JPK | O‘zbekiston Respublikasi
4.78K subscribers
12 photos
1 video
12 links
Download Telegram
413-модда. Фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгарнинг суд мажлисига келмаслиги оқибатлари

Фуқаровий даъвогар ёки унинг вакили суд мажлисига келмаган тақдирда, суд фуқаровий даъвони кўрмайди; бу ҳолда мулкий зарар кўрган шахснинг фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида даъво қилиш ҳуқуқи сақланади.

Суд фуқаровий даъвони фуқаровий даъвогарнинг илтимосига кўра унинг иштирокисиз кўришга ҳақлидир.

Башарти фуқаровий даъвони прокурор қувватласа ёки суд уни кўриш зарур деб топса, фуқаровий даъвогар ёки унинг вакили келиш-келмаслигидан қатъи назар, суд фуқаровий даъвони кўраверади.

Фуқаровий жавобгар ёки унинг вакилининг суд мажлисига келмаслиги фуқаровий даъвони кўришни тўхтатмайди.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
414-модда. Суд муҳокамасининг доираси

Судда жиноят ишини муҳокама қилиш фақат айбланувчиларга нисбатан ва эълон қилинган айблов бўйича олиб борилади.

Тайинланган жазонинг енгиллиги ёки оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллаш зарурлиги туфайли апелляция инстанцияси судининг ҳукми, ажрими кассация инстанцияси суди томонидан бекор қилинганидан кейин иш кўриб чиқилган ҳолларда, апелляция инстанцияси судида муҳокама судланувчининг умуман айбдорлиги ёки айбдор эмаслиги тўғрисидаги масалага дахл қилмаган ҳолда, фақат жиноятни тавсифлашга ва жазо чорасига оид қисм бўйича амалга оширилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
415-модда. Айбловнинг суд томонидан ўзгартирилиши

Суд айбловни ўзгартиришга ҳақли. Бунда айбловнинг бир қисми ёки жиноятнинг тавсифий аломатлари чиқариб ташланади.

Суд суриштирувда, дастлабки терговда эълон қилинган айбловни ушбу Кодекснинг 416 ва 417-моддаларида назарда тутилган тартибда ўзгартиришга ёки тўлдиришга ҳақли.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
415-1-модда. Суриштирувнинг, дастлабки терговнинг тўлиқ эмаслигини ёки жиноят-процессуал қонуни нормаларининг жиддий бузилишларини бартараф этиш

Суриштирув, дастлабки терговнинг тўлиқ эмаслиги ёки жиноят-процессуал қонуни нормаларининг жиддий бузилишлари жиноят ишини кўриб чиқиш чоғида суд томонидан бартараф этилади.

Судланувчига нисбатан айбловни оғирроғи билан ёки ҳақиқий аҳволга кўра дастлабки айбловдан жиддий фарқ қиладиган айблов билан алмаштириш учун ёки бошқа шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун асослар аниқланган тақдирда, суд суриштирув, дастлабки терговнинг тўлиқ эмаслигини ёки жиноят-процессуал қонуни нормаларининг жиддий бузилишларини ушбу Кодекснинг 416 ва 417-моддаларига мувофиқ бартараф этади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
422-модда. Эҳтиёт чораси масаласини ҳал этиш

Суд муҳокамаси вақтида суд судланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини қўллашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга ҳақлидир.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
51-боб. СУД МАЖЛИСИНИНГ ТАЙЁРЛОВ ҚИСМИ
428-модда. Суд мажлисини очиш

Раислик қилувчи тайинланган вақтда суд мажлисини очади ва қандай жиноят иши кўрилишини эълон қилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
430-модда. Таржимонга унинг ҳуқуқларини, мажбуриятларини ва жавобгарлигини тушунтириш

Раислик қилувчи таржимонга ушбу Кодекснинг 72-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек жавобгарлигини тушунтиради.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
427-модда. Суд мажлисининг баённомаси юзасидан мулоҳазалар бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби

Суд мажлиси баённомаси имзоланганидан кейин беш сутка ичида тарафлар шу баённома ва суд мажлисининг аудиоёзуви юзасидан ўз мулоҳазаларини беришга ҳақлидирлар. Мулоҳазаларни раислик қилувчи кўриб чиқиб, уларга қўшилган тақдирда уларнинг тўғрилигини тасдиқлайди ва суд мажлиси баённомасига қўшиб қўяди.

Раислик қилувчи суд мажлисининг баённомаси ёки аудиоёзуви юзасидан берилган мулоҳазаларга қўшилмаган тақдирда, бу мулоҳазалар ушбу ишни кўрган суд таркиби ҳал этиши учун киритилади. Башарти ишни судьянинг якка ўзи кўриб чиққан бўлса, раислик қилувчининг қарори узил-кесил ҳисобланади, лекин манфаатдор тарафлар бу қарор устидан ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
423-модда. Суд мажлисида ажрим чиқариш тартиби

Суд муҳокамаси вақтида ҳал қилинадиган барча масалалар юзасидан суд ажрим чиқаради.

Суд эҳтиёт чораларини қўллаш (ўзгартириш, бекор қилиш) тўғрисидаги, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш ҳақидаги, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги, айбланувчининг, судланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш ҳақидаги, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги, рад қилишлар ҳақидаги ажримларни, бошқа органларга ижро этиш учун юбориладиган ўзга ажримларни, шунингдек хусусий ажримларни алоҳида хонада (маслаҳатхонада) чиқаради. Бу ажримлар алоҳида ҳужжатлар тарзида расмийлаштирилади ва суд томонидан имзоланади.

Судланувчининг бошқа шахсларга ёки бошқа шахсларнинг судланувчига почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги суд ажримида алоқа муассасаси томонидан судга почта-телеграф жўнатмаларини етказиб бериш ҳақида кўрсатма бўлиши лозим.

Бошқа барча ажримлар суднинг хоҳиши билан ё юқорида кўрсатилган тартибда, ёки ўз жойида чиқарилиб, бу ажрим суд мажлисининг баённомасига ёзиб қўйилади.

Суд муҳокамаси вақтида суднинг чиқарган ҳар бир ажрими дарҳол эълон қилиниши лозим.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
416-модда. Судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун асослар аниқланганда суднинг ҳаракатлари

Агар суд тергови вақтида судланувчининг унга илгари айблов қўйилмаган жиноятни содир этганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, суд янги айблов бўйича жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади.

Янги айблов дастлабки айблов билан узвий боғлиқ бўлган ва уларни алоҳида-алоҳида кўриш имконияти бўлмаган ҳолларда, судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш асосларини аниқлаш тартиби давлат айбловини қўллаб-қувватловчи прокурорнинг ёки жабрланувчининг, унинг вакилининг ёхуд судланувчининг, унинг ҳимоячисининг, қонуний вакилининг илтимосномасига кўра амалга оширилади.

Илтимосномада айбловни тўлдириш билан боғлиқ процессуал ҳаракатларнинг ўтказилиши зарурати асослантирилган бўлиши керак.

Суд берилган илтимоснома бўйича уни қаноатлантириш тўғрисида ёки қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида ажрим чиқаради.

Илтимоснома қаноатлантирилган тақдирда, суд ажримда айбловни тўлдириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун қандай ҳолатларга аниқлик киритилиши лозимлигини кўрсатади ва унинг ижросини айблов далолатномаси ёки айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга ижро муддатини бир ойгача доирада кўрсатган ҳолда топширади.

Қўшимча процессуал ҳаракатлар натижаларига кўра давлат айбловини қўллаб-қувватловчи прокурор судга йиғилган далилларни тақдим этади, айблов далолатномаси ёки айблов хулосасига қўшимчани ўқиб эшиттиради ҳамда унинг кўчирма нусхасини судланувчига ва унинг ҳимоячисига топширади.
Суд прокурор томонидан тақдим этилган материаллар бўйича тарафларнинг фикрини аниқлайди ва уларни жиноят ишига қўшиб қўйиш ҳақида ажрим чиқаради.

Суд судланувчининг, унинг ҳимоячисининг илтимосномаси бўйича уларнинг прокурор томонидан тақдим этилган қўшимча далиллар ва айблов далолатномаси ёки айблов хулосасига қўшимча билан танишишга, шунингдек ушбу далилларга ва хулосага эътирозлар тақдим этишга бўлган ҳуқуқини таъминлайди.

Суд ушбу модданинг саккизинчи қисмида кўрсатилган масалаларни ҳал қилишда судланувчи ва унинг ҳимоячиси ҳуқуқларини таъминлаш учун суд мажлисида ўн суткагача танаффус эълон қилади.

Суднинг ажрими белгиланган муддатда ижро этилмаган ёки дастлабки айбловни ўзгартириш ёки тўлдириш учун далилларни аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, суд жиноят ишида мавжуд бўлган далиллар асосида суд муҳокамасини давом эттиради.

Суднинг ажримини ижро этиш натижалари бўйича ёки суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган янги далилларни баҳолаш ва текшириш ушбу Кодекс 443-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган тартибда ўтказилади.

Тўпланган қўшимча далиллар ва аниқланган ҳолатлар асосида прокурор оғирроқ айбловга ўзгартирилган ёки тўлдирилган айблов асосида ёхуд ҳақиқий аҳволга кўра дастлабки айбловдан жиддий фарқ қиладиган айблов асосида қарорнинг таърифини тарафлар музокараларида судга тақдим этади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
431-модда. Суд таркибини, тарафларни эълон қилиш ва рад қилиш ҳуқуқини тушунтириш

Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, кимлар давлат айбловчиси, жамоат айбловчиси, ҳимоячи, жамоат ҳимоячиси эканлигини, кимлар жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва кимлар уларнинг вакиллари эканлигини, кимлар суд мажлисининг котиби, эксперт, мутахассис, таржимон эканлигини маълум қилади. Шундан кейин судланувчига ва бошқа тарафларга уларнинг судьяни, суд таркибини ёки судьялардан бирортасини, шунингдек тарафлардан бирортасини рад қилиш ҳуқуқларини тушунтиради.

Суд мажлисида захирадаги халқ маслаҳатчиси иштирок этаётган бўлса, раислик қилувчи бу ҳақда эълон қилади ва унинг фамилиясини айтади. Захирадаги халқ маслаҳатчиси ҳам рад қилиниши мумкин.

Рад қилишлар ушбу Кодекснинг 80-моддасида белгиланган қоидалар асосида ҳал қилинади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
421-модда. Суд мажлисида жиноят ишининг тугатилиши

Агар суд мажлисида ушбу Кодекснинг 83-моддасида ва 84-моддаси биринчи қисмининг 1, 2, 3 ва 8-бандларида назарда тутилган асослар аниқланса, суд ишни кўришни давом эттиради ҳамда 83-моддада назарда тутилган асослар бўйича оқлов ҳукми, 84-модда биринчи қисмининг 1, 2, 3 ва 8-бандларида назарда тутилган асослар бўйича эса айбдор шахсга жазо тайинламай, айблов ҳукми чиқаради.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
424-модда. Суд мажлисининг тартиби

Судьялар кириб келаётганда суд мажлиси залида ҳозир бўлганларнинг ҳаммаси ўринларидан турадилар.

Суд процессининг барча иштирокчилари судга тик турган ҳолда мурожаат қиладилар, кўрсатувлар берадилар ва баёнотлар қиладилар. Ушбу қоидадан фақат раислик қилувчининг рухсати билангина четга чиқилиши мумкин.

Суд процессининг барча иштирокчилари, шунингдек суд залида ҳозир бўлган барча шахслар раислик қилувчининг суд мажлисида белгиланган тартибга риоя қилиш тўғрисидаги фармойишларини сўзсиз бажаришлари лозим.

Ўн олти ёшга тўлмаган шахслар, башарти улар судланувчи, жабрланувчи, гувоҳ бўлмасалар, суд мажлиси залига киритилмайдилар.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
420-модда. Жиноят ишини кўришни тўхтатиш

Судланувчи яширинган бўлса, шунингдек судга келишга имконият бермайдиган руҳий ҳолати бузилган ёки бошқа оғир касалликка чалинган тақдирда, суд мазкур судланувчига нисбатан ишни тўхтатади ва бошқа судланувчиларга нисбатан ишни муҳокама қилишни давом эттираверади. Агар суд ушбу Кодекснинг 416 ва 417-моддаларида назарда тутилган тартибда прокурорга қўшимча процессуал ҳаракатларни амалга оширишни топшириш ҳақида ажрим чиқарса, шунингдек ишни алоҳида-алоҳида муҳокама қилиш ҳақиқатни аниқлашни қийинлаштирган тақдирда, ишни юритиш бутунлай тўхтатилади. Яширинган судланувчини қидирув суд ажрими билан эълон қилинади.

Судланувчининг оғир касал бўлганлиги туфайли ишни кўриш тўхтатилган тақдирда суд унга нисбатан танланган эҳтиёт чорасини бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласини муҳокама қилиши лозим.

Суд жиноят ишини кўришни тўхтатиш тўғрисида ажрим чиқаради

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
429-модда. Процесс иштирокчиларининг судга келган- келмаганлигини текшириш

Суд мажлисининг котиби давлат айбловчиси, жамоат айбловчиси, судланувчи, ҳимоячи, жамоат ҳимоячиси, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёки уларнинг вакиллари судга келган-келмаганлиги тўғрисида ахборот беради. Шундан кейин судга таржимон, гувоҳлар, экспертлар ва мутахассислар келган-келмаганлиги текширилади. Котиб ҳозир бўлмаганларнинг нима сабабдан келмаганлигини маълум қилади.

Ишда иштирок этаётган шахсларнинг кимлиги паспорт ёки уларнинг шахсини гувоҳлантирувчи бошқа ҳужжатлар бўйича аниқланади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
417-модда. Жиноий жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганда суднинг ҳаракатлари

Агар суд тергови вақтида жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, суд жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади.

Тахмин қилинаётган жиноят кўрилаётган иш билан узвий боғлиқ бўлган ва бу ишларни алоҳида-алоҳида кўриш имконияти бўлмаган ҳолларда, давлат айбловини қўллаб-қувватловчи прокурор ёки жабрланувчи, унинг вакилининг ёхуд судланувчининг, унинг ҳимоячисининг, қонуний вакилининг илтимосномасига кўра суд бошқа шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун асосларни аниқлаш юзасидан тегишли процессуал ҳаракатларни бир ойгача бўлган муддатда ўтказишни иш бўйича айблов далолатномаси ёки айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга топшириш ҳақида ажрим чиқаради.

Илтимосномада бошқа шахсни айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатларни амалга ошириш зарурати асослантирилган бўлиши керак.

Суд ажримини ижро этиш натижаларига кўра давлат айбловини қўллаб-қувватловчи прокурор судга янгидан тузилган айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси ёхуд уларга қўшимчани тақдим этади ҳамда унинг кўчирма нусхасини судланувчига ва унинг ҳимоячисига топширади.

Илгари эълон қилинган айблов бошқа шахс айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши муносабати билан ўзгартирилган тақдирда, суд ишни кўришни суд муҳокамасининг умумий шартлари бўйича қайта тиклайди. Бундай ҳолларда суд муҳокамасининг муддати ўзгартирилган ёки тўлдирилган айблов бўйича ишни судда кўриш қайта тикланган пайтдан эътиборан ҳисобланади.

Иш бўйича суд тергови ўтказилаётганда суд судда ишни юритиш тўхтатиб турилгунига қадар ўтказилган процессуал ҳаракатларни такроран ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги масалани тарафларнинг фикрини инобатга олган ҳолда ҳал қилади.

Прокурор томонидан айблов далолатномаси ёки айблов хулосасига қўшимчалар тақдим этилганда, суд судланувчига, унинг ҳимоячисига прокурор томонидан тақдим этилган қўшимча далиллар ва айблов далолатномаси ёки айблов хулосасига қўшимча билан танишишга, шунингдек ушбу далилларга ва далолатнома ёки хулосага эътирозлар тақдим этишга бўлган ҳуқуқини таъминлайди.

Суд прокурор томонидан тақдим этилган материаллар бўйича тарафларнинг фикрини аниқлайди ва уларни жиноят ишига қўшиб қўйиш ҳақида ажрим чиқаради.

Суд ушбу модданинг еттинчи қисмида кўрсатилган масалаларни ҳал қилишда судланувчи, унинг ҳимоячиси ҳуқуқларини таъминлаш учун суд мажлисида ўн суткагача танаффус эълон қилади.

Қўшимча тақдим этилган янги далилларни баҳолаш ва текшириш ушбу Кодекс 443-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган тартибда ўтказилади.

Тўпланган ва қўшимча тақдим этилган далиллар асосида прокурор тарафлар музокараларида судга тўлдирилган айбловни инобатга олган ҳолда қарорнинг таърифини тақдим этади.

Агар суд тергови вақтида била туриб ёлғон кўрсатув берган гувоҳ, жабрланувчи ёки била туриб нотўғри хулоса берган эксперт ёхуд била туриб нотўғри таржима қилган таржимон томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, суд ҳукм чиқарганидан сўнг жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
418-модда. Жиноят ишининг муҳокамасини кейинга қолдириш

Суд мажлисига чақирилган шахслардан бирортасининг келмай қолганлиги оқибатида ёки янги далиллар талаб қилиб олиш зарур бўлганлиги муносабати билан ёхуд суд мажлисини олиб боришнинг техник воситаларидан, шу жумладан видеоконференцалоқа тизимларидан фойдаланишда техник носозликлар юзага келганлиги туфайли жиноят ишини муҳокама қилиш мумкин бўлмаса, суд ишни муҳокама қилишни кейинга қолдиради ва суд мажлисига келмаган шахсларни чақириш ёки янги далилларни талаб қилиб олиш ёхуд техник носозликларни бартараф этиш чораларини кўради.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
425-модда. Суд мажлисида тартибни бузувчиларга нисбатан қўлланиладиган чоралар

Тартиббузар суд мажлисида тартибни бузганида, раислик қилувчининг фармойишига бўйсунмаганида ёки судга ҳурматсизлик қилганида унга нисбатан ушбу Кодекснинг 272-моддасида назарда тутилган чоралар қўлланилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
420-1-модда. Жиноят ишини кўришни қайтадан бошлаш
Жиноят ишини кўришни тўхтатишнинг асоси сифатидаги, ушбу Кодекснинг 420-моддасида назарда тутилган ҳолатлар бартараф этилгач, тўхтатилган жиноят ишини кўриш қайтадан бошланади.

Суд жиноят ишини кўришни қайтадан бошлаш тўғрисида ажрим чиқаради.

Жиноят ишини кўриш қайтадан бошланганда жиноят ишини муҳокама қилиш муддатининг ўтиши ҳам бир вақтнинг ўзида қайтадан бошланади. Мазкур муддатни яна узайтириш ушбу Кодекснинг 405 ва 4051-моддалари асосида, жиноят ишини муҳокама қилишнинг жиноят ишини кўриш тўхтатилишидан олдинги муддатини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz