O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Farg'ona viloyat Kengashi | Rasmiy kanal
44.5K subscribers
6.74K photos
870 videos
65 files
2.98K links
Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
www.fb.com/kasabafar
www.youtube.com/kasabafar

Rasmiy sayt:
https://fargona.kasaba.uz/

Боғланиш учун: @masofauz_bot
Download Telegram
«Ishonch» газетасининг 2021 йил 3 июльдаги 84 - сони

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook|Telegram| YouTube
Forwarded from Oromgohlar.uz
Фарғона вилояти дислокациясига киритилган 19 та стационар оромгоҳлар ишлаяпти, булар:

1. “Ниҳол” Қувасой тумани (Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгашига қарашли);

2. “Коинот” Қўқон шаҳри (Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгашига қарашли);

3. “Водил чақмоғи” Фарғона тумани (“Абдурахим Транс” МЧЖга қарашли);

4. “Хумо” Фарғона шаҳри (“Марғилон ихтисослаштирилган таъмир қурилиш” ХКга қарашли);

5. “Кимёгар” Қувасой шаҳри (“Фарғонаазот” ОАЖга қарашли);

6. "Тонг" Фарғона тумани (“Комилжон ота Мамажонов” фермер хўжалигига қарашли);

7. "Чимён" Фарғона тумани (Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгашига қарашли);

8. "Юлдуз" Олтиариқ тумани (Олтиариқ тумани Халқ таълими бўлимига қарашли);

9. "Нилуфар" Наманган вилояти, Поп тумани (Данғара тумани Халқ таълими бўлимига қарашли);

10. "Бувайда ёшлар орзуси" Бувайда тумани (Бувайда тумани Халқ таълими бўлимига қарашли);

11. "Юлдуз" Бешариқ тумани (Бешариқ тумани Халқ таълими бўлимига қарашли);

12. "Оқ олтин" Тошлоқ тумани (Тошлоқ тумани Халқ таълими бўлимига қарашли);

13. "Гулшан" Ёзёвон тумани (Ёзёвон тумани Халқ таълими бўлимига қарашли);

14. "Автомобилчи" Риштон тумани (“Водийнефтгаз автотранс” ШКга қарашли);

15. "Ёшлик" Фурқат тумани (Фуркат тумани Халқ таълими бўлимига қарашли);

16. "Қалдирғоч" Қува тумани (Қува тумани Халқ таълими бўлимига қарашли);

17. "Роҳат" Қувасой шаҳри (“Қувасойцемент” Акционерлик жамиятига қарашли);

18. "Нафосат" Қўқон шаҳри (Қўқон шаҳар, 12-Меҳрибонлик уйига қарашли);

19. "Меҳнат-рохат" Марғилон шаҳри (Марғилон шаҳар, 1-Меҳрибонлик уйига қарашли).

Каналда Фарғона вилоятидаги оромгоҳларда болалар қандай дам олаётгани хақида маълумот бериб борамиз.

Бизнинг каналдан узоқлашманг
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/oromgohlaruz
ССВ: Иссиқ иқлим шароитида ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида бўлгани каби мамлакатимизда ҳам ҳаво ҳарорати 40 градусдан юқори бўлмоқда. Хўш, ёзнинг бундай жазирама об-ҳаво кунларида офтоб урмаслиги учун нима қилиш керак? Қандай кийиниш ва овқатланишимиз лозим? ССВ Матбуот хизмати ушбу саволлар билан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевга мурожаат қилди.

— Маълумотларга қараганда, юртимизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, кечаси +25… +27 даража, кундузи эса +38… +43 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Хатто жанубий вилоятларда ҳаво ҳарорати +45...+47 даражагача кўтарилиши мумкин. Юртимиз аҳолиси бундай аномал иссиқ иқлим кунларида зарурат сезганда, "103" хизматига мурожаат қилиб, туну кун сифатли тиббий ёрдам олишлари мумкин.

Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг худудлардаги 13 та филиали ҳамда 173 та туман ва шаҳар бўлимларида зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган. Бундан ташқари, ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилган. Қолаверса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "1003" қисқа рақамли Саll-маркази фаолият кўрсатмоқда.

Шуни ҳам айтиш керакки, кузатилаётган бундай жазирама кунларда биринчи навбатда бошни қуёш нуридан асраш муҳим аҳамият касб этади. Чунки бош миядан катта артерия, вена қон томирлари ўтган бўлиб, куннинг иссиқ вақтида бош яланг юрганда бош қизиб, бутун танада иссиқ қон айланиб, инсонларни офтоб уришига олиб келиши мумкин.

Бунинг оқибатида тана ҳароратини кўтарилиши, терининг қизариши, ҳолдан тойиш, нафас олиш ва пульс тезлашиши, юракни тез уриши, бош оғриши, бош айланиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳушдан кетиш ҳолатлари кузатилаши мумкин.

Бундай ҳолатларда қандай ёрдам кўрсатилади?

Офтоб урган одамни дарҳол соя жойга ётқизиб, уст-бошларни ечиб, муздек сувга чойшабни ҳўллаб бутун танасига ўралади, сочиқни муздек сувга ҳўллаб бошига қўйилади. Бўйин ва қўлтиқ соҳасига муз халтачалари қўйилса фойдадан ҳоли бўлмайди. Беморга оз-оздан суюқлик ичирилади ва зудлик билан тез ёрдам чақирилади. Тез ёрдам етиб келгунга қадар юқоридаги муолажалар давом эттирилади.

Олдини олиш учун…

Иложи борича куннинг биринчи ярмида бош кийим кийган ҳолда сайр қилиш, кунлик овқатланиш рациони эса енгил ҳазм бўладиган таомлар ҳамда мева ва сабзавотлардан иборат бўлиши, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш лозим. Кофе, ширин газланган сувларни истеъмол қилмаслик мақсадга мувофиқ бўлади.

Қандай кийиниш керак?

Ҳавони яхши ўтказиб, қуёш нурини қайтарадиган, кенг тикилган ва танага ёпишиб турмайдиган кийимларни кийиш тавсия этилади. Шунингдек, кийим танлашда матонинг рангига ҳам эътибор бериш лозим. Чунки қора ва жигар ранг матодан тикилган кийимлар ўзига иссиқлик ва қуёш нурини кўп тортади, оқ рангли матодан тикилган кийимлар эса, иссиқ ва қуёш нурини қайтариш хусусиятига эга.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
«Ishonch» газетасининг 2021 йил 6 июльдаги 85 - сони

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook|Telegram| YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари ва талабалар диққатига!

Эндиликда республикамизнинг барча ҳудудларида “Келажак лидерлари” клуби фаолияти йўлга қўйилади!

🔰Салоҳиятли ёшларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, уларда лидерлик кўникмаларини шакллантириш, ёш кадрларни селекция қилиш мақсадида Самарқандда тажриба тариқасида фаолияти йўлга қўйилган “Келажак лидерлари” клуби эндиликда республикамизнинг барча ҳудудларида иш бошлайди.

Клубга аъзолик 4 босқичда, очиқ танлов орқали амалга оширилади.

📌 20 ёшга кирган ва 35 ёшган ошмаган давлат фуқаролик хизматчилари, талабалар ушбу танловда иштирок этишлари мумкин.

Ҳозироқ ўзингиз истиқомат қилаётган ёки таҳсил олаётган ҳудудни танлаб, мобил телефонингизга QR кодни сақлаб олинг ва рўйхатдан ўтинг.

🖇 Анкеталар жорий йилнинг 15 июль санасига қадар қабул қилинади.

⚡️“Келажак лидерлари” — Ўзбекистонда Янги авлод захира кадрларини шакллантиришнинг замонавий модули

Агентлик Ахборот хизмати
http://t.me/argos_uz
Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет уч кун дам олиш куни бўлади.

▪️Президент фармонига биноан, ҳафтада 5 ва 6 кун ишловчилар учун дам олиш кунлари бир хил:

17-июл (шанба) – кўчирилган иш куни
18-июл (якшанба) – дам олиш куни
19-июл (душанба) – иш куни
20-июл (сешанба) Қурбон ҳайити– дам олиш куни
21-июл (чоршанба) – дам олиш
22-июл (пайшанба) – дам олиш
23-июл (жума) – иш куни
24-июл (шанба) – иш куни
25-июл (якшанба) – дам олиш куни.
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 100 нафар эксперт Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга эга 15 та ислоҳотини аниқлаб берди

@uzbyuksalish
"Ишонч" газетасининг 2021 йил 27 июлдаги 95-сонида Фарғона вилоятига оид мақола эълон қилинди.

@kasabafar
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгашининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

1. Telegram - https://t.me/kasabafar, https://t.me/kasabafarg

2. Facebook - https://www.facebook.com/kasabafar

3. Youtube - http://www.youtube.com/kasabafar

Аъзо бўлинг ва янгиликлардан хабардор бўлинг!!!
⚡️⚡️⚡️Ҳурматли каналимиз аъзолари!

🧑‍🎓Каналимизда "Ҳуқуқшунос минбари" рукни ташкил этилди.

📰Ўзингизни қизиқтирган савол, таклиф ва муаммоларни @masofauz_bot га жўнатишингиз мумкин.

@kasabafar
Фарғона вилояти дислокациясига киритилган 19 та стационар оромгоҳлар фаолият кўрсатмоқда.

1. “Ниҳол” Қувасой шаҳри (Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгашига қарашли);

2. “Коинот” Қўқон шаҳри (Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгашига қарашли);

3. “Водил чақмоғи” Фарғона тумани (“Абдурахим Транс” МЧЖга қарашли);

4. “Хумо” Фарғона шаҳри (“Марғилон ихтисослаштирилган таъмир қурилиш” ХКга қарашли);

5. “Кимёгар” Қувасой шаҳри (“Фарғонаазот” ОАЖга қарашли);

6. "Тонг" Фарғона тумани (“Комилжон ота Мамажонов” фермер хўжалигига қарашли);

7. "Чимён" Фарғона тумани (Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгашига қарашли);

8. "Юлдуз" Олтиариқ тумани (Олтиариқ тумани Халқ таълими бўлимига қарашли);

9. "Нилуфар" Наманган вилояти, Поп тумани (Данғара тумани Халқ таълими бўлимига қарашли);

10. "Бувайда ёшлар орзуси" Бувайда тумани (Бувайда тумани Халқ таълими бўлимига қарашли);

11. "Юлдуз" Бешариқ тумани (Бешариқ тумани Халқ таълими бўлимига қарашли);

12. "Оқ олтин" Тошлоқ тумани (Тошлоқ тумани Халқ таълими бўлимига қарашли);

13. "Гулшан" Ёзёвон тумани (Ёзёвон тумани Халқ таълими бўлимига қарашли);

14. "Автомобилчи" Риштон тумани (“Водийнефтгаз автотранс” ШКга қарашли);

15. "Ёшлик" Фурқат тумани (Фуркат тумани Халқ таълими бўлимига қарашли);

16. "Қалдирғоч" Қува тумани (Қува тумани Халқ таълими бўлимига қарашли);

17. "Роҳат" Қувасой шаҳри (“Қувасойцемент” Акционерлик жамиятига қарашли);

18. "Нафосат" Қўқон шаҳри (Қўқон шаҳар, 12-Меҳрибонлик уйига қарашли);

19. "Меҳнат-рохат" Марғилон шаҳри (Марғилон шаҳар, 1-Меҳрибонлик уйига қарашли).

Каналдан узоқлашманг
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/kasabafar
"Ҳуқуқшунос минбари" рукнидан

1. Савол: Ходимнинг розилигисиз меҳнат шартномасини ўзгартириш мумкинми?

Жавоб:
Меҳнат кодекси 89-моддасига мувофиқ иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлилиги белгиланган.

Шунга кўра иш берувчи фақат юқоридаги асослар бўлгандагина ходим билан тузилган меҳнат шартномасини унинг розилигисиз ўзгартириши мумкин холос. Бошқа ҳар қандай ҳолатда иш берувчи меҳнат шартномасини ходимнинг розилиги билан ўзгартиради.

2. Савол: Ходим ўз ҳисобидан қанча муддатда таътил олиши мумкин?

Жавоб:
Меҳнат кодекси 150-моддасида қуйидагича қоида белгиланган, ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

https://t.me/kasabafar
"Ҳуқуқшунос минбари" рукнидан

Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат тилида 2021 йил 1 майдан 2023 йил 15 январга қадар Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик Низом тасдиқланди (ВМнинг 24.07.2021 йилдаги 460-сонли қарори).

Диққат!!!
Мазкур имтиёз бюджет ташкилотлари, давлат корхоналарида давлат улуши 50 % ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.
2022 йил декабрь ойи ижтимоий солиқ суммасини қоплаб беришнинг сўнгги давридир. 2023 йил 1 апрель эса 2022 йил декабрь ойи учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш учун иш берувчи томонидан ариза беришнинг охирги муддати ҳисобланади.

Иш берувчи томонидан тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш учун:

ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилиши сўралаётган ҳисобот ойида ёш ходим 25 ёшдан ошмаган бўлиши;
узлуксиз 6 ой давомида меҳнат фаолиятини амалга оширган ҳамда иш берувчи томонидан белгиланган тартибда ижтимоий солиқ узлуксиз тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (электрон қайд) мавжудлиги.

Аризани тақдим этиш ҳамда кўриб чиқиш тартиби

1. Иш берувчи томонидан ариза ўзи рўйхатда турган солиқ органига ижтимоий солиқ ҳисоботи тақдим этилганидан кейин 3 ойдан кечиктирмасдан тақдим этилади.

2. Мазкур масала солиқ органи томонидан 5 иш куни мобайнида ўрганилади. У ижобий ҳал этилган тақдирда – тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш тўғрисидаги хулоса автоматлаштирилган дастурда 1 иш куни давомида иш берувчига юборилади.

https://t.me/kasabafar
O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Farg'ona viloyat Kengashi | Rasmiy kanal pinned «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгашининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари: 1. Telegram - https://t.me/kasabafar, https://t.me/kasabafarg 2. Facebook - https://www.facebook.com/kasabafar 3. Youtube - http://www.you…»