Qashqadaryo viloyati transport boshqarmasi
277 subscribers
2.39K photos
251 videos
947 links
Qashqadaryo viloyati transport boshqarmasi rasmiy sahifasi
https://t.me/kashtransport_murojaatbot orqali murojaat qoldirishingiz mumkin.
Download Telegram
Эртадан жамоат транспортида ниқобсиз юриш мумкин эмас

Бугун Бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа кўра, автомобиль транспортида йўловчи ташишда санитария-гигиена қоидаларига амал қилинишини эътиборга олиш лозимлиги белгиланди.

Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 17 март кунидан жамоат транспорти (автобус, микроавтобус, йўналишсиз такси) хизматидан фойдаланганда, ҳайдовчи ва йўловчилар албатта тиббий ниқобда бўлиши кераклигини маълум қиламиз. Йўловчиларнинг жамоат транспортига ниқобсиз чиқиши қатъиян тақиқланади.

Қолаверса, тартибга кўра, йўловчи ташувчи транспорт воситалари ҳар 4 соатда дезинфекция қилиниши бошқарма томонидан назоратга олинади.

Ушбу тартиб вилоят бўйича амал қилади.

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Forwarded from Qashqadaryo xabarlari  (Ahror Sodiqov)
Зойир Мирзаев: Охирги 10 кун ичида вилоятимизда 8000 нафардан ортиқ фуқарода тест олинган ва бирорта вирус аниқланмагани қувонарли

Аммо, эҳтиёткорлик ва тартиб-интизом келгусида ҳар биримизни саломатлигимиз мустаҳкамлигига хизмат қилади. Шундай экан, жамоат жойлари ва транспорт воситаларида тиббий ниқобсиз юриш қонунчиликка асосан жаримага тортишга сабаб бўлади.

Вилоятимиздаги ижобий ҳолатни сақлаб қолиш мақсадида ҳар биримиз кўчага отланганда ниқобда бўлишимиз ва карантин қоидаларига амал қилишимиз талаб этилади.

ЭСЛАТМА: "Маъмурий жавобгарик тўғрисида"ги кодексининг 54-моддасида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган.

Каналга
уланиш👉@qashvilhokimligi
Forwarded from QASHQADARYO TELERADIOKOMPANIYASI (ABROR MUZAFFAROV)
🗓 17-mart sanasidan viloyatimizda jamoat transportlarida tibbiy niqobsiz yurish mumkin emasligi haqidagi xabarni ijtimoiy tarmoqlar orqali o'qidim. Ertalab ishga yo'l oldim. Vaqtni tejash maqsadida yo'nalishsiz taksida ishxonaga bordim. Yo'l davomida guvohi bo'ldimki, o'zining hayotiga befarq bo'lmagan, oila a'zolarining salomatligini o'ylagan yurtdoshlarimiz tibbiy niqobda. Ammo, niqob taqmaganlar ha deganda uchrayveradi. Kun bo'yi bu kabi holatlar e'tiborimda bo'ldi. Ishdan chiqib uyga avtobusda qaytishga qaror qildim. Chamasi 20 nafar yo'lovchisi bor avtobusga chiqdim. Yo'lovchilarning aksariyat qismi tibbiy niqobda. Haydovchi esa niqob taqmagan. Yo'l davomida yo'lovchilar soni ortib bordi. Manzilimga tushishdan oldin haydovchiga uning niqob taqishi kerakligini eslatdim. Foydasi bo'lmadi. Qashqadaryo viloyat Transport boshqarmasi rahbaryati bu masalaga e'tibor qaratadi degan umiddamiz.

Karantin qoidalariga rioya qiling.

Каналга уланинг
👉
https://t.me/qashqadaryo_trk
✈️ "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Душанбе шаҳрига мунтазам қатновларни кўпайтиради!

📆 2021 йилнинг 3 апрелидан Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳрига парвозлар сони кўпайтирилади.

Парвозлар ҳафтасига икки маротаба чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Авиачипталарни компаниянинг веб-сайтида, "Uzbekistan airways sales" ёки авиакомпания агентларининг офисларида сотиб олиш мумкин!


☎️ Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram |Facebook |Instagram |
Forwarded from Qarshi xalqaro aeroporti
МАҚСАД – ЙЎЛОВЧИЛАРГА МАКСИМАЛ ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИШ

Наврўз – янгиланиш ва яшариш айёми. Бу байрам арафасида Қарши халқаро аэропортининг аэровокзали ҳам Наврўзнинг таърифига монанд равишда янгиланмоқда
.

Айни пайтда аэровокзални кенгайтириш мақсадида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари қизғин паллага кирган. Бунда йўловчиларга барча қулайликларни яратишга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Замонавий, йирик қувватли юк етказиш лентаси ўрнатилаяпти. Қўшимча хизмат кўрсатиш хоналари барпо қилинмоқда.
Қурилиш-пардозлаш ишлари якунланиши билан аэровокзалда соатига ҳозирги 200 нафар ўрнига 400 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкони туғилади. Келгусида янги замонавий электрон тарозилар, инфокиоск, электрон китоб жавони ва йўловчиларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган бошқа ускуналар ҳамда жиҳозлар ўрнатилиши ҳам режалаштирилган.
ЯНГИ ЙЎНАЛИШДА ЯНГИ АВТОБУСЛАР ҚАТНОВИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бугундан Қарши шаҳрида 11-сонли автобус йўналиши ишга туширилди. Эътиборлиси, “Avtotrans Qarshi” унитар корхонасига қарашли 4 дона янги “Исузу” русумли автобус ушбу йўналишга қўйилди.

Маршрут Қарши туманидаги Хонобод ҳарбий қисмига туташ ҳудуддан бошланади. Автобуслар Тахтапул ва Араловул маҳалларидан ўтади, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, “Яшил бозор” савдо мажмуаси, Мотамсаро она ҳайкали каби объектлар бўйлаб ҳаракатланади. “Барака” савдо мажмуаси (эски Агора) йўналиш охирги нуқтаси этиб белгиланган.

Вилоят марказида 15 та автобус йўналиши харитаси ишлаб чиқилгани ҳақида аввал хабар бергандик. Ҳозирда 1-, 2-, 3-, 4-, 5-, 6-, 7-, 12-, 13-, 20- ва 30-йўналишларда автобус ҳаракати йўлга қўйилган.
Мавзуга доир: Тахтапул аҳолиси автобус хизматидан фойдаланади ;
Умида чойхонаси ва эски “Агора” мажмуаси оралиғида автобус қатнови йўлга қўйилди;
Қарши шаҳрида автобус йўналишлари сони 9 тага етди
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Forwarded from davletovuz
Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг мавжудлигини рақамли технологиялар (планшет) воситасида аниқлаш ва ушбу ҳужжатлар ҳайдовчининг ёнида бўлмаганлиги учун жавобгарликни қўллаш амалиётини бекор қилиш таклиф этилмоқда. https://meningfikrim.uz/uz/petitions/view/4911
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда, дарё кемаларида белгиланмаган жойларда, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонларида (шу жумладан тамбурларида), шаҳар ичида, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда қатнайдиган автобусларда, шунингдек таксиларда, йўналишли таксиларда ҳамда шаҳар электр транспортида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳаво кемаларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш БҲМнинг икки баравари (490 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
ҲАРАКАТДАГИ ЙЎНАЛИШЛАРГА ҚЎШИМЧА ЯНГИ АВТОБУСЛАР ЧИҚАРИЛДИ

Хабарингиз бор, ўтган йили вилоятимизга 50 та “Исузу” русумли янги автобус олиб келинганди.

Аҳамиятлиси, ҳужжат ишлари якунланиб, автобусларни босқичма-босқич йўналишларга жойлаштириш бошланди.

Кечадан Қарши шаҳри ичидаги 4- йўналишга 8 та, 13-йўналишга 4 та ҳамда 295-йўналишга 2 та янги автобус қўшилди.

Ҳаракатдаги йўналишларда автобус сонини кўпайтиришдан мақсад оралиқ интервални қисқартириш, бу даврни камида 4-5 дақиқага етказишдан иборат. Автобус тез-тез қатнаб турса аҳолига ҳам қулай бўлади, шунда йўловчи узоқ кутиб қолишига тўғри келмайди.

Таъкидлаш жоиз, қолган автобусларни ҳам қисқа фурсатда аҳоли хизматига сафарбар этиш кўзда тутилган. Бунинг учун вилоят марказида қатор янги автобус йўналишларини ишга тушириш белгиланган.

Бу ишлар амалга ошиши натижасида Қарши шаҳри ҳудудини автобус билан тўлиқ қамраб олишга эришилади.

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Бамайлихотирликка берилманг, жамоат транспортига ниқобсиз чиқманг! ❗️❗️❗️

Бугунги кунда вилоятимизда пандемия билан боғлиқ вазият барқарор бўлса-да, эътиборсизликка берилиш ярамайди. Касаллик хавфи олдини олиш учун аввало ҳамма мавжуд қоидаларга қатъий амал қилиши керак.

Карантин талаби юмшаганиданми, айрим кишилар бамайлихотир бўлиб қолгани сир эмас. Масалан, ниқоб тақишни унутаётганлар ҳам бор. Ваҳоланки, бу тартиб ҳали бекор бўлгани йўқ.

Айниқса, жамоат транспорти (автобус, микроавтобус, йўналишли ва йўналишсиз такси) хизматидан фойдаланишда бу ҳолат кўзга ташланяпти.

Эслатиб ўтиш керакки, хоҳ автобус, хоҳ такси бўлсин, унга ниқобсиз чиқиш мумкин эмас. Бу йўловчи саломатлиги учун муҳим.

Ҳушёрликни ошириш мақсадида автобусларда махсус эслатмалар жойлаштирилган.

Яна бир жиҳати, аввало бу қоидага ҳайдовчилар ҳам оғишмай риоя қилиши, йўловчилардан ҳам шуни талаб этиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати