JPK | O‘zbekiston Respublikasi
4.76K subscribers
12 photos
1 video
12 links
Download Telegram
322-модда. Жиноят ишини қўзғатиш сабаблари ва асослари

Жиноят ишини қўзғатиш учун:
1) шахсларнинг аризалари;
2) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар берган хабарлар;
3) оммавий ахборот воситалари берган хабарлар;
4) жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи маълумотлар ва изларни суриштирувчи, терговчи, прокурор, шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг бевосита ўзи аниқлаши;
5) айбини бўйнига олиш ҳақидаги арз сабаб бўлади.

Жиноят белгилари мавжудлигини кўрсатувчи маълумотлар жиноят ишини қўзғатиш учун асос бўлади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
323-модда. Жиноят ишини аноним хабарларга асосан қўзғатишга йўл қўйилмаслиги

Жиноят ҳақидаги имзосиз, қалбаки имзоли ёки уйдирма шахс номидан ёзилган хат, ариза ёки бошқа аноним хабарлар жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб бўла олмайди.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
324-модда. Шахсларнинг аризалари

Шахсларнинг жиноят тўғрисидаги аризалари ёзма ёки оғзаки бўлиши мумкин. Ёзма ариза арз қилувчи шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим.

Оғзаки ариза баённомада қайд этилади. Баённомада арз қилувчи, унинг яшаш ва ишлаш жойи, шунингдек шахсий ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим. Башарти арз қилувчи ҳужжат кўрсата олмаса, унинг шахси тўғрисидаги маълумотларни бошқа йўллар билан текшириш чораси кўрилиши керак.

Арз қилувчи жиноят тўғрисида била туриб ёлғон хабар берганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилади ва бу хусусда баённомада қайд қилиниб, унинг имзоси билан тасдиқланади. Сўнгра баённомада жиноят содир этиш ҳолатлари хусусидаги маълумотлар арз қилувчи номидан, иложи борича сўзма-сўз акс эттирилади. Баённомани арз қилувчи ва аризани қабул қилган мансабдор шахс имзолайдилар.

Жиноят ишини қўзғатишга ушбу Кодекснинг 113-моддасида назарда тутилган айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз сабаб бўлса, била туриб ёлғон хабар берганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилмаслигини мустасно этганда, унга шахсларнинг аризаларини қабул қилиш ва расмийлаштириш тўғрисидаги ушбу моддада назарда тутилган барча қоидалар тааллуқлидир.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
325-модда. Жабрланувчининг шикоятига асосан жиноят иши қўзғатиш

Жиноят кодекси 105-моддасининг биринчи қисмида, 109-моддасида, 110-моддасининг биринчи қисмида, 111-моддасида, 118-моддасининг биринчи қисмида, 119-моддасининг биринчи қисмида, 121-моддасининг биринчи қисмида, 136-моддасида, 139-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1411-моддасининг биринчи қисмида, 149-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги жиноят ишлари айбдорни жавобгарликка тортишни сўраб жабрланувчи берган шикоят аризаси асосидагина қўзғатилади. Жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги, айбланувчига қарам бўлганлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқини ва қонуний манфаатларини ўзи ҳимоя қила олмайдиган алоҳида ҳолларда прокурор жабрланувчининг шикоятисиз ҳам жиноят ишини қўзғатиши шарт.

Жиноят кодексининг 167, 170, 172, 173-моддаларида назарда тутилган ва устав фондида давлат улуши бўлмаган юридик шахсга нисбатан унинг ходими томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги жиноят ишлари фақат мазкур юридик шахс раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра қўзғатилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
326-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар берган хабарлар

Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар жиноят тўғрисида берган хабарлар хизмат хати ёки тасдиқланган телефонограмма, телеграмма ёхуд радиограмма шаклида бўлиши лозим. Хабар юборувчи содир этилган жиноятга оид ҳолатларни тасдиқловчи ўз ихтиёридаги ҳужжатларни хабарга илова қилиб юбориши мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
327-модда. Оммавий ахборот воситалари берган хабарлар

Муайян жиноят тўғрисида матбуот, радио ва телевидение, ҳужжатли кинофильмлардаги, шунингдек оммавий ахборот воситаларига йўлланган, лекин эълон қилинмаган хатлардаги хабарлар жиноят ишини қўзғатишга сабаб бўлади.

Жиноят тўғрисидаги хабарни эълон қилган ёки тегишли жойларга юборган оммавий ахборот воситалари, шунингдек бу хабар муаллифлари суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг талабига асосан ўз ихтиёрларида бўлган ҳужжатларни ва хабарни тасдиқловчи бошқа материалларни тақдим қилишлари шарт.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
328-модда. Жиноят ишини қўзғатиш ваколатига эга бўлган органлар ёки мансабдор шахс томонидан жиноятга оид маълумотларнинг бевосита аниқланиши

Жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи маълумотларнинг бевосита аниқланиши қуйидаги ҳолларда жиноят ишини қўзғатишга сабаб бўлиши мумкин:

1) терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси маъмурий вазифани амалга ошираётганида жиноятга оид маълумотларни аниқлаганида;
2) суриштирувчи, терговчи бошқа жиноятга доир иш бўйича дастлабки тергов юритиш чоғида жиноятга оид маълумотларни аниқлаганида;
3) прокурор қонунларнинг бажарилиши устидан назорат қилиш пайтида ёки бошқа жиноятга доир иш бўйича дастлабки тергов олиб бориш чоғида жиноятга оид маълумотларни аниқлаганида;

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
329-модда. Жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш тартиби

Жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотлар рўйхатга олиниши ва дарҳол, жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб қонунийлигини ва асослар етарли эканлигини текшириш зарурати бўлган тақдирда эса, ўн суткадан кечиктирмасдан ҳал қилиниши лозим. Ушбу муддат жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотлар олинган пайтдан бошлаб ҳамда то ишни қўзғатиш ёки қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор чиқарилгунига қадар ёхуд терговга қадар текширув материаллари ушбу Кодекснинг 587-моддасига мувофиқ прокурорга юборилгунига қадар бўлган вақтни ўз ичига олади.

Ушбу модда биринчи қисмида кўрсатилган муддат ичида терговга қадар текширув ўтказилиб, унинг давомида қўшимча ҳужжатлар, тушунтиришлар талаб қилиб олиш, шунингдек шахсни ушлаб туриш ушбу Кодекс 162-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ шахсий тинтув ва олиб қўйиш, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, экспертиза ўтказиш, тафтиш тайинлаш, тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш ҳақида топшириқлар бериш мумкин. Терговга қадар текширув вақтида бошқа тергов ҳаракатларини ўтказиш ман қилинади.

Алоҳида ҳолларда, терговга қадар текширув муддати қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлган тақдирда, суриштирувчи, терговчи ёки терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг асослантирилган қарорига кўра прокурор томонидан бир ойгача узайтирилиши мумкин:

1) ўтказиш учун кўп вақт талаб қиладиган экспертиза, хизмат текшируви, тафтиш ёки бошқа текширув тайинланган бўлса;
2) олис жойларда бўлган ёки чақирувга биноан ҳозир бўлишдан бўйин товлаётган шахслардан тушунтиришлар талаб қилиб олиш зарур бўлса;
3) янги ҳолатлар аниқланиб, уларни қўшимча тарзда текширмасдан туриб қарор қабул қилишнинг имкони бўлмаса.
4) етказилган моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаш ва (ёки) жиноят оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида белгиланган муддат ўтмаган бўлса.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
330-модда. Жиноятга оид маълумотларни кўриб чиқиш натижасида қабул қилинадиган қарорлар

Жиноятга оид маълумотлар олинган ёки бундай маълумотлар бевосита аниқланган ҳар бир ҳолда қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
1) жиноят ишини қўзғатиш ҳақида;
2) ишни қўзғатишни рад қилиш ҳақида;
3) ариза ёки хабарни терговга тегишлилигига қараб юбориш ҳақида.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
331-модда. Жиноят ишини қўзғатиш тартиби

Ушбу Кодекснинг 322-моддасида назарда тутилган сабаб ва асослар мавжуд бўлган тақдирда жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурор шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси қарор чиқаради.

Қарорда: ишни қўзғатиш сабаблари ва асослари; Жиноят кодексининг жиноят иши қўзғатилган жиноятни назарда тутувчи моддаси; бундан буён ишни ўз юритувига олувчи мансабдор шахс кўрсатилади.

Жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси ушбу ишнинг тергов қилиниши устидан назоратни амалга ошириши лозим бўлган прокурорга юборилади.

Иш қўзғатилгандан кейин узоққа чўзилган жиноятларнинг олдини олиш ва жиноятлар такрорланишига йўл қўймаслик, шунингдек иш учун аҳамияти бўлиши эҳтимол тутилган жиноят излари, нарсалар ва ҳужжатларни мустаҳкамлаш ва қўриқлаш юзасидан дарҳол чоралар кўриш лозим.

Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган фактлар бўйича тадбиркорлик субъектига нисбатан жиноят ишини қўзғатишга фақат Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг розилиги билан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарининг розилиги билан йўл қўйилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
332-модда. Жиноят ишларини бирлаштириш ва ажратиш

Битта тергов ёки суд иш юритувига фақат бир неча шахснинг бир ёки бир неча жиноятни биргалашиб содир этганликда айбланишига доир ишлар ёхуд бир шахснинг бир неча жиноятни содир этганликда айбланишига доир ишлар бирлаштирилиши мумкин.

Бир ёки бир неча жиноятни биргалашиб содир этишда айбланаётган шахсларга нисбатан ишни ажратишга, башарти бу иш ҳолатлари бўйича зарур бўлиб қолса ҳамда бундай ажратиш суриштирувнинг, дастлабки терговнинг ва суд томонидан ишни кўриб чиқишнинг тўлиқ ва холисона бўлишига таъсир қилмаса, йўл қўйилади.

Тергов қилинаётган жиноят иши билан боғлиқ бўлмаган янги жиноят аниқланган тақдирда, жиноят ишининг мазкур ҳолатга доир қисми жиноят иши қўзғатилган ҳолда алоҳида иш юритувга ажратилади.

Ишларни бирлаштириш ва ажратиш суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан амалга оширилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
333-модда. Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш

Ушбу Кодекс 83-моддасининг 1 ва 2-бандларида ҳамда 84-моддаси биринчи қисмининг 1, 3 — 8-бандларида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор чиқаради, жиноят содир этилганлиги тўғрисида хабар берган фуқаро, корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмаси ёки мансабдор шахс бу ҳақда хабардор қилинади. Бунда уларга қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи ва тартиби тушунтирилиши лозим. Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси прокурорга юборилади.

Ушбу Кодекс 84-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган ҳолат суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан аниқланган тақдирда, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ушбу Кодекснинг 63-бобида назарда тутилган қоидаларга биноан суд томонидан амалга оширилади.

Ушбу Кодекс 84-моддаси биринчи қисмининг 1, 2, 3-бандларида назарда тутилган асосларга кўра жиноят иши қўзғатишни рад этишга, агар ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги масала қўйилаётган шахс ёки вафот этган шахснинг яқин қариндошлари бунга эътироз билдирса, йўл қўйилмайди.
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси томонидан ушбу Кодекс 84-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган ҳолат аниқланган тақдирда, жиноятга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотлар дарҳол прокурорга юборилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
334-модда. Маъмурий, интизомий ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарлар бўйича кўриладиган чоралар

Келиб тушган хабарда жиноят ҳақида эмас, балки маъмурий, интизомий ёки бошқа ҳуқуқбузарлик ёхуд ахлоқ нормалари бузилганлиги ҳақида маълумот бўлса, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш билан бир пайтда хабарни ҳуқуқни бузган шахсга нисбатан маъмурий, интизомий жавобгарлик ёки жамоат таъсир чоралари қўллаш учун ҳуқуқни бузган шахс ишлайдиган ёки ўқийдиган жой маъмуриятига, унинг турар жойидаги жамоага, жамоат бирлашмасига ёки вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссияга, тегишли ваколатларга эга бўлган давлат органи ёки мансабдор шахсга юборади.

Келиб тушган хабарда фуқароларнинг сиёсий, меҳнат, уй-жой, оилавий ёки бошқа ҳуқуқлари бузилганлиги, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларининг фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида қўриқланадиган қонуний манфаатлари бузилганлиги кўзга ташланса, унда ишни қўзғатишни рад қилиш билан бир вақтда манфаатдор шахсларга судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари ва тартиби тушунтирилиши лозим. Башарти улар маълум сабабларга кўра, суд орқали ўзларини ҳимоя қилишни сўраш имкониятига эга бўлмасалар, прокурор бундай шахсларни ҳимоя қилиб, судга ариза билан мурожаат этишга ҳақлидир.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
335-модда. Жиноят тўғрисидаги аризани (хабарни) терговга тегишлилигига қараб юбориш

Аризани (хабарни) терговга тегишлилигига қараб юборишга ушбу туман (шаҳар) ҳудудидан ташқарида содир этилган жиноят ҳақида хабар берилган ва жиноят ишини қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун текшириш ҳаракатларини жиноят содир этилган туманда (шаҳарда) ўтказиш зарур бўлган ҳоллардагина йўл қўйилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
336-модда. Жиноят ишини иш қўзғатилганидан кейин юбориш

Жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарилганидан кейин:
1) прокурор ишни ушбу Кодекснинг 345 ва 381-2-моддаларига мувофиқ дастлабки тергов ёки суриштирув органига юборади ёхуд ўзи дастлабки тергов ёки суриштирув юритишга киришади;
2) терговчи дастлабки терговни юритишга киришади ва бу ҳақда дарҳол прокурорни хабардор қилади ёки прокурорнинг розилиги билан жиноят ишини ушбу Кодекснинг 345-моддасида белгиланган терговнинг тегишлилигига кўра бошқа дастлабки тергов органига ёки ушбу Кодекснинг 381-2-моддасида белгиланган терговнинг тегишлилигига кўра суриштирув органига юборади;
3) суриштирувчи суриштирув юритишга киришади ва бу ҳақда дарҳол прокурорни хабардор қилади ёки прокурорнинг розилиги билан жиноят ишини ушбу Кодекснинг 381-2-моддасида белгиланган терговнинг тегишлилигига кўра бошқа суриштирув органига ёки ушбу Кодекснинг 345-моддасида белгиланган терговнинг тегишлилигига кўра дастлабки тергов органига юборади;
4) терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган бошлиғи жиноят ишини ушбу Кодекснинг 345 ва 381-2-моддаларида белгиланган терговнинг тегишлилигига кўра дастлабки тергов ёки суриштирув органига ўтказиш учун дарҳол прокурорга юборади. Жиноят ишининг тергови терговга қадар текширувни амалга оширган органнинг суриштирувига ёки дастлабки терговига тегишли бўлган тақдирда, жиноят иши прокурорни дарҳол хабардор қилган ҳолда суриштирувни ёки дастлабки терговни амалга ошириш учун қабул қилиниши мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
337-модда. Жиноят ишини қўзғатишнинг қонунийлиги устидан прокурор назорати

Жиноят ишини қўзғатишнинг қонунийлиги устидан назорат олиб бораётган прокурор:
1) жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга ва иш қўзғатишни рад қилишга;
2) жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга ва айни вақтда иш қўзғатишга ҳақлидир.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
338-модда. Жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш

Прокурорнинг жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарори устидан юқори турувчи прокурорга шикоят қилиниши мумкин. Иш қўзғатиш тўғрисидаги қарорининг прокурор томонидан бекор қилиниши устидан ҳам худди шундай тартибда шикоят қилиниши мумкин.

Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг, суриштирувчининг, терговчининг иш қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарори устидан прокурорга, прокурорнинг иш қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарори устидан юқори турувчи прокурорга, суднинг ажрими устидан эса юқори судга шикоят қилиниши мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
43-боб. ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ

344-модда. Дастлабки терговни олиб боришга ваколатли мансабдор шахслар

Дастлабки терговни прокуратура, ички ишлар органлари ва давлат хавфсизлик хизмати терговчилари олиб боради.
Дастлабки терговни прокурорлар ҳам олиб боришлари мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
345-модда. Жиноят ишининг терговга тегишлилиги

Ушбу модданинг иккинчи — еттинчи қисмларида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ўтказилиши шарт.
Жиноят кодексининг 97 — 103-1, 108, 116, 137, 141 — 149, 175-моддаларида, 177-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида, 180 — 1811-моддаларида, 184-моддаси учинчи қисмида, 1841-моддасида, 186-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 192-1 — 192-11, 197-1, 205 — 215, 218 — 222, 229-4, 230 — 230-2, 231-моддаларида, 232-моддаси иккинчи қисмида, 233 — 236, 241-1 — 242, 265-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек қонунда кўрсатилган айрим тоифадаги мансабдор шахсларнинг жиноятларига доир ишлар бўйича дастлабки тергов прокуратура органларининг терговчилари томонидан амалга оширилади.

Жиноят кодексининг 279 — 302-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ҳарбий прокуратура терговчилари томонидан олиб борилади.

Жиноят кодексининг 150 — 163, 182, 223, 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов давлат хавфсизлик хизмати терговчилари томонидан олиб борилади.

Жиноят кодексининг 104-моддасида, 105-моддаси иккинчи қисмида, 106, 107-моддаларида, 110-моддаси иккинчи қисмида, 113-моддаси учинчи — бешинчи қисмларида, 114-моддаси учинчи қисмида, 117-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 118, 119-моддаларида, 121-моддаси иккинчи қисмида, 124-моддасида, 127-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 127-1-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-моддаси иккинчи қисмида, 129-моддаси иккинчи қисмида, 131-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида, 133-моддаси иккинчи қисмида, 134, 135-моддаларида, 138-моддаси иккинчи қисмида, 164 — 166-моддаларида, 168-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 169-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 171-моддаси учинчи қисмида, 173-моддаси учинчи қисмида, 176-моддасида, 186-1-моддасида, 186-2-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 193 — 197, 198 — 204, 216-моддаларида, 216-1-моддасининг иккинчи қисмида, 217-моддасида, 225-моддаси учинчи қисмида, 226-моддаси иккинчи қисмида, 228-моддаси иккинчи қисмида, 229-6, 243, 244, 244-3-моддаларида, 244-4-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 245, 247, 248-моддаларида, 248-1-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 249, 250-моддаларида, 2501-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 251 — 255-1-моддаларида, 2552-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларида, 256 — 258-моддаларида, 259-моддаси иккинчи қисмида, 260-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 260-1-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 262-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 263-моддасида, 263-1-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 264-моддасида, 266-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 267-моддасида, 268-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 269-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 270-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 271, 273-моддаларида, 274-моддаси иккинчи қисмида, 275-моддасида, 276-моддаси иккинчи қисмида, 277-моддаси учинчи қисмида, 278-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 278-7-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек вояга етмаганлар содир этган жиноятларга доир барча ишлар бўйича (қасддан одам ўлдириш билан боғлиқ бўлган жиноятлар бундан мустасно) дастлабки тергов ички ишлар органларининг терговчилари томонидан амалга оширилади.

Жиноят кодексининг 130-моддаси учинчи қисмида, 167-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 178, 186-3, 188, 188-1, 244-1, 244-2-моддаларида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки тергов иш қўзғатган дастлабки тергов органи томонидан амалга оширилади. Терговга қадар текширувни амалга ошираётган орган ёки суриштирув органи томонидан ушбу қисмда назарда тутилган жиноятлар бўйича иш қўзғатилган тақдирда, иш бўйича терговни амалга оширувчи дастлабки тергов органи прокурор томонидан белгиланади.
Жиноят кодексининг 237 — 241-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ушбу иш қўзғатилишига сабаб бўлган жиноят қайси органнинг терговига тегишли бўлса, ўша орган томонидан олиб борилади.

Агар терговни олиб боришда бошқа дастлабки тергов органи терговига тегишли янги жиноят аниқланса, ишни юритаётган дастлабки тергов органи фақат тегишли прокурорнинг розилиги билан терговни тўлиқ ҳажмда тамомлаши мумкин.

Агар терговни олиб боришда суриштирув органига тегишли бўлган ва тергов қилинаётган жиноят иши билан боғлиқ бўлмаган янги жиноят аниқланса, жиноят ишини ажратиш ва бошқаларга ўтказиш ушбу Кодекснинг 332 ва 381-2-моддаларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда агар мазкур янги жиноят ушбу Кодекс 381-2-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган жиноятлар туркумига кирса, ажратилган жиноят иши бўйича суриштирувни амалга ошириш прокурор томонидан суриштирувчига топширилади.

Турли дастлабки тергов органлари терговига тегишли жиноят ишлари битта иш юритувига бирлаштирилганда, прокурор терговни олиб боришни оғирроқ жиноят тўғрисидаги жиноят ишининг тергови қайси органга тегишли бўлса, шу органга, жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси тенг бўлганда эса, жиноят ишини узоқроқ муддат давомида тергов қилаётган органга топширади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари ёки Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари, шунингдек уларга тенглаштирилган прокурорлар терговнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона олиб борилишини таъминлаш мақсадида жиноят ишини, терговга тегишлилик қоидаларидан қатъи назар, қуйидаги ҳолларда асослантирилган қарорга биноан бир дастлабки тергов органидан бошқасига ўтказишга ҳақли:
1) агар жиноят ишининг тергови тегишли бўлган орган жиноятни ҳисобга олишдан илгари яширган бўлса;
2) агар жиноят ишининг тергови тегишли бўлган органнинг раҳбари ёки раҳбарнинг яқин қариндоши иш юзасидан жабрланувчи, гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгар деб топилган бўлса;
3) айбсизлиги аён бўлган шахс айбланувчи тариқасида жалб этилганда ёки қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида олдиндан била туриб қонунга хилоф равишда илтимоснома қўзғатилганда;
4) дастлабки терговни олиб боришда қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала турлари қўлланилганда;
5) терговнинг натижаларига ва иш бўйича қонуний қарор қабул қилинишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тарзда ушбу Кодекс талаблари бузилганда.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz