JPK | O‘zbekiston Respublikasi
4.76K subscribers
12 photos
1 video
12 links
Download Telegram
532-модда. Ҳукмни ижро этиш босқичида маҳкумнинг ҳуқуқлари

Ҳукмни ижро этиш босқичида маҳкум: судга ҳукмнинг ижросини кечиктириш ҳақида, касаллиги ёки ногиронлиги туфайли жазони ўташдан озод қилиш ҳақида, жазонинг ўталмай қолган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш ва муддатидан олдин шартли озод қилиш ҳақида, жазони ижро этиш жойларида сақлаш шароитларини ўзгартириш ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа масалалар бўйича аризалар беришга; суд мажлисида иштирок этишга ва кўрсатувлар беришга, далиллар тақдим қилишга, илтимослар қилишга ва рад этишга; ишдаги барча материаллар билан танишишга, суднинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятлар беришга ҳақли.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
59-боб. ҲУКМ, АЖРИМ ВА ҚАРОРЛАРНИ ИЖРО ЭТИШДА ЮЗАГА КЕЛГАН МАСАЛАЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ

533-модда. Ҳукмнинг ижросини кечиктириш

Судья озодликдан маҳрум этилган шахсга нисбатан ҳукм ижросини қуйидаги асослардан бирортаси мавжуд бўлганда кечиктириши мумкин:
1) маҳкум жазони ўташига монелик қиладиган даражада оғир касал бўлиб қолганида — у соғайгунча;
2) ҳукмни ижро этиш пайтигача маҳкума ҳомиладор бўлиб қолса — бир йилдан ошиқ бўлмаган муддатга;
3) маҳкуманинг ёш боласи бўлса — у уч ёшга тўлгунга қадар;
4) жазони дарҳол ўташни бошлаш ёнғин ёки бошқа бирор табиий офат юз берганлиги, оиланинг меҳнатга яроқли ягона аъзоси оғир касал бўлиб қолганлиги, вафот этганлиги оқибатида ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар маҳкум ёки унинг оиласини жуда мушкул аҳволга солиб қўйиши мумкин бўлса — уч ойдан ошмаган муддатга.
Ҳукмнинг жарима солиш, фуқаровий даъвони қаноатлантириш ёки келтирилган зиённи қоплаш қисмининг ижро этилишини олти ойгача кечиктириш ёки тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш масаласини судья ишнинг муайян ҳолатларини ва маҳкумнинг моддий аҳволини эътиборга олиб ҳал қилади.
Ўта хавфли рецидивистларга ва ўта оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ҳукмнинг ижросини кечиктириш мумкин эмас.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
534-модда. Касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилиш тартиби

Маҳкум жазони ўтаётган вақтида жазони ўташга монелик қиладиган руҳий ҳолатининг сурункали бузилиши юзага келган ёки бошқа оғир касалликка дучор бўлган тақдирда судья жазонинг ижро қилинишига мутасадди органнинг тақдимномасига биноан, махсус тиббий комиссиянинг хулосасига асосан маҳкумни ўталмай қолган жазони ўташдан озод қилиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақлидир.

Руҳий ҳолатининг сурункали бузилиши юзага келган маҳкумни ўталмай қолган жазодан озод қилишда судья унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини тайинлашга ёхуд уни соғлиқни сақлаш органлари ёки қариндошлари васийлигига беришга ҳақлидир.

Бундай шахслар соғайган тақдирда, башарти бу ҳол жазонинг ижро этиш муддати тугашига қадар содир бўлса, суд тайинланган жазони ижро этиш тўғрисида ажрим чиқаради.

Руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахслардан ташқари, оғир касалликка дучор бўлган шахсларни ўталмай қолган жазодан озод қилиш масаласини ҳал этишда судья содир этилган жиноятнинг оғирлигини, маҳкумнинг шахсини ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олади.

Маҳкумни ўталмай қолган жазодан касаллиги туфайли озод қилганда судья уни фақат асосий жазодан эмас, балки қўшимча жазо чорасидан ҳам озод қилишга ҳақли, бу ажримда кўрсатилиши лозим.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
535-модда. Жазонинг шартлилигини бекор қилиш тартиби

Агар шартли ҳукм қилинган шахс синов муддати давомида суд унга юклаган мажбуриятларни бажармаса ёхуд жамоат тартиби ёки меҳнат интизомини бузганлиги учун унга маъмурий ёки интизомий таъсир чораси қўлланилган бўлса суд унинг хулқи устидан назорат олиб борувчи орган тақдимномасига биноан Жиноят кодекси 72-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, жазонинг шартлилигини бекор қилиб, ҳукмда тайинланган жазони ижро этиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
ЎН УЧИНЧИ БЎЛИМ

АЛОҲИДА ТОИФАДАГИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ

60-боб. ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ЖИНОЯТЛАРИ ҲАҚИДАГИ ИШЛАРНИ ЮРИТИШ
547-модда. Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишларни юритиш тартиби

Жиноят қилгунга қадар ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг жиноятлари ҳақидаги ишларни юритиш тартиби умумий қоидалар, шунингдек ушбу Кодекснинг 548 — 564-моддалари асосида белгиланади.
540-модда. Ижро қилинмаган бошқа ҳукмлар мавжуд бўлган тақдирда ҳукмни ижро этиш тартиби

Маҳкумга нисбатан ижро этилмаган бир неча ҳукм мавжуд бўлиб, кейинги ҳукмни чиқарган суд бундан бехабар бўлса, ҳукм ижро этилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди ҳукм қилинган шахсга Жиноят кодексининг 60-моддасига амал қилиб, мазкур ҳукмларнинг ҳаммасида белгиланган жазоларни қўллаш тўғрисида ажрим чиқаради.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
545-модда. Ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни маҳкумнинг умумий меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш

Ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни маҳкумнинг умумий меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги масала жамоат бирлашмаси ёки жамоа илтимосномаси бўйича, жазони ўтаб чиққан шахс меҳнатга қобилиятсиз бўлган тақдирда эса, унинг илтимосномаси бўйича ҳам мазкур шахс турган жойдаги туман (шаҳар) судининг судьяси томонидан кўриб чиқилади.

Ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни маҳкумнинг умумий меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги масала судья томонидан кўриб чиқилаётган пайтда илтимоснома ким ҳақида берилган бўлса, шу шахснинг, шунингдек илтимос қўзғатган жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг вакили қатнашиши шарт.

Ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни маҳкумнинг умумий меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш мавжуд материалларни ўқиб эшиттириш билан бошланади, сўнг судья чақирилган шахсларни тинглайди, маҳкумнинг ахлоқ тузатиш ишларини ўташ вақтида ҳалол меҳнат қилганлиги ва намунали хулқидан далолат берувчи маълумотларни аниқлаб олади.

Ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни маҳкумнинг умумий меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги илтимоснома юзасидан судья чиқарган ажрим устидан юқори судга шикоят бериш ва протест билдириш мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
542-модда. Ҳукм, ажрим ва қарорни ижро этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш тартиби

Ҳукмни ижро этиш тўғрисидаги масалалар судья томонидан прокурор ҳамда маҳкум иштирокида суд мажлисида ҳал қилинади. Маҳкумнинг ушбу Кодекс 532-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлари таъминланади. Судья вояга етмаган, шунингдек жисмоний нуқсонлари бўлган ёки руҳий ҳолати бузилган маҳкумларга доир ҳукмларни ижро этиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқаётганида ҳимоячи иштирок этиши шарт.

Жазони ижро этиш муассасаси ҳудудини ёки маъмуриятнинг йўлланмаси бўйича ўзи туриши лозим бўлган бошқа жойни ўзбошимчалик билан ташлаб кетган маҳкумни манзил-колониядан бошқа тартибли колонияга ўтказиш тўғрисидаги масала прокурорнинг илтимосномасига биноан кўриб чиқилади. Маҳкумнинг судда ҳозир бўлишини таъминлаш имконияти бўлмаган тақдирда мазкур масала суд томонидан маҳкумнинг иштирокисиз кўриб чиқилади. Бунда маҳкумни қамоққа олиш ва унга нисбатан қидирув эълон қилиш ҳақидаги масала суд томонидан ҳал қилиниши керак.

Жарима жазосига, ахлоқ тузатиш ишларига ёки озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахс жарима жазосини, ахлоқ тузатиш ишларини ва озодликни чеклашни жазонинг бошқа турлари билан алмаштириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилиши учун судга узрсиз сабабларга кўра келмаган тақдирда, жазони ижро этувчи органнинг тақдимномаси маҳкум йўқлигида кўриб чиқилиши мумкин. Жарима, мажбурий жамоат ишлари ёки ахлоқ тузатиш ишлари озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан, шунингдек озодликни чеклаш озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган тақдирда суд маҳкумга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ва қидирув эълон қилиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиши керак.

Агар масала ҳукмнинг фуқаровий даъво тўғрисидаги қисмини ижро этишга тааллуқли бўлса, суд мажлисига фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёки уларнинг вакиллари ҳам чақирилади. Мазкур шахсларнинг суд мажлисига келмай қолиши ишни кўришни тўхтатиб қўймайди.

Маҳкумни касаллиги, ногиронлиги сабабли жазони ўташдан озод этиш тўғрисидаги, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги, жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш тўғрисидаги, жазонинг шартлилигини бекор қилиш тўғрисидаги, бир жазони ўташ колониясидан бошқа тартибли колонияга ўтказиш тўғрисидаги, тарбия колониясидан жазони ижро этиш колониясига, жазони ижро этиш колониясидан турмага ва турмадан жазони ижро этиш колониясига ўтказиш тўғрисидаги, махсус тартибли жазони ўташ колониясидан қаттиқ тартибли жазони ўташ колониясига ўтказиш тўғрисидаги, ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни маҳкумнинг меҳнат стажига қўшиш, шунингдек маҳкумларга нисбатан амнистия актини қўллаш тўғрисидаги масалалар маҳкум жазони ўтаб турган жойдаги туман (шаҳар) судининг ажрими билан ҳал этилади.

Иш жазонинг ижросини амалга оширувчи муассаса ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиянинг биргаликдаги тақдимномасига биноан кўриб чиқиладиган ҳолларда судья мазкур комиссияни илтимоснома кўриладиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилади.

Бошқа маҳкумларга тарбиявий таъсир кўрсатиш мақсадида муддатидан илгари шартли озод этиш ҳақидаги тақдимнома судья томонидан жазони ижро этиш колониясида ёки тарбия колониясида кўриб чиқилиши мумкин.
Ишни кўриш тақдимнома ёки илтимосномани ўқиб эшиттиришдан бошланади, кейин судья тақдим этилган материалларни текширади ва суд мажлисида ҳозир бўлган шахсларнинг фикрларини эшитади. Охирида маҳкум ёки унинг ҳимоячисига сўз берилади. Сўнгра судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
538-модда. Маҳкумни тергов ҳибсхонасида сақлаб туриш

Бошқа шахс содир этган жиноят ҳақидаги иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб бориш зарур бўлганда жазони ижро этиш муассасасида жазони ўташ шарти билан озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган маҳкум тергов ҳибсхонасига Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорларнинг розилиги билан — уч ойгача муддатга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарларининг розилиги билан эса олти ойгача муддатга ёки иш судда кўрилиши муносабати билан — суд ажримига кўра иш судда кўриб чиқиладиган вақтга қадар ушлаб турилиши мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
536-модда. Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш тартиби

Жиноят кодексининг 73 ва 74-моддаларида назарда тутилган ҳолларда жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига ёки маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига биноан судья томонидан қўлланилади.

Интизомий қисмда жазони ўтаётганларга нисбатан ана шу чоралар интизомий қисм қўмондонлигининг тақдимномасига ёки маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига биноан судья томонидан қўлланилади.

Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш ўн саккиз ёшга тўлмай жиноят содир этган шахсларга нисбатан жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти ва вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиянинг биргаликдаги тақдимномасига биноан ёхуд маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига асосан судья томонидан қўлланилади.

Муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш тарзидаги жазодан озод қилиш жамоат бирлашмаси, жамоа, маҳкумнинг ўзи ёки унинг ҳимоячисининг илтимосномасига биноан судья томонидан амалга оширилади.
Ушбу масалалар тўғрисидаги тақдимномалар ёки илтимосномалар уларни рад этиш тўғрисида қарор чиққан кундан бошлаб камида олти ой ўтгач, қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
541-модда. Ҳукм, ажрим ва қарорнинг ижросига тааллуқли масалаларни ҳал қилувчи судлар

Биринчи ва иккинчи гуруҳ ногирони бўлиб қолган шахсларни озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ўташдан озод қилиш тўғрисидаги, ҳукм ижросини кечиктириш тўғрисидаги, ҳукмни ижро қилмаслик тўғрисидаги, жарима солишни, мажбурий жамоат ишларини, ахлоқ тузатиш ишларини ва озодликни чеклашни жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисидаги, ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни умумий меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги, руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан қўлланилаётган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ўзгартириш, узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги, алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган шахсларга нисбатан мажбурий даволаш чораларини қўллаш, узайтириш ёки тўхтатиш тўғрисидаги фуқаровий даъво ҳамда бошқа мулкий ундирувларга оид қисми бўйича масалаларни, шунингдек ҳукмни ижро этишда юз берадиган ҳар қандай шубҳа ва ноаниқликларни ҳукмни чиқарган суд ҳал қилади. Башарти ҳукм уни чиқарган суд фаолият кўрсатаётган ҳудуддан ташқарида ижро этилаётган бўлса, бу масалалар тенг даражадаги суд томонидан ҳал этилади, ҳукм ижро этилаётган ҳудудда тенг даражадаги суд бўлмаса, юқори суд томонидан ҳал этилади. Бундай ҳолларда ажримнинг нусхаси ҳукм чиқарган судга жўнатилади.

Маҳкумни касаллиги ёки ногиронлиги сабабли жазони ўташдан озод қилиш тўғрисидаги, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги, жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш тўғрисидаги, жазонинг шартлилигини бекор қилиш тўғрисидаги, бир жазони ижро этиш колониясидан ёки тарбия колониясидан бошқа турдаги колонияга, жазони ижро этиш колониясидан турмага ва турмадан жазони ижро этиш колониясига ўтказиш ҳақидаги масалаларни маҳкум жазони ўтаб турган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси ҳал қилади.

Озодликдан маҳрум этишга шартли равишда ҳукм қилинганда синов муддатини қисқартириш ёки шартли ҳукмни бекор қилиб, маҳкумни ҳукмда белгиланган жазони ўташ учун жўнатиш ҳақидаги, ҳукмнинг ижро этилиши кечиктирилган маҳкумни жазодан озод этиш, шунингдек ҳукмнинг ижросини кечиктиришни бекор қилиш ва маҳкумни озодликдан маҳрум этишни ўташ учун юбориш тўғрисидаги, судланганликни олиб ташлаш ҳақидаги масалалар шу маҳкумнинг истиқомат жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди судьяси томонидан ҳал қилинади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
537-модда. Озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган шахсларни сақлаш шароитини жазони ўташ вақтида ўзгартириш

Қонунчиликда назарда тутилган асосларга мувофиқ маҳкумни жазони ижро этишнинг бир тартибли колониясидан бошқа тартибли колониясига, турмадан колонияга ва колониядан турмага ўтказиш жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига биноан, шунингдек маҳкумнинг ёки унинг ҳимоячисининг илтимосномасига кўра судья томонидан амалга оширилади.

Судья жазони ижро этишнинг бир тартибли колониясидан бошқа тартибли колониясига, турмадан колонияга, колониядан турмага ўтказишни рад этса, бу масала юзасидан киритилган тақдимнома ёки илтимоснома рад қилиш ҳақида қарор чиқарилган кундан бошлаб камида олти ой ўтгач қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Қонунчиликда назарда тутилган асосларга мувофиқ маҳкумни тарбия колониясидан жазони ижро этиш колониясига ўтказиш тарбия колонияси маъмуриятининг вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия билан келишилган тақдимномасига биноан судья томонидан амалга оширилади.

Ўн саккиз ёшга тўлган маҳкумни тарбия колониясидан жазони ижро этиш колониясига ўтказиш масаласини ҳал этишда судья унинг тузалиш даражасини ҳисобга олиши лозим. Маҳкум тарбия колониясида жазони ўташ муддатини давом эттириш учун узоғи билан йигирма бир ёшга тўлгунга қадар қолдирилиши мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
544-модда. Судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш

Судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги масала судья томонидан жазони ўтаб бўлган шахснинг, унинг ҳимоячиси ёки қонуний вакилининг ёхуд жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг илтимосномасига асосан кўриб чиқилади.

Судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда илтимоснома ким ҳақида берилган бўлса, шу шахснинг суд мажлисида қатнашиши шарт. У ҳимоячи олиш ҳуқуқи билан таъминланади. Судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги илтимоснома жамоат бирлашмаси ёки жамоа томонидан берилган бўлса, уларнинг вакиллари суд мажлисида иштирок этиши шарт.

Судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш тақдим қилинган илтимосномани ўқиб эшиттиришдан бошланади, сўнг судья судда ҳозир бўлганларнинг фикрларини эшитади ва ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.

Судланганликни олиб ташлаш рад этилса, судьяга бу масалага доир қайта илтимоснома ажрим чиққан кундан бошлаб камида бир йил ўтганидан кейин киритилиши мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
546-модда. Хизмат бўйича чеклаш, интизомий қисмда сақлаш вақтини ҳисобга киритиш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш

Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмда сақлаш вақтини ҳарбий хизмат муддати ҳисобига киритиш тўғрисидаги масала ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан ана шундай турдаги жазоларнинг муддати тугагач, қўмондонликнинг илтимосномасига асосан кўриб чиқилади.

Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмда сақлаш вақтини ҳарбий хизмат муддати ҳисобига киритиш тўғрисидаги масала ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан кўриб чиқилаётган пайтда илтимоснома ким ҳақида киритилган бўлса, шу шахснинг, шунингдек илтимоснома киритган қўмондонликнинг вакили қатнашиши шарт.

Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмда сақлаш вақтини ҳарбий хизмат муддати ҳисобига киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш мавжуд материалларни ўқиб эшиттиришдан бошланади, сўнг ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси чақирилган шахсларни тинглайди, маҳкумнинг хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмда сақлаш вақтида виждонан хизмат қилганлигидан ва намунали хулқ-атворидан далолат берувчи маълумотларни аниқлаб олади.

Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмда сақлаш вақтини ҳарбий хизмат муддати ҳисобига киритиш тўғрисидаги илтимоснома юзасидан ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси чиқарган ажрим устидан умумий тартибда шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
543-модда. Синов муддати тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш

Судья шартли ҳукм қилинган шахснинг синов муддатини қисқартириш билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқаётганида суд мажлисига ана шу шахсларнинг хулқ-атвори устидан назорат олиб борувчи органларнинг, шунингдек маҳкумни кузатиб турувчи ва у билан тарбиявий иш олиб борувчи жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг вакиллари таклиф этилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
539-1-модда. Ҳукмлар, ажримлар ва қарорларни ижро этишда фуқаровий даъво ҳамда бошқа мулкий ундирувларга оид қисми бўйича юзага келадиган масалаларни ҳал этиш

Ҳукмлар, ажримлар ва қарорларни ижро этишда фуқаровий даъво ҳамда бошқа мулкий ундирувларга оид қисми бўйича юзага келадиган масалалар фуқаролик процессуал қонунчилигида ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
539-модда. Жарима солишни, мажбурий жамоат ишларини, ахлоқ тузатиш ишларини ва озодликни чеклашни жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тартиби

Жарима солишни, мажбурий жамоат ишларини, ахлоқ тузатиш ишларини ва озодликни чеклашни жазонинг бошқа тури билан алмаштириш Жиноят кодексининг 44, 45-1, 46, 48-1, 82, 82-1, 83 ва 84-1-моддаларига мувофиқ судья томонидан жазони ижро этувчи органларнинг тақдимномасига кўра ёки жамоат бирлашмасининг ёхуд меҳнат жамоасининг илтимосномаси бўйича амалга оширилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
548-модда. Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича исботланиши лозим бўлган ҳолатлар

Суриштирув, дастлабки тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамаси даврида вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича, ушбу Кодекснинг 82 — 84-моддаларида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, қуйидагилар исботланиши лозим:

1) вояга етмаган айбланувчининг аниқ ёши (туғилган йили, ойи, куни);
2) вояга етмаганнинг шахсига хос хусусиятлар ва унинг саломатлиги ҳолати;
3) унинг турмуш ва тарбияланиш шароитлари;
4) катта ёшли далолатчилар ва бошқа иштирокчиларнинг бор ёки йўқлиги.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
549-модда. Вояга етмаганнинг қонуний вакили ишда қатнашиши

Вояга етмаганнинг жиноятлари ҳақидаги ишни юритишда қонуний вакилнинг қатнашиши шарт.

Қонуний вакилнинг ишда иштирок этишига суриштирувчи ёки терговчининг қарори бўйича вояга етмаган шахсни гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида биринчи сўроқ қилиш пайтидан бошлаб йўл қўйилади. Қонуний вакилнинг ишда иштирок этишига йўл қўйилганда унга ушбу Кодекснинг 61-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлар тушунтирилади.

Қонуний вакил ўз ҳаракати билан вояга етмаган шахснинг манфаатига зарар етказади деб ҳисоблаш учун асос бўлса, суриштирувчининг, терговчининг қарори ёки суднинг ажрими билан вояга етмаганнинг қонуний вакили ишда қатнашишдан четлаштирилиши мумкин. Бундай ҳолда вояга етмаган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилиш бошқа қонуний вакилга ёки васийлик ва ҳомийлик органининг вакилига топширилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
550-модда. Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишда ҳимоячининг иштирок этишини таъминлаш

Вояга етмаган шахсни гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида биринчи сўроқ қилишдан бошлаб, суриштирувчи ёки терговчи ишда ҳимоячининг иштирок этишини таъминлаш чораларини кўради. Шу мақсадда вояга етмаган шахсга ва унинг қонуний вакилига ўзлари хоҳлаган ҳимоячини таклиф этиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилади. Агар ҳимоячи вояга етмаган шахснинг, унинг қонуний вакилининг ёхуд бошқа шахсларнинг топшириғи ёки розилиги билан чақирилмаган бўлса, суриштирувчи, терговчи ёки суд ишда ҳимоячининг иштирок этишини ўз ташаббуси билан таъминлашга мажбур.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz