция асосида чиқади.

Онг ости бевосита ҳаётимиз давомида тўпланган билим ва тажриба , кўникмалар асосида қарор чиқаради, турли топшириқларни ҳал қилади.
Шунинг учун доимий равишда билим ва кўникмаларизмизни ошириб бориш даркор. Зеро биз ёддан чиқди деб ўйлаган маълумотлар ҳам кутилмаган жойда бизни қўллаб юборади.

👉@kitoblog👈
Эртага Адабиёт бўйича Нобел мукофотининг 2021 йилги лауреатлари номи эълон қилинади. Шу линк орқали кўриш мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=sFJujtGULXg

Менимча бизнинг вақт билан 15:45 ларда эълон қилинади.

Букмекерлар эса доимгидек турли номзодларни илгари суришмоқда. Тахминлар бўйича яна Мураками, М. Этвуд, М. Уэльбек, Нгуги ван Тхионго ва бошқалардан бири олиши мумкин. Кузатамиз сиздачи бу борада бирон тахмин борми?

👉@kitoblog👈
Шунақа экан бугун🙂
​​Адабиёт бўйича Нобел-2021 мукофоти асли занзибарлик британ ёзувчиси Абдулразоқ Гурнага топширилади.

👉@kitoblog👈
Адабиёт бўйича Нобель мукофоти танзаниялик Абдулраззоқ Гурнага берилди. У ким ва мукофот нега айнан унга насиб этди?

Bugun.uz мақолада шу ва бошқа саволларга жавоб беради

Батафсил — bugun.uz/84361

Расмий | LIVE | Дайжест
Forwarded from Uzbekonomics
Kanalimning nomiga sodiq qolgan holda navbatdagi kuzatuvim:

O’zbekistonda kutubxonalarning (+axborot resurs markazlari) soni:
2000 yilda: 6027 dona
2020 yilda: 400 dona

Bulardan, shaharlarda:
2000 yilda: 1013 dona
2020 yilda: 361 dona

qishloqlarda:
2000 yilda: 5014 dona
2020 yilda: 39 dona (!!)

Ya’ni, 20 yilda kutubxonalarimizning soni 93%ga (!) qisqargan. Bundan xulosani o’zingiz qilavering.

Kutubxona bu faqatgina kitoblar saqlanadigan, va faqat o’sha kitoblarni o’qish uchun boriladigan oddiy bino emas. Ular hatto faqat bilim olinadigan joy ham emas. Fuqarolik jamiyati rivojlanishida, kutubxonalarning, ayniqsa jamoat kutubxonalarning o'rni beqiyos.

Raqamlar Davlat statistika qo’mitasidan.

@uzbekonomics
Эрих Фромм маркетинг ҳақида

Эски мактаб сотувчиси ўз товарини таклиф қилар экан, асосан, мижознинг ақлига мурожаат қиларди. У ўзида нима борлиги ва харидор талабларини билар, ўз товарларини ана шу билим асосида сотишга интиларди.
Албатта, сотувчи мутлақ холис бўлмаган, маҳсулотини ўтказиши учун бор имкониятини ишга солган, харидорини харид қилишга ундаган, бироқ ютуққа эришиш учун у ўзи сотаётган буюми ҳақида оқилона ва рост гапириши зарур эди.

Ҳозирги замон рекламаларининг кенг сектори мутлақо бошқача ишлаяпти. Реклама ақлга эмас, ҳис-туйғуга мурожаат қиляпти; ҳар қандай гипностик таъсир сингари ўз объектига эмоционал таъсир кўрсатишга, уларни интеллектуал бўйсундиришга интиляпти.

Бундай типдаги реклама барча воситалар билан харидорга таъсир кўрсатяпти: унга янгитдан фақат биргина формулани такрорлаяпти; харидорга жамиятнинг қандайдир машҳур юлдузи ёки боксёрнинг авторитети орқали таъсир кўрсатяпти: улар айни шу сигаретни чекадилар, уни (харидорни) плакатларда тасвирланган гўзал аёлларнинг ишваю ғамзалари ўзига жалб этади ва айни вақтда унинг танқидий фикрлаш қобилиятини ўтмаслаштиради, ундан ёмон ҳид келаётганлиги билан қўрқитадилар ёки у ана шу кўйлак ёки совунни харид қилиши биланоқ ҳаётида муҳим ўзгариш рўй бериши мумкинлиги тўғрисидаги орзуларни яна ҳам рағбатлантирадилар.

👉@kitoblog👈
Шунақа экан🙂
Кимга яна смс келди?

👉@kitoblog👈
Заковат гранд финалида Хоразм жамоаси ғолиб бўлди!
Уларга Ласетти-Gentra автомобили тақдим этилади. Бухорода ўтаётган финалга Шавкат Мирзиёев ҳам ташриф буюрган.
Илм доим трендда бўлаверсин.
#uzbekpower

👉@kitoblog👈
💬"Эйнштейнга қарши 100 муаллиф" китоби чиққач, Эйнштейн шундай деган эди: "Агар ноҳақ бўлганимда биттаси ҳам етарди".

Стивен Ҳокинг- "Вақтнинг қисқача тарихи"

👉@kitoblog👈
Фейсбукда ўзининг кўплаб тақризлари билан танилган Илҳом Салимов Телеграмда ҳам блог очибди: @salimov_blogi

Ўзгача, ақлни чарҳлайдиган фикрлар ва қочиримлардан баҳра олишни истасангиз обуна бўлинг.
Яқинда ўзбекчада чиққан Ажиб янги дунё ва қатор классик асарларга фикрлар бари шу янги букблогда👉@salimov_blogi

👉@kitoblog👈
📚Ф.М.Достоевский—Ойдин тунлар

«Оний ҳаловат! Бир инсон умрига кифоямас-ми, бу?»

Ойдин тунлар асарини аслида бундан анча йиллар олдин ўқигандим, ўшанда оддий севги қиссасидек таасурот ўйғотганди,ҳолос. Аммо бу гал асарни ўқир эканман, барча ҳиссиётларни бошдан ўтказгандек, бош қаҳрамоннинг кечмишларини, психологик ҳолатини ўз кўзим билан кўриб тургандек бўлдим.

Бош қаҳрамон бир ҳаёлпараст йигит. Лекин у ортиқча маиший нарсаларга бош қотириб ўтирмайди, уларни ҳаёл қилмайди. Нураган уйлар, атрофдаги одамларнинг фаолияти, кўчадаги одамалар унга бегона, арзимас нарсалар.Унинг ҳаёлида ўзга олам бор, у шу оламида яшайди. Ўзи қай бири ҳақиқий ҳаёт эканига ҳам шубҳа қилади. Тушида капалакка айланиб қолган Хитой ҳукмдорини ёдга солади.Ўшанда ҳукмдор асли туши ҳақиқий ҳаётми ёки яшаётган умри тушми деган саволлар гирдобида қолганди.

Бизнинг ҳаёлпарастнинг эса нафақат турмушда омади келмаган, балки шаҳсий ҳаётда ҳам. У энди ўзи танишган гўё иккинчи ярми деб ўйлаган қизни учратгандаёқ, бир кичик тарсаки олди: "Уни яхши кўриб қолиш мумкин эмас". Кошки кўнгил раъйига қарши чиқиб бўлса...

Лекин йигит ҳақиқий самимий ва том маънода ҳалол инсон эди.У шундай севарди-ки, бу севгиси севган инсонига ортиқча юк бўлишни хоҳламасди. Ҳатто севганига бошқа инсон билан бахтли бўлишига ҳам ёрдам берарди. Билмадим, бу йигитнинг ростдан ҳам самимий соф истагимиди, ёки сўнгги сонияларгача севгилисига бўлган умидимиди? Менимча, иккинчиси. Чунки, севги кишини ҳар кўйга солади, киши севган одами гарча уни севмасада у билан бирга лаҳзалардан оний бахтни ҳис қилади. Аммо сўз бошидаги иқтибосга қайтамиз: лаҳзалик бахт, бир неча кунлик сармастлик кишининг бутун умрига баробарми? Киши ўша онлар учун, энди қолган умрини бир маромда ўтказа оладими? Йўқ бу етарли эмас, балки Достоевский бошқа фикрдадир,аммо мен киши ҳаловатга ва бахтга эришишга уринишда давом этавериши керак деб ҳисоблайман. Киши мутлақ ҳаловатга эришмаслиги аниқ, аммо фақат бахтли ўтмишни эслаб ҳам яшаб бўлмайди. 

«О, агар у сиз бўлсангиз эди!»
Асардаги мен учун энг самимий сўзлар.. У сиз бўлсангиз...Сиз у эмас.Аксинча. Сиз кимгадир доимо яхшилик қилишингиз, меҳрибон, самимий ва ғамхўр бўлишингиз мумкин, аммо "ўша бошқа" си ўрнини боса олмайсиз. Осмондаги ойни маржон қилиб тақмайсизми у эмассиз.Бор йўғи шу. У сизни севолмайди, уни ғамхўрлик, меҳр билан ўзингизники қилиб олишингиз мумкин, аммо қуруқ танага, жисман эгалик қиласиз. Унинг қалби бошқа одамни деб тураверади. Ҳақиқий самимият эса сиз бошқа бировга ҳеч ғаразсиз яхшиликлар қилиб, меҳр бериб ундан шундай жавобга умид қилмасликдир. Ўша инсоннинг одатий муносабатини тўғри тушуна олишдир.Аммо, бунга кўпчилигимиз қодир эмас, қодир бўлиши ҳам қийин. Киши бировга меҳр бераркан, камида бироз эътиборга ҳаққим бордир, деб ҳисоблайди. Аммо ростдан шундайми? У сиздан меҳрни қарзга сўраганмиди? Нега қарши шундай жавоб бўлиши керак ёки ростдан бўлиши кераг-у, одамлар сурбетлашиб кеттими? Мен нотўғри фикрлаяпманми. Билмадим.

Аммо мен ҳавас қиламан. Бировга ҳеч таъналарсиз яхшилик қиладиганларга, бировдан катта умид қилмайдиганларга, бошқалардан ҳафсаласи пир бўлмайдиганларга. Зеро бировдан нимадир кутиш фақат бизнинг айбимиз, ўзгаларнинг маъсулияти эмас..

👉@kitoblog👈
"Нархи бор нарсаларнинг қиймати бўлмайди"

1844 йил 15 октябрда буюк инқилобчи-файласуф Фридрих Ницше туғилган.
Бутун умри давомида оғир касал бўлган файласуф инсон кучи, иродаси ҳақида инқилобий ғояни яратган. Шу муносабат билан Ницшенинг ажойиб иқтибосларини эсаласак:

Кўраётган нарсангга кўз юмиш мумкин, лекин ҳис қилаётган нарсани юрагингдан беркитолмайсан.

Эркаклар севганига нисбатан шавфқатсиз бўлади, бу қандайдир ҳусусмат сабабли эмас. Эркак ўзини севгида жуда эркин ва жўшқин ҳис қилади ва шу сабабли у бошқаларнинг туйғусини ҳис қилишдан маҳрум бўлиб қолади.

Аёллар эркакларга нисбатан таъсирчан бўлишади, чунки улар асл ҳиссиётни эркаклардек чуқур ҳис қила олмайди.

Агар эркак аёл билан дўст бўлишга келишса, аёл буни эркак кўпроғига эриша олмаслигини билиб мажбур бўлаяпти деб ўйлайди.

Биз дидимизга мос нарсаларни мақтаймиз. Демак, ниманидир мақташ бу ўз шахсий дидимизни мақташдир.

Бошқаларга виждонан муносабатда бўлувчилар, ҳушмуомалаликдан йироқ бўлишади.

Ўз ўзидан нафратлануви, норози эркак дардига фақат ақлли аёл севгисигина ёрдам бера олади.

Аёллар эркаклар билан осонгина дўст бўлиши мумкин, аммо уни сақлаб қолиш учун оз бўлсада жисмоний антипатия лозим.

👉@kitoblog👈
Мазохизм.Садизм.

Муҳаббат тенглик ва озодликка асосланади. Агар бўйсунишга асосланса, шериклардан бири ўзининг шахсий яхлитлигини йўқотса, бундай алоқа қандай рационаллаштирилишига қарамасдан мазохистик қарамликдир.

Садизм ҳам кўпинча муҳаббат ниқоби остида намоён бўлади. Бошқа одамни бошқара туриб, бу унинг манфаатлари йўлида қилинаётганини таъкидлаш мумкин ва бу кўпинча муҳаббатнинг намоён бўлиши сифатида кўзга ташланади. Бироқ бундай хулқ асосида ҳукмронликка интилиш ётади.

Эрих Фромм - Озодликдан қочиш

👉@kitoblog👈
🔥1
Forwarded from Diliston
Og‘ir! Bir yigit boshni ayni navqiron yoshda bosh egishi juda og‘ir! Ammo chorasiz qolgan onangning ko‘ziga qarash, shu kungacha yukingni ko‘tarib kelayotgan oilangni qiyin ahvolga tushib qolsa-da senga sezdirmaslikka urinayotganini bilish og‘irroq ekan! Men bugun shu og‘irliklar oldida bosh egib sizdan yordam so‘rayapman yaxshi odamlar! Har ne bo‘lsin, har qanday holda bo‘lsin odam hayotga tashna bo‘larkan. Har ne iloj bilanda uzoqroq yashagisi kelarkan, shunchaki bo‘y berib ketgisi kelmas ekan. Ikki yarim yilki dard bilan kurashyapman, ikki yarim yilki umrim shifoxonaga, muolajalarga bog‘langan. Har qanday og‘ir damda taslim bo‘lmay umid bilan ertamni kutaman! Bugun ana shu umidimga tirgak kerak, menga yordam kerak yaxshilar!

Tashxis: Surunkali glomulonefrit, buyraklar qurishi. 2019-yildan buyon haftasiga uch marta gemodializ muolajasi. Ayni damda jigar va yurak muammolari va boshqa ikkilamchi kasalliklar.

UZCARD 8600061076558492
Tojimatov Azizbek

HUMO 9860350102401345
Tojimatov Azizbek
Diliston
​Og‘ir! Bir yigit boshni ayni navqiron yoshda bosh egishi juda og‘ir! Ammo chorasiz qolgan onangning ko‘ziga qarash, shu kungacha yukingni ko‘tarib kelayotgan oilangni qiyin ahvolga tushib qolsa-da senga sezdirmaslikka urinayotganini bilish og‘irroq ekan!…
Азизни ғойибдан танисамда, қадрдондай бўлиб қолган. Кўп йиллар ўз дардини билдирмай, бировга оғирлигини туширмасди. Яхши ижодкор, шоир, китобхон умуман яхши инсон сифатида кўнгилдан жой олган. Қўлдан келса ёрдам берайлик. Сумманинг аҳамияти йўқ, тома тома кўл бўлур..
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1953 йил, 20 октябрда Рей Бредберининг "Фаренгейт бўйича 451 даража" китоби нашр қилинган эди. Илмий фантастика жанри классикасига айланган антиутопиялардан. Бу асарнинг ўзига хос иссиқликка таъсирчан нашри. Бу китобни фақат саҳифаларига олов ёқиш орқали ўқиш мумкин. 451 даража бу қоғоз ёниши учун талаб этиладиган кўрсаткич.

👉@kitoblog👈
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун бугун. Тил, алифбо ҳақида асосан байрамларда бонг урамиз. Шаҳсан ўзим ҳам кўпроқ рус, инглиз тилларида китоблар, мақолалар ўқисамда, она тилимизнинг қадрини тушурмаган бўлардим. Назаримда тобора тезлашиб бораётган оммавий маданият, косполитизм ва миллатларо бирлашувда ўзликни сақлаб қолиши мумкин бўлган энг кичик ҳусусият она тили бўлса керак. Шундай экан полиглот бўлсангиз ҳам ўз она тилингизни унутманг.. Байрам муборак.

👉@kitoblog👈
.. Умуман олганда бугунги замон китобхони асарни ўқиш давомида яқин келажакни эмас шу атрофидаги ҳаётни ва ўзини кўради. Асарда башорат қилинган кўплаб нарсалар бугун яратилган ва деярли ҳар куни ишлатиб келамиз. Рангли телеэкранлар, симсиз қулоқчинлар, робот итлар, 3Д тасвирлар ва виртуал олам шулар жумласидан. Шундай экан ўқувчи асар орқали айни замонга ўзгача нуқтайи назардан қарашга муваффақ бўлади, технологик ривожланишнинг салбий оқибатларига баҳо бера олади. Албатта қандай ривожланиш йўлини танлаш ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқ. Муҳими бир ўринда қотиб қолмаслик. Асарда айтилганидек: “Инсонданми, машинаданми ёки кутубхонаданми, нажот кутиб ўтирманг. Дунёни қутқариб қолиши мумкин бўлган нарсани ўзингиз яратинг, борди-ю, бу йўлда чўкиб кетсангиз ҳам, жилла бўлмаса соҳилга қараб сузганингизни англайсиз”.

Хўш, бу фикрлар қайси асарга ёзилган сизнингча?

👉@kitoblog👈
​​Бугунги кун адабиёт бўйича иккита Нобел мукофоти билан боғлиқ.

Иосиф Бродский 1987 йилда мукофотни қўлга киритган.

Жан-Пол Сартр эса 1964 йилда Нобелдан воз кечган - мукофотни олиш унинг фуқаролик эркинлигини чеклайди деб ўйларди. Умуман у мукофотни сиёсийлаштирилган деб ҳисобларди.

👉@kitoblog👈