Qashqadaryo viloyati transport boshqarmasi
273 subscribers
2.45K photos
263 videos
968 links
Qashqadaryo viloyati transport boshqarmasi rasmiy sahifasi
https://t.me/kashtransport_murojaatbot orqali murojaat qoldirishingiz mumkin.
Download Telegram
УМИДА ЧОЙХОНАСИ ВА ЭСКИ “АГОРА” МАЖМУАСИ ОРАЛИҒИДА АВТОБУС ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

“Самсунг” ва “Арбат” дўкони олдида, Насаф ва И.Каримов кўчалари кесишган чорраҳа атрофида йўловчи миндиришга одатланган, Миришкор, Нишон ва Талимаржон қатновчи такси ва автобус ҳайдовчилари учун эски “Агора” мажмуаси олдидаги автостанция охирги тўхташ нуқтаси қилиб белгиланган.

Ҳайдовчи ва йўловчилар эътирозини инобатга олиб, Умида чойхонаси ва эски “Агора” бозори оралиғида “Исузу” русумли 2 дона автобус қатнови йўлга қўйилди. Ҳозирда қатнов оралиғи ўртача 8-10 дақиқани ташкил этади. Йўлкира 1000 сўм. Бу эса йўловчиларга ҳам қулайлик туғдирмоқда. Келгусида автобус сонини кўпайтириш белгиланган.

Қарши шаҳридан Миришкор, Касби, Қарши тумани ёндаш ҳудудлари ва Нишон туманига кетувчи йўловчилар эски “Агора” мажмуаси олдидаги автостанциядан манзилга чиқиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👇👇
https://t.me/joinchat/TIkrlLu1h_NEObSe
СУНЪИЙ “СТОЯНКА”ЛАРДА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ

Вилоят марказида транспорт қатновини тартибга солиш, ноқонуний йўловчи ташишга чек қўйиш мақсадида бугун ҳам вилоят ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда назорат тадбирлари давом эттирилди.

Огоҳлантириш берилганига қарамасдан, Қарши шаҳридаги Насаф ва И.Каримов кўчаларида белгиланмаган жойдан йўловчи миндириш, сунъий “стоянка” ташкил этиб олиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда. Бу сафар шунчаки огоҳлантириш билан чекланилмади. Ҳуқуқбузарларга таъсирчан чоралар қўлланди.

Тадбирда лицензиясиз йўловчи ташиш ёки лицензия талабини бузиш ҳолатлари ҳам қайд этилди. Қоидабузарларга маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Аҳоли шикоятига кўра, Оқтепа ва Заҳокиморон маҳаллаларидаги кўп қаватли уйлар ҳудудида ҳам ўрганиш ташкил этилди. Жамоат тартибини бузиб, кўп қаватли уй олдидаги тураргоҳда йўловчи олишга уриниш ҳолатлари бартараф қилинди.

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👇👇
https://t.me/joinchat/TIkrlLu1h_NEObSe
Ўзбекистон Республикаси экспорт қилувчи корхоналар диққатига !!!

Экспортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, унинг ҳажмлари барқарор ўсишини таъминлаш, қолаверса, коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган чеклов чоралари оқибатида вужудга келаётган транспорт соҳасига тегишли муаммоларни тизимли ҳал этиш мақсадида Транспорт вазирлиги томонидан махсус Call-марказ ташкил этилди.

📞 Call-марказ рақами: +998 55 501 07 20

Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар, маҳсулотларингизни экспорт қилиш жараёнида транспорт соҳасига тегишли муаммолар вужудга келган тақдирда уларнинг ечими юзасидан мутахассисларга мурожаат қилинг.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Такси ҳайдовчиларига лицензия талаби бекор бўладими? Қачондан?

Расмий идора вакиллари йўналишсиз такси ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилган касб эгалари рўйхатига киритилишини бир неча марта таъкидлаб айтишган. Аммо ушбу масалада ҳануз ўзгаришлар бўлмаяпти.

👉 https://kun.uz/74009371

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
"O'zbekiston temir yo'llari" AJ boshqaruv raisi hamda O'zbekiston Respublikasi Transport prokuraturasi tomonidan Transportda huquqni muhofaza qiluvchi organlar muvofiqlashtiruvchi Kengashning 2020-yilda jinoyatchilik profilaktikasi va huquqbuzarliklarning oldini olish borasida amalga oshirilgan ishlar va kelgusidagi vazifalar yuzasidan yig’ilish bo’lib o’tdi.

👉@rjukarshi👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
ЙТҲ йўл носозлиги сабаб содир бўлса кўрилган зарар тўлаб берилади

Агар йўл транспорт ҳодисаси йўлнинг носозлиги сабабли содир бўлса ҳайдовчи (!) бу ҳақда мурожаат қилишга ҳақли. Бундай ҳолларда мурожаат Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўлларини назорат қилиш инспекцияси томонидан ўрганилади ва хулоса берилади. Агар ЙТҲга йўл носозлиги сабаб бўлганлиги тўғрисида хулоса қилинса кўрилган зарар суд томонидан ҳодиса юз берган йўлни балансда сақловчи ташкилот томонидан қоплаб берилади, деб маълумот бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Шу фурсатдан фойдаланиб, каналимиз аъзоларига ушбу масаланинг ҳуқуқий асоси борлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

“Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига кўра автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарни белгиланган тартибда ундириб олиш ҳуқуқига эга.

Яна бир муҳум маълумот: автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар деганда нафақат ҳайдовчи, балки йўл ҳаракати иштирокчилари ёки ажратилган минтақа ҳамда йўл бўйи минтақаси доираларида белгиланган тартибда рухсат этилган фаолиятни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади.


👉 @xushnudbek 👈
​​ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ СИФАТИНИ ОШИРИШГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ СЎРАЛДИ

Бугунги кунда вилоятимизда 300 дан ортиқ хўжалик юритувчи субъекти йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Улар тасарруфидаги 6000 дан зиёд транспорт воситаси аҳолига лицензия асосида хизмат кўрсатаяпти.

Маълумки, йўловчи ташиш инсон ҳаёти ва саломатлигига дахлдор. Фуқароларни манзилга хавфсиз етказиб қўйиш асосий мақсад бўлиши керак. Аммо бугунги кунда йўловчи ташиш сифатини тўлақонли даражада юқори, деб бўлмайди. Тартиб-интизом ва мавжуд қоидаларга беэътибор қараш ҳолатлари йўқ эмас.

Статистикага кўра, сўнгги вақтда вилоятимизда йўлларда энг кўп қоидабузарлик содир этиш ҳолати такси ҳайдовчилари ҳиссасига тўғри келмоқда. Баъзан улар йўл-транспорти ҳодисаси иштирокчисига ҳам айланяпти. Ўз навбатида бу йўловчи, қолаверса, ҳайдовчининг ҳаётига ҳам хавф туғдиради.

Бугун вилоят транспорт бошқармасида ташкил этилган учрашувда айни масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Тадбирга ташувчи корхоналар раҳбарлари таклиф этилди. Улар билан вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Н.Намозов, вилоят ИИБ ЙҲХБ бўлим бошлиғи Ш.Қўшоқов ва соҳага алоқадор мутасаддилар мулоқот ўтказди.

Таъкидландики, лицензия асосида фаолият ташкил этилган, бунга эътироз йўқ. Аммо тартиб-интизом ҳар доим ҳам таъминланмаяпти. Йўлга чиқишдан аввал транспорт воситасини техник, ҳайдовчини тиббий кўрикдан ўтказишга ҳамма ҳам жиддий қарамайди. Машина салонида озодалик йўқлиги, ҳайдовчининг номақбул юриш-туриши, йўлнинг исталган қисмида йўловчи олиб-тушириши ҳақли эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Учрашувда ташувчи корхоналарга лицензия талаблари бажарилиши эндиликда қатъий назоратга олиниши, тартибга амал қилмаганларга тегишлича чора кўрилиши билдирилди.

Ҳар бир корхонада ҳайдовчи сонидан келиб чиқиб, иш ўринларини қонунийлаштириш лозимлиги айтилди.
Иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари эшитилиб, саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Қашқдарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👇👇
https://t.me/joinchat/TIkrlLu1h_NEObSe
БОШҚАРМАДА ИШЛОВЧИ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ҲУРМАТ КЎРСАТИЛДИ

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармасида кам сонли бўлса-да хотин-қизлар ҳам фаол меҳнат қилиб келяпти. Бугун ташкилотда уларнинг ўз ўрни, ҳурмати бор.

Муҳим сана, 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан кичик тадбир ташкил этилди.

Аёллар шаънига табрик сўзлари айтилди.

Байрам муносабати билан хотин-қизларга гул ва совғалар улашилди.