КЕЛИНГ, ҚУРЪОН ЎҚИЙМИЗ
1.75K subscribers
1.4K photos
2.08K videos
15 files
3.84K links
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир», дедилар»
Download Telegram
Аллоҳга сўнгги бор ибодат қилаётгандек ибодат қилинг

– намозида хушуъ йўқлигидан шикоят қиладиганларга айтамиз: намозни умрингизда охирги марта ўқиётгандек ўқинг.
– Аллоҳни зикр қилаётганда қалби ҳозир бўлмаётганидан шикоят қилаётганларга айтамиз: умрингизда охирги марта зикр қилаётгандек зикр қилинг.
– рўза тутса ҳам, тақво ҳосил бўлмаётганидан шикоят қилаётганларга айтамиз: умрингизда охирги марта тутаётгандек рўза тутинг.
– ҳаж, умра қилса ҳам, ўзида ўзгариш сезмаётганларга айтамиз: умрингизда охирги марта қилаётгандек ҳаж, умра қилинг.
– ҳаёт билан видолашаётгандек ибодат қилиш Аллоҳга муомалангиздаги қоидангиз бўлсин.
– ҳар қандай ибодатга киришишдан олдин мана шу ибодат мен учун бу дунёдаги энг охирги ибодат деб, масалан, шу намоздан кейин дунё билан хайрлашиб, қабримга йўл оламан, деб тасаввур қилинг.

Ёки сиз ўлим тўсатдан келишига иймон келтирмаганмисиз?

Ёки сиз банданинг ажали қачон, қаерда келишини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмаслигига иймон келтирмаганмисиз?

Ёки сиз атрофингиздаги куч-қувватга тўлган, мол-давлати гуллаб-яшнаган, гўзал, соппа-соғ, ёш эркагу аёлларнинг кўз очиб-юмгунча, кутилмаганда, тўсатдан вафот этаётганини кўрмаяпсизми?

– ҳар қандай ибодатдан олдин мана шулар ҳақида ўйлаб, хаёлингиздан ўтказиб олишингиз керак. Ана шунда Аллоҳ таоло сизга хушуъ, сакинат ва хотиржамлик эшикларини очади. Шундагина намозингиз энг хушуъли намоз, рўзангиз энг мукаммал рўза, зикрингиз энг афзал зикр, ҳажингиз чинакам ҳаж бўлади.

Набавий тарбия:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Видолашаётган одамга ўхшаб намоз ўқинг», деганлар. Дунё билан видолашаётган, фарзандлари билан, жуфти ҳалоли билан, тижорати билан видолашаётган, дўстлари билан, ширин орзу-ҳаваслари, истак-хоҳишлари билан видолашаётгандек намоз ўқинг.


©️Усома Миншавийнинг
📚"Аллоҳ сари йигирма бекат" китобидан

👉http://t.me/nunnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹
Қуръон барча қобилиятларингизни ривожлантиради


📲Яқинларингизга ҳам улашинг👇👇
@Keling_Quron_organamiz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Болажонлар_учун
#Қуръони_карим_таълими

КААФИРУН сураси

Устоз Абдулбосит қори Қобилов билан бирга Қуръони Карим таълими.

📲Яқинларингизга ҳам улашинг!👇👇
@Keling_Quron_organamiz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#ҚУРЪОН

📖 "АЛАҚ" СУРАСИ

🔊
Дониёр қори

⌚️ 01:37

💡Алақ - лахта қон. Бу ерда она қорнидаги ҳомиланинг ривожланиш жараёнидаги бир босқич, яъни лахта қуюқ қонга айланган ҳолати муроддир.

┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉

@Keling_Quron_organamiz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расулуллоҳга_салоту_саломлар_бўлсин

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, мен сизга кўп салавот айтаман. Уларнинг қанчасини сизга ажратайин?*» дедим. У зот: «Истаганингча», дедилар. «Тўртдан бириними?» дедим. У зот: «Хоҳишинг, лекин бундан кўпайтирсанг, ўзингга яхши», дедилар. «Ярминими?» дедим. У зот: «Хоҳишинг, лекин бундан кўпайтирсанг, ўзингга яхши», дедилар. «Учдан иккисиними?» дедим. У зот «Хоҳишинг, лекин бундан кўпайтирсанг, ўзингга яхши», дедилар. «Унда барчасини сизга ажратаман**», деган эдим, «Ундай бўлса, ғамларинг арийди, гуноҳларинг кечирилади», дедилар».

Абу Ийсо айтади: «Бу ҳадис ҳасандир (саҳиҳдир).  Термизий ривоят қилган.

* Ўзим учун қилмоқчи бўлган дуоларимнинг қанчасини салавотга айлантириб сизга салавот айтайин.

** Уламолар қуйидагича изоҳ беришган:
1. Дуоларимнинг барчасини салавотга айлантириб сизга салавот айтаман ва шу билан кифояланаман.
2. Ҳар сафар ўзимга дуо қилганимда сизга салавот айтаман.


┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉

@Keling_Quron_organamiz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#ҚУРЪОН

📖 "ҚАДР" СУРАСИ

🔊
Дониёр қори

⌚️ 00:46

💡Қадр сўзининг турлича маънолари бор. Жумладан қадр-қиммат, ўлчов, миқдор. Бу ерда буларнинг ҳар бири тўғри келаверади. Зеро, бу кечанинг қадр-қиммати минг ойдан улуғлиги ва бу кечада бир йиллик ишлар ўлчаниб, режалаштирилиши бунга далил бўла олади.

┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉

@Keling_Quron_organamiz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#ҚУРЪОН

📖 "БАЙЙИНА" СУРАСИ

🔊
Дониёр қори

⌚️ 02:17

💡 Баййина - ҳужжат.
Ҳужжатдан мурод бу ерда, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Суранинг номини «Лам Якун» деб ҳам юритилади. Унда кофир ва мушриклар, то Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлиб келгунларича, ўзларининг куфроний ақидаларидан ажрамаганлари, кейин эса баъзилари куфрдан халос топиб, Исломга киргани ва баъзилари куфрда қолгани, ибодатда ихлос зарурлиги, охиратда мўминларга ва кофирларга қилинадиган муомалалар тўғрисида маълумот берилади.

┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉

@Keling_Quron_organamiz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#ҚУРЪОН

📖 "ЗАЛЗАЛА" СУРАСИ

🔊
Дониёр қори

⌚️ 00:58

💡Залзала-зилзила, ер қимирлаши. Бу сурада қиёматнинг қойим бўлишида Ернинг жунбушга келиб қимирлаши ва тилга кириб гапириши ва номаи аъмол битиклари тасвирланган.

┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉

@Keling_Quron_organamiz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#ҚУРЪОН

📖 "АДИЯТ" СУРАСИ

🔊
Дониёр қори

⌚️ 01:03

💡Адият - чопувчи (от)лар. Сурада жангларда матонат кўрсатадиган чопқир отлар номига қасамёд этиш билан Аллоҳ таоло баъзи ношукур инсонларнинг ўз холиқига итоатсиз, дунёпараст эканликларини таъкидлайди.

┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉

@Keling_Quron_organamiz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг куняларини топинг.

📚"Тасвирдаги ҳикматлар" китоби
Anonymous Quiz
48%
қозил умма (умматнинг қозиси)
31%
далилур расул (Расулуллоҳнинг йўлбошловчиси)
21%
ҳибрул умма (умматнинг олими)
Ҳандақ ғазотининг яна бир номини топинг.

📚 "Ислом тарихи" китобидан
Anonymous Quiz
56%
Бану Назир ғазоти
38%
Уҳуд ғазоти
7%
Уҳуд ғазоти
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Болажонлар_учун
#Қуръони_карим_таълими

КАВСАР сураси

Устоз Абдулбосит қори Қобилов билан бирга Қуръони Карим таълими.

📲Яқинларингизга ҳам улашинг!👇👇
@Keling_Quron_organamiz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#ҚУРЪОН

📖 "ҚОРИА" СУРАСИ

🔊
Дониёр қори

⌚️ 01:01

💡Қориа - зарба берувчи, яъни, қиёмат шиддати. Демак, сура қиёмат куни номларининг бири билан аталади.

Унда маҳшаргоҳдаги одамларнинг парвоналардек тўзиб юришлари, тоғу тошлар шунчалик оғир жисмлар бўлишига қарамай Аллоҳнинг амри билан тўзиган юнг каби тўзонга айланиши каби қиёмат ҳодисаси тасвирланади. Ана ўша куни кимнинг амал тарозиси оғир келса - бахтли, енгил келса - бахтсиз бўлиши ва оташи дўзахга маҳкум этилиши таъкидланади.

┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉

@Keling_Quron_organamiz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#ҚУРЪОН

📖 "ТАКАСУР" СУРАСИ

🔊
Дониёр қори

⌚️ 00:53

💡Такасур - тўплаб кўпайтириш иштиёқида бўлмоқ демакдир.

Сурада мол-дунё тўплаш ҳаракати билан овора бўлиб, Аллоҳни ёд этиш ва Унинг буйруқларини бажаришга вақт тополмай қолган дунёпараст кишилар қораланади. Лекин улар ҳақиқатни билиб, чуқур идрок этганларида бундай қилмасликлари, дунёпарастлик оқибатини эса яқинда, яъни, ҳаётдан кўз юмгач ҳамда охиратдаги жазони муқарар эканини билганларидан кейингина англашлари, шунингдек, ўша куни ато этилган неъматлардан ҳисобот олиниши тўғрисида огоҳлантирилади.

┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉

@Keling_Quron_organamiz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ҚАНДАЙ ҚИЛИБ МУВАФФАҚИЯТГА
ЭРИШИШИНГИЗ МУМКИН

Муҳим шахс бўлиш учун сиздан мудир бўлиш талаб этилмайди ёки буюк шахс бўлиш учун лидер ёки раис бўлишингиз ҳам шарт эмас. Лекин сиз  ишингиз, таълим йўналишингиз, касбингиз қандай бўлишидан қатъи назар, юқоридагиларнинг бари бўлишингиз мумкин. Порлаб турган қуёш бўлиш қўлингиздан келмаётган бўлса, осмондаги бир юлдуз бўлинг. Агарда китоб ёзиш қўлингиздан келмаса, лаё­қатли нотиқ бўлинг, одамлар бир қарашингизнинг ўзида сиздан қониқиш ҳосил қилсин. Орзуингиздаги киши бўлишни эплай олмадингизми, у ҳолда нима иш билан шуғулланаётган бўлсангиз, ана ўшани пухта бажаринг. Бу ўринда сизнинг вазифангиз лавозимингизнинг қандай эканлиги эмас, аксинча, сиз тақдим қилаётган маҳсулда. Ўзингиз эгаллаб турган ўринда энг афзал инсон бўлинг!
Кўзлаган мақсадингизга эриша олмаганингиз, бу мағлубият эмас, лекин ҳаракатдан тўхтаб қолганингиз ҳақиқий мағлубиятдир. Мағлубиятни кутманг. Ғалаба уни икки қошининг ўртасига тик қадаб, мақсад қилганларга насиб этади.  Атрофингиздаги барча нарсалар сизни ноумидликка чорласа ҳам, ҳеч қачон умидсизланманг! Унутманг, ҳамма нарса Аллоҳнинг иродаси билан бўлади, Аллоҳ таоло ҳамма нарсага қодир! Ноумид бўлманг!

👇👇👇
Мақолани тўлиқ ўқиш учун

©️Ҳассон Шамсий Пошонинг
📖 "Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар" китобидан


👉http://t.me/nunnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#ҚУРЪОН

📖 "АСР" СУРАСИ

🔊
Дониёр қори

⌚️ 00:28

💡Аср билан Аллоҳ таоло қасамёд этиб, сурада баён этилган тўрт хислатдан маҳрумликда яшаган инсоннинг бутун умри зиёнкорлик ва бахтсизликда ўтган деб ҳисобланишини таъкидлайди. У тўрт хислат-имон, солиҳ амал, ҳақиқатпарвар ва сабрли бўлишга бир-бирини тарғиб этишдир.

┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉

@Keling_Quron_organamiz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#ҚУРЪОН

📖 "ҲУМАЗА" СУРАСИ

🔊
Дониёр қори

⌚️ 00:55

💡Ҳумаза - бировнинг ортидан имо ишоралар билан ғийбат қилувчи шахсдир. Сурада дунёпарастликка ўта берилиб, фақат бойликка суянувчи, ўзгаларни писанд қилмай устиларидан кулувчи куфрга кетган шахслар қораланиб, уларнинг охирати ачинарли экани уқтирилади.

┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉

@Keling_Quron_organamiz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM