Qashqadaryo viloyati transport boshqarmasi
289 subscribers
2.32K photos
241 videos
919 links
Qashqadaryo viloyati transport boshqarmasi rasmiy kanali.
Download Telegram
Forwarded from NASAF TV UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ezgulik - xayriya avtokarvoni orqali 1200 ga yaqin Qashqadaryolik
talaba - yoshlar hamda imkoniyati cheklangan insonlar
manzilga olib kelindi.

👇🏻Kanalga ulanish uchun👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAFMrQyF9iQYEQ3jnng
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрига келиб таҳсил олаётган талабалар уйларига бепул етказиляпти
​​#Диққат!!!
Ҳурматли йўловчилар, ноқонуний таксилар хизматидан фойдаланманг!

Маълумки, юртимизда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида зарур чоралар кўрилаяпти. Жамоат транспорти воситаларини дезинфекциялаш ана шундай тадбирлардан биридир. Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси вилоятдаги мавжуд ташувчи корхоналар билан ҳамкорликда бу борада самарали иш ташкил этган. Қатновга чиқишдан аввал ҳар бир транспорт воситаси дезинфекцияланиши қатъий назоратга олинган. Мақсад – йўловчилар саломатлигини таъминлаш.
Аммо бугунги кунда йўловчи ташиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланадиган таксилар ҳам йўқ эмас. Табиийки, ноқонуний таксилар белгиланган тартибда дезинфекцияланмаган. Шу боис бундай таксилар хизматидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас. Зарарсизлантирилмаган жамоат транспорт воситаси эса йўловчи саломатлиги учун хавф туғдириши мумкин.
Мавжуд қонунчиликка кўра, йўловчи ташиш лицензияланиши мажбурий саналган фаолиятдир. Таксига чиқишдан аввал ҳайдовчининг лицензияси бор ё йўқлиги, транпорст воситаси эса дезинфекция қилингани билан қизиқиш зарар қилмайди.
Юқоридагиларни эътиборга олиб, ноқонуний таксилар хизматидан фойдаланмаслигингизни сўраймиз!
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAEyJK5SN6Pu2-mMyOA
#Эълон!!!
Қарши шаҳри ва туманларда автобуслар қатнови қисқартирилади
20 март кунидан бошлаб вилоятимиз ичида қатнаётган атвобуслар сони қисқартирилиб, ҳаракат оралиқ интерваллари узайтирилади.
Карантин эълон қилингани сабаб шу кунларда жамоат транспортидан фойдаланиш кўлами бироз камайди. Бу эса транспорт воситасини сақлаш харажати қопланмай қолишига, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари бесамар сарф этилишига олиб келмоқда.
Юқоридагиларни ва ташувчиларнинг таклифини эътиборга олиб, Қарши шаҳри ва туманларда автобуслар қатнови қисқартирилмоқда.
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAEyJK5SN6Pu2-mMyOA
Расмий баёнот

Транспортнинг барча турларида халқаро йўналишларда йўловчи ташиш тўхтатилади

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги 2020 йилнинг 20 март кунидан эътиборан халқаро йўналишларда автобус, енгил автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортлари орқали йўловчи ташувлари 40 кун муддатга тўхтатилишини маълум қилади.

Ушбу чеклов, автомобиль, авиа, темир йўл, дарё транспортларида амалга оширилаётган юк ташувлари ва ташқи савдо юкларига нисбатан қўлланилмайди.

__________

Все виды транспорта остановят пассажирские перевозки на международных маршрутах

Согласно решению Республиканская специальная комиссия для подготовки программы мероприятий по предотвращению проникновения и распространения коронавируса на территорию Республики Узбекистан, Министерство транспорта Республики Узбекистан сообщает, что с 20 марта 2020 года пассажироперевозки на автобусах, автомобилях, железных дорогах и воздушном транспорте по международным направлениям будут приостановлены на 40 дней.

Данное ограничение не распространяется грузовые перевозки на автомобильном, воздушном, железнодорожном или речным транспортом, а также на внешнеторговые товары.
​​Инсоф берсин сизга, олчоқ таксичи!

Айрим инсофсиз таксичиларга дарс бўлсин, деган мақсадда бироз аввал хайрли ташаббусга қўл урилганди. Йўлкира нархи асоссиз оширилгани боис қашқадарёлик талабалар бепул уйларига олиб келинганди. Аммо баъзи киракашларга бу таъсир этмаган кўринади.
Бугун бошқармамизга бир гуруҳ аҳолидан мурожаат келиб тушди. Деҳқонободга қатнайдиган таксичилар йўл учун отасининг нархини қўйиб ўтирган экан. Бу эса йўловчиларга оғир ботиб, Қарши шаҳридан ўз туманига қайтолмай турибди.
Раҳбарият масалани жойида ўрганди. Ҳақиқатан ҳам шундай. Аксарият йўловчилар норози. На бир лицензияси бор ноқонуний киракашлар, барчаси тил бириктириб олгандек, йўл ҳақини ўз билганича кўтариб олиб, одамларга жабр қилишибди. (Йўловчининг бундан бошқа чораси йўқ, наилож кўниб кетаверади, дея фикр қилишган чоғи)
Асосийси, мутасаддилар аралашуви билан муаммо ҳал қилинди. Олчоқ таксичи инсофга келибди-да, деб ўйламанг тағин. Қани эди шундай бўлса?! Йўналишга автобус қатнови қўйиб берилиб, йўл кира арзон бўлиши таъминланди.
Инсофи йўлда тушиб қолган таксичиларга айтар сўзимиз: бошқаларни норози қилиб, қийин вазиятдан пул ишлашни ўзингизга эп кўрибсиз, майли. Бироқ эсдан чиқармангки, бу тахлит топганингиз барибир буюрмайди.
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEyJK5SN6Pu2-mMyOA
Халқимизнинг севимли байрами, яшариш ва янгиланиш айёми Наврўз барчангизга муборак бўлсин.

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси меҳнат жамоаси юртдошларимизни ўлмас қадриятимиз бўлмиш янги кун - Наврўз билан самимий қутлайди.

Хонадонингизни қут-барака тарк этмасин. Тан-жонингиз саломат бўлсин. Ёмонлик кўрманг.
Барча эзгу ниятлар Сизга ҳамроҳ бўлсин!!!
Forwarded from Deleted Account
⚡️ 22 мартдан Тошкентдаги барча жамоат транспортлари ҳаракати тўхтатилади

👉 https://xabar.uz/6gi

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Forwarded from Deleted Account
#ДИККАТ
Таксида йўловчи ташишга автомашинасини дезинфекциядан ўтказмасдан чиққан ҳайдовчиларга қонуний чора кўрилади.

Шу билан бирга, барча такси эгаларидан йўл ҳақини ошириб юбормасдан, мўътадил ушлаб туриш сўралади”.

Батафсил👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEg3Utj5ds_MQSYm4w
Диққат, диққат!!!
ҚАШҚАДАРЁДА ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ ҚАТНОВИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

Мамлакатимизда карантин эълон қилингани боис профилактика тадбирлари кучайтирилмоқда.
Касаллик тарқалиши олдини олиш, аҳоли саломатлигини асраш, санитария осойишталигини таъминлаш мақсадида жамоат транспортидан фойдаланиш чекланмоқда.

Шуни эътиборга олиб, 2020 йил 23 мартдан бошлаб Қашқадарё вилояти ҳудудида ҳам мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташувчилар томонидан йўналишли маршрутлар (автобуслар, микроавтобуслар, Damas)да қатновлар вақтинча ТЎХТАТИЛАДИ.

Йўналишсиз такси ҳайдовчиларидан транспорт воситасини дезинфекция қилиб фаолиятга чиқишларини, йўл кира нархини асоссиз ошириб юбормаслик сўралади.

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмат
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEyJK5SN6Pu2-mMyOA
⚡️С завтрашнего дня, 23 марта, в Кашкадарье будет приостановлен весь общественный транспорт (автобусы, микроавтобусы, Дамасы). Об этом только что сообщили в управлении транспорта.
Всех водителей обычных такси обязали регулярно дезинфицировать салоны автомобилей, а также попросили не поднимать цену за проезд.
Forwarded from Deleted Account
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жамоат транспорти қатновининг тўхтатилиши коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда асосий ва ўта муҳим тадбирлардан бири бўлиб ҳисобланади.

Барчага маълумки, ушбу касаллик ҳаво томчи йўли билан юқади. Жамоат транспорти хизматидан фойдаланиш вақтида йўловчилар орасида касалликка чалинганлар бўлса, айнан ўша жамоат транспортида юрган, аксирган, йўталган пайтида касалликни бошқа одамларга юқиш ва бир вақтнинг ўзида кўп аҳолини касалланиш эҳтимолини юзага келтиради.

Нурмат Отабеков,
Давлат Бош санитария инспектори.
БЕЗ ПАНИКИ - ПРИЗНАКОВ ИНФЕКЦИИ НЕТ
По состоянию на 17.30 часов 22 марта в Кашкадарье не зафиксировано ни одного случая заражения коронавирусом. Об этом только что сообщил руководитель пресс-службы облздрава Нуриддин Эгамов.
При этом граждане, недавно прибывшие из зарубежных стран, под особым контролем медиков. А именно на карантине в медучреждениях находятся 528 человек, на домашнем карантине - 202 человека. На базе 4 санаториев, а также областной инфекционной больницы созданы изоляторы. В них имеется все необходимое для соблюдения карантинных мер.
https://t.me/Qashqadaryoru
РАСМИЙ ХАБАР

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси кўрсатмасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан 2020 йил 24 март соат 00:01 дан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан Тошкент шаҳрига ҳамда Тошкент шаҳридан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга амалга оширилаётган жамоат транспорти ҳаракатини вақтинчалик чеклаш режалаштирилмоқда.

_____________
ОФИЦИАЛЬНОЕ СООБЩЕНИЕ

Согласно поручению Республиканской специальной комиссии для подготовки программы мероприятий по предотвращению проникновения и распространения коронавируса на территорию Республики Узбекистан, Министерством транспорта Республики Узбекистан с 00:01ч 24 марта 2020 года планируется временно ограничить движение общественного транспорта из города Ташкента в области и Республику Каракалпакстан, а также из областей и Республики Каракалпакстан в город Ташкент.
Жамоат транспорти қатнови давом эттирилади, оралиқ интервал узайтирилади

Вилоятимизда мавжуд вазият барқарорлигини эътиборга олиб, барча ҳудудларда жамоат транспорти воситалари - автобуслар ва микроавтобуслар (Дамаслар) ҳаракати оралиқ интервал узайтирилган ҳолда давом эттирилишини маълум қиламиз.
Қатновга чиқишдан аввал барча транспорт воситаларининг белгиланган тартибда дезинфекция қилиниши қатъий назорат қилиб борилади.
Эҳтиёт чораси сифатида ноқонуний, лицензияланмаган (дезинфекцияланмаган) такси хизматидан фойдаланмаслик сўралади.
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEyJK5SN6Pu2-mMyOA
Расмий: Қашқадарё вилоятида жамоат транспорти қатновига ҳозирча чеклов қўйилмайди

Вилоятдаги жамоат транспортларига чеклов кейинчалик босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин. Айни дамда барча турдаги жамоат транспортлари ҳаракатланиши мумкин.

Транспорт воситалари доимий дезинфекция қилиб борилади.

Шу билан бирга фуқароларимиздан жамоат транспортидан зарурат бўлмаганда кўп фойдаланмасликни, транспорт хизмати кўрсатувчи тадбиркорларимиздан йўл кира нархини асоссиз ошириб юбормасликни сўраб қоламиз.

А.Содиқов, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати. 75 221-12-35.
Вилоят штаби: 75 221-04-77, 75 221-51-71.
РАСМИЙ ХАБАР

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллигини республика ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрига республиканинг барча ҳудудларидан кириш ва Тошкент шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига чиқишни ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, автомобиль, авиа, темир йўл) 2020 йилнинг 24 март куни
соат 00:01 дан бошлаб тўхтатиш бўйича қарор қабул қилди.

Бунда, Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Тошкент шаҳрига кириш учун татбиқ этилмаслиги белгиланди.