JPK | O‘zbekiston Respublikasi
4.78K subscribers
12 photos
1 video
12 links
Download Telegram
497-34-модда. Суд ажрими устидан берилган хусусий шикоятни, протестни кўриб чиқиш

Ушбу Кодекснинг 4972-моддасида кўрсатилган шахслар биринчи инстанция суди ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда апелляция тартибида хусусий шикоят, протест беришга ҳақли.
Агар иш бўйича ҳукм чиқарилган бўлиб, бироқ хусусий шикоят ёки протест фақат биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган бўлса, суд ҳукм устидан апелляция шикояти, протести бериш учун белгиланган муддат ўтганидан сўнг ишни юқори судга юборади.
Суднинг ажрими устидан берилган хусусий шикоят, протест апелляция инстанцияси судида иш юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриб чиқилади.
Апелляция инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган хусусий шикоят, протест бўйича кўриш натижалари юзасидан қуйидагиларга ҳақли:
1) биринчи инстанция суди ажримини ўзгаришсиз, хусусий шикоятни, протестни эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
2) биринчи инстанция суди ажримини бекор қилишга ва ишни янгидан судда кўриб чиқиш учун юборишга;
3) биринчи инстанция суди ажримини бекор қилишга ва ушбу Кодексда белгиланган асосларга мувофиқ ишни прокурорга юборишга;
4) биринчи инстанция суди ажримини бекор қилишга ва амнистия актини қўллашга;
5) биринчи инстанция суди ажримини бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга;
6) биринчи инстанция судининг хусусий ажримини бекор қилишга;
7) биринчи инстанция суди ажримини ўзгартиришга.
Апелляция инстанцияси судининг биринчи инстанция суди ажрими устидан берилган хусусий шикоят (протест) бўйича чиқарган ажрими узил-кесилдир.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
497-28-модда. Айблов ҳукмини бекор қилиш ва ишни биринчи инстанция судига юбориш

Агар жиноят ишини апелляция тартибида кўриш чоғида ушбу Кодекснинг 416, 417-моддаларида назарда тутилган ҳолатлар аниқланса, суд прокурорнинг ёки жабрланувчининг, унинг вакилининг ёки маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг, қонуний вакилининг илтимосномасига кўра, судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш ёки бошқа шахсни иш бўйича айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб этиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш ҳақида ажрим чиқаради.

Ажримни ижро этиш айблов далолатномасини ёки айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорнинг зиммасига юклатилади.

Суднинг ажрими ушбу Кодекснинг 416, 417-моддаларида белгиланган муддатда бажарилмаган ёки прокурорнинг айбловга қўшимча киритиш ёхуд янги шахсни ишда айбланувчи сифатида иштирок этиш учун жалб этиш мумкин эмаслиги тўғрисидаги хулосаси келиб тушган тақдирда, апелляция инстанцияси суди суд муҳокамасини жиноят ишида мавжуд бўлган далиллар асосида давом эттиради.

Маҳкумга янги айблов қўйилган ёки янги шахс айбланувчи сифатида иштирок этиш учун ишга жалб этилган тақдирда апелляция инстанцияси суди айблов ҳукмини бекор қилади ва ишни биринчи инстанция судига янгидан кўриш учун юборади.

Биринчи инстанция суди томонидан иш муҳокамаси умумий асосларда амалга оширилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
497-32-модда. Апелляция инстанцияси судининг хусусий ажрими

Апелляция инстанцияси суди ушбу Кодекснинг 298 ва 300-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган ҳолларда, шунингдек тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси жараёнида йўл қўйилган камчиликларга қаратиш зарур бўлган тақдирда хусусий ажрим чиқаради.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
497-35-модда. Апелляция инстанцияси судида ишни қўшимча кўриш

Баъзи маҳкумларга дахли бўлган, белгиланган муддатда юборилган апелляция шикояти ёки протести бирор сабабга кўра апелляция инстанцияси судига бошқа маҳкумларнинг жиноят иши кўриб бўлинганидан кейин келиб тушса ёки ўтказиб юборилган муддат ушбу Кодекснинг 4975-моддасида назарда тутилган тартибда суд томонидан тикланса, шунингдек маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг ёки қонуний вакилининг апелляция шикояти, ушбу маҳкумга доир иш процесснинг бошқа иштирокчиси берган апелляция шикояти ёхуд апелляция протести бўйича кўриб чиқилганидан сўнг келиб тушган бўлса, апелляция инстанцияси суди бундай шикоят ёки протестни кўриб чиқиши ва у бўйича ажрим чиқариши шарт.
Агар ишни қўшимча кўриш чоғида апелляция инстанцияси суди томонидан чиқарилган ҳукм, ажрим илгари чиқарилган ҳукмга, ажримга зид бўлса, апелляция инстанцияси суди кассация тартибида протест киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига юборади.
Ишни қўшимча кўриш тартиби кечикиб келиб тушган хусусий шикоятни ва протестни ҳал этиш учун ҳам қўлланилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
497-10-модда. Апелляция шикоятини ёки протестини қайтариб олиш

Ҳукм устидан шикоят берган ёки протест билдирган шахс ўз шикоятини ёки протестини қайтариб олишга ҳақли. Юқори турувчи прокурор ҳам протестни қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

Маҳкумнинг ҳимоячиси, қонуний вакили ўз шикоятини фақат маҳкумнинг розилиги билан қайтариб олишга ҳақли.

Маҳкум ҳимоячи томонидан берилган шикоятни қайтариб олишга ҳақли.

Апелляция шикоятини ёки протестини қайтариб олишга апелляция инстанцияси суди маслаҳатхонага киргунига қадар йўл қўйилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
56-боб. СУДНИНГ ҲУКМИ ВА АЖРИМИ УСТИДАН КАССАЦИЯ ТАРТИБИДА ШИКОЯТ БЕРИШ (ПРОТЕСТ БИЛДИРИШ)
498-модда. Кассация тартибида қайта кўрилиши мумкин бўлган суд ҳукмлари, ажримлари

Биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция инстанцияси судининг ҳукмлари, ажримлари кассация тартибида қайта кўрилиши мумкин.
Кассация инстанцияси судининг қарорлари ушбу Кодекснинг 49719-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарлари протестига кўра такроран кассация тартибида қайта кўрилиши мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
499-модда. Суднинг ҳукми, ажрими устидан кассация тартибида шикоят беришга (протест билдиришга) бўлган ҳуқуқ

Биринчи ва апелляция инстанцияси судининг ҳукми, ажрими устидан кассация тартибида шикоят беришга бўлган ҳуқуқ маҳкумга, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакилига, жабрланувчи ҳамда унинг вакилига тегишлидир.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг ҳукми, ажрими устидан кассация тартибида протест билдиришга ҳақли.

Фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари биринчи инстанция ҳамда апелляция инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг фуқаровий даъвога дахлдор қисми устидан шикоят беришга ҳақли.

Судда оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг оқлаш сабаблари ҳамда асосларига доир қисми устидан шикоят беришга ҳақли.

Ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан кассация тартибида шикоят беришга ҳақли.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
500-модда. Кассация шикоятини, протестини бериш тартиби ва муддатлари

Кассация шикояти, протести бевосита кассация инстанцияси судига — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилади.

Агар шикоятда, протестда қуйидаги масалалар қўйилган бўлса, ишни кассация тартибида қайта кўришга фақат ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бир йил ичида йўл қўйилади:
1) оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллаш зарурлиги тўғрисида;
2) жазони кучайтириш тўғрисида ёки маҳкумнинг аҳволи ёмонлашишига олиб келадиган бошқа ўзгартиришлар ҳақида;
3) оқлов ҳукмини ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ажримни бекор қилиш тўғрисида.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
501-модда. Кассация шикоятининг, протестининг мазмуни

Кассация шикоятида, протестида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) шикоят, протест йўлланаётган кассация инстанцияси судининг номи;
2) шикоят, протест берган шахс, унинг процессуал ҳолати, яшаш жойи ёки турган жойи тўғрисидаги маълумотлар;
3) суд ишининг рақами, устидан шикоят, протест берилган ҳукм, ажрим чиқарилган сана, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг номи;
4) шикоят, протест берган шахснинг фикрига кўра ҳукмнинг, ажримнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги, иш бўйича судга қадар иш юритишни амалга ошириш ёки суд муҳокамаси чоғида қарор қабул қилишга таъсир кўрсатган қонуннинг қайси нормалари бузилганлигига доир важлари, шунингдек унинг илтимосининг мазмуни;
5) шикоят, протест берган шахс ўз талабларини асослаган далиллар;
6) шикоятга, протестга илова қилинаётган материаллар рўйхати;
7) шикоят, протест берилган сана ва шикоят, протест берган шахснинг имзоси.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
502-модда. Кассация шикоятини, протестини қайтариш

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ажрими билан кассация шикояти, протести қуйидаги ҳолларда қайтарилади, агар:
1) шикоят, протест ушбу Кодекснинг 501-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб бермаса;
3) иш кассация тартибида кўриб чиқилмайдиган бўлса;
4) шикоятни, протестни қайтариб олиш тўғрисида ариза (хат) келиб тушган бўлса.
Шикоят, протест берган шахс ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин умумий тартибда янгитдан мурожаат қилишга ҳақли.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
503-модда. Жиноят ишини суддан талаб қилиб олиш

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси кассация шикояти, протести бўйича жиноят ишини суддан талаб қилиб олишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари жиноят ишини суд қарорлари устидан кассация тартибида протест киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун суддан талаб қилиб олишга ҳақли. Ушбу Кодекс 499-моддасининг биринчи, учинчи — бешинчи қисмларида кўрсатилган шахсларнинг аризалари, шунингдек судьяларнинг тақдимномалари, оммавий ахборот воситаларининг хабарлари ишларни талаб қилиб олиш учун сабаб бўлиши мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
56-1-боб. КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ СУДИДА ИШ ЮРИТИШ
504-модда. Ҳукмни, ажримни ижро этишни тўхтатиб туриш

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикасидаги ҳар қандай суднинг ҳукми ва ажрими ижро этилишини кассация шикояти, протести кассация тартибида ҳал қилингунига қадар тўхтатиб туришга ҳақлидир. Қонуннинг очиқдан-очиқ бузилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлган тақдирда мазкур шахслар жиноят ишини талаб қилиб олиш билан бир вақтда ҳукмнинг, ажримнинг ижросини то улар юзасидан протест билдирилгунига қадар уч ойдан ошмайдиган муддатга тўхтатиб қўйишга ҳақлидир.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
506-модда. Кассация шикоятини, протестини кўриб чиқиш муддатлари

Кассация шикояти, протести кассация инстанцияси судида у келиб тушган кундан эътиборан икки ойгача бўлган муддат ичида кўриб чиқилиши лозим. Бу муддат ишнинг мураккаблиги ёки ҳажми катталиги туфайли, шунингдек бошқа узрли сабаблар мавжуд бўлганда, кассация инстанцияси судининг ажрими билан кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
509-5-модда. Жиноят ишини кассация инстанцияси судида кўриб чиқиш учун тайинлаш чоғида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар

Судья кассация шикояти, протести берилган жиноят ишини кассация инстанцияси судида кўриб чиқиш учун тайинлаш тўғрисида етти суткадан кечиктирмай ажрим чиқаради, унда қуйидаги масалаларни ҳал қилади:
1) жиноят ишини кўриш бошланадиган жой, сана ва вақт тўғрисидаги;
2) суд мажлисига тарафларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини чақириш тўғрисидаги;
3) ушбу Кодекснинг 19-моддасида назарда тутилган ҳолларда, жиноят ишини ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисидаги;
4) озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумнинг суд мажлисида иштирок этиши тўғрисидаги.

Қабул қилинган қарор тўғрисида ушбу Кодекс 499-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга, шунингдек прокурорга уч сутка ичида хабар қилинади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
509-1-модда. Шикоят, протест кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритилганлиги тўғрисида хабардор қилиш

Маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари, қонуний вакили, жабрланувчи ёки унинг вакили, шунингдек фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёки уларнинг вакиллари, агар шикоят, протест уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, иш кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритилганлиги тўғрисида уч кунлик муддат ичида хабардор қилинади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга шикоятнинг, протестнинг кўчирма нусхаси юборилади ёхуд уларнинг электрон нусхалари билан кассация инстанцияси судининг интернет-ресурси орқали танишиш мумкинлиги тўғрисидаги хабарнома юборилади. Бунда тарафларга шикоятга (протестга) доир ўз эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида, эътирозлар тақдим этилган муддатни кўрсатган ҳолда беришга бўлган ҳуқуқи тушунтирилади. Шикоят (протест) устидан келиб тушган эътирозлар ишга қўшиб қўйилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
507-модда. Кассация шикоятини, протестини ўрганиш

Кассация инстанцияси судининг судьяси кассация шикояти, протестини ўрганиб, кўпи билан ўн суткалик муддат ичида қуйидаги масалаларни ҳал қилади:
шикоятни, протестни ушбу Кодекснинг 502-моддасига мувофиқ қайтаришга доир асослар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги;
жиноят ишини талаб қилиб олишга доир асослар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги.

Шикоятни, протестни ўрганиш натижаларига кўра, судья:
шикоятни, протестни қайтариш тўғрисида;
жиноят ишини талаб қилиб олиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Келиб тушган жиноят ишини ўрганиш натижаларига кўра, судья:
шикоятни, протестни иш билан бирга кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисида;
ушбу Кодекснинг 522-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда шикоятни, протестни кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритишни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган қарор қабул қилинганлиги тўғрисида кассация шикояти, протести берган шахсга уч кунлик муддат ичида хабар қилинади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
509-2-модда. Кассация шикоятига, протестга ўзгартиш ва қўшимча киритиш

Кассация шикояти, протести берган шахс кассация инстанцияси суди мажлиси бошлангунига қадар уни ўзгартиришга ёки янги важлар билан тўлдиришга ҳақли.
Кассация протестига ўзгартиш ёки қўшимча киритиш, жабрланувчининг ёки унинг вакилининг кассация шикоятига ўзгартиш ёки қўшимча киритиш чоғида маҳкумнинг аҳволини оғирлаштириш тўғрисидаги масала, агар бундай талаб дастлабки кассация шикоятида, протестида кўрсатилмаган бўлса, қўйилиши мумкин эмас.
Кассация шикояти берилганидан кейин ишга киришган ҳимоячи шикоятни ўзгартириши ёхуд янги важлар билан тўлдириши, илгари ишда иштирок этган ҳимоячи томонидан берилган шикоят важларига қўшимча асослар тақдим этиши мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
509-6-модда. Кассация инстанцияси суди мажлисида тарафларнинг иштироки

Кассация инстанцияси судининг мажлисида қуйидагилар иштирок этиши шарт:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан ваколат берилган прокурор;
ушбу Кодекснинг 51 ва 52-моддаларида кўрсатилган ҳолларда, ҳимоячи.

Маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари кассация инстанцияси судида ишни кўришда иштирок этишга ҳақли. Жазони ижро этиш муассасасида бўлган ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумнинг иштирок этиши зарурлиги тўғрисидаги масала суд томонидан ҳал этилади. Мазкур шахслар суд мажлисида бевосита ёхуд видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этиши мумкин.

Кассация инстанцияси суди мажлисининг жойи, санаси ва вақти тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги жиноят ишини кўришга монелик қилмайди, суд мажлисида иштирок этиши шарт бўлган шахслар бундан мустасно.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz