KASBI AXBOROT /kasbiliklar kuzatuvchisi
85 subscribers
1.09K photos
100 videos
3 files
116 links
Kasbi tumanida sodir bo‘layotgan va bo‘lgan yangiliklar, tezkor voqeliklar haqidagi axborotlarni biz bilan birga kuzating.

Kasbi_kuzatuvchi bu-Sizning kuzatuvchingiz
Download Telegram
#Сана

Бугун — Хотира ва Қадрлаш куни. Уруш ва меҳнат фахрийлари, нуронийларимиз бахтимизга омон бўлишсин, ўтганларнинг охирати обод бўлсин.
Касби туман ҳокимлиги барча уруш ва меҳнат фахрийларини бугунги байрам билан табриклайди!
👉@Kasbiaxborot
“Хотира турнири”-якуний натижалар

“Хотира турнири” Касби туманида ўтказилган спорт фестивали футбол ва волейбол мусобақаларининг якуний натижалари билан танишинг:
Волейбол

Аёллар ўртасида:
1-ўрин: Месит жамоаси
2-ўрин: Дўстлик
3-ўрин: Муғлон жамоалари қўлга киритган бўлса,

Эркаклар ўртасида:
1-ўрин: Комилон
2-ўрин:Фазли
3-ўрин: Юксалиш жамоалари қўлга киритишди.

Футбол

1-ўрин: Қоратепа жамоаси қўлга киритган бўлса,
2-ўрин: Майманоқ жамоасига насиб этди.
3-ўрин: Хўжақарлиқ жамоаси эгаллади.

Ғолибларга сектор раҳбарларининг Дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.

@Kasbiaxborot
Механизаторлар ифторлик дастурхони атрофида йиғилди

Касби тумани пахта хомашёси етказиб бериш бўйича республикада етакчи ўринларда туради. Пахта хомашёсини яхши парваришлаш ва олдинги йилларданда юқорироқ ҳосил олиш бу механизаторларга боғлиқдир.

Бугун Касби тумани механизаторлари ва нуронийлари учун туман ҳокимлиги ташаббуси билан ифторлик дастурхони ёзилди.

Ифторлик дастурхони аирофида йиғилганлар Касби тумани бу йил ҳар соҳада муваффақиятга эришиб, пахта ва ғалладан мўл ҳосил олишини, мўл-кўлчилик йили бўлишини сўраб дуога қўл очишди.

@Kasbiaxborot
#ҳоким_қабули

Шанба куни кечиктирилган ҳоким қабули бугун бўлиб ўтмоқда.

Туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Тўхтамурод Мейлиев, ўринбосарлари ва корхона, ташкилот раҳбарлари иштирокида фуқаролар мурожаатларини тингламоқда.

@Kasbiaxborot
#Адлия_хабари

⚡️ 13 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади

“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май – пайшанба кунига тўғри келиши муносабати билан Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Президент Фармонига мувофиқ, 2021 йилнинг 14-15 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари ҳисобланади.

Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.
“Nihol” ёш “ниҳол”ларни кашф этмоқда

Туман Маданият марказида “Nihol-2021” республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда 17-25 ёшгача бўлган тумандаги истеъдодли ижодкорлар иштирок этишмоқда.

Ҳакамлар ҳайъти томонидан қўйилган балларга кўра, энг юқори бални қўлга киритган ва ўз истеъдодини намойиш эта олган ижодкорлар кўрик-танловнинг вилоят босқичига иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритади.

@Kasbiaxborot