Китоб – илм манбаи
3.88K subscribers
1.55K photos
123 videos
9 files
1.28K links
Китоблар ва тўғри ёзиш ҳақида.

Маълумот олинганда канал линкини кўрсатиш шарт.

https://ibnuyusuf.taplink.ws/
Download Telegram
​​#Савол

Устоз, китобни ёнбошлаб ўқиса бўладими ёки ўтириб ўқиган яхшими? Сўрашимдан мақсад: қайси ҳолатда ақл яхши олади? Мен жисмонан соғ-саломатман, ётиб ўқиса, беодоблик бўлмайдими ёки кўзга зарари йўқми? Жавобингиз учун катта раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ:

– Яхшиси таҳорат билан қиблага қараб ўтириб, одоб билан ўқиган яхши.

Манба: savollar.islom.uz

@kitaabun
#Тавсия

Мевага унинг лаззати учун қурт тушади. Таъми ёқиб қолса, қурт уни еб тугатади. Тасаввур қилинг, китобга «қурт» тушса, нима бўлади? Ўқиб тугатади 😊 Бугун сизга тавсия қилмоқчи бўлган каналимни китобларни ниҳоятда севувчи, жуда кўп китоб ўқийдиган йигит бошқаради. У мутолаадан олган таассуротларини обуначилар билан мунтазам ўртоқлашиб боради. Кўпроқ чет тиллардаги китобларни ўқигани боис бизга ҳамиша янгиликлар тақдим қилади. Хуллас, бир сўз билан айтганда, каналга кириб, ўқиш керак. Тавсия қиламан: @kitobqurti
БУ МЕНИНГ ОТАМДИР

(13-қисм)

@kitaabun
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Димашқдаги янги ҳаёт. Аралаш шахсият

Туркияда яшаганларида отам ҳақидаги маълумотларга ўзларидан эшитиб эга бўлганман. Аммо Димашқда ўрнашиб олганларидан кейинги маълумотларим, отамнинг бошларидан ўтган ҳолатларга ўзимнинг тўғридан-тўғри хабардорлигим натижаси эди. Энди мен воқеъаларни қамраб олиш ва ҳодисаларни фаҳмлашга имкон берадиган ёшда эдим.
Димашқда, ўзлари ўрнашган курдлар мавзесида чуқур илм ва тақвода танилган ажойиб уламолар билан танишдилар. Улардан мулло Абдулмажид, мулло Али, шайх Муҳаммад Жазв, мулло Саъид, мулло Абдулжалил ва мулло Холидларни эслайман. Отам билан улар ўртасидаги танишув масжидда учрашиб қолиш, йўлда ё дўконда кўришиб қолиш ёки илмий мавзудаги савол-жавобга ўхшаш ўткинчи муносабатларда бўлганди. Буларни айтишдан мақсадим, отамнинг Димашққа илк келган пайтларидаги ҳолатлари дин олимларидан бирортасининг назарини жалб қиладиган бўлмаган. Хусусан биринчи келган вақтларида олди-сотди ва бозор билан муомала ишларида бандликларида шундай бўлган.
Отамнинг кўринишларидаги ҳамма нарса у кишини омма одамлардан бири эканликларига далолат қиларди. Аҳли илмга боғлиқлик ва кўринишда уларга ўхшашлик йўқ эди. Илк кунларидан салла, жубба ва буларга ўхшаш уламоларнинг кийимларини киймасликка интилдилар. Аммо фуқаҳолар масалан тожир, саноатчи ёки деҳқоннинг уламо кўринишида кўринишни кариҳ билишган. Шунингдек дин ва унинг ҳукмларини яхши биладиган забардаст уламоларни мазкурларнинг кўринишида бўлишини ҳам макруҳ санашган.
Лекин ушбу уламоларнинг отамга нисбатан эҳтимом ва ҳайратли назарларини жалб қилган нарса уларга отамда кўринган фиқҳий маълумотнинг дақиқлиги ва кенглиги бўлган. Бу эслашга арзимайдиган ўткинчи муносабатларда юзага келганди.
Демак бунинг ортидан отам ва ўша уламолар ўртасида садоқат ва дўстлик алоқалари тикланган. Кўп ўтмай отам курдлар мавзесида курд уламолари ўртасида биринчи шофеъий фақиҳ бўлиб танилдилар. Бошда атрофдаги курд толиблар у кишига йўналган бўлса, сўнг Димашқнинг ҳамма мавзеларидан, мадрасалар ёки шайхлар қўлида таълим олаётган шаръий илм толибларининг аксари отам сари юзланди.

Отамнинг Димашққа ҳижратдан олдинги илм, талабалар риояси ва уларга дарс беришдек ҳолатларига қайтишни Аллоҳ таоло мана шундай хоҳлади. Яна отам фиқҳ, тафсир ва турли дунёвий илмлардан дарс бера бошладилар. Лекин отам бир вақтнинг ўзида ҳожат тақозо қилиши биланоқ бошқа тирикчилик ишларига ҳам аралашардилар. Бундан малолланмасдилар ва ор қилмасдилар. У кишини таниган доираларда отамнинг икки шахсиятлари бор эди. Бири ибодатли олим ва фақиҳ шахсияти бўлса, иккинчиси тожир ёки хунарманд шахсияти эди.
Лекин одамлар отам раҳимаҳуллоҳ сулукларидаги бу жуфтликни қандай қабул қилишди?
Агар биз аксар уламоларнинг таржимаи ҳолларини ёдга олсак, уларнинг ҳар бирларининг ҳаётларида бу жуфтликни топамиз. Балки бу ҳол матлуб комилликнинг кўриниши эканини биламиз. Шундан маноқиблари ва уларга мақтов дунёни тутган кўпгина олимларни хунарманд, деҳқон ёки савдогар бўлганларини кўрамиз. Уларнинг тирикчиликлари қўл меҳнатлари ва пешона терлари билан эди.
Кейинчалик бу урф бизнинг замонимизга келиб ўзгариб кетди. Энди аксар одамларнинг кўзида олим қачонки касб ва ишдан юқори бўлса олим саналадиган бўлди. Агар у бозор ёки тирикчилик сабаб, тер тўкиш даражасига пастласа шаънига доғ туширган ҳисобланди. Бўлгандаям уларнинг назарида бу олим илмига доғ туширган бўлади. Аммр олим кишининг илми уни емайдиган ва ичмайдиган фариштага айлантира оладими?
​​Албатта олим касб-ҳунар ишларига шўнғишдан амалда ўзини баланд тута олади. Лекин ейиш, ичиш, оила ва уй-жойга бўлган ҳожатдан баланд туролмайди. Бу ҳолатда у ё давлатнинг берганига ва ўзига ўхшаганларга ажратилган ажратмалар ҳисобига яшаши мумкин. Ё муҳсинларнинг хайр ва эҳсонларига қараб қолиши керак бўлади. Шариат ўлчови ва ҳукмига кўра унисидан ҳам, бунисидан ҳам яхшиси олим тирикчилик йўлидан ажраган бўлиши керак. Бу нарса унинг мустақил манбага таянишида ва одамлардан бехожатлигида амалга ошади. Шу сабабли у қандай бўлишлари ва қайси табақа ёки тоифага мансуб бўлишларидан қатъий назар одамларнинг қизиқишларидан ёки уларни риоя қилишдан бош тортиш машаққатларидан қутулади.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий

Таржимон: Мубашшир Аҳмад
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Давоми бор...

ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
➡️ Каналга уланиш
​​Дўстларингиз бехато ёзишини истасангиз, уларга t.me/kitaabun каналини раво кўринг. 😊
#Имло

маъийшат
маийшат
маишат

ma'iyshat
maiyshat
maishat

@kitaabun
#Сўз_маъноси

Ушбу мақолада қуйидаги сўзларнинг маънолари ва айтилиш ўринлари ҳақида маълумот берилган:

– соллаллоҳу алайҳи ва саллам;
– алайҳиссалом;
– алайҳимассалом;
– алайҳимуссалом;
– розияллоҳу анҳу (анҳо, анҳумо, анҳум, анҳунна);
– каррамаллоҳу важҳаҳу;
– раҳматуллоҳи алайҳи;
– раҳимаҳуллоҳ;
– қуддиса сирруҳу;
– ҳафизаҳуллоҳ;
– ҳафизаҳаллоҳ;
– ҳафизакаллоҳ;
– ҳафизакиллаҳ;
– ҳафизакумуллоҳ.

https://telegra.ph/ULU%D2%92LARIMIZ-NOMI-ZIKR-%D2%9AILINGANDA-NIMA-DEJMIZ-05-05

@kitaabun
Ona tarbiyasi
t.me/kitaabun
#Audio #hikoya #Bolalar_uchun

📗Она тарбияси
✍️ Муаллиф: Азиз Несин
💾 1.1 МБ

Сиз ҳам сухандонликка қизиқсангиз, бизга мурожаат қилинг. Ҳикоялар, китоблар ўқиб халққа етказишга ҳисса қўшинг. @kitaabunchatbot

@kitaabun
#Кечки_мутолаа

БУ МЕНИНГ ОТАМДИР

(14-қисм)

@kitaabun
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Бу менинг отамдир

Отамни ўзларига бегона янги жамиятда илмий шахсиятларини пинхон тутишга ва арзимас лиралари билан меҳнат йўлига ўзларини уришга ёрдам берган ва шижоатлантирган нарса, ҳижрат қилганлари собиқ жамиятда ҳам айнан шундай йўл тутганликлари бўлди. Зеро, ўшанда ҳам вақтларининг ярмини талабалар таълимига, масжид ишларинининг риоясига ва одамларни Аллоҳга йўллаш ва даъват қилишга сарфлардилар. Сўнг қолган ярмини дала ва ерларида ҳамма деҳқон биладиган турли зироат ишлари билан ўтказардилар.
Хотирамда қолган нодир суратлардан бири ҳеч унутилмас мана бу ажиб кўринишдир; онам далада қайнаган сув тўлдирилган катта қозон ортида ўтирибдилар. Унда онам узум шингилларини чаяр ва атрофга ёйиб чиқардилар. Отам эса сўритокдан узум бошларини узар, уларни катта саватга солиб кўтариб келар, сўнг мазкур қозон ортида ишларини давом эттиришлари учун онам олдиларига тўкиб кетардилар. Гўдаклик зеҳнимга ўрнашиб қотиб қолган ушбу кўринишни ўша пайтда қандай изоҳлашни билмасдим. Лекин кейинчалик билдимки, икковлон майиз тайёрлашга шу қадар берилишгандики, болалари нигоҳларидан қочиб кетмаслиги учун уни ўзларига яқин жойга ўтқизиб қўйишганди.
Касб мажбурияти билан илм вазифалари мутаносиблиги тўғрисида отам роҳимаҳуллоҳ тушунган бу табиий ҳолат олим кишининг вужуди ва сулукида Шомга ҳам кўчди. Шу сабаб айни йўлни тутишда давом этдилар. Гарчи дала ва унинг ишлари энди бўлмасада, озгина мол билан меҳнат қилиш имконияти мавжуд эди. Хотирамда айни шу далолатга ундайдиган бошқа бир сурат ҳам муҳрланган. Лекин у Димашқдаги янги ҳаётларига тегишли.
Димашққа етиб келишимиз билан жойлашган хонамиздан бир йил ёки кўпроқ ўтиб бошқа мустақил ҳовлига ижарачи бўлиб кўчдик. Бу ҳовли ҳозир Шамдин деб номланадиган майдоннинг у бетидаги Арафот номли кўчада эди. Эсимда бор, отам мен таърифини келтирган иш бўйича жазирага сафар қилгандилар. Бир кун менга, ана отанг келяптилар, дейишди. Уйимиздан майдонга элтадиган тор кўча бўйлаб чопдим. Ўша пайтда ёшим саккизларда эди. Бирвақт қарасам ҳайвон тортаётган арава келяпти. Буни бизда танбир дейишади, унга бир неча ёғидиш юкланган. Отам юқорига ўрлаган тош кўчада арава эгаси билан эгилган ҳолда, бор кучлари билан аравани итариб келяптилар.!
Кўпчиликни ажиб фарқли кўринишда кўринган ушбу жуфтлик ҳайратга солмасди. Лекин тўғри йўл шу эди. Қадрият ва қарашлар тақозо қиладиган ҳолат мана шу эди. Отам сўзлаб беришларича, курдлар мавзесида обрўли бир киши шундай деган экан: “Бу шаҳарга келган пайтингизда сизни бошқа кўпчиликка ўхшаб муҳсинларнинг садақаларига қараб қолган кишилардан бири, деб ўйлагандик. Лекин сиз меҳнатга бош билан шўнғишингиз ва ўзингизни садақадан баланд тутишингиз билан бизнинг ва аҳли илмнинг бошини юқори кўтардингиз”.
Муҳими, отамнинг кўпчилик одамларнинг зеҳнида аҳли илмга лойиқ бўлмаган ишларга киришганлари ва фаолият юритишлари шариат олимларидан бир олимнинг обрўсини одамлар наздида кеткизмади ёки камайтирмади. Бу ҳол ҳатто дунёвий ишларга ўралашиш дин олимларига ярашмайди, деб биладиган кишилар наздида ҳам содир бўлмади.
Отам билан мавзе уламолари ўртасидаги борди-келди тўхтовсиз давом этди. Мен бу олимларнинг исмларини олдин зикр қилгандим. Бу учрашувлар доим илмий муноқашалар билан тўлиб-тошарди. Хуфтон ё шом намозидан то ярим тунгача давом этадиган бундай учрашувлардан баъзиларига отам мени ҳам ўзларига ҳамроҳ қилардилар.
Кўп ўтмай отамнинг исмлари мавзе уламолари ўртасида имом шофеъий фиқҳидаги биринчи олим сифатида машҳур бўлди. Отамнинг қўлларида шариат илми толибларидан турли хили дарс оларди. Уларнинг ичида жазирадан отам қўлларида таҳсил олишни қасд қилиб чиққанларидан тортиб, мавзенинг ўзидан курдлар ҳам ва хар-ҳил шаръий маъҳадларда таҳсил оладиган араб талабаларгача ҳам бор эди.
​​Отам раҳимаҳуллоҳ Димашққа келган кунларидан бошлаб тақрибан саккиз йил имомлик, хатиблик ёки масжидда диний мударрислик каби ҳеч бир диний вазифага боғланмадилар. Жамоат намозларига мулла Қосим масжиди деб аталадиган, курдлар мавзесидаги хонамизга яқин кичкина масжидда ҳозир бўлардилар. Шамдин майдонига яқин мустақил ҳовлига кўчган пайтимизда эса, намозларини Рукниддин масжидида адо эта бошладилар. Мана шу ҳолда етти йилга яқин давом этдилар. Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги кирганда шу масжидда эътикоф ўтириб, уни то ҳайит тонгигача тарк этмасдилар. Бу вақт мобайнида фақатгина жума намозини Ҳанобила жомеъида ўқирдилар. Мавзе уламоларининг ҳаммалари жумани шу масжидда адо этишарди. Уларнинг бу масжиддаги учрашувларининг одамлар руҳиятига жуда катта таъсири бор эди. Мана шу нарса одамларнинг кўпчилигини уйларидан, узоқ жойлардан жума куни келиб айнан шу масжидда намоз ўқишга ундарди.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий

Таржимон: Мубашшир Аҳмад

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Давоми бор...

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
➡️ Каналга уланиш
#Имло

#Х_Ҳ

21. ахтармоқ / axtarmoq
22. аҳамият / ahamiyat
23. аҳвол / ahvol
24. аҳд / ahd
25. аҳён-аҳёнда / ahyon-ahyonda
26. аҳил / ahil
27. аҳком / ahkom
28. аҳли аёл / ahli ayol
29. аҳмоқ / ahmoq
30. аҳоли / aholi

@kitaabun
#Латифа #Ўзбекча_гапирамиз

— Салом!⠀
— Привет.⠀
— Аҳволингиз қандай?⠀
— Спасибо. Хорошо. Как ваши дела?⠀
— Яхши. Сиз ўзбекмисиз? ⠀
— Да.⠀
— Унда нега ўзбекча гапирмайсиз?⠀
— Я по-узбекски понимаю, но не умею говорить...⠀
— Менинг итимга ўхшаркансиз-да...⠀
— В смысле?⠀
— Менинг итим ҳам тушунади, бироқ, гапира олмайди. 🙃🙃🙃

@kitaabun
​​#Китоб

«Танбеҳул ғофилин» китоби ҳақида

#Савол Шайх ҳазратлари!
Мен Фақиҳ Абу Лайс Ас-Самарқандийнинг “Танбеҳул ғофилин” китобини ўқимоқчи эдим, ўқисам бўладими? Чунки баъзи китобларда нотўғри маълумотлар бўлиши мумкин экан. Жавобингиз учун ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ:

Заиф гаплар бор.

Манба: savollar.islom.uz

@kitaabun
​​#Табассум

Инглизлар бу ёзувни кўрмасин. 🙄
#Кечки_мутолаа

БУ МЕНИНГ ОТАМДИР

(15-қисм)

@kitaabun
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Ва ниҳоят Рифоъий масжидига боғланиш

Шамдин майдонининг ғарб қисмидаги юқори томонда, ундан тақрибан икки юз метрча узоқликда фақирона бир маҳалла бўлиб, уни Янги торкўча деб номлашарди. Бу маҳалланинг катта бир қисми фақирлик билан бирга ахлоқсизлик, жаҳолатпарастлик ва бузуқликдан ҳам азият чекарди. Мана шу торкўчанинг ўртасида тошлиқ майдон бўлиб, одамлар бу жойни ахлатхона қилиб олишганди.
Кунлардан бир кун ана шу маҳалла аҳлидан қурилишда ишлайдиган икки кишининг ҳаёлига атрофга вабо ва озор манбаи бўлган ушба ахлатхонани тозалаш фикри келиб қолди. Улардан бири бу тоштепалик узра масжид қуриш маъқуллигини айтди. Шунда масжид бу жойни келажакда ахлат ва нажосатлардан муҳофаза қилишга гаров бўлади, дея мулоҳазасини изҳор қилди. Бу фикр маъқул тушди ва фикр эгалари лойиҳани молиялаштирадиган киши излашга киришишди.
Таклиф курдлар маҳалласининг бойларидан ҳисобланган Абу Сулаймон Қоражули деб чақириладиган, асли исми Муҳиддин бўлган одамнинг қулоғига етиб борди. Бу одам тақводор ва диёнатли киши эди. Жойни кўргани борди. Атрофдаги кишилар билан танишиб чиқди. Ва масжидга эҳтиёж катталигини кўрди. Шундан лойиҳага киришилди ва бу одам харажатларни берди. Бу таклифни ўртага ташлаган икки қурувчи бино барпо бўлишида ўз шахсий хизматларини бепул тақдим этишди.
Ёдимда, Аллоҳ азза ва жалланинг хоҳиши билан масжид ёки намозхона жуда қисқа муддатда битди. Масжид кичкина бўлиб, элликдан ошиқ намозхонни сиғдиролмасди. Унинг орқа томонида кичкина очиқ майдон бўлиб, унга муаззин ё имомга бир хона қурилади. Бу масжид ва биноси бошида турганлар унда одамларга намоз ўқиб берадиган имом излай бошлашди. Шунда бино харажатларини кўтарган ўша Абу Сулаймон мулла Рамазон номли улуғ шайх ва олимни уларга таклиф қилди...
Муҳиддин Абу Сулаймон отамни танир, у кишининг илми, зоҳидлиги ва ўзини дунёдан баланд тутишларига мухлис эди. Бу вазифани таклиф этиш учун олдиларига келди. Маъқуллашларига рағбати кучли эканини изҳор этди. Бу маҳалланинг ҳолини ва улар намозга одам йиғиб берадиган масжидга ва насиҳат этадиган, ҳамда ҳақни кўрсатадиган олимга қай даражада муҳтож эканларини тушунтирди.
Отам бу таклифни бир муддат ўйлаб кўрдилар. Шу аснода Аллоҳга истихора ҳам қилдилар. Айрим олим дўстлари билан маслаҳатлашдилар ҳам. Уларнинг бошида отамнинг хос дўст ва маҳбубларидан шайх Муҳаммад Жазв бўлдилар. Натижада Аллоҳ у кишининг қалбини бу вазифага қойим бўлишга очди. Шунда ўзлари яшаб турган Арафот кўчасидаги ҳовлидан, масжидга жуда яқин бўлган, унинг фойдасига вақф қилинган ҳовлига кўчиб ўтдилар.
Шундай қилиб Янги торкўча деб номланган жойга кўчиб ўтдик. Бу жой ўша пайтда ёввойи ва зўравон минтақа эди. Унда жоҳиллар тоифаси яшар, улар бўзболалик ҳунарлари билан машғул ва бузуқиликлари билан машҳур эдилар. Отам бу одамларни тўғри йўлга сола олармикинлар?
Отам имом сифатида масжиддаги вазифаларини адо эта бошладилар. Кўп пайтларда муаззинлик ҳам қилардилар. У вақтларда беш маҳал намоз ўқийдиган кишилар кўп эмасди. Масжидни маблағига қурдирган ўша киши масжид имоми ва бошқарувчисига натура маош белгилаб қўйганди. Ўша кунларда у бир ҳамл (249,6 килограммга тенг оғирлик ўлчови) буғдой бўлиб, йилда бир берилар эди. Бу одамлар рўзғорлари ва тирикчиликларида асосан буғдойга таянадиган 1941-йил эди.
Масжидда аср, шом ва хуфтон намозларида намозхонлар сони ўндан ошмасди. Бомдод намозида ҳам шу атрофда киши бўларди. Аммо пешин пайтида эса кўпинча бирор киши ҳам келмасди. Мана шунақа пайтларда отамнинг одатлари маҳалла аҳли намознинг вақти кирганини билсин учун азон айтиб қўйиш, кейин жамоатни топиш учун Рукниддин масжидига шошилиш бўларди. Масжидда намоз ўқиб беришни бошлашлари биланоқ отам бомдод намозидан кейин дарслар ва ҳар жума куни аср намозидан кейин дарс ташкил қилдилар. Кўп дарсларида мен ҳам ўтирар ва ҳозирларга назар солардим. Намозхонлардан бармоқ билан санарли нафаригина қолар ва масжид деворларига суяниб у ер, бу ерда сочилган ҳолда ўтиришарди. Уларнинг кўпларига уйқу ёки эсноқ ғолиб келарди.
​​​​Ўзлари боғланган вазифадаги янгилик шу бўлдики, у отамни олдин қилганларидек олди-сотди ишларини бажариш учун жазирага сафар қилишдан тўсиб қўйди. Бунинг ўрнига отам яхши кетадиган ва курдлар излаб юрган кичик ҳажмли китобларни топдилар. Бу китоблар курдларнинг тиллари, тарихлари ва умумий исломий одоблар ҳақида бўлиб, олдин чоп қилинмаган бўларди.
Қўлма-қўл бўлиб юрган бу китобчалар одамларда яхши сақланган эди. Отам уларни ўз маблағларига чоп эттирардилар, сўнг сўраганларга почта ёки кишилар орқали етказардилар. Мана шу йўсинда чоп этиб, тарқатган ва курдлар ўртасида яхши қабул қилинган китоблардан “Наҳжул-аном” номли китоб бўлиб, курд тилида ёзилганди.
У ўз ичига ҳар бир мусулмон билиши керак бўлган исломий ақидаларни олиш билан бирга, айрим одоблар ва ахлоқий қоидаларга ҳам ўрин берганди. Бошқа китобнинг номи “Навбаҳор”, яъни янги баҳор бўлиб, у арабча-курдча кичик шеърий қомус эди. Муаллифи “Мумаввизийн” қиссаси муаллифи машҳур адиб ва шоир Аҳмад Хоний эди. У янгидан курд тилида чоп этилганди. Билишимча бундан олдин нашр қилинмаган. Мана шу китоблар Сурияда ва Туркия ҳудуди ортида яшайдиган курдлар ўртасида кенг тарқади. Бу ишлари отам роҳимаҳуллоҳни сафар машаққатларидан қутултирди ва янги вазифаларини гўзал важҳда адо этишларига ёрдам берди.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий

Таржимон: Мубашшир Аҳмад

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Давоми бор...

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
➡️ Каналга уланиш
14. Madinadagi dastlabki hayot
t.me/ibnuyusuf2020
#Audio #Siyrat (14)

📗Китоб: Осон сийрат
✍️ Муаллиф: Ҳазрат Мавлоно Сиддиқ Аҳмад Бандви Соҳиб
✏️ Таржимон: Ғиёсиддин Юсуф
🎙 Сухандон: Адҳам Неъматуллоҳ
📀 Мадинадаги дастлабки ҳаёт
💾 5.08 МБ

@ibnuyusuf2020
#Сўз_маъноси

ТАВФИҚ сўзи арабча сўз бўлиб, луғатда кўмаклашиш, ёрдам, ютуққа эришиш маъноларини билдиради. Истилоҳда Аллоҳ таолонинг Ўз бандасига ёрдам қилиши, бирор нарсага эриштириши, муваффақ қилиши «тавфиқ» дейилади.

@kitaabun
#Кечки_мутолаа

БУ МЕНИНГ ОТАМДИР

(16-қисм)

@kitaabun
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Адашув... ва ислоҳ йўли

Катта қийинчилик масжид вазифаларини адо этишда эмасди. Лекин у бошқа манбадан бўлиб, жаҳолат, балки ушбу маҳалла аҳлининг аксаридаги бефаросатликдан келарди. Отам фақат ана шу воқеъликка сабр қилиш билан кифояланмай, балки уларнинг ҳидоят ва ислоҳи масъулиятини ҳам ўз зиммаларига олгандилар.
Олим ёки Аллоҳга чақирувчи бу йўлдаги мададни тили, илми, бағрикенглиги ва тоқати ортиқлигида намоён деб ўйласа, кўп ҳолларда умидсизликка тушиб қолиши бор гапдир. Отам ҳам ўзларининг чуқур билимлари ва бурро арабий тилларига суяндилар. Шунингдек сабру таҳаммулга таяндилар. Балки буларнинг барчасидан кейин қўлида ҳокимият ва куч- қувват борлардан фойдаландилар. Булар воситаларнинг бирортаси ўша жоҳил, балки бефаросатларнинг айримларини ҳам тўғри йўлга солиш йўлида ҳеч қандай натижа келтирмади. Балки буларнинг ҳаммасидан кейин ёрдамга келган нарса, Аллоҳга кўп илтижо ва тун зулмотларида ва саҳар чоғларида Унинг ҳузурида узоқ тазарру қилиш бўлди. Қанийди Аллоҳга чақирувчилар бузғунчиликни ислоҳ қилиш ва эгрини тўғирлашда бу ажиб қуролнинг қийматини қай даражада эканини билишса эди. Бу айтаётганларимга битта мисолни кўрсатиш билан кифояланаман...
Бу Аллоҳнинг ўзларига фазлини баён қилиш, ҳамда олимлар ва Аллоҳ азза ва жаллага чақирувчилар юриши керак бўлган услубга огоҳ этиш учун отам ҳар муносабатда такрорлайдиган мисолнинг айни ўзидир.
Отам айтадилар: “Бу маҳаллада менга девор-дармиён қўшни бор эди. Қўлидан ҳамма ёмон ишни қилиш келарди. Ароққа муккасидан кетган, тили захар, фаҳшда моҳир... булардан ошиб тушган мусибатнинг оғири, у бир фоҳиша аёлни олиб келган бўлиб, аёл унинг уйида турар, эркакларни унинг уйида қабул қиларди. Ҳеч бир кеча шовқин-суронсиз, қулоқни қоматга келтирувчи қўшиқларсиз ва мусиқа товушларисиз ўтмасди.”
Отам яна айтадилар: “Маҳалла аҳлидан бўлган намозхонлар билан гаплашдим. Унга алоқаси бор ёки гапи ўтадиганларга насиҳат қилдим. Сўнг сулук ва одобга масъул кишиларга ҳам хабар бердим. Уларнинг ҳаракатлари ҳеч қандай фойда келтирмади. Бу одам унинг ёмон ишларига турли йўллар билан қаршилик қилаётганимни билиб қолди. Шу сабаб менга ўлдириш билан таҳдид эта бошлади. У ўта ёвуз ва тажовузкор эди. Тунлардан бирида, тонгга яқин ҳовлисидан маст ҳолда чиқиб келди ва ҳовлимиз эшигини кўтаришга кучи етган оғир тош билан қоқа бошлади. Шу билан бирга у оғзига келган сўкиш ва ҳақорат билан бақирарди. Ўша куни ёки эртасига бомдод намозида масжид дарчаси орқали оғир тошлардан ўқ ёмғирини ёғдирди. Ўша пайтда одамлар масжид ичида намозга саф тортишганди.
Мазкур йўл ва воситаларнинг ҳеч бири иш бермай, ноумид бўлганимдан кейин, уни ҳидоят қилиб, ҳолини ислоҳ этишини сўраб тазарруъ ва дуо билан Аллоҳга йўналдим. Буни ўзимга тонгдаги вазифам қилиб олдим. Саждаларимда унинг ҳаққига ўтиниб дуолар қилардим. Бу саждаларим жуда ҳам узун бўларди. У тўғрида Аллоҳ азза ва жаллага муножот этар ва унга ҳидоят сўрардим.
Кунлар ўтмай бу одам аёлни уйидан чиқарди ва аёл ўз йўлига кетди. Кунлар ўтмай бу одам шаробни ташлади. Оз ўтмай қарасам у масжидда, изтироб ва синиқлик билан менга юзланди. Ўпиш учун ўзини қўлимга отди.”
Эсимда бор, бу одамнинг ҳоли бундан кейин мукаммал ислоҳ бўлди. Тасодиф тақозоси билан отам ўша йили иккинчи марта ҳажга, Маккада танишган биродарлари Ҳасан Баҳрий роҳимаҳуллоҳнинг меҳмони сифатида борадиган бўлдилар. Отам раҳимаҳуллоҳ келишлари шарафига ҳовли эшигини безамасликни бизга тавсия этдилар. Бундай қилиш кўпчилик одамларнинг одатлари эди. Одамлар отамнинг келишлари яқин қолганини эшитган пайтларида, ўша тавба қилган қўшнимиз келишлари шарафига ҳовли кираверишини ажраб турадиган улкан безак билан зийнатлайман, деб туриб олди. Бундай қилмаслини насиҳат этдик ва тавсиялари хабарини бердик. Бу иш у кишини хурсанд этмаслиги, балки ғазабларини қўзғашини унга таъкидладик. Лекин у бировнинг насиҳатига қулоқ тутмади. У илк тавба қилган пайтлари дўстларидан ажраб турган маҳалланинг чаққон ёшларидан эди.
​​​​У ҳовли кираверишига дарахт шохлари ва баргларидан безак ясади ва атрофини ўзининг ва дўстларининг уйидан олиб келган гиламлар билан зийнатлади. Сўнг ҳовли эшигигача тўшак тўшади. Бу жойни кечаю кундуз тарк этмади. Отам келган пайтларида бу Абу Саййаҳ (бақироқ, кечалари билан шовқин кўтариб чиққани учун шундай аталган-тарж.) кутиб олувчиларнинг бошида эди. Биз шошиб отамга ихтиёримиздан ташқари бўлган ишларнинг хабарини бердик. Шунда отам тўхтаб дуо қилдилар.. (бундай иззат-икромга лойиқ эмасликларини эътироф қилиб) аҳли бўлгани учун Аллоҳга сано айтдилар. Гўё отам фикр ва рағбатларига зид бўлган бу истисноли зийнатлар, ярим тунда ҳовлилари эшигига отилган тошлар учун узр сўраш сифатида бўлганини билгандек эдилар.
Сўнгра маҳалла истиқомат ва тақвода оз-оздан яшнай бошлади. Намозхонлар кўпайиб уларга масжид торлик қилиб қолди. Оз ўтмай маҳалла аҳли масжидни кенгайтириб, унга олдингисидан кам бўлмаган нарсалар қўшишди. Шундан кейин бу масжидга одамларнинг янада кўпайишини ва узоқ маҳаллалардан намоз ва дарслар учун кўпчилик келишини Аллоҳ хоҳлади. Уни кенгайтириш учун иккинчи марта қўшимча қилиш зарурати туғилди. Рифоъий масжиди номи ёйилди. Кўп пайтларда эса шаҳарда мулло Рамазон масжиди номи билан атала бошлади. Унга келувчилар хусусан жума ва ҳайит кунлари зиёда бўлди. Бундан кейин масжидни янада кенгайтиришга тўғри келиб қолди. Ёнга қараб кенгайтиришга имкон қолмаганди. Биргина ечим масжид қаватини кўпайтириш эди. Масжид охири шу йўл билан кенгайтирилди.
Янги маҳалланинг қирқ йил олдинги ҳолатини билиб, бугунги ажиб исломий ҳолини кўрган одам, Аллоҳнинг чириган суякни қандай жонлантиришининг мукаммал ва улкан маъносини идрок қилади. Даъват машаққати ва унинг узун йўлидаги қонли тиканларга сабр ва бардошли бўлиш қийматини англаб етади.
Машаққатли меҳнатлар бўлганини мен тасаввур этаман ва яхши хотирлайман. Отам бу тўғрида башарий табиатларига ғолиб келгандилар. Ҳидоят кутилганидан ва орзу қилинганидан ҳам мукаммал ва ажойиб рўёбга чиққунича, савобга ишонч ва ҳидоят орзуси бу ғолибликка омил бўлганди. Одамлар ҳидояти ва Аллоҳ азза ва жаллага даъват тўғрисида рост рағбат этган киши олдида ягона очиқ йўл мана шудир...

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий

Таржимон: Мубашшир Аҳмад

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈

Давоми бор...

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
➡️ Каналга уланиш
#Имло

ҳарид
харид

harid
xarid

@kitaabun