KASBI AXBOROT
607 subscribers
957 photos
75 videos
3 files
78 links
Kasbi.uz- Kasbi tuman hokimligining rasmiy kanali
Download Telegram
to view and join the conversation
ДХМ ташаббуси—ташкилотлар ходимларига электрон давлат хизматларидан фойдаланиш тушунтирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги "Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Касби тумани Давлат хизматлари маркази раҳбари Ў.Аҳмедов ва марказ ходимлари ташкилот ва корхона ишчи ходимларига "Электрон давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби" мавзусида ўқув-семинарини ташкил этиб, тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

Марказ томонидан амалга ошириладиган давлат хизматлари, уларни тез, осон ва ортиқча бюрократик тўсиқларсиз амалга ошириш ҳамда электрон тарзда хизмат турларидан фойдаланиш устунликлари тарғибот семинарлари давомида тушунтириб берилмоқда.

@Kasbiaxborot
Ўтган аср оғриқлари ёхуд
нуронийлар кўзида муҳрланган тарих

Санобар момо Эшқулова 96 ёшда.
Муборак ёшни қаршилаган Санобар момо фронт орти меҳнат фахрийси. У урушга иштирок этмаган бўлсада, урушнинг аччиқ йилларини бошдан кечирди.

Эшқул Эруғлиевга турмушга чиққанига эндигина 3 ой бўлади ҳамки, турмуш ўртоғи Эшқул бобони халққа осойишталик ва тинчлик олиб келиши учун мард ўғлонлар қатори урушга олиб кетишади.

Уруш йилларини хотирлаб гапириб бераркан аёл ҳолига омоч ҳайдаган Санобар момо ўша машаққатли ва оғриқли йилларни эслашни истамаслигини, урушдан эсон-омон қайтган Эшқул бобо билан кечган умрлари, ҳозирги набиралар ва эвалар қуршовидаги дориломон кунлар ҳақида суҳбатлашишни маъқул кўришини айтади.

Хотира ва қадрлаш байрами ҳамда Рамазон ҳайит айёми муносабати билан йўқловга борган туман ҳокими билан Санобар момо Эшқулова уруш, қийинчилик даврлари ва шукроналик, хотиржамлик йиллари ҳақида узундан узоқ суҳбат қурди.


@Kasbiaxborot
Касбида содир бўлган мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси 7 кишини ҳаётдан олиб кетди

Қашқадарё вилояти Касби туман Тошқўрғон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4р-92 “Қарши-Таллиқўрғон-Касби-Жейнов” автомобиль йўлининг 26 км.да жорий йилнинг 8 май санасида мудҳиш оқибатли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Йўл тартибсиз ҳаракатни хуш кўрмайди. Бу мазкур ЙТҲда ҳам ўз исботини топди. Охирги йилларда содир бўлган оғир оқибатли ЙТҲлардан бири бўлди.

Ҳаракат қоидаларини қўпол равишда бузиб, катта тезликда келаётган “ВАЗ 21-01”автомашинаси ва йўлнинг қарама-қарши томонидан катта тезликда ҳаракатланаётган “Нексия” автомашинаси бир-бири билан тўқнашади. 8 май куни тунги соат 22:10 да содир бўлган ушбу автоҳалокат бир йўла 7 кишининг умрига якун ясади. Яна икки нафари шифохона тўшагида ҳаёт учун курашмоқда.

Энг ачинарлиси вафот этганларнинг икки нафари гўдаклар бири 1 ёшли яна бири эса 4 ёшли. Қолганлари ҳали қирқ ёшга ҳам етмаган шахслар эди.

@Kasbiaxborot
7 кишининг ўлимига олиб келган ЙТҲнинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Бугун Касби туман ҳокимлигида 8 май куни Касби туман Тошқўрғон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4р-92 “Қарши-Таллиқўрғон-Касби-Жейнов” автомобиль йўлининг 26 км.да содир бўлган ЙТҲ юзасидан кенгайтирилган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳоким З.Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Каримов, Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи Ш.Сатволдиев, Касби туман ҳокими Т.Мейлиев, туман сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва фаоллари, шунингдек, мазкур ЙТҲ қурбонларининг яқинлари иштирок этишди.

Даставвал Ички ишлар бошқарма бошлиғи, полковник Ш.Сатволдиевнинг 2021 йил 8 май куни содир бўлган ва 7 нафар инсонни ҳаётдан олиб кетган ЙТҲ содир бўлиш сабаблари ва ҳолати ҳақида ҳисоботи тингланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бошлиғи полковник, О.Саидов мазкур йиғилишни “ZOOM” орқали бошқариб борди.
Йиғилишда ҳолатга баҳо бериш мобайнида ҳайдовчиларнинг йўл белгиларига риоя этмаслиги, йўл белгиларига беписанд қарашлари, белгиланган тезликдан юқори тезликда ҳаракатланишлари, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда автомобиль бошқариш ҳолатлари асосида келиб чиқаётганлиги ҳамда вилоятдаги умум автомобиль йўлларининг аҳволи, ЙТҲнинг келиб чиқиш омиллари ва уларни бартараф этиш, автомобиль йўлларидаги носозликларни, йўл белгилари, йўл чизиқлари ва йўлларнинг ўтказувчанлиги, йўлларни БДО-5 тўсиқлари билан бўлакларга ажратилмаганлиги, айрим халқаро аҳамиятга эга бўлган йўллар йиллар давомида таъмирланмасдан қолаётганлиги, йўл ёритиш чироқларининг йўқлиги, бу ҳақидаги камчиликларни бартараф қилиш бўйича тегишли мутасадди ташкилотларга тақдимнома киритиб, тегишли органларга маълумот учун юборилган бўлсада, бу каби ҳолатлар ҳанузгача ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, бу ўз навбатида оғир оқибатли ЙТҲларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётганлигини айтиб ўтилди.

-Бу каби ҳолатлар олди олинмас экан вилоят ҳудудида оғир оқибатли ЙТҲлари содир этилиши такрорланаверади. Ҳушёрликни оширишимиз, ўзимизни, яқинларимиз жонини хавфга қўймаслигимиз керак. Муқаддас рўзаи рамазон кунларида бундай мудҳиш воқеани қабул қилишимиз осон эмас. Марҳумларнинг яқинларига сабр, бардош тилайман. Барча фуқароларимизга бу ҳолат ибрат бўлсин. Йўл эркаликни кўтармайди,-деди вилоят ҳокими З.Мирзаев.

З.Мирзаев вилоят Автомобиль йўллари директори Б.Рахимовга вилоятдаги халқаро ва республика аҳамиятига эга бўлган йўлларни таъмирталаб бўлиб қолганлиги ва баҳорги кўрикдан кейин 4р-92 “Қарши-Таллиқўрғон-Касби-Жейнов” автомобиль йўлининг таъмирланиши учун ажратилган маблағни мақсадли сарфлаши ҳамда йўл белгилари ва махсус чизиқларни белгиланган мезон асосида қилинишини қаттиқ назоратга олишини айтиб ўтди.

@Kasbiaxborot
Ассалому алайкум азиз тумандошларим, муҳтарам онахону отахонлар, мунис опа-сингилларим!

Аллоҳ таолонинг марҳамати ёғиладиган ушбу барокатли ва нурафшон кунда Сизларни азизу мукаррам "Ийд ал-Фитр" билан чин дилдан табриклайман.

Меҳнаткаш ва оқкўнгил халқимизнинг мўътабар моҳи Рамазонда қилган барча эзгу ният ва дуолари ижобат бўлсин! Ушбу ойда қилган барча ҳайрли амалларингиз беҳисоб савоблар олиб келсин!

Жонажон Ватанимизни, азиз халқимизни Яратганнинг Ўзи паноҳида асрасин!

Барчангизнинг қалбингизга меҳр-оқибат, танинггизнинг соғ-саломатлигини, оилангизнинг тинчлигини, яқинларингиз омонлигини тилайман!

Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,
Касби туман ҳокими Тўхтамурод Мейлиев