Китоб тумани 96-мактаб (1-ДИМИ)
931 subscribers
6.03K photos
451 videos
100 files
243 links
Қашқадарё вилояти ХТБ тасарруфидаги Китоб тумани1- давлат ихтисослаштирилган
мактаб - интернати
Download Telegram
1-октябр - "Устоз ва мураббийлар куни" муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирдан лавҳалар...
🔥51
Forwarded from Gulbahor Ro'ziyeva
🔥4🥰31
Forwarded from Gulbahor Ro'ziyeva
🔥54🥰1👏1
МЕН УСТОЗМАН...

Аста варақлайман синф журналин,
Кимлар илинади бугун қармоққа?!
Сув қуйгандек жимлик чўкади яна,
Қани, ким тутилар экан сўроққа?!

Ким қўлини баланд кўтарган, аммо
Кимдир ердан уза олмайди нигоҳ.
Уйга вазифани бажармаган-да,
Қилиб қўйган, ахир, энг оғир гуноҳ.

Ниҳоят, ғалвирни кўтариб сувдан,
Қозонда борини олиб чўмичга.
Доскага ёзаман кун, сана, мавзу,
Бутун маҳоратим соламан ишга.

Қўлимда бўр: - Янги мавзу қийинроқ,
Диққат қилмасангиз, доғда қоласиз, -
Дея огоҳликка қиламан даъват,
- Йўқса, яна икки баҳо оласиз.

Дарс тугар, синфдан чиқаман базўр,
Шу он эшитилар бир таниш овоз.
Дейди бир шогирдим ортимдан келиб,
- Мен сиздай муаллим бўламан, устоз!!!

Қандай бахт! Етти қат осмон пойимда.
10 йилга яшариб кетаман шу дам.
- Насиб, омадингни берсин, - дейман-у,
Барча чарчоқларим топади барҳам.

Қиммат машиналар минолмам балки,
Тилла узук учун эмас қўлларим.
Қўш қаватли уйлар кирмас тушга ҳам,
Аммо жаннат томон бошлар йўлларим.

Пардоз учун фурсат қаёқда дейсиз,
Канда бўлар ҳатто тўйлар, ҳашамлар.
Менинг умрим ўтар шу зайл, бироқ
Билмадим, одамлар қандай яшарлар.

Ҳар оқшом ёстиғим ёнида китоб,
Кино, сериаллар қолади бўзлаб.
Кимда нима ҳасрат, нима ташвиш, ғам,
Яшаяпман фақат эртани кўзлаб.

Мактаб, дарс, болалар - умрим мазмуни,
Таълим-тарбиядир касбим, одатим.
Ўқитувчи бўлиб туғилгандекман,
Вазирдан кам эмас асло ҳурматим.

Қўллари кўксида, тавозе билан
Шогирдларим менга беришар салом.
Фариштадай соғлик тилаб туришса,
Борми бундан ортиқ ҳурмат-эҳтиром!?

💐💐💐💐💐


БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК, АЗИЗ УСТОЗЛАР!!!!
13👏4🔥3🥰3
96-мактабда "Келажак соати" дан лавҳалар...
1🔥1🥰1
Forwarded from Burxon Halimov
3❤‍🔥1🥰1