JPK | O‘zbekiston Respublikasi
4.77K subscribers
12 photos
1 video
12 links
Download Telegram
26-модда. Далилларни бевосита ва оғзаки усулда текшириш

Жиноят ишини юритишни амалга оширишда суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд далилларни бевосита текширишлари: гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларни сўроқ қилишлари, эксперт хулосаларини эшитишлари, ашёвий далилларни кўздан кечиришлари, баённома ва бошқа ҳужжатларни ўқиб эшиттиришлари шарт. Ушбу Кодексда назарда тутилган алоҳида ҳоллардагина бу қоидалардан четга чиқишга йўл қўйилиши мумкин.

Суд фақат суд мажлисида текширилган далилларга асосланиб ҳукм чиқаради.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
27-модда. Процессуал ҳаракатлар ва қарорлар устидан шикоят қилиш ҳуқуқи

Процесс иштирокчилари ва бошқа шахслар, шунингдек жиноят ишини юритишдан манфаатдор бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари ушбу Кодексда белгилаб қўйилган тартибда ва муддатда суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ва суднинг процессуал ҳаракати ёки қарори устидан шикоят беришга ҳақлидир.

Маҳкум (оқланган шахс), унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари биринчи инстанция судининг ҳукми (ажрими) устидан апелляция ёки кассация тартибида шикоят беришга, прокурор протест билдиришга ҳақлидир.

Процесснинг исталган пайтида илтимоснома билдириш ва шикоят бериш мумкин.

Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.

Иш ҳолатлари ҳужжатларнинг фақат асл нусхалари билан тасдиқланиши лозим бўлганда, шунингдек бошқа зарур ҳолларда суднинг талаби билан ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим этилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
ИККИНЧИ БЎЛИМ

ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИ ИШТИРОКЧИЛАРИ

3-боб. ЖИНОЯТ ИШИНИ ЮРИТИШГА МАСЪУЛ БЎЛГАН ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА МАНСАБДОР ШАХСЛАР
28-модда. Суд

Ўзбекистон Республикасида жиноят ишлари бўйича одил судловни Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари ва ҳарбий судлар амалга оширади.

Биринчи инстанция суди жиноят иши бўйича ҳукм ёки ажрим чиқариш ҳуқуқига эга. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳукмлари ва ажримлари устидан берилган шикоятлар (протестлар) бўйича ишларни кўриб, ҳукм ёки ажрим чиқаради. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг ҳукмлари ва ажримлари устидан берилган шикоятлар (протестлар) бўйича ишларни кўриб, ажрим чиқаради

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
29-модда. Суднинг ваколатлари

Суднинг ваколатларига: қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёхуд қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш масалалари билан боғлиқ илтимоснома, шикоят ва протестни эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида ажрим чиқарган судни албатта хабардор қилган ҳолда кўриб чиқиш; паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги ёки айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги, мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш; прокурорнинг амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ёхуд маҳкумни жазодан озод қилиш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқиш; прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқиш; жиноят ишини суд муҳокамасига тайёрлаш; дастлабки эшитув ўтказиш, ишни муҳокама қилиш ва ҳукм чиқариш ёки бошқа қарор қабул қилиш; ишни апелляция, кассация тартибида кўриб чиқиш; ҳукмни ижро эттириш киради.

Юқори судлар, бундан ташқари, ўз ваколатлари доирасида қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назоратни амалга оширадилар.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
30-модда. Судьялар ва халқ маслаҳатчилари

Жиноят ишини кўришда ушбу суд таркибига тайинланган ёки сайланган судьялар ва халқ маслаҳатчилари қатнашадилар.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
31-модда. Судьянинг ваколатлари

Судья якка ўзи ёки суд таркибида иш тутиб, ушбу Кодекснинг 29-моддасида назарда тутилган ваколатларни амалга оширади. Бундан ташқари, судья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш билан боғлиқ ҳаракатларни бажаради, суд мажлисида раислик қилади ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга оширади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
32-модда. Суд мажлиси котиби

Суд мажлисида суд мажлиси котиби вазифаларини судьянинг ёрдамчиси (катта ёрдамчиси) бажаради.

Суд мажлиси котиби жиноят ишини суд мажлисида кўриш учун тайёрлайди; суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида процесс иштирокчиларини хабардор қилади; судга чақирилган процесс иштирокчиларининг келган-келмаганлигини текширади, ҳозир бўлмаган шахсларнинг келмаганлиги сабабини аниқлаб, бу ҳақда судга маълум қилади; суд мажлислари баённомасини юритади; раислик қилувчининг суд муҳокамасини тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа топшириқларини бажаради.

Суд мажлиси котиби баённомада суднинг ҳаракатлари ва қарорларини, шунингдек суд мажлиси барча иштирокчиларининг ҳаракатлари, аризалари, илтимосномалари, кўрсатувларини тўлиқ ва тўғри баён қилиб бориши шарт.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
33-модда. Прокурор

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида Ўзбекистон Республикаси қонунларининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади.

Прокурор суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида қонуннинг бузилишини, ким томонидан содир этилганлигидан қатъи назар, бартараф этиш учун қонунда назарда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида кўриши шарт.

Прокурор ўз ваколатларини ҳар қандай орган ва мансабдор шахсдан мустақил равишда, фақат қонунга бўйсуниб ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори кўрсатмаларига таянган ҳолда амалга оширади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
34-модда. Прокурорнинг ваколатлари

Прокурор суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида ушбу Кодекснинг 243, 382 — 388, 558, 589-моддаларида назарда тутилган ваколатларни амалга оширади.

Прокурор суд муҳокамасида қатнашиб, ушбу Кодекснинг 409-моддасида назарда тутилган ваколатларни амалга оширади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
35-модда. Терговчи

Жиноят иши бўйича дастлабки терговни прокуратура, ички ишлар органларининг ва давлат хавфсизлик хизматининг терговчилари олиб борадилар.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
36-модда. Терговчининг ваколатлари

Терговчи: жиноят ишини қўзғатишга ва тугатишга, ишни қўзғатишни рад этишга; жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсларни ушлаш ва сўроқ қилишга; ушбу Кодексда назарда тутилган тергов ҳаракатларини олиб боришга; шахсни ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилишга; шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш тўғрисида ва унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш ҳақида қарор қабул қилишга, бундан қамоққа олиш ёки уй қамоғи мустасно; ўз юритувига қабул қилган ишлар бўйича тезкор-қидирув тадбирларини бажариш тўғрисида ёзма топшириқлар беришга; бошқа терговчи ва суриштирувчиларга айрим тергов ҳаракатларини юритиш тўғрисида топшириқ беришга; терговга қадар текширув ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга шахсларни ушлаб туриш, мажбурий келтириш, қидириш тўғрисидаги қарорларнинг ижросини топширишга, улардан айрим тергов ҳаракатларини юритишда кўмаклашишни талаб қилишга; қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш тўғрисида илтимоснома беришга, шунингдек эҳтиёт чорасини ушбу Кодекснинг 240 ва 2431-моддаларига мувофиқ бекор қилишга ёки ўзгартиришга; паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома беришга; айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақида илтимосномалар беришга, шунингдек мазкур процессуал мажбурлов чораларини ушбу Кодексда белгиланган тартибда бекор қилишга; мурдани эксгумация қилиш тўғрисида, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ҳақида илтимосномалар беришга, шунингдек мазкур чораларни ушбу Кодексда белгиланган тартибда бекор қилишга; амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида ёки жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида прокурорга тақдимнома киритишга ҳақлидир.

Терговчи терговнинг йўналиши ва тергов ҳаракатларини юритишга оид барча қарорларни, прокурор рухсатини олиш қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, мустақил равишда қабул қилади.

Терговчи прокурорнинг шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги, жиноятни тавсиф қилиш ва айблов ҳажми ҳақидаги, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги, айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида ёки жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида прокурорга тақдимнома киритиш ҳақидаги ишни судга юбориш ёки ишни тугатиш ҳақидаги, тугалланган ишни қўшимча терговга қайтариш ҳақидаги кўрсатмаларига рози бўлмаса, ўз эътирозларини ёзма равишда баён қилган ҳолда ишни юқори турувчи прокурорга тақдим этишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда қуйи турувчи прокурорнинг кўрсатмасини юқори турувчи прокурор ўз қарори билан ё бекор қилади ёки иш бўйича тергов юритишни бошқа терговчига топширади.

Терговчининг ўз юритишидаги иш юзасидан қонунга мувофиқ берган ёзма топшириқлари ва чиқарган қарорлари барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
37-модда. Тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳи бошлиғининг ва унинг ўринбосарининг ваколатлари

Тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳининг бошлиғи ва унинг ўринбосари ўз ваколатлари доирасида жиноятларни очиш ва уларнинг олдини олиш юзасидан терговчиларнинг ўз вақтида ҳаракат қилишини назорат этадилар, жиноят ишлари бўйича дастлабки терговни тўла, ҳар томонлама ва холисона олиб бориш чораларини кўрадилар.

Тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳининг бошлиғи ва унинг ўринбосари ишларни текшириб кўришга, шунингдек дастлабки тергов ўтказиш, шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш, жиноятни тавсиф қилиш ва айбловнинг ҳажми, ишнинг йўналишини белгилаш, айрим тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳақида терговчига кўрсатмалар беришга, ишни бир терговчидан иккинчи терговчига олиб беришга, ишни тергов қилишни бир неча терговчига топширишга, шунингдек терговчи ваколатларидан фойдаланиб, дастлабки тергов олиб боришда қатнашишга ва дастлабки терговни шахсан ўзи олиб боришга ҳақлидир.

Тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳи бошлиғининг ва унинг ўринбосарининг иш юзасидан кўрсатмалари терговчига ёзма тарзда берилади ва уларнинг ижро этилиши мажбурийдир.

Олинган кўрсатмалар устидан прокурорга шикоят қилиниши, ушбу Кодекс 36-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, уларнинг ижро этилишини тўхтатиб қўймайди.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
38-модда. Суриштирув

Жиноят ишлари бўйича суриштирув:

1) ички ишлар органларининг;
2) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг;
3) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг;
4) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг;
5) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг суриштирувчилари томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
38-1-модда. Суриштирувчининг ваколатлари

Суриштирувчи: жиноят ишини қўзғатишга ва тугатишга, ишни қўзғатишни рад этишга; жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсларни ушлаш ва сўроқ қилишга; ушбу Кодексда назарда тутилган тергов ҳаракатларини олиб боришга; шахсни ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилишга; шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш ҳақида ва унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида қарор қабул қилишга, бундан қамоққа олиш ёки уй қамоғи мустасно; ўз юритувига қабул қилган ишлар бўйича тезкор-қидирув тадбирларини бажариш ҳақида ёзма топшириқлар беришга; бошқа суриштирувчиларга айрим тергов ҳаракатларини юритиш тўғрисида топшириқ беришга; терговга қадар текширув ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга шахсларни ушлаб туриш, мажбурий келтириш, қидириш тўғрисидаги қарорларнинг ижросини топширишга, улардан айрим тергов ҳаракатларини юритишда кўмаклашишни талаб қилишга; қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш тўғрисида илтимоснома беришга, шунингдек эҳтиёт чорасини ушбу Кодекснинг 240 ва 2431-моддаларига мувофиқ бекор қилишга ёки ўзгартиришга; паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома беришга; айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақида илтимосномалар беришга, шунингдек мазкур процессуал мажбурлов чораларини ушбу Кодексда белгиланган тартибда бекор қилишга; мурдани эксгумация қилиш тўғрисида, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ҳақида илтимосномалар беришга, шунингдек мазкур чораларни ушбу Кодексда белгиланган тартибда бекор қилишга; амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида ёки жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш ҳақида прокурорга тақдимнома киритишга ҳақлидир.

Суриштирувчи суриштирувнинг йўналишига оид барча қарорларни мустақил равишда қабул қилади, бундан қонунда прокурор рухсатини олиш назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Суриштирувчи прокурорнинг шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги, жиноятни тавсиф қилиш ва айблов ҳажми ҳақидаги, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги, айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги, амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида ёки жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш ҳақида прокурорга тақдимнома киритиш тўғрисидаги, ишни судга юбориш ёки ишни тугатиш ҳақидаги, тугалланган ишни қўшимча терговга қайтариш тўғрисидаги кўрсатмаларига рози бўлмаса, ўз эътирозларини ёзма равишда баён қилган ҳолда ишни юқори турувчи прокурорга тақдим этишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда юқори турувчи прокурор қуйи турувчи прокурорнинг кўрсатмасини ўз қарори билан ё бекор қилади ёки иш бўйича суриштирув юритишни бошқа суриштирувчига топширади.

Суриштирувчининг ўз юритишидаги иш юзасидан қонунга мувофиқ берган ёзма топшириқлари ва чиқарган қарорлари барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
39-модда. Суриштирув бўлинмаси бошлиғининг ва унинг ўринбосарининг ваколатлари

Суриштирув бўлинмасининг бошлиғи ва унинг ўринбосари ўз ваколатлари доирасида жиноятларни очиш ва уларнинг олдини олиш юзасидан суриштирувчиларнинг ўз вақтида ҳаракат қилишини назорат этадилар, жиноят ишлари бўйича суриштирувни тўла, ҳар томонлама ва холисона олиб бориш чораларини кўрадилар.

Суриштирув бўлинмаси бошлиғи ва унинг ўринбосари ишларни текшириб кўришга, суриштирувчига суриштирув юритиш, шахсни ишда гумон қилинувчи, айбланувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш, жиноятни тавсиф қилиш ва айбловнинг ҳажми, ишнинг йўналишини белгилаш, айрим тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳақида кўрсатмалар беришга, ишни бир суриштирувчидан иккинчи суриштирувчига олиб беришга, ишни тергов қилишни бир неча суриштирувчига топширишга, шунингдек суриштирувчи ваколатларидан фойдаланиб, суриштирув юритишда қатнашишга ва суриштирувни шахсан ўзи олиб боришга ҳақлидир.

Суриштирув бўлинмаси бошлиғининг ва унинг ўринбосарининг иш юзасидан кўрсатмалари суриштирувчига ёзма тарзда берилади ва уларнинг ижро этилиши мажбурийдир.

Олинган кўрсатмалар устидан прокурорга шикоят қилиниши, ушбу Кодекс 381-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, уларнинг ижро этилишини тўхтатиб қўймайди.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
39-1-модда. Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар
Терговга қадар текширув қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

1) ички ишлар органлари;
2) ҳарбий қисмлар, қўшилмаларнинг командирлари, ҳарбий муассасалар ва ҳарбий ўқув юртларининг бошлиқлари — уларга бўйсунувчи ҳарбий хизматчилар, шунингдек ўқув машқлари ўтказилаётган вақтда ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир этилган жиноятларга доир ишлар бўйича; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ходимларининг хизмат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ жиноятлари ёки қисм, қўшилма, муассаса ёхуд ўқув юрти жойлашган ерда содир этган жиноятларига доир ишлар бўйича;
3) давлат хавфсизлик хизмати органлари — қонунга кўра уларнинг юритишига берилган ишлар бўйича;
4) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш тизимини бошқариш органларининг бошлиқлари, жазони ижро этиш колониялари, тарбия колониялари, тергов ҳибсхоналари ҳамда турмаларнинг бошлиқлари — шу муассасалар ходимлари хизматни ўташнинг белгиланган тартибига қарши қилган жиноятларга доир ишлар, худди шунингдек мазкур муассасалар ҳудудида содир этилган бошқа жиноятларга доир ишлар бўйича;
5) давлат ёнғиндан назорат қилиш органлари — ёнғинларга доир ва ёнғинга қарши қоидаларни бузганликка доир ишлар бўйича;
6) чегарани қўриқлаш органлари — давлат чегарасини бузганликка доир ишлар бўйича;
7) олис сафарда бўлган денгиз кемаларининг капитанлари;
8) давлат божхона хизмати органлари — божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузганликка доир ишлар бўйича;
9) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари — бюджет, солиқ ва валюта тўғрисидаги қонунчиликни бузганликка доир ишлар, шунингдек электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш билан боғлиқ жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича;
10) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг жойлардаги бўлинмалари — вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни, ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлашга, суд қарорини бажармасликка, банд солинган мол-мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этишга доир ишлар бўйича;
11) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари — бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида аниқланган молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларидаги ҳуқуқбузарликларга доир ишлар бўйича.
13) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва унинг жойлардаги бўлинмалари — қонун билан уларнинг иш юритишига берилган ишлар бўйича.
14) Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати — унинг юритувига тааллуқли ишлар бўйича.
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар зиммасига зарур чоралар кўриш вазифаси, шу жумладан жиноят аломатларини ва жиноят содир этган шахсларни топиш, ушбу Кодекснинг қоидаларига мувофиқ текшириб чиқилганидан сўнг жиноят иши юзасидан далил тариқасида фойдаланиш мумкин бўлган маълумотларни аниқлаш мақсадида илмий-техника воситаларидан фойдаланган ҳолда, зарур чоралар кўриш вазифаси юклатилади. Ички ишлар, давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, давлат божхона хизмати органлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва уларнинг жойлардаги бўлинмалари шу мақсадда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишга ҳақли.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
39-2-модда. Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган бошлиғининг ва унинг мансабдор шахсининг ваколатлари

Ушбу Кодекснинг 391-моддасида санаб ўтилган ҳар бир органнинг раҳбарлари терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг бошлиғи сифатида ҳаракат қила туриб, терговга қадар текширувни бошлашга ёки ўзига бўйсунувчи бошқа мансабдор шахсга уни юритишни топширишга, жиноят ишини қўзғатишга ёки иш қўзғатишни рад этишга ёхуд аризани, хабарни терговга тегишлилигига кўра ўтказишга ҳақлидир.

Терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахс зиммасига терговга қадар текширувни амалга оширишга доир вазифаларни юклатиш тартиби мазкур орган томонидан белгиланади.

Бошлиқнинг топшириғига биноан ва унинг раҳбарлигида ишлаётган мансабдор шахс жиноятнинг олдини олиш ёки унинг содир этилишига йўл қўймаслик, далилларни тўплаш ва сақлаш, жиноят содир этишда гумон қилинганларни ушлаш ва яширинган гумон қилинувчиларни қидириб топиш ҳамда жиноят туфайли етказилган мулкий зарарнинг ўрни қопланишини таъминлаш учун зарур бўлган, кечиктириб бўлмайдиган барча ҳаракатларни амалга ошириши шарт.

Терговга қадар текширувни ёки тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси зиммасига терговчи, суриштирувчи юритаётган иш бўйича айрим процессуал ҳаракатларни ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги топшириқларини бажариш ҳамда терговчига, суриштирувчига процессуал ҳаракатларни бажаришида кўмаклашиш мажбурияти ҳам юклатилади.

Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси терговга қадар текширувни амалга ошираётганда, худди шунингдек терговчининг, суриштирувчининг топшириғини бажараётганда, ушбу Кодексда белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда процессуал ҳаракатларни амалга оширади ва қарорлар қабул қилади.

Гумон қилинувчидан, айбланувчидан ёки судланувчидан тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан аризалар, тушунтиришлар ёки кўрсатувлар олиш мазкур жиноят иши ўз юритувида бўлган суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки судьянинг ёзма рухсатига асосан ва фақат ҳимоячи иштирокида амалга оширилади, бундан белгиланган тартибда ҳимоячидан воз кечилган ҳоллар мустасно.

Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг қарорлари мазкур орган бошлиғи томонидан тасдиқланиши лозим. Бошлиқнинг ёзма кўрсатмалари уларни бажаришни тўхтатмай туриб, ушбу кўрсатмалар устидан прокурорга шикоят қилишга ҳақли бўлган унга бўйсунувчи мансабдор шахс учун мажбурийдир.

Прокурорнинг ёзма кўрсатмалари терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган бошлиғи ва унинг мансабдор шахси учун мажбурийдир. Улар прокурорнинг кўрсатмаларидан норози бўлган тақдирда, кўрсатмаларни бажаришни тўхтатмай туриб, юқори турувчи прокурорга уларнинг устидан шикоят қилишга ҳақлидир.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
4-боб. ЖИНОЯТ ИШИНИ ЮРИТИШДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ, ЖАМОАЛАР ВА УЛАРНИНГ ВАКИЛЛАРИ
40-модда. Жамоат бирлашмалари ва жамоаларнинг жиноят процессида кўрилиши лозим бўлган ариза ва илтимослари

Жамоат бирлашмалари ва жамоалар, уларнинг раҳбар органлари ҳамда вакиллари содир этилган ёки тайёрланаётган жиноят тўғрисидаги хабар билан суриштирув органига, терговчига, прокурорга ёки судга мурожаат этишлари мумкин. Улар: айбланувчига ёки судланувчига нисбатан эҳтиёт чораси сифатида жамоат бирлашмаси ёки жамоа кафиллигига беришни танлаш ҳақида; маҳкумни муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш ҳақида; озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганларнинг жазони ўташ шароитларини ўзгартириш ҳақида; судланганликни олиб ташлаш ҳақида ва бошқа масалалар бўйича ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда ҳамда тартибда илтимос қилишга ҳақлидирлар.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz