Qashqadaryo viloyati transport boshqarmasi
273 subscribers
2.45K photos
263 videos
968 links
Qashqadaryo viloyati transport boshqarmasi rasmiy sahifasi
https://t.me/kashtransport_murojaatbot orqali murojaat qoldirishingiz mumkin.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_анжуманидан

Вилоятимизда қишлоқ ҳудудини туман маркази билан, туман марказини вилоят маркази билан боғлаш кўзда тутилган йўналишларга 700 дан ошиқ автобус ва микроавтобусга эҳтиёж бор.
Nasaf TV
ҚарМИИдаги тадбирда битирувчиларга бошқарма фаолияти таништирилди

Бугун Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида “Ёшлар бандлиги – тараққиётга илк қадам” мавзусидаги тадбирда олийгоҳнинг транспорт факультети битирувчилари учун Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси фаолияти тақдимоти ташкил этилди.

Ушбу тақдимотда бошқарма бўлим бошлиғи О.Ҳайитов ташкилот фаолияти қамрови, кадрлар таъминоти, бугунги кунда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Мулоқотда битирувчилар бошқармадаги бўш иш ўринлари, ишга кириш тартибидан хабардор бўлди.

Қайд этилдики, вилоятимизда ташув хизматлари кўрсатиш кўлами ортгани сари транспорт соҳаси малакали мутахассисларига ҳам талаб ошяпти.

Тадбирда ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.
Бошқарма олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтиришга доим тайёр экани билдирилди.

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Qarshi temir yo‘l vokzalidan mahalliy va shaharlararo qatnovchi poyezdlar jadvali.

Ma'lumot uchun e-ticket.railway.uz veb saytiga yoki Qarshi vokzali ma'lumotxonasi raqami +99875-227-24-65 ga murojaat qilishingiz mumkin.

👉@rjukarshi👈
ХОДИМЛАРНИНГ КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ДАРАЖАСИ БАҲОЛАНДИ

Икки кун мобайнида Қашқадарё вилояти транспорт бошқармасида ходимлар аттестациядан ўтказилди. Жараён Меҳнат кодекси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғриси”ги Низом талабларига асосан ташкил этилди.

Вазир ўринбосари раислигидаги тегишли комиссия ходимларнинг ўз вазифасига қай даражада муносиблигини, касбий тайёргарлиги ва салоҳиятини баҳолади. Аттестация саволларига берган жавобига қараб, ходим эгаллаб турган вазифасига ё “лойиқ”, ё “шартли лойиқ” ёхуд “нолойиқ” деб топилди.

Аттестация натижалари дарҳол эълон қилинди. Келгусида ҳар бир кадр замон талабидан келиб чиқиб ўз устида муттасил ишлаши, касбий тайёргарлигини ошириши лозимлиги таъкидланди.
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Карантин қоидасига амал қилинг, такси ва автобусга ниқобсиз чиқманг! ❗️❗️❗️

Вилоятимизда пандемик вазият барқарор бўлса-да, карантин қоидаларига беэътибор бўлиш ярамайди.

Карантин талаблари юмшатилганига қарамай, ҳозирда айрим қоидалар ҳали ҳам ўзи кучида эканини эслатиш жоиз.

Жумладан, бугунги кунда жамоат транспортидан ниқобсиз фойдаланиш тақиқланади.

Йўловчиларнинг автобус ва такси (йўналишсиз ва йўналишли)га ниқобсиз чиқишига йўл қўйилмайди. Ҳайдовчилар ҳам ниқобда бўлиши қатъий талаб қилинади.

Эслатиш жоиз, карантин қоидасига риоя этмаслик жавобгарликка сабаб бўлади.

Ҳурматли йўловчи ва ҳайдовчилар, ниқоб тақиш билан Сиз ўз саломатлигингизни асраган бўласиз.

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Аэропорт ва вокзалда карантин талабига риоя этилиши ҳолати ўрганилди

Вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Нарзулла Намозов бошчилигида Қарши халқаро аэропорти ва Қарши темир йўл вокзалида назорат тадбири олиб борилди. Бунда йўловчиларга хизмат кўрсатишда санитария қоидаларига қай даражада амал қилинаётганига асосий эътибор қаратилди.

Тадбир мобайнида Қарши халқаро аэропорти ва Қарши темир йўл вокзали кириш-чиқиш қисмларида ҳарорат ўлчаш асбоблари, антисептик воситалар, тиббий ниқоблар билан таъминланганлик даражаси кўздан кечирилди.

Бугунги шароитда касаллик тарқалиши олдини олиш учун барча зарур чораларни кўриш лозимлиги тушунтирилди. Амалдаги карантин талабларига қатъий риоя этилиши мақсадга мувофиқ бўлиши таъкидланди.

Аниқланган айрим камчиликларни дарҳол бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатма берилди.

Назорат тадбири Транспорт вазири раислигида ўтган йиғилишда берилган топшириқ ижроси доирасида ташкил этилди.

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Эълон 📢

ЯНГИ АВТОБУСЛАРГА ҲАЙДОВЧИЛИККА ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ‼️

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси
ҳамда бошқарма қошидаги "Транс Авто Қарши” унитар корхонаси раҳбарияти йўналишларга қўйилаётган автобусларни бошқариш учун тажрибали ҳайдовчиларни 💼 ишга таклиф этади.

Фаолият доираси: Қарши шаҳри ичи йўналишлари.

✳️ Номзодларга қўйиладиган асосий талаблар:
“Д” категорияли ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши;
Камида 3 йиллик иш стажига эга бўлиши.

Мурожаат учун телефонлар: +99899 662-62-68; +99891 458-25-81 📞

Суҳбат давомида барча саволларга батафсил жавоб берилади.

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/TIkrlLu1h_NEObSe
ЯНА БИР ЯНГИ АВТОБУС ЙЎНАЛИШИ ИШ БОШЛАДИ

Бугундан эътиборан Қарши шаҳрида 21-сонли шаҳар ичи автобус йўналиши йўлга қўйилди.

Ушбу йўналишга Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси қошидаги “Транс Авто Қарши” унитар корхонасига қарашли 6 дона янги “Исузу” русумли автобуслар чиқарилди.

Маршрут схемасига кўра, автобус қатнови Қарши тумани “Спутник” ҳудудидан бошланиб, Қарши шаҳар Қизил масжид кўчасида якунланади.

Йўналиш узунлиги 10 километрдан зиёдни, оралиқ интервал ҳозирча 10 дақиқани ташкил этади.

Йўловчи оқимидан келиб чиқиб, келгусида автобус сонини кўпайтириш мақсад қилинган.

Қайд этиш жоиз, “Транс авто Қарши” УКга ўтган йили 50 дона янги “Исузу” русумли автобус олиб келинганди. Ҳужжат ишлари якунланиб, автобусларни босқичма-босқич йўналишларга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга доир: Янги йўналишда янги автобуслар қатнови ташкил этилди

Ҳаракатдаги йўналишларга қўшимча янги автобуслар чиқарилди

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати