Jurnalist-kotib
167 subscribers
488 photos
108 videos
553 links
"Дарё"нинг Андижондаги мухбири.

Каналда шахсий фикрлар, ОАВда чоп этилган материаллар.
Мурожаатлар учун @umidjon_mamarasulov
Download Telegram
Ақлли аёл рашк қилмайди.
- Нега?
- Чунки рашк - эрининг ҳаётида ўзидан ҳам кўра чиройлироқ аёл борлигини тан олиш ҳисобланади.

Айман Ёғий
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Forwarded from Turkiston press
ДИҚҚАТ ҚИДИРУВ: Шахрихон тумани Найман МФЙ Гумбаз кўчасида яшовчи 04.11.2005 йилда туғилган ОТАХОНОВА ХАЙИТХОН ХОШИМЖОН ҚИЗИ 07.08.2023 йил куни яшаш хонадонидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган. Х.Отахоновани кўрганлар
74-342-10-02
93-372-77-88
99-008-22-40
"102" рақамларига қўнғироқ қилишингиз сўралади.
@turkistonpress
Аёл эркакдан кам эмас. Ундан кўп ҳам эмас. У эркакнинг тенги ҳам эмас. Аёл - инсониятнинг иккинчи юзидир.

Молик бин Набий
@Jurnalist_kotib
“Qishda svet o‘chganda hamma Turdimov demaydi, Mirziyoyev qayerga qarayapti deydi”. Prezident hokimdan kafolat talab qildi
Shavkat Mirziyoyev Samarqandda o‘tkazilayotgan yig‘ilishda viloyat hokimi Erkin Turdimov va uning o‘rinbosarlarini tanqid qildi.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони мувофиқ Асака туманидаги 16-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган «Нурли маскан» мактаб-интернатининг тарих фани ўқитувчиси Алиев Фармон Анварович «Жасорат» медали билан тақдирланди.
Бундан бир йил аввал ушбу устоз ҳақида материал тайёрлаган эдик.
https://www.youtube.com/watch?v=xq2hRGjoZjY
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Forwarded from Turkiston press
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Tezkor

Xonobod shahrida Qirg'iziston bilan chegara ochilmoqda

Ayni vaqtda ochilish marosimiga tayyorgarlik ko'rilmoqda. Ushbu chegara posti orqali Jalolobod shahriga o'tish mumkin bo'ladi.

Marhamat tumanidagi chegara ham ochilgani aytilmoqda.

Kanalga ulanish 👇👇👇
@turkistonpress
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эртанги кун билан мактанма, чунки у нималарни такдим этишини билмайсан. (Хазрат Сулаймон)
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Пул топиб ақл топмаганларнинг ҳар-хил тури пайдо бўлмоқда. Авваллари тўйда пул сочишарди. Ҳозир ҳам бордир,камроқ бўлса керак. Энди олтин қўшилган овқат ейиш пайдо бўлибди. Бундан бир неча кун олдин онасига олтин кукуни сочилган музқаймоқ олиб берган одамнинг видеосини кўрган эдим. Энди эса олтин кукуни қўшилган ош. Бу аҳмоқликдан бошқа нарса эмас. Бундай овқатни ота-онага олиб бериш ота-онага ҳурмат ҳисобланмайди. Қайтанга ота-онани исрофгарчиликка шерик қилиш ҳисобланади. Ота - оналар ҳам фарзандларига бу нарса нотўғри эканини айтиши керак. Пули кўп миллардерлар ҳам бунақа қилишгани ҳақида ҳали эшитмадим.
Ўзини кўз - кўз қилишдан бошқа нарса эмас бу.
Айрим оиларда ош пишириш учун гуруч олишга пули етмайди. Шунақаларга гуруч олиб берсин унинг ўрнига. Битта ош $3500. Бу эса 1.5 тонна гуручнинг пули.
Zafar Ataxanov
@Jurnalist_kotib
Инсайдерлар берган маълумотларга кўра, собиқ Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек ака Миркамилов озодликка чиққан.
Аллоҳ хайрли қилсин! Муборак бўлсин. Кейинги ишларига омад тилаймиз
@Jurnalist_kotib
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

"То илм тортилмагунча, зилзилалар кўпаймагунча, (вақт қисқариб) замон ораси яқинлашмагунча, фитналар юзага чиқиб қотиллик кўпаймагунча Қиёмат қойим бўлмайди".

Имом Бухорий ривоятлари.
@Jurnalist_kotib
#ибрат

Бахтли бўлишни хоҳлайсанми:
- орқангдан гапирган ҳар кимсага қулоқ солма;
- ҳар ваъдага ишонма;
- ҳар таниганингни ўзингга ўхшатма;
- ҳеч кимга ўз қадридан ортиқ баҳо берма;
- ахлатда ўсган "гул"дан эҳтиёт бўл;
- сени кўра олмаганларни кулиб тарк эт;
- олий мақсадинг йўлидан чалғима;
- энг оғир кунларингда ҳам ҳақдан воз кечма!

Шунда бахт эшик очади ва: "Бахтли бўлиш навбати сенда!" дея сени ўз оғушига олади.
@Jurnalist_kotib
Forwarded from Turkiston press
"Normativ-huquqiy hujjatlar to‘g‘risida"gi Qonunga asosan Andijon viloyat hokimining 9-sentyabrdagi qaror hokimlik nashrlarida e'lon qilishi majburiy edi. Chunki qarorda qaror rasman e'lon qilinganidan so‘ng kuchga kirishi qayd etilgandi.
Batafsil:
https://goo.su/HocG
Kanalga obuna bo‘ling:
@turkistonpress
Ҳамма аёллар ҳам эркаклардан кўра ақли калта эмас. Лекин барибир аёл ўзидан кўра ақллироқ эркак билан бахтиёрроқ бўлади.

Айман Ёғий
@Jurnalist_kotib
Вазирлик ва идоралар қабул қилган ҳужжатлар нега "E-qaror» электрон тизимида эълон қилинмаяпти?

Ўзбекистон Президентнинг 2022 йил 23 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб барча республика ижро этувчи ҳокимият органларида буйруқ, қарор ва фармойишлар «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиниши ва эълон қилиши лозим эди.
Афсуски, орадан 25 кун ўтган бўлсада бирор вазирлик ёки идора ҳали бирор ҳужжат қабул қилинмади. Бугун
Афтидан, Адлия вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда 2023 йил 1 июнга қадар синов натижалари бўйича қарорнинг 8-банди юзасидан «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилишни жорий этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини киритмаган ёки киритган бўлсада амалий натижа бўлмаган кўринади. Ёки Ҳуқумат қарори қабул қилиниб, эълон қилинмаган бўлиши ҳам мумкин.
Нима бўлган тақдирда ҳам вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган қарорларни биз E-qaror орқали танишиб боришимиз керак эди.
Балки тез орада янгилик бўлиб қолар ва қабул қилинган ҳужжатларни очиқ бемалол кўриш имкониятига эга бўлармиз.
ИМҲО.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Андижон шаҳар ҳокими ""фудбол" сабаб йўл тўсишга оид фармойиш чиқарди

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Андижон шаҳар ҳокимининг «Бобур Арена»да футбол ўйини ташкил этилганлиги муносабати билан йўл тўсишга оид фармойиши эълон қилинди.
Қабул қилинган бўлса нима қилибди дейсизми? Ғиж-ғиж хато бўлади-ю эътибор қилмай бўладими?
Оддийгина футбол сўзини ҳоким нақд икки маротаба "фудбол" дейишига индамай ўтиб кетиш гуноҳ бўлса керак а?
Битта фармойишда нақд 20 га яқин хато борлиги жуда ачинарли.
Менимча ҳокимнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши масалалари бўйича маслаҳатчиси ё вакант ёки тил-адабиёт дарсларига кирмаган.
Нима бўлган тақдирда ҳам ҳокимликдан ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат кутиб қоламиз.

Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
Менга келган маълумотларга кўра, 105 йилдан буён фаолият юритаётган туман-шаҳарлардаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари, яъни халқ тили билан айтганда ЗАГСлар тугатилиш эҳтимоли бор. Уларни вазифасини Давлат хизматлари марказининг бир ёки икки нафар ходими бажариши мумкин. Балки адлия бошқача версияни ишлаб чиқаётган бўлиши ҳам мумкин.
Айтишларича, айни пайтда адлия тизимида "Адлия органлари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ички муҳокамага берилган. Қизиқ жиҳати ушбу лойиҳада барча адлия муассасалари бўлсада ФҲДЁ тизими ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Демак ҳақиқатан тизимда қандайдир ўзгариш режалаштирилган.
Нима бўлган тақдирда ҳам адлия бир ярим йил аввал қилган хатосини такрорламаса бўлгани.
Каналга уланиш учун:
@Jurnalist_kotib
#Тезкор

🔥Тошкентдаги божхона омборида йирик ёнғин юз берди

Тошкент шаҳрининг Сергели тумани, Қурувчи мавзесида жойлашган божхона омборхонасида соат 02:55лар атрофида кучли портлаш юз берди ва бунинг оқибатида катта ёнғин юзага келди.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ёки ҳалок бўлиш ҳолатлари бўйича ҳозирча маълумот йўқ.
https://youtu.be/f24E2lTPr8M?si=zAmObrXDwtm85HqP
Каналга уланиш учун:
@turkistonpress