Kitobxon kundaligi
428 subscribers
229 photos
18 videos
47 files
614 links
💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар.
Ўктам Ўринтоев
Download Telegram
🎙Президентликка сайланган Джон Кеннеди инауграция нутқида шундай деганди: "Мен учун давлат нима қилиб беради деб эмас, мен давлатим учун нима қила оламан, деб савол беринг".

Иқтисодчи Майкл Фридман юқоридаги иқтибоснинг иккала қисми ҳам эркин жамиятда яшовчи инсон учун нотўғри деган.
Биринчи қисмда "мамлакат мен учун нима қилиб беради" деб фикрлаш, давлатни ҳомий, васий деб фуқарони эса унинг қарамоғида қолган бир одамдек назарда тутади. Аслида эса эркин одам ўз тақдири учун ўзи жавобгар.

Иккинчи қисмда эса "мен давлат учун нима қила оламан" деб фикрлашда давлатни хўжайин, раҳнамога аксинча фуқарони эса унинг хизматчисига айлантиради.
Аслида эркин инсон давлатга гўё хўжайиндек, унинг барча айтганларини қиладиган ҳомий ёки Худодек қарамайди, аксинча у давлатга восита сифатида қарайди. Эркин одам агар миллат олдига қўйилган мақсадлар, фуқароларнинг алоҳида мақсадларининг умумий консенсусига ҳизмат қилмаса, уларни тан олмайди.

Шундай экан, фуқаро юқоридаги иқтибосдек эмас, балки шундай фикрлаши лозим: "Мен ва ватандошларим давлат ёрдамида нималарни амалга ошира оламиз". Давлат эркинликни таъминлаш учун лозим ва ўз ўрнида давлат биз шу эркинликдан тўлақонли фойдаланишимизнинг воситасидир.

Хокимлар, давлат хизматчиларнинг фуқроларга муносабати ҳам юқоридаги тамойилларга асосланиши лозим. Бир томон фақат хизматчи, иккинчи томон эса хўжайин деган фикрларни миядан чиқариб ташлаш керак. Иккала томон ҳам бир-бирсиз ўз умумий функциялари ва индивидуал мақсадларини бажара олмайди. Шундай экан фақат ҳамжиҳатликда ишлаш энг тўғри йўл.

👉@kitoblog👈
🖌Сўзлар - қоғозга кўчган кўзёшлардир. Кўзёшлар - айтилмайдиган сўзлар.

🖌Ҳеч ким ўз юртида пайғамбар эмас, одатда узоқдан келган нарсаларни қадрлаймиз ва ўзимиздаги гўзалликка эътибор бермаймиз.

🖌Дунёда нима содир бўлаётганини билсам, қалбимда нима содир бўлаётганини тушунаман.


Бу Пауло Кoэльонинг «Алиф» асаридан иқтибослар. Ёқдими? Тақриз бўлсинми шу асарга?🙂

👉@kitoblog👈
📚Пауло Коэльо - «Алиф»(превью)

Пауло Коэльонинг «Алиф» асарини ўқишни бошладим. Дастлаки бир неча бобини ўқиб баъзи фикрларни билдиргим келди.
Бу асар ҳаммага “Алкимёгар” асари билан таниш П.Коэльонинг автобиографик асари. 2011 йилда ёзилган экан. Ўша пайт ёзувчи муайян бир ёшга етган , оиласи, мухлислари ва етарлича обрўси бор. Аммо шунда ҳам руҳи таскин топмаган. Ички зиддиятларга жавоб топиш, руҳий ҳаловатга эришиш мақсадида саёҳатга отланади.. Бунда унга ғойибона устози Ж. ёрдамлашади.

***
✏️Бир одам чуқурга тушиб кетади. Чиқа олмай ёрдам сўрай бошлайди. Ўтиб кетаётган руҳоний уни дуо қилиб яна йўлида давом этади. Бироз ўтиб бир доктор чуқур ёнидан ўтади. Одам ундан ёрдам сўрайди, шифокор унинг жароҳатларига дори ёзиб беради ва дорихонадан олишни айтиб, ўзи кетади. Ниҳоят бир нотаниш одам кўринади. Асир ундан ҳам ёрдам сўрайди ва нотаниш одам уни ёнига чуқурга тушиб олади. Шунда асир: “Нима қилиб қўйдинг, энди иккимиз ҳам чиқа олмаймиз-ку” дейди. Нотаниш эса: “Мен шу атрофда яшайман чуқурдан қандай чиқишни биламан” дебди.

Коэльо ҳам унга ҳаётда шундай нотаниш кераклигини айтади. Ундаги саволларга, руҳий интилишларига жавоб бера оладиган одам..Негадир шу ўринда Шамс Табризий ва Румий эсимга келади. Уларнинг учрашуви ҳам ўз ҳаётларида катта ўзгариш ясаган. Тасаввуф тарихига ўзгачалик баҳш этган. Қизиқ улардан қай бири чуқурда эди-ю, қай бири ёрдамга келган.. Нима деб ўйлайсиз? Ёки умри оҳирида дарбадарликда вафот этган Толстой.. У ҳам ўз қалбига шундай таскин берадиган ҳамроҳни,ҳаловатни топа олмай ўлиб кеттимикан?

👉@kitoblog👈
Жавоб ёзиш учун👇
📚​​Эътоборимизни нималар ўзига жалб этади

1. Одамлар. Бизга янги одамлар билан танишиш ва улар ҳақида кўпроқ нарса билиш ёқади. Одатда кимдир шунчаки воқеани ҳикоя қилмай, ўз ҳаётидан айтиб берса қизиқроқ туюлади. Бизга одамлар, қадимги афсонавий худолар тасвирланган картиналар кўпроқ ёқади. Биз бошқаларда ўзимизга ўхшаш жиҳатларни қидириб ўрганганмиз.

2. Умид ва қўрқув. Умид қилиш бизга хурсандчилик олиб келса, қўрқув диққатли бўлишни талаб этади. Шунинг учун биз тезкор оздирувчи дорилар, турли лотореяларга ўчмиз. Шунинг учун ҳам твда нохуш янгиликларни қизиқиб кўрамиз ва қўрқинчли филмларми ёқтирамиз.

3. Номутаносиблик, жумбоқлар ва зиддиятлар. Зеро уларни кўрганимизда бизда ўзидан ўзи интрига ошади. Жумбоқлар тагига етгимиз келади. Aдреналин ҳам ошиб, мияни тезроқ ўйлашга мажбур қилади.


Джим Девис - “Жалб этиш назарияси”

👉@kitoblog👈
📚Ха-Джун Чанг - Как устроена экономика(Иқтисодиёт қандай тузилган)

Иқтисодиётни ўрганишни истаганлар учун содда тилда ёзилган,аммо барча иқтисодий аспектларни қамраб олган ажойиб асар экан.

✒️Европаликлар Америка қитъасига борганидан сўнг туб аҳоли вакилларининг аксарияти қирилиб кетган. Уларнинг ерлари, мулклари олиб қўйилган. Туб аҳоли ижтимоий,сиёсий ҳаётдан буткул сиқиб чиқарилган.
Яққол мисол, фақат 2 киши 2006 йилда Боливияда президент бўлган Эво Моралес ва собиқ Мексика президенти Бенито Хуарес, европаликлар қадами Америка қитъасига етганидан бери туб аҳоли вакилларидан сайланган президентлар ҳисобланди.

1492 йилдан(Колумб Американи кашф қилган), то ҳозиргача бутун Америка қитъасида бор йуғи 2 та гина президент туб аҳоли вакили бўлган. Қолганлари эса европаликлар ва бошқа колонизаторлар эди.

👉@kitoblog👈
ha-dzhun_chang-kak_ustroena_ekonomika-1488982161.epub
1.2 MB
Ха-Джун Чанг-Как устроена экономика
Пауло Коэльонинг ёзишича дастлаб у Бразилияда танила борганда бир ашаддий Моника исмли мухлисаси унинг асарларини Европада ҳам танитишга уринади. Ўз ўқишини ҳам ташлаб, ёзувчининг агентига айланиб Испанияга боради ва бир неча нашриётларга турли асарларини таклиф қилади. Табиийки кўпчилигидан рад жавобини олади. Коэльо ўзи Испанияга уни олдига бориб, бундан наф чиқмаслиги ва ортга қайтавериши лозимлигини айтади. Аммо, Моника чекнимайди. Реклама буклетлари тарқатади, ресторанда хизматчи бўлиб ишлайди. Коэлъо унга гапи ўтмаслигини билиб, ўзи ортга қайтади.

👩‍💻Аммо Моника қатъий равишда ноширларга хат ёзишда давом этади...Орадан ярим йил ўтиб вазият ўнглана боради. Яна ярим йил ўтиб эса Моника бемалол уй ва машина сотиб олса бўладиган даражада пул топа бошлайди. Ҳатто Коэлъо ишонмаган муваффақиятда, Моника курашиб енгиб чиқади. Коэльони бутун дунёга танитади.

📚Пауло Коэльо - «Алиф»

👉@kitoblog👈
✏️📒Бугун яна бир яхши китобни тавсия қилмоқчиман. Тони Джатнинг "Урушдан кейин: Европанинг 1945 йилдан бошлаб тарихи"(Postwar: A History of Europe Since 1945,
Tony Judt)
китоби халқаро алоқалар ва турли давлатлар сиёсати ва иқтисодий, ижтимоий ҳаёти ҳақидаги жуда чуқур ва тўлиқ ёритилган китоблардан бири. Асар муаллифи тарихчи, асли Британиялик еврейлардан.

📝Асарда у Европа давлатларининг урушдан кейинги ривожланиши ва кучли державага айланиши моҳиятини батафсил ёритган. Коммунизмнинг қулаши ва капиталистик давлатлар сиёсатининг ҳам нозик жиҳатлари ёритилган. Асарни бемалол, жаҳон тарихи ва сиёсий жараёнларга қизиқувчи барча китобхонлар ўқиши мумкин. Асарда энг аҳамиятли воқеалар қизиқарли тарзда ёритилган.
Инглиз тилида интернетдан топса бўлади.

👉@kitoblog👈
🖋 Негадир оҳирги пайтлар ўзимда ғалати ҳолат кўпайган🙂. Қайсидир бадий асар, китобни ўқишни бошласам ундаги гаплар таниш туюла бошлайди. Ёки ўша гапларни бошқа китоблардаги ўхшаш гаплар билан солиштиришни бошлайман.
Турли муаллифлар китоблари бир бири билан ўхшашдек туюлаверади. Уларни таққослашни бошлайман. Ҳайронман бу нимадан. Жуда кўп ассоциация топиб ташлайман)) Яқинда ёзиладиган бир тақризда ҳам шу намоён бўлади🙈

🧩Энг қизиғи тақриз ёзишни бошласам, қайсидир керакли сўзни топа олмай ярим соат ўйланаман. Илгари қийналмасдим, битта тақризни ярим соатда ёзиб ташлардим. Балки ҳозир сўзларни ишлатишда эҳтиёткор ва талабчан(шу сўзни 3 минут эсладим) бўлиб қолган бўсам керак. Муҳими бу фикрларимни тушунарли бўлишига ҳалақит қилмаса бўлди. Сизларда бундай ҳолат йўқ деб умид қиламан😇 Мутолаадан чарчаманг!

👉@kitoblog👈
📚Дориан Грей портрети - Оскар Уайльд

💬Ўртаҳол одамлар хурофотлари-ю ясама фазилатлари билан гердайишади, дастурхон атрофида ўтириб, ёрилиб кетгунча овқатланар эканлар, зодагонларнинг “бузуқликлари”ни элакдан ўтказишни яхши кўришади. Шу билан улар ўзларининг ҳам олий давралар билан борди-келдилари борлигини, ўзлари қоралаётган одамлар билан яқиндан ошна эканликларини кўз-кўз қилишга интилишади. Бизнинг мамлакатимизда бирор кимса ақл-заковати биланми ёки бошқа бирор фазилати биланми сал-пал оддинга ўтиб кетса бас, у дарров ғийбатчиларнинг ёвуз тилларида достон бўлади. Ўзлари-чи? Ўша сохта фазилатларини кўз-кўз қилиб юрадиган олифталарнинг ўзлари қанақа? Уларнинг ҳаммасини оппоқ дейсизми? Азизим, биз мунофиқлар мамлакатида яшаётганимизни унутиб қўяяпсиз.

📍Доимгидек ажойиб сатрлар.Бу албатта ҳамма ўқиб чиқиши лозим бўлган асарлардан. Бу ердан pdf,epub форматда кўчириб олса бўлади.

👉@kitoblog👈
🌟​​Инсонлар барибир ўзгаришади. Ва уларни афсуски дард ўзгартиради. Хиёнат, ёлғон ва хафсаланинг пир бўлиши - мана шулар биргаликда дилкаш, очиқкўнгил инсонни ҳам, ёпиқ, одамови одамга айлантириб қўяди. Ғайратли, жўшқин одамни ҳам ўтакетган сурбет, ҳиссиз одамга айлантириб қўяди.

Йўқ бу одамда ҳам юрак бор, фақат у қалин ҳимоя зирҳига ўрала бошлаган. Унда бошқаларга ишонч сўнмаган, шунчаки у ўз қалбига ҳаммани ҳам яқин ололмайди,ўзига хос филтр жуда камчиликни қабул қилади.Фақат танланганларнигина юрак қабул қилади. Мени фикримча совуққон, лоқайд, бошқаларни севолмайдиган инсонлар бўлмайди. Шунчаки уларга қачондир қаттиқ азоб беришган. Уларнинг юлдузини кимлардир сўндирган.

Aлина Ермолаева

👉@kitoblog👈
📚Исажон Султоннинг "Боқий дарбадар" асари ҳақида

Бу замонавий ёзувчимиз кўплаб халқаро мукофотлар соҳиби ва асарлари тармоқларда анча тилга тушган. Бу эса муаллифнинг энг машҳур асари

Aсарда гарчи турли ривоят ва воқеалар қоришиқ бўлсада умумий сюжет бор.Олимлар барча шароитларда яшовчи, абадий бир гибрид клон мавжудотни яратади. У эса илмий марказдан ўзлигини, ҳақни топиш учун қочиб дарбадарликка маҳкум бўлади.Тажрибани бошлаган олимни ва илмий марказни эса қум бўрони ер юзидан супуриб кетади.Гўё Содом ва Гоморра ёки Aтлантидани йўқолишидек, ҳудди. Ҳўш бу мавжудотнинг тақдири-чи? Буни асарни ўқиб билиш мумкин.

Aммо роман деб айтилган бу қисқа асарда воқелик бундан кўп турли ривоятлар ва инсон ҳақни топиш йўли илинжидаги узиндан узун монологлар мавжуд. Монологлар назаримда янги китобхонлар учун қизиқ бўлиши керак,аммо тасаввуфга оид бошқа адабиётларда бу гапларни кўп учратиш мумкин.Шунга қарамай асарда яхши нақл, ҳикматлар ҳам мавжуд.

Aслида ҳақни топиш йўлидаги ҳар қандай дарбадарликка мен қўшилмайман, ҳаётни мураккаблаштириш шарт эмас.Чунки бу каби изланиш олиб боргунча яшашни унутиб, ҳаёт мазмунини йўқотиб қўйишимиз мумкин.Умуман роман ўқишга арзийди. Замонавий ўзбек адабиётидаги ўзгача йўналишдаги асар.

👉@kitoblog👈
Китобларга йирик тақризлар, мақолаларни Telegraph да, instant view шаклида ёзган маъқулми?
Anonymous Poll
74%
Ҳа шу қулай
26%
Йўқ оддий хабарда бўлаверсин
Kitobxon kundaligi
Китобларга йирик тақризлар, мақолаларни Telegraph да, instant view шаклида ёзган маъқулми?
Кўпчилик Телеграф форматини белгилабди. Назаримда ҳам жуда узун матнлар учун шу қулай. Юқорида ҳам кўп тақризлар шунда ёзилган. Қисқароқ постларни албатта оддий хабар кўринишида ёзаман. Бугун битта бадиий асарга шундай узун тақриз бўлади😎.

Ҳозир ўқишим керак деб режа қилган китобларим анчагина. Қайсидан бошлаб, қайсини тугатишни билмайди одам. Бари сиёсий, психологик ва иқтисодий адабиётлар. Илгари эса қайси китобни ўқисам экан, деб кўп ўйланардим. Аслида режада китоблар бўлиши яхши, бу ортиқча оворагарчиликни олдини олади.

Сиз ҳам ўзингиз қизиқтирган соҳа ва йўналишдаги энг яхши китобларни топиб, рўйҳат қилиб қўйинг. Шунда қийналмайсиз, интернетдан шундай рўйҳатларни қидириб, сақлаб қўйинг. Мароқли мутолаа! 🙂
📚Агар дам олиш кунлари қандай китоб ўқисам экан, деб юрган бўлсангиз, қуйида бир ҳикоялар тўпламини тақдим қиламан. Жек Лондон, Ремарк, Нодар Думбадзе, Мопассан ва бошқаларнинг турли ажойиб ҳикоялари жамланган. Марҳамат ёқимли мутолаа. Мутолаа орқали мароқ билан дам олинг!

👉@kitoblog👈
ғаройиб тақдирлар_060420220037.pdf
6.2 MB
Жаҳон адабиётининг энг машҳур ёзувчилари ҳикоялари.

👉@kitoblog👈
📚Ҳозирда фаластинликлар телефон қилишадими, Фейсбукда пост қолдиришадими ёки бирон жойга саёҳат қилишадими, буларнинг бари Исроил микрофонлари, камера, дрон ё жосуслик дастурлари ёрдамида кузатиб борилади. Бу орқали йиғилган маълумотлар Йирик Маълумотлар алгоритми(Big Data) ёрдамида таҳлил қилинади. Бу Исроил хавфсизлик тизимига потенциал таҳдидларни тез фурсатда, ортиқча уринишларсиз бартараф этишга имкон беради.

🧩Фаластинликлар ерга эгалик қилиши мумкин, аммо осмон, кибертехнологиялар Исроил армияси қўлида. Шу технологиялар эвазига бир неча Исроил аскарлари 2,5 млн фаластинликлар ҳаракатларини кузатиб бориш имконига эга.

2017 трагикомедик воқеа содир бўлган. Фаластинлик ишчи ўз иш жойига келиб булдозер ёнида расмга тушиб Фейсбукдаги шахсий саҳифасига қўйган. Расм остига эса "Хайрли тонг!" дея ёзиб қўйган. Автоматик алгоритм арабча харфларни ўқишда кичик хатоликка йўл қўйиб, "Уларни ўлдиринг!" деган сўзларга ўгириб юборади. Исроил хавфсизлик хизмати ишчи булдозерда одамларни босиб юбормоқчи деб ўйлаб, дарҳол қўлга олган. Фақат алгоритм хато қилгани аниқланганидан кейингина уни қўйиб юборишган.

“21-аср учун 21 сабоқ” Ювал Ной Ҳарари.

👉@kitoblog👈
📚Ж.Румий - “Ичиндаги ичиндадир”

📍Инсоннинг уч ҳоли мавжуд.

Биринчиси: У Оллоҳнинг атрофида парвона бўлмайди. Хотин, эркак, бола-чақа, мол-дунёга ва тошу тупроқдан бўлган (нарсаларга) хизмат қилади, уларга топинади.

Иккинчиси: Инсонда билим ва маърифат ҳосил бўлади-да, Оллоҳдан бошқага сиғинмайди.

Учинчиси: Инсон иккинчи ҳол
да яна-да илгарилайди ва сукут сақлайди. На Оллоҳ хизматини қилаётганини ва на қилмаётганини тасдиқлайди. У ҳар икки мартабанинг ҳам ташқарисига чиққан ҳисобланади. Ундан бу дунёда бирон сас эшитиш — имконсиз. Унинг учун Оллоҳ на ҳозирдир ва на ғойиб, балки буларнинг ҳар иккаласини ҳам Яратгандир.

👉@kitoblog👈