KinoLaboratory
326 subscribers
49 photos
11 videos
1 file
58 links
"Ўзбеккино" Миллий агентлигига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган, кино санъати ҳақидаги норасмий канал! 😝
Download Telegram
to view and join the conversation
“CHAG‘ALAY” интернет фильм фестивалининг ғолиби – ёш режиссёр Абдуазим Илҳомжонов келажакда ўзбек киносини айни дамдаги кома ҳолатидан чиқаришга ўз ҳиссасини қўшадиган режиссёрлардан бири бўлишига ишонамиз. Биз бунга унинг талабалик йиллари суратга олган "Меҳмон" қисқаметражли фильмини кўриб ишонч ҳосил қилган эдик. Сизга ҳам шу фильмни томоша қилишни ҳамда жамиятимизнинг асосий муаммоларидан бири – маддоҳлик келажагимизни йўқ қилишига амин бўлишни маслаҳат берамиз.

@kinolaboratory
"КиноЛаборатория" телеграм-каналининг барча ўқувчиларини муқаддас Ҳайит айёми билан табриклаймиз. Бу кунни яқинларингиз даврасида яхши фильмлар кўриб ўтказинг. Устозларингиз, дўст-у биродарларингизни ҳам табриклаб қўйишни унутманг.

@kinolaboratory
ИНСЦЕНИРОВКА САНЪАТИ

Инсценировка атамаси лотинча In«устида», «ичида» ҳамда scaena«саҳна» сўзларидан олинган бўлиб, «саҳнада» деган луғавий маънони англатади.

Инсценировка бу – драматик формада ёзилмаган адабий асарни театр саҳнаси ёки экранга мослаштириш.

Антик драма ва Шекспир даврида бўлганидек ёзма манбалардан эркин фойдаланишдан фарқли равишда, инсценировка янги мустақил асар яратишни эмас, балки мавжуд насрий асарни театр саҳнаси ёки экранга мослаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.

Агар инсценировка давомида муаллиф оригинал асардан узоқлашиб кетса, сценарий «муайян асар мотиви асосида яратилган», деб юритилса тўғрироқ бўлади.

Шунингдек, инсценировка-монтаж деган тушунча мавжуд. Бунда бир нечта асарлар ўзаро умумлаштирилиб, яхлит драматик асар сифатида инсценировка қилинади (бир муаллиф ёки бир нечта муаллифларники).

Инсценировка принциплари:
- аҳамияти унча катта бўлмаган эпизод ва қаҳрамонларни олиб ташлаш ёки бирлаштириш;
- асар ғоясига хизмат қилувчи янги эпизод ва қаҳрамонларни киритиш;
- воқеалар географиясини қисқартириш;
- диалогларни соддалаштириш;
- тезлик ва темп ҳақида унутмаслик.

Адабий асарда муаллиф қаҳрамоннинг ички ҳолати ва кечинмалари ҳақида 50-бет эринмай ҳикоя қилиши мумкин. Аммо саҳна бу 50 бетлик кечинмани бир эпизодда, битта ҳаракат билан кўрсатишни талаб қилади. Инсценировкада қаҳрамонларнинг узундан-узоқ ҳаёт йўли, феъл-атворининг ўзига хос ҳусусиятлари ҳақида ёзилган яхлит бобларни бир кўринишга жойлай билиш керак.

Ўқувчи китобни ўқир экан, хоҳлаган жойида ёпиб қўйиши ва кўнгли тусаганида қайтиб ўқиши мумкин. Зерикса – бир-икки бобни ташлаб, давомидан ўқиб кетаверади. Аммо кинотеатрда фильмни кўриб ўтирганда бунинг иложи йўқ. Шунинг учун, илтимос, томошабинни асранг. Унинг асабига ўйнаб, узундан узоқ саҳналар билан қийнаманг. 600-800 бетлик роман нима бўлган тақдирда ҳам 1,5-3 соатлик фильмга жойлашиши шарт ва мажбурий.

@kinolaboratory
#kinooqimlar

Ўртоқлар, кинематограф тарихини биргаликда ўрганишни давом эттирамиз!

Илгари хабар берганимиздек, “КиноЛаборатория” телеграм-каналининг ўқувчилари учун устозимиз Ойбек Вейсал ўғли кино санъатидаги йўналишлар, оқимлар ва тўлқинлар ҳақида постлар ёзиб бермоқдалар (уларни #kinooqimlar хаштеги орқали излаб топишингиз мумкин).

Бундан аввал киноавангард ва киноэкспрессионизм ҳақида суҳбатлашган эдик. Энди эса Италия неореализми ҳақидаги мақоланинг биринчи қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.

@kinolaboratory
#kinofakt
Постер (инг. poster – «афиша, эълон, плакат») кинофильм рекламасида муҳим аҳамият касб этувчи элемент. Кўп ҳолларда кинотеатрга келган томошабин айнан постерга қараб у ёки бу фильмга чипта сотиб олади. Дунёдаги илк кинопостер ака-ука Люмьерларнинг «Ҳўл бўлган суғорувчи» («Политый поливальщик» \ «L'Arroseur Arrosé», 1895) комедияси учун мусаввир Марселина Озоль томонидан яратилган эди. Афиша дизайнида постимпрессионист рассом Тулуз-Лотрекнинг таъсирини сезиш мумкин.

@kinolaboratory
Григорий Чухрай, Реваз Чхеидзе, Георгий Данелия, Глеб Панфилов, Василий Шукшин, Александр Митта, Андрей Тарковский, Андрон Михалков-Кончаловский ҳамда Никита Михалков. Рус совет киносининг энг етук режиссёрлари. Уларнинг ҳаммаси ВГИК битирувчилари эканини билсангиз керак. Аммо бу ижодкорларнинг барчасига турли йилларда бир киши педагоглик қилганини биласизми?

@kinolaboratory
⚠️ДИҚҚАТ!⚠️
АЪЗАМ ИСҲОҚОВ "ЎЗБЕКИСТОН КИНОАРБОБЛАРИ" ИЖОДИЙ УЮШМАСИ АТРОФИДАГИ ВАЗИЯТ ҲАҚИДА ЎЗ ФИКРЛАРИНИ БАЁН ЭТДИ

Ассалому алайкўм ҳурматли кино санъати мухлислари!
4-июнь санасида Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси Бошқарувининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтганидан хабаринглар бор.

Унда:
2018-йилда Президент қарори билан нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида қайта ташкил қилинган Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси молиявий манбаалари аниқ эмаслиги, ҳанузгача "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси" ДУК биносида ижарада турганлиги, молиявий танқислиги, Уюшма ва киноижодкорлар олдида қатор муаммолар мавжудлиги, киноижодкорларни рағбатлантириш учун таъсис этилган "Олтин Ҳумо" миллий кинотақдимотини бу йил ҳам ўтказиш масаласи кўриб чиқилди.

Президентимизнинг 2018 йил 24 июлдаги “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида “Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси” давлат муассасасини унинг балансида бўлган мол-мулк ва бошқа моддий-техник қимматликларни (кўчмас мулкни бепул фойдаланишга) топшириш орқали нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.” деб белгилаб қўйилганига қарамай Ижара ҳақи тўланмагани учун эгаллаб турган жойларидан кўчиш тавсия этилган.

Киноарбоблар уюшмаси ҳозир, шу тобда Кинохроника студияси биносидан кўчаяпти.

Маълум бўлишича, Агентлик ходимлари хатто улар шу кунгача фойдаланаётган стол-стуллар, айрим жиҳозларни "опись" қилиб топшириб кетишни талаб этишаётган экан.

Буларнинг ҳаммаси Агентлик раҳбариятининг Президентнинг 3880-сон қарори талабларини бажармаганидан, Қарорга зид равишда, шу кунгача Киноарбоблар уюшмаси балансига на бир молк-мулк, на маблағ, на бепул фойдаланишга кўчмас мулк бермаганидан содир бўлаяпти. Ваҳоланки, бу юқорида қайд этгилган қарор билан кўзда тутилган эди.

Хатто ҳозир ҳам Ўзбеккинодагилар Киноарбоблар уюшмасига бирор нарсани раво кўришни исташмаяпти.

Мен алоҳида Уюшма раиси Матёқуб ака Матчоновга, унинг ўринбосари Жўрабек Рўзиметовга, волонтёр йигитларимизга раҳмат демоқчиман. Ўша куни Бошқарув йиғилишида Бошқарув аъзолари ҳам гувоҳ бўлишди. Бу инсонлар меҳнатларига ҳақ олмасалар ҳам, шароитлар бўлмаса ҳам барча қўлларидан келган ишни қилишган. Лекин барча нарсанинг, уларнинг имкониятларининг ҳам чегараси бор экан. Агентлик раҳбарияти, ходимлари Президент билан Бош вазирнинг топшириқларини бажармаяпти-ку сиз билан бизнинг таклифларимизни инобатга олардими? Биз гувоҳ бўлдик: 2019 йил 10 декабрда Бош вазир томонидан имзоланган Баённоманинг Киноарбоблар ижодий уюшмаси билан боғлиқ бирорта банди, "Ўзбеккино" МАга берилган аниқ-лўнда топшириқлар бажарилмаган. Ваҳоланки, Киноарбоблар уюшмаси барча таклиф ва тегишли ҳужжатларни Агентликка тақдим этган экан. Шунинг учун уюшма аъзоларининг ўзи, бевосита ҳамма инстанцияларга мурожаат қилишимиз, бу йўлда кучларимиз, билим ва ғайратимиз, имкониятларимизни бирлаштиришимиз зарур бўлади.

Ҳамма киноижодкорлар, киномухлислар, кино санъатини севувчи барча инсонларга мурожаат қилиб, уларни Киноарбоблар ижодий уюшмаси ишига хайрихоҳлик қилишга, қўлдан келган моддий ва маънавий ёрдамларини аямасликка чақираман.

Киноарбоблар ижодий уюшмаси фаолиятини қўллаб-қувватлаётган барча инсонларга миннатдорлигимизни билдирамиз.

Шахсан мен:
"Ўзбеккино" Агентлиги ходимлари хатти-ҳаракатларига: ОТА-ОНАСИНИНГ ҲОЛИГА БЕФАРҚ БЎЛГАН ОҚПАДАР, НОНКЎР, НОКАСЛАРнинг иши сифатида баҳо бераман.
Рахмат.

Аъзам Исҳоқов,
Ўзбекистон Киноарбоблар уюшмаси Бошқаруви аъзоси, киноташкилотчи.

@kinolaboratory
#kinooqimlar

Ўртоқлар, кинематограф тарихини биргаликда ўрганишни давом эттирамиз!

Илгари хабар берганимиздек, “КиноЛаборатория” телеграм-каналининг ўқувчилари учун устозимиз Ойбек Вейсал ўғли кино санъатидаги йўналишлар, оқимлар ва тўлқинлар ҳақида постлар ёзиб бермоқдалар (уларни #kinooqimlar хаштеги орқали излаб топишингиз мумкин).

Ўтган сафар Италия неореализми ҳақидаги илк мақолани эълон қилган эдик. Бугун шу мавзудаги иккинчи мақолани эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда неореализм оқимининг “отаси” Роберто Росселини ҳақида сўз юритилади.

@kinolaboratory
2016 йил 29 декабрь куни kun.uz сайтида "Тарихдаги илк киносеанс қандай бўлган?" номли мақола чиққан экан. Унда ака-ука Люмьерларнинг 1895 йил 28 декабрь куни ўтказган илк киносеанси ҳақида батафсил маълумот берилган. Мазкур мақолани "КиноЛаборатория" телеграм-каналининг ўқувчилари билан бўлишишга қарор қилдик.

@kinolaboratory
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"КиноЛаборатория" телеграм-каналининг барча ўқувчиларини Мустақиллик байрами билан табриклаб, устозимиз Фатҳулла Маъсудов ижросидаги Ойбек домланинг "Ўзбекистон" шеърини эътиборингизга тақдим этамиз.

@kinolaboratory
#КўчирмаПродакшн, яъни плагиаторлик ҳолатларини нафақат ўзбек, балки жаҳон киносида ҳам тез-тез учратиш мумкин. Бироқ бир-бирига ўхшаш тасвирий ечимларни ҳар доим ҳам плагиат деб бўлмайди. Кинода иқтибос, оммаж, аллюзия, пародия ва пасхалка каби тушунчалар мавжуд.

Бугун улар ҳақида бафуржа суҳбатлашсак.

@kinolaboratory