Qashqadaryo IIB | Rasmiy kanal
10.1K subscribers
39.8K photos
8.03K videos
9 files
19.6K links
veb-sayt: https://qviib.uz/
Qashqadaryo viloyati IIB Ахborot xizmati rasmiy telegram kanali. https://t.me/kashuvd
Huquqqiy targ'ibot kanali: https://t.me/Qashiibhuquqtargibot
Qashqadaryo IIB YHXB | Rasmiy kanal: https://t.me/kashyhxb
Download Telegram
Яккабоғ туманида жойлашган жамоатчилик назорати масканларида тунги хизмат
Бедарак йўқолган вояга етмаган шахс; Раззоқова Севинч Абдурасул қизи, 2005 йил 10 майда Шаҳрисабз туманида тўғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти тугалланмаган ўрта, 30-сонли умумий ўрта таълим мактаби 8-синф ўқувчиси. Шаҳрисабз тумани, “Чоршанбе” маҳалла фуқаролар йиғини, Чоршанбе қишлоғида яшайди. Алоҳида белгилари; Буйи 160-165см, оқдан келган, озғиндан, юзида сепкили бор, сочи калта елкага тушиб туради жигар рангда, юзи “чузинчоқ” шаклда, сочи малла рангда, кўзлари қисиқ, малла рангда, бурни “пучиқ” ўртача, қулоқлари ўртача катталикда, қошлари ёйсимон қалин қора рангда, лаблари ўртача қалинликда, тишлари табиий, оёқ улчами “37”.
Эгнида; қора рангли футболка, кук рангли женси шим ва аёллар оёқкийими бўлган, қўлида орқага тақиб юриладиган кулранг спорт сўмкаси ва сўмка ичида оқ кофта, бир дона куйлак бўлган.
Ҳозирда вояга етмаган С.А.Раззоқовани қидириб топиш бўйича қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.
1999 йил 24 ноябрь куни Косон тумани тўғилган Ҳабибов Жалолиддин Хасан ўғли жиноят содир этиб, тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговдан бўйин товлаб ноъмалум томонга қочиб кетиб яширинганлиги сабабли. 2019 йил 4 июль куни қидирув эълон қилинган. Ҳабибов Жалолиддин Хасан ўғли 2019 йил 4 сенябрь куни Тошкент шахридан келган вақтида Қарши шаҳар Самарқанд автошохбекатида Косон тумани Ички ишлар бўлими Жиноят қидирув бўлинмаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинди ва жиноятга жазо муқаррарлиги таъминланди.
Худудларда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида кенг қамровли профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Шу жумладан Дехқонобод тумани ИИБ ходимлари томонидан фуқароларининг хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда ахоли уртасида содир этилиши мумкун булган кўнгилсизликларнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Шаҳрисабз шаҳар худудида “Қорадори-2019” тезкор – профилактик тадбирини ўтказиш давомида, Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҲПБ катта инспектори майор Ж.Мўминов томонидан 2019 йил 3 сентябрь куни Турон МФЙ, Янгиобод кўчаси 181-уй кўздан кечирилганида, шу хонадонда яшовчи 02.08.1951 йилда туғилган Аксенов Александр Асанович томонидан ховлининг томорқа майдонида 9 туп ўткир хидли каннабис ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги хамда ховлининг кириш қисмидаги омборхонасида 1 туп каннабис ўсимлигини қуритиш мақсадида, 3 литр сиғимли банкада ва қора целлофан пакетда ушбу ўткир хидли ўсимлик баргларини қуритилган холда сақлаб келаётганлиги аниқланди.
2019 йил 24 август куни Миришкор тумани ИИБ 3-сонли ИИБ ҲПГ ИИО ТП профилактика катта инспектори капитан С.Донияров, Миришкор тумани ИИБ 3-сонли ИИБ ҲПГ ИИО ТП профилактика инспектори лейтенант Р.Бадалов, профилактика инспекторларининг ЖТС бўйича ёрдамчилари А.Ширинов ва Л.Бозоровларнинг ташаббуси билан вилоят миқёсида ўтказилган “Тонг-қидирув” тезкор профилактик тадбири давомида, Ўз.РЖКнинг 97-м 2-қ “в,ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этгани учун, Қарши шаҳрида жойлашган 35-сон манзил колониясида жазо муддатини ўташ давомида, жазони ўташдан бўйин товлаб манзил колониясидан қочганлиги учун, 2019 йилнинг 6-июнь куни ЖИБ Миришкор тумани суди томонидан ЖКнинг 105-м 1-қ билан қидирув эълон қилиниб, 35-сон манзил колонияси томонидан қидирувда бўлган, Миришкор тумани, Чандир МФЙда яшовчи, 1993 й.т. Холбоев Рамазон Элбаевични, Миришкор тумани, Чандир МФЙ ҳудудидан ушланиб, Қарши шаҳридаги 5-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Қашқадарё вилояти Ички ишлар органларида семизлик даражалари бўйича ҳисобга олинган ходимлар билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида ижобий натижаларга эришилиб, жорий йилнинг март ойи ҳолатига кўра вилоят Ички ишлар органлари тизимида мавжуд жами 1163 нафар семизлик даражаларига киритилган ходимлардан 188 нафари 2019 йилнинг 31 апрель куни ҳолати бўйича ортиқча вазндан халос бўлган бўлса; ходимларни қайта антропометрик параметрларини қайта ўлчаш натижасида 2019 йил 30 июнь куни ҳолатига жами 741 нафар шундан, I-даражага 484 нафар (30 ёшгача 80 нафар, 40 ёшгача 308 нафар, 50 ёш ва ундан юқори 96 нафар), II-даражага 237 нафар (30 ёшгача 20 нафар, 40 ёшгача 154 нафар, 50 ёш ва ундан юқори 63 нафар), III-даражага 18 нафар (30 ёшгача 1 нафар, 40 ёшгача 12 нафар, 50 ёш ва ундан юқори 5 нафар) ва IV–даражага 2 нафар (40 ёшгача 1 нафар, 50 ёш ва ундан юқори 1 нафар) ходим семизлик даражаси бўйича рўйҳатга олинган бўлса, 182 нафар ходим семизлик даражалари бўйича рўйҳатдан чиқарилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири генерал-лейтенант Пўлат Раззоқович Бобожоновнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида вилоят Ички ишлар бошқармаси қошида ҳам замонавий кутибхоналар уйини ташкил этиш ташаббусини илгари сурган эди. Мазкур ташаббус натижасида бошқарма қошида замонавий ва кўркам “Дор ул-кутуб”-“Китоблар уйи” қуриб битказилди ҳамда фаолит олиб бориш учун “Қарши китоб дунёси” масъулияти чекланган жамиятга шартнома асосида ижарага берилди.
Китоблар уйи барча қулайликларга эга бўлиб, унда 4 мингдан ортиқ бадиий, илмий ва ўқув адабиётлари мавжуд. Ёруғ ва шинам залда ўтириб, китоб мутолаа қилиш учун шароит яратилган бўлиб, эътиборлиси, бу ерда ўқилган китоблар учун китобхонлардан ҳеч қандай ҳақ олинмайди. Шунингдек залда ўрнатилган 3 та компьюторлар орқали тўғридан-тўғри интернет тармоғига уланиш, керакли адабиётларни электрон кўринишда юклаб олиш ва ахборот ташувчи мосламаларда ўзи билан олиб кетиш имконияти яратилган.
Forwarded from ZiyoNews | Rasmiy®
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси огоҳлантиради👆👆👆

Мазкур видеороликда кўпчилигимиз деярли ҳар куни кузатадиган аммо кўпам эътибор бермайдиган ҳолатлар тилга олинади.

Қашқадарё вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси юртдошларимизнинг яхши куни тинч ва осойишта ўтишини тилаган ҳолда, мазкур видеороликда тилга олинган ҳолатларга амал қилишни тавсия этади.

Қашқадарё вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати
Ички ишлар вазири томонидан тасдиқланган режага асосан жорий йилнинг 9 сентябрь куни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Қабуллар жараёнида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, кўпдан буён аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга шу жойнинг ўзида, тезкорликда ижобий ечим топилишига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, сайёр қабул давомида жами 69 та мурожаатлар қабул қилиниб, мазмуни бўйича таҳлил қилинганида, хизматга қайта тиклаш ва ишга кириш масаласида, суриштирув ва тергов ҳаракатлари масаласида, ички ишлар органлари ходимларининг ноўрин хатти-ҳаракатларидан норозилик масаласида, паспорт масаласида, ички ишлар органлари билан боғлиқ бошқа масалаларда, ички ишлар органларига оид бўлмаган масалалар куриб чиқилди. Сайёр қабул жараёнида фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилганлиги боис, миннатдорлик билдирдилар.