JPK | O‘zbekiston Respublikasi
4.77K subscribers
12 photos
1 video
12 links
Download Telegram
381-13-модда. Жиноят иши тамомланганидан кейин ундаги материаллар билан танишиб чиқиш ҳуқуқини таъминлаш

Айблов далолатномаси тузилганидан сўнг суриштирувчи айбланувчи ва ҳимоячига суриштирув тамомланганлигини эълон қилади, уларга ишдаги барча материаллар билан танишиб чиқишга доир ҳуқуқларини тушунтиради ва танишиб чиқиш учун ишни тикилган ҳамда рақамланган кўринишда, ҳужжатларнинг ҳар бир жилдини рўйхати билан тақдим этади.

Башарти иш тугатилган бўлса, суриштирувчи бу ҳақда ва иш материаллари билан танишиш ҳуқуқи ҳақида гумон қилинувчини, айбланувчини, ҳимоячини хабардор қилади ҳамда уларнинг илтимосига биноан уларга танишиб чиқиш учун ишни тақдим этади.

Суриштирувчи суриштирув тамомланганлиги ва иш айблов далолатномаси билан судга юборилиши ёки иш тугатилганлиги тўғрисида жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларига хабар қилади, башарти улар хоҳласалар, барча иш материаллари билан танишиб чиқиш ҳуқуқига эга эканликларини тушунтиради. Сўнг суриштирувчи кўрсатиб ўтилган процесс иштирокчиларининг илтимосига мувофиқ, танишиб чиқиш учун уларга ишни тақдим этади.

Жабрланувчилар, гувоҳлар, холислар ва процесснинг бошқа иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тергов ҳаракатлари баённомасининг кириш қисмлари танишиб чиқиш учун тақдим қилинмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда баённомаларнинг кўрсатиб ўтилган процесс иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган кириш қисмлари муҳрланган ҳолда сақланади.

Башарти айбланувчининг ҳимоячиси ёки жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгарнинг вакили узрли сабабларга биноан белгиланган вақтда иш материаллари билан танишиб чиқиш учун кела олмаса, суриштирувчи танишиб чиқиш муддатини кўпи билан беш суткага кечиктириши мумкин. Ҳимоячи ёки вакил бу муддат ичида келмаган тақдирда айбланувчига бошқа ҳимоячини таклиф қилиш, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгарга бошқа вакил чақириш учун имконият яратилади.

Иш билан танишиб чиқаётган шахс ишдаги ҳужжатлардан кўчирмалар ёзиб олишга ҳақлидир, давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ўз ичига олган маълумотлар бундан мустасно. Суриштирувчи айблов далолатномаси ва ишдаги материаллар билан танишиб чиққанлик тўғрисида баённома тузади.

Иш билан танишиб чиққанидан кейинги оғзаки илтимосларни суриштирувчи баённомага киритади. Процесс иштирокчиси ёзма тарзда алоҳида илтимоснома бериши мумкин, бу ҳақда баённомада ёзиб қўйилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
381-16-модда. Жиноят ишининг прокурорга юборилиши

Айблов далолатномаси суриштирувчи томонидан имзоланади ва суриштирув бўлинмаси бошлиғи билан келишилганидан сўнг, жиноят иши дарҳол прокурорга юборилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
47-боб. Суриштирув ва дастлабки тергов органлари шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг қонунларнинг ижро этиши устидан назорат
384-модда. Айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси билан келган жиноят иши юзасидан прокурор ҳал этиши лозим бўлган масалалар

Прокурор ёки унинг ўринбосари терговчидан айблов хулосаси ёки суриштирувчидан айблов далолатномаси билан келган жиноят ишини ўрганиб чиқиши ва:
1) айбланувчи зиммасига қўйилаётган қилмиш содир этилган ёки этилмаганлигини ва бу қилмишда жиноят таркиби бор-йўқлигини;
2) қўйилган айб ишдаги мавжуд далиллар билан асослантирилган-асослантирилмаганлигини;
3) айбланувчининг исботланган барча жиноий қилмишлари айблов мазмунига киритилган-киритилмаганлигини;
4) жинояти фош қилинган барча шахслар айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган-қилинмаганлигини;
5) айбловни ёки ишни тугатишга сабаб бўладиган ҳолатлар бор-йўқлигини;
6) айбланувчининг қилмишларига тўғри ёки нотўғри тавсиф берилганлигини;
7) терговга тегишлилик қоидаларига риоя қилинганлигини;
8) эҳтиёт чораси тўғри ёки нотўғри танланганлигини;
9) фуқаровий даъвони ва бошқа мулкий ундиришларни таъминлаш чоралари кўрилган-кўрилмаганлигини;
10) жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар аниқланган-аниқланмаганлигини ҳамда уларга барҳам бериш чоралари кўрилган-кўрилмаганлигини;
11) тергов синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона ўтказилган-ўтказилмаганлигини, барча важлар текширилганлигини ва ҳимоянинг илтимосномалари кўриб чиқилганлигини;
12) ишни бирлаштиришда ёки ажратишда ушбу Кодекснинг 332-моддаси талабларига риоя этилган-этилмаганлигини;
13) айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси ушбу Кодекснинг 379, 380 ва 381-12-моддаларида назарда тутилган талабларга мувофиқ тузилган-тузилмаганлигини;
14) суриштирувчи ва терговчи ушбу Кодекснинг бошқа талабларига риоя қилган-қилмаганлигини текшириши шарт.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
381-17-модда. Суриштирувчининг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоят бериш

Суриштирувчининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятлар суриштирув бўлинмаси бошлиғига ёки ишни тергов қилишда қонунларга риоя этилиши устидан назорат олиб бораётган прокурорга берилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
381-14-модда. Илтимослар қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби

Айбланувчи, ҳимоячи, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иш билан танишиб чиқишгач ёки бирор сабабга кўра танишиб чиқишдан бош тортганларидан кейин суриштирувчи улардан қўшимча суриштирув ҳаракатларини ўтказиш ёки янги қарорлар қабул қилиш хусусида илтимослари бор ёки йўқлигини аниқлайди.

Тарафларнинг аризасига биноан уларга илтимосномалар тайёрлаш ва тақдим қилиш учун икки сутка доирасида вақт берилиши мумкин. Суриштирувчи илтимосномани тўла ёки қисман рад қилиш тўғрисида қарор чиқаради ва бу ҳақда илтимоснома берилган вақтдан бошлаб уч сутка ичида аризачига хабар беради.

Аризачи илтимосни қондириш рад қилинганлиги тўғрисидаги қарор билан танишиб чиққанидан кейин икки сутка ичида прокурорга рад этилганлик устидан шикоят қилиши мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
382-модда. Прокурорнинг ваколатлари

Суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларини юритишда қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат прокурор томонидан амалга оширилади.

Жиноят содир этилгани тўғрисидаги ариза ва хабарларни кўриш ҳамда ҳал қилиш, текширишни амалга оширишнинг ушбу Кодексда белгиланган тартиби, чиқарилган қарорларнинг қонунийлиги суриштирув ва дастлабки тергов органларининг қонунларнинг ижро этилиши устидан олиб борадиган назоратининг соҳасидир.

Суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириб, прокурор ўз ваколати доирасида:

суриштирув ва дастлабки тергов органларидан ҳамда терговга қадар текширувни ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлардан ишларни текшириш учун, содир этилган жиноятларга оид тезкор-қидирув, суриштирув, дастлабки тергов ишларининг боришига доир ҳужжатларни, материалларни ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олади; содир этилган ёки тайёрланаётган жиноятлар ҳақидаги ариза ва маълумотларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва ҳал этиш тўғрисидаги қонун талаблари қай даражада ижро этилаётганлигини ҳар ой камида бир марта текширади;
суриштирувчилар ва терговчиларнинг шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг қонунга хилоф ҳамда асоссиз қарорларини бекор қилади;
жиноятларни тергов қилиш, эҳтиёт чорасини танлаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш, уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш ҳақида илтимоснома қўзғатиш жиноят тавсифини белгилаш, ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш, айрим тергов ҳаракатларини бажариш ва жиноят содир этган шахсларни қидириш тўғрисида ёзма кўрсатмалар беради;

қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёхуд уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш тўғрисида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради ёхуд қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисида судга илтимоснома киритади;

айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради ёхуд айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисида судга илтимоснома киритади;

амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритади;

мурдани эксгумация қилиш тўғрисида, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради;

паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради;

гувоҳларнинг ва жабрланувчиларнинг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисида судга илтимоснома киритади;

гумон қилинувчи ёки айбланувчи билан айбга иқрорлик тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда келишув тузади;

терговга қадар текширувни ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга шахсларни ушлаш, мажбурий келтириш, қидириш ҳақидаги қарорлар, суднинг қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ажримини ижро этишни, шунингдек прокурор ёки прокуратура терговчиси юритувидаги ишлар юзасидан жиноятларни очиш ва жиноят содир этган шахсларни аниқлаш учун зарур чораларни кўриш тўғрисида кўрсатмалар беради;

суриштирувда, дастлабки терговда иштирок этади ҳамда зарур ҳолларда, ушбу Кодексга мувофиқ ҳар қандай иш бўйича айрим тергов ҳаракатларини шахсан бажаради ёки терговни тўлиқ амалга оширади;
тинтув ўтказишга, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришга ҳамда улар орқали узатиладиган ахборотни олишга, уй-жой дахлсизлиги, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ҳамда бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарлари сир сақланиши ҳуқуқларини чекловчи ҳамда абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар ҳақида ахборот олишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишга, шунингдек қонунда назарда тутилган ҳолларда, терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг, суриштирувчининг ҳамда терговчининг бошқа ҳаракатларига рухсат беради;

дастлабки тергов ва суриштирув муддатларини ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ва тартибда узайтиради;

ишларни суриштирув ва дастлабки тергов органларига қўшимча тергов ўтказиш тўғрисидаги ўз кўрсатмалари билан қайтаради;

жиноят ишини прокуратуранинг бир терговчисидан бошқасига, ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ва тартибда эса, бир дастлабки тергов ва суриштирув органидан бошқа дастлабки тергов ва суриштирув органига ўтказади;

суриштирувчини ёки терговчини, башарти улар ишнинг тергови чоғида қонун бузилишига йўл қўйган бўлсалар, суриштирув ёхуд дастлабки тергов ишларини давом эттиришдан четлатади;

жиноят ишлари қўзғатади ёки уларни қўзғатишни рад этади, ишларни тугатади ёхуд юритилишини тўхтатади; қонунда назарда тутилган ҳолларда терговчи ёки суриштирувчининг ишни тугатишига розилик беради; айблов хулосаси, айблов далолатномаси ёки қарорини тасдиқлайди, ишларни судга юборади.

Прокурорнинг ушбу Кодексда назарда тутилган тартибга мувофиқ суриштирув ва дастлабки тергов органларига ҳамда терговга қадар текширувни ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга терговга қадар текшириш ўтказиш, ишларни қўзғатиш ва тергов қилиш билан боғлиқ бўлган кўрсатмалари ана шу органлар учун мажбурийдир.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
381-15-модда. Жиноят иши билан қайта таништириш

Суриштирувчи илтимос қондирилганидан кейин, у ким томонидан ва кимларнинг манфаатлари йўлида билдирилган бўлишидан қатъи назар, зарур ҳолларда баён қилинган тергов ва бошқа процессуал ҳаракатларни ўтказгандан ҳамда айблов далолатномасини қайта тузгандан сўнг, айбланувчи, ҳимоячига, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларига айблов далолатномаси ва жиноят ишининг бошқа материаллари билан яна танишиб чиқиш имкониятини беради.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
383-модда. Кўп воқеали жиноят ишлари бўйича прокурорнинг ваколатлари


Прокурор ёки унинг ўринбосари кўп воқеали жиноят ишлари бўйича айбловнинг айрим воқеалари юзасидан муайян шахсга нисбатан тўпланган далилларни айблов хулосаси ёки айблов далолатномасини тузиш учун етарли деб эътироф этса, шу воқеалар бўйича терговни тамомлаш ва ишни судга юбориш ҳақида ёзма кўрсатма беришга ҳақли.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
385-модда. Айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси билан келган жиноят иши юзасидан прокурорнинг қарори

Прокурор ёки унинг ўринбосари айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси билан келган жиноят ишини кўпи билан беш суткада кўриб чиқиши ва қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилиши шарт:
1) ишни судга юбориш учун асослар мавжуд деб топиб, айблов хулосаси ёки айблов далолатномасини тасдиқлаш;
2) ўз қарори билан айблов мазмунидан айрим бандларни чиқариб ташлаш, енгилроқ жиноятни назарда тутувчи қонунни қўллаш ва шу ўзгартиришлар билан айблов хулосаси ёки айблов далолатномасини тасдиқлаш;
3) қўшимча тергов ўтказиш учун ишни ўз кўрсатмалари билан суриштирувчи ёки терговчига қайтариш;
4) суриштирув ўтказилган жиноят ишини терговга тегишлилик қоидалари бузилганлиги аниқланган ёки ушбу Кодекснинг 381-5-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда дастлабки тергов органига ўтказиш;
5) ишни юритишни тўхтатиш;
6) ишни тугатиш;
7) амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш.
Башарти айбловни тўлдириш ёки уни оғирлаштириш томонига ёхуд ҳақиқий ҳолатларга кўра аввалги айбловдан жиддий фарқ қиладиган томонга ўзгартириш талаб қилинса, прокурор ёки унинг ўринбосари қўшимча ёки ўзгартирилган айб эълон қилиш учун ишни қўшимча терговга қайтаради.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
386-модда. Эҳтиёт чораси тўғрисида қарор

Айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси билан келган жиноят иши бўйича прокурор ёки унинг ўринбосари эҳтиёт чорасини ўз қарори билан бекор қилишга, ўзгартиришга ёки илгари эҳтиёт чораси танланмаган бўлса, шундай чорани татбиқ этишга ҳақлидир. Бунда ушбу Кодекснинг 28-бобидаги қоидалар қўлланилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
387-модда. Суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахсларнинг рўйхатини ўзгартириш

Жиноят иши судга юборилгунга қадар прокурор ёки унинг ўринбосари суд мажлисига чақириладиган шахсларнинг рўйхатини ўз қарори билан қисқартириш ёки тўлдиришга ҳақлидир. Бунда айбланувчилар, муомала лаёқатига эга бўлган жабрланувчилар, вояга етмаган айбланувчиларнинг қонуний вакиллари, шунингдек фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган шахслар ёки фуқаровий жавобгар тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинганлар ва уларнинг вакиллари рўйхатдан тушириб қолдирилиши мумкин эмас. Дастлабки терговда ёки суриштирувда гувоҳ сифатида сўроқ қилинмаган ва эксперт сифатида хулоса бермаган шахслар рўйхатга қўшимча қилиб киритилиши мумкин эмас.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
388-модда. Жиноят ишини судга юбориш

Прокурор ёки унинг ўринбосари айблов хулосасини ёки айблов далолатномасини тасдиқлаб, жиноят ишини тегишли судга юборади. Шу судга иш билан бирга суд мажлисида текшириш ва ҳал этиш учун барча илтимослар ва шикоятлар юборилади.

Прокурор ёки унинг ўринбосари ишнинг судга юборилганлиги ҳақида айбланувчига ва ҳимоячига, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларига дарҳол хабар қилади ва, агар илтимослари бўлса, уларни судга юборишга ёки суд мажлисида баён қилишга ҳақли эканликлари тўғрисида маълум қилади. Айни вақтда прокурор ёки унинг ўринбосари айбланувчига ва ҳимоячига айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси ва унга қилинган иловаларнинг тасдиқланган нусхаларини юборади, суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахслар рўйхати бундан мустасно, башарти айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси ёхуд иловага ўзгартишлар киритилган бўлса, уларни ўзгартириш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси ҳам юборилади.

Агар айбланувчи қамоқда сақланаётган бўлса, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар прокурорнинг топшириғига кўра унга қамоқда сақлаш жойининг маъмурияти томонидан улар келиб тушган куни тилхат олиб топширилади, тилхат ҳужжатлар топширилган сана ва вақт кўрсатилган ҳолда судга тақдим этилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
ЎНИНЧИ БЎЛИМ

БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИДА ИШ ЮРИТИШ

48-боб. СУДЛОВГА ТЕГИШЛИЛИК
390-модда. Юқори суднинг ўзи кўриши учун қуйи суд судловига тегишли жиноят ишини олиш ҳуқуқи

Юқори суд қуйи суд судловига тегишли ҳар қандай жиноят ишини биринчи инстанция суди тариқасида ўзи кўриш учун олишга ҳақлидир.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
391-модда. Жиноят ишининг ҳудудий жиҳатдан судловга тегишлилиги

Жиноят иши жиноят содир этилган жойдаги судда кўрилади.

Жиноят содир этилган жойни аниқлаш имконияти бўлмаса, иш дастлабки тергов ёки суриштирув тамом бўлган ҳудуддаги суд томонидан кўрилади.
Узоққа чўзилган ёки давомли жиноятларга доир ишлар жиноят қайси ҳудудда тамомланган ёки тўхтатилган бўлса, шу ҳудуддаги суднинг судловига тегишли бўлади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
392-модда. Жиноят ишлари бирлаштирилганда уларнинг судловга тегишлилиги

Бир неча шахсни турли ҳудудларда содир этган жиноятлари учун айблаш тўғрисидаги жиноят ишлари, шунингдек бир шахсни бир неча жиноятни содир этишда айблаш тўғрисидаги жиноят ишлари бирлаштирилганда, агар бу ишлар бир хил даражадаги икки ёки бир неча суднинг судловига тегишли бўлса, иш дастлабки тергов ёки суриштирув қайси ҳудудда тамомланган бўлса, шу ҳудуддаги суд томонидан кўрилади.

Бир шахс ёки бир гуруҳ шахслар турли даражадаги судларнинг судловига тегишли бир неча жиноятни содир этишда айбланган бўлса, бундай ишлар юқори суд томонидан кўрилади.

Башарти иш бўйича бир шахс ёки бир гуруҳ шахслар бир неча жиноятни содир этишда айблансалар ва бу шахслардан лоақал бири ёки жиноятлардан бири ҳақидаги иш ҳарбий суднинг судловига тегишли бўлса, барча жиноятлар ва барча шахсларга доир иш ҳарбий суд томонидан кўрилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
393-модда. Жиноят ишининг судловга тегишлилигига кўра ўтказилиши

Жиноят иши тўла, холисона ва ўз вақтида кўрилишини таъминлаш мақсадида ишни бир суддан бошқа судга юқори суд раиси қарори билан ўтказиш мумкин.

Ишни бошқа вилоятдаги ёки Қорақалпоғистон Республикасидаги судга ўтказиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси томонидан ҳал этилади.

Башарти судья жиноят ишини судда муҳокама қилиш учун тайинлаш масаласини ҳал қилиш чоғида иш мазкур суднинг судловига тегишли эмаслигини аниқласа, ишни судловга тегишлилигига кўра ўтказиш тўғрисида ажрим чиқаради.

Ишнинг ўтказилишига фақат иш суд мажлисида кўрила бошлангунга қадар йўл қўйилади.

Иш шу даражадаги бошқа суднинг судловига тегишли экани суд мажлисида маълум бўлиб қолса, ишнинг ҳолатларини тўла текширишга зарар етказмайдиган бўлса, суд ишни кўришни давом эттираверади, акс ҳолда суд ишни судловга тегишлилигига кўра бошқа судга юбориб, бу ҳақда ажрим чиқаради.

Суд ўз мажлисида ишнинг юқори суд ёки ҳарбий суд судловига тегишлилигини аниқлагач, уни тегишли судга юбориб, бу хусусда ажрим чиқаради.

Юқори суднинг суд мажлисида кўрила бошланган ишни қуйи судга юборишга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
394-модда. Судловга тегишлилик хусусида тортишувга йўл қўйилмаслиги

Судловга тегишлилик хусусида судлар ўртасида баҳс бўлишига йўл қўйилмайди. Ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда бир суддан бошқа судга юборилган жиноят иши албатта кўриб чиқиш учун қабул қилиниши лозим.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz